mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
173-мўъжиза
Бир хурмо новдаси Қатода розияллоҳу анҳунинг йўлини ёритгани ҳақида

Бу ҳадисни Имом Аҳмад Абу Саид розияллоҳу анҳудан жума намозининг соати ҳақидаги узун ҳадисда ривоят қилган.
У айтди: «Кейин ўша куни кечаси осмон булут билан қопланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозига чиқмоқчи бўлгандилар, бирдан чақмоқ чақди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қатода ибн Нўъмон розияллоҳу анҳуни кўриб: “Бу тим қора тунда нима қилиб юрибсан?” дедилар. Қатода розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг расули, намозга чиқувчилар бугун камлигини билгандим, шунга хуфтонга жамоатга чиқаётган эдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ундай бўлса, то сенга буюрмагунимча тўхтаб тур”, деб унга бир *уржун бердилар. “Буни ол, олдингдан ўн қадам ва ортингдан ўн қадамни ёритади, агар уйга кирсанг ва уй бурчакларида қораликни кўрсанг, гапирмасдан уни ур, чунки у шайтондир”, дедилар».

*Уржун – хурмо дарахтида қуриб, қийшайиб қолган новданинг номи.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам минглаб камбағалларга қилинган миллионлардан афзалдир." Имом РАББОНИЙ

Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир.

Закотлар орқали қилинган контракт ёрдамлар

"Илм учун" акция

Устозлар учун ўтказилган тадбир


"Меҳроб Ҳиммати" хайрия фонди Аллоҳ таолонинг мадади билан муҳтожлиги бор оилаларнинг олий ўқув юртларида таҳсил олаётган фарзандларига контракт тўловларини тўлашда ёрдам беришни давом эттиради. Зеро, юртнинг эртанги куни салоҳиятли, ҳар томонлама мукаммал билимга эга бўлган ёшлар қўлидадир. «Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ , ва ҳечқачон бўлмагай»
Азиз хайрсеварлар, хайрли ташаббусларимиз натижаси ўлароқ кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шундай экан, акциядан четда қолманг!

Биз билан, ҳақдорлар билан бирга бўлинг!

🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱
Эҳсон қилиш учун:💳
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Садақа хато ва гуноҳларингни ўчиради.
@mehrob_himmati

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ёлғон қасам ҳақида

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ёлғон қасам ичишдан қайтардилар» ва бундай дедилар: «Кимки аччиқ ёлғон билан қасам ичса, бу иши билан мусулмон кишининг обрўсини тўкса, Аллоҳ таолога йўлиққанда Аллоҳ таоло унга ғазаб қилган ҳолатда бўлади».

Биз юқорида қайд қилганимиздек, ёлғон Аллоҳ таоло бор қилган нарсани бўлмаган деб даъво қилишдир. Бундай одам Аллоҳ таолога нисбатан бўҳтон қилувчидир. Энди бунинг устига бу хусусда ёлғон қасам ҳам ичса, инкорини Аллоҳнинг исми билан таъкидлашни истаган бўлади. Бу эса қўрслик устига қўрслик бўлади. (Бу ўриндаги) сабр эса мана шу қўрслик билан, қалби чўчимасдан ва қўрқмасдан (бир нарсани) Аллоҳ таоло бор қилмаган деб таъкидлаб туриб олишдир. Бундай одам Аллоҳнинг буюк исми билан ўз ёлғонини исботлашга уринади. Бу (нокас) шу йул билан Аллоҳ таоло унинг бир биродарига ризқ қилиб берган моли дунёсидан бир парчасини қирқиб олишни истайди. Шунинг учун бу борадаги кўрсатма қаттиқ бўлди. Бундай иш Аллоҳнинг ғазабига муносиб топилди. Ривоят қилишларича, Аллоҳ таоло «Эй Мусо, менинг номим билан ёлғон қасам ичма! Исмим билан ёлғон қасам ичган кимсани каттик ҳушсизлик ҳолатига («Сикол ал-филут»)га ташлайман», - деди. Мусо (алайҳиссалом) «Эй Роббим, филут нима?» - дедилар. Аллоҳ таоло «Филут шароб ичмасдан маст бўлишдир», - деди. Аллоҳ таоло хушини олиб қўйган кимсанинг нимаси қолади? Аллоҳ таолонинг унга бўлган ғазабидан хушини йўқотиб маст ҳолда унинг ҳузурига келган кимсани аҳволи қандай ҳам бўларди?

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ

–  Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр  қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди. Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.

Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАР БЕМОРЛИКДАН ШИФО

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот у дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар. Мана ўша дуо:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
Яъни: “Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман”. (Имом Абу Довуд ривояти)

Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта бу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, ушбу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривояти)

"Насиҳатлар гулдастаси"дан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ибн Язид Раққий айтади: Фузайл ибн Иёздан сўрадим:
– Миршаб, ҳарбий ёки султоннинг зулм қилаётганига гувоҳ бўлсам, уларни бу ишдан қайтарайми?
– Қодир бўлсанг, шундай қил!
– Оқибатидан қўрқаман-да?
– Агар ўзингни хатардан ҳимоя қилишга қодир бўлсанг, биронта мусулмонга зарар етказмаган ҳолда гапиришинг мумкин. Ўзинг, оиланг, қўшниларинг ёки танишларингни хатарга қўйиб султонга гапиришингни маслаҳат бермайман. Эҳтимол, қўшнинг кундалик меҳнати билан тирикчилик қилар ва унинг ҳаёти хатарда қолса, тирикчилик қилолмасдан оиласини оғир аҳволга солиб қўяр. Эҳтимол, сенинг сўзинг мусулмонларга манфаат келтирмас. Сен бир гапни гапириб қўясан-да, кейин ўша нарса бўйнингга илинади ва бало-имтиҳонга дучор бўласан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Агар ҳамма нарса сенга қарши уюлиб келганида сен тоқат қилолмайдиган нуқтага етсанг таслим бўлишдан эҳтиёт бўл. Чунки ана шу нуқтада тақдирингни ўзгариши амалга ошади.

Жалолиддин Румий.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Илмнинг аввали жим туриш,
сўнгра қулоқ тутиш,
сўнгра ёд олиш,
сўнгра амал қилиш,
сўнгра эса уни тарқатишдир.
Ҳаётдаги энг улкан мусибат ўлим эмас.
Энг улкан мусибат –ҳаётлик чоғимизда Аллоҳдан қўрқиш ҳиссининг ўлишидир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўзинг суйган нарсадан нафақа бер
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ғазаб келганида одам ўзини қандай
тутиши керак?

Жаҳл чиқиб, ғазаб келганида банданинг ҳақиқат ва адолат доирасидан чиқиши асло мумкин эмас, аксинча, у Ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига риоя этиши керак: "Сизлардан бирингизнинг жаҳли чиқа бошласа, сукут сақласин!" (Аҳмад, Ибн Абу Дунё) Шунингдек, ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳли чиққан киши таҳорат олиши лозимлигини ҳам билдирдилар, чунки ғазаб оловга ўхшайди, сув эса уни ўчиришга қодир. Ғазаби келаётган киши қандай бўлмасин, унинг кучайиб кетишидан сақланиши зарур. Акс ҳолда у ёмон ҳолатларга, ҳақиқат ва адолат чегараларини бузадиган жуда ҳам аянчли оқибатларга олиб бориши мумкин. Шу боис жаҳл чиқаётганида Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак сўзларини эслаш лозим: "Инсонни қутқарувчи уч сифат баробарида шунча ҳалок этувчиси ҳам бор. Қутқарувчилари – яширин ва ошкора Аллоҳдан қўрқиш (яъни ёлғизлик ва кўпчилик ичида); хоҳ мўътадил, хоҳ ғазаб ҳолатида бўлсин, ҳақиқатни гапириш; бойлик ва камбағаллик сабабидан ўзгармаслик (яъни, талтаймаслик ё тушкунликка тушмаслик). Ҳалок этувчи сифатлар – инсонни эргаштирувчи ҳирсу шаҳват; ўзининг кўчасига бошлагувчи ҳавойи нафс; кишининг ўз заковати ва топқирлиги билан ғурурланмоғи (бошқа ривоятга кўра кишининг ўз нафсидан мамнун бўлмоғи)" (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда ҳам худди шу маънода келган, Байҳақий ривояти). Юқоридаги сўзлардан шуни хулоса қилиб айтамизки, банда ўзининг хулқини Яратганининг хулқи билан мувофиқлаштириши зарур экан. Бу ҳақда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Аллоҳнинг хулқи билан хулқланингизлар!" ("Ат-Тарғиб ват Тарҳиб"; ушбу ҳадисни Имом Раббоний, Имом Ғаззолий, Фаҳриддин Розий, Низомиддин Нишопурий ўз китобларида шарҳлаб ўтганлар; Табаронийдан ривоят қилинган бошқа ҳадисда "Ахлоқнинг энг гўзали Аллоҳнинг буюк ахлоқидир" деб айтилган). Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилмагани сингари, инсон ҳам ўзи учун ғазаб қилмаслиги ва қасос олмаслиги лозим бўлади. Агар Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилганида эди, бир лаҳзада барча яратганларини ҳалок этиб қўйган бўларди.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Муҳаббат - Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўришинг, Аллоҳ ёмон кўрган нарсани ёмон кўришинг, яхши ишларнинг барчасини қилишинг, Аллоҳдан тўсадиган барча нарсадан юз ўгиришинг, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаслигинг, мўминларга меҳрибон, кофирларга қаттиққўл бўлишинг ва динда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашишингдир.

