mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

ABOM ОДАМЛАРНИНГ ДИНУ ИЙМОНИ ОЛИМЛАР БИЛАН БЎЛГАН АЛОҚАСИ ВА МУҲАББАТИГА БОҒЛИҚ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«Бирор оми одам уламоларга эътироз қилса, унинг эътирози саҳиҳ бўлган тақдирда ҳам, қалбим уламоларга ёрдам бериш, уларнинг тарафини олишни истайди. Бу истагим зоҳиран қараганда тарафкашликка ўхшаб кўринар. Лекин аслида мен авомлар уламога нисбатан муҳаббатсиз бўлиб қолмасин, деган ниятда бўламан. Акс ҳолда уларнинг қалбида дину иймонга жой қолмайди».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
📲 t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Энг хатарли бидъат!

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

НАСИҲАТ

Ҳозирги кун одамларининг қалбида масжиднинг эҳтироми, уни улуғлаш ҳисси қолмади. Қачон масжидга борманг, кимдир қаҳқаҳа отиб кулаётган, яна кимдир дунёвий ишларини гапираётган, яна бошқаси ўзининг шахсий можаросини достон қилаётган бўлади. Аллоҳ таолонинг зикри билан ҳеч кимнинг иши йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаш уларнинг севимли иши эмас. Ажабки, бир подшоҳ саройига борсалар, подшоҳ яқин жойда ўтириб, уларнинг нима қилаётганини кўриб турган бўлса, ниҳоятда одоб билан, тилларини тийиб, кўзларини пастга тикиб ўтиришади. Султонлар султони Аллоҳ таолонинг уйи бўлмиш масжидга келсалар, у Зотнинг розилигига хилоф иш қилишади.
Оят-ҳадисларда масжидни улуғлаш лозим экани, у ерда олди-сотди каби дунё ишлари ман этилгани тўғрисида таъкидлар келган.
Салафи солиҳларимиз масжидга ниҳоятда эҳтиром кўрсатар, унга ниҳоятда гўзал одоб билан борар эдилар. Аллоҳ таоло бизга ҳам уларнинг одоблари билан одобланишни, хулқланишни насиб айласин! Омин.

"Ғийбат ўзи нима?" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 31-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
29.08.2023 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мўминлар билан дўстлаш!
Фақат ўз манфаати учун дўстлашадиган инсондан яхшилик чиқмайди.

Юнус ибн Убайд.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

27 Маротаба ёлғиз ўқилган намоздан, 1 та жамоат афзалдир

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

30. Улар Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошлар қилдилар. Сен уларга: «Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борадиган жойингиз дўзахдир», деб айт!
Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган нобакорлар Аллоҳга ширк келтирдилар. Унинг тенги бор, деб айтдилар. Шунга яраша эътиқод ва амал этдилар. Улар бу ишларни одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун қилдилар. Демак, бу ўринда гап араб кофирларининг раҳбарлари ҳақида кетмоқда.
«Улар Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошлар қилдилар».
Ҳа, улар, агар кишилар Аллоҳ «неъмат қилиб берган» бу Пайғамбарга эргашиб, Аллоҳнинг айтганига юриб кетсалар, бизнинг айтганимизни ким бажаради, деган хаёл билан кишиларни тавҳид йўлидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган ҳақиқий Ислом йўлидан адаштиришга уриндилар. Аллоҳга тенгдошлар топишга ҳаракат қилдилар. Ундай қилиш керак, бундай қилиш керак, деб турли таклифлар киритдилар. Эй Пайғамбар:
«Сен уларга: «Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борадиган жойингиз дўзахдир», деб айт!»
Одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириб, ўзингиз айтган йўлга юргизиб, гапингизни қилдириб, ўзингизча ҳузурланяпсизми? Майли, ҳозирча ҳузурланиб тураверинг. Аммо билиб қўйингки, албатта, охир-оқибат борадиган жойингиз жаҳаннамдир, деб айт.
Кейинги оят ҳам Аллоҳ Пайғамбаримизга айтиш учун тайинлаган гаплардан иборатдир:
Эй Пайғамбар!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖАННАТДА УЧРАШАДИГАН ДЎСТЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга киргач, бир-бирига муштоқ бўлиб, соғинган дўстларнинг ўриндиғи бошқасининг ўриндиғи томон юриб келиб, бирлашади. Сўнг иккиси уларга суяниб олиб, бир-бирига: «Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни қачон кечирганини биласанми?» деб сўрайди. Дўсти: «Ҳа. Фалон жойда турганимизда Аллоҳга дуо қилган эдик, Аллоҳ гуноҳларимизни кечирди», дейди»

(Ибн Абу Дунё ва Имом Баззор ривояти).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДАЪВО УЧУН ДАЛИЛ КЕРАК

Халифа Мўътазид қози Шурайҳга хат юборди: “Фалончида менинг мол-мулким бор эди. Менга етиб келган хабарларга кўра, ўша мулкни унинг қарзлари эвазига ҳақдорларнинг далилларига кўра тақсим қилиб берибсан. Уни жойига қайтариб қўй”.
Қози халифанинг вакилига айтди:
– Мўминлар амирига айт, Аллоҳ унинг салтанатини узун қилсин. Ва эслатиб қўйгинки, у мени қози қилиб тайинлаган чоғида, кўрилган ишларнинг ҳукмини ўз зиммасидан соқит қилиб, менинг гарданимга топшириб қўйган. Шундай экан, энди мен бир даъвогар молига ҳеч қандай далилсиз ҳукм чиқариб беришим жоиз эмас.
Вакил халифанинг олдига бориб, қозининг сўзларини етказди. Халифа уни яна жўнатар экан, тайинлади:
– Сен қози Шурайҳга айт, иккита гувоҳим бор.
Номи келган гувоҳлар ҳурматли кишилар эди. Вакил қозига халифанинг сўзларини етказган эди, қози унга жавобан:
– Хўп, ўша гувоҳлар менинг олдимга келиб гувоҳлик беришсин. Гувоҳликлари исботланса, қабул қиламан. Йўқса, ҳукмни ўзгартирмаслигимга тўғри келади, – деди.
Гувоҳлар қозининг ҳузурига келиб, гувоҳлик беришдан бош тортишди. Натижада қози халифанинг фойдасига ҳеч нарсани ҳукм қилмади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌙 ХУШХАБАР:
ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ
БИРДАМЛИК(ЫНТЫМАК) МЕДАЛИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

✅ Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ынтымак” (Бирдамлик) медали билан тақдирландилар.

🔸Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш, минтақада тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

🔹Ўз навбатида, Ўзбекистон томони ҳам Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир қори Ракиев ҳазратларига муносиб ҳадяларни туҳфа этди.

🤲 Аллоҳ таоло Шайх ҳазратларига ушбу медални муборак айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Читать полностью…

Mehrob.uz

Нақднинг ози, насиянинг кўпидан яхшироқдир.

Изоҳ.
Нақднинг насиядан афзаллиги бор нарсанинг йўқ нарсадан яхшилиги мисолидир. Масалан, чанқаб турган кишига сув ҳақида қанча гапирманг, унинг ташналиги қонмайди. Сувнинг кимёвий таркиби, унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги чуқур ва қирғоғидан ошиб-тошиб ётган таърифларингиз ташна киши учун бир томчи сувнинг ўрнини босолмайди. Сал фаросатли бўлинг. Ҳар қандай ҳолатда кимнинг нимага муҳтожлигидан келиб чиқиб, иш тутинг. Нақднинг насиядан яхшилигини билиб туриб, фаросатсизлик қилманг.

"Унвонул баён" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌦🌧🌨 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
Бухорий ривояти.
🌷Амин йа роббал аламин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Амрдан келтирган ривоятда шундай дейилади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен Қуръон ўқияпман-у, уни қалбимда сақлаб қола олмаяпман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбингдан иймон қочибди. Бандага Қуръондан аввал иймон берилади», дедилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДАМ СОЛИШ
❓CАВОЛ: "Чилкоф" қасидаси билан дам солса бўладими?

📩 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дам солишда Қуръони карим ва ишончли ҳадиси шарифларда келган дуоларни ўқиш тавсия этилади. "Чилкоф" номи билан машҳур бўлган қасида эса муайян мазмун ифодаламайдиган тилсимлардан саналади. Бу билан дам солиш шаръан жоизмас. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Энг хатарли бидъат!

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

31. Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар.
Яъни, эй Пайғамбарим, мўмин бандаларимга айтгин. Кофирларга ўхшаб ношукр бўлмасинлар. Балки, берган неъматларимга шукр қилсинлар. Шукрнинг энг гўзал кўринишларидан бири намоз ўқишдир.
«Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар».
Улар намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Охиратда ҳар бандага фойда берадиган амал айнан шу намоздир.
Эй Пайғамбар! Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин,
«Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар».
Қиёмат кунида олди-сотди билан иш битириб бўлмайди, ошна-оғайнигарчилик бир пулга арзимайди. Шу ҳолга етмай туриб, мен ризқ этиб берган нарсалардан хоҳ махфий, хоҳ ошкора хайри-эҳсон қилиб қолсинлар. Риё, фахрланиш ва бировга озор етишидан қўрқсалар, махфий равишда хайри-эҳсон қилсинлар. Бошқаларга ўрнак кўрсатиш, Аллоҳга итоатни сездириш сингари ибратли ишлар илинжида бўлса, ошкора хайри-эҳсон қилсинлар.
Энди келадиган оятларда Аллоҳнинг бандаларига берган беҳисоб неъматлари, ризқлари ҳақида сўз кетади:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Амрдан келтирган ривоятда шундай дейилади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен Қуръон ўқияпман-у, уни қалбимда сақлаб қола олмаяпман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбингдан иймон қочибди. Бандага Қуръондан аввал иймон берилади», дедилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲОРУН АР-РАШИДНИНГ ҚАСАМИ

Қози Абу Юсуфнинг олдига бир насроний киши халифа Ҳорун ар-Рашиднинг зулмидан шикоят қилиб келди. Айтишига қараганда халифа унинг ерини ўзлаштириб олган экан. Абу Юсуф сўради:
– Сен айтаётган ер кимнинг қўлида?
– Мўминлар амирининг қўлида, – жавоб берди насроний.
– Унинг меваларини ким сотади? – масалага ойдинлик киритиш учун сўради яна.
– Мўминлар амири.
– Ҳосилни ким йиғиб олади?
– Мўминлар амири.
Абу Юсуф айтади: “Шунда бир қанча савол лар бериб, мўминлар амиридан бошқа бирор хусуматчи номини айтиши учун ҳар қанча ҳаракат қилсам ҳам, у гапни мўминлар амирига олиб келиб тақайверди.
Ҳукм мажлисига қадар одамлардан сўраб насронийнинг ишини ўргандим. Кейин уни ҳукм мажлисига чақирдим. У киргач, бўлган ишлар баёнини мўминлар амирига ўқиб берсам:
– У жой ўзи бизга тегишли. Биз уни Мансурдан мерос қилиб олганмиз, – деди.
Насронийга юзландим:
– Эшитдингми?
– Сенинг даъвойингга далилинг борми? – сўради насроний Ҳорун ар-Рашиддан.
– Йўқ. Лекин хоҳласанг, қасам ичаман,– жавоб берди халифа.
– Эй мўминлар амири, нима, қасам ичасизми?
Халифа:
– Ҳа, – деб қасам ичди.
Шундан сўнггина насроний қайтиб кетди”.
– Мен ўз нафсимга шунда анча қўрқдим.
– Нимадан қўрқдинг, вазифангни бажарибсанку? – сўради Ҳасан.
– Мен халифани мажлисга келтира олармикинман, деб қўрқдим, –жавоб берди Абу Юсуф.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳ таоло бу умматни яхшилар тилидан айтилган сўзни яхшиликка аломат, тўғри йўлда эканига далолат, чиройли ҳолатда эканига шаҳодат билан эъзозлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир жаноза олиб ўтилди, у ҳақда яхши гаплар айтилган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди», дедилар. Яна бир жаноза олиб ўтилди, у ҳақда ёмон гаплар айтилган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Ота-онамиз сизга фидо бўлсин, Эй Аллоҳнинг Расули, нима вожиб бўлди?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир одам ортидан яхши гаплар айтдингиз, унга жаннат вожиб бўлди. Ортидан ёмон гаплар айтилган одамга эса дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ер юзидаги гувоҳларисиз. Аллоҳнинг ер юзидаги гувоҳларисиз» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

"Энг шарафли уммат" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЁЛЛАРНИНГ ТАҲОРАТ МАСАЛАСИ

❓CАВОЛ: Эркаклар бавл қилгандан кейин истибро қилишини биламиз. Аёлларга ҳам шундайми?

📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Истибро"нинг вожиблиги фақат эркаклар учундир. Аёллар бавл қилгандан кейин бироз туриб, сийдикдан тўлиқ фориғ бўлгач истинжо қилса бўлади.
"Таҳорат масалаларида аёллар ҳам эркаклар кабидир. Илло истибро масаласи бундан мустасно. Чунки, аёллар истибро қилмайди балки, бавлдан фориғ бўлгач (яъни бавлдан тўлиқ фориғ бўлганлигига ишонч ҳосил қилгач) истинжо қилиши мумкин". (Роддул Муҳтор 1 жилд, 557 бет). Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ким берган ҳадясини қайтариб олса, ўта паст кетган бўлади.

Изоҳ.
Биз «ҳадя» деб таржима қилган сўз матнда «ҳиба» деб келган. Фиқҳ китобларида ҳиба муомаласига махсус боб ажратилган бўлиб, унинг ҳукм ва шартлари батафсил баён қилинган. Ҳиба бировга эваз талаб қилмасдан беғараз берилган нарса. Ҳиба «ҳадя», «садақа», «атийя» маъноларини ҳам ўз ичига олади. Агар бир нарсани муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Оллоҳ таолога яқинлик кўзланса – садақа, кимнидир улуғлаб, меҳрини қозониш учун берилса – ҳадя, ўлими олдидан мол улашиш учун берилса – атийя бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзаро ҳадя улашинглар, ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлади», – деганлар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти.

Яна бир ҳадисда айтилган: «Ҳадяни қайтариб олувчи қусган қусиғини қайта оғзига олувчи итга ўхшайди» Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.
Гарчи арзимас бўлсада ҳадяни қайтариш дуруст эмас.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳадя олардилар ва ҳадя берардилар».

"Унвонул баён" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 30-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
28.08.2023 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЧАҚАЛОҚНИ ДУО ҚИЛИШ

1252. Ҳазмдан ривоят қилинади:
Муовия ибн Қурранинг шундай деганини эшитдим:

«Менинг Иёсим туғилганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир қанчаларини чақириб, зиёфат қилдим. Улар дуо қилишди.
Шунда мен: «Сизлар дуо қилдингиз. Аллоҳ сизлар қилган дуоларингизнинг баракасини берсин. Энди мен дуо қиламан, сизлар «Омин», деб туринглар, деб унинг ҳаққига кўп дуо қилдим, динини сўрадим, ақлини сўрадим.
Ҳозир мана шу ўғлимда ўша кунги дуонинг асарини кўриб турибман».

Шарҳ:
Ушбу ҳадисдан чақалоқ туғилиши муносабати билан зиёфат қилиш ва унга келганлардан чақалоқнинг ҳаққига дуо олиш саҳобалардан собит бўлган суннат эканлигини билиб оламиз.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЛЛОҲНИНГ АРҚОНИНИ МАҲКАМ ТУТИНГ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Долзарб

Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

http://t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:
🤲 «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъуузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».

Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Роббим, адашиш ёки адаштирилишдан, тойилиш ёки тойилтирилишдан, зулм қилиш ёки зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ёки менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…
Subscribe to a channel