Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).
@mehrob_uz
ВАСВАСА ИЙМОННИНГ ТЎСИҚЛАРИ ЭКАНИ ҲАҚИДА
144. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбларидаги васвасадан шикоят қилдилар. Шунда у зот:
– Сизлар Роббингиз ҳақида қандайсиз? – дедилар.
– Роббимиз ҳақида шак қилмаймиз. Албатта, биримизнинг осмондан қулаб парчаланиб кетиши, унинг учун кўксида топаётган нарсани гапиришидан кўра маҳбубдир дейишди.
– Аллоҳу акбар, ўша иймоннинг ўзгинасидир, – дедилар у зот алайҳиссалом.
Собит: “Аллоҳим, биз учун ўшани кўпайтир”, дерди.
Абу Абдуллоҳ деди: Аллоҳ таоло Ўзи танлаб олиб, ҳидоятга бошлаган кимсаларнинг қалбларида иймонни мустаҳкамлади. Лавҳул Маҳфузда уларнинг исмларини саодат ила белгилаб қўйди. Мийсоқ куни уларни ўнг тараф соҳиблари билан бирга чиқарди. Шайтон тавҳидларини ботил қилиш учун уларга васваса қилишга шошилди.
Давоми ўқиш!
Юсуф ибн Асботнинг айтишича, Ҳусни хулқнинг аломати ўн хислатдадир:
1. ўзгалар билан ихтилофга бормаслик;
2. инсофли бўлиш;
3. бировларнинг тойилиб кетишини истамаслик;
4. бошқаларнинг билинган камчилигини яхшиликка йўйиш;
5. узр сўрай олиш;
6. азиятларга чидаш;
7. нафсини тергов қилиб туриш;
8. ўзганинг эмас, ўз айбини билиш;
9. каттаю кичикка бирдай очиқ юзли бўлиш;
10. ўзидан юқори ёки паст кишига ҳам мулойим сўзлаш.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🎋🌷🌾🌷🎋🍃
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ТУЯНИНГ ЭГАРЛАРИ
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Минода турган эди, бир аъробий бир тўда туяни ҳайдаб ўтиб қолди. Умар (розияллоҳу анҳу) сўради:
– Юк ташувчи туяларингни сотасанми?
– Ҳа, – деди аъробий. Ҳазрат Умар ўн тўртта туяни сотиб олди. Сўнг бир кишига: – Бу подани ҳайда! – деган эди, аъробий:
– Унинг тепасидаги ёпинчиқ ва эгарларни ечиб қўй, – деди.
– Мен уларни ёпинчиқ ва эгарлари билан қўшиб сотиб олганман, – деди Умар (розияллоҳу анҳу).
Улар бу масалада тортишиб қолиб, охири Али (каррамаллоҳу важҳаҳу)нинг олдига бориб шикоят қилишди.
Али (розияллоҳу анҳу) Умар (розияллоҳу анҳу)дан сўради:
– Сиз уни эгар ва ёпинчиқларини қўшиб беришига келишганмисиз?
– Йўқ.
– Ундай бўлса, уларни ечиб беринг. Фақат туяларгина сизники бўлади, – деди Али (розияллоҳу анҳу).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
ФАХРИЙ УСТОЗ ДАРАЖАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бугун, 4 сентябрь санасидан юртимиздаги таълим даргоҳларида 2023-2024 ўқув йили бошланди. Мустақилликнинг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Уйғун домла Ғофуров, билим юрти мудири Абдуҳақим қори Матқулов ҳамда устоз ва талабалар иштирок этди.
Учрашувга «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташриф буюриб "Илм олиш ва илм аҳлларининг фазли" тўғрисида гўзал нутқ сўзладилар.
Тадбир давомида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдуҳақим қори Матқулов томонидан «Фахрий устоз» даражаси билан тақдирландилар.
Мамнуниятли лаҳзалардан сўнг Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий янги ўқув йили хайрли ва баракали бўлишини сўраб хайрли дуо қилдилар.
Маросимдан сўнг Устозимиз мадраса талабаларига "Мустақиллик дарси" билан бошлаб бердилар.
Ушбу шарафли унвонларни Аллоҳ таоло муборак айлаб, Ўзи манфаатли ва барокатли қилсин.
ФАҲШ ИШЛАРНИНГ ХАТАРЛАРИ
Фаҳш ишларнинг жамиятда хатарлари жуда кўп. Улардан айримлари қуйидагилар:
– шаҳватга берилиш, гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга муккасидан кетиш;
– одам савдоси, хусусан, аёлларни сотиш, фоҳишалик билан шуғулланиш;
– айрим аёл-қизларнинг бузилиши, ҳаёсиз либослар кийиши;
– ахлоқсизлар, безорилар ва нафсига қул бўлганлар кўпайиши.
Тарихда бир давлат раҳбари афсус билан бундай деган: “Мамлакатнинг келажаги хатарда. Чунки кўп ёшлар ахлоқсиз, шаҳват гирдобига шўнғиган, масъулиятни ҳис қилишмайди. Ҳар етти ўсмирдан олтитаси ахлоқий бузуқ, шаҳват уларни домига тортиб, жисман ва руҳан заифлаштирган”.
"Ёшлар – келажагимиз" китобидан.
@mehrob_uz
33. У сизга доимий ҳаракатдаги қуёш ва ойни ҳам, шунингдек, кеча ила кундузни ҳам хизматчи қилиб қўйди.
Қуёш билан ой тинимсиз ҳаракатда бўлиб, доимий равишда инсонга хизмат қилади. Кеча билан кундуз ҳам доимо бир-бири билан алмашиб туради. Шу билан бирга, ҳар доим инсоннинг хизматида бўлади. Уларни Аллоҳ шундай яратиб қўйган.
Лекин булар билан Аллоҳнинг инсонларга ато қилган неъматлари тамом бўлиб қолмайди.
@mehrob_uz
ТИЛИНГ БИЛАН ДИЛИНГ БИР БЎЛСИН
🔥«Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, қаноат этмайдиган, бермаса, сабр
қилмайдиганлардан бўлма. Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма. Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма. Бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма.
Имом Ғаззолий, "Қирқ ҳадиси қудсий".
@mehrob_uz
ЖАННАТ ДАРАЖАЛАРИ ҲАҚИДА ВАЪЗ (3)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Аллоҳ Адн жаннатини яратган вақтда Жаброил алайҳиссаломга ваҳий қилиб: “Мен бандаларим ва валийларимга тайёрлаб қўйган нарсаларимга қара”, деди. Жаброил алайҳиссалом бу жаннатни айланиб юрганида, қасрларнинг биридан бир ҳур унинг қаршисидан чиқди. Ҳур Жаброил алайҳиссаломга табассум қилганида унинг тишлари зиёсидан Адн жаннати нурафшон бўлиб кетди. Жаброил алайҳиссалом буни Аллоҳнинг нури деб, гумон қилиб, сажда қилган ҳолида йиқилди. Шунда Ҳур: “Эй Жаброил, бошингизни кўтаринг”, деди. Жаброил алайҳиссалом бошини кўтариб, унга қаради ва: “Сени яратган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир”, деди. Ҳур: “Эй Жаброил, Аллоҳ мени ким учун яратганини биласизми?” деди. Жаброил алайҳиссалом: “Сен ким учун яратилгансан? деб сўраганида: “Аллоҳ мени Аллоҳ розилигини ўзининг нафсу ҳавосидан устун қўйган зотлар учун яратгандир”, дея жавоб берди ҳур»."Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
@mehrob_uz
БАРЧА ЎТГАН ПАЙҒАМБАРЛАР "АТИЙЯ" ҚИЛИНГАН, ЛЕКИН БИЗНИНГ ПАЙҒАМБАРИМИЗ "ҲАДИЯ" ҚИЛИНГАНЛАР
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🕌 Др. шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ
МАСРУР ҲОЛДА ОРОМ ОЛИНГ, АЛЛОҲДАН ЎЗГА БИРОРТАСИ БОРАСИДА ЎЙЛАМАНГ
Анча йиллар илгари одамларнинг гап-сўзлари билан хаёлимни банд қилар эдим. Гоҳида кимнингдир менга айтган гапи қалбимда қолар, яна бошқа сафар аламли бир вазият дилимни оғритарди. Натижада ғамга ботар, алам ва оғриқни ҳис қилардим. Турли мамлакатларга сафар қилиб, одамларнинг ҳолидан воқиф бўлиб, тажрибам ошгач, уйқудан олдин ҳеч нарсани эсламайдиган, ўйламайдиган бўлдим. Фақатгина истиғфор айтаман, уйқудан олдинги дуоларни ўқийман. Хаёлимни кишилар ва уларнинг гап-сўзлари, тутган позицияларидан фориғ қиламан. Шунга одатлангандан сўнг сакинат, нафсий ва руҳий хотиржамликни ҳис қилдим ҳамда хотиржамликнинг йўли мана шу эканини англадим. Сиз ҳам хотиржам бўлинг ва тиниқиб ухланг. Зеро, қалбингизда одамлар ва уларнинг деди-дедисини чиқариб ташлаб, уларнинг Роббини зикр қилиб, Унинг сўзини тиловат қилсангиз, омонлик ва сакинатни топасиз. Аммо ҳар бир ноўрин сўз, ёмон муносабат ва кабих нарсаларга эътибор бераверсангиз, хотиржам ухлай олмайсиз. Охир-оқибат бу ҳолат сизни ҳиқду адоват, душманчилик ва ҳасадгa олиб боради.
Ухлашдан олдин қалбингизни покланг, хотирангиздан кераксиз нарсаларни ўчириб юборинг. Шунда хотиржамлик, омонликка етасиз, иймонингиз ҳаловатини тотасиз, Роббингизнинг зикри ила роҳатланасиз. Савобларингиз амал дафтарингизда қолиб, соғлигингизни ҳам асрайсиз. Аллоҳ, Унинг зикри ва Китобидан бошқа ҳар нарсадан қалбингизни фориғ қилмагунча ухламанг!
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
@mehrob_uz
Шундай замон келадики, Исломнинг исмигина, Қуръоннинг расмигина қолади. Одамларнинг ўша кундаги масжидлари обод ва муҳташам, аммо ҳидоят жиҳатидан хароб бўлади.
Али ибн Абу Толиб.
@mehrob_uz
34. Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир.
Аввалги оятларда тилга олинган умумий неъматлардан ташқари, Аллоҳ бандаларига улар сўраган мол-дунё, фарзанд, сиҳат-саломатлик, роҳат-фароғат каби кўплаб неъматлардан ҳам беради. Хулоса қилиб айтилганда:
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар».
Аллоҳ таолонинг инсонларга ато этган неъматларини замон ҳам, макон ҳам, саноқ ҳам қамраб ола билмайди. Хўш, қандай қилиб уларни маълум замонда, маълум маконда яшайдиган маълум илмга эга одамлар санай олади? Шундай бўлгач, барча инсонлар бу беҳисоб неъматлар учун ҳар доим ҳисобсиз шукрлар айтишлари керак эди. Афсуски, улар Аллоҳга ширк келтириб, кофир бўлиб юрибдилар.
«Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир».
Аммо уларнинг орасида шукр қилувчилари ҳам топилади. Бунга мисол Иброҳим алайҳиссаломдир. Келаси оятларда ҳаммага, жумладан, отамиз Иброҳимнинг динидамиз, деб даъво эта туриб, аслида ношукрчилик қилаётган араб мушрикларига ҳам ўрнак бўлсин учун у зот алайҳиссаломнинг шукрларидан намуна келтирилади.
@mehrob_uz
Ҳазрат Саҳл ибн Раъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Мўмин киши дўст бўлади ва дўст тутилади. Дўстлаша олмайдиган ва дўст тутилмайдиган кишида хайр-яхшилик йўқдир. Инсонларнинг хайрлиси инсонларга фойдаси тегадиганидир”, дейилган.
@mehrob_uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳамда Mehrob.uz жамоаси Ўзбек санъатининг чинакам юлдуси улуғ санъаткор Шерали Жўраев вафоти муносабати билан оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумни раҳмат айласин. Бу дунёда қилган эзгу амаллари ўзларига йўлдош бўлиб, борар жойларини кенг, ёруғ, юмшоқ жойлардан қилсин.
Марҳум олимларга дўст ва ажойиб ҳамсуҳбат эдилар.
Яқинларига гўзал сабр бериб, қилган сабрларига улуғ ажрлар бино қилсин.
"Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун"
@MEHROB_UZ
ҲОЛВАЙТАР ҚИЛИНМАСА ЎЛИК ҚОРНИДАН ЁРИЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Aза бўлган хонадонда ҳолвайтар қилинади. Бир аёл айтдики, ҳолвайтар қилинмаса, ўлик 50 кунда қорнидан ёрилар экан. Бу гап қанчалик тўғри?
📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
У аёл дин номидан асоссиз гапирибди. Бундай гап хурофотдан бошқа нарса эмас. Маййитнинг қабрдаги ҳолатига маълум бир таомнинг тайёрланиши таъсир кўрсатмайди. Муҳтожларга таом едириб, савобини маййитга бағишлаш жоиз. Лекин бу динимизда бўлмаган турли хурофотларни тарқатишга асос бўлмайди. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
Эй ғофил банда!
Гуноҳ қилганингда кеч бўлмасидан тавба қил. Зеро, Аллоҳ таоло раҳмдил ва кечирувчи. Кеч бўлганида эса тавбадан наф йўқ.
Умар ибн Абдулазиз.
@MEHROB_UZ
“ШУ БИЛАН ШОДЛАНСИНЛАР, БУ ТЎПЛАГАН
БОЙЛИКЛАРИДАН ЯХШИРОҚДИР"
Одамлар мол-дунё ва мансаб билан шодланса, сиз “Ла илаҳа иллаллоҳ” билан севининг.🌼
Улар кумушу тиллолар билан бахтли бўлса, сиз ёлғиз Аллоҳнинг муҳаббати билан саодатлисиз.🌼
Улар бола-чақа, ёру биродарлари билан овунсалар, сиз жазоловчи Подшоҳ зикри билан банд бўлинг.🌼
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
“Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар”, дейишим қуёш нури тушган барча нарсадан яхшироқдир”
(Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадисни эшитгандан сўнг қандай қилиб зикрсиз мол-дунё, бола-чақа, дўстлар билан шодланади одам?❓
📜"На молларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қилувчи эмасдир”
(Сабаъ сураси, 37-оят).
Ким жисмининг кўркамлиги, ташқи қиёфасининг гўзаллиги билан фахрланиб юрган бўлса, қабрига тупроқ тортилгандан сўнг уни еб битирадиган қуртларни эсласин.❗️
Ким мансабидан, тахтидан фахрланса, қабрида чириб, тишлари тўкилиб, тили осилиб ётишини ўйласин.❗️
Во ажабо, ўлим доноларнинг ақлини олди, нотиқларнинг тилини парчалади, адибларнинг қаламини синдирди.❗️
Тупроқда ҳамма нарса йўқ бўлиб кетади, фақат солиҳ амал абадийдир.☝️
Барча нарса кетади, фақат яхши ном қолади.☝️
📜“Сизларнинг ҳузурларингиздаги нарса(лар) тугаб кетур. Аллоҳ даргоҳидаги нарса(лар) эса боқийдир”
(Наҳл сураси, 96-оят).
📚"Қалблар тизгини" китобидан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❓САВОЛ: Жамоатга фақат бир ракат кечикиб қўшилган киши охирги қаъдада ташаҳҳуд ўқиб бўлганидан сўнг, туриб қолдирган ракатларини ўқийверадими ёки имомнинг салом беришини кутиши лозимми?
📨 ЖАВОБ: Бундай ҳолда масбуқ имомнинг салом беришини кутади, ундан олдин ўтказиб юборган ракатларини ўқиш учун турмайди ("Баҳрур роиқ").
Масбуқ қуйидаги ҳолларда имом салом беришидан олдин намознинг қолган ракатларини ўқиш учун туриши мумкин: масҳ қилган бўлса-ю, масҳ муддати ўтиб кетишидан қўрқса; узр соҳиби бўлса ва вақтнинг чиқиб кетишидан хавотирланса; бомдод намозида қуёш чиқиб қолишидан қўрқса; ҳадас етиб қолишидан, яъни таҳорати кетиб қолишидан қўрқса; агар имомнинг салом беришини кутган тақдирда, олдидан одамлар кесиб ўтишидан қўрқса ("Важизул Кардарий").
Масбуқ санаб ўтилган ҳолатлардан ташқари ташаҳҳуд миқдорича ўтиргач, имомнинг салом беришини кутмай туриб кетса, намози таҳримий макруҳ билан жоиз бўлади ("Фатҳул қадир").
ЎМИ Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
КИШИНИНГ — «ОДАМЛАР ҲАЛОК БЎЛДИ», ДЕЙИШИ
759. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бup кишининг: «Одамлар ҳалок бўлди», деганини эшитсанг, унинг ўзи уларни ҳалок қилган бўлади», дедилар.
Шарҳ: Демак, бундай гапларни гапириш яхши эмас экан. «Яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришта омин, дейди», деганларидек, ҳадеб ёмон гап гапирилаверса, ёмонлик тарқалаверади. Натижада одамлар бу ёмонликдан таъсирланмай қўйишади, кўникиб қолишади. Оқибатда жамият ёмонлар жамиятига айланиб боради.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube