mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

БУ УММАТ КИМНИ СEВАДИ?

Жамодот ҳам ул зотга муҳаббат туйган ва ошиқ бўлган. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қиладики: "Мен Маккада Аллоҳнинг расули билан кезардим. Бир куни Маккадан ташқарига чиқдик. Олдидан ўтганимиз ҳар бир тош ва дарахт ул зотга: - Ас-салоту вас-салому алайка, ё Расулаллоҳ! (Салот дуо ва салом сизга бўлсин, эй Аллоҳнинг расули)" дея салом берарди".

Сулаймон Чалабий эса : "Бир ажиб нурки қуёш унинг парвонаси!" дея, қуёшнинг ҳам ул зотнинг атрофида парвона эканлигини ифодалайди...

Ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз яратилишлари билан мажозий муҳаббатларни такомилга етказиб, улвийлаштирган илоҳий муҳаббатнинг тажаллий маркази эдилар. Муҳаққақки, мўъмин киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида илоҳий ҳаяжон ва бадиий туйғуларини ҳис этгач, руҳини нафсониятига оид барча чизги ва кўринишлардан холи қилган вақт ул зот билан бирлашмоқ, ул зотнинг муҳаббатидан бир ҳисса олмоқ йўлидадир. Ҳазрати Мавлоно (қ.с.): “Икки дунё бир кўнгил учун яратилгандир. Сен бўлмаганингда, бу коинотни яратмас эдим, ифодасининг маъносини англаб ет", - дея таъкидлайдилар.

Қалбдаги муҳаббатнинг ҳақиқий эгаси бўлган зот қолиб, дунё муҳаббати оғушида қолди бу уммат.

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дўстлар ҳақида

👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=vKkozR33VUs

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖАННАТДАН БОҒ СОТИБ ОЛДИМ...

🔻Бугун эҳсон қилдингизми?
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Instagram | Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

САЪД ИБН РАБИЪНИНГ СЎНГГИ СЎЗЛАРИ

Тобеин муҳаддислардан Яҳё ибн Саид ал-Ансорий ҳикоя қилади:

Уҳуд жанги бўлган кун эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-Саъд ибн Рабиънинг аҳволи ҳақида ким менга хабар келтиради, - дедилар.
Бир киши (бу одам ё Убай ибн Каъб ёки Муҳаммад ибн Маслама эди):
-Ё Аллоҳнинг Расули! Мен келтираман, - деди. Сўнгра жасадларнинг орасидан уни ахтара бошлади. Уни кўрган Саъд ибн Рабиъ:
- Бу ердан нима излаяпсан? - деди. У зот:
- Пайғамбар алайҳиссалом сенинг аҳволингни билиб келишим учун мени юбордилар, - деди.
Саъд ибн Рабиъ унга бундай деди:
- Пайғамбар алайҳиссаломга ўн иккита жароҳат олганимни, уларнинг ҳар бири ўлимга олиб келувчи жароҳат эканини хабар бер. Мадиналикларга шуни етказ: агар улардан бирортаси ҳаёт эканида Аллоҳнинг элчисига бир нарса бўлса, улар Аллоҳнинг ҳузурида илгари суришга ҳеч қандай узр ва баҳона топа олмайдилар”.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Фатво бериш масъулияти ва одоби

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Ишларига улгуриш учун намозини қарға чўқишидай чўқилаб ўқийди. Билмайдики, улгуриб қолиш учун шошилаётган юмушларининг ҳаммаси, айни дамда ҳузурида турган Зотнинг изнидадир...

Яна баъзилар тезроқ смартфонига қараш учун намозини тезлаштиради. Ўзича бир-икки дақиқа қарамаса, бу дунёнинг ишлари ўзгариб кетадигандек...

Намозларингизни яхшиланглар. Албатта, намоз яхши бўлса, ўнгланса, қолган барча ишларингиз ўнгланади”.

Доктор Ҳусайн Фийфий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 43-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌷Хайрли тонг! 🌷

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
21.09.2023 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

🕋 Мукофоти Ҳаж йўлланмаси бўлган сийрат танлови эълон қилинади

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан бош мукофоти Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танлови эълон қилинади.

🕌 Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламнинг гўзал одоб-аҳлоқлари ва сийратларини ўрганиш ҳар бир инсонни комилликка етаклайди.

Танлов 3 йўналишда ўтказилади:

📚 Китоблар йўналиши: китоблар, рисолалар, қўлланмалар, таржима ёки табдил қилинган асарлар ва қўлёзмалар;
📝 Мақолалар йўналиши: мақолалар, қасидалар, монологлар, ҳикоялар, ибратли воқеалар;
🎞 Медиа ва инновацион лойиҳалар йўналиши: мобиль иловалар, электрон дастурлар, қисқа метражли фильмлар, аудио материаллар, инфографикалар ва креатив роликлар

📝 Танловда 18 ёшдан катта сийратга муҳаббатли барча салоҳиятли ижодкорлар иштирок этиши мумкин.

📎 Танлов шартлари

🏆 Танловда Бош мукофот ва 3 та йўналишнинг ҳар бири бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади.

🥇 Бош мукофот – Ҳаж йўлланмаси, қолган ўринлар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан муносиб тақдирланади.

🗂 Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 8 сентябридан 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.

📩 Материалларни ушбу линкдаги google формани тўлдириш ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасига намунадаги ариза орқали жўнатилади.

❓Танловга оид савол ва маълумотларни
@MuslimUzAdmin2Bot га йўллаб, жавоб олишингиз мумкин

✅ Танлов жараёнларини
@muslimuzportal канали орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Mehrob.uz

САЛАВОТ АЙТИШДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ФОЙДАЛАР (1)

Салавотнинг фойдаларини кўпгина уламолар айтиб ўтишган. Масалан, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишнинг қуйидагича фойдаларини баён қилишган:

1. Салавот айтиш – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг буйруғига бўйсунишдир.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш – Аллоҳ таолога мувофиқликдир. Тўғри, Аллоҳнинг салавоти бошқа, бизнинг салавотимиз бошқа. Лекин бизнинг салавотимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуо бўлса, Аллоҳники у зотни мақташ ва улуғлашдир.
3. Салавот айтиш фаришталарнинг салавотига ҳам мувофиқликдир.
4. Бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таолодан ўнта салавот бўлади.
5. Салавот айтган кишининг даражаси ўн баравар кўтарилади.
6. Салавот айтган кишига ўнта яхшилик ёзилади.
7. Салавот айтган кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. Дуодан олдин салавот айтилса, дуонинг ижобат бўлишидан умид кўпроқ бўлади, чунки салавот дуони Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Салавот бўлмаса, дуо ер билан осмон ўртасида тўхтаб қолиши мумкин.
9. Салавот айтиш сабабидан бирон нарса васила қилинган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар.
10. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
11. Салавот айтиш сабабли Аллоҳ таоло банданинг муаммоларини ҳал қилади.
12. Салавот айтган банда Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13. Салавот айтиш камбағал киши учун садақа ўрнида бўлади.
14. Салавот айтиш эҳтиёжларнинг қондирилишига сабабдир.
15. Банда салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталар ҳам унга салавот йўллайди.
16. Салавот айтиш бандани поклайди.
17. Кўп салавот айтиш бандага ўлимидан олдин жаннат хушхабари берилишга сабаб бўлади.
18. Салавот Қиёмат кунидаги даҳшатлардан қутулишга сабабдир.
19. Мўмин одам салавот айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қайтарадилар.
20. Одам салавот айтса, эсидан чиқарган нарсалари ёдига тушади.
21. Салавот айтиш мажлиснинг чиройли ўтишига сабабдир. Салавот айтилган мажлис аҳли Қиёмат куни афсус-надомат қилмайди.
22. Салавот айтиш фақирликни кетказади.
23. Салавот айтиш бандадан бахилликни кетказади. Бахиллик қила бошлаган киши салавот айтса, сахий одамга айланади.
24. Салавот айтиб юрадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳузурида менинг номим айтилганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», деган дуойи бадларидан қутулиб қолади.
25. Салавот айтиш кишини жаннат томонга бошлайди. Салавотни тарк қилган одам жаннат йўлидан адашади.
26. Салавот айтиш Аллоҳ ва Расули зикр қилинмаган, ҳамд айтилмаган ва улуғланмаган, салавот айтилмаган йиғилишнинг ёмон оқибатларидан сақлайди.
27. Ҳамд ва салавот билан бошланган сўзлар мукаммал бўлади.
28. Салавот айтиб юрган банда Сирот кўпригида тўлиқ нурга эга бўлади.
29. Салавот сабабли банда зулмкорликдан сақланади.
30. Аллоҳ таоло салавот айтган бандага осмону ер аҳли орасида чиройли мақтовлар айтади, чунки салавот айтган одам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни мақтаган бўлади, Аллоҳ таолодан у зотни улуғлашни сўраган бўлади ва шу сўровига яраша ўзига ҳам гўзал мақтовлар қайтарилади.

“Энг шарафли уммат” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Беҳуда сўзни айтсанг, сен сўзга эмас, балки сўз сенга хўжайин бўлади.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
22.09.2023 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.

Абу Сулаймон Дороний.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Динимизда сохта пайғамбарлар ҳақида нима дейилади?

❓Савол: Вақти–вақти билан пайғамбар чиқибди, деган гапларни эшитиб қоламиз. Янги чиққан “пайғамбар”лар ҳақида динимизда қандай маълумотлар берилган?

📩 Жавоб: Динимизда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайғамбар чиқмаслиги қатъий айтиб қўйилган. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:
“Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасига ота эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир” (Аҳзоб сураси, 40-оят).
Аллоҳ таоло бу оятда Муҳаммад алайҳиссаломни «Пайғамбарларнинг муҳри» деб атади. Зеро, ҳар бир муҳим ёзма ҳужжат сўнгида муҳр босилгани каби охирги пайғамбар келгач, пайғамбарлар китобига ҳам муҳр босилгандек бўлди.
👉 Давомини ўқиш!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

💬 1. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📚 "Сизлар ушбу оятни ўқийсизлар: "Эй имон келтирганлар! Ўзингизга қарангиз! Модомики, ҳидоят топган экансиз, адашганларнинг сизларга зарари йўқ". Дарҳақиқат, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган эдим. У киши: "Инсонлар зулм қилаётган кишини кўрса-ю, золимнинг қўлидан тутиб зулмидан тўхтатмаса, Аллоҳ уларни ёппасига Ўз азоби билан жазолаши яқиндир", деган эдилар".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Фатво бериш масъулияти ва одоби

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

43. Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмас. Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур.
Албатта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Аллоҳ таоло ғофил деб гумон қилмайдилар. Лекин баъзи кишилар зоҳирда золимларга ҳеч нарса бўлмай, ўйнаб-кулиб юрганларини кўрганда турли хаёлларга бориши мумкин. Баъзилар, фалончилар шунча золимлик қилса ҳам, уларга ҳеч нарса бўлмайди-я, Аллоҳнинг иқоби золимларга келадиган бўлса, ўшаларга келиши керак эди, каби фикрларни хаёлидан ўтказиши мумкин. Ана шундай гумонларни рад қилиш учун Аллоҳ таоло:
«Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма», демоқда.
Балки, У золимларнинг ҳамма қилаётган ишларини жуда ҳам яхши билади. Унинг фаришталари золимлар қилган ишларнинг заррачаси бўлса ҳам ёзиб, ҳисоб-китоб қилиб турибди. Золимларга гуноҳ қилган пайтдаёқ азоб келмаслиги Аллоҳ уларнинг амалидан ғофил қолганини англатмайди, балки атайлаб азобни ортга сурганини билдиради.
«Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир, холос».
«Кўзлар қотиб қоладиган кун» деганда қиёмат куни тушунилади. Ўша кундаги даҳшатдан, қўрқинчдан одамларнинг кўзлари қотиб, юмилмайдиган, қимирламайдиган бўлиб қолади.
Золимларга ўша куни азоб-уқубат келади. Бу дунёдаги заррача ёмонликлари учун ҳам жазо оладилар. Улар қиёмат кунининг даҳшатидан, у кунда бериладиган азобдан қўрқиб, қочишга жой топа олмаган қушчага ўхшаб типирчилаб қоладилар.
«Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар».
Яқин атрофдан нажот йўқлигига ишонгач, бошларини кўтариб узоқларга қарайдилар ва тезроқ бирорта бошпана топиш мақсадида у ён-бу ён югурадилар.
«Кўзлари ўзларига қайтмас».
Даҳшатдан қотиб қолган. Фақат атрофларидаги даҳшатли нарсалардан узилмайди. Ўзларига қайтмайди.
«Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур».
Қўрқув туфайли бўм-бўш бўлиб қолган кўнгилларига бирон нарса сиғмайди.
Сўнгра Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга хитоб қилади:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДУНЁДА ТЕКИН ДАВОЛОВЧИ 12 ТАБИБ

1.
Қуръони каримни тиловат қилиш;
2. Беш вақт намоз ўқиш;
3. Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Етарли сув ичиш;
5. Кечаси тўйиб ухлаш;
6. Тоза, очиқ ҳавода сайр қилиш;
7. Ҳар куни ярим соат пиёда юриш;
8. Витаминларга бой таомлар ейиш;
9. Қуёш нурида (айниқса, чошгоҳгача) туриш;
10. Асал ялаш;
11. Седана чайнаб ютиш;
12. Ихлос, зикр, қаноатли бўлиш.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ
У зотга саловот айтиш фазилати

Ташқи кўринишлари:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан эса ғоят гўзал ва ёқимли, ҳайбатли, виқорли ва салобатли.

Ҳуснлари: хушрўй, кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.

Бўйлари: узун-новча ҳам, паст-пакана ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бир оз баландроқ.

Қадди-қоматлари, гавдалари: келишган, ўртача, хушбичим, мўътадил ва чиройли.

Елкалари: кенг.

Ранглари: тиниқ рангли, ўта оппоқ ҳам, ўта буғдойранг ҳам эмас, балки оқ-қизилга мойил буғдойранг.

Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.

Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.

Кўзлари: катта, сурма тортилгандек чиройли, кўз қорачиқлари тим қора, оқи тиниқ оқ, баъзан оқида бироз қизиллик пайдо бўлар эди.

Қошлари: ингичка ва ёйсимон, бир-бирига туташмаган.

Киприклари: узун.

Пешоналари: кенг ва очиқ.

Ёноқлари: текис, на озғин ва на сергўшт.

Бурунлари: нозик ва ўртачадан сал узунроқ, бироз баланд ва қирралик.

Қовоқлари: четлари эгикроқ.

Бошлари: ўртачадан каттароқ.

Оғизлари: Мўътадил, ўртачадан кенг (араблар бундай сифатни мақташади, буни фасоҳату балоғатга йўйишади).

Тишлари: Маржондек ялтироқ ва чиройли, гапирган пайтларида тишлари орасидан нур таралаётгандек бўларди.

Бўйинлари: ўртачадан салгина узун.

Баданлари: кўкраклари ўртасидан киндикларига қадар нозик мўйдан бир чизиқ тортилган эди. Кўкрак ва қоринларида бошқа жунлари бўлмаган, аммо елка ва билакларида бир оз бўлган.

Кўкраклари: кенг.

Қоринлари: кўкраклари билан бир текис.

Ҳидлари: мушку анбардан ҳам хушбўйроқ, ҳатто бир йўлдан юриб ўтган бўлсалар, кейин шу йўлдан юрган одам хушбўй ҳидларидан у зотнинг бу ердан ўтганларини билиб олган.

Сочлари: қалин, тўлқинсимон, яъни жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас, балки жингалаклик ва силлиқлик ўртасида бўлиб, қулоғлари ўртасига, баъзан юмшоғига ва баъзан пастига тушиб турган. Сочларининг ранги қоп-қора бўлиб, ўзларига ярашган, бошларининг ўртасидан фарқ очиб, тараб юрганлар. Умрларининг охирида икки чаккаларидаги сочларига бироз оқ тушган.

Соқоллари: бир кафт, яъни бир сиқимдан узунроқ, қалин ва қора. Умрларининг охирида пастки лаблари остидаги соқолларида озгина оқ толалар пайдо бўлган, аммо соч-соқолларидаги оқ туклар сони йигирматага ҳам бормаган.

Қўллари: юмшоқ-мулойим, кафтлари тўла, гўштдор, у зот билан қўл бериб кўришган одамнинг кафти тўлар эди. Бармоқлари мўътадил ҳолда узун.

Билаклари: узун ва залворли.

Оёқлари: оёқ кафтлари ўртача, болдирлари залворли.

Юришлари: залворли, саловатли, худди қияликдан тушиб кетаётгандек тикка зарб билан, шаҳдам, кенг қадам ташлаб, енгил, илдам ва бемалол, хотиржам юрардилар.

Бўйин суяклари: йўғон, бақувват.

Терлари: маржондек.

Уйқулари: кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламасди.

Хуллас, у зотдек инсонни ҳеч ким аввал ҳам, кейин ҳам кўрмаган!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّ يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб, 56).
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор.
Давоми:👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1640

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бомдоднинг шифобахш хусусияти

Ҳисом Муваафий айтади: «Бомдод намозини адо этиш жисмга стенокардия (юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ) ва турли тиқилмалардан ҳимоядир.

Тонгда уйғониб, сўнгра уйқуга ётадиган кишида қон ивиши сабабидан юзага келадиган модда танасидан йўқолиб, сўрилиб кетади. Сўнгра жисм яхши ҳолатига қайтади. Шу боис азонда:
«Ас-солату хойрун минан навм», яъни намоз уйқудан афзалдир, дейилган. Субҳоналлоҳ!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

💬 Абу Абдураҳмон Ҳубулийдан ривоят қилинади.

📚 У Абдуллоҳ ибн Амрнинг бундай деганини эшитди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. У зот: "Аллоҳ таоло тақдирларни осмонлар ва Ерни яратишдан эллик минг йил олдин ёзиб қўйган", дедилар".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ХАВФ ВА МАЪРИФАТ ҲАҚИҚАТИ ҲАҚИДА

148. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aгap Аллоҳ таолодан ҳақиқий хавф ила хавф қилсангиз, жаҳл аралашмаган илмни билардингиз. Агар Аллоҳ таоло ҳақида ҳакиқий маърифатни ҳосил қилсангиз, дуоингиз ила тоғлар зойил бўларди”.

Абу Абдуллоҳ деди: Хавфнинг ҳақиқати У Зотнинг яккаю ёлғизлиги қалбига етиб, ёлғизлик азамати ила тўлиб тошган ва Жалолига қойил қолган кимсага хосдир. Бас, қаерда унинг кўзи бир нарсага тушса, фикри нимада айланса, нафси мазкур манзаралардан қай бирига назари тушса, шубҳа ва жаҳолат аралашмаган мусаффо илмга эга бўлади. Бу худди қуёш чиқиб дунё аҳлига зиёсини сочиб барча нарсаларни сенга кўрсатганга ўхшайди. Ўшанда сендан ҳеч нарса махфий қолмайди. Чунки у ҳамма нарсага умумий зиё сочган бўлади. Қалбнинг ҳоли ҳам шунга ўхшайди. Унинг илми камолга етса, Аллоҳ таолонинг нури кўксида порлайди.
👉 Давомини ўқиш!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳазил деб ўйлаганингиз куфр бўлиб чиқмасин

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…
Subscribe to a channel