#PSIXOLOGIYA
#MOTIVASIYA
✅ Одамлар сизни ақлдан озган дейишса, билингки, демак сиз уларнинг журъати ҳеч қачон етмайдиган ишни қилмоқдасиз!
✅ Ҳеч ким сиздан кучли эмас, ҳеч ким сиздан ақлли эмас, шунчаки улар эртароқ бошлашган.
✅ Мақсад билан орзунинг фарқи нимада? Мақсад жиддийлар учун, орзу ялқовлар учун.
✅ Сиз нимани ўйлаб топсангиз ҳам, буни сиздан олдин қилган одам топилади. Шундай экан, муҳими - буни ундан яхшироқ қилишдир.
/channel/marifatziyolilari
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбекнинг “Замонавий адабиётларда Бобур сиймоси” мавзуидаги маърузаси тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди...
Батафсил:👇
http://uchildiz.uz/аждодлари-буюк-юртнинг-келажаги-буюк/
#Shoh_va_shoir
#Maqola
Бугун Ўзбекистон учинчи Ренессанс остонасида турар экан, ўзбек халқининг тарихий, бой маънавий, маданий-миллий қиёфасини дунё ҳамжамиятига тараннум этган улуғ шоҳлари, буюк олимлар ва шоирларидан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий меросини ўрганиш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Зеро, давлатчилик тарихида Бобурчалик шахсий имкон, иқтидор ва моҳир саркарда, инсонпарварлик фазилатларига бой кишилар жуда кам учрайди.
"Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Ф.Муҳитдинова мақоласи билан батафсил бу ерда танишинг:👇
http://marifat-ziyo.uz/news/jahon
#Shoh_va_shoir
🎞Zahiriddin Muhammad Boburning murakkab va dolg'ali hayot yo'li haqida qisqa videorolik.
Kanalga ulanish:
/channel/marifat_jamiyati
#Alisher_Navoiyning_580_yilligi
Умидим улдурки ва ҳаёлимга андоқ келурки, сўзим мартабаси авждан қуйи энмагай ва ёзган асарларимнинг тантанаси аъло даражадан ўзга ерни ёқтирмагай...
©Алишер Навоий
Каналга уланиш:👇👇👇
/channel/marifat_jamiyati
#Ҳамкорлик_меморандуми
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу меморандумдан мақсад:
мамлакатимизда маънавий-маърифий тарғибот ишларни ҳамкорликда тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарадорлигини ошириш...
Батафсил: 👇👇👇
http://marifat-ziyo.uz/news/yanabirxamkorlik
#Alisher_Navoiy_580_yoshda
Mashel Auma (Afrika, Keniya) ijrosida
* * *
Koʻz bila qoshing yaxshi, qabogʻing yaxshi,
Yuz bila soʻzing yaxshi, dudogʻing yaxshi,
Eng bila menging yaxshi, saqogʻing yaxshi.
Bir-bir ne deyin, boshdin ayogʻing yaxshi.
- Alisher Navoiy
@marifatziyolilari
#Navoiyning_580_yilligi
"Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Фируза Муҳитдинова мақоласи
Ахир, алломалар юртининг бағрикенг халқи учун ҳар ой, ҳар кун байрамдир. Ана шундай файзли ойлардан бўлмиш февраль ҳам кириб келди. Бу ойнинг файзи шундаки, мазкур ойда икки буюк мутафаккирларимиз дунёга келган: буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд топишган. Ҳозирги кунда кенг жамоатчиликка, хусусан, ёшларимизга ҳар галгидан cермазмун буюк аждодимиз, улуғ бобомизнинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ маълумотларни етказиш муҳим ва аҳамиятлидир...
Батафсил: 👇👇👇
http://marifat-ziyo.uz/news/navoiasarlari
#Efirda_biz
"Ўзбекистон 24" радиоканалида
"Миллий юксалиш сари" дастури орқали "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, Юридик фанлари доктори, профессор Фируза Муҳитдинова билан маънавий-маърифий ишлар тизими ва самарали ва таъсирли тарғибот механизмига оид фикр ва мулоҳазалари туғридан-тўғри эфирга узатилди.
Каналга уланиш:
/channel/marifat_jamiyati
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/uz/posts/manaviyat-barchaga-daxldor_238522
Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги
Батафсил: http://uza.uz/posts/237848
Каналга уланиш👇
/channel/marifatziyolilari
#МАТБУОТДА
"Жамият" газетасининг 2021 йил 28 январь сонида "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, профессор Жамила Шермуҳаммедованинг "Тараққиётнинг жону дили" деб номланган мақоласи билан батафсил танишишингиз мумкин.
/channel/marifat_jamiyati
‼️ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!‼️
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти
☑️Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш, ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, ёш авлодни маънавий оламини бойитиш мақсадида
“Мотивация” номли рисола тайёрлаш бўйича танлов эълон қилади. Батафсил: http://marifat-ziyo.uz/news/dikkattanlov2
Жамият маънавиятсиз қулаб тушади
💻- https://aniq.uz/y/88733/t
📱- https://m.aniq.uz/y/88733/t
Кўпроқ 👉 @aniquz
Йиғилишда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоларидан фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, психология фанлари номзоди, доцент Феруза Акромова, ЎзМУ жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти кафедра доценти, журналист Тўлқин Эшбеков, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти доценти Комила Аминовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори Ҳазрат Жабборов, психолог Жавдат Пўлатов ҳамда кинорежиссёр Александр Гамиров иштирок этиб,
ташкил этиладиган тарғибот тадбирларини таъсирчанлигини ошириш бўйича замонавий ахборот технологиялари кенг фойдаланиш, корхона ташкилотларда маънавий-маърифий ахборот соатларини ташкил этиш бўйича замонавий лойиҳалар ҳамда дастурлар ишлаб чиқиш бўйича ўз таклиф ва мулозаларини билдирди.
#тайинлов
🔰"Маънавият ва маърифат" маркази Тошкент вилояти бўлимига янги раҳбар тайинланди.
Бу хақида Тошкент вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов томонидан Республика "Маънавият ва маърифат" маркази Тошкент вилояти бўлимининг янги раҳбари сифатида Ирода Раҳматуллаевна Муҳаммадазизова таништириш маросими бўлиб ўтган.
✅И. Муҳаммадазизова 1981 йил Қибрай туманида туғилган. 2002 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича она тили ва адабиёт ўқитувчиси. У мазкур вазифага тайинлангунга қадар Маънавият ва маърифат маркази бўлимда, "Маърифат" тарғиботчилар жамиятида бош мутахассис сифатида ишлаб келган. Ирода Муҳаммадазизованинг кейинги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Каналга уланиш:👇
/channel/marifat_jamiyati
#shoh_va_shoir
#538_yilligi
Zahiriddin Muhammad Bobur haqida qiziqarli faktlar
Kanalga ulanish:👇
/channel/marifat_jamiyati
Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига
НАВОИЙ БОБОМ
Тонг-саҳарлар кўкка боқсам маҳлиё бўлиб,
Юрагимга нурлар оқар куйга жо бўлиб,
“Қаро кўзим”, “Гулузорим”, “Муножот” бўлиб,
Бошимизда мангу сўнмас бир сиймо бўлиб -
Самолардан кулиб турар Навоий бобом.
Ватан ичра кезиб юрар Навоий бобом.
Элни севинг, мамлакатни этинг, деб обод,
Азиз она тилимизга асос солган зот,
Ишқда Мажнун, жасоратда бўлинг, деб Фарҳод,
Заковатли авлодлардан кўнгли бўлиб шод,
Кўнгли тоғдек ўсиб юрар Навоий бобом.
Ватан ичра кезиб юрар Навоий бобом.
Буюкларга авлод бўлмоқ о, нақадар соз!
Пок руҳлари кўнгулларни айлар сарафроз,
Буюк ишлар қилингиз деб аждодларга хос,
Озод Ватан боғларида этгандек парвоз,
Сабо бўлиб эсиб юрар Навоий бобом,
Ватан ичра кезиб юрар Навоий бобом.
Умр бўйи эл ғамин еб, эл бирла бўлиб,
Шеъру ғазал, достонлари – зар, тилла бўлиб,
Йўлимизни юритувчи нур, шуъла бўлиб,
Назм ичра Эркин, Омон, Абдулла бўлиб,
Наволарин тузиб юрар Навоий бобом,
Ватан ичра кезиб юрар Навоий бобом.
Ўтар яна неча йиллар, не-не асрлар,
Ҳамон мангу порлайверар ўлмас сатрлар -
Мир Алишер қаламидан яралган дурлар,
Замонларнинг бағрин тилиб ўтгандек нурлар,
Асрлардан ўзиб борар Навоий бобом.
Кўнгулларда кезиб юрар Навоий бобом.
ҲАЗРАТ НАВОИЙДАН СЎРАНГ
Туркий тилим латофатин ҳазрат Навоийдан сўранг,
Нафосату назокатин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Беш ёшида ёд олган у гўзал “Мантиқ ут-тайр”ин,
Китобга чин муҳаббатин ҳазрат Навоийдан сўранг.
“Туркий– қора халқ тили” деб, кулган маҳал шум кимсалар,
Чеккан не-не машаққатин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Бу тилда зўр шоҳбайтлару шоҳ асарлар яралди-ку,
Назм мулкин ҳароратин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Бойқарони одиллигу фозилликка ўргатган ким?
Улус бахту саодатин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Осон эмас “Низомийнинг панжасига панжа урмоқ”,
“Хамса” битмоқ маҳоратин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Оқ отга миндириб подшоҳ, жиловдор бўлмишдир ўзи,
Буюкликнинг мақоматин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Халқ мулкини еганларга зарра шафқат қилинмагай,
Ҳирот аҳлин адолатин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Улуғ амирлик шони-ю, шоирликнинг шуурини,
Авлиёлик кароматин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Беш асрким у баҳраманд айлаб келар олам элин,
Сўз мулкин қадру қимматин ҳазрат Навоийдан сўранг.
Таъзим айлаб даҳосига битмиш Вафоий бир ғазал,
Ҳаётнинг чин ҳақиқатин ҳазрат Навоийдан сўранг!
Зикрилла НЕЪМАТ ВАФОИЙ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси.
Kanalga ulanish:👇
/channel/marifat_jamiyati
#A_Navoiyning_580_yilligi
Барча даҳо санъаткорлар сингари Алишер Навоий ҳам ўзининг номи ва яратган асарлари асрлар оша яшаб қолишига ишонган эди.
"Умидим улдурки ва ҳаёлимга андоқ келурки, сўзим мартабаси авждан қуйи энмагай ва ёзган асарларимнинг тантанаси аъло даражадан ўзга ерни ёқтирмагай", деб ёзган эди улуғ шоир. Бу башоратомуз сўзлар ижобат бўлди
Каналга уланиш:👇👇👇
/channel/marifatziyolilari
#A_Navoiyning_580_yilligi
Ҳазрат Мир Алишер Навоийни ёд этиб...
"Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовдан ажойиб мушоира.
Каналга уланиш:👇👇👇
/channel/marifat_jamiyati
#Alisher_Navoiy_580_yoshda
ЧОРЛОВ ДАВОМ ЭТАДИ
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган адабий чорловни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зикрилла Неъмат давом эттиради.
Азиз ижодкорлар, сиз ҳам Алишер Навоий асарларидан ўқинг ва адабий чорловда қатнашинг.
#Navoiyning_580_yilligi
ALISHER NAVOIY TILINI OʻRGANAMIZ!
🔴Bayt:
Bas, ani inson demak oʻlgʻay ravo –
Kim, ishi iymon bila topqay navo.
❗️Notanish soʻzlar:
☑️Ani – uni
☑️Oʻlgʻay – boʻlgay
☑️Ravo – toʻgʻri
☑️Topqay navo – ravnaq topgay, bahralanmoq
✅Mazmuni:
Bas, ishi iymon bilan ravnaq topgan insonni inson deyish toʻgʻridir.
Kanalga ulanish:👇
/channel/marifat_jamiyati
#matbuotda
"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2021 йил 2 февраль сонида "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, филология фанлари номзоди, доцент Раҳимбой Жуманиёзовнинг "Навоий наздида нутқ" номли мақоласи билан батафсил танишишингиз мумкин.
Каналга уланиш:
/channel/marifat_jamiyati
Янги роман муҳокамаси
Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг янги “Клеопатра” тарихий романи муҳокамаси бўлиб ўтди.
– Биламизки, Клеопатра шахсияти жаҳонда кўп муаллифларни ўзига жалб этиб келган, – деди муҳокамани очаркан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Жонузоқ. – Унинг ҳаёти фильмларда, драмаларда, асарларда кенг ёритилган. Ўзбек насрида илк бор “Клеопатра” тарихий романи ёзилди.
Муҳокамада иштирок этган ёзувчилар, адабиётшунослар ҳамда ёшлар романнинг мазмун-моҳияти борасидаги фикрлар, таклифларни баён қилишди. Муҳокамани Уюшма Наср кенгаши раиси, ёзувчи Исажон Султон олиб борди.
