#Тунги_зикрлар
📿 ИСТИҒФОР!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
♻️ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
🌸 🌱 🌻 🌱 🌸
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي
♻️ «Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)
Имом Ҳоким ривоятлари.
🌸 🌱 🌻 🌱 🌸
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта
يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ
♻️ «Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».
Имом Ҳоким ривоятлари.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Умар ибн Абдулазизнинг адолати ва каромати
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
ЭСКИРГАН БЕШИКНИ НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?
❓CАВОЛ: Эскирган бешикни нима қилса бўлади? Мутлақо яроқсиз ҳолга келиб қолган.
📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эскирган бешик нимага яраса шунга ишлатиш мумкин. Бешик фарзандни катта қилиш учун бир восита холос, уни муқаддаслаштирмаслик керак. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
29. Жаҳаннамга кирурлар. Бу қандоқ ҳам ёмон қароргоҳ!
Ҳа, ҳалокат диёри дейилганидан мурод жаҳаннамдир. Улар ўша жаҳаннамга кирадилар. Жаҳаннам қандай ҳам ёмон жой. Бу иш, ахир, ажабланарли эмасми?
@mehrob_uz
“Ғайритабиий одатлар, хилоф, тафриқадан қочамиз. Адолатли, омонатли кишиларни дўст тутамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз”.
Имом Таҳовий роҳимаҳуллоҳ.
@mehrob_uz
МEНГА ДУО ҚИЛИНГЛАР!
Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).
Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан, ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан, ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан, саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан.
Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман, сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан!
Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман; қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан; таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан; сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан.
Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан; сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан.
Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан; узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан.
Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир.
Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан.
Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан.
Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан; Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман.
“Баҳрул-маҳабба” китобидан.
@mehrob_uz
ЗАРБУЛ МАСАЛ
Ҳикоя қилинишича, каклик билан қарға сув тўпланиб қолган бир чуқур устида тортишиб қолишди. Ҳар иккаласи ўша кўлмакни ўзиники деб даъво қилишарди. Бас, улар бу масалани қушлар қозисининг ҳукмига ҳавола этишди. Қози ҳужжат талаб қилди, лекин ҳар икковида ҳам ҳақлигини исботловчи далил йўқ эди. Шундай бўлса-да, қози масалани каклик фойдасига ҳал қилди. Аслида чуқурча қарғаники эди, аммо ҳеч қандай ҳужжатсиз ўз фойдасига ҳукм қилинганини кўрган каклик қозига:
– Эй қози, нима учун далилим бўлмаса ҳам, менинг фойдамга ҳукм қилдинг, менинг даъвомни қарғаникидан устун қўйишга сени нима мажбур этди? – деб сўради. Шунда қози айтди:
– Эй каклик, сен одамлар орасида ростгўйлигинг билан танилгансан, ҳатто улар бу сифатингни ибрат қилиб «какликдан ҳам ростгўй» дея зарбулмасал келтиришади.
– Бас, иш сен айтаётгандай экан, Оллоҳга қасамки, бу кўлмак қарғаникидир, мен чиройли хислат билан танилиб, унинг зиддини қиладиганлардан эмасман, деди каклик. Шунда қози сўради:
– Ноҳақ даъво қилишга сени нима мажбур этди?
– Ғазаб ўти, чунки қарға мени кўлмакка киришдан тўсди, ғазабим келиб «бу чуқур меники» деб юбордим. Лекин ҳаққа қайтиш ботилда оёқ тираб туришдан хайрлироқ. Албатта «ростгўй» деб қозонилган шуҳратнинг менда қолиши мунингдек мингта чуқурдан яхшироқдир, – деди каклик.
"Унвонул баён" китобидан.
@mehrob_uz
🔴 LIVE
БИР ҲАДИС ШАРҲИ: “ЖАМОАТНИ ЛОЗИМ ТУТИНГ! КИМ ЖАМОАТДАН АЖРАЛСА, ДЎЗАХ ТОМОНГА АЖРАБДИ”
________________
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий
Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=Ngq25upDIeE
Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2
Instagram:👇
https://instagram.com/mehrob.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
@mehrob_uz
Умар ибн Абдулазизнинг адолати ва каромати
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЧАНГГА БОТГАН ОЁҚЛАР
Тобеинлардан Абул-Мусаббиҳ ал-Макроий ҳикоя қилади: Машҳур лашкарбоши Молик ибн Абдуллоҳ ал-Ҳасъамийнинг лашкари сафида бир қисм аскарлар эдик. Византия томонга қараб илгарилаб бораётгандик. Молик аскарининг орасида бўлган асҳоби киромдан Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ёнига борди. Жобир хачирининг юганидан тутиб юриб бораётган эди. Унга:
- Эй Абдуллоҳ! Аллоҳ сенга улов берибди, устига минсанг-чи! - деди. Жобир бундай жавоб берди:
– Уловимни дам олдиряпман. Шунинг билан бирга кимсага юк ҳам бўлмаяпман. Чунки мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг: “Аллоҳ йўлида оёқлари чангга ботган кимсани жаҳаннам оташи ёқмайди”, деганларини эшитган эдим. Унинг бу жавоби лашкарбошини мамнун қилди. Шу тахлит яна бироз илгарилаганларидан сўнг Жобирга:
- Аллох сенга минишинг учун хачир берибди, мин устига! - деб бақирди. Жобир унинг бу бақириш билан нима демоқчи бўлганини англаган эди. У ҳам бундай деб овозини юксалтирди:
- Уловимни дам олдиряпман. Шунинг билан бирга кимсага юк ҳам бўлмаяпман. Чунки мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг: “Аллоҳ йўлида оёқлари чангга ботган кимсани жаҳаннам оташи ёқмайди”, деганларини эшитган эдим. Бу сўзни эшитган киши борки ҳаммаси уловидан тушди. Ҳеч бир сафарда ўша кунга қадар пиёда юрган кўп инсонни кўрмаган эдим.
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz
ОЛИМНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ, ШУНДА АВЛОДИНГИЗДАН ОЛИМЛАР ЧИҚАДИ
Бугун муборак жума кунида, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратларининг ҳузурига жажжи болажонлардан Муҳаммадаминжон ва Исмоилжонлар зиёрату дуога келишди.
Ёш бўлишига қарамасдан ихлосу эҳтиромлари, ғайрат-шижоатлари юзларидан балқиб турган бу болажонлар Аллоҳнинг каломига муҳаббатлари ўзгача.
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ушбу соф табиат беғубор болажонларга ва уларнинг тарбиячилари ҳақига дуои хайрлар тилаб, насиҳатлар бердилар.
Аллоҳ таоло ҳар биримизни зирриётимизни солиҳлардан қилсин.
🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙
🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🔸 Жума учун ғусл қилиш.
🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.
🔸 Чиройли кийимлар кийиш.
🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