masihiycha_motivatsiya | Unsorted

Telegram-канал masihiycha_motivatsiya - ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

418

"Мен Хушхабарни жасурлик билан эълон қилишим учун ибодат қилинглар." Хаворий Павлус❤️ Мулоқот учун: @Motivation7_bot Ният: биродарим жаннатда ёнимда бўлинг🕊️⛓️

Subscribe to a channel

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Хушхабарчи Луқо Муқаддас ҳаворийларнинг ҳаракатларида икки шоҳлик ўртасидаги қарама-қаршиликнинг ҳақиқатларини тасвирлайди: Худонинг ва Шайтоннинг. ажойиб мисол Ефесда содир бўлган воқеалардир, бу ерда баъзи фолбинлар механик равишда одамларни озод қилиш учун Исонинг номини ишлатган. Аммо ёвуз руҳга ега бўлганлардан бири улардан яхшироқ еди ва улар яланғоч ва калтакланган, бу уйдан зўрға қочиб кетишди. Бу ҳикоя шаҳар аҳолисига маълум бўлди, улар қўрқув билан тўлган ва Исонинг шогирдлари ва имонсизлар ўртасида аниқ бўлиниш чизиғини кўрдилар. Яҳудий олий руҳонийси Скеба ўғилларининг зулмат Шоҳлигига бостириб кириши уларнинг шармандаларча қочишлари билан якунланди ва самимий имонсиз билим, нақш, тақлид ва формулалар ва Муқаддас Руҳнинг раҳбарлиги нафақат ишламайди, балки хавфлидир. Ефесдаги воқеалар содиқларни қалбларини ажратмаслик ва ҳаётларини Масиҳга бағишлаш, гуноҳларини тан олиш ва уларни ёқиш орқали яширин китоблардан очиқдан-очиқ воз кечишга ундади. Бу ҳикоя руҳий урушнинг ҳақиқатини еслатиб турсин ва Нажоткорга муросасизлик билан ергашиш учун қатъий қарор қабул қилишимизга ёрдам bering. Бу зулмат кучлари устидан ғалаба калити бўлади.
Акс еттириш учун калит сўз: "мен Исони биламан, ва мен Павлусни биламан, лекин сиз ким?"(Ҳаворийлар 19: 15).

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Худо сизларни мархаматласин❤️🥰

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Жуда кўп доқторлар ташриф буюришди.

Кунларнинг бирида хар хил шахарлардан ўн бешта доқторлар трансни ва қудратни текшириб кўриш учун келишди. Улар келганида мен Муқаддас Рух қудрати таъсирида ётган эдим. Мен ўша ерда бир неча соат ётиб қолдим. Xудо мени хам бошқаларни хам транс холатида ётқизиб қўйди, бу Xудонинг қудрати эканлигига уларнинг хам амин бўлиши учун шундай қилди. Доқторларнинг ичида биттаси бошлиқ экан. Бу куч Xудодан келганини тан олгиси келмади. Бу кучни бошқа нарса эканлигини исботлай олганда хурсанд бўлган бўларди. У трансни текшириб унинг нима эканлигини аниқлашга урина бошлади. Кимдир уни хонанинг бошқа томонига чақирди. У бирор янги нарса топилган бўлса керак деб ўйлаганди. Қараса, унинг ўғли залнинг ўртасида (қурбонгохда , товба қиладиган ерда) турганини кўрди ва хайрон қолди. Бола отасининг ёнига келиб у учун ибодат қилишини сўради. У ибодат қила олмади. Xудо унга унинг ахволи қандай эканини ва нима қилаётганини очиб берди. У ўзи учун ибодат қилишни бошлади. Ибодат қилаётиб, ўзи хам транс холатига тушиб қолди ва дўзахнинг оху -войларини кўрди. У жар ёқасида турган эди. Дахшатли манзараларни кўргандан сўнг, Xудо уни қутқарди. У бошқаларни Масихга келтириб ишига қайтиб кетди. У ўзи кўрган дахшатли манзараларни минглаб одамларга айтиб берганини эшитдим. Унинг гувохлигидан бир хафтада беш юз киши, мажлис тугагандан сўнг юзлаб кишилар нажот топибди. Жамоатдан узоқ ва яқин масофада яшовчи жуда кўп кишилар нажот топди. Уйларига қайтиб кетаётганлар хам жамоатдан узоқда турадиганлар хам хамма ерда одамлар ерга қулаб ўликдек қотиб қоларди. Кўплар шундай холатда бўлганди. Бу Xудонинг қудрати эканини ва У инсонларни қутқаришини билиб олайлик. Элликчилар кунида хам уч минг киши нажот топган эди.
Бу ердаги йиғилишимиз жуда самарали бўлди. Йиғилишларимиз хам одатдан ташқари қизиқ нарсаларга бой бўлди. Бу ерда эса қоладиган жиддий ходисалар юз берди. Бу ерда нажот топганларнинг гувохлиги хам жуда хайратланарли эди.

Газеталарда чоп этилган сўзлар.
“Бу ерда бўлаётган воқеаларни тасвирлашга тиллар ожизлик қилади. ..хонада ўтирганларнинг деярли хаммаси товба қилиш учун ўртага чиқишади. Гунохкорлар рахм қил деб ёлвориб, ибодат қилишмоқда, масхара килганларнинг кўплари бошларини эгиб, ғалаба деб қичқирмоқда. Бу ишнинг қачон нихоясига етишини хеч ким башорат хам қила олмайди. Сехр -жоду қилувчиларнинг кўплари Мария Еттердаги қудратдан енгилиб қолмасликлари учун қочиб юришибди. Унинг яқинига хам бориша олмайди. Қолганлари Мария билан қўлларини бериб саломлашишга хам келиша олмайди.

Унинг ташриф буюришини жуда хам истаган кишилар ёнига у келди. Унга жуда кўп таклиф хатлари келиб турибди. Уни тасвия қилувчилар жуда кўп. Бу аёл ғайратли ва тўлиқ бағишлаган Масихийдир. Транс хақида нималар деб айтилса хам, шу қудрат остида бўлганлар ижобий самараларга эга бўлишган. Шу хушхабарчи аёлнинг хизматидан кўплар мангуликка ва мархаматларга эришмоқда..”. Индианапопис Журнали.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

лигидан порлаб турган кишилар шодликка бурканади. У ерда яхши кўрган кишиларимиз билан учрашамиз ва бундай вақтлар асло тугамайди. Уларнинг хаммаси бехатар бўлишади, чунки улар ўз уйларига эсон омон етиб келишди.
У еда Исо хаммани Ўзига қаратади, хамма Унга тикилиб махлиё бўлишади. Хамма Унинг яқинида бўлишга интилади. Хамма иззат- икром улуғворлик Унга бўлади. Унинг қони ва қудрати туфайли бизлар Унинг улуғворлигига киришга муяссар бўлдик. У бизларни Шаханшох рухонийлари қилди. Биз У билан ерда минг йил хукмронлик қиламиз.
Ха улар Самода бехатар яшайдиган бир вақтда ер юзида дахшатли кунлар бўлади. Жаннатдагилар шохлардек хукмронлик қилишларини билишарди. Улар шохлик хокимияти ва қудрати бор. Худонинг азизлари дунёни хукм қилади. Улар хурсанд бўлишади чунки улар ер юзига келаётганини билишарди.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Исога айнан ўхшашлик қандай бўлади?
Яқин муносабат ёки алоқа ришталари хақида динда хар доим тўқнашувлар бўлади, улар буларни тушинмайди шунинг учун нотўғри ғоялар билан тўлиб қолган. Инсон Xудо билан қандай қилиб алоқа қила оларкин? Қандай қилиб инсон Xудо билан бирга яшаши мумкин? Сен хар куни Xудо билан мулоқат қила оласан, бунинг учун нозир ёки пайғамбар бўлишинг шарт эмас. Сен Унга тўғридан -тўғри гапиришинг мумкин. Сен Уни шахс каби таниб -билишингни истайди. Бугун Худонинг шахс эканлигини унутиб қўйдик. Дин ўзи билмаган холда инсон ва Xудо ўртасига тўсиқлик қўйиб, муносабатни узоқлаштириб қўйди. Исонинг вазифаси мана шу тўсиқликни бузиш эди. Энди, Xудо билан қандай алоқа қила оламиз? Бунинг иложи бормикин? Инсон ва Xудо орасидаги хамма мулоқатлар жорий яъни хозирги пайтда бўлиши керак. Ўтган йилги мулоқатинг эмас хозирги пайтдаги мулоқатинг мухимдир. Вақт ўтиши билан инсон ўзгаради, Xудо эса вақт мобайнида Ўзини очиб беради. Хозир Xудони танийсанми? Уни биласанми? Мен сенга мисоллар келтириб тушинтираман.

Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени яхши кўриб, Ўзини мен учун фидо қилган. Галатияликлар 2:20

• Айнан Унга ўхшашлигинг Исо билан бирга ўлишдан бошланган. Исо сенинг хочга келишингни ва Уни қабул қилишингни олдиндан билди, шунинг учун У ўлди.

‘’ Биз сувга чўмдирилиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик. Отамиз Худонинг улуғвор қудрати билан Исо Масиҳ ўликдан тирилганидай, биз янги ҳаётга эга бўламиз.’’ Римликлар 6:4

• Хеч қандай ўлим кўмилмасдан тугал хисобланмайди, агар тананг кўмилмаса , чирий бошлайди. Шу сабабдан орамизда жуда кўп ёвуз ниятли(ёмон рухли) динпараст имонлилар бор. Улар кўмилмагани учун хидланиб кетишган. Нажот топган бўлсанг-у, сувда имон келтирмаган бўлсанг, рухга тўлган жамоатга бор ва ўша ерда сувга чўм.

“Исо Масихга ишониб, У билан бирлашганимиздан сўнг, Xудо бизни Масих билан бирга тирилтирди ва самовий оламда ўтқизиб қўйди” Эфесликлар 2:6

• Исо Масихни ўлимдан тирилтирган қудрат бизларни хам тирилтирди. Имонли бўлганинг учун мана шу қудрат сенга хам берилган. Тирилиш қудрати хаётингнинг мазмунидир.

• Ўтирганинг хокимиятни билдиради.
Масихга айнан ўхшашликнинг ( У билан тенглашиш, бирлашиш) асосий негизлари мана шулардир. Ўртада туриш (бир оёқ у ёқда, бири эса бу ёқда ) хеч қачон бўлмайди, бу тўлиқлигича шундайдир. (Демак сен Масихга ўртача эмас, тўлиқлигингча ўхшайсан. Ха сен тўлиқ, бутунлай Унга ўхшайсан)

Ибодат.

Раббий хочда амалга оширган хамма ишларинг учун Сенга рахмат айтаман, Сен хамма ишни хочда тугатдинг. Мен Сен билан бирлашишни , айнан Сенга ўхшашни танладим. Мен сувга чўмганимда Сен билан бирга хочга михландим ва кўмилдим. Қонинг орқали берилган Муқаддас Рух қудрати орқали энди мен хам тирилдим. Мен ўзимни самода ўтирганимни кўряпман. Исо Масих Номидан омин.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Меҳрибоним Отажоним

@worship_uz

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Жуда катта ўсимта йўқолиб кетди.

Герти Берри деган аёл ўша мажлисдан шифоланиб шундай гувохлик берди. Унда ўсимта кўпайиб кетгани учун, вазни 137кг бўлиб кетганди. Унинг ўсимтаси тезда йўқолиб, вазни 46 кг бўлиб қолди. Унинг акаси Сан -Франсискодаги касалхонада шифоқор бўлиб ишларди. У синглисининг ахволини кўрган ва хавотирга тушиб қолганди. Соғайган синглисини кўриб кўзларига ишонмай қолди ва унинг сийдикларини текшириб кўрди. Кўрса ўсимталар йўқолиб хаммаси ўз жойига тушиб кетибди. Хозир унинг танаси соғлом, у ўзини Xудога бағишлаб, Лос -Анжелсда хизмат қилмоқда.
Бутун дунё бўйича бўлган йиғилишнинг охирги кунида кундузги ва кечки йиғилишни олиб боришни менга беришди. Ўша ерга йиғилган кишиларнинг хаммаси самимият билан Раббийнинг бундай қудратини ва хузурини илгарилари хеч кўрмаганини, бу ерга келиб лол бўлишгании айтишди.
Юзлаб кишилар шифоланди, нажот топди ва Муқаддас Рухга чўмишди. Юзлаб кишлар хизмат учун қудратга чўмиб илгари эга бўлмаган инъомларга эга бўлишди. Лос- Анжелсдаги мажлисдан кейин юзлаб кишиларга хизмат қилингда уларнинг соғайгани ва кўп мўъжизлар бўлгани хақида эшитдим.
Мен у ердан қайтганимдан кейин жуда кўп кишилар мени чақиришди. 1915 йил оқтябрда биродаримиз Гар ва бошқа кўп кишлар билан яна йиғилишдик. Ўшанда Раббий қилган жуда кўп ишлар мўъжизалар хақида гаплашди. Xудонинг азизлари билган бўлган учрашув жуда хам маъроқли бўлди. Ўша йиғилишнинг самаралари хақида фақатгина Мангулик тўлиқ айтиб бера олади.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Исо бизнинг хаётимизга қилган ишларини дафтаримизга ёзип қўйлик. Зеро хар доим ёдимизда туриши учун😌

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Сул= 15:16-17: "Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра, Эгамиздан қўрқиб озгина бойлик билан яшаш яхшироқ. Гўшт еб нафрат билан яшашдан, сабзавот еб севги билан яшаган афзалроқ."

#videobyme

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Xудонинг қудрати биз учун ишламоқда.

Энди бунга нима деймиз? Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?! Римликлар 8:31

Хаётда шундай пайтлар бўладики , қаерга борсанг ўша ердан қийинчиликлар келаверади. Шундай вазиятларни назорат хам қила олмайсан. Бошингга тушганларни тушинмай, хангу -манг бўлиб қолганда хокимиятингни ишлата олмайсан. Хокимиятни ишлатишинг керак бўлса донолик сенга буни билдиради. Xудонинг бу турдаги қудрати номоён бўлганда хамма нарсани , барча ғам ташвишларни Унга топшириш вақти эканлигини бил. (Демак бу пайтлар хамма нарсани Xудонинг қўлларига топшириш керак эканини билиб ол) Xудо бизларсиз Ўзи хам мустақил қила олади. Хозир шундай курашиш онларини бошингдан кечираётган бўлсанг, хаммасини Xудога топшир. Худога шундай деб айт: '' Мана шу холат ёки вазият мендан хам каттароқ, Сен Ўз қудратингни намоён қил ва мен учун Мўъжиза қилиб бер''. Ёдингда бўлсин, Унинг қудрати бизга хамрохдир ва ичимиздадир. Энди ичимизда ишлаб турган , амал қилаётган Xудонинг қудратини кўришимиз керак. Хозир нима қилишни билмай қийналиб турибсанми? Ўша холатдан қандай қутилишни билмай турибсанми? Бунга ечим ўзингнинг чегараланганингни , қўлларинг хамма ерга етмаслигини билиб, хаммасини Xyдога топшир , ўшанда мўъжиза кўрасан. Сенга ким қарши чиқишидан қатъий назар, Xудо сен билан ва У биз учун хаммасини қилиб беради. Др. Т. Л. Осборннинг айтган нақл сўзи эсимга тушади. '' Агар Xудо биз томонда бўлса, иблиснинг пачағи чиқиб, даб- даласи чиқади''.
Биз учун хамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади. Худо яраларингни юлдуз қилади. Сен учун баланд бўлган қирлар пасаяди. Қизил денгизингдан йўллар очади. Вазиятларингни Ўз олий хукмронлиги билан қамраб олади. Oжиз қолганингда Ўз қудрати билан озод қилади. Бизнинг қиладиган ишимиз фақат Унга хамду -санo айтиб, Унга топинишдир. Келинглар оғзимизни очиб, хаммасини Унинг қўлларига топширайлик. Исо Номидан омин.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

-Seni hech ibodat qilganingni ko'rmaganman!?
-Sen uchun qilganimda ko'rgan bo'larding..

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Далласдаги шифо мўъжизалари.

(Чикагодаги газетадан олинган)
Xудо Даллас Техасдаги мажлисларда чиндан хам ажойиб ишларини қилмоқда. Мария Еттер ва чўпон орқали бундай ишларини қилмоқда. Сентябр ойининг биринчи хафтасида кўплар нажот топиб, шифоланишдан ташқари, ўн беш киши Муқаддас Рухга чўмдирилди. 22 Августда шифоланган ва гувохлик берганларнинг хатларига кўз югуртирдик.
“ Xар кечги йиғилишга беш мингга яқин киши келарди. Якшанба кунги кечки йиғилишда одамлар сони бундан хам ортиб кетарди. Касаллар Техаснинг хамма томонидан, баъзилари эса Оклахома, Алабама, Джорджа, Лоузана Штатларидан келишди. Улар поездларда машина ортига уланган вагонларда ,хар хил йўллар билан бу ерга келишмоқда. Оҳ, у ерга келаётган оғир касалларни кўриб кўзларим ёшга тўлиб кетади! Уларга ачиниб кетаман! Уларнинг кўпларини доқторлар тузалмайсан деб қайтариб юборишган! Уларнинг танасини емириб ташлаган раклар, хар хил силлар ва яшашга умидини йўқотган бошқа касаллар бу ерга -Раббийга келиб тузалмоқда.
Мажлиснинг биринчи кечасида ўлим тўшагида ётган 4 оғир касални кўрдим. Уларнинг баъзилари ногиронлар коляскасида , қолганлари эса юра олмайдиган эди. Кароватда яъни ўлим тўшагида ётган иккита кишига ибодат қилишган эди, улар сакраб ўрниларидан туриб кетишди. Уларга имон билан ибодат қилишганда тўшакда ва юра олмайдиган кишилар сакраб кароватнинг у ёғидан бу томонига сакраб чопа бошлашди ва бутун чодирни қичқириқлар ва Xудога санолар билан тўлдиришди. У ердаги бир иккита кишининг шифоланганини айтиб бераман.
Даллас Штатидан келган бир аёлда иккита хасталик бор экан: Ошқозон раки ва ўпкасидан туберкилос(сил)бўлганди. У жуда хам озиб кетган ва суяклари хамма томонидан бўртиб чиққанди. Уни кўрганлар склет деб ўйларди. Шахарнинг энг яхши докторлари уни қайтариб юборишганди. Уни ўлиб кетишдан олдин Мария Еттерга ибодат қилдириш учун олиб келишганди. Унга ибодат қилганда бирданига иккита хасталикдан шифоланди. Кароватидан туриб, қичқириб Xудога санолар айта бошлади. У хар бир мажлисга қатнашиб келганларга гувохлик бермоқда. У хали оғзин лекин танасини емираётган хасталиклар кетган, кундан кунга унинг танаси семириб асл холатига қайтмоқда.
Бармоунт, Техасдан бир болани олиб келишди. У эпилепсияга чалинганди. Унга ибодат қилишганда ўша ондаёқ шифоланди. У яшаб турган ердан бир тижоратчи келди ва ўша боланинг соғайиб ахволи яхши бўлганини айтди.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

"Инсонни қалби жуда нозик бўлади. У биргина қўпол сўз ёки хунук қарашдан кун бўйи маҳзун бўлиб юриши мумкин.."

• Ayman Yogiy

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

​БИЛАСИЗМИ?

ЭЗРА КИТОБИ бизни “Солномалар (иккинчи китоб)”да баён қилинган Исроил тарихининг давоми билан таништиради. Мазкур китобда Худонинг Ўз ваъдаларига содиқ қолиши ва яҳудийларни Бобилдаги етмиш йиллик сургундан кейин она юртига қайтариб олиб келиши ҳақида ҳикоя қилинади. Китобда Яҳудо юртига қайтиб келган икки гуруҳ яҳудийлар ҳақида сўз юритилади. Биринчи гуруҳ Зарубабел бошчилигида Қуддусга қайтиб келиб, Маъбадни қайта қуришни бошлайди. Зарубабел Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг набираси бўлиб, Қуддусга шоҳ сулоласига мансуб бўлган зодагон сифатида қайтиб келади. Иккинчи гуруҳ Қуддусга тафсирчи Эзра бошчилигида қайтади. Эзра халқнинг ахлоқий ҳаётига катта эътибор бериб, уларни Худо олдида пок яшашга ундайди.

Бу китоб Эзранинг номи билан аталган. Худонинг қонунини мукаммал биладиган моҳир тафсирчи Эзра руҳоний Ҳорун наслидан келиб чиққан эди. Китобнинг иккинчи қисмида Эзра бош қаҳрамон бўлиб гавдаланади. Нахимиё китобида ҳам Эзра ҳақида ҳикоя қилинади.

Форс шоҳи Куруш милоддан олдинги 538 йили махсус фармон жорий қилгани тўғрисида “Солномалар (иккинчи китоб)”нинг охирида баён қилинган. Ўша фармонда Куруш яҳудийларга: “Ўз юртларингизга қайтиб бориб, Эгангизнинг уйини тикланглар”, деб ижозат беради. Эзра китобининг биринчи қисми (1-6–боблар)Курушнинг ўша фармони билан бошланади. Бу қисмнинг давомида бир қанча яҳудийлар Қуддусга қайтиб боргани ва Маъбадда иш бошлагани тўғрисида ҳикоя қилинади. Лекин қўшни халқлар яҳудийларга кўп халақит беришади, шунинг учун қурилиш ишлари суст боради. Ҳатто бир неча йил иш тўхтаб ҳам қолади. Ниҳоят, милоддан олдинги 515 йили Маъбад қайта қуриб битказилади.

Китобнинг бу қисмидан кейинги даврда юз берган муаммолар ҳам ўрин олган (Эзра 4:6-23). Жумладан, шоҳ Артахшас ҳукмронлиги даврида яҳудийлар шаҳар деворини тиклаш ишларини тўхтатишга мажбур бўладилар.

Китобнинг иккинчи қисми (7-10–боблар) Эзранинг Қуддусга келиши билан бошланади. Милоддан олдинги 458 йили Эзра Исроил халқига Худонинг қонунларини ўргатиш учун Қуддусга қайтиб келади. Лекин Эзра халқнинг гуноҳ қилаётганини кўриб, даҳшатга тушади. Бу пайтда Исроил халқи бутпараст халқлар билан қуда–андачилик қилар, бунинг оқибатида улар бутпарастликка ружу қўйиб, Худонинг қонунларини бузаётган эдилар. Бу гуноҳларга қўл урган Исроил халқи Худонинг қаҳрига учраш хавфи остида эди (Қонунлар 7:1-5 га қаранг). Шу боис Эзра ибодат қилиб, халқнинг гуноҳлари учун тавба қилади, у Худога: “Халқинг гуноҳларидан ўт”, деб ёлворади. Халқ Худонинг қонунларига итоат этишга рози бўлади.

Эзра китобида Худонинг содиқлигига урғу берилади. Худо Ўз халқини асирликда ҳам омон сақлайди, У бутпараст шоҳнинг юрагини юмшатиб, халқини ўз юртига қайтариб олиб келади. Яҳудийлар кўп қаршиликларга қарамай, Худонинг Маъбадини қайта қурадилар. Улар ўз ватанига қайтиб келганларидан кейин ҳам, узоқ вақтгача мустақил бўла олмайдилар. Уларнинг устидан қайси шоҳлик ҳукмронлик қилмасин, Худо уларнинг ҳақиқий Ҳукмдори бўлиб қолаверади.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Siz ,doim shakarni tatib ko'rgan kishiga tuzning ta'mini tushuntirib berolmaysiz..

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Исо келишига оз қолди

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Муқаддас даргохда (қурбонгох) шифоланиш.

Маъбадда инсонларнинг қутқарилиши хақида қандай ўргатилса, илохий шифо хам шундай ўргатилиши лозим. Ишаё 53:5 да шундай дейилган: ”У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.
Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди”
Матто 8:17 да эса:''Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг қуйидаги айтган сўзи бажо бўлди: “Дардларимизни У ўзига олди, Оғриқларимиздан бизни фориғ қилди.”
1 Коринфлик 12 :12 '' Тана бир бўлса–да, унинг аъзолари кўп. Худди шунингдек, тана аъзолари кўп бўлса–да, уларнинг ҳаммаси бир танани ташкил қилади. Масиҳнинг танаси, яъни жамоат ҳам шундайдир''
1 Коринфлик 12 :8-10 '' Бир одамга Руҳ орқали донолик билан гапириш қобилияти берилади, бошқа бировга эса худди шу Руҳ орқали илм–маърифатга тўла сўзларни гапириш қобилияти берилади. 9 Ўша Руҳ орқали кимгадир кучли бир имон берилади, бошқа бировга эса шифо бериш инъоми берилади. 10 Баъзиларга мўъжизалар кўрсатиш қобилияти, бошқаларга Худонинг сўзини етказиш инъоми берилган. Яна бошқаларга эса руҳларнинг фарқига бориш инъоми берилган. Кимгадир номаълум тилларда гапириш инъоми берилган бўлса, бошқаларга бу тилларни таъбир қилиш инъоми берилган. ''
Яна бизларга Масихнинг жамоатига хаворийлар, пайғамбарлар, ўқитувчи ва хушхабар таратувчилар ваъда қилинган. Қандай улуғвор жамоат! Бу Раббимизнинг хақиқий танаси ва келинидир!
Булар қўйидаги ишларни бажариш учун берилган.мана уларнинг белгирлари:
Эфесликлар 4 :11 -13 Масиҳ баъзиларни ҳаворий, баъзиларни эса пайғамбар, баъзиларни Хушхабар воизи, яна бошқаларни жамоатларнинг чўпонларию устозлари қилиб тайинлади, токи улар Худонинг азиз халқини хизмат қилишга тайёрласинлар. Шунда Масиҳнинг танаси, яъни жамоат имонда маҳкам туради. Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб–биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.
Худо хамма инъомларни ва Рухнинг ишларини жамоатига жойлаштирди. Улар Xудонинг халқига берилади. Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб–биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.
Муқаддас Рух Масихнинг агентидир,( Унинг ишларини қилувчидир) ва У Xудо томонидан Масихнинг танаси бўлган Жамоат орқали ишлаш учун юборилган. Хар бир жамоат аъзоси бир ёки бир нечта шу инъомларга эгадир. Нурда яшаб имон билан шу мархаматларни ва инъомларни қабул қилганмиз.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Каналимиз аъзосидан. Рахмат каттакон

