mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

⚡️Мазҳаб керак эмас дейдиганлар эшитсин!!!
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

☪️ 🕊 ☘️ 🌱 🌼
Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
♻️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

МУКОФОТСИЗ ҚОЛДИРМАЙДИГАН ЗОТ

Бундан ўн йил муқаддам шарқий минтақага боргандим. У ернинг аҳолисидан бири билан машҳур савдо дўконлари олдида туриб қолдик. У ана шу савдо дўкони ҳақида бир воқеани айтиб берди:
«Бу дўконнинг эгаси оддий ходим бўлган, маошларини йиғиб борган. Хотини ҳам худди шундай маошларини йиғиб борарди. Кейинчалик шу йиғилган пулга бир савдо дўкони қуришни ният қилди. Маблағ анча йиғилиб қолгандан кейин эр масжидга кириб, ўша ердаги воизлардан биридан шундай сўз эшитдики, фикри бутунлай ўзгариб кетди, воиз масжид қуришга қизиқтиради. У Ибн Можанинг ривоятида келган «Ким масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуради», деган ҳадис ҳақида гапирди. Бу маъвиза ҳалиги кишининг қалбига ўрнашди. Кеч бўлганда уйга келиб, хотинига бўлган воқеани айтиб берди. Йиғилган пулга масжид қурмоқчиман, деди. Хотин бундан хурсанд бўлди. У ҳам ўзи йиққан пулни эрига берди ва: «Мен ҳам сизга шерик бўлай, масжидни бирга қурамиз», деди. Сизни хаёлингизга нималар келяпти? Шунча йил пул йиғиб, мақсад қилган эди-ку, қандай қилиб фикри ўзгариб қолди, деяпсизми? Ҳа, буни Аллоҳ хоҳлади, Аллоҳ ўзгартирди. Охиратни, Аллоҳнинг жамолини ирода қилган қалбдан чиқди бу гап».
Гапида давом этади дўстим: Масжидни қургандан кейин бу одам яна пул йиғишни бошлади. Тижорат фикри бор эди-да. Кейин йиғилган пулга кичкина бир дўкон қурди. Унга мижозлар ҳар томондан келарди. Янги-янги маҳсулотларни олиб кетишарди, ёмғирдай ёғиларди одамлар. Бу киши кейин дўконини кенгайтирди. Қанчадир муддат ўтиб ёнидан қўшимча дўконлар очди. Иккинчи, учинчи ва ҳоказо очаверди. Ҳозир фақат шарқий минтақанинг ўзида ўша инсоннинг ўн учта дўкони бор». Бу гапни ўн йиллар олдин айтганди. Мана шу Шакур Зот покдир, у ила тижорат қиламан деган кимсага зиён қилмайди, зарар қилмайди, ташлаб кетмайди.

Али Жобир Файфийнинг “Чунки Сен Аллоҳсан” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Киши ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги алоқасини яхшиласа, Аллоҳ ҳам бандалари ва унинг ўртасидаги алоқасини яхшилайди.

Али ибн Абу Толиб.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЯҲУДИЙ ИСЛОМГА КИРДИ

Бир яҳудий Али (розияллоҳу анҳу) билан низолашиб қози Шурайҳнинг олдига келди. Яҳудий Али (розияллоҳу анҳу)дан олган совутни ўзимники деб даъво қилар, аммо ўзини ўзи алдаётганини ҳам билар эди. Ҳукм чиқариш мажлисида қози Али (розияллоҳу анҳу) билан яҳудийни бир хил мақомда жойлаштирди. Шунингдек, Али (розияллоҳу анҳу)нинг ўғли Ҳасан (розияллоҳу анҳу)нинг гувоҳлигига қулоқ солмади. Бу одилона муносабатдан яҳудий англадики, қози ҳазрат Алига мўминлар амири бўлса ҳам, тарафкашлик қилмас экан.
Дарҳақиқат, яҳудийнинг қасамини инобатга олиб, совутни унинг фойдасига ҳал қилди. Бундай исломий адолатдан таажжубланиб кетган яҳудий ўзини тута олмай ҳаяжонланиб кетди. Шу вақтнинг ўзида мусулмонларга адовати сўниб, мусулмон бўлганини эълон қилди. Совутни эгасига – Али (розияллоҳу анҳу)га қайтариб берди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚЎШИҚ

1265. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«У зот азза ва жалланинг «Одамлардан беҳуда сўзни сотиб оладиганлари бор» деган қавли ҳақида «Қўшиқ ва шунга ўхшаш нарсалар», деди».
Шарҳ:
Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос Луқмон сурасидаги мазкур оятни тиловат қилиб туриб: «Бу ердаги беҳуда нарсалар қўшиқ ва шунга ўхшаган нарсалардир», дебдилар.
Бу мавзу аввал ўтган ҳадислар шарҳида батафсил ёритилган.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🤲 БУТУН ИШИМНИ АЛЛОҲГА ТОПШИРДИМ!
➖➖➖➖➖➖➖

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)

🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱
Ассалому алайкум дилга яқин, азиз Диндошим!
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!

🌾 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌾
MEHROB.UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
20.08.2023 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Али розияллоҳу анҳу айтдилар:
“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулк – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.

📿📿📿📿📿📿📿
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
НУБУВВАТ ЙИЛЛАРИ БИЛАН ҲИЖРИЙ САНАЛАРНИНГ БОШЛАНИШ ВА ТУГАШ ОЙЛАРИ ҲАҚИДА

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 610 йил август ойида пайғамбар бўлганлар. Бу эса ҳижрий-қамарий тақвимда ҳижратдан аввалги 13-йилнинг Рамазон ойига тўғри келади.

Шу ўринда қамарий ойларнинг рўйхатини тартиб билан келтирсак:
1) муҳаррам;
2) сафар;
3) рабиъул аввал;
4) рабиъус-соний;
5) жумодул аввал;
6) жумодус-соний;
7) ражаб;
8) шаъбон;
9) Рамазон;
10) шаввол;
11) зулқаъда;
12) зулҳижжа.

Демак, Рамазон ойи қамарий ойлар ичида тўққизинчиси экан.
Жумҳур (кўпчилик) ва муҳаққиқ уламолар қамарий ойларнинг умум қабул қилинган тартибига асосланиб: «Нубувватнинг биринчи йили Рамазон ойидан бошланиб, зулҳижжа ойида тугайди, нубувватнинг 2 - 13-йиллари эса муҳаррам ойларидан бошланиб, зулҳижжа ойларида тугайди, нубувватнинг 14-йили эса муҳаррам ойидан бошланиб, сафар ойида тугайди», дейишади. Чунки ҳижрий сана нубувватнинг 14-йилидаги рабиъул аввал ойидан бошланади.
Ҳижрий биринчи йил рабиъул аввал ойидан бошланиб, зулҳижжа ойида тугайди. Иккинчи йилдан бошлаб, то ҳозирги кунимизгача эса муҳаррам ойларидан бошланиб, зулҳижжа ойларида тугаяпти.
Ҳижрий тақвим нубувватнинг 14-йили, 1 рабиъул аввал / мил. 622 йил 12 сентябрь тонгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари билан боғлиқдир. Ҳижратнинг Ислом тарихида тутган ўрни ва аҳамияти жуда ҳам катта бўлиб, жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма икки ярим йил давом этган пайғамбарлик ҳаётларини икки даврга — маккий ва маданий даврларга ажратиб беради.

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

⚠️ Бас қилинг!

❌ Кераксиз одамлар билан вақтингизни ўтказишни бас қилинг!

❌ Муаммоларингиздан қочишни бас қилинг!

❌ Ўзингизни алдашни бас қилинг!

❌ Тузилган режаларингиздан қочиб, уларни бажаришни кейинга суришни бас қилинг!

❌ Ўтмишни ушлаб туришни бас қилинг!

❌ Хато қилишдан қўрқишни бас қилинг!

❌ Ўтмишдаги хатолар учун ўзингизни койишни бас қилинг!

❌ Ҳасад қилишни бас қилинг!

❌ Нолишни ва ўзингизга ачинишни бас қилинг!

❌ Ўзингизни оқлашни бас қилинг!

❌ Қарама-қарши тарафга ҳаракатланишни бас қилинг!

❌ Ўзингизни мақташни бас қилинг!

❌ Ҳар бир ишни рио учун қилишни бас қилинг!


Муаммоларингизда бошқаларни айбламанг! Эътиборингизни истамаган нарсаларингизга қаратманг.

БИР ҚАДАМ ОЛДИНГА.....🏃

Каналга уланиш учун !👇👇
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЭНГ КАТТА ХАТАР

Унинг нима эканлигини биласизми? У ҳақда ҳеч фикр қилганмисиз?..
Бу биз учун душманларнинг энг ашаддийси бўлган ўз нафсимиздир!
Дарҳақиқат, исломнинг жавҳари нафсни поклаб, уни тарбиялашдан иборатдир. Бу билан башарий нафснинг атвори бўлмиш худбинлик, кибр ва дунё зийнатларига боғланиб қолиш каби иллатларга барҳам берилиб, банда ҳақиқати табиатига мажбуран сингдирилган Аллоҳ таолога бўлган убудият меҳробига ўз ихтиёри билан киради. Шундагина кишининг сулуки нафсининг Аллоҳ таолога бўлган убудиятининг самараларидан бири бўлиб, уларнинг бири бошқасини тасдиқлайди. Бир-биридан жирканиш ўрнини ишончли дўстлик ва биродарлик муҳаббати эгаллайди. Натижада нафснинг одамлар устидан бўлган сохта кибри ўрнини Аллоҳ таолога бўлган бандалик қилиш қонунига бўйсуниш эгаллайди. Нафс мангулик диёри бўлмиш охират ҳаёти учун кўприк бўлган бу дунёнинг ҳақиқатини англаб етиб, фонийлик ҳовлисининг ўткинчи нарсаларига ёпишиб олмайди. Бундай нафс дунёнинг яхшилик ва неъматларидан Исломнинг ҳақ манҳажида юриш ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг розилигига етиш учун лозим даражада истифода қилади.
Натижада мазкур нафс ҳақиқати билан мусулмонлар орасида ўзаро иноқлик ва бир-бирига ёрдам беришни кучайтирувчи исломий сулук ўртасида уйғунлик вужудга келади. Шунда нафс «ислом ходимлари» ўртасида бир-бирига хусумат қилиш ва ўзаро келиша олмаслик сабабларини кўрмайди. Ўшанда уларнинг ораларида ҳасад ва адоват бўлмайди. Уларнинг ўрталарини дунё ва унда мусобақа қилиш, унда бош бўлиш васвасаси ажрата олмайди. Буларнинг барчаси уларда енгилмас куч-қувватни, бўлинмас бирликни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло уларга ҳақ ва равшан нусратини беради. Улар ўз диёрларида азиз, мукаррам ҳолда тинч-омон яшайдилар.

Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг
“Яширин гуноҳлар” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум Азизлар!

Аллохни рамзий уйи хисобланмиш масжид хар бир мусулмон учун муккадасдир!

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Жойилма махалласидаги" Домла Қосим жоме масжиди "ховлисига навес қуриш ва масжид таъмири учун Аллоҳнинг уйини ободлиги йўлида ҳиссангизни қўшиб, савобга шерик бўлинг

Виза 4231 2000 0770 0247
Жураев Акмал

Хумо 9860160138154176
Жураев Акмал

Узкарт 8600060487186331
Жураев Акмал

Каналимиз ривожи учун купрок одамга таркатинг
Каналимиз линки👇👇👇👇👇

/channel/Domlaqosimmasjidi

Читать полностью…

Mehrob.uz

🔴 LIVE
УШР САДАҚАСИ ҲАҚИДА
________________
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий

Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=oPda1cl0CnI

Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2

Instagram:👇
https://instagram.com/mehrob.uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲОМИЛАДОРЛИКДА НАМОЗ ЎҚИШ

❓CАВОЛ: Ҳомиладорликда ҳам намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, ҳомиладорлик даврида ҳам намоз ўқилади. Ҳомиладор аёллар руку саждага қийналсалар имо ишора билан ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Dehqonlarda baraka yo'qolish sababi

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🌺 🌸 🎋 💐 🎋 🌸 🌺

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

💐«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,💐
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга
обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
21.08.2023 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматларини адо этиш динимиз кўрсатмаларидан.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бир неча марта Ўзигагина ибодат қилиш билан ёнма-ён тарзда ота-онага яхшилик қилишга буюрган. Исро сурасида марҳамат қилинади:

«Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (23–24-оятлар).

Ояти каримадаги “Уларга ёқимли сўз”дан мурод ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “отажон, онажон” каби сўзлар билан ёш гўдакларга хос муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиш кабиларни тушиниш кераклигини уламолар таъкидлашади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

НАФСИНГДАН ҒОЛИБ КЕЛМАГУНИНГЧА

Иймон калимасини айтсанг-да, беш маҳал намозни адо этсанг-да, закотингни мусофирларга тутқизсанг-да, Рамазонда рўзали юриб, ҳаж нияти ила Каъбанинг зиёратида бўлсанг-да, нафсингдан ғолиб келмагунингча бу амаллар сени яхши томонга ўзгартирмагай. Ҳатто, жиҳод майдонига чиққан мужоҳиднинг нафси унга иймонидан кўра кучлироқ таъсир ўтказса, кофирнинг қонини тўкиб, жонини олишдан кимга наф бўлгай?! Зотан, жиҳоднинг асли нафсга қарши жиҳод қилмоқдир. Нафс кўзни кўр этади, ҳақиқий ишқдан айиради, рўёларга асир этади.

"Ҳалқа" китобидан олинди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари

1. Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
2. Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
3. Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
4. У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
5. Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
6. Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
7. Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
8. Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
9. Тоза ва хушбўй тутиш.
10. Авайлаш. Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
11. Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
12. Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
13. Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш кепак.
14. Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
15. Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
16. Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

НИКОҲЛАНИШ ҚИЙИН БЎЛИБ КЕТГАНДА КЕЛАДИГАН БАЛОЛАР...

_______
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Давомийлиги: 00:44 дақиқа.

📲 t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

СУННАТ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНДА ИҚОМАТ ТАКБИРИ АЙТИЛСА

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ишингиз тўғри бўлмаган. Аслида сиз пешиннинг суннатини тўлиқ ўқиб, кейин жамоатга қўшилишингиз керак эди.
Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай дейдилар:
“Пешин ёки жумадан аввал суннат намозини ўқиб турганда иқомат такбири айтилса ё имом хутбага чиқса, суннатни икки ракат қилиб тугатади. Бу Имом Абу Юсуфдан ривоят қилинган. Тўлиқ қилиб кейин жамоатга қўшилади, деган гап ҳам бор” (“Ҳидоя” китоби).
Юқоридаги жумладан маълум бўладики, пешинни суннатини ўқиб турган киши имом такбири таҳримани айтганида ҳали учинчи ракатга ўтмаган бўлса, уни икки ракат қилиб тугатиб, фарзга қўшилади. Бу икки ракат нафл бўлиб қолиб, тўрт ракатли суннатни фарздан кейин ўқиб олади. Агар суннатнинг учинчи ракатига туриб кетган бўлса, намозни охирига етказиб, кейин фарзга қўшилади. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ZARRA AMALGA ULKAN AJR

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

🍀Ассаламу алайкум!🍀

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☀️

Каналга аъзо бўлинг:👇
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
19.08.2023 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

САФАР ОЙИ

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида сафар ойида сафар қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди.
Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ». Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» – «сафар яхшилик» деб номланди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни фатҳ қилдилар.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар. «Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.

📚“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

⚘🌱 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
⚘🌱 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
⚘🌱 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
⚘🌱 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

⚘🌱 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
⚘🌱 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
⚘🌱 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
⚘🌱 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…
Subscribe to a channel