👓Кўзойнакли одамлар учун тиббий ниқоб тақиш қоидаси
😷Ниқоб таққанда кўзойнагингиз бўлса, уни ечиб қўйинг. Агар кўзойнак тақишга мажбур бўлсангиз, уни сал пастроққа туширинг, шунда унинг ойнаси буғланиб кетмайди.
🔸Кўзойнакнинг хиралашиши ниқобни нотўғри таққанликдан далолат беради.
@med_city_andijan
#TUGiLGAN_KUN
𝑲𝒍𝒊𝒏𝒊𝒌𝒂𝒎𝒊𝒛𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒙𝒐𝒅𝒊𝒎𝒍𝒂𝒓𝒊𝒅𝒂𝒏 𝒃𝒊𝒓𝒊 #𝑨𝑺𝑨𝑫𝑩𝑬𝑲 𝒃𝒖𝒈𝒖𝒏 𝒐̃𝒛 𝒕𝒂𝒗𝒂𝒍𝒍𝒖𝒅 𝒂𝒚𝒚𝒐𝒎𝒍𝒂𝒓𝒊𝒏𝒊 𝒏𝒊𝒔𝒉𝒐𝒏𝒍𝒂𝒎𝒐𝒒𝒅𝒂. 𝑺𝒉𝒖 𝒇𝒖𝒓𝒔𝒂𝒕𝒅𝒂𝒏 𝒇𝒐𝒚𝒅𝒂𝒍𝒂𝒏𝒊𝒃 𝒃𝒖𝒕𝒖𝒏 𝒌𝒍𝒊𝒏𝒊𝒌𝒂𝒎𝒊𝒛𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒂𝒙𝒊𝒍 𝒋𝒂𝒎𝒐𝒂𝒔𝒊 𝑨𝑺𝑨𝑫𝑩𝑬𝑲𝒏𝒊 𝒕𝒖𝒈'𝒊𝒍𝒈𝒂𝒏 𝒌𝒖𝒏𝒊 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒕𝒂𝒃𝒓𝒊𝒌𝒍𝒂𝒃 𝒒𝒐𝒍𝒂𝒅𝒊. 𝑨𝑺𝑨𝑫𝑩𝑬𝑲 𝒔𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒖𝒛𝒐𝒒 𝒖𝒎𝒓, 𝒔𝒊𝒙𝒂𝒕-𝒔𝒂𝒍𝒐𝒎𝒂𝒕𝒍𝒊𝒌, 𝒃𝒂𝒙𝒕, 𝒐𝒎𝒂𝒅 𝒕𝒊𝒍𝒂𝒃 𝒒𝒐𝒍𝒂𝒎𝒊𝒛. 𝒐̃𝒚𝒍𝒂𝒈𝒂𝒏 𝒃𝒂𝒓𝒄𝒉𝒂 𝒏𝒊𝒚𝒚𝒂𝒕𝒍𝒂𝒓𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒚𝒆𝒕𝒊𝒔𝒉𝒊𝒔𝒉𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒕𝒊𝒍𝒂𝒌𝒅𝒐𝒔𝒉𝒎𝒊𝒛.
O'tiringiz yarashib taxtga,
Erishingiz eng oliy baxtga.
Ko'z tegmasin sizga ilohim,
Tavallud kuningiz muborak bo'lsin!
Nurli yuzlaringiz g'amlik ko'rmasin,
Kulgan ko'zlaringiz namlik ko'rmasin.
Pok qalbingiz kamlik ko'rmasin,
Tavallud kuningiz muborak bo'lsin!!
Tᑌᘜ'Iᒪᘜᗩᑎ KᑌᑎIᑎᘜIᘔ ᗷIᒪᗩᑎ
🥳🥳🥳🥳🥳🥳🎁🎈🎁🎈🎊🎉🎉
@med_city_andijan
📸 𝑩𝒖𝒈𝒖𝒏𝒈𝒊 𝒊𝒔𝒉 𝒌𝒖𝒏𝒊𝒅𝒂𝒏 𝒍𝒂𝒗𝒙𝒂𝒍𝒂𝒓.....