Зуннун Мисрий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намозда пуфлаш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Намозда пуфлашдан қайтардилар». Албатта намозда пуфлашдан сўз пайдо бўлиши мумкин, фиқҳий ҳукмга кўра намозда инсонлар айтадиган икки ҳарфли сўзни айтиш намозни бузади. Шунинг учун уламоларимиз «Агар инсон ўзи эшитадиган даражада пуфласа бу калом дейилади ва намозни бузади», дейишган. Чунки пуфлашда «уф», «туф» каби сўзлар пайдо бўлади. Бу эса мустақил бир сўздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Иброҳим (алайҳиссалом) сўзини ҳикоя қилиб бундай деган: «Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам туф-е! Ахир, ақл юргизмайсизми?!» (Анбиё сураси, 67-оят). Яна бир ояти каримада бундай дейилган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «Уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят). Демак «уф» тўлиқ, мустақил сўздир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бу борада ушбу ҳадиси шариф ривоят қилинган: «Ота-онага оқ бўлиш борасида «уф» дегандан кўра, бошқа бир пастроқ сўз бўлганида, Аллоҳ таоло албатта уни Қуръонда зикр қилган бўларди». Бизга Умар ибн Абу Умар, унга Муҳаммад ибн Ҳужр, унга Абу Жаъфар, унга Зайд ибн Али, унга отаси, унга бобоси, унга Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда у: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Агар ота-онага оқ бўлиш борасида «уф» дегандан кўра пастроқ сўз бўлганида, Аллоҳ таоло албатта уни зикр қилган бўларди. Шу боис яхшилик қилувчи хоҳлаганча амал қилаверсин, ҳаргиз дўзахга кирмас. Ва оқ бўлувчи ҳам хоҳлаганча килғилигини қилаверсин, ҳаргиз жаннатга киролмас», - дедилар. Бизга Умар ибн Абу Умардан, унга Ҳорун ар-Росибийдан, унга Жаъфар ибн Ҳайёндан, унга Абу Ражодан хабар қилинган ҳадисда, у «Уф» сўзи жафо берувчи паст, ифлос сўздир», - дегани айтилади. Абу Амр ибн ал-Аъло (Аллоҳ у зотни раҳмат қилсин) «уф» тирноқлардаги бир кирдир, «туф» эса унинг қолдиқларидир», дедилар.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Фаришталарнинг вазифалари

• Фаришталар Аллоҳ таолонинг каломи ва ҳукмини У Зотнинг бандаларига етказиш вазифасини бажарадилар

• Фаришталар Аршни кўтариб туриш вазифасини адо этадилар.


• Фаришталар жаннат ва унинг аҳлининг хизматини қилиб турадилар.

• Фаришталар дўзах ишларини ва унинг аҳлини жазолаш вазифасини ҳам бажарадилар.


• Фаришталарга одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб бориш вазифаси юкланган.


• Фаришталарга инсонни доимий равишда муҳофаза қилиб юриш вазифаси ҳам юкланган.


• Фаришталарга руҳларни қабз қилиш вазифаси юкланган.

Демак, биз мусулмонлар бошқа нарсаларга иймонимиз каби, фаришталар ҳақида ҳам энг тўғри иймонга эга эканимиз билан фахрланишимиз ва ундан фойдаланишимиз лозим.


"Сунний ақийдалар"китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

БИР ХУРМОНИ ЎНГА БЎЛИБ ЕЙИШГАН

Аҳли суффа – ҳовли-жойи, моли ва егулиги, ҳатто тузукроқ кийими бўлмаган саҳобийлар эди. Ҳамиша оч яшашар, тунда масжиднинг бир бурчида мизғиб олишар эди. Аммо иймонлари, дин ғами кучли эди. Битта хурмони кўпинча ўнлаб киши бўлиб ерди. Шеригимга етмай қолмасин, дея мазасини тотиб улгурмай, биродарига узатарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гоҳо уларнинг оч қолганидан хабар топиб, ўзига тўқроқ саҳобийларга Асҳоби суффадан ўн, йигирма ёки ўттиз нафарини таомлантиришни юклардилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Муаззам ибодат

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам, савоби жуда кўпдир». Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, "Аллоҳу акбар" деб бошлаймиз, руку, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир. Бу мусулмонлар биродарлигидир».

Абу Ҳомид Ғаззолий, «Иҳёу улумид дин».
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
11.10.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Вафот этган кишининг қарзларини зиммага олиш

Савол: Жаноза намози ўқиш олдидан имом-домла марҳумнинг яқинларидан бирини чақириб: "Маййитнинг олди-бердилари бўлса, зиммангизга оласизми" деб сўрайди. Маййитнинг эгаси марҳумнинг қарзларини зиммасига олгандан кейин жаноза ўқилади. Қарзларни зиммасига олган киши тўлаб берадими, у зиммасига олиши билан маййит "ҳаққул абд (банданинг ҳаққи)"дан холос бўладими?

📩 Жавоб: Вафотидан кейин ўзидан мол қолдирган маййитнинг қарзига кафил бўлиш жоизлиги борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Қарзларни зиммасига олган маййитнинг эгаси ёки бошқа шахс бўлсин маййитнинг мерос қолдирган молидан қарзларни адо қилиб беради. Қарзлар адо бўлиши билан маййит "ҳаққул абд" дан халос бўлади.

Энди қарзларини тўлашга мол қолдирмаган ёки тириклигида қарзларни тўлашга кафил тайинламаган маййитга келсак, унинг қарзларини зиммага олиш дуруст ёки дуруст эмаслиги масаласида мазҳабимиз мужтаҳид уламолари турлича йўл тутганлар.
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жимо қилишдан аввал


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

87. Ўшал кунда у(мушрик)лар Аллоҳга таслим бўлурлар ва уйдириб юрган нарсалари ботил бўлур.
Қиёмат кунида ноилож қолган мушриклар Аллоҳ таолога таслим бўладилар. Бу дунёда мутакаббирлик билан Аллоҳни инкор этиб юрганларига пушаймон қиладилар.
«...ва уйдириб юрган нарсалари ботил бўлур».
Охиратда буту санамларимиз бизга шафоатчи бўлур, дея ўзларича тўқиб чиқарган умидлари ботил бўлади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албаттa, Аллоҳ ёлвориб дуо қилганларга муҳаббат қилади», деганларини эшитдим.


@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
10.10.2024 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Таъзия билдириш одоблари

Савол: Бир яқинимнинг отаси оламдан ўтди. Унга ҳамдардлик билдириш учун қандай йўл тутишим керак, қандай салавот айтиб мушкулини осон қилсам бўлади?

📩 Жавоб: Динимизда яқинларининг бирортаси вафот этган кишига ҳамдардлик билдириш савобли ишлардан. Марҳумнинг ҳаққига дуо қилиб, истиғфор айтиш, турли эҳсон ва тиловатлар қилиб, савобини бағишлаш мумкин.
Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай дейилади:
Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: "Эй Раббимиз Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин:
“Эй Раббимиз Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан" (Ҳашр сураси, 10-оят). Ҳадиси шарифда таъзия билдириш ҳақида бундай деганлар: “Ким мусибатга учраганга таъзия билдирса, унга ҳам мусибатга учраганнинг савобича ажр бор" (Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривояти).
“Ким фарзандидан ажралган аёлга таъзия билдирса, унга жаннатда (катта) кўйлак кийдирилади" (.
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИСЛОМ – КЕЧИРИМЛИ ДИН

Саҳобалардан Каъб ибн Молик ва шериклари розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Табук юришига боришдан ҳеч қандай сабабсиз қолиб кетишди. Бу катта жиноят эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъб ибн Молик ва яна икки кишидан қаттиқ ранжийдилар. Уларнинг ҳукмини Аллоҳга ҳавола этиб, асҳобга улар билан сўзлашмасликни буюрадилар.
Каъб ва унинг икки биродари салкам икки ой бутун Мадина аҳлининг таъна-маломатлари ва нафрати остида яшашга мажбур бўлади. Ниҳоят, Аллоҳ таолодан ваҳий нозил бўлиб, уларнинг гуноҳи кечирилгани, тавбалари қабул бўлгани эълон этилади. Шунда уларнинг биродарлари қанчалик қувонишади. Бири отлиқ, бири пиёда бўлган икки биродари бу муждани Каъбга етказишга ошиқишади. Қаршисидан чиққанлар эса худди ўз жиноятлари авф этилгандай уни кўкракларига босишар, табассум ила табриклашар эди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўзинг суйган нарсадан нафақа бер
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

86. Ва ширк келтирганлар ўзларининг «шерик»ларини кўрган чоғларида: «Эй Роббимиз, анавилар бизнинг Сендан ўзга ибодат қилган «шерик»ларимиз», дерлар. Бас, у(шерик)лар буларга: «Албатта, сизлар ёлғончидирсизлар», деб сўз ташларлар.
Бу ҳол ҳам қиёматнинг кўринишларидан бир кўринишдир. Бу дунёда залолатга кетиб, Аллоҳдан бошқани илоҳ деб эътиқод этган, ўшанга ибодат қилиб, яратганга ширк келтирганлар қиёмат куни ҳамма билан бир қаторда маҳшаргоҳга йиғиладилар. Ҳамма иш тамом бўлганини тушуниб етганларидан сўнг ўзларини бир оз бўлса ҳам оқлашга уринадилар.
«...ширк келтирганлар ўзларининг «шерик»ларини кўрган чоғларида: «Эй Роббимиз, анавилар бизнинг Сендан ўзга ибодат қилган «шерик»ларимиз», дерлар».
Шу тарзда улар айбларини ўша «шерик»ларига ағдармоқчи бўладилар.
👉 Давомини ўқинг

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ 💐

#Дуо Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
09.10.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

157. Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бундай дедилар: “Мен Жаброилни учратдим. У менга хушхабар бериб: "Аллоҳ Сизга бундай демоқда: "Ким Сизга саловат айтса, мен унга саловат айтаман, ким Сизга салом йўлласа, мен унга салом йўллайман", деди. Шунда мен Аллоҳга шукрона саждасини қилдим".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мусулмон - мусулмонга хиёнат қилмайди!
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

85. Зулм қилганлар азобни кўрган вақтларида, улардан у енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас.
Аллоҳ таолонинг ҳукми чиқиб, кофирларга жаҳаннам азоби кўрсатилади. Шу билан иш тамом бўлади. Энди уларга бериладиган азоб заррача енгиллатилмайди. Аксинча, борган сари оғирлашиб бораверади. Шунингдек, кофирларга ўзларини ўнглаб олиш учун муҳлат ҳам берилмайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel