ЎЛГАНДАН СЎНГ ҚАЙТА ТИРИЛИШ ВА УНДАН СЎНГ КЕЛАДИГАН НАРСАЛАРГА ИЙМОН
Ўлимдан кейин бўладиган қуйидаги саккиз ишнинг ҳақлигини тасдиқлаймиз:
1. Ўлимдан сўнг иккинчи бор ҳаётга келиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (28)
«Сўнгра сизни ўлдиради ва яна тирилтиради, кейин сизлар Унга қайтариласизлар» (Бақара сураси 28-оят).
2. Қиёмат куни яхши ишларнинг мукофоти, ёмон ишларнинг жазоси берилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
جَزَآءًۢ بِمَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ (14)
«Ана ўшалар қилган амаллари мукофотига» (Аҳқоф сураси, 14-оят).
3. Аллоҳнинг ҳузурида арз бўлиши (қилинган амалларнинг кўрсатилиши).
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌ (18)
«Ўша Кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайди» (Ҳаққо сураси, 18-оят).
4. Бандалар амалларининг ҳисоб-китоби.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
إِنِّى ظَنَنتُ أَنِّى مُلَٰقٍ حِسَابِيَهْ (20)
«Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим» (Ҳаққо сураси, 20-оят) ва
فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا (8)
«Тезда, осонгина ҳисоб қилинур» (Иншиқоқ сураси, 8-оят).
5. Ҳар бир кишининг номаи аъмоли ўқилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
ٱقْرَأْ كِتَٰبَكَ كَفَىٰ بِنَفْسِكَ ٱلْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا (14)
«Китобингни ўқи, бугунги кунда ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан» (Исро сураси, 14-оят).
6. Яхши амалларга савоб, ёмон амалларга иқоб берилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُۥ (7)
وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُۥ (8)
«Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўради» (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
Яъни савоби ва иқобини кўради.
7. Сиротдан (жаҳаннам устига қурилган кўприкдан) ўтиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَإِن مِّنكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَىٰ رَبِّكَ حَتْمًا مَّقْضِيًّا (71)
«Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир» (Марям сураси 71-оят).
«Жаҳаннамга яқинлашиш»дан мурод унинг устига қурилган сирот номли кўприкдан ўтишдир.
8. Яхши амаллар билан ёмон амаллар ўртасидаги фарқни зоҳир қилиш учун амалларни тортиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَٱلْوَزْنُ يَوْمَئِذٍ ٱلْحَقُّ (8)
«Ўша куни тортиш ҳақдир» (Аъроф сураси, 8-оят).
Қиёмат куни фақат савол-жавоб билан кифояланиб қолинмайди. Балки ундан ҳам дақиқроқ ишлар бўлади. Ҳар бир инсоннинг қилган амаллари тарозига солиниб, тортилади. Бу тарози аниқ ишлайдиган тарози бўлиб, зарранинг оғирлигини ҳам сезади. Ана ўша тортишда кимнинг амаллари оғир келса, у нажот топади, жаннатга киради.
Ёмонликдан бошқа амаллари йўқлар ҳақида эса Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
فَلَا نُقِيمُ لَهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ وَزْنًا (105)
«Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз» (Каҳф сураси, 105-оят).
Яъни қиёмат куни кофирларнинг ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмайди. Уларнинг бу дунёда қилган амалларининг вазни ҳам бўлмайди. Чунки Аллоҳнинг наздида ҳамма қадр-қиймат ва амалларнинг вазни иймонга боғлиқ. Иймони йўқнинг қадри ҳам йўқ, қиймати ҳам йўқ. Унинг қилган ишининг вазни ҳам йўқ.
Бас – ўлгандан кейин қайта тирилиш ва ундан кейинги нарсаларга умумий далил. Билингки, ўлгандан кейин қайта тирилиш ва жисмоний қайтишга Қуръон, Суннат, ақл ва соғлом табиат далолат қилади. Аллоҳ таоло азиз Китобида бу ҳақда хабар берган, унга далил келтирган ва Қуръоннинг кўпчилик сураларида бу нарсаларни инкор қилувчиларга раддия келтирган. Қуръонда хабар берилганидек, барча пайғамбар алайҳиссаломлар ўлимдан кейин қайта тирилишнинг ҳақлигига иттифоқ қилганлар. Шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам охиратни бошқа анбиёларнинг китобларида бўлмаган шаклда батафсил баён қилганлар. Аллоҳ Ўз Китобида қайта тирилиш ва унинг воқе бўлиши ҳақлиги ҳамда ундан келиб чиқадиган нарсаларга далолат қилувчи турли далил-ҳужжатларни зикр қилган.
«Ақийдатут-таҳовия» китобидан.
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
@mehrob_uz
655. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз гуноҳ аралаштирмай ёки силаи раҳмни узмай дуо қилган бўлса ёхуд шошилмаса, ижобат бўлади. «Дуо қилдим, менга ижобат бўлишини кўрмаяпман», дейди ва дуони тарк қилади», дедилар».
Шарҳ: Банда «Дуо қилдим-у, менимча, қабул бўлмаса керак», демасин. Ноумид бўлмасдан, дуода бардавом бўлиш керак. Дуо қилинаверса, иншааллоҳ, қабул бўлади.
Ушбу ҳадислардан дуонинг шартларини ўрганиб оляпмиз:
1. Дуога гуноҳ аралашмаслиги керак экан. Шунинг учун дуо қилишдан олдин тавба қилиб туриб, кейин дуо қилиш лозим.
2. Қариндошлик алоқаларини узган ҳолатда ҳам дуо қабул бўлмас экан. Ўзимиз Аллоҳ таолонинг амрига зид иш қилиб туриб, яна Ундан бирор нарса сўраб дуо қилишимиз ҳеч бир ақлга, мантиққа тўғри келмайди.
3. Шунингдек, дуода ноумид бўлмаслик ва унинг ижобатига шошилмаслик ҳам керак экан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Аллоҳнинг исми зикр қилинадиган уй қоронғи уйдагиларга чироқ қандай нур берса, осмон аҳлига шундай ёруғлик беради. Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган уй ўз аҳлига қоронғилик қилади.
Фузайл ибн Иёз.
Ким Аллоҳ учун масжид қурса...
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Самарқанд вилояти Ургут туманида янги қурилаётган масжидга ташриф буюрдилар.
@mehrob_uz
НОҲАҚ АЗОБ БЕРИШНИНГ ЖАЗОСИ
Жаннат хушхабари берилган ўн кишидан бири бўлган ҳазрати Зубайрнинг ўғли Урва ҳикоя қилади: Саҳобадан Ҳишом ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу бир сафар Шомга борган эди. Мусулмон бўлмаган деҳқонларнинг баъзиларнинг бошларига зайтун ёғи тўкилиб қуёшнинг иссиғи остида туришга мажбур қилинаётганини кўрди.
- Буларга нега бундай жазо берилди? - деб сўраганида
– Булар даланинг солиғини тўламадилар, шу сабабдан уларга шундай жазо берилди, - деб жавоб бердилар. Буни эшитган Ҳишом:
– Қасамки, мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай марҳамат қилганларини эшитдим, деди ва қуйидаги ҳадисни ўқиди: “Инсонларга дунёда ноҳақ азоб берган кимсаларга Аллоҳ охиратда азоб беради”. Сўнгра волийнинг ҳузурига борди. Ўшанда Фаластин ҳудудининг волийси саҳобалардан бири бўлган Умайр ибн Саъд ал-Ансорий эди. Ҳишом унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган юқоридаги ҳадисни ўқиди. Буни эшиттан волий деҳқонларни дарҳол бўшатиб юборишларини амр қилди.
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz
Имом Маҳдий қайси шариатга амал қиладилар?
❓Савол: Имом Маҳдий чиқсалар, қайси шариатга амал қиладилар?
📩 Жавоб: Имом Маҳдий чиқишларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. Бу хабар эшитдик, иймон келтирдик, дейиладиган хабарлар сирасидан бўлиб, тафсилотига киришилмайди. Зотан бунинг фойдаси ҳам йўқ.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақида бундай марҳамат қилганлар:
“Маҳдий мен(инг насабим)дандир. Пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У зулм ва жабрга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг мулки етти йил давом этади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Маҳдий ҳақида “Авнул маъбуд шарҳ сунани Абу Довуд” китобида бундай дейилади:
“У зот суннатни қоим қилиб, Аллоҳ таолонинг шариатига амал қилади. Янги шариат олиб келмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариатга мувофиқ иш юритади». Тавфиқ Аллоҳдан.
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
Саловат айтишнинг муҳимлиги
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:
«Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади.
Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!!
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар».
(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.)
@mehrob_uz
Илмнинг мукаммали – уни ишлатиш, амалнинг мукаммали – уни оз деб билишдир.
Изоҳ. Илмни ишлатиш билганга амал қилишдир. Токи илмга амал ҳамроҳ бўлмас экан, қанча китобларни «сув қилиб ичиб», ёд олган бўлманг, билганларингиз чала, ўзингиз эса «чала мулла»сиз. Чала мулладан умуман мулла бўлмаган афзал. Чунки «чала»да бутунликка даъво бўлади. «Ҳеч нарса йўқ»да даъво ҳам йўқ. Аксар алданган инсонлар амалда оқланмаган даъвонинг қурбонларидир.
Илмига амал қилиб ҳам чала юрганларга келсак, улар қилган амалини кўп санаб, амалига мағрур, амалига суяниб қолган инсонлардир. Кимдир мисли кўрилмаган бир хайрли амални бажарди. Токи бу амалга нисбатан унинг табиатида «бу ишни ҳамма қиляпти-ку, бу ҳали етарли эмас» деган кўникма одатга айланмагунича, амали мукаммал бўлмайди.
"Унвонул баён" китобидан.
@mehrob_uz
☘️ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ☘️
🌷 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 💐
🕊 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.💐
🕊 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.💐
🕊 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.💐
🕊 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.💐
🕊 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
🕊 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
🕊 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Эй инсон! Жисминг саломат, белинг қувватлик, қайси бир ишни қилмоқни хоҳласанг унга қўлинг етадиган, ўзинг бажара оладиган вақтингда, ҳар нарсани идрок этадиган кунларингни ғанимат бил!
Қўлингга ҳиммат ва ғайрат белини олиб, кўнгил боғингни обод қил! Бу ишнинг охири роҳат келтиради.
Меҳнатингга қараб мақсадларинг ҳосил бўлади.
Имом Зарнужий.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЗИЁРАТ-БУЮК ИБРАТ.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқуловнинг хонадонида меҳмонда бўлдилар. Устоз хол аҳвол сўрадилар ва домлани ҳақларига дуо қилдилар. Ота хизматида бўлаётган фарзандлар динимизда юксак эҳтиромларга сазовор бўлaди. Жумладан Тошкент шаҳридаги "Имом Бухорий" жоме масжиди имом ноиби Нуримон домла ота хизматида эртаю кеч бўлмоқдалар. Зайниддин домла Эшонқуловнинг келгуси ишларида Аллоҳ муваффақиятлар берсин.
Mehrob.uz матбуот хизмати
@mehrobuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
Исённи даф қилиш ва розилик талаби учун ўқиладиган дуо
اللهم إنّي أسألك نفسا بك مطمئنّة تؤمن بلقائك و ترضي بقضائك و تقنع بعطائك.
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас’алука нафсан бика мутмаиннаҳ, ту’мину билиқооик, ва тардзо биқодзооик, ва тақнаъ биъатооик.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан Ўзинга хотиржам бўладиган, Сенга йўлиқишга имон келтирадиган, ҳукминга рози бўладиган ва Сен ато этган неъматларга қаноат қиладиган нафсни сўрайман.
@mehrob_uz
РОБИЪУЛ АВВАЛ (Мавлид) ОЙИ БОШЛАНМОҚДА
Ҳижрий 1445 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2023 йил 16 сентябр, шанба кунига тўғри келмоқда.
Рабиъул аввал ойида оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар, у зотга кўп саловат айтишни одат қилинг!
Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.
Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.
Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
@Mehrob_uz
Аллоҳнинг тирикчилик қилишинг учун неъмат беришига ишонгил, чунки У жамики мавжудотга кундузи таом улашишга кафолат берган марҳаматли Раҳмондир. Сенга кундузи белгилаб берилган таом жидду жаҳд билан тиришганинг, ҳаракат қилганинг ила барибир кўпаймас.
Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний.
@mehrob_uz
🔴 LIVE
ФАТВО БЕРИШ МАСЪУЛИЯТИ ВА ОДОБИ
________________
Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий
Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=De2wnz7dxYY
Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2
Instagram:👇
https://instagram.com/mehrob.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg