mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Ёритувчи новда шайтонни савалади

Бу ҳадиснинг бошқа ривояти бор ва унда бошқа мўъжиза ҳақида ҳадис келган. Табароний Қатодадан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга бир новда бериб, дедилар: “Сен бу ёққа келганингда уйингга шайтон кирди, бу новдани уйингга олиб бор, уй бурчакларидан шайтонни топиб, новда билан ур”. Масжиддан чиқдим, қўлимдаги новда йўлимни нурдек ёритарди. Унинг ёруғида уйга етиб келдим. Келганимда уйдагилар ухлаб қолишган экан. Мен уй бурчакларини қидирганимда, усти ўзини ҳимоя қиладиган пат билан қопланган кичкина ҳайвончани топдим. Уни новда билан роса урдим, охири уйдан чиқиб кетди».

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ухлаб ётибсиз, лекин кимдир уйғоқ ортингиздан дуо қиляпти

Д.р Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#1001_фатво_намоз
16-ФАТВО

Пешин вақти чиққанидан бехабар пешин намозини ният қилиб ўқиса - намози дурустдир.
Зеро, вақт чиқиши билан пешин намозининг қазоси зиммасига тушади. Қазо намозни адо намоз нияти билан ўқиш эса жоиздир. «Қозихон»

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қарор қилишда шошилманг

Д.р Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Яхшилик ҳақида ўйлаш ўша яхшиликка амал қилишга ундади. Ёмонликка надомат эса ўша ёмонликни тарк этишга чорлайди”.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИНСОФ

Ҳазрат Умар ибн Хаттоб эшикма-эшик садақа сўраб юрган кекса чолни кўриб қолди. Билдики, у яҳудий экан. Ундан сўради:
– Сени бу ишга нима мажбур қилди?
– Муҳтожлик мажбур қилди. Ўзим кекса бўлсам, жизя ҳам тўласам... – жавоб берди қария.
Умар (розияллоҳу анҳу) унинг қўлидан тутиб уйига олиб борди. Ҳожатига яраша озроқ нарса берди. Сўнг хазинабоннинг олдига олиб бориб, тайинлади:
– Бунга ва бунга ўхшаганларга қараб қўй. Аллоҳга қасамки, унинг ёшлигини адо қилсаг-у, қариганида яна хор қилсак, инсофдан эмас. Шубҳасизки, садақалар фақирлар ва мискинлар ҳақидир.
Фақирлар – мусулмонлар, бу эса китоб аҳлининг мискинларидандур.
Сўнг бу яҳудий чол билан унга ўхшаганлардан жизяни бекор қилди. Уларга ҳам мусулмонлар садақаларидан бериб туришга фармон қилди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ВАТАНДОШЛАР ШАРАФЛИ МУСОБАҚАДА

Шу кунларда Малайзияда халқаро Қуръон тиловати ва ҳифзи мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу мусобақада юртдошларимиздан қория Нилуфар бинту Улуғбек ҳамда Жасур қори Файзуллоҳ Қулбоевлар иштирок этмоқдалар.
Аллоҳ таоло ҳамюртларимиз ҳифзини очиб, муваффақиятли иштирок ва шарафли ўринлардан насиб қилсин.

Ушбу ҳавола орқали жонли эфирни кузатишингиз мумкин👇

https://www.youtube.com/live/wiFRKQ56fhE?feature=share

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ким сенинг ҳаққингни таниса, сен ҳам унинг ҳаққини тани

Изоҳ.
Қуръони каримда айтилган барча сўзлар, улардан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳақдир. Ҳадиси шарифларда айтилганлар, улардан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳақдир. Ким сизни шу ҳақ асосида таниса, шу асосда хоҳ моддий, хоҳ маънавий ҳаққингизни тан олиб, уни адо қилса, у киши мўмин, мусулмон инсондир. Агар сизнинг «мусулмонман» деган даъвонгиз тўғри бўлса, сиз ҳам у кишига худди шундай муомала қилишингиз вожиб бўлади. Бу муомалада мартабанинг аҳамияти йўқ. Ҳаққингизни таниган киши хожами ё қулми, олимми ё нодонми, бойми ёки камбағалми фарқсиз, сиз ҳам унинг ҳаққини таниб, адо этинг. Ҳақни адо этишнинг замон ва макон билан боғлиқ сифат, кайфиятлари Қуръон билан суннатда баён этилган.

"Унвонул баён"дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

27. Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур.
Аллоҳ хоҳлаганини қилур.
Аллоҳ таоло мўмин бандаларни иймонли бўлганлари учун, собит сўзни, иймон сўзини айтиб, унга амал қилганлари туфайли бу дунёю охиратда собитқадам қилади.
Ҳа, «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур».
Бу дунёда иймон соясида яшагани учун, мўмин банда собитқадам бўлади. Ҳар бир қиладиган иши, айтадиган сўзи аниқ, олдиндан Аллоҳ томонидан кўрсатиб қўйилган, олдиндан нима қилиши ва оқибати нима бўлишини яхши билган, билганда ҳам асосий масдар, яъни Аллоҳ таоло томонидан юборилган Пайғамбар ва Китоблардан билган одам собитқадам бўлмай, ким бўлсин?! Шунингдек, Аллоҳ таоло мўмин бандаларни собит сўз — иймон ила охиратда ҳам собитқадам қилади. Охиратда мўмин собитқадам бўлмаса ким собитқадам бўлади?!
«Аллоҳ золимларни залолатга кетказур».
Улар золим бўлганлари учун залолатга кетади. Шунинг учун улар икки дунёда ҳам собитқадам бўла олмайдилар.
«Аллоҳ хоҳлаганини қилур».
Унинг истаги, хоҳиши ва иродасининг чеки йўқ.
Суранинг бошидан шу ергача Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Мусо алайҳиссаломнинг Пайғамбарликлари тўғрисида, уларнинг одамларни зулматлардан нурга олиб чиқиш учун қилган ҳаракатлари, шунингдек, бошқа Пайғамбарларнинг қавмлари билан ораларида ўтган баҳслари, уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилди.
Энди эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмларидан кофирлик йўлини танлаганлари ҳақида сўз кетади:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
23.08.2023 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

УМР ҚАНДАЙ УЗАЯДИ?

Ҳаётни яхши кўриш, узоқ умр кўриш, агар имкони бўлса, абадий яшаш истаги ҳар бир инсонга хос.
Шайтон Одам алайҳиссаломни алдаб, Аллоҳ таоло ейишдан қайтарган дарахтдан ейишга ундади:
«Сўнгра шайтон унга васваса қилиб: «Эй Одам! Мен сени абадият дарахти ва чиримас (йўқ бўлмас) мулкка бошлаб борай-ми?» деди» (Тоҳа сураси, 120-оят).
Дин ҳам агар инсон ҳақ ва хайрга сарфласа, узоқ умрнинг неъмат эканини таъкидлайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан инсонларнинг яхшиси ким экани ҳақида сўрашганда, у зот: «Умри узун ва амали чиройли бўлган киши», деб жавоб берганлар.
Модомики, ўлим дунё ҳаётининг ниҳояси экан, қанчалик узоқ туюлмасин, аслида умр жуда қисқа муддатдир. Зотан, саноқли кунлардан иборат умрга ўлим исталган вақтда нуқта қўйиши мумкин.
Инсон умри чегаралаб қўйилган бўлса, қандай қилиб узайтириш мумкин? Диққат қилинг, инсон умри сизу бизнинг тушунчамиздаги туғилгандан то ўлгунга қадар бўлган муддат билан эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳузурида ёзиб бориладиган солиҳ амаллар билан ўлчанади. Демак, инсон ўз умрини Аллоҳ таоло буюргандек яшаш ҳамда инсонларга ёрдам бериш, амалларни ихлос ва муҳаббат ила бажариш, солиҳ амалларни кўпайтириш ва Аллоҳ таолонинг розилигига етакловчи бошқа амаллар билан узайтириши мумкин экан.
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Одам боласи вафот этганда садақаи жория, қолдирган фойдали илми, ҳаққига дуо қилувчи солиҳ, фарзандидан бошқа ҳамма амали кесилади».

Шайх Юсуф Қаразовий раҳматуллоҳи алайҳининг
“Мусулмон ҳаётида вақт” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ушрнинг ҳукмлари

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

26. Ёмон сўзнинг мисоли, худди ёмон дарахтга ўхшайдир. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир.
Ёмон сўз, ботил сўз куфр сўздир. У илдизи ердан узилган, қўпорилган, беқарор бир дарахтга ўхшайди. Суврати, шакли дарахтни эслатади. Аммо унинг на ерга чуқур илдиз отган томири, на осмонга кўтарилган шохлари ва на меваси бор. Шунга ўхшаб, куфрнинг ҳам асли мустаҳкам эмас. Сал нарсага қулайди. Мақташга арзимайди. Берадиган самараси ҳам йўқ.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САҚЛАНИШИНГ КЕРАК!!!

Ҳалол бўлмаган нарсаларга назар ташлашдан сақланиш керак. Чунки уларга қараш қалбни маънан ўлдирувчи ўқдир, унга зулм қилув чи султондир.

Ҳикмат аҳлининг бу хусусдаги баъзи сўзлари шундай: «Ўнгда-сўлда дуч келганга назар ташлайверишинг кўп афсусларга сабаб бўлади».

Ўнгу сўлга қарайвериш ғайриахлоқий ҳодисаларни юзага келтиради, инсонни разил қилади, жаҳаннамда узоқ муддат қолишга боисдир. Кўзларингга эгалик қил. Агар уларни эркин қўйиб юборсанг, ахир бир кун сени ёмонликка олиб боради. Гар уларга эга экансан, бошқа барча аъзоларингга ҳам эга бўла оласан.

Абу Ҳомид Ғаззолий.
Каналга уланиш:👇
📲 @mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚАЛБНИНГ ФАРЗИ

Қалбнинг фарзи: иймон ва тавбадан кейин Аллоҳ учун холис амал қилиш, шубҳа келган пайтда чиройли гумон қилиш, Аллоҳга ишониш, Унинг азобидан қўрқиш, фазлидан умидвор бўлишдир.

Қалб ҳақида кўплаб ривоятлар келган. Жумладан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўминлар ичида қалби юмшоқлик қиладиганлари бор» Имом Аҳмад ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Қалбнинг (ибодатга) қизиқиш, (Аллоҳга) юзланиш вақти ҳам бор, бўшашиб, ортга тисариладиган вақти ҳам бор. Қизиққан ва юзланган вақтда уни ғанимат билинглар, заифлашган ва ортга тисарилган вақтда уни (бироз) ўз ҳолига қўйинглар».

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қалб кўзгу кабидир: қўлда кўп турса, занглайди. Қалб гўё қаралмаса, кетиб қоладиган чорва кабидир».

Ҳаким зотлардан бири айтади: «Қалб олти эшиги бор уйга ўхшайди. Сен у эшиклардан бирор нарса кирмаслигига масъулсан. Бу мисолда уйдан мурод қалб, олтита эшик эса кўз, тил, қулоқ, ўй, қўл ва оёқдир. Бу эшиклардан бирортаси билмай очиб юборилгудек бўлса, уй хароб бўлади!».

Ҳорис Муҳосибийнинг “Рисолатул мустаршидин” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
25.08.2023 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Замонавий тиббиёт илми хулосасига кўра, мисвокнинг қуйидаги фойдалари бугунга келиб аниқланди:

1. Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишлар емирилишининг (кариеснинг) олдини олади.

2. Мисвок хлор моддасига эга бўлгани учун тишлардаги турли ранг, кир, доғларни кетказади.

3. Унинг таркибидаги силикат моддаси тишларни яхшигина оқартиради.

4. Мисвокдаги фосфор моддаси тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоялайди.

5. Триметиламин ва дармондорилар милкларни ёрилишдан асрайди, жароҳатларни тузатади ва тишларнинг соғломлигини таъминлайди.

6. Энг асосийси, тамаки ва нос чекишни ташловчиларга яхши ёрдам беради.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖАННАТДА УЧРАШАДИГАН ДЎСТЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга киргач, бир-бирига муштоқ бўлиб, соғинган дўстларнинг ўриндиғи бошқасининг ўриндиғи томон юриб келиб, бирлашади. Сўнг иккиси уларга суяниб олиб, бир-бирига: «Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни қачон кечирганини биласанми?» деб сўрайди. Дўсти: «Ҳа. Фалон жойда турганимизда Аллоҳга дуо қилган эдик, Аллоҳ гуноҳларимизни кечирди», дейди»

(Ибн Абу Дунё ва Имом Баззор ривояти).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

28. Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми?

Ўйлаб кўргин, бу нарса таажжубланарли эмасми? Аллоҳ бир қавмга ўзларидан Пайғамбар юбориб, уларни иймонга, Исломга даъват қилса, охирги илоҳий китоби Қуръонни индириб, ҳеч кимга бермаган улуғ неъматини ато этса-ю, гумроҳ қавм бу неъмат ўрнига куфрни ихтиёр қилса! Иймонни куфрга алмаштириб олса! Ўзларига қўшиб қавмларини ҳам ҳалокат диёрига туширсалар! Ҳа, улар ҳалокат диёрига,
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌞 Хайрли тонг🌞

Гўзал дуо: “Ё Аллоҳ! Сендан Сенга муҳаббат қўйишни, Сени яхши кўрганларни яхши кўришни ва Сенинг муҳаббатингга олиб борадиган амалларни қилишни истайман”.

Имом Термизий ривояти
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
24.08.2023 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

❓CАВОЛ: Таҳажжуд намозини жамоат бўлиб ўқиса бўладими?

📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш макруҳ бўлади.
Кусуф ва рамазондаги тунги (таровиҳ) намозларидан бошқа нафлларни жамоат бўлиб ўқиш макруҳдир. Зеро бу ишни саҳобалар қилишмаган (Табйинул ҳақоиқ).
Имом Ҳаскафий бу ҳақда шундай дейдилар:
(Нафлларни жамоат бўлиб ўқиш) бир-бирини чақириш (тарғиб қилиш) билан бўлса макруҳ бўлади. Буни "Дурар" китобида тўрт киши бир кишига иқтидо қилиши билан изоҳланган ("Дуррул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳимснинг тақводор ҳокими ҳақида

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

МАЙИН СЎЗ ҚИЛМАНГ!

“Эй Пайғамбар аёллари! Агар тақводор бўлсангиз,
(ўзга) аёлларнинг бирортаси каби эмасдирсиз. Бас, сизлар (номаҳрам эркакларга) майин сўз қилмангиз, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса (сиздан) тама қилиб қолур. Яхши (тўғри) сўзни сўзлангиз!” (Аҳзоб сураси, 32-оят).

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ таоло Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аёлларини одоб сақлашга буюряпти. Ва бу амр умматнинг барча аёлларига ҳам ёзишлидир”, деганлар.

Мазкур одоб эса “Майин сўз қилманг”, “Гапирганда яхши гапни гапиринглар”, деган амрларда ўз ифодасини топган. Шу билан бирга у амрлар фақатгина тақво қиладиган аёллар учун эканлиги ҳам таъкидланган.

Ибн Касир (раҳматуллоҳи алайҳ): “Аёллар ўз эрларига гапирадиган оҳангда овозларини майин ва назокатли қилиб бегона эркакларга гапириши мумкин эмаслигини Аллоҳ таоло баён этяпти”, деганлар.
(Демак, аёллар ўзидаги майинлик, назокат, латофат ва овоздаги оҳанглар ёқимлилигини ўз эрлари учунгина хос қилишлари керак).

Мазкур ҳикматлар юзасидан Исломнинг асосий устунларидан бири бўлмиш намоз ўқишда ҳам аёллар учун овоз чиқариб қироат қилиш, азон ва такбир айтиш ман этилган. Шунингдек, аёллар ҳар қандай ибодатлар жараёнида, ҳаттоки ҳаж учун эҳром кийганда айтиладиган талбия (“Лаббайкаллоҳумма, лаббайка...”)ни ҳам овоз чиқармасдан айтадилар.

"Жаннат василаси" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САДАҚА МОЛНИ КАМАЙТИРМАЙДИ

Эҳсон қилиш учун: 💳
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
📷 Instagram | 🔵 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бандасининг истак-хоҳишлари ортгани сари фарзни бажариш орқага кетаверади.
Чунки бу дунё ташвишлари билан машғул бўлиб қолади.


Умар ибн Абулазиз.


♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналга уланиш
👇👇👇
T.me/Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ТАВБА НАМОЗИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича наф берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса, (гапини) тасдиқ қилардим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотану содиқдир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта Аллоҳ уни мағфират қилади», деганларини эшитдим. Сўнгра у зот "Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар» оятини қироат қилдилар», деди». Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Аслида тавба намозсиз хам хоҳлаган пайтда бўлиши матлуб. Лекин намоз билан бўлгани кучли ва қабули осондир. Намоз мўминнинг силоҳи, дейилгани ҳам шундан. Мўмин киши намоз ёрдамида ҳар қандай қийин нарсага хам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қўйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қўйган гуноҳи учун афсусда қолган мўмин инсон дарҳол таҳорат қилиб, тавба намози нияти ила икки ракъат намоз ўқиб олишга ўтмоғи лозим. У гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллохга роз айтиб, бу гуноҳни қайта қилмасликка қатьий ахд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират этади.

«Мўминнинг меърожи» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 26-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
22.08.2023 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel