👆Аллоҳ Таоло одамни мана шундай яхши кўради!
〰️○〰️○〰️○〰️○〰️○〰️
Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ
🍀 Ассаламу алайкум 🍀
🍁 Хайрли тонг! 🍁
Бугунги кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин. Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
Mehrob.uz
ҲАЙВОНЛАРНИ БИЧИШ ҲАҚИДА
❓CАВОЛ: Динимизда эркак қўй ва эчкиларни бичиш ҳақида нима дейилган? Бу иш гуноҳми ёки гуноҳ эмасми? Баъзи бир инсонлар жоиз дейишяпти, шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Aллоҳ рози бўлсин!
📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қўй, эчки ва молларни семиртириш ва гўшти ширин бўлиши учун бичишга шариатимиз рухсат беради. Бу ҳақда "Мавсуаътул фиқҳийя" китобида бундай дейилган:
яъни: "Ҳанафийлар ҳайвонларни бичишда зарар йўқлигига қарор қилган. Чунки, уларни бичишда ҳайвон ва одамларга фойда бор". Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
Отани яхшилигининг болаларга манфаати
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Дуонинг кучи
⚖📜 Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, - деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган ҳолат эмас...
- деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига тутқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.
Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи нақадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...🕊
Каналга уланиш👇
@mehrob_uz
БИР ҲАДИС ШАРҲИ
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларга фақат амир, ёки маъмур, ёки риёкоргина гапиради», деганлар.
Фақат уч киши ваъз айтиши мумкин.
Биринчиси — мусулмонларга амир бўлган киши.
Иккинчиси — амир томонидан ваъз қилишга маъмур бўлган, яъни буюрилган киши.
Учинчиси — ўзини бошқалардан катта қилиб кўрсатмоқчи бўлган мутакаббир киши.
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Бугунги кунда амир ҳам йўқ, маъмур ҳам йўқ. Аммо ваъз қилиб турганларнинг ҳаммасини ҳам мутакаббир деб бўлмайди.
Шунинг учун менинг фикрим шуки, одамлар бирор олимдан ваъз қилиб беришни сўрасалар, у киши одамлар томонидан ваъзга маъмур (буюрилган) бўлиб қолади».
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
@mehrob_uz
Одобсиз ақл шармандалик, ақлсиз одоб ҳалокатдир.
Изоҳ. Одоб ва ақл бир-бирини тақозо этувчи кучлардир. Шунинг учун айтилган: «Ақлсизда одоб, одобсизда ақл йўқ».
Алий розияллоҳу анҳу дейди: «Ҳар бир нарса ақлга муҳтож, ақл эса одобга муҳтож, ақл ва одобдан бошқа ҳар қандай қадр-қийматнинг чегараси бор».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Одоб талабида бўл, чунки одоб ақлга зиёдалик, мурувватга далил, ёлғизликда улфат, ғарибликда ҳамроҳ, фақирликда мол-давлатдир».
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан манфаати энг кўп одоб ҳақида сўралди. Шунда у деди: «Динда фақиҳлик, дунёда зоҳидлик ва зиммангдаги ҳақларни Оллоҳ учун таниш».
"Унвонул баён" китобидан.
@mehrob_uz
🟢 LIVE
Илмдан ўзга нажот йўқ!
________________
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий
Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=tJN88htDB20
Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2
Instagram:👇
https://instagram.com/mehrob.uz
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️
💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
#ибрат_вақти
ҲEЧ КИМ
Даврада таркидунёчилик, охир-оқибат одамни наҳсга ботирувчи нафсни тийиш ҳақида бахс кетаётган эди...
Бир киши шундай ривоят бошлади:
"Бир сержант йўлда дарвешни учратиб қолибди, қараса ҳоли паришон... Ачиниб сўрабди:
- Сен кимсан?
- Ҳеч ким...
- Шунақасиям бўладими?
- Бўлади. Ўзинг кимсан?
- Сержант.
- Кейин ким бўласан?
- Лейтенат.
- Кейинчи?
- Майёр.
- Ундан кейинчи?
- Полковник.
- Яна?
- Генерал.
- Хўп, ундан кейин?
- Маршал!
- Маршал ҳам бўлдинг дейлик, ундан кейин ким бўласан?
Сержант ундан кейин келадиган ўлимни ўйлабди.
- Ҳеч ким.
- Қара-я, - дебди дарвеш, менинг рутбам ҳозирданоқ сеникидан баланд экан!.."
«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан.👇
Дўстларга ҳам улашинг!
@Mehrob_uz
АЛЛОҲ ТАОЛО БАНДАНИНГ ТАВБАСИДАН НИҲОЯТДА ХУРСАНД БЎЛАДИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда кўп марта айтганлар. Жумладан, бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: «Мен бандам гумон қилганидекман. у Мени эсласа, Мен у билан биргаман», деган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида саҳрода уловини топган киши хурсанд бўлганидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади».
Аллоҳ таоло шундай дейди: «Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зиро яқинлашаман. Ким Менга бир зиро яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. У Мен томон юриб келса, Мен унга ундан тезроқ юриб бораман» (Имом Муслим ривояти).
"Энг шарафли уммат"
@mehrob_uz
ОСМОН ВА ЕРДА ИЛК ҚИЛИНГАН ГУНОҲ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Бир куни Иброҳим Адҳам ҳаммомдан чиққан эди, пулини сўрадилар, йўқ, деди. «Пулинг бўлмаса, ҳаммомга кириб бўладими?» – дедилар. Иброҳимга важд (Илоҳий истиғроқ, беҳудлик) келди. Охири ўзига келгач: «Нима бўлдинг?» – деб сўрадилар. Айтди: «Бўш қўл билан шайтоннинг уйи бўлган ҳаммомга ҳам қўймайдилар, Раҳмоннинг уйига амалсиз – тоат-ибодатсиз қандоқ кира олурмиз?»...
«Ҳикмат хазинаси» китобидан.
@mehrob_uz
ИШЛАРДА ШОШИЛМАСЛИК
Ибн Аббосдан ривоят килинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашажжга Ашажж Абдулқайсга:
«Сенда Аллоҳ яхши кўрадиган иккита хислат бор: ҳилм ва шошмаслик», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда икки яхши хислат «Аллоҳ яхши кўрган сифатлар» дея мадҳ қилинмоқда.
«Ҳилм» шошмасдан, оқилона иш тутиш ва ёмонлик қилганга ёмонлик қайтармаслик маъноларини билдиради.
«Ҳаё» сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда: «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгаришдир».
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 t.me/mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
БАРАКАГА БОЙ ЖУМА!
Бугун улуғ айём куни Минор масжидига ҳанафий фиқҳи катта олимларидан Шайх Мансур ибн Абдул-Боқий бин Мулла Али Мансур ал-Андижоний ал-Бухорий ал-Маданий ал-Ҳанафий ҳазратлари ташриф буюрдилар. Жума намозидан сўнг Шайх Мансур ибн Абдул-Боқий Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийга Имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Ал-Жомe ас-Саҳиҳ» китобидан ижоза бердилар. Бу санад нодир ҳисобланиб, «Бухорийлар силсила санади» деб номланади. Чунки санаддаги барча шахслар бухорийлардир. Бу ижозани Чеченистоннинг Шали шаҳридан ташриф буюрган Шайх Ваҳа Абдуллоҳ, “Минор“ жоме масжиди имом ноиби Адҳамжон Дўсматов ҳамда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Раҳматуллоҳ ибн Аҳмаджонлар ҳам олдилар. Аллоҳ таоло бу ижозани баракали, хайрли қилсин ва Имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг илмларидан бизга фойда берсин.
@mehrob_uz
🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 💐
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
@mehrob_uz