ОҒИЗНИ ТЎЛДИРИБ ҚУСИШ ДАРАЖАСИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
• Агар оғизга келган қусуқ машаққат билан зўр-базўр оғиз ичида ушлаб қолса (ташқарига чиқармасдан) ҳам, қусуқ оғизни тўлдирганлик ҳукмига ўтади.
• Қусуқни оғизда тутиб қола олмаса ва у ташқарига чиқиб кетса, оғизни тўлдиргани аниқ бўлади. Демак, ушбу икки ҳолатда ҳам таҳорат бузилади.
• Агар киши оғизга келган қусуқни машаққатсиз, осонгина оғиз ичида ушлаб қолса, бу ҳолат оғиз тўлдирганлик ҳукмига кирмайди. Шундай экан, таҳоратни синдирмайди.
• Киши балғам қусса, балғамнинг миқдоридан қатъи назар, яъни озми-кўпми таҳорат синмайди.
• Агар киши қон қусса, қон оқувчи суюқ бўлса, таҳорат бузилади. Гарчи у оғизни тўлдирмаса ҳам, таҳорат бузилади.
Демак, оз миқдорда бўлса ҳам, оқувчи – суюқ қон қусганда, таҳорат синади, оғизни тўлдириши шарт эмас.
Лекин қусганда қусуқ ичида қотиб қолган қон (масалан, ошқозон яраси қонаган ва қон қотиб қолган бўлиши мумкин) бўлса-ю, қусуқ оғизни тўлдирмаса, таҳорат синмайди.
Ўттиз бешинчи масала
• Агар киши қайта-қайта бир неча марта оз-оздан қайт қилса, қусуқлар миқдорига қаралади. Барча қусуқларни хаёлан чамалаб жамланганда оғизни тўлдирадиган миқдорда бўлса, таҳорат синади, қачонки ҳар бир қусишнинг сабаби битта бўлса.
• Агар киши ҳар сафар турли хил сабаб (касаллик, ҳолат, кўнгил айниши ва ҳоказо) туфайли қайт қилган бўлса, қусуқлар миқдори жамланмайди.
Масалан, кишининг кўнгли айниб қусди. Кўнгил айниши давом этиб турибди, у яна икки-уч бора қусди. Мазкур ҳолатда таҳорат синди, чунки киши битта сабаб туфайли қайт қилди.
• Киши қусди, кейин ҳолати яхшиланди, кўнгил айниши тўхтади, нафси хотиржам бўлди. Сўнгра яна қайтадан кўнгли беҳузур бўлиб, иккинчи-учинчи марта қайт қилса, таҳорати синмайди. Зеро, турли сабаблар туфайли қусди, шу боис қусуқлар жамланмайди.
Изоҳ: Бир қусиғи оғизни тўлдирмаса.
Ўттиз олтинчи масала
Киши ёнбошлаб ухласа, таҳорат бузилади.
• Агар киши бирор нимага суяниб ухлаётган бўлса-ю шу суянчиқни олиб қўйса, йиқилиб тушадиган даражада суянган бўлса, унинг таҳорати синади.
• Эркак киши намозда ўтирибми, тик турибми ёки сажда ҳолатидами, ухлаб қолса, таҳорати синмайди.
Аммо аёл киши намозда сажда ҳолатида ухлаб қолса, унинг таҳорати синади, деб ҳукм қилинади. Намозда тик турганда, ўтирганда ухлаб қолса, таҳорати бузилмайди, сажда ҳолатида ухлаб қолса эса таҳорати синади.
Шарҳ: Сажда ҳолати эркак ва аёлда турлича. Эркак киши саждада ҳам гавдасини «назорат»да ушлаб туради, бўшашиб кетмайди. Аёл кишининг сажда ҳолати эркакникидан бошқачароқ бўлиб, у ҳолатда аёлнинг танаси кўпроқ ерга таянади ва шу боис анча бўшашади.
Ўттиз еттинчи масала
Агар киши, икки думбасини товонига қўйиб, ўтирган ҳолатда ухлаб қолса, таҳорати синмайди. Намоз ичи ёки ташида бўлсин фарқи йўқ. Сабаби, бу ҳолатда инсон тўлиқ бўшашиб кетмайди.
Ўттиз саккизинчи масала
• Таҳорат тик турган ва ўтирган одамнинг уйқуси билан синмайди.
Агар ўтириб ухлаётган киши ёнбошига йиқилиб тушса ва дарҳол уйқуси ўчиб, уйғониб кетса, мазкур ҳолатда унинг таҳорати бузилмайди.
Лекин ёнбошига йиқилгач, дарҳол уйғониб кетмасдан, бирозгина уйқуси давом этиб, сўнгра уйғонса, бундай ҳолатда таҳорати синади.
Киши ўтирган ҳолатда мудраб қолса, таҳорати бузилмайди.
Ўттиз тўққизинчи масала
• Беҳуш бўлиш (иғмо) ва мажнунлик (жиннилик) ҳам таҳоратни синдиради. Бу ҳолат қисқа бўлса ҳам, узоқ давом этса ҳам фарқи йўқ, барибир таҳорат бузилади.
• Мастлик ҳолатида ҳам таҳорат синади, қачонки маст кишининг юришида тамойил (тебраниш) зоҳир бўлса, яъни унинг мастлиги чайқалиш, тебраниш орқали сезилиб турса, таҳорат бузилади.
Қирқинчи масала
• Намозда қаҳқаҳа отиб кулиш намозни ҳам, таҳоратни ҳам бузади.
• Намоздан ташқари ҳолатда қаҳқаҳа отиб кулиш таҳоратни синдирмайди.
“Жаннат зийнати” китобидан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
“Аллоҳ таоло осмонда” дейиш жоизми?
❓Савол: Аллоҳ таоло осмонда дейиш, яъни Уни бирор маконда жойлашган деб эътиқод қилиш жоизми? Бу борада аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси қандай?
📩 Жавоб: Аллоҳ таолони осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Чунки осмонни ҳам, маконни ҳам У Зотнинг Ўзи яратган ва У ўзи яратган нарсаларга муҳтож эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларининг бирида бундай деганлар:
“Аллоҳ таоло бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса бўлмаганди” (Имом Бухорий ривояти).
Маконга жойлашиш яратилган нарсаларнинг сифати ҳисобланади. Яъни ҳар бир яралмиш борки, катта ёки кичик ўрин эгаллайди. Аллоҳ таоло эса бундан пок ва олийдир. Аллоҳ таоло Ўзини васф этиб, бундай марҳамат қилади:
«...У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир» (Шууро сураси, 11-оят).
👉 Давомини ўқиш!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
ДИНДА ҒУЛУГА КЕТИШ - ГУНОҲИ АЗИМ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
#Эслатма
Қиёмат кунида сизга шафоат керакми!
😢 Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
“Ҳар бир пайғамбарнинг қабул бўладиган дуоси бор. Мен дуоимни умматимга шафоат қилиш учун охиратга олиб қўйдим” дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
😢 Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Қиёматда: “Ё Роббим заррадай имони бўлганни жаннатингга қўйгин” дейман. Уларни барчаси жаннатга киради” дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
😢 Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Мендан аввал келган пайғамбарларнинг ҳеч қайсисига берилмаган бешта нарсанинг бири шафоат. Агар ширк билан ўлмаган (иймон билан ўлган) одамларнинг барчасига шафоат қиламан” дедилар. Баззор ривояти.
😢 Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Шафоатимга энг лойиқ одам, менга энг кўп саловат айтган одам” дедилар. Имом Термизий ривояти.
Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сийратларини ўрганадиган, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
Шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудларимиз бўлсин! Амин! 🤲
@mehrob_uz
41. Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин.
Ҳисоб қилинадиган кун деганда қиёмат тушунилади, албатта. Ўша кунда Аллоҳнинг мағфирати бўлмаса, ҳеч ким нажот топмайди. Иброҳим алайҳиссаломнинг бу машҳур дуоларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор этиб турган мушрикларга қарши маънолар кетма-кет келиши билан, мўминларнинг қалбига қувват берувчи маънолар ҳам келганини кўрдик.
Шу билан бирга, золим-мушрикларнинг кирдикорларидан озор кўрган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мўмин-мусулмонларга алоҳида тасалли ояти келмоқда:
@mehrob_uz
Тирик мавжудотларнинг қуйи даражадаги турлари: чумоли ва чивинларни ҳам фақат чумоли ҳамда чивинларгина англай олади. Афсуски, фақат инсонгина ўзи ҳақида ҳақиқий билимга эга эмас. Биз ўзимизни фақат сиртдан у ёки бу қилмишимиз ва ташқи қиёфамиз орқали биламиз. Руҳий моҳиятимизни билишга уринмаймиз.
Абу Ҳомид Ғаззолий.
@mehrob_uz
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
СИЙРАТ СОЛНОМАСИ (Энг муҳим ҳодисалар)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликдан олдинги ҳаётлари
• Ҳижратдан аввалги 54-йил ражаб-шаъбон ойлари / мил. 570 йил август-сентябрь – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳ Мадинада вафот этди.
• Ҳижратдан аввалги 53-йил муҳаррам ойи / мил. 571 йил февраль охири – машҳур “Фил воқеаси” бўлиб ўтди.
• Ҳижратдан аввалги 53-йил рабиъул аввал ойи 8, 9, 10 ва 12-кунларидан бири / мил. 571 йил 19–23 апрель – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.
• Ҳижратдан аввалги 49-йил / мил. 575 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт ёшларида “Шаққи садр” ҳодисаси рўй берди.
• Ҳижратдан аввалги 47-йил / мил. 577 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшларида оналари Омина вафот этди.
• Ҳижратдан аввалги 45-йил / мил. 579 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшларида боболари Абдулмутталиб вафот этди.
• Ҳижратдан аввалги 41-йил / мил. 583 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн икки ёшларида амакилари Абу Толиб билан тижорат карвонида Шом ўлкасига бориб келдилар; роҳиб Баҳийро у зотни пайғамбарлик аломатлари орқали таниди.
• Ҳижратдан аввалги 34-йил зулқаъда ойи / мил. 590 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма ёшларида “Фижор” уруши бўлди; урушдан сўнг шу ойда Қурайшнинг бешта уруғи мазлумларни ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳилфул фузул” иттифоқини тузишди (бу иттифоқ мажлисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам иштирок этганлар).
• Ҳижратдан аввалги 28-йил / мил. 595 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма беш ёшларида Хадийжа розияллоҳу анҳонинг тижорат карвонини Шом ўлкасига олиб бориб келдилар ва икки ой ўтиб, у кишига уйландилар.
• Ҳижратдан аввалги 18-йил / мил. 605 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз беш ёшларида Каъбани қайта қуриш ишларида иштирок этиб, “Ҳажарул асвад”ни жойига қўйиш муаммосини донолик билан ҳал этдилар.
• Ҳижратдан аввалги 15-йил рамазон ойи / мил. 608 йил август-сентябр – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ўттиз саккиз ярим ёшларида “Ҳиро” ғорига чиқиб, “таҳаннус” ва “муроқаба” ибодатлари билан машғул бўла бошладилар. Келгуси йил рамазонда ҳам.
• Ҳижратдан аввалги 13-йил рабиъул аввал ойи / мил. 610 йил феврал – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий қирқ ёш, шамсий ўттиз саккиз ёшу тўққиз ойликларида рост туш кўриш, Маккадаги катта бир тошнинг у зотга салом бериши каби пайғамбарлик аломатлари кўрина бошлади ва бу ҳолат олти ой давом этди.
"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.
@mehrob_uz
Аллоҳ таоло осмон устидами?
❓Савол: Расулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга осмон устида бўлган Зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!” деган эканлар. Шу ҳадисга асосланиб Аллоҳ осмонда дейишмоқда. Шу тўғрими?
📩 Жавоб: Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Сиз зикр қилган мазмундаги ривоят “Саҳиҳи Муслим” китобида келтирган ҳадиснинг бир қисмидир. Унда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“Мен осмондаги зот(лар)нинг ишончли кишиси бўлсаму, сизлар менга ишонмайсизларми?!”
Аҳли сунна уламоларига кўра ушбу ҳадисдаги “осмондаги зот”дан ким назарда тутилгани ҳақида икки хил қараш мавжуд:
👉 Давомини ўқиш!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
Жами набий ва расул пайғамбарларнинг адади: 124 минг.
Фақат расул пайғамбарларнинг адади: 315 та.
Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар: 25 та:
1) Одам алайҳиссалом;
2) Идрис алайҳиссалом ибн Ёрид;
3) Нуҳ алайҳиссалом ибн Ломак;
4) Ҳуд алайҳиссалом ибн Шолах (ёки Абдуллоҳ);
5) Солиҳ алайҳиссалом ибн Убайд;
6) Иброҳим алайҳиссалом ибн Озар;
7) Лут алайҳиссалом ибн Ҳорон ибн Озар;
8) Исмоил алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
9) Исҳоқ алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
10) Ёқуб алайҳиссалом ибн Исҳоқ алайҳиссалом;
11) Юсуф алайҳиссалом ибн Ёқуб алайҳиссалом;
12) Шуайб алайҳиссалом ибн Микоил (ёки Навфал);
13) Айюб алайҳиссалом ибн Мусо (ёки Омус);
14) Зулкифл алайҳиссалом ибн Айюб алайҳиссалом;
15) Мусо алайҳиссалом ибн Имрон;
16) Ҳорун алайҳиссалом ибн Имрон;
17) Довуд алайҳиссалом ибн Ийшо;
18) Сулаймон алайҳиссалом ибн Довуд алайҳиссалом;
19) Илёс алайҳиссалом ибн Ёсин (ёки Озар);
20) Ал-Ясаъ алайҳиссалом ибн Ахтуб;
21) Юнус алайҳиссалом ибн Матто;
22) Закариё алайҳиссалом ибн Бархиё;
23) Яҳё алайҳиссалом ибн Закариё алайҳиссалом;
24) Ийсо алайҳиссалом ибн Марям;
25) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ.
Давоми: 👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1402
Аллоҳ таолонинг сўзи:
قَالَ إِنِّي لَيَحْزُنُنِي أَن تَذْهَبُواْ بِهِ وَأَخَافُ
أَن يَأْكُلَهُ الذِّئْبُ وَأَنتُمْ عَنْهُ غَافِلُونَ
«(Яъқуб) деди: «Уни олиб кетишингиз, албатта, мени ғамгин қилади; сизлар ундан бехабар қолиб, уни бўри еб кетади, деб қўрқаман».
Ҳазрати Яъқуб алайҳиссалом: «Тушимда кўрган нарсадан қўрқаман», – дедилар. Улар: «У кўрганингиз нима?» – деб сўрашди. Яъқуб алайҳиссалом: «Сизлар ундан ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқаман,» – дедилар. У зот фарзандларини Аллоҳ азобга олмасин дея «ғафлатда бехабар қолганингизда» дедилар. Зероки, Аллоҳ таоло бандасини ғафлат ва нисён (унутиш) ҳолатида бўлганида гуноҳда азобга олмайди. «Сизлар ундан ғофил бўлсангиз» жумласида ўнта ишора бордир:
☝️Биринчи, «Сизлар унинг отасидан ва ҳабибидан ғофилсизлар».
☝️Иккинчи, «Аллоҳдан ғофилсизлар».
☝️Учинчи, «Қилаётган ишларингиздан ғофилсизлар».
☝️Тўртинчи, «Ўз мажоз-ёлғонларингиздан ғофилсизлар».
☝️Бешинчи, «Ўз ишларингиз оқибатидан ғофилсизлар».
☝️Олтинчи, «Юсуф алайҳиссаломнинг ишларидан, саодатларидан ва подшоҳ бўлишларидан ғофилсизлар».
☝️Еттинчи, «Унга эҳтиёжингиз тушишидан ғофилсизлар».
☝️Саккизинчи, «Унинг ҳузурида хор-залил бўлишингиздан ғофилсизлар».
☝️Тўққизинчи, «Ҳурматни тарк қилганингиздан ғофилсизлар».
☝️Ўнинчи, «У зот сизнинг ҳасад ва ҳийлаларингизни афв қилишидан ғофилсизлар».
“Баҳрул-маҳабба”дан.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
‼️#Долзарб_мавзу‼️
Душанба – оғир кун...ми?
❌ “Душанба – оғир кун”. Кўпчилик хорижий мамлакатларда оммалашган, ҳатто халқимиз орасида ҳам ҳазил аралаш кўп бор такрорланадиган бу гапнинг бирор асоси борми? Динимизда бу масалага қандай қаралади?
Айрим Ғарб давлатларида оғир кун деб хуш кўрилмайдиган душанбанинг динимиздаги ўрни, аҳамияти катта. Пайғамбаримиз (а.с.) ҳаётларидаги кўпгина ажойиб воқеалар айнан шу куни рўй берган.
Илм-фан шиддат билан илдамлагани сари одамлар, айниқса, ривожланган мамлакатлар аҳолисининг эҳтиёжлари шунга монанд ўсиб бориши табиий. Уни қондириш эса роботдай ишлашни талаб этади. Бундай тинимсиз меҳнат қилишнинг, ҳолдан тойдирувчи югур-югурларнинг биринчи куни бўлгани учун ҳам душанбани унча ёқтиришмас, балки...
Биз мусулмонлар эса табиатдаги мавжуд ҳамма нарсага Аллоҳ таолонинг санъат асари деб қарайдиган, яралмишларни Яратувчи туфайли яхши кўрадиган маданият эгасимиз. Шу жиҳатдан бутун борлиқ биз учун ҳикмат ва эзгулик манбаидир. Бироқ халқимиз орасида баъзи нарсалар бахтсизлик ва кулфат келтириши ҳақидаги хурофотлар бирмунча ёйилгани ҳам ҳақиқат. Ана шу хурофотларнинг қора занжирига баъзи миллатдошларимиз душанбадан шумланишни ҳам қўшиб олишган.
Динимизда ўз меҳнати билан кун кўриш, оила аҳлини ҳалол луқма билан таъминлаш вожиблиги ҳақида кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар бор. Ҳатто шу мақсад билан ҳаракат қилиш улуғ ибодат саналади. Душанба куни эса ана шу қутлуғ ибодатнинг биринчи кунидир.
Душанба кунининг фазилатлари
⏬
✅ Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар. Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).
✅ У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.
✅ Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий). Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.
✅ Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди (Имом Бухорий). Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?
✅ Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.
✅ Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).
✅ Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамбаримиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.
✅ Душанба рўза кунидир. Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)-нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).
Нўъмон Абдулмажид тайёрлади.
Дўстларингизга ҳам улашинг.
@mehrob_uz
42. Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир, холос.
@mehrob_uz
Ким нафсга қарши жиддий жанг бошлай олмаётган экан, масалан, мансаб ғамини бирданига тарк этолмаётган экан, ишни ундан кўра енгилроғини тарк этишдан бошласин. Кимдадир таомга очкўзлик бор, унга рўза ва таомни кам ейиш буюрилади. Кейин унга тотли таомларни тайёрлаш топширилади. Таомлар муҳайё бўлгач, шундай лазиз ноз-неъматни ўзи емасдан ўзгага тақдим қилади. Шу йўл билан нафсини тияди, уни сабрга ўргатади, очкўзлигини сўндиради.
Абу Ҳомид Ғаззолий.
@mehrob_uz
ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ
Жаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳлининг олдига бир фаришта келиб: «Аллоҳ сизларга У Зотни зиёрат қилишни буюрмоқда», дейди. Жаннат аҳли тўпланишади. Аллоҳ таоло буюради, Довуд алайҳиссаломга Довуд баланд овозда тасбиҳ ва таҳлил айтадилар. Кейин абадийлик дастурхони қўйилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, абадийлик дастурхони нима?» деб нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «У жаннат гўшаларидан бири. У машриқ билан мағриб орасидан ҳам кенг. У ерда таом ейишади, ичимликлар ичишади, сўнгра кийимлар кийишади. Шундан сўнг: «Биз учун Роббимизнинг юзига қарашдан бошқа неъмат қолмади», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларга кўринади, барчалари саждага йиқилишади.
Шунда Аллоҳ: «Сизлар амал қилиш дунёсида эмассизлар, мукофот дунёсидасизлар», дейди» (Имом Абу Нуайм ривояти).
Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизни ўша дастурхонда меҳмон қилиб, У Зотнинг жамолини кўриш насиб айласин!
@mehrob_uz
Сўзлар ҳақиқат эмас, бор йўғи оғиздан чиққан товушлардир. Ҳақиқатни англамоқ учун яшамоққа эҳтиёж бор.
Шамс Табризий.
@mehrob_uz
ДИНДА ҒУЛУГА КЕТИШ - ГУНОҲИ АЗИМ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Қуйидагилар қўшнилик бурчлари жумласига киради:
1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш...
@mehrob_uz
Инсонга синов, имтиҳон, дард етганда
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг ☘️
Дўстлар, яхшиларни авайлаб сақланг,
Салом деган сўзнинг салмоғин оқланг.
Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан,
Уни тиригида бир соат йўқланг.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
Шамс Табризий.
@mehrob_uz
#ҳикмат
БЕМИННАТ ЯХШИЛИК
Газ ёки электр токидан фойдаланиб, ҳаққини тўламасангиз бўлмайди. Вақти ўтиб кетса, жаримаси билан тўлайсиз. Қуёш йил бўйи устимизда чарақлаб турибди. Ой тунда бизга ёруғлик улашади. Раҳмат ёмғирларидан баҳраманд бўламиз. Меҳрибон Аллоҳ бу неъматлари учун бандалардан моддий ҳаққ талаб қилмайди. Фақат У Зотни эътироф этиб, ибодат қилсалар, неъматларни Ўзи рози бўладиган йўлда ишлатсалар бўлгани.
Тасаввур қилинг: пулини тўламасангиз, Қуёш зиёси сўниб қолса, кўзингиз кўрмай қолса...
Ҳисобингизда пул тугаши билан далангиз устига ёмғир ёғмай қўйса ёки юрагингиз уришдан тўхтаса...
Яратган нақадар Меҳрибон, карами кенг Зот!
Шундай эмасми?
«Дилдаги гаплар» китобидан.
@mehrob_uz
ЭНГ КУЧЛИ СЕВГИ КИМГА БЎЛИШИ КЕРАК
https://youtu.be/nvOXkDIN08o?si=H2xLf_5eEdC-OElL