Аблах нима қилдинг?
Йиғилганларни кўпи бир зумда қуён бўлди. Улуғбек эса Миршодни итарганча Бахтиёрга ёрдам берарди. Шу ҳолдаям Бахтиёр ўзини тутиб турарди.Ортдан пичоқ санчиш эркакни ишимас. Эркак эмаслигингни исботладинг.
Бахтиёр ўзини ортга тортгани учун пичоқ чуқур кирмаганди. Аммо яхшигина кесиб юбориб оппоқ кўйлаги алвон рангга киришига сабаб бўлганди.Бахти тез ёрдам чақирдим.
Бекор қилдингда.
Жиннимисан? Бу аҳволда юриб қаҳрамонлик қиладиган вақт эмас.
Ўзим борардим.
Сен одам бўлмайсан.
Улуғбекни жахли чикди.
Қимирламай ўтир.
Давоми бор...
Давоми бор...
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
Севганлардан айрилиш осон эмас, агар осон бӯлганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам Хадижа онамиздан айрилган йили "маҳзунлик йили" деб аталмасди..!!))
#Parvona
@maxzun_yuraklar
Ba'zan shunaqa bo'lib turadi. Og'riqni his qilmoqdasan, ammo uning qayerda ekanligini bilmaysan...
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
Уммат ғамини қалбдан ҳис қилмаслик мусулмонда мунофиқлик аломатлари юзага келаётганини англатади
#Parvona
@maxzun_yuraklar
Titilib ketgan kitobga o'xshaydi ko'nglim, ming bor o'qilgan-u, hech asralmagan...
#Parvona
@maxzun_yuraklar
Sizda baxtsizlik yuz berganida, hamdardlik bildirish uchun Sizga qoʻngʻiroq qilayotgan odamlar odatda tafsilotlarni bilishni istaydilar xolos.
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
Kim nima deyishidan qatʼiy nazar, erkakning hayotida bitta ayol boʻladi: qolgan barcha ayollar - uning soyalaridir.
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
Yaxshi yoki yomon odamlar mavjud emas. Chiroyli yoki xunuk odamlar ham mavjud emas. Faqat ikki xil odamlar bor: biz yoqtiradigan va biz yoqtirmaydigan.
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
#ЁНИНГДАМАН...
39-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Бахти кеча биттаси бизни ҳудудга ўралаяпти.
Шуни бекор айтдинг. Роса қўлим қичиб турганди.Айтганча Настя сенга салом деди. Сени соғинибди шекилли
Самандар барда ўтирганча пиво ичарди.Роса жонга текканди лекин ўша қиз.Эшитишимча уйланмоқчимишсан?
Ҳа шунақа режа бор.
Қизни биз таниймизми?Сенам насибангни оласанми дейман. Таниаҳинг шарт эмас Оббо ҳазиллашиб бўлмай қопти сенга.
Бу борада ҳазил қилма.
Сени бу юришингга ҳеч ким судьяни ўғли демайдия?
Ёрқин сигарета тутатди.
Менга нима қипти?
Отанг қози, сен ғирт кўча безориси.Онам... Онам отам сабаб ўлган. Отамни ҳақгўйлиги учун онам товон тўлади. Мен онасиз ўсдим. Жин урсин бундай яшашга.
Отанг тўғри қилганку. Айбдорни айбдор дейдида.
Агар ўшанда ён босганда онам тирик бўларди.
Бахтиёр ёнидаги қадаҳни кўтарди.
Кайфинг ошиб қолса судьядан балога қолмайлик тағин?Сени таниб турибдими?
Тшш... Қара жононлар келди.
Бахтиёр ва дўстлари даврасига кийими ўзига ёпишиб турган, калталигидан сонлари яққон кўриниб тургаб қизлар Дина ва Муножот яқинлашди.Бахти кўринмай кетдиз
Дина иккиланмай Бахтиёрни ёнига ўтириб олди.
Ҳа энди юрибмизда, жааа бизсизам ёлғиз эмасдирсиз?
Сиздақаси биттаде
Дина сузилганча очиқ сийналаридан ҳам уялмай эгилиб колани қўлига олди.
Бугунги кун учун.
Қани олдик.
Рақс, маишатбозлик бари авж паллада. Тарқала бошлашгач Дина яна Бахтиёрга осилиб олди.
Бахтииии бирорта квартира гаплашинг бугун сиз билан қолардим.Бошқа кун , бугун иложим йўқ.Ҳммм. Майли зоримиз бор зўримиз йўқ.Дина аразлаганча кетворди.
Бахти борсангчи, қара зўр нарса.Боргинг келса бор. Мен билан ишинг бўлмасин. Ўзгариб кетибсан.
Бошим оғрияпти, доринг бўлса бер.Қанақасидан ичардинг?
Фарқи йўқ. Таъсир қилса бас.
Дурдона шу кунларда дарслари камлиги учун вақтини кутубхонада ўтказяпти. Бугун ҳам ўша ерда шеър ўқиб ўтирибди.
Мумкинми?
Йўқ десам кетасанми?
Сўрамади дема деб сўрадим. Барибир ўтирардим.
Сен ўқимайсанку, кутубхонада нима гап бор?
Доим жавобини билиб туриб сўрайсан.Ҳмм... Менга ҳалақит берма.
Афсус, сен билан суҳбат қурарман деб келгандим.
Мен эслаёлмадим сен билан рисоладагидек суҳбатлашганимизни.
Демак ҳаракат қилиш керак.
Биз икки олам вакилимиз, дунёқарашимиз тубдан фарқ қилади.Кичик нарсалардан катта муаммо ясама
Шу вақт Бахтиёрга хабар келди. Телефон стол устида тургани учун бемалол кўринарди.
«Бугун кўришайлик, соғиндим
Бахтиёр экранга қараб қўйиб эътибор ҳам бермади.
Ол жавоб ёз.Керакли одаммас.Керакли бўлмаса соғиндим дермиди? Аввал кўришгандирсан кўришайлик деяпти
Бахтиёр Дурдонага термулиб туриб кулиб юборди.Рашк қилдингми ҳозир?
Катта муаммо туғилмаслигини олдини оляпман.Сен мени яхши билмапсан шекилли шу вақтгача. Майли даданг билан ҳал қиламан ҳаммасини.Бахтиёр..
Дурдона маюс нигоҳлар ила йигитга қаради.
Нима Дадам билан гаплашма.
Мен эмас. Дадам ҳал қиладилар бориб.
Пушаймон бўласан.
Сизлашга ҳаракат қил. Сен буни уддалайсан. Ахир аълочисанку.
Бахтиёр жилмайган кўйи кетиб юборди.
Бугун Улуғбекни янги машина олганини кафеда нишонлашяпти. Зиёфат авжида. Бахтиёрни ёқтирмайди Миршод ҳам шу ерда экан. Улар иккови ҳеч қачон бир даврада тинч ўтиришган эмас.
Улуғбекка атаб тилаклар билдирила бошлади. Навбат Бахтиёрга келди.
Дўстим машинангни тагидан шамоллар ўтиб турсин. Доим ҳозиргидек мард бўлиб юр. Насиб тўйингда хизматда бўлайлик
Миршод шеригига атай Бахтиёрга эшиттириб гапирди.Буни гапию, ўзи. Х..... бу.Жим эшитади.Эшитаверсин. Ростиямда.
Кейин эса атайлаб Бахтиёрга гапирди.Бахти ҳамон қариликни бўйнига олиб юрибсанми?Сенга нима?
Сениям тушунаман. Дардинг оғир. Йўқса аллақачон уйланардингда. Ҳали унисига ҳали бунисига осилиб барибир тузалмадинг чоғи.
Бахтиёрни бу гап йигитлик ғурурига тегди. Нима дединг?
Жойидан сакраб туриб Миршодни ёқасидан буғди.
Торт қўлингни, ёлғонми гапим?Бахтиёр жахлини жиловлай олган эмас. Миршодга яхшигина мушт туширди. Миршод ҳам анойилардан эмасди. Икки ўртада катта жанжал келиб чиқди. Миршод томонлар ва Бахтиёр томонлар уларни аранг ажратишди. Аммо Миршод столдан пичоқни олиб Бахтиёрга санчишга улгурди.
Aссалому алайкум, баҳор тонги муборак бўлсин азизлар!
Бугун 2-март шанба
Аллоҳ сизга
Сўнмас иймон,
Гўзал ахлоқ,
Шукр этгувчи қалб,
Зикр этувчи тил,
Хайрли умр,
Дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!
#Anta_fi_qalbi
@maxzun_yuraklar
- sodir bo‘layotgan eng yaxshi narsa bu Ramazonning yaqinlashayotganidir🫠🤍
#Anta_fi_qalbi
@maxzun_yuraklar
🍃🍃🍃
Sening nikohsiz sevging dengiz,
Sening sevgiling bir qayiq,
Sening nafsing shamol,
Sening o‘zing esa dengizchisan,
Agar shamol kuchaysa, dengiz qayiqni ham, seni ham halok qiladi.
#Mohinur
@maxzun_yuraklar
#ЁНИНГДАМАН...:
38-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Машхура бошлиқ тўдани бир аъзоси қўлимизда.
-Ундан бирор нарсани аниқладизми?
-Жони қаттиқ шекилли гапиришни истамаяпти
-Машхура яна бир гуруҳ қизларни чет элга чиқаришга улгурди.
-Ҳаммаси кўнгилдагидекми?
-Ҳа уларни орасига одамимиз қўшилиб олди. У махсус тайёргарликни ўтаган. Хавфли вазиятда бизга сигнал узатади.
-Эҳтиёткорликни қўлдан бой берманг.
-Ҳозирда психатроп дориларни талабалар орасида тарқатаётган шахсни излаяпмиз.
-Буни натижаси қандай?
-Куриерлар бошқа қўллар орқали ишини битиряпти. Чегара постида назоратни кучайтиряпмиз. Дорихоналар ҳам рецептсиз дори бермаслигини такрор эслатдик.
-Яхши бораверинг.
🌿🌿🌿🌿
Машхурани бугун асаблари таранглашган. Дори ичиб ўтирибди.
-Шу қизга қолганда эплолмадингми?
-Ойи биринчи учрашганда розидек кўрингандида
-Онаси қизим ҳали ёш деб туриб олган. Отаси ҳам розимасмиш. Бошқа қиз излай қолинг деди. Менга айтди, менгая
-Ойи Нилуфарни уйига совчиликка борарсиз.
-Йўқ.
-Нега?
-Мен икки дунёдаям тайини йўқ қизни келин қилмайман. Сен кимлигингни биласанми? Машхура деса ҳамма танийдиган бойни ўғлисан. Келиб келиб ўша насл насабсиз қизни келин қилармидим?
-Ойи сизни тушундим...
Лекин уни отаси ўқитувчи.
Насл насабсиз...
-Отаси етимхонадан чиққан. Ўқитувчи бўлиб одам бўлиб қолганда энди ўзича.
-Ойи яхши ўйлаб кўринг. Жааа ёқмаса жўнатворамиз.
-Хооо ёқмай кетсин. Бор кўзимга кўринма.
Лазиз Дурдонани ҳаёлидан чиқаролмаса ҳам, Нилуфардан ҳам хабардор эди. Тенгқурлари орасида ажралиб турувчи бу қиз, чиройими ёки бошқа сабабми уни ўзига ром қилганди. Аммо Дурдона... Бирор йўли топилар. Шунча қизни севдирган, ўзи учун ҳамма нарсага тайёр ҳолга келтирган Дурдона нима бўпти ? Буни ҳам уддалайди.
🌿🌿🌿
Кеч бўлганда энди ётаман деб тайёргарлик кўраётган Дурдонани телефонига қўнғироқ бўлди.
-Алло.
-Қўрқмаяпсанми?
-Йўқ.
-Борайми?
-Эсинг жойидами? Бу ерда нима гап бор сенга?
-Сен бор.
-Телба.
-Анави курсдошинг асабимни бузяпти. Мободо кўринмай қолса мендан гина қилма.
-Улар менга ортиқча гап қилмайди.
-Сени ёнингга келиши ёқмаяпти.
-Бу сени муаммойинг.
-Жахлимни чиқарма. Яхшиям ўзимни босиб юрибман. Йўқса билганимдан қолмасам кўрардим ахволингни.
-Мен ухмайман хайр.
Дурдона телефонни буткул ўчириб ухлашга ётди.
🌿🌿🌿
Олийгоҳда ишкал чиқса албатта бунда Бахтиёрни қўли бўларди. Домлалар ҳам унга танбеҳ беравериб чарчашди. Жахли тез бўлгани сабабми ортиқча гап гапирган бирор ким албатта Бахтиёрни муштини татиб кўрарди.