𝑰𝒔𝒉 𝒌𝒖𝒏𝒊𝒎𝒊𝒛 𝒚𝒂𝒙𝒔𝒉𝒊 𝒐̄𝒕𝒅𝒊. 𝑲𝒐̃𝒑 𝒃𝒆𝒎𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝒐̃𝒛 𝒅𝒂𝒓𝒅𝒍𝒂𝒓𝒊𝒈𝒂 𝒔𝒉𝒊𝒇𝒐 𝒕𝒐𝒑𝒅𝒊𝒍𝒂𝒓.
𝑺𝒊𝒛𝒅𝒂𝒄𝒉𝒊? 𝑩𝒖𝒈𝒖𝒏𝒈𝒊 𝒌𝒖𝒏𝒅𝒂𝒏 𝒕𝒂𝒂𝒔𝒖𝒓𝒐𝒕𝒍𝒂𝒓𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 𝒒𝒂𝒏𝒅𝒂𝒚? ☺️☺️😘
@med_city_andijan
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Ҳисобингиз 24 соатлик меҳр- муҳаббат, бир дунё соғлиқ, бир осмон самимий тилаклар, ажойиб лаҳзалар, энг яхши дўстлар, бир олам қувонч ва шодлик, бир денгиз орзулар ва бир кема бойлик билан тўлдирилди. 🎉💐👌😉
Кунингиз хайрли у́тсин, азиз инсоним! 🥰🥰🥰
@med_city_andijan
🥛СУТ ИЧИНГ: ФОЙДАЛИ ИЧИМЛИКДАН ВОЗ КЕЧМАСЛИК УЧУН 7 САБАБ
Сутчалик кўп баҳсга сабаб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари кам бўлса керак. Қандай сут ичган маъқул: ёғлими ёки ёзсизлантирилган? Пастеризация қилинганми ёки янги соғилган? Сутнинг зарари йўқми? Хавотир олманг: сигир сути менюда бўлиши шарт. Аксарият олимлар бу маҳсулот истеъмолининг тарафдоридир. Нима учун дейсизми?
1⃣ Юқори озуқавий қиймат
Сигир сути А, Е, К, С, D, В, РР, гуруҳлари витаминлари, минерал моддалар ва аминокислоталарга жуда бой. Сут ёғлари ҳайвон ёғлари орасида энг тўлақонлиси ҳисобланади, сут шакари эса овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Тузлар, кальций ва фосфор суякларни мустаҳкамлайди. Сут айниқса болалар учун фойдали - у болаларнинг тўлақонли ўсиши ва ривожланишига кўмак беради.
2⃣. Юракка фойдали
Сутни ҳар куни истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди ва юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини 37 фоизга камайтиради. 324 дан ортиқ тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилган Буюк Британия олимлари шундай хулосага келишди. Бу қон томирлари эластиклигини қўллаб-қувватлаш учун зарур калийнинг юқори миқдорда эканлиги билан изоҳланади. Сут шунингдек артериал қон босимини пасайтиришга ёрдам беради, шунинг учун у гипертониядан азият чекувчи кишилар учун зарур.
3⃣. Мия ва асаб тизими учун фойдали
Сут асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради. Асал қўшилган илиқ сут бекорга уйқусизликка қарши энг машҳур халқ воситаси ҳисобланмайди.
4⃣. Суякларни мустаҳкамлайди
Ичимликда кальций ионлари кўп, бироқ уни ўзлаштиришга ёрдам берувчи D витамини камроқ. Бу муаммони ҳал қилиш учун баъзи ишлаб чиқарувчилар D витамини билан махсус бойитилган сутларни сотувга чиқаришади.
5⃣. Иммунитетни ошириб, инфекциялардан ҳимоялайди
Сут иммуноглобулинлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, шунинг учун тез-тез шамоллаш ҳолатларида ва вирусли касалликларда сут ичишни тавсия қилишади. Буғда қайнатилган сутда эса табиий микробга қарши воситалар - лаотянин ҳам бор.
6⃣. Ошқозон касалликларида ёрдам беради
Сигир сутида мавжуд моддалар ошқозон ва ичак шиллиқ қавати регенерация жараёнларида иштирок этади, шу билан бирга, бу маҳсулот қоплаб олувчи таъсирга эга. Сут шунингдек жиғилдон қайнашидан халос қилади, зеро унинг таркибида туз кислотаси билан осон реакцияга киришувчи ва уни тезда ўчиришга қодир металлар мавжуд.
7⃣. Мушаклар массасини оширишга ёрдам беради
Маҳсулот казеин (бошқа ҳайвон ёғларига нисбатан тез ва осон ўзлаштирилувчи оқсил)га бой. Жисмоний машқлардан кейин истеъмол қилинган бир стакан сут мушаклар массасини ошириш учун керакли нутриентлар захирасини тўлдиради ва шу билан бирга, тўқлик ҳиссини беради.
👇
@med_city_andijan
Ассалому алайкум, азизим! Омонмисиз? Сизни жуда-жуда соғиндим. СИЗ ҳам тушларингизда мени кўргандирсиз-а?😉
🥰🤗🤗🤗
Хайрли тонглар янги руҳ ва шижоат билан қалбингизни эгаллаш, яхши, ажжойиб кунларни бирга ўтказиш, ғаройиб тонгларни кутиб олиш учун! 🤗🥰😍🥰🥰
Биз биргамиз! Қани бугунги кунни ажойиб ўтказишга сўз беринг, азизим! Ҳар кунимиз янги, яп янги саҳифа. Эртага у тарих. Ортга қараганда, шу тарихдан хурсанд бўлсангиз, демак, ҳаммаси жойида. 👌
Хуллас, ЯНГИ кунингиз билаааааааааан!💐💐💐
Хайрли тонг, азизим!
Борлигингиз қандааааай яхши! 🙏
@med_city_andijan
🔻Biz uchun qadrli bo'lishga ulgurgan aziz obunachilar! ☺️
Sihatgoh bilan yaqinroq tanishtirib òtsam. Qora daryo bo'yida joylashgan, Yevropa standartlariga mos bo'lgan "MED CITY DAM OLISH VA DAVOLANISH SIHATGOHI"ga sayohat qilamiz.
Bu yerda nafaqat õzingiz balki yaqin insonlaringiz bilan maroqli hordiq chiqarishingiz ham mumkin.
🎈Marhamat, MED CITY sihatgohiga tashrif buyurib, o'zingiz, yaratilgan shart-sharoitlarga guvohi bo'ling.
❤️Ishonamiz-ki, bu yerda o'tkazgan kunlaringiz hayotingizdagi eng yaxshi taassurotlardan biri bo'lib muxrlanadi.
@med_city_andijan
Ассалому алайкум! Омонмисиз азизим! Минг йил СИЗГА ёзмагандекман. 😉. СИЗГА ҳам шундай туюлдими? ☺️
Одамларга кераклигинг ажойибда! 🤗 СИЗ ҳам менга кераксиз! Кулсангиз ҳам, қувонсангиз ҳам, ранжисангиз ҳам СИЗни борлигингиз ва мен шу борлиқни сезиб турганим қандай ажойиб!😍🥰
Кун давомида яхши кайфият тилайман.Тонгнинг илиқ нурлари билан 300 грамм бахт, 200 грамм соғлиқ, 100 грамм шодликни жўнатиб юбордим. Илиб олинг-а?
Ўз қалбингиз тафти билан қўшсангиз яхшигина мунаввар кун бўлади.
Ажойиб кунингиз сизни кутмоқда.
Ҳайрли тооооооооонг, азизим! 🥰
@med_city_andijan
🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!
🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃
🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ✔️ Улашинг | ✨🌹•🌙
@med_city_GroupMedical
Tomoq og'rig'i taqillatganda, VITA Bronx siropi yordamga keladi!
🛡VITA Bronx siropi tabiiy o'simliklar asosida tayyorlangan bo'lib, sizning tomog'ingiz, bronxlaringiz salomatligini ta'minlaydi.
VITA Bronx bilan yengil nafas oling!
© "Makro Farm Andijon" MChJ savdo belgisiga tegishli.
@med_city_andijan
14-январь ватан химоячилари куни
-Эркаклар бўлмаса айтилмас азон,
-Эркаклар бўлмаса қайнамас қозон,
-Эркаклар бўлмаса чақалоқ қайда,
-Эркаклар бўлмаса шапалоқ қайда,😄
-Эркаклар бўлмаса мўйлов қайдадир,
-Эркаклар бўлмаса куёв қайдадир,
-Дунё тургунча турсин эркаклар,
-Доимо хурматда юрсин эркаклар! 😎
Байрам муборак!!!
@med_city_andijan
«Med City» xususiy soğlomlashtirish va diagnostika markazi
Ультратовуш текширувлари (УТТ)
ХИЗМАТЛАРИМИЗ👇
✅Қорин бўшлиғи умумий текширувлари: Жигар, ўт пуфаги, ошқозон ости бези, қораталок, буйраклар, сийдик пуфаги ва жинсий аъзолар.
✅Бачадон тухумдонлари
✅Кўкрак бези ва лимфа тугунчалар (Маммография)
✅Юрак фаолияти текшируви (ЭХО)
✅Нейросонография
✅Қалконсимон без
✅Хомила нуқсонларини аниқлаш (12 хафтагача)
✅Хомила нуқсонларини аниқлаш
(12 хафтадан кегин, доплерография)
✅Уйқу артерияси (инсультни олдини олиш учун)
✅Варикоз, тромбофлебит, тромбоз, эндоартрит касалликлари
❗️❗️❗️ЯНА БИР ЯНГИЛИК
💁♀Энди Клиникамизда ётиб даволанаётган беморларимизга хафтани жума кунлари бепул УЗИ ку́руви ташкил этилди.
Манзил: Андижон шахри Тошкент кўча 49 уй
☎️ +99895 203-08-03
👇👇
@Med_City_andijan
-Қаерга кетяпсан, сўради кимдир.
-Бугунга-дедим мен.
-Нима бор экан? -сўради кимдир.
-Муъжиза,- дедим мен.
-У бўлмаса-чи? сўради кимдир.
-Унда муъжизани ўзим яратаман,- дедим мен.
Ҳар тонг, мени муъжизалар кутаяпти деб уйғонаман.🥰
Ҳар тонг менга муъжизалар эшигини очади.👌
Дунёнинг борлиги ажойиб.🥰
Сизнинг борлигингиз нақадар яхши! 🤗
Муъжизалар тонги муборак!
Хайрли тонг, азизим!😍
@med_city_andijan
👶Болани бешикка белаш зарарли эмасми?
🔹Бешикка белаш чаноқ бўғимида дисплазия аниқланган ва дисплазия билан даволанаётган болаларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
🔹Айниқса, қиз болаларда букса бўғимининг оғир даражадаги артрозларини келтириб чиқариши ва ногиронликка сабаб бўлиши мумкин. Шундай касаллиги бўлган болаларни бешикка белашда эҳтиёт бўлиш керак.
🔸Болани бешикка ётқизишдан олдин унинг вужуди сиқиб йўргакланади, қўллари боғланади, оёқлари ҳам бир-бирига жуда яқин қилиб ўралади. Бу жуда нотўғри.
🔹Бола вужуди айни ўсиб-ривожланадиган даврда бундай ўраб-чирмаб қўйиш соғлиғига жиддий салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, баъзи оналар уй-рўзғор ишлари билан бандлигини рўкач қилиб, болани бешикда узоқ вақт қолдиради.
🔸Натижада жадал ўсадиган даврда бола организми эркин ҳаракат қилишдан мосуво бўлиши, кейинчалик соғлиғига, айниқса, таянч-ҳаракат тизимларининг рисоладагидек ривожланишига таъсир ўтказмай қолмайди.
@med_city_andijan
Азизим, омонмисиз. 😉 ЯНГИ кунингиз, ажойиб тонгингиз хайрли бўлсин!😊 Бугунги тонгларингизга гулларнинг энг чиройлисини экиб қўйдим.🌺🌼 Ёқдими?
