mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!


🌻ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌻
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг Ҳиндистон уламолари билан жонли эфирда «Ҳижратун Набавийя: Руҳнинг нурга саёҳати» мавзусида юксак даражадаги илмий маъруза бўлиб ўтди

https://www.instagram.com/reel/DLm_mPusG7S/?igsh=MTV6ZW91bXZkaG5ycw==

Читать полностью…

Mehrob.uz

📣 Диққат, янги лойиҳа!

Мўмин киши замон билан ҳамнафас яшаши, энг ёрқин лаҳзаларни тутиб қолишга ҳаракат қилиши табиий. Шуни инобатга олиб, mehrob.uz каналида ёрқин лаҳзаларни ҳавола этишни ният қилдик.

🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун нима қилиш керак?
- Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали);
- Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 /channel/boost/mehrob_uz

Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин.

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қари одамнинг гуноҳи кечирилиб, гуноҳи ҳисобга олинмайдими?

Савол: Масалан, 80 ёшли одам ёмон амал қилса, у кечирилиб, гуноҳ ёзилмайдими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Инсон маълум бир ёшга етганидан сўнг унинг гуноҳлари ҳисобга олинмайди” деган гап йўқ. Шариат қоидаларига кўра, фақат балоғатга етмаган болалар ва ақли заиф инсонларга гуноҳ ёзилмайди.

Лекин инсонларнинг энг яхшиси ёши улуғ ва амаллари чиройли бўлганлари алоҳида мақталган. Шунингдек, ёши улуғ бўла туриб номақбул ишлар қиладиган кишилар мазаммат қилинган.
Абдураҳмон ибн Абу Бакра розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қиладилар: «Бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули! Инсонларнинг қайсиси афзал”, – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлгани”, – дедилар. У: “Инсонларнинг қайсиси ёмон”, – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали ёмон бўлгани”, – дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Инсонларнинг яхшиси умри узоқ бўлиб, амали гўзал бўлгани экан. Доимо Аллоҳдан умри узоқ, амали солиҳ бўлган бандалардан қилишини сўраши лозим. Мана шундан яхши амалларсиз кўрилган узоқ умрда инсон учун яхшилик йўқлиги маълум бўлади. Чунки гоҳо узоқ умр инсон учун ёмон ва зарар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан баъзи уламолар “Аллоҳдан қуруқ узоқ умр эмас, балки тоат-ибодатда яхши амаллар узра ўтишни қўшиб сўраш лозим”, деганлар. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ота-онага меҳр билан қараш ибодат

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Истаган кишингдан беҳожат бўл, унга баробар бўласан. Истаган кишингга муҳтож бўл, унинг асирига айланасан. Истаган кишингга яхшилик қил, бас, сен унинг амирисан.

Изоҳ. Ким бўлишидан қатъи назар, хоҳ у қози бўлсин, хоҳ подшоҳ, модомики, унга ҳожатинг йўқ экан, сенинг ўзинг қози, ўзинг подшоҳсан, гарчи куни зўрға ўтаётган гадо бўлсанг ҳам. Қачонки, кимгадир муҳтож бўлсанг, энди унинг асирига айланасан, гарчи сен шоҳ, у гадо бўлса ҳам. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда бандасига муҳтож бўлишдан сақлан, яхшилик қилиш одатингга айлансин. Шояд, шунда дунё истаклари ғолиб келиб, яхши-ю ёмон қоришиб ётган бу маконда фақат Оллоҳга қул амирдек мардона яшаб ўтсанг, дунё ва охират азизлигини топсанг.