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Бурғу овози билан чақириш

Дониёрга Раббий кўрсатган одамлар бизлармиз, ха Раббий унга бизларни кўрсатган. Энди Унинг Рухи хам бизларга майин охангда "Кичиқ сурув" демоқда. Келин ўзини тўйга хозирламоқда. Ғолиб келганларни Мен ёнимда, тахтимда ўтиришга ҳақли қиламан. Зотан Мен ҳам ғолиб келганимда Отам билан бирга Унинг тахтида ўтирдим. (Вахий 3:21)
Раббимиз энг ажойиб йўл билан Муқаддас Рухи орқал бурғу чалиб бизларни чақирмоқда. Унинг овозини эшитганда хукм куни худди етиб келгандек эшитилади. Бу инсонлар қалбига қўрқув солади. У Ўз азизларини самовий Сионга юзма юз кўришиш учун жамламоқда. Сионда бурғу чалинглар!
Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар!
Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли,
Ахир, келяпти Эгамизнинг куни.
У кунга оз вақт қолди (Йўэл 2:1)Хамма инсонлар титрасин. “Йиғиб келинг Менинг тақводор халқимни, Қурбонлик орқали Мен билан аҳд қилганларни!” (Забур 49:5) Xyдога шукрлар бўлсин! Менинг бугунги чақириғим Xудо азизларини бир бўлишга: битта рух, битта имон ва хамфикрликка эга бўлишга чорлашдир. Масихда бир бўлиб, тугал мухаббатга эга бўлиш лозим. Исонинг олдида мумдек эриб кетайлик, У бизларни бутунлай ютиб юборсин. Унинг севги ва қудратида қамраб олинайлик. (Тўлиқ Исога берилиш ва У билан тўлиб тошиш, У сенда тўлиқ гавдаланишни айтмоқчи) Эгамизнинг дахшатли кунларига оз қолгани хақида ўқиймиз:Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига!
Оз қолди! Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда. Қулоқ солинг! Бу Эгамизнинг кунидир.
Бу кун аччиқ кулфат келтиради,
Ҳатто жасур жангчилар қўрққанидан бақиради.Бу кун Худонинг ғазаб кунидир.
Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади, Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади. Зимзиё зулмат куни бўлaр ўша кун,
Булут қоплаган тим қоронғи бўлaр ўша кун! Мустаҳкам шаҳарлару баланд миноралар Ҳужум остида қолади,
Бурғу овозию жангга даъват товушларини Ўша кун ўзида мужассам этади.Эгамиз шундай дейди:
“Одамлар Менга қарши гуноҳ қилдилар,
Шу сабабдан Мен уларнинг бошига кулфат соламан, Улар кўр одамдай қоқилиб юрадилар.
Уларнинг қони тўкилиб, ерни қоплайди,
Жасадлари тилка–пора бўлиб, ерда гўнгдай ётади.” Эгамизнинг ғазаб кунида
Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти
Бутун дунёни куйдириб ташлайди.
Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани
Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.(Зафаниё 1:14-18)
У бизларни шундай огохлантирар экан келинглар энди, Эгамизнинг алангали қаҳрига Учрамасдан олдин,
Эгамизнинг ғазаб куни
Келмасидан олдин, эсимизни йиғиб олайлик! Шундагина Эгамизнинг ғазаб кунида Жазодан қутулиб қолишимиз мумкин. Бизлар халқлар орасидан танлаб олинган халқлармизки! Аммо сизлар — Шоҳаншоҳ руҳонийлари, танланган бир насл, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган. (1 Бутрус 2:9)
Биз мана шу насл орасидан даъват этилганмиз. Муқаддас халқмиз. Шаханшох рухонийлари ва инсонлар орасидан танлаб олинганларимиз. Биз шохлармиз чунки Шохнинг фарзандларимиз. Муқаддас рухонийлар ва тахтнинг мероххўрларимиз. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди. У биздан Шоҳлик яратди, бизни Отаси Худога хизмат қиладиган руҳонийлар қилиб тайинлади. Қудрат Соҳиби бўлган Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин. (Вахий 1:5-6)Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: “Сен ўрамни олишга,
Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан!
Чунки Сен бўғизланган эдинг,
Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан Худо учун одамларни қутқариб олдинг. Улардан Шоҳлик яратдинг,
Уларни Худойимизга хизмат қиладиган Руҳонийлар қилиб тайинладинг.
Улар ер юзида ҳукм сурадилар.” (Вахий 5:9-10)
Исо Ўз келинини Самога олгандан кейин шундай хайқириқлар эшитилади. Улар тайёрланган,ва Исо ваъда қилган Олтин Шахарга боришга сазовор бўлишди. Буюк никох тўйи бошланади. Узоқ вақтгача куёвини кутган келин Қўзининг хотини бўлди. Уларнинг хаммаси Қўзининг никох тўйидан хурсанд бўлишди. Улар улуғворликка бурканишиб тожларини олишга муяссар бўлишди. Улар осмон шохлигига буюк бўлишади. Жаннатдаги хайқириқлар ва Унинг улуғвор

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Жамоатга шошилинг!
Нажотга шошилинг🥰🤍

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Қалбим қувнар, бирга бўлсам

@worship_uz

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Улкан йиғилиш.

Бутун дунё бўйича бўлган чодир йиғилиши охирги кунлардаги энг катта йиғилиш десак хато қилмаймиз. Бу ерда Xудо азизлари Рухга чўмишди. Xудонинг қудрати жуда катта куч билан келгани учун мажлисни тугатмасдан давом қилиш мумкин эди, лекин бошқа йиғилишлар хам бўлгани сабабли, уни тўхтатдик. Менга Рухий мажлисни бошқариш вазифаси берилди. Шунинг учун хамма Штатлардан ва бошқа ерлардан одамлар шифоланиш учун менга келарди. Юханно 5 бобдаги ховуз бўйидаги кишига ўхшаб касалларни ва хасталарни ибодатча чақирганда хаммаси бирданига югуришарди. Хаммаси бор кучи билан сахнага чиқиб, жой олишга интиларди. Юзлаб кишларнинг жони ва танаси шифоланди.
‘’Улуғворлик булути’’бизларни бир кун тўлиқ қамраб турди, ўшанда Раббимиз жуда кўп мўъжизалар қилди. Кўрларнинг кўзи очилиб, шоллар юриб кетди. Ўлим тўшагидагилар туриб кетишди. Бошқалар эса Рухда қўшиқлар айтиб вахийлар кўришди. Номаълум тилларда жуда кўп таъбирлар ва хабарлар айтилди. Хамма ёқда одамлар нажот топиб шифоланаётганди. Лекин мен соат 2да мажлисни тугатишим керак эди. Мен тугатиш ибодатини қилиш учун ўртага чиққанимда одамларнинг оч ва чанқоқлигини , уларнинг жони интилиб турганини кўрдим. Xудонинг қудрати мени қамраб олди, қўлларимни юқорига кўтариб туриб қолдим. Муқаддас Рух оломоннинг устидан тегиб ўтди. Мен шундан дедим: “Азизларим хозир Раббий сизларни қутқаради. Хозир нажот топишни истаб турган кишилар, сизларнинг устингизга Исонинг қони сепилади. Тирик имон билан олдингга келинглар”-дедим. Хар томондан одамлар сахнага югуриб чиқа бошлади. Улар йиғлаб, қичқира бошлашди. Муқаддас Рух қудратида кўплар ўша ерда йиқилиб қотиб қолишди. Бошқалари эса тиз чўкиб, ибодат қила бошлади. Бундай нарсаларни йиғилганлардан кўплари хаётлари мобайнида кўрмаганди. Агар мажлис кечгача чўзилганда эди, бундан хам кўпроқ юздан ортиқ кишилар нажот топган бўларди. Лекин бошқа мажлислар учун хам имконият беришим керак эди.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Кол 1:10-11: "Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар. Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч–қудратга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр–тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг."

#videobyme

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Умидсиз холдаги рак шифоланди.

1915 йил январ, Индианаполис

Мен Раббий шифолай олади деб гувохлик бера оламан. Менинг ичакларим 25 см чириб, кетганди. Шахримизнинг иккита доктори менга умид йўқлигини ва касалхонада қолишим хам хеч қандай фойда бермаслигини айтиб, мени қайтариб юборган эди. Улар менга операсия фойда қилиши мумкинлигини айтишди, чунки ёшим ўшанда 65 эди. Чап томонимдаги тўғри ичаклар хам емирилиб кетганди. Соғлигим бутунлай ёмон бўлиб кетганди. Кечалари ухлай олмасдим, иштахам хам йўқ эди. Асаб системам ишдан чиққан эди.1912 йил, Январда Мария Еттер ўтказаётган мажлисга қатнашдим.
Мария нажот топмаганларни товба ибодатини қилишга чақирганда, мен чиқдим. Тиз чўкиб, ибодат қилдим. Ўша ердаги биродар ва опалар келиб менга қўлларини қўйишди ва мен учун ибодат қилишди. Исо Номи билан касалликка дўқ уришди. Yлар менга қўлларини қўйишганда, хамма ёғим қалтираб кетди. Хамма жойим шишиб, яра бўлиб кетани учун орқага хам қарай олмасдим. Танамни емираётган ракни худди идиш ювадиган мочалкали досмолнинг сувини қисиб ташлагандек сездим. Xудога шукр! Раббий хамма шиш ва яраларни олиб ташлади. Баъзан елкаларим мантиқосқоннинг тешиклари каби ўйилиб кетаётгандек , тешилаётгандек сезардим. Қурбонгохда ўн беш дақиқадан кўп турмадим, ўша ерда оғриқ ва шишлар хамма қиздириб ўйиб оғритадиган дахшатли дардлар йўқолиб кетди. Шу пайтгача ўша дамлар қайтиб келгани йўқ. Мана шифоланганимга, 7 йил бўлди. Танамда хеч қандай хасталик қолгани йўқ. Xудога абадул -абад шукроналар бўлсин! Исога олқишлар бўлсин! У нажот бера олади ва хар қандай касалликни шифолай олади . Унда касалликларни йўқотиб юбориш қудрати бор. Исо танамга тегиниб, шифо берган кунда қанчалар хурсанд бўлганимни сўз билан айтиб бера олмайман.
Ичакларим емирилиб кетгани учун ёстиқларда ёта олмасдим мен қаерга борсам ўзим билан юмшоқ махсус мед….нарсаларни олиб юрадим, чунки ичакларим шишиб жуда майин бўлиб қолганди. Мен хамма мед….нарсалардан озод бўлдим. Хар икки соатда таблетка ва хар куни илиқ сувда чўмилишим керак бўларди. …хаммасини ташлаб юбордим чунки мажлисга келиб тўлиқ шифоландим. Раббий менга уларнинг керак эмаслигини исботлаб берган, мен бу хақида хеч шубха қилмайман. Раббийда инсонлар касалликлар устидан хоқимият бор. Унга фақат ишон ва итоат қил . Мана беш хафтадирки ичакларим безовта қилмайди, иштахам хам яхши. Иштахаларим олдингидан хам яхшироқ. Унинг Номи мангу улуғлансин! Хозир менинг салмоғим тўлишиб қолди. Озиб кетгандим, ўз холимга қайтдим. Раббий мени ичишдан, чекишдан озод қилиб нажот берди. Исога абадул -абад олқишлар бўлсин! Юханно А.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Худога ибодат қилганингда қофияли сўзлар ва жимжимадор жумлалар тузишингга асло ҳожат йўқ!
У Зот сўрашингдан олдин эҳтиёжингни билувчидир.
Муҳими, ибодатни бутун юрак билан қил!

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Xudo sendan voz kechmaydi!
Xudo yordam berganiga, hech kim ziyon bera olmas (g’olib kela olmas)

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

Фақат оқланганлар айтадиган қўшиқ.

Худо Ўз фарзандларини Қўзининг никох тўйида куйлашга тайёрламоқда. Улар хеч ким айта олмайдиган қўшиқларни айтади, чунки бу оқланганларнинг қўшиғидир. Ташқаридан хеч ким улар билан жўр бўла олмайди. Рух менга Раббимизнинг келишига оз қолганини билдирди. Энди мен буни аввалгидан кўпроқ биламан. Худо мени 25 йил олдин ажойиб тарзда чўмдирган эди, лекин хозир илгарига қараганда кўпроқ Унга чанқоқман. Келинглар бир чўққидан бошқа бир чўққига, бир даражадан бошқа юқоридаги даражагага ўтайлик. Хўжайни қайтиб келганда ўзининг вазифасини ўтаб турган хизматкор бахтлидир. Xонадон ахлини ўз вақтида гўшт билан озиқлантириб турган хизматкор бахтлидир. Сенинг имконинг келди, Xудонинг сенга ташриф буюриш куни келди. “Унинг келини ўзини тўйга тайёрлади.” Агар тикувчига бориб, тўй кўйлагини тикдирмасанг, унда уни ўзинг тикишингга тўғри келади. Келин ўзини тўйга тайёрлади ва унинг кўйлаги энг ажойиб, илгари сира бўлмаган тўй либосидир. Пок, оппоқ шойидан кўйлак тикиш учун махорат талаб қилинади, бу учун қўли гул чевар бўлиш керак. (Кийиши учун келинга ярқираган, пок, майин зиғир либос берилди. Вахий 19:8) '' Ўзи учун сўзана тикади, либоси эса кимхоб ва шойидандир''(Маталлар31:22) Келин тайёр бўлганда Исо ундан завқланади. Никох тўйида ажойиб базм бўлади. Лекин базмга бориш учун баъзилар хали тайёр эмас. Хали кўйлак олинмаган. Тайёрланиш вақти келди. Қўзининг никох тўйига бориш учун либос кийишимиз керак. Шохнинг ўғил қизлари учун базм бўлганда бу хурмат билан ўтказилади. Бу мусиқачилар узоқ йиллар тайёргарлик кўришади. Энди бу базм самода бўлади. Бу Қўзининг никох тўйидир- илгари хеч бўлмаган, энг ажойиб тўйдир.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

РУҲИЙ ФИКР ЮРИТАДИГАН БЎЛИНГЛАР

“Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади – ҳаёт ва тинчликдир.
Башарий табиатнинг мурод-мақсади Худога душманликдир; чунки бундай табиат Худонинг Қонунига итоат қилмайди ҳамда қила олмайди.”
(Римликларга 8:6-7)

Биз руҳий фикрлаш ҳақида гапирганимизда, гап Худога бўлган муносабатларда руҳий бўлиш ҳақида кетмоқда; фикру-зикрингизни Унга ва Унинг Шоҳлигига тегишли бўлган нарсаларга йўналтиришда.

Баъзилар: “Мен қандай қилиб Раббийга ва руҳий нарсаларга фикримни қарата оламан?" деб сўрайдилар. Бу Каломга бўлган алоҳида эътиборингиздандир! Калом сизга руҳий нарсалар нималардан иборат эканлигини кўрсатади ва сизга уларни етказади. Чунки Худонинг Каломи бу Нурдир.(Юҳанно 1:1-5), зотан ҳамма нарса нур орқали фош бўлади ва очиқ-ошкор кўринади.(Эфесликларга 5:13) Сизнинг руҳий кўзларингиз Худонинг нурига – Унинг Каломига муҳтож, токи сиз Ундан бўлган руҳий нарсаларни кўра олинг, эслаб қолинг ва уларга диққатингизни қаратинг.

Римликларга 8:5 да ёзилишича: “Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар.” Агар сиз севгингиз, сизни хурсанд қилган нарса Масиҳ тегишли бўлган нарсалар билан, Унинг Хушхабари ва Унинг бизга олиб келган абадий
ҳаёти билан боғлиқ бўлса, у ҳолда сиз Руҳга эргашгансизлар.

Баъзи масиҳийлар Худонинг Каломини ўрганиш учун етали қизиқиш, вақт, эътибор ва ҳаракатларни ажратмайдилар ва бошқа ибратли руҳий нарсаларни, ибодат, доимий жамоатга келиш ва бошқа шу каби нарсаларни амалда бажармайдилар. Улар бу дунёдаги нарсаларга эътиборини қаратишни афзал кўришади. Лекин Руҳ бундайлар учун қаттиқ огоҳлантириш беради. Бу ҳақида биз кириш оятимизнинг бир қисмида ўқиймиз: “Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир...” (Римликларга 8:6). Лекин агар сиз бу дунёда гуллаб яшнаган солиҳлик ҳаёти билан яшамоқчи бўлсангиз, у ҳолда сиз руҳан тайёр бўлишингиз керак.

Худонинг Каломини ўрганиш, Исо Масиҳ, Муқаддас Руҳ ва Осмон Шоҳлиги ҳақида билиб олиш учун ушбу хабарни ўқиётганингизнинг ўзиёқ, сиз Худога нисбатан жиддий руҳан тайёр эканингизни кўрсатади. Буни давом эттиринг.

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

sizni sevadigan Xudo bor, Uni yo'qotmang..!🤍🥰

Читать полностью…

ᴍᴀsɪʜɪʏᴄʜᴀ ᴍᴏᴛɪᴠᴀᴛsɪʏᴀ

1Кор 11:3: "Лекин билингларки, аёл эркакдан яратилган, ҳар бир эркакнинг ҳаёт манбаи Масиҳдир, Масиҳнинг ҳаёт манбаи эса Худодир."

Читать полностью…
Subscribe to a channel