– Романда тасвирланган давр йигирма-йигирма беш йилга яқин фурсатни ўз ичига олади, – дейди ёзувчи Рисолат Ҳайдарова. – Асар Клеопатранинг ўсмирлик пайтидан бошланиб, унинг ўлими билан тугайди. Асар воқеаларга жуда бой. Тарихда Клеопатранинг болалиги ҳақида маълумотлар йўқ. Лекин Муҳаммад Али унинг болалигини ҳам тасвирлайди.
Асарда Клеопатранинг кўпчиликка таниш ҳаёти тасвирланган, унинг Юлий Цезарь билан муносабатлари, Марк Антонийга муҳаббати, унинг ўлими... Лекин малика аёл киши сифатида қандай бўлган, унинг характери қанақа эди? У нималарни яхши кўрган, нималарни ёмон кўрган? Ўқувчига мана шу нарса қизиқ.
– Ушбу роман тўла-тўкис тасвирлар асосига қурилган, – дейди ёзувчи Жуманазар Бекназар. – Бу эса ёзувчининг катта маҳоратидан далолатдир. Асар воқеаларидаги ҳар бир тасвир тарихий асосланган. Бу эса китобхонни мутолаа жараёнида романнинг бошидан охиригача катта қизиқиш билан ушлаб туради. Сўзлар ўз ўрнида қўлланилгани билан ўқувчини зериктирмайди.
Клеопатра, айтишларича, ҳақиқатан жуда заковатли аёл бўлган, уни тарихда қолдирган ҳам унинг ҳуснидан кўра кўпроқ заковати десак, тўғри бўлади. Умуман, адабиётимизда жаҳоний сиймоларнинг яратилгани жуда ижобий ҳодиса. Бу билан ўзбек насри жаҳоний мавзуларга яна ҳам яқинлашади.
Сўзга чиққанлар, Клеопатранинг Спитамен авлодига тааллуқли эканлиги кўп ўқувчилар учун янгилик, дея таъкидлашди. Чунки, бу ҳақда жаҳонда кўп гапиришмаган. Роман шу жиҳатдан ҳам аҳамиятли. Ўқувчи шу роман орқали милоддан аввалги тарихга кириб боради. Боболаримизнинг жаҳон тарихидаги ўрни ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлади.
Муҳокама давомида адабиётшунослар Адҳамбек Алимбеков, Сувон Мели, Зуҳриддин Исомиддинов роман борасида ўзларининг мулоҳазаларини, таклифларини билдиришди. Муҳокама сўнггида Муҳаммад Алининг “Клеопатра” романини нашрга тавсия этиш мумкин, деган хулосага келинди.
Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист
#Navoiyning_580_yilligi
ALISHER NAVOIY TILINI OʻRGANAMIZ!
Bayt:
Boʻlmadi, bas, noqisu komilda farq –
Topmagʻay el olimu johilda farq.
Notanish soʻzlar:
☑️Noqis – nuqsonli, kamchiligi bor
☑️Komil – kamolga yetgan, mukammal
☑️El – odamlar, xalq
Mazmuni:
Bas, noqis va komilda farq boʻlmasa, odamlar olim va johilning ham farqini topmagay.
/channel/marifat_jamiyati
#Navoiyning_580_yilligi
ALISHER NAVOIY TILINI OʻRGANAMIZ!
Notanish soʻzlar:
☑️Ani – uni
☑️Oʻlgʻay – boʻlgay
☑️Ravo – toʻgʻri
☑️Topqay navo – ravnaq topgay, bahralanmoq
Mazmuni:
Bas, ishi iymon bilan ravnaq topgan insonni inson deyish toʻgʻridir.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/marifatziyolilari
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги олдидан
"Истарам"
Алишер Навоий ғазали,
Иқбол Муҳаммад куйи,
Фарҳод ва Ширин ижросида
"9999" студияси видеомаҳсулоти
Манба: @bobur_bobomurod
Kanalga a'zo bo'lish: @marifatziyolilari
#Янги_лойиҳалар_муҳокамаси
Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар
жамиятининг ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил👇👇👇
http://uchildiz.uz/ижтимоий-лойиҳалар-ижроси-самарали-б/
Янги лойиҳалар муҳокамаси
Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йил давомида ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, аҳоли орасида маънавий-маърифий тадбирларни самарали ва таъсирчан етказиш мақсадида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.