Давоми бор
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
Дурдонани дами ичига тушиб кетди. Бахтиёрдан бу ҳаракатни кутмаганди. Уйдаям ҳеч ким йўқ,аксига олиб.
-Бу... Бу нима қилганинг?
-Қўрқаяпсанми?
Бахтиёр бамайлиҳотир қизга яқинлашди.
-Я... Яқинлашма.
Бахтиёр қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
-Нега куласан?
-Ҳаёлингга нима келди?
-Ҳеч... Ҳеч нима?
-Қалтираяпсанми?
Бахтиёр янада яқин борганди Дурдона орқароққа юрди.
-Илтимос кет.
-Осонликча кетадиган аҳмоқ борми?
Бахтиёр ҳудди ўзини уйидек хоналарни кўриб чиқа бошлади.
-Шерикларинг яхши экан, ҳамма жой тоза.
-Ҳммм.
-Қўрқма, сенга қўлимни учиниям теккизмайман. Бу даражада қабиҳ деб ўйлама.
-Унда нега кирдинг?
-Сен билан суҳбатлашиш учун. Рости сени ёлғиз қолишингни ҳазм қилолмаяпман.
-Бу биринчи марта эмас. Менга жинам урмайди.
Дурдона энди эркин нафас олиб сумкасини қўлидан қўйиб газга чойнакни тўлдириб қўйди.
-Қўлингдан овқат тайёрлаш келадими?
-Сенга нима?
-Келажакда муаммо бўлмасин учун ҳозирдан ўрганиб ол.
-Бу сени қийнамасин.
-Тилингни қайчилаш керакка ўхшайди. Индамаганимга ҳаддингдан ошма. Мендан анчагина кичиксан.
Дурдона била туриб сўради.
-Бор ёғи бир ёшку. Шунга иззатталаблик шартми?
-Саккиз ёки тўққиз ёш бўлса керак?
-Ўхшамайсан
-Биламан. Шу учунам ҳамма мени севиб қолаверади.
-Ўргилдим.
-Сен хурсанд бўлавер шундай йигит сенга насиб этяпти.
-Тушингни бориб сувга айт.
-Мен амалга ошмайдиган нарсани режа қилмайман. Бу эсингда турсин. Овқат қилишни яхшироқ ўрган. Мен овқатга жуда инжиқман. Дуч келган нарсани еб кетавермайман. Ҳа яна дазмоллашни ҳам ўргансанг ўзингга фойда. Мен тартибга ўрганганман.
-Илтимос чиқиб кет. Менга ноқулай бўляпти. Мен... Мен бунга... Ҳуллас кет.
-Шундоғам кетаман. Эшикни қулфлаб ол. Ма ушла.
Бахтиёр калитни Дурдона томон улоқтирди.
-Кечроқ қўнғироқ қиламан. Ҳавотир оляпман ҳозирдан.
-
-Сукут аломати ризо. Мени кузатиб қўй.
Бахтиёр эшик томон юрди. Ортидан Дурдона, йигит чиққач ортига қараб қизга кўз қисиб қўйди. Дурдона ҳеч нима демай эшикни ёпди.
Бахтиёр йўлда кетаркан Дурдонани қўрқиб турган ҳолатини эслаб кулиб қўйди.
Дурдона эшикни ёпиб қулфладию деворга суяниб қолди.
-Аллоҳим ўзингга шукр. Агар бирор нўжоя ҳаракат қилса унга қандай бас келардим.
🌿🌿🌿
Майор Муҳиддинов жиноятчилар бир-бири билан узвий боғлиқлигини тушуниб етганди. Аммо калавани учи ҳамон топилмаяпти.
Давоми бор
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
eng yaxshi suhbatlar oila davrasida bõladi...
Tabassumli...
Mehrli...
Ibratli!
#Malika_Safiya_o5
@maxzun_yuraklar
Har qanday, dunyo tashvishlaridan o'lsang qutilasan.
Tashvishing Oxirat bo'lsin...
#Parvona
@maxzun_yuraklar
Nomahram (insonlarni) sevib sevgidan kuyib haqiqi sevgi yoq ekan demang!
Halolingizni kuting!
#Parvona
@maxzun_yuraklar
•Севганни сев севмаганни мажбурлаб севдир айаб утирасанми бировни боласини)🤭
#Parvona
@maxzun_yuraklar
Orzularning tug'iladigan joyi ham, ko'miladigan joyi ham "Qalb" bo'ladi...
#Parvona
@maxzun_yuraklar
#ЁНИНГДАМАН...:
36-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Мунисани ҳам ҳаёти изига тушиб кетди. Ишга қайтди. Ортидан кузатиб юрган йигитни пайқамай қолмади албатта.
-Сизни бир дақиқага мумкинми?
-Менда бирор гапиз борми?
-Сиз билан танишсам дегандим.
-Узр вақтим йўқ.
Муниса бу йигитни уч,тўрт бора кўрди. Яна қаердадир учратганди. Аммо эслолмади. Бунақалар фақат эрмак учун гаплашади. Мунисанинг феъл атвори оғирлиги учун ишқ можаролари унга бегона. Бу йигит ҳам қиз учун аҳамиятга эга эмасди. Лекин йигит тушмагур нияти жиддий эканини исботлади. У онасини Мунисаларни уйига совчиликка юборди.
-Муниса бугун гаплашиб олайлик ҳеч бўлмаса.
-Мени вақтим йўқ. Уйга боришим керак.
Муниса ишдан чиққанида олдидан чиққан йигитга ростини айтди.
-Уйизга онамни юборганман. Ҳозир холам билан совчиликда ўтиришибди.
Муниса юришдан таққа тўхтади.
-Бекор қилибсиз. Мен фотиҳаси қайтган қизман.
-Суриштирдим,сиз рози бўлмаган экансизку қариндош деб .
-Барибир
-Буни аҳамияти йўқ.
Муниса уйига борганида онасидан совчилар ҳақида эшитиб ишонч ҳосил қилди.
-Бугун совчи келди сенга.
-Фотиҳаси қайтган дедизми?
-Нега ундай дейман. Бу фотиҳа қайтиш эмас.
-Бекор қилибсиз.
-Оиласини суриштирамиз. Агар маъқул бўлса рози бўламиз.
-Ойи мен турмушга чиқмоқчи эмасман
-Қизим сен тенггилар оила қуришяпти. Бахтинг очилганда узатай дейманда.
-Фақат ҳозирмас.
🌿🌿🌿
Дурдона Дилсора келиши билан унга дардини айтди.
-Бахтиёр мени жинни қилади. Ўзини телбалиги камдек орага мени ҳам қўшмоқчи.
-У сени ростдан севади чоғи
-Эеэ унга ишонч қайда.
-Агар ишонч бўлса уни танлармидинг?
Дурдона бу ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмаган экан..
-Менимча йўқ. Менга тўғри келмайди у .
-Лекин икковингиз узукка кўз қўйгандек.
-Фуууу ҳафсаламни пир қилдинг.
Эртаси куни дурдона котибани илтимоси билан унга ёрдамга борди. Олийгоҳдаги талабалар исм шарифлари, манзил ва йилларини алоҳида файлга жойлаб чиқа бошлашди, ҳар бир гуруҳни навбат билан ёзишди.
-Валиев Бахтиёр Зиёдулла ўғли 199. йил 15 март...
Дурдона тўхтаб қолди.
-Дурдона нега жимиб қолдинг?
-Самия опа нега жисмоний тарбия даги Бахтиёр катта экан?
-Ҳа уми, у иккинчи йўналиш учун ўқийди. Асли мутаҳаслигиги ҳуқуқшунос
-А? У ростданам каттами биздан?
-Ҳа ўзинг ўқидингку.
Дурдона ҳайрон бўлиб юрди. Бахтиёр ундан саккиз ёш катта экан. Дурдона эса уни ўзидан бир ёш катта деб сенсираб юрарди.
Котибага ёрдам бериб бозорлик қилди. Бугун хонада ёлғиз ўзи. Қизлар уйларига жўнаб кетишган. Бир ўзим зерикаман дея қиз ҳомуш эди.
Бахтиёрни икки кундан бери кўрмади. Ноутбукини олганида кино кўрган бўлармиди. Дурдона ҳаёллар оғушида ижара уйига етиб келди. Шунда бирданига бугун калитни Дилсорага бергани эсига тушди. Дилсора эса кетиб бўлган. Дурдона эшик олдида нима қиларини билмай беш дақиқача туриб қолгач лифт очилиб ундан чиққан одам ҳаёлини бўлди.
-Мени кутятумидинг?
-Албатта йўқ
-Афсус, сени кўчада қолмасин деб ўшанча жойдан келибман.
Бахтиёр қўлида калитни силкитганча жилмайди.
-Бер менга, қаердан олдинг?
Дурдона калитга қўл чўзганди йигитни бўйи баланд эмасми ололмади.
-Бахтиёр жуда чарчаганман.
-Ма олақол.
-Рахмат.
-Арзийди. Агар келмасам нима қилардинг? Яхшиям бахтингга Бахтиёр бор. Дугонанг калитни Улуғбекка берибди. У эса менга.
-Эрталаб унутиб Дилсорада қолдирибман.
Дурдона эшикни очиб кирганди ҳамки Бахтиёр чаққонлик билан кириб олди. Дурдонани қўлидан калитни олиб эшикни ичкаридан қулфлади.
Давоми бор
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
Agar o'zingni yomon his qilsang cho'kayotgandek tasavvur qil. Axir cho'kayotganingda meni kim qutqarar ekin deb kutib turmay o'zing harakat qilasanku. O'zingga o'zing yordam ber. Boshqa hech kim sen kabi senga yordam bera olmaydi...)
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
🌿 Dunyoga kelamiz qora soch, oq daftar bilan...
Va bir kun ketamiz oq soch, qora daftar bilan...
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar
#ЁНИНГДАМАН...
35-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Менгаям ёрдам бер.
Дурдона ўзини орқароққа олди. Аммо Бахтиёр чаққонлик билан уни бармоқлари орасидан бармоқларини ўтказиб жойидан жилгани йўқмади.
-Хўўўш қайси фан экан. Ҳммм инглиз тили. Ёрдам берайми?
-Қўйвор қўлимни.
Дурдона атрофдагилар сезмаслиги учун пичирлаб гапирди.
-Буни умид қилма. Барчани кўзи сенга қаратилади , бақир чақир қилсанг.
-Сен... Сен ғирт...
-Биламан кўркамгинаман дидингдагидек.
-Аҳмоқ.
-Мени ҳурмат қилишни ўрган. Йўқса қийналиб қоласан.
-Ҳурмат қилишга арзирли ниманг бор. Қўйвор қўлимни.
-Қани кўрайликчи. Қандай ўқиркансан?
Бахтиёр бир қўли билан дафтарни варақлай бошлади.
-Мана бу ерида хато қилибсан. Бу сўз бунақа қўлланмайди.
-Сен қаердан билардинг буни? Ўзи дарсга умуман кирмасанг.
-Сен мен ҳақимда ҳеч нарса билмайсан. Мен инглиз тилидан сертификатлар ҳам олганман. Бемалол ёрдам сўрашинг мумкин.
-Илтимос қўлимни қўйиб юбор. Ёзишим керак.
-Кетиб қолмасликка сўз бер.
Дурдона унга ўқрайиб қараб хўп деди. Бахтиёр қизни қўлини қўйиб юборди. Дурдона бироз сурилдию дарс қилишда давом этди. Айтганидек Бахтиёр унга кўп жойида ёрдам берди. Дурдона тан олмасада ичида хурсанд эди. Анча қийин дарсни ишлаб қўйишганди.
-Ана дарсинг ҳам тугади. Энди қаерга овқатлангани борамиз?
-Мен уйга кетаман.
-Миллий таомларга кирамиз анчадан бери ош емагандим. Соғинибман.
-Мен кетаман дедим.
-Мен танловни сенга қолдирдим,кетишнимас. Қани юр. Бахтиёр қизни ноутбук солинган сумкасини чаққонлик билан олиб ташқарига одимлади. Дурдона ҳам ноилож эргашди.
-Сумкамни бер. Сен... Мени асабларимни тамом қиласан. Мен сенга нима ёмонлик қилдим? Нега жимгина тинч қўёлмайсан.
Қизнинг кўзларида ёш айланди. Бахтиёр Дурдонага яқин келди.
-Энди кеч. Жуда... Жуда кеч. Юр.
Аммо Дурдона ҳеч нимага қарамай такси томон отилди. Бахтиёрдан қутилиб олганига хурсанд ҳолда манзилни айтди.
«Мен билан ўйнашишни маслаҳат бермайман»
Бахтиёрдан келган хабар Дурдонага таъсир ҳам қилмади. Йигитда қолган ноутбукини ўйлаб эса бироз сиқилди.
Давоми бор
#IMRONBEK
@maxzun_yuraklar