ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🔸 Жума учун ғусл қилиш.
🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.
🔸 Чиройли кийимлар кийиш.
🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊
«Бир инсон уч пардани кўнглидан чиқармагунича унга маънавий давлат эшиги очилмас: биринчи – унга бу дунёнинг ҳаммаси берилса ҳам, севинмаслик, агар севинса, ул ҳарисдир, ҳарис эса тилакдан маҳрумдир; иккинчи – кавсари дунёни ўзига бериб, яна қайтиб олсалар, мутаассир бўлмаслик (парво қилмаслик); учинчи – мақталган чоғида мамнун бўлмаслик, ёмонланган чоғида ҳам қайғурмаслик».
@mehrob_uz
БИР ҲАДИС ШАРҲИ: “ЖАМОАТНИ ЛОЗИМ ТУТИНГ! КИМ ЖАМОАТДАН АЖРАЛСА, ДЎЗАХ ТОМОНГА АЖРАБДИ”
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ҲАҚОРАТ
ҚИЛДИРМАЙМИЗ
Тобеинлар авлодидан бўлган Каъб ибн Алқама ҳикоя қилади: Асҳоби киромдан Ғарафа ибн Ҳорис ал-Киндий розияллоҳу анҳу бир куни Мисрда мисрлик бир насроний билан суҳбатлашди ва унга мусулмон бўлишни таклиф қилди. Бироқ насроний бу таклифни қабул қилмагани камдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат ҳам қилди. Унинг бу ҳурматсизлигига чидай олмаган Ғарафа бурнига бир мушт туширди. Насроний тўғри Миср волийси Амр ибн Оснинг
ҳузурига бориб, Ғарафадан шикоят этди. Волий даъвогар ва жавобгарни чақириб бўлиб ўтган ҳодисанинг сабабини уларнинг ўзларидан тинглади. Сўнг Ғарафага юзланиб:
- Биласанки, биз ғайримуслимларга бир неча хақлар ва имтиёзлар берганмиз, - деди. Ғарафа волийга мана бу сўзларни сўзлади:
— Тўғри, лекин биз уларга Аллоҳни ва унинг Пайғамбарини ҳақорат қилиш ҳаққини эмас, черковларида ўзлари истаганлари каби ибодат қилиш ҳаққини берганмиз. Уларга оғирлик қиладиган ишларни зиммасига юкламадик, улар учун ҳам жанг қилиб ҳаётларини муҳофаза қилмоқдамиз,
ҳуқуқ-тартибот ишларини ўз қонунларига кўра юритишларига изн бердик. Шунга яраша, улар бизга: “Сиз ўз қонунларингизга кўра ҳукм этинг”, дея олган тақдирдагина Аллоҳнинг нозил қилгани билан ҳукм этишимизга оид сўз бердик. Бу сўзларни эшитган волий Амр ибн Ос Ғарафага:
— Тўғри айтдинг, - деди.
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz
#Дуо
Нафс ёмонлигидан қутулиш ва Аллоҳ розилиги талаби учун ўқиладиган дуо
اللهمّ اجعلنا من عبادك المنتخبين الغرّ المحجّلين الوفد المتقبّلين.Ўқилиши:
Аллооҳуммажъалнаа мин ъибаадикал мунтахобийнал ғуррил муҳажжалийнал вафдил мутақоббалийн.Маъноси:
Эй Аллоҳ! Бизни Ўзинг танланган, бош, оёқ-қўллари нурли қабул бўлган жамоадаги бандаларингдан эт.
Аҳмад 15003, 17163 – рақам ривояти.
🔵 Telegram 🔵 Facebook 📷 Instagram 🎬 YouTube
Такбири таҳриманинг кўриниши
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸
🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
🌷Амин йа роббал аламин!
@mehrob_uz
КИМ МУСУЛМОН БИРОДАРИНИНГ АЙБИНИ ҚИДИРСА, АЛЛОҲ ҲАМ УНИНГ АЙБИНИ ҚИДИРАДИ
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🕌 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ
ҚАБРДА "МАЗҲАБИНГ ҚАЙСИ?" ДЕБ СЎРАЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Қабрда мазҳабинг қайси деб савол ҳам бериладими?
📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Барзах — қабр олами ҳақидаги малумотлар биз учун ғайб саналади. Яъни, у ҳақдаги маълумотларни Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар орқали биламиз. Қабрда банда сўроқ қилиниши саҳиҳ ҳадисларда келган. Лекин киши мазҳаби ҳақида сўралиши ҳақида оят ва ҳадисларда маълумот келмаган.
Шуни яхши билиш керакки, мусулмон киши ҳаётида фиқҳий мазҳабларга амал қилиш аҳамиятсиз иш дегани эмас. Балки, Ислом уммати тўрт мазҳабдан бирига эргашишни вожиб эканига иттифоқ қилган. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
Қиёмат куни одамларнинг аҳволи турли хил бўлади.
Баъзиларни фаришталар юзтубан дўзахга судраса, баъзилар югуртириб олиб келинади. Баъзилар қурт-қумурсқа (чумоли) шаклида тирилтирилади, бошқалар уларни оëғи билан босиб олади.
Шунда: «Қурт-қумурсқа суратида тирилганларга нима бўлган?» деб сўралади. «Булар дунёда кибр қилган», дейилади.
Яна бир ривоятда шундай дейилган:
«Кибр қилувчилар Қиёмат куни жуда кичик ҳолатда тирилтирилади, уларни ҳар тарафдан хорлик ўраб олади. Улар жаҳаннам зиндонларига ташланади, у ерда уларни дўзах олови қамраб олади. Уларга дўзах аҳлидан сиқиб чиқариладиган, одамнинг ақлини кетказиб юборадиган нарсалардан ичирилади» (Имом Насоий ривояти).
"Энг шарафли уммат" китобидан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Дуоси мустажоб зотлар
👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=rvCgYeSAzvQ&t=37s
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ
БИР ҲАДИС ШАРҲИ: “ЖАМОАТНИ ЛОЗИМ ТУТИНГ! КИМ ЖАМОАТДАН АЖРАЛСА, ДЎЗАХ ТОМОНГА АЖРАБДИ”
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
МУАЗЗИН ТАКБИРНИ ҲАМ АЙТИШИ ШАРТМИ?
❓CАВОЛ: Азон чақирган муаззин такбирни ҳам айтиши шартми ёки бошқалар айтсалар бўлаверадими?
📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ким азон айтса ўша одам иқомат айтади. Агар муаззиндан бошқаси иқомат айтса муаззин озорланса, бошқанинг иқомат айтиши макруҳ бўлади. Агар муаззин озорланмаса, бошқаси иқомат айтиши жоиз (Бадоиъус саноиъ). Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
Такбири таҳриманинг кўриниши
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
32. Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган зотдир.
Бу ояти каримадаги маънони бир оз таъаммул қилиб ўйлаб кўрсак, Аллоҳ дунёдаги барча нарсани бизларга неъмат қилиб берганини англаб етамиз.
«Аллоҳ осмонлару ерни яратган»
Ким учун? Инсон учун, албатта. Осмондаги ҳамма нарса инсонга хизмат қилади. Ер ва ундаги жамики нарса инсон учун яратилган, унга хизмат этади. Аллоҳ яна:
«Осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган».
Аллоҳ осмондан қор ёки ёмғир шаклида сувни инсон учун туширади. Ўша сув нафақат меваларга, балки инсон ва унга хизмат қиладиган барча жамодот, наботот ва ҳайвонотларга ҳам фойдалидир. Буларнинг барчасидан охир-оқибатда инсон манфаат топади.
Аллоҳ:
«Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган».
Кемаларнинг денгизда, сувнинг юзида сузиб юриши ҳам мўъжиза. Ҳар бири алоҳида-алоҳида сувга солинса, чўкиб ёки оқиб кетадиган нарсаларни кема ҳолига келтирилса, сузиб инсонга хизмат қиладиган хусусиятга эга қилиб қўйган. Аллоҳ буни ҳам инсон учун қилгандир. Бу ҳам Аллоҳнинг неъматидир.
«ва анҳорларни сизга бўйсундирган зотдир».
Анҳорлар-дарёлар ҳам инсон учун кўплаб неъматлар манбаидир.
@mehrob_uz
Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар.
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
@mehrob_uz
РОЗИЛИГИНГ – ҲИКМАТ, ҒАЗАБИНГ ИЗЗАТДУР
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиб турган эдилар, бир мусулмон киши мунофиқнинг ёнидан ўтиб қолди. Мунофиққа:
– Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётган бўлсалар, сен ўтирибсанми? – деди.
– Бор, ишингдан қолма! – жавоб берди мунофиқ қўполлик билан.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозларидан фориғ бўлганларидан сўнг бўлиб ўтган гап-сўзни айтишди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмон кишига:
– Бўйнига урмадингми? – дедилар (калласини олиш маъносида).
Умар (розияллоҳу анҳу) бу сўзни бажариш учун ўрнидан турган эди, Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Эй Умар, қайт. Сенинг розилигинг ҳикмат, ғазабинг иззатдур, – дедилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
#ЭСЛАТИНГ
Эртага — Пайшанба: 31 Август, 2023;
14 Сафар. 1445
🌙«Оқ кунлар» ҳақида биласизми?
«Айёмул бийз» «Оқ кунлар» – ҳар ойнинг 13, 14 ва 15 кунлари ой тўлган, кечалари энг ойдин, кундуздек ёруғ бўлгани учун шу номни олган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур кунларда рўза тутишга тарғиб қилганлар.
Имом Дайламий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, қуёш Одам алайҳиссаломнинг таналарини куйдириб, қорайтириб юборганида Аллоҳ таоло ойнинг ўртадаги уч кунида рўза тутишни буюрган экан. Шу уч кун давомида Одам алайҳиссаломнинг таналари оқарган ва шу сабабли бу кунлар «оқ кунлар» деб аталган экан.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар ойда уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисличадир. Ана ўша йил давоми рўзасига баробар” дедилар”.
Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:(Тошкент вақти билан)
Пайшанба: 04:23 — 19:02
Жума: 04:24 — 19:01
Шанба: 04:25 — 18:59
Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube | tiktok
Икки нарса борки, уни амалга оширсанг икки дунё саодатига эришасан:
Яхши кўрмаган нарсангни Аллоҳ севгани учун бажаришинг;
Севган нарсангни Аллоҳ
хушламагани учун тарк этишинг.
Фузайл ибн Ниёз.
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
БЕМАЗҲАБЛАРНИ ЁМОН КЎРМАЙМИЗ, АММО
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
31. Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар.
Яъни, эй Пайғамбарим, мўмин бандаларимга айтгин. Кофирларга ўхшаб ношукр бўлмасинлар. Балки, берган неъматларимга шукр қилсинлар. Шукрнинг энг гўзал кўринишларидан бири намоз ўқишдир.
«Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар».
Улар намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Охиратда ҳар бандага фойда берадиган амал айнан шу намоздир.
Эй Пайғамбар! Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин,
«Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар».
Қиёмат кунида олди-сотди билан иш битириб бўлмайди, ошна-оғайнигарчилик бир пулга арзимайди. Шу ҳолга етмай туриб, мен ризқ этиб берган нарсалардан хоҳ махфий, хоҳ ошкора хайри-эҳсон қилиб қолсинлар. Риё, фахрланиш ва бировга озор етишидан қўрқсалар, махфий равишда хайри-эҳсон қилсинлар. Бошқаларга ўрнак кўрсатиш, Аллоҳга итоатни сездириш сингари ибратли ишлар илинжида бўлса, ошкора хайри-эҳсон қилсинлар.
Энди келадиган оятларда Аллоҳнинг бандаларига берган беҳисоб неъматлари, ризқлари ҳақида сўз кетади:
@mehrob_uz
Зуфар Нақшбандий айтади:
《Дунё яралгандан бери қабрда ётганларнинг биргина орзуси бор бўлиб, у ҳам улар учун ушалмас орзу экан. Улар, қани эди, бизни Аллох таоло бир маротаба, бир лаҳзага шу дунёга қайтарса-ю, бошимизни саждага қўйиб ҳеч бўлмаганда бир маротаба “Субҳана роббиял аъло” деб олсак, дер эканлар. Бу ушалмас орзу бизнинг кўлимизда нақд турибди. Биз хоҳлаганимизча сажда қилишимиз мумкин. Аммо биз бу нарсадан ғафлатдамиз, шайтоннинг алдови билан, ажал бизга ҳали — бери етмайдигандай туюлади.》
@mehrob_uz
СЕН УНИ УНУТМАГАНСАН
Кунларнинг бирида Умар (розияллоҳу анҳу) Мадина бозоридан ўтиб борар эди. Қараса, Аёс ибн Суламий тор йўлакни тўсиб ўтирган экан. Уни қўлидаги қамчи билан туртиб:
– Йўлни бўшат, ҳой Суламий! – деди.
Орадан бир йил ўтди. Умар (розияллоҳу анҳу) Аёс ибн Суламийни яна ўша бозорда учратиб қолди.
– Бу йил ҳаж қилмоқчимисан? – сўради Суламийдан.
– Ҳа, эй мўминлар амири, – жавоб берди.
Халифа унинг қўлидан тутиб уйига етаклаб олиб борди. Уйидан олти юз дирҳам олиб чиқиб унга берди.
– Буни ол, эй Суламий. Ҳожатларингга ишлатарсан. Билиб қўй, бу ўтган йили сени қамчим билан туртганим учун.
– Эй мўминлар амири, агар ўзингиз эслатмасангиз, хаёлимдан кўтарилган экан, – деди Суламий.
– Аллоҳга қасамки, сен уни унутмагансан! – деб қўйди Умар (розияллоҳу анҳу).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
АЛЛОҲ ТАОЛО ИЛА ПАНОҲ СЎРАШ ҲАҚИДА
142. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким сиздан Аллоҳ ила паноҳ сўраса, унга паноҳ беринг. Ким сиздан Аллоҳ ила сўраса, беринг. Ким сиздан Аллоҳ ила омонлик сўраса, унга омонлик беринг. Ким сизга яхшилик қилса, уни мукофотланг. Бирор нарса топмасангиз, унинг ҳаққига то мукофот берганингизни билгунингизча дуо қилинг».
Абу Абдуллоҳ деди: Аллоҳ таоло ила паноҳ сўраш Унинг омонлигига ва ҳарамига киришдир. Ким бу дунёда подшоҳнинг олдига қочиб борса, қувган унга озор етказишдан ҳайбатланади ва уни тарк қилади. Буни у ҳузурига қочиб борган кишининг улуғлаш юзасидан қилади. Подшоҳ ҳам бундан кейин қувганга озор етказишдан ўзини тияди. Агар уни хорласа, бу унинг учун нуқсон ҳисобланади. Шундай бўлса, Аллоҳ таолонинг паноҳига ва ҳимоясига қочган қандай бўлишини ҳар ким билиб олаверади.
👉 Давомини ўқиш