Sizga va oilangizga Xudoning tinchligi bo'lsin azizlar!
Ajoyib yangilik!
Bunaqasi hali bo‘lmagan!
Endi hatto kiyimlaringiz bilan ham Xudoning Nomini ulug‘lashingiz mumkin!
💥💥💥💥💥💥💥💥
Ajoyib dizayn bilan birga Kalomdagi oyat va so‘zlarni o‘zida aks etgan sifatli kiyimga ega bo'lishni yoki birodar, opa-singillarimizga betakror sovg'a taqdim qilishni istaysizmi?
Unda hoziroq buyurtma bering:
☎️+998977609260
✍ @Aizzo_1
🏷 O'lchami: S/M/L/XL/2XL
⠀
💎 Sifati: X/b 100% Paxta
🚕 Yetkazib berish: butun O‘zbekiston bo‘ylab
Barcha assortimentlar kanalimizda
👉 @thechosenstore
P.S: So‘zlarni aynan siz xohlagan tilda va ko‘rinishda yozish imkoniyati ham bor 😉
Хулиганлар ичига кирдик
1 Июнь эди. Калифорниядан сотиб олган чодиримизни тиклашга тайёр эдик. Ижарада туриш учун жойни - Кэрипачдан -хулиганлар яшайдиган ердан топган эдик. У ерда хар хил шахардан келган безорилар яшарди, исталган вақтда одамларни отиб ва шилиб, тошбурон қилиб кетишарди.Чодирнинг 2 ла томонида католикларнининг жуда катта жамоати бор эди. Улар бир биридан жуда узоқ эмас эди. Биз дарахтнинг соясисиз мана шу чодирда 5 ой турдик. Масихийлар бу ерда турманглар деб айтишди, биз у ерга жойлашганимиздан кейин хам бу хатарли жойдан кетинглар деб айтишди, лекин Xудо бизни шу ерга етаклаб келганди.Ўша ерни 3 ой ижарага олиб, 75 доллар тўладик. Бир неча машхур артистлар биз турган ерга чодир тикиб томоша кўрсатмоқчи бўлган,лекин уларнинг чодирини безорилар майдалаб ташлаган экан. Масихийлар менга агар театрнинг чодирини майдалаган бўлса сизларникини хам майдалаб ташлашади дедилар. Бизни у ерга Xудо жойлаштирганини ва Унинг инояти билан ўша ерда қолишимизни айтдим. Менинг энг яхши дўстларим қизларини ва хотинларини ёнимга юборишга қўркиб қолган эди, чунки одамлар келганда ва кетганида хам тошбўрон қилинишар эди. Баъзан тошлар бизнинг чодиримиз тепасидан ўтиб кетар эди. Улар чодирдаги йиғилиш нима эканлигини билмас эдилар.Улар бизни хам томоша кўрсатади деб ўйлашгандилар.Ахолиниг жуда кўп қисми умуман жамоатга бормасди.1 чи куни мажлисда одамлар кўпайиб кетди. Эркаклар бошларига шапка кийиб, сигарета трубкалари билан чекиб ўтирарди. Шарфлари билан хамма ерларини ўраб олган ва аёллар ифлос ва кир фартукларини кийиб олгандилар.Отиладиган пакилдоқларни безорилар мажлисда отиб ўтиришардилар. Биз қўшиқ айтишни бошлаганда, безорилар баландроқ айтишарди, биз ибодат қилганда улар қарсак чалиб ўтирдилар.Уларнинг кўлларида пистолетлар ва ханжарлар бор эди. Бизни исталган вақтда отиши ва чодиримизни кулатиб ташалаши мумкин эди. Бизни кўрганларнинг хаммаси қирилиб кетади деб ўйлаганлар. Бир неча хизматкорлар олдин улар билан гаплашишга харакат килган экан, лекин уларни тошбўрон қилиб, томоқларидан буғиб олишган экан. Улар бизда ё ўлади ёки таслим бўлишади деб юришган экан.
Азиз биродарларим!
Ботга ўзингизни қизиқтирган саволни ёзишингиз мумкин!
#саволимбор
Менга шундай ишқ берки, абадий ёнай!
У ишқда ҳиёнат алдов бўлмасин!
Токи ҳузурингда гўзал ўтирай!
Қалбимда бир ғашлик, армон бўлмасин!
Шундай ишқ бер қалбимда Сендан Ўзгаси;
Хатто бир зумга-да кира олмасин!
Авайлаб асрагин кўнглим ғунчаси
Ўзга бир овчида куртак ёзмасин!
Сени севай токи жоним танамда.
Содиқ бўлай Сенга ҳар ғалабамда.
Руҳим осмонингда сузганда ҳатто!
Меҳмон қилмай ўзгасин юрак хонамда.
Ўзинг адаштирма йўлингдан эй Раб!
Йўл қўйма қайдаги хис- хавасларга!
Шарафла ишлатгин камтар келинни.
Тўзғимасин ҳаёллар ҳар тарафларга!
Сендан сўрамасман ортиқча бойлик!
Тилимни энг ширин булоқ қилсанг бас.
Қозонай меҳрингни пок севгим билан!
Шоҳлигингда кўзларим чақнаб турса бас!
🙏🙏🙏
"Каломни" топиб олдим, ўтмишим ёниб кетди!
Аламлар, важоҳатлар гулханда куйиб кетди!
Шунча азобланганим қайларда қолиб кетди!
Севимли Худойимга оҳларим бориб етди!
Жаҳаннамда юрардим, хўрлигим келиб кетди!
Жаннат деган ифордан хидлагим келиб кетди!
Оҳ нақадар Яхшисан, бунчалар ҳам мулойим!
Қийналардим шайтондан. Ўзинг борсан Худойим!
Ҳакикатим, севинчим.
Ўзинсанку илинжим!
Чиндан севди юрагим!
Порла, яшна турма жим!
Ишлагин кулолимсан!
Ҳам қуёш, ҳам ойимсан!
Хизмат килиб толмайин!
Куч-қудратга бойимсан!
Иброхимнинг Дўстисан
Дунё ками кўстисан
Довуд наслидан келган
Камтар, Қурбон Қўзисан!
Шеърларини юборган опамизга катта раҳмат! Худо сизни марҳаматласин!
Имонингизни кўрсатинг, деб сўрашса, нима деб жавоб берамиз ёки нимани кўрсатамиз?
Имонимизни қандай қилиб кўрсатишимиз мумкин?
Имон ўзи қандай қилиб кўрсатилади?
Нима учун биз ўзимизни имонли деб атаймиз?
Ҳар бир саволни алоҳида мавзу қилиб ёритиш мумкин, аслида. Ҳар бир саволга ўзимиз учун ўзимизга жавоб берайлик...
Муқаддас Калом эса имон ҳақида шундай дейди:
...амалсиз имон жонсиз танадай ўликдир.
Ёқуб 2:26
Муқаддас Каломга кўра имонимизни амалларимиз орқали кўрсатишимиз мумкин. Қандай амаллар бўлиши мумкин – нур ва туз бўлиб албатта. Қандай қилсак нур ва туз бўламиз. Исога ўхшаган феъл-атворга эга бўлиб, албатта. Исога ўхшаган феъл-атворга эга бўлсак, амалларимиз табиий ҳолда имонимизни кўрсатиб туради.
Имонимизни амалларимиз орқали кўрсата олишимизда Отамиз Ўзи бизларга мададкор бўлсин. Исо Масиҳ Номи билан. Омин.
Даллас, Техасдаги уйғонишлар.
Xудо Даллас, Техасда ханузгача Ўзининг ажойиб қудратини намоён қилмоқда, Xушхабарни “Aломатлар, ажойиботлар ва хар хил мўъжиза, Муқаддас Рух инъомлари” билан ваъз қилмоқда. Ўтказилаётган хар бир йиғилиш одамлар билан тирбанд бўлиб кетмоқда. У ерга бошқа Штатлардан хам одамлар келмоқда. Жуда олис олислардан минглаб касал кишилар, сувдек оқиб келмоқда. Американинг турли Штатларидан , Канададан кунига қирқдан ортиқ хатлар келмоқда. Улар яшаб турган ерларига келиб мажлис ўтказиб беришини ёки мухтожликларига ибодат қилдириш ниятида хатлар юборишмоқда.
Мажлисга жуда олисдан қовурға суякларини синдириб олган киши келди. У жуда қаттиқ йиқилиб тушганди. Кўзларинг билан кўрганда ўша кишининг шифоланиши иложсиз кўринарди. Унга қўллар қўйилиб, имон билан ибодат қилинди, бирданига шишлар йўқолиб кетди. Синиқ қовурғалар жой -жойига келди ва бирлаша бошлади. Мария Еттер қўлларини қўйиши биланоқ, барча оғриқлар кетиб, бутунлай шифоланиб қолди. У эгилиб кўрди ва тўлиқ шифоланганини билди. У имондан қайтиб кетгани учун товба қилди ва асл холатига қайтди.
12- Августда учта киши ўпка сили,(тиберкулос) чириши билан оғриган беъморни узоқ масофадан кароватда олиб келишди. У Техаснинг Меркури Штатидан келганди. Уни вогонда(машинанинг орқасига поезнинг бир вогонини боғлаб олиб юришади, вагон ичкариси уйчага ўхшаган бўлади) ўшандай вагондачада уни олиб келишган экан. Уни чодиримизга каровати билан олиб келишганда, у худди ўлиб қолганга ўхшарди. У оғир сурункали , сил касалининг энг оғир ва охирги холатида эди. У қуруқ суяк бўлиб қолганди. Биз унга ибодат қилдик, қудрат уни қоплаб олди. У сакраб ўрнидан турдида, оломон қаршисида югуриб Xудони улуғлай бошлади. У уйига қайтаётганда бошқа одамлар каби машинада ўтириб кетди. У хафтасига 2 килодан семираётганини айтди. Унинг танасидаги йиринглар(фистула) хам тугади ва бу касаллик унга қайтиб келмаганини, бошқа безовта қилмаганини айтди. Бу воқеа бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетди ва ўша жойдан 25 бошқа киши мажлисимизга келишди. Кечки мажлисимизда йигирма беш киши хали келмасидан олдин нажот топди ва ўша ердан келган иккита кар ва соқов киши шифоланди. Уларнинг биттаси 34 ёшли эркак ва 17 ёшли чиройли қиз эдилар. Xудо иккаласининг хам қулоқларини очиб юборди. Қиз ўша захотиёқ нажот топиб, шифоланди. У жуда хам хурсанд бўлди. Улар иккасаи хам эрталабки йиғилишимизда қатнашди, уларга орган чалиб бердик. Яна кўп кишилар бошқа хасталиклардан шифоланишди.
Кеча мен кўрган ажойиботлардан энг зўри бўлди! Мен бундай ишларни умрим мобайнида кўрмагандим. Xудо эритувчи ва бўғизловчи(жонсиз, мажолсиз қилиб, ерга ётқизиб қўйувчи қудратида) келди. 21 киши худди Павлус каби Xудонинг қудратида ерга йиқилди ва қотиб қолди. Улар бир соатдан ўн соатгача ўша ерда қотиб туришди. Йиқилиб ётганлар жаннат хақида ажойиб вахийлар кўришди. У ерда Исони ва барча азизларнинг нурдек порлаб, Xудонинг севгисига тўлиб турганини кўришибди. Улардан 20 киши Муқаддас Рухга тўлиб, биринчи марта ўзга тилларда сўзлай бошлади. Улар қудратнинг поёнсизлигини кўришди. Бу жанг майдонига ўхшаб кетарди, чунки улар ўликдек қотиб, ерда ётишарди. Xудо шундай деди, “Раббийнинг қудратида кўплар ерга йиқилиб ўликдек қотиб қолади “ Ушбу сўз Ишаё 66:16 ёзилган лекин бу ўзбекча таржимада аниқ ёритилмаган. (Ҳа, Эгамиз олову қилич билан Жамики жонзотларга қарши курашади. Унинг қўлидан кўплари ҳалоқ бўлади. Асл маъноси, Раббий кўпларини бўғизлайди) Гунохкорлар Xудонинг ажойиб ишларини кўриб йиғлашмоқда ва нажот топмоқда.
Фантастик жанрдаги бир кино бор, балки сиз ҳам кўргандирсиз, дунёвийча бўлса ҳам, масиҳийликка яқин.
Қисқача мазмуни қуйидаги: бир киши жуда сергап бўлади, кўп кераксиз сўзлар ишлатади. Иш юзасидан бир сеҳргарсифат кишига йўлиқади. У билан суҳбатдан кейин бош қаҳрамоннинг уйида бир дарахт пайдо бўлиб, ҳар сафар сўзлаганида унинг биттадан барги тўкилади: ҳар бир сўзи учун биттадан барг. Сеҳргарсифатнинг сўзлари бўйича барглар тугаганида унинг ҳаёти ҳам тугайди. Аввалига бош қаҳрамон бунга ишонмайди, лекин синаб кўргач, ҳар бир сўзини ўйлаб гапирадиган, ортиқча сўзламайдиган муваффақиятли инсонга айланади.
Муқаддас Калом ҳам бизни сўзларимизга эҳтиёт бўлишга чорлайди:
Сизларнинг сўзингиз фақат «ҳа» ёки «йўқ» бўлсин. Бундан ортиғи эса ёвуз шайтондандир
Матто 5:37
Оғзимиздан чиқаётган ҳар бир сўзимиз учун масъулият ҳис қилишимиз зарур. "Ҳа" ва "йўқ"дан ортиғи шайтондан эканлигини доимо ёдда тутишимиз керак.
ДОИМО СЎЗЛАРИНГИЗНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШИНГИЗДА ХУДО МАДАДКОР БЎЛСИН!
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!
Жаннат текин дўзаҳ пуллик❗️
🌸 Отаси боласига деди: Болам биласанми жаннатга одам текинга киради, дўзаҳ эса ҳақликдир. Хатто қўшимча ҳақ билан деса бўлади.
🍀 Боласи хайрон холда сўради: қандай қилиб ота.
🌸 Отаси: ҳа болам дўзаҳ ♨♨♨ олови текин емас..
👉Мисол учун: киши 🎲қимор ўйнаса тўлайди, 🍻ароқ ичса тўлайди, 👥зино ҳам текин эмас.. 🚬Тамаки носивой ҳам тийин туради.. 👣Дайдиб юришга ҳам тўлайсан..
🌴🌴🌴 Жаннат эса текин болам..
👉Масалан: 🌹 ибодат қилиш текин, 🌹рўза тутиш текин, 👆 хамду сано айтиш текин, жамоатга кириш текин..
Энди нима учун жаннат текин бўла туриб, дўзахга тўлаб кирамиз.. Бу ҳабарни сиз текинга олдингиз дўстларингиза ҳам текин жўнатинг..♻️
@masihiycha_motivatsiya
Муқаддас Каломда "ибодат" сўзи 220 марта ишлатилган экан. Айтиш жоизки, ибодат бу монолог (бир кишининг сўзлаши) эмас, диалог(икки кишининг ўзаро суҳбати)дир.
1 Салоникаикларга 5.17 да "Тинмай ибодат қилинглар" деб ёзилган.
Шунақаси ҳам бўлар эканми? Бу имконсизку?! Тўғрими? Қандай қилиб тинмай ибодат қилиш мумкин ахир?
Муқаддас Каломнинг ушбу оятини ўрганиш жараёнида бир нечта манбаларни ўрганиб чиқдик ва уларнинг барида деярли бир хил тушунтирилган: доим Унинг ҳузурида юриш. Ҳар қадамда Худонинг нигоҳини ўзингизда ҳис қилиш.
Рухсатингиз билан тинмай ибодат қилишни нафас олишга ўхшатсак. Бошқа қиёс топа олмадик бу оятга. Чунки доим, тинмай нафас оламиз. Нафас олишим керакми ёки йўқми, деб ўйламаймиз, тўғрими? Ёки бир кунда бир неча маротаба нафас олсам етар, демаймиз.
Нафас олмаслик ўлимга олиб келганидек, ибодатда бўлмаслик, руҳий ўлимга олиб келади.
Худди тинмай нафас олганимиздек, доим тинмай ибодатда бўлишимиз лозим. Доим Унинг ҳузурини ҳис қилиб, англаб яшашимиз зарур.
Шу ўринда, ибодатим – нафасим, десак, хато қилмаган бўламиз. Шундай экан, доим нафас олайлик, яъни доим, тинмай ибодатда бўлайлик. Нафас олинг дўстлар, нафас олинг, яъни тинмай ибодатда бўлинг, дўстлар, тинмай!
Тинмай ибодатда бўлишимиз учун Отамиз Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизни руҳлантирсин, Муқаддас Руҳ орқали бизни доим тўлдирсин.
Исо Масиҳ номи билан.
Омин.
Агар бугун кечаси Исо келса буюк тўй жараёнида сиз ҳам бўласизми? Ёки алданган рашкчи севикли ёр қаршисида турган бўласизми?
Раббимиз сизни соғинган, вақтингиз ва эътиборингизга муҳтож - ва аммо. У бизни доим бошқа ишлар билан банд бўлган бошқа инсонлар билан бор вақтимизни ўтказаётганимизнинг гувоҳи бўлмоқда. Ва бу Унда оловли рашк туйғусини уйғотмоқда! Кун келади ва Унинг рашки арзимас бутларга мурожаат қилувчиларга нисбатан "ёнади" (2-Қонунл. 29:20). У оловли ҳукм бўлади!
Худованднинг суюклиси, ўша кун келганида Исо сенинг қўлингни олиб "Ваниҳоят биз биргамиз! Сен шунчалик Мени хоҳлардингки, ҳаётингдаги энг яхши нарсаларинг вақтинг ҳамда эътиборингни менга бағишлардинг. Энди кел - бирга бўламиз!" деб айтадими?
Ёки У сенга "Кечирасан - Мен сени танимайман. Сен Менга севаман деб айтардингу, лекин амалларинг ҳеч қачон сўзларингга мос келмаган. Сенда ҳамма нарса учун вақтинг бор эди - оила, фарзанд, набира, қариндошлар, ишинг учун, лекин Менга аҳамият бермасдинг. Биз ҳеч қачон яқин бўлмаганмиз, сенинг юрагинг ҳеч қачон Менга тегишли бўлмаган. Энди эса кеч!" дейдими?
Ўша куни Унинг қаршисида қай аҳволда турасан? Бу дунёдаги ҳамма нарса ёқилади. Лекин сенинг У билан яқинлигинг нима бўлади? Бу дунё учун ёпиқ бўлганингдан ва "Исо мен Сени билишни хоҳлайман" деганинг учун Унинг олдида турасанми?
Муқаддас Руҳ ҳозирнинг ўзида сенга майинлик билан "Қулоқ сол - итоат қил! Барчасини унут ва бугундан ҳаммасини бошқатдан бошла. Агар сен Уни эътибордан четда қолдирган бўлсанг Самодаги Отангга иқрор бўл. Тавба қил ва ўзингни тўлиғича Куёвга топшир!" демоқда.
Ҳозироқ мен билан ибодат қил: "Худонинг Қўзиси, Сенинг нигоҳингда гўзал бўлишни хоҳлайман! Мени кечир, Сенинг Каломингга беэътибор эдим, мен учун очиқ Юрагингни рад қилар эдим, Сендан ташқари ҳамма нарсага вақт ажратганим учун кечир ва менга Сени билиш учун янги юрак ато эт, токи Сени яқиндан билай, Сен билан яқин бўлиб ўсай!".
Ўзингни тўлиғича Худога бағишла - вақтинг, эътиборинг, фикринг, маблағинг - ва У булар ҳақида Ўзи ғамхўрлик қилади. Сен мажусийлар каби буларни изламайсан, бунинг ўрнига У саҳийлик билан уларнинг ўрнини тўлдиради.
Худо сен ҳақингда ғамхўрлик қилишга ваъда берган, агар сен бутун қалбинг билан Унга мурожаат қилсанг, У сен ва оиланг билан аҳдида туради. Шундай қилиб, тозақалблилик билан Унга эътиборингни бер. Унинг келинчаги каби иш тут - ва сен Унинг нигоҳида гўзал ва ажойиб бўласан!
Аллилуия! Омин!
Xудонинг қудрати биз учун ишламоқда.
Энди бунга нима деймиз? Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?! Римликлар 8:31
Хаётда шундай пайтлар бўладики , қаерга борсанг ўша ердан қийинчиликлар келаверади. Шундай вазиятларни назорат хам қила олмайсан. Бошингга тушганларни тушинмай, хангу -манг бўлиб қолганда хокимиятингни ишлата олмайсан. Хокимиятни ишлатишинг керак бўлса донолик сенга буни билдиради. Xудонинг бу турдаги қудрати номоён бўлганда хамма нарсани , барча ғам ташвишларни Унга топшириш вақти эканлигини бил. (Демак бу пайтлар хамма нарсани Xудонинг қўлларига топшириш керак эканини билиб ол) Xудо бизларсиз Ўзи хам мустақил қила олади. Хозир шундай курашиш онларини бошингдан кечираётган бўлсанг, хаммасини Xудога топшир. Худога шундай деб айт: '' Мана шу холат ёки вазият мендан хам каттароқ, Сен Ўз қудратингни намоён қил ва мен учун Мўъжиза қилиб бер''. Ёдингда бўлсин, Унинг қудрати бизга хамрохдир ва ичимиздадир. Энди ичимизда ишлаб турган , амал қилаётган Xудонинг қудратини кўришимиз керак. Хозир нима қилишни билмай қийналиб турибсанми? Ўша холатдан қандай қутилишни билмай турибсанми? Бунга ечим ўзингнинг чегараланганингни , қўлларинг хамма ерга етмаслигини билиб, хаммасини Xyдога топшир , ўшанда мўъжиза кўрасан. Сенга ким қарши чиқишидан қатъий назар, Xудо сен билан ва У биз учун хаммасини қилиб беради. Др. Т. Л. Осборннинг айтган нақл сўзи эсимга тушади. '' Агар Xудо биз томонда бўлса, иблиснинг пачағи чиқиб, даб- даласи чиқади''.
Биз учун хамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади. Худо яраларингни юлдуз қилади. Сен учун баланд бўлган қирлар пасаяди. Қизил денгизингдан йўллар очади. Вазиятларингни Ўз олий хукмронлиги билан қамраб олади. Oжиз қолганингда Ўз қудрати билан озод қилади. Бизнинг қиладиган ишимиз фақат Унга хамду -санo айтиб, Унга топинишдир. Келинглар оғзимизни очиб, хаммасини Унинг қўлларига топширайлик. Исо Номидан омин.
АВВАЛАМБОР ФАКАТ ХУДОНИ
КИДИРИНГ!!!
Мат 6:33: "Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади."
Мен биламанки, качон, биз Кеннет билан хаёт тугрисида имон билан сухбатлашмасак, доим "Сизлар учун бу осон. Сиз- воизхон (хизматкорлар) сизларда доим бу натижа беради!" деб уйлайдиганлар топилади. Ва кандайдир маьнода бу шундай. Бизда буни натижаси бор, чунки бизнинг хизматимиз шуни талаб килади, биз Худога эьтибор беришимиз керак, качон сиз Худога худди шундай эътиборингизни каратсангиз бу доим омад олиб келади. Лекин биз доим хам бундай яшамас эдик. Аслида , качонки мен Кеннет Коуплендни биринчи марта курганимда воизхонга ухшамас эди. У самолётда учар ва тунгги клубларда кушик куйлар эди. Мен уша даврда коллеж талабаси эдим ва хеч качон воизхонга турмушга чикмайман, деб айтардим, ва хеч качон юкоридан тугилиш хакида эштмаган эдим. Биз турмуш курганимизданок, Кеннет бир компанияда, яьни катта бир ташкилотда иш топди ва биз бу ишдан бойиб кетамиз, деб уйлаган эдик. Шунда мен хам уз ишимни ташлаб ,бу янги ташкилотга ишга кирдим. Икки хафтадан кейин у корхона инкирозга учради, ёпилди. Хаммаси шу билан тугадики, биз ижарага олган , уртаси иккига булинадиган раскладушкага ётишга мажбур булдик. Бизда Кеннет мактабда ,мехнат дарсида темирдан ясаган ёзув столи ва кора-ок телевизор бор булиб ,бошка хеч нарсамиз йук эди. Музлатгич хам, газ плита хам йук эди. Мен электр сковоротка ( товага ) кофе кайнатадиган идишдан фойдаланиб овкат тайерлардим. Музлатгич урнида эса ,картон кутидан фойдаланардик. Биз бутунлай инкирозга учрагандик. Ишсиз. Кулогимизгача карзга ботганмиз, ёнига бориб ёрдам сурайдиган хеч кимим хам, .хеч нарсамиз хам йук эди. Лекин , мен бир куни, Кеннетнинг онаси , унинг тугилган кунига совга килган Библияни (Мукаддас Китобни) кулимга олдим. Уни биринчи бетида "Сиз аввало Худонинг шохлиги иродаси пайида булинглар, шунда буларнинг хаммаси сизга кушимча килиб берилади " деб ёзилган эди. Мен Матто Хушхабарининг 6 бобини очиб укидим у ерда Худонинг кушлар хакида гамхурлиги тугрисида ёзилган эди. Мен уз хаётимда биринчи марта тушундим, Менинг кайердалигим ва кандай яшаётганимга Худо бефарк эмас экан, агар У кушлар хакида гамхурлик килса, демак У Мен хакимда хам гамхурлик килар экан! деб уйладим. Мен буш хонанинг уртасида ,тизамда утириб Исога айтим, агар У менинг хаётим билан нимадир киладиган булса унда хаётимни узига олсин. Ушанда мен айтган хамма сузлар шу эди.Уша пайтда мен юкоридан тугилганимни хатто тушинмаган эдим. Икки хафтадан кейин Кеннет янги иш топди. Биз , жихозлари билан булган янги уйга кучдик ва машина сотиб олдик. Шу ишлар орасида яна нимадир содир булди Кеннет юкоридан тугилди. Агар сизнинг хаётингизда "бундай ишлар содир булмаётган булса" , кайгурманг бизнинг хаётимизда хам , буларнинг хаммаси тез содир булмаган. Шунчаки Худога ёпишиб олинг ва У сизга ёрдам беришига йул куйинг. Эгамиз хар кимсага химмат килар Яратганларининг хар бирига шафкат айлар (Забур 144:9) Авваламбор , Уни юрагингиздан кидиришга карор килинг, шунда, колган хамма нарса сизга кушимча килиб берилади.
КАЛОМДАН ПАРЧА:
"Зиёрат қўшиғи. Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз, 1Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз.
2Меҳнатингиз самарасини ейсиз, Бахтли бўлиб, ҳузур–ҳаловатга етасиз.
3 Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил Узум токига ўхшаган бўлади. Дастурхонингиз атрофидаги болаларингиз Ёш зайтун кўчатига ўхшаган бўлади.
4 Эй Эгамиздан қўрқадиганлар, Шу тариқа барака топасиз.
5Эгамиз Қуддусдан туриб сизга барака берсин, Умрингиз бўйи Сионнинг гуллаб–яшнашини кўринг. 6 Яшайверинг сиз, невара–чевара кўринг, Исроил узра тинчлик бўлсин!"
(Забур 127:1-6)
БУ КУЧ!
"Бутун юрагимдан, эй Эгам, Сенга шукр айтаман, Барча ажойиб ишларингни сўйлайман. Сен туфайли шодланиб, қувонаман. Қўшиқ айтиб, Сени мадҳ этаман, Эй Худойи Таоло! Душманларим чекиниб қочганларида, Қоқилиб, нобуд бўлди Сенинг ҳузурингда." (Забур 9:2-4) Кувонч ва мактов бир вактнинг узида ичингизда кальани яратади ва ташкаридан куч беради.
Ey masihiy ayol!
Oʻqi, izlan, oʻrgan!
Yasha, yashat va oʻrnak boʻl!
Sen buzilsang dunyo buziladi.
Sen tuzalsang dunyo tuzaladi.
Shunday ekan oʻzingni Masih bilan eng goʻzal shaklda tuzatishga kirish...
•┈•• ❁ ✿ ❁ ••┈•
Оғриқлар бўлади чиданг!
Кўзёшлар бўлади артинг!
Қийинчиликлар бўлади ўзингизни
ёқотманг!
Унутманг!
Жаннатда булар бўлмайди.
Устимдан кулади деб қўрқасан ёки қайсарсан.
Кўп кишилар нурни кўради, лекин қайсар бўлгани учун нурда яшамайди. Сен нур томон юришни истамайсан чунки кулги ёки масхарага учраб қоламан деб ўйлайсан. Азиз дўстлар сизларга қай бири мухим? Қандакиши қўрққанидан орқага қайтиб кетди! Устимдан кулишади ёки юқори лавозимдан айрилиб қоламан ёки бўлмаса синагогадан хайдаламан деб анчагина кишилар имондан қайтиб кетишди. Худога санолар бўлсин! Улар сени жаннатдан хайдаб юбора олмайди. Худо Ўз Рухини қуйиб турибди, кўпчилик Муқаддас Рух қудратига тўлиб тошмоқда лекин шунга қарамай улар буни тан олишни истамай олға юришнинг ўрнига орқага кетмоқда ва нурга қарши гунох қилмоқда. Улар жонларини ўйлаб нурга қараб юришдан бош тортмоқда. Биринчи новбатда агар нурда яшашни истамасанг Исо билан мулоқатинг узилишини бил, кейин Унинг қони сени тозалаб турарди, шу тозаланишдан махрумьқолиб ўзингни махкум қила бошлашингни тушин. (виждонинг сени қийнай бошлайди) буларни тан олишни истамаганингдан кўра бу хақида хеч билмаганинг яхшироқ бўларди. Хушёр бўлинглар Мен сизларга янгиларини кўрсатаман. Сизлар буни кеча билмас эдингизлар. Диққат қилинглар шу бугундан бошлаб сизларга янги нарсалар кўрсатаман. Сизлар илгари билмаган нарсаларни кўрсатаман. Кўпларимиз хеч қачон билмаган эдим деб айтишни истамаймиз, чунки билмаганман, билмайман деб тан олишни истамаймиз. Биз билишимиз керак бўлган кўп нарсаларни хали хам билмаймиз. Хали жуда кўп нарсаларни ўрганишимиз керак. Келинглар гапимизни қисқароқ қилиб Муқаддас Рух етагига эргашайлик У бизни Xудонинг чуқур теранликларига олиб боради, Ундаги чуқур нарсаларни очиб беради. Лекин одамлар нурда бўлишни истамаётир. Элликчилар харакати бошланганда мингдан ортиқ кишилар буни иблисдан қарши чиқишди ва ўз жонларини ўлимга тутиб берди. Айниқса ‘’қўлларимизни Ахд сандиғига бир теккизишга’’ харакат қилсак бу рухий ўлимга етаклайди. Шунинг учун хаётимизни Xудонинг олдида тўғри қилиб олайлик.
Одамлар нима қилишини билмай саросимага тушиб қолди. Янгидан, Xудодан туғилган киши- Xудо билан тўлиб туғилмоқда. Осмондан туғилиб, Муқаддас Рухга чўмган кишиларгаьXудо ажойиб нарсаларни очиб бермоқда. Улар чўққидан чўққига чиқиб бормоқда. Худога шукрлар бўлсинки мана шундай кишилар улуғворликдан улуғворликка ўтиб боришади ва тинмасдан унинг чўққиларига чиқаверишади. Кўплари қийинчиликларга қарамасдан оғир вазиятларни ёриб ўтишмоқда, қаршиликларга қарамай улар олдинга олға юришмоқда. Иблиснинг хамма эски супрунди ифлосликларини бир четга улоқтириб унинг чўктироқчи бўлган нопокларидан тоққа қараб чиқиб боради, тоғ чўққиларига етганда Исо уни Ўз Келинини қўлини узатиб тортиб олади ва Уни кутиб олади. (пастда иблиснинг ифлос суви…шу ифлос кўп сени чўктиришга харакат қилади, лекин тоғнинг тепасида Исо сени кутиб турибди…шунинг учун бу ифлос сувдан қочиб тоққа чиқишга интил демоқчи) Бундай пайтларни элакдан ўтиш (синовданўтиш) дейилади. Исо Ўзиникиларни олиб кетиш учун келганда Оқ отга миниб келади ва уларни хам оқ отда олиб кетади. Эй кичик пода! У яна қайтиб келади! Исо улкан оқ отда келади ва Унинг ортидан самовий қўшинлар оқ отларда келишади. Масихнинг Келини Ўз қони билан сотиб олган Исони кўриб улуғворликда баланд овозда хайқиради. Исо уларни ер юзидан Самовий уйларига олиб кетади ва Xудонинг шохлари ва рухонийлари қилди. Улар минг йил хокимлик қилишади. Шу кичик пода яқин орада ўша ерга олиб кетилади. Элликчилар кунида минглаб кишилардан фақатгина очгинаси ўзларини “фанатиклар” дейилишига йўл қўйди (орқага қайтмади демоқчи) Xудо Ўз Сўзига содиқ шунинг учун уларни эгаллаб олди ва Рухи билан қамраб олди, Ўзига қабул қилди. Қалин улуғвор булутлари ва Муқаддас Рухи билан уларни тўлдирди. Худо улар орқали ўзга тилларда сўзлади. Лекин улар билимсиз , уқувсиз кишилардир. Худо уларни қоплаб олди ва тилларини Ўзи бошқариб кетди. У шундай деди:
"‘Мен бу халққа ўзга тилларда, Бегона халқларнинг оғзи орқали гапираман, Аммо шунда ҳам улар Менга қулоқ солмайдилар.." Агар уларга мангулик кўрсатилса ўзларининг холи кулгили эканини биларди, чунки уларнинг устидан, Xудо кулиб турганини кўраpди''
БИЛАСИЗМИ?
ПАВЛУСНИНГ КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБИ муаллифи ҳаворий Павлусдир. Бу мактуб Коринфдаги жамоатга ёзилган ва одатда “Коринфликларга биринчи мактуб” деб аталади. Коринф қадимий Юнонистонда муҳим бандаргоҳ шаҳар эди. Биринчи аср давомида Коринф шаҳри Рим империясига қарам эди. Ўша даврда Коринф аҳолиси турли миллат вакилларидан ташкил топган бўлиб, у ерда кўп яҳудийлар истиқомат қилар эди. Бу шаҳар ривожланган савдо–сотиғи, ўзига хос маданияти, авж олган ахлоқсизлиги ва турли диний оқимлар билан ном чиқарган эди. Павлус Коринфдаги яҳудийларга ҳам, ғайрияҳудийларга ҳам Хушхабар айтиб, у ердаги жамоатга асос солган эди.
Коринф жамоатида кўплаб муаммолар бор эди, масалан, масиҳийлар ҳар хил гуруҳларга бўлиниб, ўзаро кўп баҳслашар эдилар, жамоатнинг баъзи аъзолари зино қилар эди. Шу боис, Павлус жамоатга мазкур мактубини йўллаб, уларга танбеҳ беради ва тўғри йўлга солади. Шу билан бирга имонлиларнинг баъзи саволларига жавоб берган ҳолда, никоҳ, бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ейиш ёки емаслик, ибодат пайтида аёлларнинг рўмол ўраши, Раббимизни хотирлаб нон синдириш, руҳий инъомлар каби мавзуларни ёритиб беради. Павлус Хушхабарнинг асл моҳиятини Исо Масиҳнинг ўликдан тирилишига бевосита боғлайди. Шу сабабдан бу мавзуни батафсил ёритади. Масиҳ қайтиб келганда, Худога тегишли бўлганлар тирилишини, ўлим барҳам топишини, фоний тана мангу танага ўзгаришини турли мисоллар орқали тушунтиради.
Бу мактубнинг 13–боби Муқаддас Китобдаги энг муҳим боблардан бири ҳисобланади. Бу бобда Павлус севгининг асл маъносини очиб беради, бундай севгини амалда қўллаган жамоат барча муаммолардан холи бўлишини уқтиради.
КИТОБ НОМИ
Мўъжиза дарвозаларига кириш
Ноаниқликка сафар
Худо билан 90 кунлик мулоқот
МУАЛЛИФ
Дoктор Ренни Миклин
Имкон ва фурсат
Исо билан шогирдлари Ерихо шаҳрига келдилар. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганларида бир талай халойиқ уларга эргашди. Тимей ўғли Бартимей исмли бир кўр тиланчи йўл чеккасида ўтирган эди. У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб: — Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади. Кўп одамлар эса унга: “Жим бўл!” деб жеркишди. Лекин у: — Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! — деб янада қаттиқроқ бақирди. Исо тўхтаб: “Уни чақириб келинглар”, деди. Одамлар келиб, кўр одамга: “Дадил бўл, ўрнингдан тур. У сени чақиряпти”, деб айтишди.
Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан сакраб турди–да, Исонинг ёнига келди. 51 Исо ундан сўради: — Сен Мендан нима истайсан? — Устозим, кўзларим кўрсин! — деди кўр. Исо унга: — Боравер, ишончинг сени соғайтирди, — деди. Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Исонинг ортидан эргашиб кетди.
Mарк 10:46 -52
Муқаддас Каломда Бартимей исмли киши хақида ёзилган, у кўр бўлиб туғилган эди. У фақатгина қоронғулик оламини биларди, халос. Ўша пайтларда кўр ва чўлоқ кишилар Маъбадга кира олмас эди. Унинг аҳволи оғир эди. Ҳаётда нималардан маҳрумсан? Нимадан бебахра қолгансан? Ҳамманинг аҳволи бир хил эмас. Кунларнинг бирида у яшаб турган қишлоққа Исо келди. У Исо ҳақида эшитган эди, шунинг учун бақира бошлади. Одамлар унга жим бўлишни айтишди, лекин у баттар бақира бошлади. Бизлар бақирмасак Раббимиз ёнимиздан ўтиб кетадими? Бартимей кўра олмас эди, лекин у ўша ерга Исо келганини эшитди ва бақира бошлади. Исонинг ҳузурини англаб фахмлаб, таниб ол, ана ундан кейин сенда ўзгариш бошланади. Одамлар сени жим бўл деб жерккани учун Xудога бақиришни тўхтатиб қўйдингми? Бу сенинг фурсатинг, уни билиб ол, фурсатни бой берма, темирни қизиганда босиб қол. Бертимей яшаб туран ерга Исонинг яна қайтиб келиши гумон эди.
Шундай имкониятлар бўладики улар ҳаётингда бир ёки икки марта келади. Агар ўшалардан фойдалана олмасанг тақдирингдагилардан қуруқ қоласан. (Бахт қуши бошингга қўнганда ушлаб ол) Бартимейнинг тақдирида Исони кўриш бор эди, лекин у бунга ёриб чиқиш орқали эришди. Бугун сен ҳам Исога худди шундай мурожаат қил, худди У ёнингдан ўтиб кетаётгандек, Уни чақир.
Ибодат
Ота, биз қўлдан бериб қўйган, пайқамай ўтказиб юборган имкониятларни яна тиклаб бер. Мен тақдиримдаги ҳамма нарсага тўлиқ эга бўлишда кеч қолмадим деб эълон қиламан. Раббий Сенга бўлган илтижоларим адо бўлмас! Мен ҳам Бартимей сингари бақиравераман. Исо номидан омин.
Рух самовий мусиқа беради.
Лонг Xилдаги йиғилишимизда самовий хўр садоси эшитилди. Бунақасини илгари хеч эшитмагандим. Бизда бундай ходида кунига икки ёки уч марта бўлиб турибди, ўша пайтда орамизда хеч қандай келишмовчилик бўлмади. Муқаддас Рух орамизда бирликни хосил қилди, айтаётган қўшиқларимиз хам ер юзидан эмас, самодан эди. Баъзан йиғилишларда бир оз кеч қолардим, мажлисга кириб келишим биланоқ самовий хўр ер юзига тушиб кетарди, (осмондаги хўр ерга тушарди). Овоз жаннатдан жаранглаб келарди. Бу оқланганларнинг қўшиғи эди.
Деярли ҳар куни "куннинг баракаси қолмади", "кун шунчалик тез ўтиб кетдики, бирор тайинли иш қилишга улгурмадим", "кунлар учиб ўтяпти" деган гапларни эшитамиз. Бундай гапларни баъзида ўзимиз ҳам ишлатамиз.
Нега кунлар қисқарганининг сабабини биласизми?
Муқаддас Каломда шундай ёзилган:
Лекин танланган одамлар учунгина у кунлар қисқартирилади. Агар ўша кунлар қисқартирилмаганда эди, ҳеч бир жонзот омон қолмасди.
Матто 24:22
Айнан биз – танланганлар учун ҳозирги кунлар қисқартирилган.
Илоҳиётчи (богослов) Метью Генрининг талқини бўйича "Биз азоб-уқубатлар, қийинчиликлар барчаси ўткинчи эканлигини англашимиз учун ҳам қисқартирилган.
Ҳар қандай вазиятда "бундан баттар бўлмагани учун шукур" дейишимиз учун қисқартирилган."
Шундай экан азизлар, ҳар бир вазиятда ШУКРОНА келтирайлик.
Бу кунларни БИЗНИ СЕВГАНИ УЧУН ҚИСҚАРТИРГАНИГА ШУКУРЛАР АЙТАЙЛИК!
КУНИНГИЗ ШУКРОНА КУНИ БЎЛСИН!
Сиз ким биландир тортишиб қолдингиз ва сиз ноҳақ эканлигингизни тушундингиз-у, лекин буни тан олишингизга ғурурингиз йўл қўймаяпти.
Сизга рақобатдаги кишининг ишига баҳо беришингизни сўрашди, ишига аъло баҳо қўйдингиз-у, лекин буни унинг ўзига айтишга мағрурлик йўл қўймаяпти.
Таниш ҳолат эмасми, мабодо?...
Мағрурлик нима?
Мағрурлик ҳақида нима дея оласиз?
Сиз мағрурмисиз?
Муқаддас Каломда шундай ёзилган:
...мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир.
1 Юҳанно 2:16
Википедия талқини бўйича, масиҳийликда мағрурлик бу: танавийликни намоён қилувчи 7 та сифатнинг бири, барча ёмонликларнинг биринчи сабабчиси. Муқаддас Каломга кўра мағрурлик бу ўзи ҳақида юқори фикрлаш бўлиб, у бошқаларга паст назар билан қарашга чорлайди. Бу Худога ёқмайдиган сифат камтарликнинг аксидир. Муқаддас Калом мағрурликни гуноҳ деб атайди. (Ҳикм. 21:4).
Демак, мағрурликнинг акси бўлган камтарликни одат қилайлик, бунда бизга Отамиз мададкор бўлсин. Омин.
Мен Худодан душманимни жазолашини сўрадим,
Худо менга шундай деди:
йўқ, у сенинг энг яхши дўстинг бўлиш учун мўлжалланган.
Худодан сабр беришини сўрадим,
Худо менга шундай деди:
йўқ, сабр – синовларнинг натижасидир, сабр берилмайди, сабрга ўрганилади.
Худодан мағрурлигимни олиб ташлашини сўрадим,
Худо менга шундай деди:
йўқ, мағрурлик олинмайди, мағрурликдан воз кечилади.
Худодан бахт совға қилишини сўрадим,
Худо менга шундай деди:
йўқ, Мен марҳаматлайман, бахтли бўлишинг ўзингга боғлиқ.
Худодан мен ва яқинларимни оғриқдан асрашини сўрадим,
Худо менга шундай деди:
йўқ, биз биргаликда азоб чекамиз ва биргаликда азоб устидан ғалаба қозонамиз.
Худодан руҳан ўстиришни сўрадим,
Худо менга шундай деди:
йўқ, руҳ ўзи ўсиши керак, Мен доим ёрдам бериб тураман.
Худодан У мени севганидай бошқаларни яхши кўришимга ёрдам беришини сўрадим,
Худо менга шундай деди:
бажонидил! Ваниҳоят сен нимани сўраш кераклигини тушуниб етдинг.
Худодан куч сўрадим, У мени чархлаш учун синовларни юборди.
Худодан донолик сўрадим, У менга миямни ишлатишим учун муаммоларни юборди.
Худодан жасурлик сўрадим – У менга ҳавф-хатарларни юборди.
Худодан севги сўрадим – Худо менинг ёрдамимга муҳтожларни олдимга юборди.
Худодан яхшиликларни сўрадим – У менга имкониятларни юборди.
Худо менга сўраганларимнинг ҳеч бирини бермади.
Худо менга керак бўлган нарсаларни берди.
Элликчилар кунида ёмғир қуйилиши.
Ҳосил байрами куни келганда, ҳамма имонлилар бир жойда- томда йиғилибтурган эдилар. Ха улар томда йиғилиб, кутиб туришган эди. Xаммаси нажот топган,самимий қалб билан якдилликда туришганди. Ораларида келишмовчилик, бўлиниш бўлмаганди. Улар '' Отанинг ваъдаси'' қандай бажо бўлишини билмасди. Лекин улар кутиб турганди. Бирданига, тўсатдан Рух шиддатли шамолга ўхшаб эсди ва улар турган ерни қоплаб олди. Уларнинг устига буюк қудратли тўлқин келганди. Уларнинг хаммаси хаётбахш сув билан тўлди. Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар. Уларни кўрган кишилар хайрон қолишиб ''Бу ерда нималар бўлаяпди?''- дейишарди. Улар бу овозни эшитганларида, бир талай оломон йиғилиб келди. Ҳар бири ўз тилидаги гапларни эшитиб, довдираб қолди. Улар ҳайрат ва ҳаяжон ичида: — Қаранглар, гапираётган бу одамлар Жалилаликлар–ку! — деб хитоб қилдилар. Улар бу тилларни билмаса хам, қандай қилиб гапиряпди? Қандай қилиб ҳар биримиз туғилган юртимизнинг тилларини эшитяпмиз? Уларга бу тилларни берган Муқаддас Рухдир. Бу хақида Раббимиз шудай деган эди:Эгамиз шундай демоқда: ‘Мен бу халққа ўзга тилларда, Бегона халқларнинг оғзи орқали гапираман, Аммо шунда ҳам улар Менга қулоқ солмайдилар.’”(1 Коринфлик 14:20 ) Одамлар эшитиб, кўрганларини масхара қилишди ва уларни ичиб олишган деб ўйлашди. Муқаддас Рух Исога хақида гувохлик бериш учун келди. Муқаддас Рух Исонинг тирилиши хақидаги биринчи ваъзни Бутрус орқали айтди. У ўрнидан туриб Битиклардаги пайғомлар бажо бўлганини исботлар келтириб айтиб берди. (Бутрус бошқа кўп далиллар билан уларга гувоҳлик бериб: “Ўзларингизни бу бузуқ насл устига келаётган жазодан сақланглар”, дея ўтинди. Xав. 2:40)Уларда амал қилган Муқаддас Рух эканини тушинтирди ва Исо Масих хақида гувохлик айтди. "
"Барибир Сен муқаддас Худосан, Исроилнинг ҳамду саноси қуршаб олган тахтингни." (Забур 21:4)да куйидагилар айтилган Худо бизнинг хамду-саноларимизда яшайди. Качонки биз Худонинг хузурида булсак бизнин душманларимиз биздан кочади. Улар Худонинг хузурида тура олмайди. "Қўзғалсин Худо, тарқалиб кетсин душманлари, Олдидан қочиб кетсин Ундан нафратланганлар. Тутунни шамол тарқатгани каби Худо уларни ҳайдаб юборсин. Мум оловда эригани каби Худо олдида фосиқ ҳалок бўлсин.
"Солиҳлар эса хурсанд бўлсин, Худо олдида шод бўлсин, Улар хурсандликка тўлиб–тошсин." (Забур 67:2-4) манабу куч! Качонки Худонинг одамлари хамдусано ва мактовларда кутарилса ва Худонинг галабасини нишонлашса, Унинг душманлари таркалиб кетади. Ажабланарли эмаски, шайтон шундай харакат киладики, Худонинг одамларини тиришкоклик билан жим утиришга мажбурлайди, Ажабланарли эмаски, у бизнинг "одоб ва ахлок " аньаналарии жимликда утириш боглаб ташлаган. Бизнинг орамиздан купчилигимизни Мукаддас Калом кил деган ишни, качонки Худони улуглаб, Унга сажда килганииизда анъаналар килмагин ,деб ургатган,
лекин ананалар вакти утди. Качонки, Худони Рухи харакатланишни бошласа уятчанлик кочишига тугри келади т КАЛОМ АЙТАДИ:"Эфраим халки кудратли жангчилардан булади", Уларнинг юраклари шароб ичгандаги сингари кувнок булади. (Закариё 10:7) Сиз одамлар май ичганда кандай холатга тушишини биласиз, улар хар кандай уят ёки уятчангликни йукотишади. Худди шундай холат Исонинг шогирдлари билан Эллигинчилар Кунига содир булди. Бир кеча кун олдин улар хаммалари яшириниб юришган эди, лекин качон Мукаддас Рух тушганда, кейин тусатдан улар кучага чикиб узларини кизик тутишди, шу сабабли атрофдагилар уларни ичиб маст булган ,деб уйлашди. Худонинг "ахлок - одоб'" тушунчаси билан сизнинг хисоблайдиган ахлок одоб тушунчангиз" бир хил эмас. Худо сизни эркин булишингизни истайди У сизни аньана, куркув ёки одамларнинг фикри бугиб куйишини истамайди. У сизни эркинлик билан кулишингизни истайди. У сизни эркинлик билан сакраб , улуглаб ва кушик айтишингизни истайди. У сизни шундай эркин хурсанд булишингизни истайди, сизнинг бундай холатингизни бошка одамлар тушунмаслиги мумкин- шунчаки улар хам худди шундай холатда булишни истаб колади!
СУЗНИ ЭЬЛОН ЭТМОК:
МЕН РАББИМНИНГ НОМИНИ УЛУГЛАЙМАН! КАЧОНКИ МЕНИНГ душманларимни НИГОХИ ОРКАДА булса улар РАББИМНИНГ ЮЗИ ОЛДИДА йикилиб халок булишади!.
"Бутун юрагимдан, эй Эгам, Сенга шукр айтаман, Барча ажойиб ишларингни сўйлайман. Сен туфайли шодланиб, қувонаман. Қўшиқ айтиб, Сени мадҳ этаман, Эй Худойи Таоло! Душманларим чекиниб қочганларида, Қоқилиб, нобуд бўлди Сенинг ҳузурингда."
Забур 9:2-4)
УКИБ УРГАНИШ УЧУН:
1 "Сано. Янги бир қўшиқ айтинг Эгамизга! Ахир, У ажойиб ишлар қилди. Ўзининг ўнг қўли, муқаддас билаги билан зафар қозонди.
2 Эгамиз зафарининг донғини таратди, Халқларга нажотини намоён қилди.
3 Исроил халқига бўлган севгисию садоқатини ёдида тутди. Ернинг тўрт томони Эгамиз берган нажотни кўрди.
4 Эй замин аҳли, Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг, Севинчли куй–қўшиқлар ила Унга хитоб қилинг.
5 Лира чалиб, Эгамизга ҳамду сано куйланг, Лира чалиб, қўшиқлар айтинг.
6 Карнайу бурғуларни чалинг, Шоҳни — Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг.
7 Жўш урсин денгизу ундаги ҳамма жонзот, Жўш урсин оламу унда яшовчи ҳамма махлуқот.
8 Эгамиз олдида дарёлар қарсак чалсин, Қирлар бирга шодланиб қўшиқ айтсин.
9 Зотан Эгамиз ерда ҳукм этгани келмоқда, У оламни тўғри ҳукм этади, Адолат ила халқларни ҳукм қилади."
ЗАБУР 97:1-9
ХАР КУНИ УКИШ УЧУН:
ИОИЛ 2-3 АМОС 1; ЗАБУР САНОЛАРИ 125-126