mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

ЖАННАТИЙ ИНСОННИНГ ХУЛҚИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда”, дедилар” (Имом Термизий ривоят қилган).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг вақти қуйидаги пайтларда бўлади:
1. Бомдод намози вақти – субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунча.
2. Пешин намози вақти – қуёш заволга (оғишга) кетганидан сўнг то нарсаларнинг сояси ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар.
3. Аср намози вақти – ҳар бир нарсанинг сояси ўзига нисбатан икки баравар ортганидан қуёш ботгунча.
4. Шом намози кун ботган пайтдан кунботар томонда шафақ кўринмай қолгунча.
5. Хуфтон намози – шафақ батамом йўқолгандан кейин. Витр намозининг вақти хуфтон ўқилгандан кейин киради.
Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади.

• Бомдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтга мувофик бўлади.
• Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.
• Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир.
• Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир.
• Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлганлар субҳ олдидан ўқиса, мустаҳабга амал қилган бўлади.
• Ҳаво булутли кунларда аср ва хуфтон намозларини аввалги вақтларида ўқиш, бомдод, пешин, шом намозларини эса (вақти киргани маълум бўлмаса) бироз кечиктириб ўқиш мақсадга мувофикдир.

Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
- қуёш чиқаётган пайтда;
- қуёш қиём (тикка)га келганида;
- қуёш ботиш чоғида.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

«Муснади Кеший» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ШУКРГА САБАБЛАР КЎП

Ҳар йили совуқ тушиши билан Луқмони Ҳаким Худога илтижо қила бошлар экан:
- Эй Худойим, яна қиш эшик қоқиб келаяпти, менинг оёғимда эса яна этик йўқ.
Бир куни масжидда икки оёғи ҳам йўқ кишини кўриб, ўзининг ношукрлигидан уялиб кетибди:
- Мен этигим йўқлигидан нолиганим-нолиган, бу бечоранинг эса этик киядиган оёқлари ҳам йўқ экан.
Ҳар доим шукр қилишга бирор сабаб топилади. Чунки Роббимизнинг ишлари ҳаргиз беҳикмат эмас.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

G'IYBATCHIGA NASIHAT

👇👇👇
https://youtu.be/0E9WLV2dT40?si=fOk1ittDo55Q5WkK

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЙИҒЛАБ ЮБОРСА НАМОЗ БУЗИЛМАЙДИМИ?

❓CАВОЛ: Намоз ўқиётганда баъзан кўзга ёш келади. Намоз ўқиётганда йиғлаб юборса намоз бузилмайдими?

📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда охиратни ўйлаб ёки қалб эриб йиғлаш билан намоз бузилмайди. Фақат йиғи асносида тилдан бирор маънони ифодаловчи калима чиқмаслиги керак. Лекин дунё иши учун йиғлаш намозни бузади. Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво маркази.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ФАРОСАТНИНГ ҲАҚИҚАТИ ВА УНИНГ САБАБЛАРИ

146. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муминнинг фаросатидан сақланинглар. Зотан, у Аллоҳ таолонинг нури ила назар солур”, дедилар.

Абу Абдуллоҳ деди: Фаросат сўзи фурусиятдан олингандир. Кишининг аъзолари ила от устида чопиши фурусият дейилади. Унинг қалб кўзи ила Аллоҳ таолонинг нури билан чопиши фаросатдир. От билан бу дунёнинг масофасини кесиб ўтади. Аллоҳ таолонинг нури билан қалб масофасини кесиб ўтади.
Албатта, ҳар бир нарсанинг аломат ва белгилари бордир. Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсаларни ўшалар билан белгилаб қўйгандир. У Зотнинг нури билан ўша белгилар идрок қилинур. Ҳатто ҳали келмаган нарсани ҳам идрок қилиш мумкин.
👉Давомини ўқинг

Читать полностью…

Mehrob.uz

БАЛО ТИЛГА БОҒЛАНГАН...

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИСТИХОРА ҚИЛГАНДА ўқиладиган дуо

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихорани худди Қуръондан сура ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракат намоз ўқисин. Сўнг:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلاَ أعْلَمُ وَأنْتَ عَلاَّمُ الغُيُوبِ؛ اللهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّنِي بِهِ.

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.)

Имом Бухорий ривоятлари.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).
Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.
"Мўминалар" журналидан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

🌹Илоҳим умрингизга мазмун,

🌺 Ризқингизга барака,

💐Танингизга соғлик,

🌻Руҳингизга осойишталик,

🌸Қалбингизга хотиржамлик,

🌿Оилангизга файзу баракот,

🍁Яқинларингизга соғ-омонлик ато қилсин.

🌹Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,

🌷Охиратларимизни хайрли,

🌿Икки дунёмизни саодатли қилсин.

🌺Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ билан ўтсин.

⭐️🌹🌙 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙⭐️🌹

КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ! 👈

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖАННАТИЙ ИНСОННИНГ ХУЛҚИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
10.09.2023 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, яъни унинг маданияти ҳам, ибодати ҳам бўлмаса, ундан кутилган фарзанд тарбияси қандай бўларди?! Аёллари фақат овқат пишириш ва роҳат бағишлашга яроқли жонзот бўлган жамият ислоҳ бўлмайдиган жамиятдир”.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қалбни алдаб бўлмайди.

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эй Одам фарзанди!
Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан. Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил, қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
09.09.2023 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

🔴 LIVE

ДИНДА ҒУЛУВГА КЕТИШ – ГУНОҲИ АЗИМ!
________________
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий

Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=yepEOx8e8UM

Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2

Instagram:👇
https://instagram.com/mehrob.uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel