mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
08.09.2023 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

БУНДАЙ ЙИҒЛАНМАЙДИ

Тобеин олимлардан Куфа қозиси Абу Бурда ал-Ашъарий ҳикоя қилади:

Бир сафар отам Абу Мусо ал-Ашъарий оғир бемор бўлди. Боши аёлларининг бирининг қучоғида эканида ҳушидан кетди. Буни кўрган аёли қаттиқ
чинқириб юборди ва баланд овозда йиғлай бошлади. Абу Мусо ҳушида бўлмагани учун хотинининг бу ҳаракатларига қаршилик кўрсатадиган аҳволда эмас эди. Ҳуши жойига келганида хотинини бундай огоҳлантирди: “Пайғамбар алайҳиссалом хушламасдан узоқ турадиган кимсалардан мен ҳам узоқман. Аллоҳнинг Расули бор кучи билан бақириб-чақирган, сочини юлган, усти-бошини йиртган аёллардан узоқ эдилар”.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳнинг мерослари тақсимланмоқда

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

36. Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан.
Иброҳим алайҳиссалом ўз даврларида ва ундан олдинги замонларда бут-санамлар кўплаб кишиларнинг залолатга кетишига сабаб бўлганини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам ушбу маънодаги дуони қилдилар.
«Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар».
Ҳа, тарихда кўп одамлар буту санамлар туфайли тўғри йўлдан оздилар. Фитнага учрадилар.
«Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан».
У киши алайҳиссалом одамларни шундай ажратиб олганлар: менга эргашганлар Аллоҳнинг йўлига юрган, тўғри йўлдаги кишилар бўлади. Менга осий бўлганлар эса, гуноҳкор ва кофир бўладилар. Эй Роббим, уларнинг гуноҳларини Ўзинг кеч, раҳм айлаб, тўғри йўлга бошла.
Иброҳим алайҳиссалом Пайғамбарлар ичида жуда ҳам ҳалийм ва юмшоқ қалблик билан ажраб турадилар. Ҳар доим кофирларга ҳидоят сўраб дуо қиладилар. Иброҳим алайҳиссалом дуоларида давом этиб айтадиларки:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Агар варақ бўлганимда мусҳафдан бир саҳифа бўлишни истардим.
Агар мато бўлганимда жойнамоз бўлишни истардим.
Агар таёқ бўлганимда мени ҳасса қилиб бомдод намозига борадиган чолнинг ҳассаси бўлишни истардим!


Адҳам Шарқовий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Тафовут:

- Нуҳнинг ўғли пайғамбарнинг уйида туриб кофир бўлди;
- Озарнинг ўғли эса пайғамбарлар отасига айланди;

- Юсуфнинг акалари уни қудуққа улоқтиришди;
- балиқ эса денгизда Юнусни қутқарди;

- Фиръавннинг аёли (Осиё) да жаннатда бир қаср бор;
- Лутнинг аёлида эса дўзахда бир қароргоҳ;

- Ҳудҳуд ғарибларни жаннатга чақирди;
- Фиръавн қавмини дўзахга етаклади;

- Аллоҳ Одамнинг ерда бўлишини тақдир қилганда Иблис осмонда эди. Одам жаннатга қайтди, Иблис дўзахга кирди.

- Макка ўз фарзандини қувди;
- Мадина эса унга бошпана берди;

- хода Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг фироқларида овоз чиқарди;
- у зотнинг амакиси эса йўлларига тиканлар қўйди;

- башар пайғамбарни ўтга ташласа, ҳайвонлар уни ўчиришга ҳаракат қилишади;

- Ийсо отасиз дунёга келган бўлсада пайғамбар бўлди;
- Кўпчилик аъробийлар санамларга ибодат қиладиган ота-боболарининг динида ўлиб кетишди;

- жинлар Қуръонни хушуъ билан эшитишса, Укоз бозоридаги кишилар қулоқларини бармоқлари билан беркитиб олишди;

- чумоли бир пайғамбарнинг бутун бошли қўшини йўналишини ўзгартирди;
- инсон Каъбани бузиш учун бир қўшинни бошқарди...

Адҳам Шарқовий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#ТАЪЗИЯ

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳамда Mehrob.uz жамоаси Муҳаммад Шокир домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ жалла ва аъло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, гавҳари иймонларини саломат ҳолда йўлиқтирсин, Ўз раҳматига буркаб жойларини олий жаннатлардан қилсин.

Айни дамларда мусибатзадаларга сабру жамийл ато қилиб, ўрнини яхшиликлар билан тўлдирсин.

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун»

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Илмдан ўзга нажот йўқ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИШ КEРАК?

Усмон розияллоҳу анҳу замонида бир ансор билан ҳам шундай воқеа юз берган. У ўз боғида намоз ўқирди. Дарахт шохлари пишган ширадор хурмолар мўл-кўллигидан эгилиб қолганди, бу унинг эътиборини ўзига тортди, мамнун бўлди. Аммо бу ракъатлар ададини унутишга сабаб бўлди. Жаҳли чиқиб, уни намоздан чалғитган боғдан воз кечишга аҳд қилди. У Усмон розияллоху анҳунинг олдиларига келиб, боғдан Аллоҳ йўлида фойдаланишини илтимос қилди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу боғини эллик минг дирҳамга соттириб, пулни Ислом эҳтиёжига сарфладилар. Бу саҳобаларнинг намозга эътиқоди нақадар юксаклигини кўрсатади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу намозга турганларида (ҳузурнинг ҳайбатидан) тахланган либос каби бўлиб қоларканлар. Намоз чоғи уйдагиларнинг гап-сўзини ҳам эшитмас эканлар. Баъзан уйдагилар: «Жим, овоз чиқарманглар, Абдуллоҳ намоз ўқияпти», дейишса, у киши: «Истаганларингизни гапираверинг, мен намоздалик пайтимда гапларингизни эшитмайман», деганлар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўз (пардаси) оғришидан изтироб чекарди. Табиб унга шундай деди: «Даволаш мумкин, фақат эҳтиёт чорасини кўришинг керак. Беш кунлаб ерга мукка тушишдан ўзингни тийиб туришинг лозим. Шу боис саждани адо этишда тахта мосламадан фойдаланишинг мумкин». У деди: «Бунақа бўлиши мумкин эмас, бу аҳволда мен бир ракъат ҳам намоз ўқий олмайман. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бирор кимса билиб туриб хато намоз ўқиса, қиёмат куни Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади».

«Мўминнинг меърожи» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САЛОМНИ ЁЙИНГ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

35. Эсла, Иброҳим шундай демишди: «Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин».
Маълумки, Иброҳим алайҳиссалом Маккаи Мукаррамада икки марта бир-бирига ўхшаш дуо қилганлар. Биринчи марта Биби Ҳожар билан гўдак Исмоил алайҳиссаломни қолдириб кетаётиб дуо этадилар. Иккинчи марта эса, Каъбатуллоҳ биносини қуриб бўлинганидан сўнг дуо қилганлар. Биз ўрганаётган дуолари иккинчисидир.
«Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин»
Омонлик улуғ неъмат ҳисобланади. Унга бошқа жуда кўп неъматлар боғлиқ бўлади. Шунинг учун Иброҳим алайҳиссалом Каъбатуллоҳ-Байтуллоҳ қурилган юртни омонлик юрти бўлишини Аллоҳдан сўрамоқдалар. Омонлик Аллоҳ томонидан берилганидан кейин унга шукр қилиниши керак эди. Аммо Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги Макка аҳлларининг кўплари шукр қилмадилар. Улар Аллоҳнинг уйи–Кабатуллоҳ шарафидан омонликда яшадилар-у, лекин Аллоҳга шукр этмадилар. Аллоҳга, Унинг Пайғамбари ва туширган китобига иймон келтирмадилар. Улар, отамиз Иброҳимнинг динидамиз, деб даъво қилдилар. Ҳолбуки, Иброҳим алайҳиссалом Кабатуллоҳни қуриб бўлган чоғларида Аллоҳга
«мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин», деб ёлборган эдилар. Демак, араб мушрикларининг даъволари пуч. Улар Аллоҳ берган неъматларга шукр ҳам қилганлари, оталари Иброҳим алайҳиссаломнинг йўлларидан ҳам юрганлари йўқ. У киши алайҳиссалом буту санамлар ҳақида яна шундай деган эдилар:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

КИБР – МЎМИНГА ЁТ СИФАТ

Абдуллоҳ бин Салом бир куни бир боғ ўтин елкалаб бозорга кирди. Уни бу ҳолда кўрганлар “Аллоҳ сени бундай ишга муҳтож қилмагани ҳолда, сени бундай қилишга мажбур этган нарса нима?” деб сўрадилар.
Абдуллоҳ бин Салом шундай жавоб қайтарди: “Мен кўнглимдаги кибр туйғусидан қутулмоқчи бўлдим. Чунки Аллоҳ Расулининг: “Қалбида хантал донасидек кибр бўлган киши жаннатга кира олмайди” деганларини эшитдим”.
Табароний, Асбаҳоний ривояти.
Каналга уланиш:
👇
📲 t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

РАНГЛАРИНГИЗ НЕГА ЎЗГАРДИ?

Қурайш улуғларидан бир жамоа Умар (розияллоҳу анҳу)нинг эшиги олдига келиб, киришга изн сўрашди. Уларнинг орасида Қурайш хатиби Суҳайл ибн Амр ибн Абдушамс ва Абу Суфён ибн Ҳарб ҳам бор эди. Айнан шу дамда Бадрда қатнашган бир неча қул ва озод қилинганлари ҳам келиб изн сўрашиб турган эди. Шунда ичкаридан ходим чиқиб Қурайш улуғлари қолиб, аввал Билол, кейин Суҳайб, Аммор ва Салмон Форсийларга (розияллоҳу анҳум) киришга изн берилганини айтди. Буни эшитган Абу Суфённинг жаҳли чиқиб кетди:
– Бугунги кундаги каби таҳқирлашни кўрмаганман! Биздек улуғлар қолиб, булардек қулларга изн берадими?
Шунда Суҳайб:
– Эй одамлар, нега рангларингиз ўзгаради? Улар ҳам чақирилди, биз ҳам чақирилдик. Фақат улар биздан аввал кирди, биз улардан кейин кирамиз.
Сизлар уларга бор-йўғи Умарнинг олдига аввал кирганларига ҳасад қиляпсиз, бироқ Аллоҳ таоло уларга жаннатда тайёрлаб қўйган неъматлари ҳаммасидан ҳам улуғроқ-ку!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кеча, 4 сентябрь куни "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб ўтган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги байрам тадбирида Доктор Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратлари "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти томонидан "ФАХРИЙ УСТОЗ" даражаси билан тақдирландилар.

Ушбу тадбирда Устозимиз илмга тарғиб маъносида хайрли ташаббусларни илгари сурдилар.

Унга кўра, MEHROB HIMMATI хайрия жамоат фонди томонидан:
1. Энг аълочи талабалардан беш нафарининг тўлов-котракт пулини тўлиб бериш;
2. Энг яхши талабалар учун ҳар ойда стипентия жорий этиш.

Ушбу ташаббусда фаол иштирок этинг ва улкан захира ҳозирланг.

Қўллаб-қувватлаш учун:
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
📷 Instagram | 🔵 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аъробийдан сўрашди: “Аёлингни нега севасан?” У деди: “Чунки Исломини сақлайди, сўзини мулойим қилади, кўзини қуйига қаратади, гуноҳ қилмайди”.

Аъробий аёлдан сўрашди: “Эрингни нега севасан?” У деди: “Чунки уйга келганида ҳам, кетаётганида ҳам хушчақчақ бўлади, ҳалолдан топиб едиради ва йўқотгани ҳақида сўрамайди”.

"Ал-латоифу ваз зароиф" асаридан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ТОЗА ҚАЛБ!!!

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Фойдали иш қолиб, бефойда ишлар билан шуғулланувчи киши ҳикмат соҳиби саналмайди.
Аз-Замахшарий.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ГЕНЕТИКА

Ояти каримада:

وَإِذْ أَخَذَ رَبُّكَ مِن بَنِي آدَمَ مِن ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَأَشْهَدَهُمْ عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ ۖ قَالُوا بَلَىٰ ۛ شَهِدْنَا ۛ أَن تَقُولُوا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّا كُنَّا عَنْ هَـٰذَا غَافِلِينَ

"Раббингиз Одам ўғилларининг беллари (пушти камарлари)дан зурриётлари (руҳлари)ни олиб, уларни ўзларига гувоҳ қилиб туриб: “Мен Раббингиз эмасманми?” (деди). (Улар): “Йўғе! (Раббимизсан!) Гувоҳлик бердик”,- дедилар...", (Аъроф сураси, 172-оят) амр этилмоқда.

Ушбу оят инсон генларининг ўзига хослигига диққатни қаратмоқда. Негаки, бугунги кунда илм-фан генларнинг яъни, инсоннинг барча ҳаётини ичига ололган каталог ҳолатидаги ирсиятни нақл этувчи ҳужайраларнинг қайд этиш дафтари ҳолида эканлигини ва инсонлар ҳали сулбларда ҳужайра экан, уларнинг барча хусусиятларини ўша генларда жойланганлигини (ДНК) билдирмоқда. Уч миллиард инсоннинг борлигини сақлаган ва уларнинг барча хусусиятларини қамраб олган генларнинг сиғими жиҳатидан 1 см² дан ошмаслиги яъни, бир чок ҳажмидаги жойни эгаллаши ифода этилмоқда. Шундай бир илмий ҳақиқатни яъни, илоҳий компьютер бўлган ДНКни бундан ўн тўрт аср муқаддам уммий бир одам ўз-ўзидан сўзлашини қайси идрок қабул этади?

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 36-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалoму алайкум!

🌼 Хайрли тонг! 🌼

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
07.09.2023 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Илмдан ўзга нажот йўқ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

НИМА УЧУН АЛЛОҲДАН ХАВФ ҚИЛИШ ҲИКМАТНИНГ БОШИ БЎЛГАНИ ҲАҚИДА

145. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Tаолодан хавф қилиш ҳикматнинг бошидир”, дедилар.

Байҳақий, Дайламий, Ибн Лол ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.
Абу Абдуллоҳ деди: Аллоҳ таолодан хавф қилиш бандани сабаблардан бурган ва ҳикматларнинг боши бўлган нарсадир. Бу нарса қалбни Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлайди. Банда У Зотнинг хоҳишига ўтганидан кейин, ишларни унга ноаниқ қилиб қўяди. Шунда банда У Зот хоҳиши билан яратганини билади. Аммо нима учун яратганини билмайди. Унга хоҳишнинг баъзиси ошкор бўлса, бошқаси махфий қолади. Банданинг У Зотнинг хоҳишини билишга уриниши уни ножамликка солади, беҳуда овора қилади ва ҳам нафсини, ҳам дунёсини унуттиради. Нафси ва дунёси зойил бўлганда, бағри кенг бўлади ва ҳикматга бой бўлади. Аллоҳ таоло энг ҳикматли Зотдир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САЛОМНИ ЁЙИНГ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кимки сирларини яширса, роҳати ўз эркида бўлади.

Изоҳ.
Кимнинг холис бир амали Оллоҳ билан ўзи ўртасида сир бўлиб турган экан, у инсон ҳайбатли, виқорли бўлади. Шунинг учун ҳам сирнинг баҳоси баланд. Кўнгилнинг тубида яширин бу бойлик дунёларга алишилмас. Ҳаётга ташна жон сўнгги нафасга қандай хириллаб ёпишса, сирнинг қийматини билган инсон ҳам уни сира қўйиб юборгиси келмас.

Навоий айтганидек:
Розни асра, чунки фош эттинг,
Яна пинҳон бўлурни қилма ҳавас.
Кўнглунг ичра нафас кебидур роз,
Қайтмас, кимсадин чу чиқти нафас.

Оллоҳ учун холис қилинган иш сиз билан Оллоҳ ўртасида сир қолса, қандай яхши! Ҳатто, ҳали қилинмаган, балки ўйлаб, кўнгилга тугиб юрган хайрли ишни ҳам сир сақлаган маъқул. Чунки ёмон назар, ҳасад бор нарса шу ишнинг муваффақиятли амалга ошишига ёрдам бериши ҳикматларда айтилган....

"Унвонул баён".
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 35-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ💐

📿 ИСТИҒФОРЛАРНИНГ САЙЙИДИ

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

اَللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа иллаа анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа анта»ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
06.09.2023 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Абу Бакр Сиддиқнинг (р.а.) гўзал фазллари
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🌸🌿🌸🌿🌹🌿🌸🌿🌸

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
T.me/MEHROB_UZ

Читать полностью…
Subscribe to a channel