mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

БАНДАНИНГ РОББИ ҲАҚИДАГИ ГУМОНИ ЯХШИ БЎЛСА, ЮЗАГА ЧИҚИШ, ЁМОН БЎЛСА, УНГА ҲАВОЛА ҚИЛИНИШИ ҲАҚИДА

147. Восила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло, Мен бандамнинг гумонидаман. Бас, Мен ҳақимда нимани хоҳласа гумон қилаверсин деган”, дедилар.

Абу Абдуллоҳ деди: Гумон кўксда иккиланиб турган нарсадир. У пуч хаёлдангина пайдо бўлади. У нафснинг хотирасига тушган нарсадир. Аллоҳ таоло мўминнинг қалбни тавҳид нури билан қўллади. Унинг кўксига ҳам нур ато қилди. У қалб атрофида мазкур буюк нурга ҳижоб ўлароқ айланади. Қачон нафсга бир ўткинчи иш келса ва кўкс нури ўз жойида зиё сочиб турса, нафс қарор топади, қалб хотиржам бўлади ва гумон яхши бўлади. Чунки унинг қалбидаги нур унга Аллоҳ таоло унинг учун барча ишларида кифоя қилувчи, етарли эканини, У Зот Карим, Раууф, Раҳийм, Атуф эканини билдиради.
👉 Давомини ўқинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚАЛБЛАР СУРУРГА ТЎЛДИ

Бугун, 12 сентябрь куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида масжидга яқин ҳудудда яшовчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ҳамда пул маблағи берилди.

Кўрсатилган бундай мурувватдан эҳтиёжманд оила аъзоларининг кўнгиллари қувончга тўлиб, юртимиз янада обод, тинчлигимиз бардавом бўлишини Яратгандан сўраб дуолар қилишди. Хайрли ишлар учун алоҳида миннатдорлик изҳор қилишди.

Юртимизда олиб борилаётган ушбу хайрли тадбирлар бардавом бўлсин.

mehrob.uz матбуот хизмати.

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мўминни мазаҳ қилиш ҳаром!

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

38. Эй Роббимиз, албатта, Сенинг Ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши билурсан. Аллоҳ учун на ердаю на осмонда бирор нарса махфий қолмас.
Кимнинг беҳисоб шукр айтаётганини ҳам, кимнинг бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрганини ҳам Ўзинг биласан. Шунинг учун Ўзинг билиб жазо ёки мукофотини берасан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бу тўрт сифат тўрт тоифада содир бўлмас!

Умид қилинадики, баъзи мўъмин бандалар ғафлат ҳолларида айрим нохуш феълларни содир қилсалар, лекин тилда яхши сўзларни сўзласалар, шоядки, Ҳақ таоло у мўъминларнинг феълларига эмас, сўзларига қараса.

Тўрт сифат тўрт тоифадан зоҳир бўлиши амри маҳолдир:
📌сидқ (ростгўйлик) – мунофиқдан;
📌диёнат – ҳарисдан (очкўздан);
📌мурувват – бахилдан;
📌насиҳат (хайрхоҳлик) – ҳасадгўйдан содир бўлмас.

Шайх Аҳмад Ғаззолий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЗИЛЗИЛА - МЎМИНЛАРГА ЭСЛАТМАДИР

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
12.09.2023 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жаннат сари йўлга ошиқмайсизми?!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз муборак ҳадисларида: “Ҳар бир нарсанинг ўз йўли бор. Жаннатнинг йўли илмдир” деганлар.

Исломнинг ўзи илм олишга буюради, илмий изланишларни ибодат даражасига кўтарган. Қуръони каримдаги кўплаб оятлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида, илмнинг тақводор мусулмонлар ҳаётидаги тутган ўрнига алоҳида аҳамият қаратилган.

Динимиз тил билишга, ўрганишга ҳам алоҳида рағбатлантиради. Уламолар айтадилар: "Билгинки, араб тилини ўрганиш ақлга, динга ва ахлоққа кучли ҳамда аниқ-равшан таъсир кўрсатади". Сир эмаски, бугунги кунга келиб, аввалги араб тили, ундан кейинги лотин тилидан ўтиб, инглиз тили асосий тиллардан бирига айланди. Илм-фан тили бугунги кунда инглиз тилидир. Бугунги кунга келиб, илмий ишларнинг 98% инглиз тилида қилинаётгани бежизга эмас.

Тилларни ўрганишда ҳам имкониятлар етарлича. Ҳозирда «ИБРАТ Фарзандлари» лойиҳаси доирасида 13 та тилни бепул, энг муҳими уйдан туриб онлайн ҳолатда ўрганиш мумкин.

Аёлларимиз учун ҳам айни муаддао бўлган ушбу лойиҳада нафақат хорижий тиллар балки уларни осон ўрганиш бўйича ҳам дарслар мавжуд. Сиздан ва биздан қунт билан ўрганиш қолди холос.

Илм олишга, нафақат диний, балки дунёвий илмларни олишга, умуман жаннат сари йўлга чиқишга ошиқмаймизми?

Иловани Appstore va Playmarket'да IBRAT ACADEMY деб изланг

Читать полностью…

Mehrob.uz

НАМОЗ БАНДАНИ ЁМОН СИФАТЛАРДАН ПОКЛАЙДИ

Аллоҳ таоло: «Инсон чидамсиз, сабрсиз қилиб яратилган. Унга ёмонлик етса, чидамсизлик қилади, аммо яхшилик етса, қизғанчиқлик қилади. Фақат намозларида бардавом бўлган намозхонларгина бундан мустаснодир», деб марҳамат қилган (Маъориж сураси, 19-23-оятлар).

Бир кимсага Аллоҳ таолодан бирор қийинчилик, машаққат етса, у бунга сабрсизлик қилади. Аммо Аллоҳ таолодан яхшилик (мол-дунё ёки хурсандчилик) етса, бахиллик қилиб, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилгиси келмай қолади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир», деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Бу иллатдан фақатгина намозларида қоим бўлган, уни ўз вақтида адо этадиган мўмин-мусулмонларгина омонда бўлади, чунки намоз уларнинг феълини ёмон сифатлардан яхши сифатларга ўзгартириб қўяди, уларни гўзал фазилатлар ва комиллик билан сийлайди.

"Энг шарафли уммат" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Тадбирингга ишониб, ўзбошимчалик қилмагин ва бошлиғингга эътиборсиз муносабатда бўлмагил.

Изоҳ.
Ҳар қандай ишга тадбир билан ёндашиш ҳушёрликнинг белгиси. Лекин тадбирга суяниб қолиш бунинг акси, яъни бу вазиятда ақл-ҳуш ўз ўрнини васвасага бўшатиб бераётган бўлади.
Натижанинг қандай бўлиши биз ҳар томонлама ўйлаб, «қирқ ўлчаб, бир кесаётган» тадбирларга боғлиқ эмас. Агар Оллоҳ сабаб қилган бўлса, режалаштирган, қўллаётган чора-тадбирларимиз кутганимиздек натижа бериши мумкин. Бас, шундай экан, натижа биз қилаётган тадбирга мос бўлиши ё бўлмаслиги мумкин, деган ақидадан келиб чиқиб, тадбир қилишдан тўхтамаймиз ва унга буткул суяниб ҳам қолмаймиз. Тадбирга суяниб қолган киши ўзидан бошқани тингламайди, ёши улуғ, иши улуғ одамларнинг панд-насиҳатларини олмайди. Негаки, ҳаммаси тадбир қилганидек бўлишига «юзга-юз» ишонади. Агар иш бир марта ўйлаганидек амалга ошса, иккинчи марта ҳам шундай бўлишига яна шунча кўпроқ ишонади, ўзини буткул тадбирга топшириб қўяди. Ҳар гал бу муваффақиятдан гўё «еттинчи осмон»гача кўтарилиб бораверади. Лекин бу шундай хавфли кўтарилишки, агар қуласа, омон қолиш эҳтимоли жуда кам...

"Унвонул баён"дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

37. Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен ўз зурриётимдан, Сенинг Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун. Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд шукр қилсалар.
Иброҳим алайҳиссалом ўз зурриётидан бўлмиш Исмоил алайҳиссаломни Аллоҳнинг Байтул Ҳароми ёнига, ўсимликсиз водийга жойлаштиришининг бош сабабини намоз демоқдалар.
«Эй Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун»
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳга ибодат қилишлари, намозни тўкис адо этишлари учун зурриётларидан баъзисини машаққатларга тўла, сувсиз, гиёҳсиз, иссиқ чўлнинг ўртасига жойлаштирдилар.
Одатда одамлар гиёҳсиз чўлларга боришни истамайдилар. У ердаги машаққатлардан қўрқадилар. Эй Роббимиз:
«Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин»
Уларнинг қалблари доимо, ўша мен зурриётимдан баъзисини жойлаштирган, Байтул Ҳаром ёнидаги водийга талпиниб турадиган бўлсин.
«ва уларни мевалардан ризқлантиргин».
Яна ўша зурриётимни ва улар билан бирга ўша ерда яшаётганларни мевалардан ризқлантиргин.
«Шояд шукр қилсалар», деб дуо қилдилар.
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Мазкур юртни, Ҳарами Шарифни омонлик юрти қилиб қўйди. Унинг омонлигига таҳдид соладиганларни ҳалок қилди. У ердагилар Аллоҳга ибодатни тўғри қилиб, намозни тўкис адо этганларида, омонликка қўшиб тўқчиликни ҳам берди. Мусулмон бўлган одамлар қалбини ўша томонга талпиниб турадиган этиб қўйди. У жойнию аҳолисини, ерларида ҳеч нарса ўсмаслигига қарамасдан, турли мевалар билан ризқлантириб қўйди. Фақат, ўша ер аҳолисининг шукр қилиши қолди, холос. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар қилиб юборилишлари арафаси ва даъватларини бошлаган пайтларида ношукрлик уларда учига чиққан эди. Аллоҳ таолога ибодат қилишнинг ўрнига, улар буту санамларга ибодат қилардилар. Ҳатто Каъбатуллоҳнинг ичига ҳам бутларни олиб кириб қўйган эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни Байтуллоҳни улардан тозаладилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Билгин! Ортиқча гапнинг чегарасини кўрсатиш мушкул аммо энг муҳими Aллоҳ таолонинг китобида чегараланган:

«Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар, ҳеч қандай фойда йўқдир»
(Нисо сураси 114-оят)

«ТИЛ ОФАТЛАРИ» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳазрати Умарнинг Нил дарёсига мактуби

Имом Суютийнинг «ал-Хулафо» китобида қуйидагилар келган: “Миср фатҳининг биринчи йилида у ернинг аҳли Амр ибн Оснинг (Миср волийси) ҳузурига келиб:

– «Нилнинг узоқ замонлардан бери бўлиб келаётган одати бор. Ўша бўлса, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.

– «У недир?» – деди.

– «Буъна ойидан ўн икки кеча қолганда ота-онаси ҳузуридаги бокира қизни уларни рози қилиб олсак, яхшилаб кийинтириб, тақинчоқлар тақиб, Нилга ташласак, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.

– «Бу Исломда мутлақо дуруст бўлмайди. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади», – деди Амр.

Нилда бирор нарса оқмай, уч ой туриб қолишди. Шунда Амр Умар ибн Хаттобга бу ҳақда мактуб ёзди. Умар унга «Жуда тўғри қилибсан. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади. Мен сенга бир варақ юбордим, уни Нилга ташла», – деб жавоб мактуби ёзди. Мактуб Амрга етганда у варақни очди. Унда қуйидагилар ёзилганди: “Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амиридан Мисрнинг Нилига! «Эй Нил! Агар ўзингча оқадиган бўлсанг, оқма! Агар Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳ сени оқадиган қилган бўлса, Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳдан сени оқизишини сўраймиз».

Амр ибн Ос мўминлар амирининг мактуби ҳақида кишиларга хабар берди. Сўнгра хоч кунига бир кун қолганда Амр мактубни Нилга ташлади. Ўшанда Миср аҳли Нилдан бошқа ҳеч нарса қондира олмайдиган қурғоқчилик сабабидан Мисрдан кўчиб кетишга ҳозирланиб бўлган эди. Хоч куни тонг отганда Аллоҳ таоло Нилни бир кечада ўн олти қулоч қилиб оқизаётганини кўрдилар. Мазкур ёмон одат йўқ бўлди. Унинг Миср аҳолиси устидан ўрнатган зўравонлиги битди”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» (5-жуз) китобидан.
Каналга уланиш:👇
t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг расмий саҳифалари – Mehrob.uz’нинг қадрли обуначилари!

Ижодий жамоамиз каналнинг янада ривож топиши ва хайрли ишларга имкониятлар яратиш мақсадида, Сиз азизларнинг рухсатингиз билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда реклама қабул қилишни бошлаганини маълум қиламиз.

Реклама бериш учун @MehrobuzReklama_bot'га мурожаат қилишингиз мумкин.

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИ КАСАЛ ҚИЛГАН ҒАМ

Нақл қилишларича, шайх Ҳаким Термизий жуда соҳибжамол киши бўлган. Йигитлик чоғида бир аёл унга ошиқ бўлиб, ўзини шайхга жуда чиройли қилиб кўрсатди. шайх ундан қочди, аёл эса, унинг изига тушиб:
- Менинг ҳожатимни раво қилгин, - деди.
Шайх унга:
- Менинг ёнимга келма, - деди. Аёл қанча ёлворса ҳам, Шайх унга қулоқ солмади. Охири у аёлдан қутулди.
Ҳаким Термизий айтади:
- Қариган чоғимда, кошки мен у аёлнинг ҳожатини раво қилганимда эди, тавба қилсам, Аллоҳ мени кечирарди, - деган фикр хотирамга келди.
Яна андишага бордимки, мен шунча тоат-ибодат қилдим. Кўп риёзат ва машаққатлар чекдим. Энди қариган ҳолимда эса қилмаган гуноҳга, не учун қилмадим, деб пушаймон бўлдим?
Бас, менга нима бўлди? Қаттиқ ғуссага ботиб алам-қайғу чекдим. Бу ғамлар сабабли, хаста-ю ночор бўлдим. Кечаси тушимда Расули акрамни кўрдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
- Эй Муҳаммад Ҳаким, кўп қайғу еб, хаста-ночор бўлмагин. Йигитлик вақтингда сен билан бизнинг орамиз яқин эди. Ҳозир орамиздан кўп вақт ўтди. Шунинг учун шайтон сенинг кўнглингга бу андишани солди. Бундан сенга нуқсон ёҳуд зиён йўқ, балки кўп фойдалар ҳосил бўлгай! Шуни деб, Аллоҳ қўрқувидан кўп ғуссалар чекиб, хаста бўлдинг ва азоб тортдинг. Сен энди роҳат кўрасан, - деди.
Муҳаммад Ҳаким уйқудан уйғониб, вужуди ором топди ва тузалиб, ўрнидан турди. Уч кеча-кундуз рўза тутди ва аввалги ҳолига келди.

"Тазкиратул авлиё" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАВАС ВА ҲАСАД ҚИЛСА БЎЛАДИГАН КИШИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки нарсагагина ҳасад қилиш мумкин: Аллоҳ таоло мол-мулк бериб, уни ҳаққа (яхшиликка) ишлатишга бошлиқ қилган кишига ҳамда Аллоҳ таоло ҳикмат бериб, ўша ҳикмат билан ҳукм қиладиган, уни ўргатадиган кишига», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Одамлар садақа қилувчига ҳасад қилишади, ҳар бир ақлли одам унинг мартабасига етиш, унинг даражасига эришишни истайди. Ҳамма унга ўхшашга рағбат қилади, унингдек бўлишга ҳаракат қилади. Чунки садақа қилиш мақтовга сазовор ишдир, унда жуда кўп яхшиликлар бор.

"Энг шарафли уммат" китобидан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мўминни мазах қилиш ҳаром!

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

«Биз ғафлатда яшадик ва ғафлатда ўлдик»

Баъзи солиҳлар тушларида устозларини кўрдилар ва сўрадилар: «Сизнингча, қайси ҳасрат оғирроқдир?».

«Ғофилларнинг ҳасрати», деб жавоб берди устозлари.

Ҳазрати Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳ солиҳ зотлардан бирларини тушларида кўрдилар ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» – деб сўрадилар. Айтдилар: «Аллоҳ мени Ўз ҳузурида тўхтатди ва: «Эй даъвогар! Сен Менинг муҳаббатимни даъво қиласан-у, амммо Мендан ғофилсан?» – деди.

Абдуллоҳ ибн Салама тушларида оталарини кўрдилар ва сўрадилар: «Эй отажон! Ҳолингизни нечук кўрдингиз?».

Оталари дедилар: «Биз ғафлатда яшадик ва ғафлатда ўлдик».

“Баҳрул-маҳабба”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 38-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

🌷Амин йа роббал аламин!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЗИНҲОР МEНГА ҒАЗАБ ҚИЛМА...

Бир куни жаноби Расули акрам
соллалоҳу алайхи васаллам Салмон Форсий розияллоҳу анҳуга:"Зинҳор менга ғазаб қилиб юрмагин, диндан чикиб кетиб қолишинг мумкин" дедилар. Салмон Форсий ҳайратланиб: Ё Аллоҳнинг Расули, мен сизга қандай ғазаб қилишим мумкин?" дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом айтдиларки: "Араблар, деб уларнинг баъзи ишларига ғазаб қиласан, ўшанда менга ғазаб қилган бўлиб қоласан"

Бугун Арабларга нисбатан адабсизлик қиладиган, уларни ҳақорат қиладиганлар кўп. Ана ўшалар эхтиёт бўлишсин.

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳнинг ҳузуридаги энг ҳақир инсон!

👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=yKuWpxGJcqE&t=11s

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жаннатга кириш тақдирга ёзилган бўладими?

❓Савол: Жаннатга Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини киритишини баён этган. Жаннатга кириш ҳам тақдири азалда ёзилганми?

📩 Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта ҳар бир иштақдирда битилгандир. Абдуллоҳ ибн Амр розий аллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алай ҳиссалом:
“Ҳар бир нарса қадар биландир. Ҳатто ожизлик ва уддабуронлик ҳам”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
👉 Давомини ўқиш

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Идрок эт!
Дунёда ҳеч бир нарса йўқки, унинг яхши ёки ёмон жиҳати
бўлмаса. Фақат таълим-тарбиягина бундан мустасно.
Зеро, билимли, зукко, гўзал одобли инсон ўз вақтида ва тўғри олинган таълим-тарбиянинг натижаси бўлиб, унинг ҳар жойда, ҳамма вақт, ҳаммага нафи тегади.

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мазҳабсиз юришни иложи йўқ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 37-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
11.09.2023 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЭРИНГИЗГА НОШУКР БЎЛМАНГ...
акс ҳолда

👇👇👇
https://youtu.be/QmchQs1VCgM?si=MDNmJ4wkdtPl_Zff

Читать полностью…

Mehrob.uz

@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel