Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
@mehrob_uz
ҚОЗИ ВА ФАРИШТАЛАР
Бир мусулмон яҳудий билан низолашиб Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурига келишди. Ҳазрат Умар ишни кўриб чиқиб, яҳудийнинг фойдасига ҳал қилди.
– Аллоҳга қасамки, тўғри ҳукм қилдинг, – деди яҳудий.
– Бу билан нима демоқчисан? – сўради Умар (розияллоҳу анҳу).
– Аллоҳга қасамки, бизлар Тавротда кўрганмиз, қачонки қози ҳақ ҳукм қилса ва шу йўлда бардавом бўлиб турса, унинг ўнг тарафида бир фаришта, чап тарафида бир фаришта уни ҳақ ҳукм чиқаришга муваффақ айлаб туради. Агар ҳақ ҳукмни тарк қилса, улар ҳам уни тарк қилиб кўтарилиб кетади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
Ҳамма билиб қўйиши керак бўлган жуда муҳим нарса.
ОИЛАНИ БУЗИШГА ҲЕЧ КИМНИ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Икки нур
Қуръон ва иймон икки нур бўлиб, Аллоҳ уни бандалари орасидан Ўзи хоҳлаганининг қалбига жойлайди. Айнан шу икки нарса дунё ва охиратдаги барча яхшиликнинг аслидир. Агар ҳукмдор ўз халқини китоб ўқишга ва маърифатли бўлишга чорласа ҳамда ушбу нарса йўлида давлат имкониятларини сафарбар қилса, билингки, у адолатли ҳукмдор. Чунки золим ҳукмдорлар ўз халқини билимли ва маърифатли бўлишини истамайди ва уларни жоҳилликда ушлаб туради. Жоҳилнинг уч аломати бор:
1. Ужб (ўз ишидан ўзи қойил қолиб, ғурурланиш).
2. Бефойда нарсани кўп гапириш.
3. Бир нарсадан қайтариб, ўзи ўша ишни қилиши.
@mehrob_uz
ДИМОҒДОРЛИК, МАНМАНСИРАШ, БОШҚАЛАРНИ ТАҲҚИРЛАШ ВА МАЗАХ ҚИЛИШ
Аллоҳ таоло айтди:
«... аниқки уларнинг дилларида бир кибр (яъни ўзларини сиздан катта олиш) бордирки, улар ўшанга (яъни ўзлари орзу қилган катталикка) етувчи эмасдирлар». (Ғофир: 56);
«... залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман)». (Аъроф: 146);
«Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истмайдиган кишилар учун қиламиз. Оқибат тақво қилувчи кишиларникидир». (Қасас: 83);
«Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр». (Ғофир: 35);
«Албатта, У зот мутакаббир кимсаларни севмас». (Наҳл: 23);
«Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади (қутқариб олмади) ...» (Тавба: 25).
Луқмоннинг ўғлига қилган васиятларидан бири шундай эди: «ва Ерда кибру-ҳаво билан юрмагин» (Луқмон: 18).
Ўзини пок қилиб кўрсатиш жуда катта балодир. Аллоҳ таоло айтди:
«Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билувчидир» (Ван-нажм: 32);
«(Эй Муҳаммад), ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми? Йўқ! Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни покловчидир» (Нисо: 49).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло масхара қилишдан қайтарди: «Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар» (Ҳужурот: 11).
Масхаралаш – ҳалокатга олиб борувчи иллатдир. Аллоҳ таоло айтди:
«Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?. Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65 – 66);
«Дарвоқе жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулувчи бўлдилар» (Мутоффифун: 29).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қалбида заррача кибри бўлган инсон жаннатга кирмас!» (Имом Муслим: 1/93);
«Мусулмон биродарини ҳақорат қилиш кишининг ёмонлигига кифоядир» (Имом Муслим: 4/1986).
Ҳозирги кунда бошқаларни таҳқирлаш, уларга димоғдорлик ва мутакаббирлик қилиш кучайди. Биров бировни ўзидан билим савияси ё мансаби пастроқ ёки камбағалроқ ёхуд бошқа миллатдан бўлгани учун камситаётганини кўрасиз. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Банда ўзини ўзи кўтараверади, охири унинг исми жаббор-золимлар қаторига ёзиб қўйилади ва унга ҳам у (золим)ларнинг бошига етган нарса етади!», (Термизий ривояти, ҳасан ҳадис).
Айрим одамлар ўзидан мансаби ёки мартабаси пастроқ бўлган ёки камбағал одам тарафидан «биродар» деб чақирилишдан жирканадилар-да, унга нисбатан одобсизларча ва унинг кўнглига қарамай нолойиқ сўзларни айтиб юборадилар. Бунинг барчаси ҳайбат ва нуфузни ҳимоя қилиш учун қилинади.
Бу бечора фаррош бўлса керак деб ўйлаётган одам, балки, Аллоҳ таоло ҳузурида ўзидан кўра севимли ва мартабалироқдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши сочлари тўзғиган, чангга беланган ва эшиклардан қувилган бўлиши мумкин, бироқ Аллоҳ номига қасам ичса Аллоҳ уни оқлайди» (Имом Муслим: 4/2024).
Солиҳ кишилар устидан кулишдан ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Чунки бу хатарли иш. Аллоҳ таоло айтди: «Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65 – 66).
Ислом шиорлари каби мусулмонлик русумларини масхара қилиш Ислом динидан чиқиш – муртадликка олиб боради. Бу ишлардан эҳтиёт бўлайлик, дўстларимизни огоҳлантирайлик. Чунки иш анчагина жиддий.
Доктор Носир Сулаймон Умар.
"Қалблар имтиҳони" китобидан.Mehrob.uz ижтимоий саҳифалари:
👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН КИШИ
Бир киши молини сақлаб туриш учун бошқа бир кишига илтимос қилди. Вақти келиб омонатни сўради. У эса олганини мутлақо тан олмади. Улар низони ҳал қилиш учун қози Иёс ибн Муовиянинг ҳузурига боришди.
– Мен унга омонатини фалон жойда берган ман, – деди даъво қилгувчи.
Қози сўради:
– Ўша жойда нима бор эди?
– Дарахт.
– Ундай бўлса, ўша жойга бор. Ана шу дарахтга назар сол. Ажаб эмаски, Аллоҳ таоло сенинг талаб қилаётган ҳақингни эсингга солса. Балки сен ўша дарахт остига кўмиб, ёдингдан кўтарилиб қолган бўлса, ўша дарахтни кўрганингда эсингга келиб қолар, – сўнг омонатни олганга айтди: – У киши келгунча сен шу ерда кутиб тур.
Улар кутиб ўтиришди. Бир соатлар чамаси вақт ўтганидан кейин сўради:
– Нима деб ўйлайсан, ўша дарахт ёнига етиб бордимикин?
– Йўқ, ҳали етиб боргани йўқ, – жавоб берди омонатни олган киши қозининг тадбирини билмасдан. Шунда Иёс айтди:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Сен хоинсан!
– Мени кечиринг, сизни ҳам Аллоҳ гуноҳларингизни афв қилсин! –омонат олган киши хиёнатига иқрор бўлиб ёлворишга тушди. Иёс даъвогар келгунича уни ушлаб туришни буюрди. Ниҳоят у келгач:
– Омонатингни оладиган бўлдинг. У олганига иқрор бўлди, – дейишди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ❓
Эҳсон қилиш учун: 💳
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666
📷 Instagram | 🔵 Telegram
Силаи раҳмни узишдан қўрқинг
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
#Дуо
Солиҳ фарзанд талаб қилиш учун ўқиладиган дуо
اللّهمّ إنّي أسألك من صالح ما تؤتي النّاس من المال و الأهل و الولد غير ضالّ و لا مضلّ.
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас’алука мин соолиҳи маа ту‘тин нааса минал маали вал аҳли вал валад, ғойро дзооллин ва лаа мудзилл.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан инсонларга мол-дунё, аҳли аёл ва фарзандлардан берадиганингни энг яхшисини адашмаган ва адаштирмайдиган ҳолда менга беришингни сўрайман.
@mehrob_uz
25. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир. Аллоҳ, шояд эсласалар, деб одамларга мисоллар келтирадир.
Яхши сўз, ҳақ сўз иймон сўзидир. У сўзни Аллоҳ таоло бир яхши, соғлом дарахтга ўхшатмоқда.
«Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда».
Ҳа, бу дарахтнинг асли собитдир. Унинг томирлари ерга чуқур илдиз отгани учун мустаҳкамдир. Турли шамоллар, бўронлар ва бошқа омиллар уни жойидан қимирлата олмайди. Айни чоқда, бу дарахтнинг шохлари осмонда, юксакликдадир.
«Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир».
У доимо мева бериб туради. Иймон ҳам худди шу яхши дарахтга ўхшайди. Асли мустаҳкам. Ҳеч нарсадан таъсирланмайди. Мартабаси олий. Доимо самарасини ҳам бериб туради.
«Аллоҳ, шояд эсласалар, деб одамларга мисоллар келтирадир».
Мазкур яхши сўзнинг аксича,
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🔸 Жума учун ғусл қилиш.
🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.
🔸 Чиройли кийимлар кийиш.
🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊
ЭР ХОТИН БИР-БИРЛАРИГА ҚАРЗ БЕРСА БЎЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Эр хотин бир-бирларига қарз берса ёки олиб турса бўладими?
📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа бўлади. Ҳар бир киши ўз мулкини хоҳлаганча тасарруф қилиши мумкин. Эр аёлининг нафақасидан ташқари бирор ҳожати учун қарз бериши мумкин. Ёки аёл ўз пулидан эрига қарз бериб туриши ҳам мумкин. Мабсут китобида:
"Ўз мулкида тасарруф қилишлик мутлоқ мубоҳдир", дейилган.
Лекин, бундай вазиятда эр хотин бир бирларига берадиган маблағни қарз деб эмас, балки ҳадя, туҳфа деб берсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, мусулмонлар бир бирларига ҳадя улашиши динимиз таълимотидир. Шундай экан эр хотин бир бирларига ҳадя беришлари билан ўзаро муҳаббат, оила мустаҳкамлиги таминланган бўлади. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
Қабр азобига гирифтор қилувчи гуноҳ!
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Чўзилган ваъдада ва (шартларга) боғланган ишда хайр йўқ.
Изоҳ. Мунофиқлик иккиюзламачилик энг ёмон феълдир. Сабаби, нифоқ иймонга зиён етказади. Ваъда бериб, уни бажармаслик мунофиқлик аломати. Берилган ваъдани бажариш қанча чўзилса, иккиюзламачиликка шунча яқинлашилган бўлади. Бу яқинлашишнинг бора-бора нифоқ чегарасига ўтиб кетиш хавфи бор. «Фалон ишни қилсанг, сенга берган ваъдамни бажараман» деб ваъданинг адосини шартларга боғлаб қўйишда ҳам яхшилик йўқ. Ваъда бериб, кейин унинг бажарилишини бир шартга боғлаб қўйиш, балки ваъдани бажармаслик қасдида ўйлаб топилган чора бўлиши мумкин. Агар ҳақиқатда шундай бўлса, бу икки карра мунофиқликдир.
"Унвонул баён"дан.
@mehrob_uz
Силаи раҳмни узишдан қўрқинг
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”
УСТОЗ АКАДЕМИК ИЛМИЙ УНВОНИНИ ОЛДИЛАР
@mehrob_uz
ТУШИДА ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИ КЎРГАН ИНСОН САҲОБИЙ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
❓CАВОЛ: Тушида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрган инсон саҳобий ҳисобландами? Агар ундай бўлмаса бу инсонларни ким деб аташ керак?
📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда туш бирор ҳукмни ифода қилмайди. Яъни тушида ҳаж қилган одам ҳожи бўлиб қолмайди, тушида хотинини талоқ қилса, талоқ тушиб қолмайди, тушида кимгадир уйланса, улар эр-хотин бўлиб қолмайди ва ҳоказо. Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тушда кўриш фазилат бўлсада, бу инсон саҳобалик ёки бошқа бир алоҳида мартабага сазовор бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
Ким азонни эшитиб туриб, узрсиз жамоатга чиқмаса, унинг намози нуқсонли бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким азонни эшитса-ю, уни (жамоатдан) тўсадиган бирон узр бўлмай туриб, азонга эргашмаса (яъни намозга чиқмаса), унинг ўқиган намози қабул қилинмайди» (Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Бир киши азонни эшитса ҳам ҳеч қандай узри бўлмай туриб, масжидга чиқмаса ва намозни жамоат билан бирга адо қилмаса, ўзи ёлғиз ўқиган намози комил ўқилган намозлар қаторига қабул қилинмайди.
"Энг шарафли уммат" китобидан.
@mehrob_uz