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳ ухламайди

Бир киши бир бегона аёлга кўнгил қўйди. Ўша аёл бир кеча ўз эҳтиёжи учун бир жойга кетган эди, эркак унинг ортидан эргашди. Иккиси холи жойга борганда эркак аёлга фаҳш ишни таклиф қилди. Аёл унга: «Қара-чи, ҳаммаси ухлаяптимикин?» деди. Ҳалиги киши аёл зинога рози бўлди деб ўйлаб, ташқарига чиқди, одамлар яшайдиган жойларни айланиб чиқди. Ҳамма ухлаётганини кўриб, хурсанд бўлиб, ортига қайтди. Келиб, аёлга ҳамма ухлаётганини айтди. Аёл: Аллоҳ табарока ва таоло-чи? У Зот ҳам ухлаяптими?» деди. Киши: «Аллоҳ таоло ухламайди, Уни мудроқ ҳам тутмайди», деди. Аёл: «Ҳа, Аллоҳ ухламаган ва ҳеч қачон ухламайди ҳам. Унинг Яратган махлуқотлари бизни кўрмаса ҳам, Унинг Ўзи бизни кўриб туради. Мана шундан қўрқиш керак», деди. Эркак бу сўзлардан ларзага тушиб, аёлдан узоқлашди. Қилган иши учун Аллоҳ таолодан қўрқиб, астойдил тавба қилди. У вафот этгач, бир киши уни тушида кўриб, «Аллоҳ таоло сенга қандай муомалада бўлди?» деб сўради. У: «Ундан қўрқиб, тавба қилганим учун гуноҳимни кечирди», деди.

“Солиҳлар гулшани”дан.


Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қарор қилишда шошилманг

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Солиҳлар_суҳбати

Бир оқил инсон айтган экан: Ёлғончи бўлиб қолишдан қўрққан инсоннинг ваъдаси кам бўлади.


Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Гарчи сўралган нарса қанча оз бўлиб, берилган нарса қанча кўп бўлмасин, сўраш (тиланиш)нинг баҳоси шудир.

Изоҳ. Яъни, инсон яна бир инсондан нимадир сўрар экан: «Мен озгина сўраган эдим, шунча нарса берди», – деса янглишади. Аслида ўзингизга ўхшаган бир банданинг олдида қизариб, ийманиб, икки букилиб, унга муҳтож бўлиб туришингизнинг қийматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Қуйидаги шеърда бу маъно жуда равшан ифода этилган:

Шеър:
Сўраб юзни шувит қилганинг –
Ўрнин босолмайди ҳеч нарса.
Қанча бойлик қўлга кирмасин,
Кошки ҳожатингга яраса.
Тарозида тортсанг олганинг
Ва сўрашни – оринг парчасин.
Тиланчилик оғир, енгилдир –
Тилаб олган нарсанг барчаси.


📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

21. Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса, улар иши ҳақида тортиша бошладилар: «Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Роббилари уларни яхши билгувчидир», дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар.
Афтидан, йигитларнинг ҳолати пулни олиб бозорга борган вакиллари туфайли фош бўлган. Ривоятларда келишича, вакил бозорга бориб пулни берганда, одамлар у қадимги замон пули эканини билиб қолганлар. Вакил билан муомалада ҳам унинг ўз замонлари одами эмаслигини сезиб қолган бўлишлари мумкин. Хуллас, нима бўлса ҳам, Аллоҳ йигитларнинг сирини фош қилди, уларни ўша даврнинг одамларига танитди. Вақт ўтиши билан шаҳар аҳолиси ҳам иймонга келган эди. Улар каҳф эгалари ҳақидаги қиссани ҳам яхши билар эдилар. Шунинг учун бозорга келган вакилини дарҳол таниб олдилар. Ояти кариманинг аввалида узоқ йиллар ухлаб ётган йигитларни одамларга билдиришнинг ҳикмати баён қилинади:
«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик».
Яъни, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақлигини билдириш учун уйғотган йигитларни одамларга танитдик. Бу ердаги «Аллоҳнинг ваъдаси»–охир-оқибат иймон аҳли ғолиб келиши ва ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳақлиги ҳақидаги ваъдадир. Иймонларини саломат сақлаш учун ғорга яширинган йигитлар йиллар ўтиб қайта уйғондилар ва иймон иши ғолиб бўлганини кўрдилар. Бу ҳақиқатни уларни кўрган шаҳар аҳолиси ҳам билди. Иймонга келиб қолган шаҳар аҳолиси иймон йўлидаги жиҳодлари учун Аллоҳ томонидан муносиб тақдирланган каҳф эгаларини ҳақиқий ўлимларидан кейин қандай қилиб иззат-эҳтиром этиш борасида тортиша бошладилар:
«Энди эса, улар иши ҳақида тортиша бошладилар».
Яъни, каҳф эгалари иши ҳақида тортиша бошладилар. Шаҳар аҳолисидан баъзилари:
«Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Роббилари уларни яхши билгувчидир», дедилар».
Яъни, қабрлари устига бино қуриш билан ҳурматлашни маслаҳат қилдилар. Бу ўша замон ва ўша шароитнинг одати бўйича айтилган гапдир. Аммо шаҳар аҳолисига ҳоким, йўлбошчи бўлиб олганлар:
«Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар.
Бу ҳам шаҳар аҳолисининг урф-одатларидан келиб чиққан таклиф. Исломда бундай гап йўқлиги ҳаммага маълум.
Лекин замонлар ўтиши билан каҳф эгалари ҳақидаги турли-туман гаплар, тортишувлар давом этаверади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

Юнус алайҳиссаломнинг дуоси:
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
01.07.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ғассолга дам солдириш

Cавол: Айримлар жаноза ёки таъзия маросимидан кейин тоби қочиб қолса, ғассолнинг олдига боради. Баъзи ғассоллар келган кишини пахта билан силаб, кейин уни ёқиб юборади. Ғассол эркак бўлса ҳам келган аёл кишининг елкасига қўли билан қоқиб қўяди. Бундай ишларга динимизнинг муносабати қандай?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, “Жаноза ёки таъзияга борганим учун тобим қочди”, деб шумланмаслик керак. Чунки ёмонлик, бахтсизлик Ислом ва иймон сабабли эмас, балки гуноҳ ва исёнлар сабабли келади. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан. Баъзи кўнгилсизликларни “жанозага қатнашиш”дан деб билмаслик керак. Зеро, жанозага қатнашиш фарзи кифоя ва мусулмоннинг мусулмондаги
ҳаққидир. Жанозага қатнашган кишига Уҳуд тоғичалик савоблар ваъда қилинган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “(Аллоҳнинг изнисиз) касалнинг юқиши йўқ ва шумланиш йўқ. Мени (Аллоҳ ҳақида) яхши гумон – чиройли сўз хурсанд қилади”, деганлар» (Имом Бухорий ривояти).
Агар ғассол шаръий дам солишни билса, тоби қочган одам унинг ҳузурига бориб дам солдиришида зарар йўқ. Лекин ғассол саволда айтилгани каби пахта билан силаш ва бошқа шу каби шариатимизда йўқ бидъат амаллар билан дам соладиган, номаҳрам аёлларни бирор аъзосини ушлайдиган бўлса, уларнинг олдига асло бормаслик керак. Бундай ҳолларда шаръий дам солишни биладиган имом-домлаларга мурожаат қилиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Икки нарсани ҳеч қачон эслама

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бардавомлик мақсадга эриштиради

Бир куни бир ҳаким зот фарзандларини чақириб, уларга насиҳат қилди: «Бардавом бўлиш инсонни камолот даражасига эриштиради. Сабрли одам йўлидаги тўсиқларни енгиб, уларга эътибор бермаслиги керак. Қадимда бир киши шаҳар-қишлоқларни кезиб, ажойиб томоша кўрсатар экан: У каттакон буқани ҳамманинг кўз ўнгида даст кўтариб, ҳаммани ҳайрон қолдирар экан. Бу қадар бақувват одамни кўрмаган халқ унга таҳсин айтиб, пул берар экан. У ўша томошабинлар берган пуллар ҳисобига кун кўрар экан. Бир куни тўпланганлардан бири ундан: «Сиз бу даражага қандай етдингиз?» деб сўрабди. Буқанинг эгаси: «Мен бу буқани бузоқчалигида ҳар куни елкамга кўтариб, бир неча соат ҳовлимда айланиб юрар эдим. Кун сайин буқанинг оғирлиги ортиб бораверди, лекин мен ҳам бу машқни бирор кун тўхтатмадим. Шунинг учун буқа биров қўрқадиган даражада катта бўлса ҳам, уни кўтариш менга оғирлик қилмайди», деб жавоб берган экан».

"Солиҳлар гулшани"дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА КУТУБХОНА ҚИЛИБ БЕРИНГ

Уйингизда кутубхона ёки китоб бурчаги бўлмаса, демак, уйингизнинг руҳи йўқ экан. Уйингизда, албатта, кутубхона ёки китоб бурчаги ташкил қилинг. Унда ёш болалар учун ҳам китоблар топиб қўйинг, чунки фарзандни ёшлигидан китобга ошно қилиш керак. Боланинг вақтини китоблар ўқиб бериб, мазмунли ўтказмасангиз, унинг ёшлиги лағв, яъни бефойда нарсалар билан ўтиб кетади.

Уйингизда китоб бурчаги ташкил этиб, унга ёш болаларнинг китобларидан ҳам топиб қўйинг, вақти-вақти билан фарзандингизга ўша китоблардан ўқиб беринг.

Бу одат, иншааллоҳ, жуда яхши натижа беради, фарзандингизда китобга муҳаббат пайдо бўлади, у илм билан ошно бўла бошлайди. Ҳозирги даврда телевизор ва телефоннинг, интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши натижасида болаларнинг эътибори кўпинча медиа оламида бўлиб қолди. Бу ҳалокатли даврда фарзандларнинг эътиборини медиа оламидан китобга, илмга буриш учун ота-онанинг ўзи ҳам албатта илмга ошно бўлиши, китобсевар бўлиши шарт.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, агар ота-онанинг бир кўзи телефонда, бир кўзи телевизорда бўлса, фарзанди ўз-ўзидан китобхон бўлиб қоладими? Йўқ, албатта!

Ўзингиз китоб ўқимасангиз, китобсевар бўлмасангиз, фарзандингиз китобхон, олим бўлишини орзу қилишингиз хато. Фарзанд оила муҳитидан, ота-онанинг китоб ўқишидан таъсирланиб, китобга беихтиёр меҳр қўяди, китобга ошно бўлади. Баъзи-баъзида оилага олиб келинган китоблар борасида оила аъзолари билан фикр алмашинг, уларнинг китоб борасидаги фикрини сўранг. Шунда китобсевар, олим фарзандлар етишиб чиқадиган оилавий муҳитни барпо қилган бўласиз.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ҳикмат

Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.


✏️Мавлоно Румий

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жомеа Марказ исломий сунний маданий маркази ҳижратнинг ёдга олиниши муносабати билан Каликут / Керала / Ҳиндистонда илмий маъруза ўтказади

Илмий ва даъват соҳасидаги фаолиятлари доирасида Жомеа Марказ исломий сунний маданий маркази ҳижратнинг ёдга олиниши муносабати билан «Ҳижратун Набавийя: Рухнинг нурга саёҳати» мавзусида юксак даражадаги илмий маъруза ташкил қилади.

Бу маъруза 2025 йил 2 июль, чоршанба куни, 6 муҳаррам 1447 ҳижрий санасига тўғри келади. Ҳиндистон вақти билан соат 7:15 да, Тошкент вақти билан соат 6:45 да Жомеанинг катта мажлислар залида («Комил ижтимоъ» залида) бўлиб ўтади.

Маърузани фазилатли шайх доктор Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ал-Ҳусайний ҳазратлари қилaдилар, у киши Минор масжидида имом-хатиб, шунингдек, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида устоз ҳисобланадилар. Шунингдек, у зот фикр эгалари ва даъватчилар орасида исломий оламда энг етукларидан бири бўлиб, сийрат мавзусини чуқур таҳлил қилиши ва маънавий жиҳатдан таҳлил этиши билан машҳурдир.

Жомеа раҳбари шайх Муҳаммад Абдул Ҳамид Файзи ҳазратлари ушбу илмий учрашувни очиб берадилар ва муҳим йўналтирувчи сўз айтадилар. У зот бу сўзда ҳижратнинг уммат ҳаётидаги тарбиявий ва ақидаларга оид маънолари, айниқса, замонавий даврдаги чақириқлар ва муаммоларга қарши аҳамиятини таъкидлаб ўтадилар.

Бу маърузада университетнинг турли факультет ва бўлимларидан кўплаб устозлар, уламолар ва талабалар иштирок этиши кутилмоқда. Бу илмий учрашувда фикр ва иймонни уйғунлаштирган ҳолда янги авлодни суннат ва исломий қадриятлар билан боғлашга хизмат қилувчи университетнинг янги услуби ҳам намоён бўлади.

Университет барча мутахассислар, олимлар, тадқиқотчилар ва талабаларни ҳамда кенг жамоатни ушбу нуфузли учрашувда қатнашишга таклиф этади. Бу учрашувда иштирок этиш миллий бирлик ва замонавий исломий онгни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани яна бир бор таъкидланади.

Аллоҳдан сўраймизки, бу учрашувни иймон ва руҳий тарбия масканига айлантирсин.


Albalnuri qismul a’lam / jomia markaz

Читать полностью…

Mehrob.uz

22. Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», дерлар. Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отадилар. Ва: «Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир ҳам», дерлар. «Роббим уларнинг саноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур», дегин. Бас, улар ҳақида тортишиб юрма. Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳам сўрама.
Одамларнинг одати қизиқ. Бўлиб ўтган бир иш ҳақида турли-туман гаплар тўқиб олишади. Воқеа битта бўлса ҳам, миш-миш гап-сўзлар мингтага етади. Ҳар ким хаёлига келган тахминни айтаверади. Каҳф эгаларининг қиссаси зикр этилди. Аммо одамлар бу қисса ҳақида ўзларича турли-туман гап тарқатишди. Аввал уларнинг қабрлари устига нимадир қуриш юзасидан тортишган эдилар. Аслида, бу ниятлари мутлақо кераксиз ва ҳатто зарарли ҳам. Аммо одамлар билганидан қолмайди. Энди яна янги гап чиқариб, каҳф эгаларининг сони устида тортишадилар.
«Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», дерлар».
Баъзи одамлар, каҳф эгалари учта, итлари тўртинчилари эди, деса, бошқалари,
«Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отадилар».
Яъни, иккинчи бир одамлар, йўқ, улар бешта, итлари олтинчилари эди, дерлар ва бу билан ўзлари билмаган ғайн нарсага гумон тоши отадилар.
Учинчилари эса,
«Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир ҳам», дерлар».
Яъни, учинчи бир гуруҳ одамлар, йўқ, ҳаммангизнинг гапингиз тўғри эмас, каҳф эгалари еттита, итлари саккизинчилари эди, дерлар. Шундай қилиб, тортишув давом этаверади. Лекин бундан ҳеч кимга фойда йўқ. Шунинг учун ҳам Исломда бундай бефойда тортишувлар қораланади. «Ғайбга тош отиш» танқид қилинади. Аниқ билмаган нарсани гапириш яхши фазилат эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оятнинг давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Роббим уларнинг саноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур», дегин, деб ўргатмоқда.
Бекордан-бекорга тортишиб вақтни ўтказишнинг, ақл-идрок ва имкониятларни беҳуда сарфлашнинг нима ҳожати бор? Қадимда ўтган каҳф эгаларининг саноғини, улар неча киши бўлганини аниқ биладиган зот Аллоҳдир. Шунингдек, уларнинг сонини ўз кўзи билан кўрган жуда оз киши билиши мумкин.
«Бас, улар ҳақида тортишиб юрма».
Ақл-заковатинг, вақтинг бекорга кетади. Фойда топмайсан.
«Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш».
Яъни, улар ҳақида очиқ маълумотга эга бўлсанг, ўшани гапир.
«Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳам сўрама».
Чунки улар ҳақидаги энг муҳим маълумотни сенга Қуръон айтиб беради. Каҳф эгалари қиссасининг фойдали ва ибратли ўринлари олдинги оятларда айтиб ўтилди. Шунга тескари фикрлар айтилса, беҳуда гаплардан иборат бўлади. Масалан, уларнинг сони нечта бўлишининг нима аҳамияти бор? Гап уларнинг нечта бўлишларида эмас, нима қилганларидадир.
Ўтган оят ғайб ва ўтмишдаги ноаниқ воқеалар тахминини гапиришдан қайтарганидек, эндиги оят келажак замондаги ғайб ва ноаниқ нарсага ҳукм чиқаришдан қайтаради:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌞 Хайрли тонг🌞

Гўзал дуо: “Ё Аллоҳ! Сендан Сенга муҳаббат қўйишни, Сени яхши кўрганларни яхши кўришни ва Сенинг муҳаббатингга олиб борадиган амалларни қилишни истайман”.

Имом Термизий ривояти
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
02.07.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Инсоннинг чиримайдиган суяги

Савол: Маълумки, инсон вафот этганидан кейин қайта тирилади. Инсоннинг қиёматда униб чиқадиган уруғи нима деб аталади?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. У нарса айрим ҳа- дисларда “ажбуз-занаб” деб номланган. Унинг номи қуйидаги ҳадисда тилга олинган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Инсоннинг бир суякдан бошқа ҳамма нарсаси чирийди. Бу чиримагани “ажбуз-занаб” деб аталувчи суякдир. Қиёмат куни қайта тирилиш шундан таркиб топади” дедилар» (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🍸 Ajoyib ta’mni his eting!

Milliy mahsulot – xalqaro sifat.


Kanalga aʼzo boʻlish: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳаромнинг касри ҳаромга

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Яҳё ибн Муоз айтади: Аллоҳ кечириб юборади, деб гуноҳларга ботиб бемалол яшамоқ, тоат-ибодат қилмасдан Аллоҳга яқин бўлмоқни орзу қилмоқ, жаҳаннам уруғини экиб, жаннат ҳосилини кутмоқ, маъсиятлар билан умр кечириб ибодатли инсонларнинг ёнидан жой тама қилмоқ, амал қилмасдан мукофот кутиб, ҳаддан ошиб тағин умидвор турмоқ энг улкан нодонликдир!

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Динимизга таъсир қилмайди

Саъд ибн Абу Ваққос билан Холид ибн Валид розияллоҳу анҳумонинг орасидан гап ўтиб қолди. Кейин бир киши Саъднинг олдида Холидни ғийбат қилмоқчи эди, Саъд унга шундай деди: «У билан ўртамизда бўлиб ўтган нарсанинг асло динимизга алоқаси йўқ!».

“Солиҳлар гулшани”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Солиҳлар_суҳбати

Мўмин биродарининг айбини яширади ва насиҳат қилади. Фожир эса кишининг айбини ошкор қилиб, яна уни ёмонлаб юради.

✏️ Фузайл ибн Иёз

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Узундан-узоқ чўзиб юришдан чиройли рад қилиш гўзалроқдир.

📝 Изоҳ. Агар қилолмайдиган ишини ваъда бериб, фақат вақтдан ютиш учун иккинчи томонни алдаб ва уни бу алдовга ишонтириб юрса, бунинг оқибати ёмон. «Эй мўминлар, нега сизлар ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Оллоҳ наздида ўта манфур (ишдир) (Саф сураси, 2-3-оятлар) Гарчи бу оятлар муайян бир воқелик муносабати билан нозил қилинган бўлса-да, ҳукми ҳамма замонлар учун умумийдир.

Кимнингдир сизга ҳожати тушиб, бир нарса сўраса, «эрта бераман, индин бераман» деб унинг ишончини суъистеъмол қилгандан кўра «ҳозир имконим йўқ эди» деб унга рад жавобини беришингиз яхшироқдир. Бунда ўзингизга ҳам, сўровчига ҳам манфаат бор. Аҳволингизни очиқ айтар экансиз, бу билан ўзингизни ёлғончи бўлиб қолиш гуноҳидан қутқарасиз. Гарчи сўраётган киши яқин дўстингиз бўлиб, ишонганидан, ҳадди сиғганидан сизга мурожаат қилаётган, сиз унга бирданига рад жавобини беришга ийманаётган бўлсангиз-да, бундай ҳолатда дўстингизга очиқ гапиришингиз кўпроқ ёрдам беради. Чунки шундай қилсангиз, унинг вақтини тежаган ва бошқа кишидан тезроқ ҳожатини битказишига имкон туғдирган бўласиз.

📚“Унвонул баён”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дунё мумин учун нақадар яхши жой!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Дунё мумин учун нақадар яхши жой! Чунки мўмин бу дунёда озгина амал билан ҳам жаннатга захира олиб кетади. Дунё кофиру мунофиқлар учун нақадар ёмон жой! Чунки улар кечалари маза қилиб ухлайди, лекин дунёдан олган захираси жаҳаннам бўлади».

Изоҳ: Мўмин-мусулмонлар бу дунёни экинзор деб билади, бу экинзорга солиҳ амаллар экиб, ҳосилини охиратда олишга ҳаракат қилади.

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel