Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
💎 Жума учун ғусл қилиш.
💎 Хушбўй нарсалар суртиш.
💎 Чиройли кийимлар кийиш.
💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
💎 ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊
Авлиёлар номига атаб жонлиқ сўйиш
❓Савол: Айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла) пиширишади. Шу тўғрими?
📩 Жавоб: Бирор жонлиқни Аллоҳ таолодан ўзгага атаб сўйиш мутлақ мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:
«У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий ) ҳаром қилди...»
(Бақара сураси, 173-оят).
Ҳазрат Али розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Шундай экан, мусулмон инсон бошига қандай мушкул иш тушса, унинг кушойиш бўлишини фақат Аллоҳ таолодан сўраши, шариатга хилоф тарзда турли хурофотларга берилмаслик лозим. Валлоҳу аълам!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИДА ҲАЁ
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобийларнинг эътироф этишларича қизболадан ҳам ҳаёли эдилар. Ҳеч қачон баланд овозда бақириб гапирмасдилар. Одамларнинг олдига секин ва табассум билан келардилар. Ўзлари ёқтирмаган қўпол сўз эшитсалар ҳам ўша одамнинг юзига қаттиқ гапирмасдилар. Юз ифодалари ўзларининг ҳолини англатгани учун атрофдагилар гапириш ва ҳаракат қилишда эҳтиёт бўлишарди. Ҳаёлари сабабли қаҳқаҳа отиб кулмасдилар, табассум қилардилар. Бир ҳадиси шарифларида: “Ҳаё имондандир ва ҳаёли бўлган киши жаннатдадир. Ҳаёсизлик эса қалбнинг қаттиқлигидандир, қалби қаттиқ бўлган дўзахдадир!” дея марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: “Ҳаё ва имон бир орададир. Бири кетса, униси ҳам кетади!" дея, ҳаёнинг аҳамиятини таъкидлаганлар. Шунингдек, “Қўпол сўз айбдан бошқа нарса келтирмайди. Ҳаё ва одоб кирган жой эса безанади” деганлар. Ҳақиқий ҳаё дунё севгисини кўнгилдан чиқаришга сабаб бўлувчи “ўлимни эслаш” билан қўлга киритилади. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига доимо Аллоҳга кераги қадар ҳаё қилмоқни буюрганлар. Уларга Парвардигорларига нисбатан давомий ҳаё ва ҳамд қилишларини айтиш билан Аллоҳнинг Расули ҳақиқий ҳаë танадаги барча аъзоларни ҳаромдан сақлаш, ўлимни
эслашдан эканлигини ифода қилганлар. Кейин эса охиратни орзу қилган киши дунё севгисини тарк этиши кераклигини билдириб, фақат шундай қилганларгина росмана ҳаё қилишлари мумкинлигини таъкидлаганлар.
«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари» китобидан.
@mehrob_uz
ЛАҚАБ БЕРИШНИ ЖОИЗ ЎРИНЛАРИ
----------------------
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
📲 t.me/mehrob_uz
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
🌸 Хайрли тонг! 🌸
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ким кўп гапирса, кўп адашади, ким кўп кулса, ундан ҳаё ва одоб йўқолади.
Умар ибн Хаттоб.
@mehrob_uz
Муҳаммад алайҳиссаломни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?
❓Савол: Мен собиқ атеистман, яқинда бу йўлдан қайтдим. Аллоҳга ишонаман, лекин Муҳаммад пайғамбарнинг кўп ишларини ёқламайман. Муҳаммад пайғамбарни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?
📩 Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш динимизда фарзи айн бўлган амалдир. Бунга Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг ижмоси далилдир. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:
«Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака–укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол–мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан, Унинг (тоати) йўлидаги жидду жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай» (Тавба сураси, 24-оят).
👉 Давомини ўқиш!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
39. Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир.
Маълумки, Иброҳим алайҳиссалом узоқ вақт фарзанд кўрмаганлар. Тўқсон ёшларида Исмоил алайҳиссалом, сўнгра Исҳоқ алайҳиссалом дунёга келган. Кекса кишига фарзанд бериш Аллоҳнинг улуғ неъматидир. Шунинг учун Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом ёрдамида Байтуллоҳни қуриб бўлганларида ҳам бу неъматни ёдга олиб, ўзларига кексалик чоғида фарзанд берган Аллоҳга ҳамду санолар айтмоқдалар. Аллоҳ таолонинг дуоларни қабул этгувчи Зот эканини зикр қилмоқдалар.
«Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир».
@mehrob_uz
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.
Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.
Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.
Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.
Аз - Замахшарий.
Каналга уланиш!👇
@mehrob_uz
Эркакнинг пул топиши фарз
----------------------
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
📲 t.me/mehrob_uz
ШОГИРДЛАР УСТОЗ ЗИЁРАТИДА
Муқаддас Ислом динида устозни эҳтиром қилиш, унга эътибор қаратишга алоҳида урғу берилган. Чунончи, ояти каримада Алоҳ таоло: «...Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят), деб марҳамат қилган.
Буюк Раббимиз улуғлаб қўйган зотларни зиёрат қилиб, уларнинг дуосини олиш катта шарафдир.
Шунга мувофиқ бугун, 12 сентябрь куни, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳузурларига Ислом олий маъҳадининг битирувчи курс шогирдлари зиёрату дуога келишди.
Зиёрат асносида шогирдлар билан кичик илмий суҳбат олиб борилиб, марҳум Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирланди.
Шу билан бирга шогирдлар Устоздан йўл-йўриқ, тавсия ва насиҳатлар олишди.
Учрашув сўнггида меҳмонларга Абд Ибн Ҳумайд Кешийнинг "Муснади кеший" асаридан ҳадя улашилиб, дуои хайрлар қилинди.
mehrob.uz матбуот хизмати.
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Икки ҳамд ила Аллоҳнинг розилиги
Аллоҳ таоло ўз бандаларига меҳрибон ва раҳмли Зотки, кичик амалларга ҳам улкан ажр-мукофот беради. Икки марта "Алҳамдулиллаҳ" дейиши туфайли бандасидан рози бўладиган Зот нақадар саховатлидир!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Банда овқат еб, ортидан ҳамд айтса ёки ичимлик ичиб, ҳамд айтса, Аллоҳ (у) бандасидан рози бўлади", дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳнинг розилиги эса улкан мукофотдир. Қуръони каримда: «...Аллоҳнинг розилиги эса, ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу Буюк саодатдир» (Тавба сураси, 72-оят), дейилган.
"Саноқли дақиқаларда тоғдай савоблар" китобидан.
@mehrob_uz
Бир томондан қўрқувга, бир томондан умидга тушдингми, икки қанотинг бўлади. Бир қанотли қуш асло уча олмайди, ожиздир.
Мавлоно Румий.
@mehrob_uz
ЛАҚАБ БЕРИШНИ ЖОИЗ ЎРИНЛАРИ
----------------------
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
📲 t.me/mehrob_uz
40. Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин.
Ибодат пайтида яна ибодат учун Аллоҳдан ёрдам сўраш ибодатнинг бардавом бўлишида Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўрашни англатади. Аллоҳнинг дуоларни қабул этгувчи Зот эканини зикр қила туриб, яна дуони қабул этишини сўраш бирор тўсиқ бўлиб қолмасин, деган хавфни англатади.
Келаси оят ила Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари сўнгига етади.
@mehrob_uz
ҚИЁМАТ КУНИ ГУНОҲЛАРНИ ЯШИРАДИГАН АМАЛ
Қайси амалларни қилсак, Қиёмат куни гуноҳларимиз яширилади?
— бир мусулмонни шарманда қилмасак;
— биродаримизнинг мусибатидан шодланмасак. Эҳтимол, Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилар.
— гуноҳ қилган кишининг айбини очишга ҳаракат қилмасак. Зеро, тавба эшиклари очиқ. Эҳтимол, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб, унинг айбини ошкор қилганинг учун сенга гуноҳ ёзар?
— имкон борича бир мусулмонни айбини яширишга уринсак.
Роббим, айбларимизни яширгин!🤲
манба: "Ҳикматлар" китоби.
@Mehrob_uz
НЕЧУН ЙИҒЛАМАЙСИЗ?
Бир куни Ҳасан Басрий одамларга ваъз қиларди. Одамлар унга яқинроқ бўлиш учун сиқилишиб ўтиришарди. Ҳасан Басрий: «Эй биродарларим! Менга яқин бўлиш учун сиқилишяпсизлар. Эртага қиёмат куни тақводорлар Аллоҳга яқинлаштирилиб, золимлар Аллоҳдан узоқлаштирилганда ҳолимиз қандай бўлар экан?» деб, ҳўнграб йиғлаб юборди-да, беҳуш йиқилди. Ҳамма ўтирганлар юм-юм йиғлашарди. Ҳасан Басрий ўзига келиб, яна одамларга юзланди ва шундай нидо қилди: «Дўзахдан қўрқиб йиғламайсизларми? Билиб қўйинглар, ким Аллоҳнинг жамолини кўриш шавқида йиғласа, агар охиратда Аллоҳ таоло раҳмати ва мағфиратини дариғ тутмаса, уни Ўзига қарашдан маҳрум қилмайди. Осийларга эса Унинг азоби қаттиқдир. Эй биродарларим! Қиёмат кунидаги чанқоқликдан қўрқиб йиғламайсизларми?
У кунда барча махлуқотлар тўпланади. Лаблар сувсизликдан бир-бирига ёпишиб қолганда Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан бошқа ҳеч қандай сув топилмайди. Ундан ҳам маълум бир қавмгина ичади, бошқаларга ундан ичиш ман қилинади. Билиб қўйинглар, ким ўша куннинг чанқоғидан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унга Фирдавс булоқларидан ичишни насиб қилади. Агар қиёмат куни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан сув ича олмасам, ҳолимга вой!»
Сўнг Ҳасан Басрий йиғлаганча бир воқеани сўзлаб берди: «Бир куни бир ибодатгўй аёлнинг олдидан ўтиб қолдим. У: «Илоҳим, Сенга бўлган шавқимдан бу ҳаётдан зерикиб кетдим», дер эди. Мен унга: «Амалинг билан нажот топишингга ишончинг комилми?» дедим. Аёл: «Аллоҳга бўлган муҳаббатим ва Унга етишишга бўлган шавқим билан овунаман. Мен Уни яхши кўра туриб, у мени азоблайди деб ўйлайсанми?» деди. Мен унга шундай деб турганимда, олдимга ўз аҳлимдан бир ёш бола келиб қолди. Мен болани кўтардим, қучоғимга олиб, юзидан ўпдим. Аёл менга: «Бу болани яхши кўрасанми?» деди. «Ҳа», дедим. Аёл йиғлаб: «Агар одамлар эртага уларни нималар кутаётганини билганларида эди, кўзлари қувонмас, қалблари дунёдаги бирор нарса билан лаззатланмас эди», деди. Шу пайт аёлнинг ўғли келиб қолди. Унинг исми Зоғим эди. Аёл унга: «Эй Зоғим, эртага қиёмат куни Маҳшарда онам мени кўради деб ўйлайсанми?» деди. Йигит қаттиқ бақириб юборди-да, ҳушидан кетиб йиқилди. Мен унинг юраги ёрилиб кетди деб ўйладим. Онаси ҳам унинг тепасида йиғлай бошлади. Унинг йиғлашини кўриб, мен ҳам йиғлаб юбордим. Йигит ўзига келгач, онаси: «Эй Зоғим!» деди. Йигит: «Лаббай, онажон», деди. Онаси: «Ўлимни яхши кўрасанми?» деди. У: «Ҳа», деди. Онаси: «Нима учун, ўғлим?» деди. Йигит шундай деди: «Сиздан яхшироқ Зотга етишиш учун. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир. У Зот мени қорнингизда, зулматдалигимда озиқлантирди. Мени тор йўл орқали чиқарди. Агар хоҳлаганида, ўша тор йўлдан чиқаётганимда ҳам мени ўлдириши мумкин эди. Оғриқнинг зўридан сизни ҳам ўлдириши мумкин эди. Лекин Ўзининг лутфу марҳамати туфайли менга ҳам, сизга ҳам осон қилди. Аллоҳ азза ва жалланинг «Бандаларимга хабар бергинки, Мен Ғофуру Роҳимман... Азобим эса аламли азобдир...» (Ҳижр сураси, 49-50-оятлар) деганини эшитмаганмисиз? Кейин у «Шўрим қурсин, агар эртага Аллоҳнинг азобидан нажот топмасам, ҳолимга вой!» деб, йиғлаб-йиғлаб, охири ерга йиқилди. Онаси унга яқинлашиб, бошини силай бошлади. Бола эса ўлиб бўлган эди. Онаизор: «Оҳ Зоғим ўғлим, оҳ Мавлосининг қурбони!» деб тинмай йиғлайверди, ниҳоят, бир марта қаттиқ оҳ тортиб, ерга йиқилди. Бориб, уни қимирлатиб кўрсам, у ҳам жон таслим қилибди. Уларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!»
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
http://T.me/mehrob_uz
УЛКАН АЖРЛАРГА САЗОВОР БЎЛИНГ!
Диққат, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийдан хайрли ташаббус!
Олим ва таълим олувчи ажрда тенгдир. Зеро, уларнинг оёқлари остига фаришталар розилик қанотларини тўшайдилар ҳамда уларга барча нарса, ҳатто денгиздаги китлар ҳам истиғфор айтади. Шунингдек, ушбу шараф аҳлларининг иқтисодий кафолатини зиммасига олган кишиларнинг ажр-мукофот, савобдаги улуш-насибалари ҳам олиму талабаларникидан кам бўлмайди, иншоаллоҳ.
Илмга тарғиб йўлида «Меҳроб ҳиммати» хайрия жамоат фонди юртимиз диний таълим муассасалаларининг ҳар биридан 5 нафар энг аълочи талаба учун тўлов-контракт пулини тўлиқ қоплаб бериш хайрия ташаббусини эълон қилади.
Ушбу ташаббусда фаол иштирок этинг ва улкан захира ҳозирланг.
Қўллаб-қувватлаш учун:
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666
📷 Instagram | 🔵 Telegram
Ҳозирги кунда кийиниш маданияти
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
ЁНИНГИЗДА ДЎППИ ОЛИБ ЮРИНГ
----------------------
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
📲 t.me/mehrob_uz
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.
🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌞
Эрталаб айтиладиган зикр:
(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ نَبِيًّا) ثَلاَثاً.
Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.
Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти.
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
«Мен албатта фалон ишни қиламан» дейиш фол очишга кирадими?
❓Савол: Бу йил ўқишга топширмоқчиман. Агар мен ўқишга албатта кираман деб ният қилсам, яхши ният қилган бўламанми ёки олдиндан фол очган бўламанми? Очиғи, ўзимнинг ўқишга киришимга унчалик ишонмайман. Бу ёмон ниятми? Аллоҳдан ўқишга кириб кетишимни чин кўнглимдан сўраяпман. Лекин мендан ҳам мукаммал тайёрланаётганлар борку. Менинг тайёргарлигим мукаммал бўлмай туриб ўқишга киришни сўрашга ҳаққим борми?
📩 Жавоб: Яхши ният қилиш динимизда ман қилинган фолбинликка кирмайди, бу яхшиликни кутишдир. Фолбинлик ғайбни билишни даъво қилишдир. Аммо одоб юзасидан иншоаллоҳ, ўқишга кираман, десангиз, яхши бўлади. Зеро,барча ишлар Аллоҳ хоҳласагина, амалга ошади.
👉 Давомини ўқиш!
@mehrob_uz