Ҳар тонг улар очилиб сизни хурсанд қилишига, қалбингизга ёруғликлар олиб киришига жуда ишонаман. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. 🙏Ва билинг-ки, СИЗ кимнингдир қалбида очилиб турган ва яшашига куч берадиган лолаю, настаринсиз!🌺🌼🌸
Хайрли тонг, муъжизалар!🥰
@med_city_andijan
𝑴𝑬𝑫 𝑪𝑰𝑻𝒀 klinikamizda ambulator va yotib davolanuvchi bemorlar uchun yurak, qon tizimi faoliyatini yaxshilovchi med texnika apparati keng qŏllanilmoqda.
"Ikkinchi yurak" deb nomlanuvchi ushbu med apparat quyidagilarni davolashda keng qŏllaniladi;
👇
🔰Limfa faoliyatini yaxshilaydi,
🔰Tekkis oyoqlarning profilaktikasini amalga oshiradi;
🔰Kapillyarlarning ishini rag'batlantiradi;
🔰Tanadagi saraton hujayralariga qarshi kurashadigan hujayralar samaradorligini oshiradi;
🔰Oyoqlar orqali inson tanasining fiziologik xususiyatlari tufayli oshqozon osti bezi normallashishiga erishiladi;
🔰Qon bosimi va qon shakarini normallashtiradi;
🔰Diqqatni, konsentratsiyani yaxshilaydi;
🔰Qon oqimini kuchaytiradi, shishishni engillashtiradi.
🌐Qŏshimcha ma'lumot olish uchun quyidagi raqamlarga qŏnğiroq qiling.
☎️ (95) 203- 0 103
☎️ (95) 203-08-03
Rasmiy kanal
👇👇
@med_city_andijan
#Тезкор #Расман
⚡️Ўзбекистон аҳолиси 34,5 миллиондан ошди
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 34 миллион 558 минг 913 кишини ташкил қилмоқда, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 653,7 минг кишини ёки 1,9% ни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳоли 33 миллион 905 минг 800 кишини ташкил этди, 2019 йилда эса ўсиш — 650,3 минг ёки 2 фоизни ташкил этган эди.
#Kulgu_vaqti❗️
Ikki qŏshni ayol suhbatlashyapti:
- Ovqat qilish uchun erimni kartoshkaga jŏnatsam, kŏchada mashina urib ketibdi.
-Voy, endi nima qilasiz?
-Nima ham qilardim, tuxum qovurib qŏya qolaman.
😂😂😂
👇👇
@med_city_andijan
Инсон териси организмнинг энг улкан аъзоси хисобланади. Катта ёшдаги одам териси тананинг 8 фоизини ташкил этиб, 2кв. метрга тенгдир. Тери инсонни ташки таъсирлардан саклабгина колмай, саломатлигимиз ойнасихамдир.
👉Бизнинг "MED SITY" клиникамизда Саримсаков Баходир Му́йдинжанович Олий тоифали Дермотовинеролог (Дерматолог) фаолият юритади.
23йилдан буён Тери таносил касалликлари бу́йича даволаб келмокда.
✅ Терининг замбуругли ва йирингли касалликлари
✅ Теридаги доглар, тошмалар
✅ Терининг венерик (таносил) касалликларини даволаб келмокда.
У́з соглигингизни мутахасисимизга ишониб топширинг❗️
Кабул кунлари 👇
📆 Душанба-шанба
⏰ 14:00 дан 17:00гача
Мурожаат учун:
📞 (90) 548-09-07
@med_city_andijan
Nima uchun organizmga antioksidantlar kerak?
Antioksidantlar tanani erkin radikallar (kislorodning reaktiv shakllari)dan himoya qiladi. Erkin radikal - bu juftlashtirilmagan elektronga ega boʻlgan molekula, shu tufayli u boshqa molekulalardan elektron oladi.
Reaktiv kislorod shakllari ovqat hazm qilish paytida ham hosil boʻlganligi sababli himoya kuchingiz boʻlgan antioksidant miqdori ovqatlangandan soʻng darhol tushadi. Shuning uchun antikoksidant har doim kerak.
Erkaklar kuniga oʻrtacha 2500 kkal, ayollar esa 1800-2000 kkal ovqat isteʼmol qiladilar. Maʼlum boʻladiki, erkaklar kuniga 11 mmol, ayollarga esa 8 mmol antioksidant isteʼmol qilishlari kerak.
Grek yongʻogʻi, muskat yongʻogʻi, chinnigul, dorivor shalfey oʻti, anor, achchiq shokolad, naʼmatakda antioksidant miqdori koʻproq.
@med_city_andijan
"ОФИС ХОДИМИ СИНДРОМИ"
Хонада ўтириб ишлаш қандай касалликларни келтириб чиқариши мумкин?
Одатда, аксарият офис ходимлари бош оғриғи, кўз ичи қизариши (ачишиш, қичишиш), бел санчиқлари, қорин дам бўлиши ва оёқ увишиши каби муаммолардан шикоят қилади. Ушбу ҳолат замонавий тиббиётда “офис ходими синдроми” дейилади.
— Офис ходими синдроми ўз-ўзидан юзага келмайди. Шуниси маълумки, иш стажи ҳали у қадар катта бўлмаган ходим ҳам ушбу синдром билан касалланиши мумкин. Қуйида кимлар хавф гуруҳига киритилиши ва огоҳлантирувчи симптомлар ҳақида маълумот берамиз.
❗️ Ортиқча вазн.
Хизмат тақозоси билан бир жойда ўтириб ишлайдиган кишилар камҳаракат бўлишади. Биласиз, жисмоний фаоллик суст бўлса, танада қон айланиши меъёрда кечмайди.
❗️Ошқозон-ичак тракти касалликлари.
Асосий сабаб – нотўғри овқатланиш, шунингдек, йўл-йўлакай тамадди қилиш одатининг мавжудлиги.
❗️Юрак-қон томир хасталиклари.
Тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, кўп миқдорда кофеин моддаси қўшилган ичимлик (қаҳва, аччиқ чой) ичиш, стресс, уйқусизлик – муаммонинг бош омиллари ҳисобланади.
❗️ Кичик тос аъзоси безовталиклари, бавосил.
Яна ўша гап, бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш танада қон айланишини издан чиқаради. Киши аввал ҳам бавосил билан оғриган бўлса, хасталикнинг қайталаниш эҳтимоли юқори.
❗️ Қуруқ кўзлар синдроми.
Компьютердан мунтазам фойдаланувчиларда кўз ичи қизариши (ачишиш, ёшланиш) ҳолати кўп кузатилади. Сабаби эса монитордан тарқалувчи ёрқин нурдир. Шунингдек, кондиционер ҳавоси ҳам кўзларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
❗️Нафас йўллари касалликлари.
Хонада 5-6 нафар ходим ишласа ва улардан бири гриппга чалинган бўлса, касаллик қўзғатувчи инфекция ҳаво-томчи йўли орқали бошқаларни ҳам зарарлаши мумкин.
❗️Мушак ва бўғим оғриқлари.
Ҳаракатсиз ҳолатда (кўпинча энгашиб ўтириш) узоқ вақт ўтирилса, бўғимлар “қотиб” қолади. Қон етиб келиши тўлиқ бажарилмагани боис оёқ увишади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
@med_city_andijan
🛌Уйқусиз 24 соат: организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
👩🏻🦰Одамлар уйқусизликни ёши, соғлиғи, яшаш шароитлари ва овқатланишига қараб турлича бошдан кечиришади. Уйқунинг етишмаслиги ўқиш қобилиятини ёмонлашиши, алоқа ва ижтимоийлашишда муаммолар, ёмон одатлар ва хавфли муносабатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
📌Уйқусиз 24 соатдан кейин:
😥тана ҳарорати пасаяди;
😡стресс гормонлари : кортизол ва адреналин миқдори ошади;
🩸қонда шакар миқдори ошади (инсулин даражаси пасаяди);
💪🏻мушакларда босим кучаяди;
🛌табиий уйқу ва дам олиш цикли бузилади, бу эса ўсишни, иштаҳани, метаболизмни ва бу иммунитетни тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқаришни бузади;
👁кўриш ва эшитиш қобилияти ёмонлашади.
🧠Мия стресс остида бўлади, шунинг учун у энергияни тежашга ҳаракат қилади ва "маҳаллий уйқу" ҳолатига киради - нейронларнинг бир қисмини вақтинча ўчиради.
😡Шу сабабли, уйқучанлик, асабийлашиш пайдо бўлади, диққатни жамлаш, қарор қабул қилиш қобилияти ёмонлашади, хотира ёмон ишлай бошлайди. Юқори калорияли овқатларга нисбатан иштаҳа очилади.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
@med_city_andijan
🧁Ширинлик мия фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?
🧠Миянинг рағбатлантириш тизимини бузади. Гликемик индекслари юқори бўлган озиқ-овқатлар (яъни қондаги қанд миқдорини тез кўтарадиган маҳсулотлар) кучли очлик ва ҳатто гиёҳвандликка ўхшаш ҳисларни келтириб чиқаради.
🧬Хотирани ёмонлаштиради. Мунтазам равишда кўп миқдордаги шакарни истеъмол қилиш яллиғланишни келтириб чиқаради, бу эса хотира пасайишига олиб келади.
😡Кайфиятга салбий таъсир қилади. Биз илгари ширин нарсалар кўнгилни кўтаради, деб ўйлар эдик, аммо бу ҳар доим ҳам шундай эмас. Олимлар 23000 кишининг овқатланиш одатлари ва кайфиятини таҳлил қилиб, ширинликни кўпроқ истеъмол қилиш депрессияга олиб келиши ҳам мумкинлигини исботлашди.
🧠Ақлий қобилиятни пасайтиради. Қонда глюкоза даражаси кўтарилиши қон томирларига зарар етказади, бу эса аста-секин бошқа муаммоларга олиб келади. Узоқ муддатли қандли диабетга чалинган одамларни кузатиш натижасида уларнинг хотираси, ўрганиш ва бошқа когнитив функцияларининг бузилишига олиб келиши аниқланди.
@med_city_andijan
#ВИДЕО
Сизларга "Макро Фарм Андижон" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган фақат табиий маҳсулотларидан тайёрланган 9 хил турдаги биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) тавсия қиламиз👇
◽️Мakrovit Energy 200 ml,
◽️Мakrovit baby Energy 200 ml,
◽️Мakrosed 100 ml,
◽️Маkrosed baby 100 ml,
◽️Nefrovit 100 ml,
◽️Lordent 100 ml,
◽️Makroton 50 ml,
◽️Ugrinol 50 ml,
◽️Chudo krem
@med_city_andijan
🔴 Ананас — энг фойдали мева
🍍 Ананас майин ва ёқимли таъмга эга бўлиб, таркибида қатор фойдали атиоксидант бирикмалар бор. Антиоксидантлар организмга ҳужайраларни оксидланишдан асраш учун керак.
🍴 Мунтазам равишда антиоксидантларни истеъмол қилиш томирларда тиқинлар вужудга келишини ва онкологик хасталикларнинг олдини олишга қодир.
👀 Бундан ташқари, кўриш органларини молекуляр бузилишдан асрайди.
Қолаверса, ананаснинг калорияси кам бўлиб, хазмни яхшиловчи клетчаткага бой.
👍 Мазкур меванинг моддалар алмашинувини тезлаштириши, тирноқлар, соч ва терини мустаҳкамлаши ҳам исботланган.
@med_city_andijan
☘Лавр япроғи фақат тузламаларга ишлатилади деб ўйласангиз, адашасиз.
Чунки унинг ажойиб жиҳатларини билиб олсангиз, таомларингизни у билан хўшхўрроқ ва мазалироқ қиласиз.
🔹Лавр япроғи инсон танасини хўшбўйлантиради. Бунинг учун 20-30 дона япроғ билан ванна қабул қилинади.
🔸Лавр япроғи иммунитетингизни кучли қилади.
🔹Лаврдан тайёрланган таомлар иштаҳани очади.
🔸Уни истеъмол қилиш кайфиятингизни кўтаради.
🔹Уйқусизликдан халос этади.
🔸Лавр япроғи саратонга қарши энг яхши даволардан бири саналади.
🔹Лавр дамламасидан компрес қилиб қўйилса оғриқларни олади.
🔸Хуллас, лавр япроғининг турган битгани фойда. Муҳими қунт билан ундан фойдаланиш.
@med_city_andijan