mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Ёшлик ҳақида сўраламиз ✨
👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=tRiKVDS2GvE

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ УЧИНЧИ ДАРСИ БОШЛАНДИ.
КЎРИШ УЧУН👇

https://instagram.com/mehrob.uz/live/17907628559764723?igshid=MzRlODBiNWFlZA==

Читать полностью…

Mehrob.uz

АСР ВАҚТИНИНГ СИРИ

«
(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, Хусусан, ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз)» Бақара сураси, 238-оят.

“Аср намози киши руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликларга даводир”.

Бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Қуръони каримнинг тиббий ҳақиқатларига бағишланган халқаро анжуманда айтилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аср намози гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, церроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминория (оғир ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи) каби касалликларга даводир.

Доктор Зубайр Карамий “ал-Арабия” журналида чоп этилган мақоласида Қуръони каримда “Ўрта намоз” дея зикр қилинган ва Исломнинг улуғ мўъжизаларидан бўлган аср намози ҳақида қуйидагиларни келтиради: «Бу намоз ҳақида Қуръони каримда икки ўринда зикр этилган.

Биринчиси, Бақара сураси 238-оят: (Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!”

Иккинчиси, “Аср билан қасамёд этурман” (Аср сураси, 1-)оятидир. Баъзи тафсирларда бу оятдаги “Аср” сўзидан аср намози вақти назарда тутилган, дейилган. “Қачон Қуръондаги бу оятни ўқисам, айниқса, аср намозига алоҳида урғу берилгани ҳақида тафаккур қилсам, таажжубга тушаман...»

Доктор Карамий миядаги биологик соат билан аср намози орасидаги синхронлик (бир вақтда содир бўлиш) мавжудлигини айтади. Бирор шошилинч ҳолатга дуч келган кишида кортизон ва адреналин деб аталмиш икки гормон ишга тушади. Мазкур икки гормон биологик соатга кўра, турли вақтларга тақсимланган. Бизга, биринчи ўринда, зарур бўлган гормон адреналиндир.

Доктор Карамий адреналин таъсирларини қисқача бундай ифодалайди: “Адреналин пульс (юрак уриши)ни тезлатади, қон томирларини торайтиради, юқори қон босимига, кўп терлаш ва сўлак ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунингдек, у қонда лейкоцитлар сонини орттиради. Зарурат бўлмаганда бутун баданни доимий ва кучли фаолиятга тайёрлайди ҳамда охирида барча вазифалар учун баданни нормал ҳолатга қайтаради”.

Бироқ адреналиннинг хавфли томони ҳам бор. Зеро, у кучли тоқатсизланиш ва қайталанувчи қўрқув “психосомаик” деб номланувчи жиддий касалликка сабаб бўлиши мумкин (тоқатсизланиш ва қўрқув онларида адреналин ишлаб чиқариш ортади. Мунтазам равишда бундай ҳолат содир бўлиши ёки тез-тез такрорланиб туриши “психосоматик касалликлар” гуруҳига кирувчи турли хасталикларга йўл очиши мумкин). Хавф-хатар ва ғам-ғусса каби ҳолатлар юқорида айтилган реакцияларни юзага келтиради.

Доктор Карамий айтади: “Қондаги адреналин гормони ортишининг, юқорида санаб ўтилган касалликларга (гипертония, асаб бузилиши ва ҳоказо) йўл очувчи энг муҳим омил эканини аниқладик”.

Хўш, аср намози бу гормонга қандай таъсир кўрсатади?

“Бу намоз, дарҳақиқат, кучли таъсирга эга. Аср намози санаб ўтилган касалликларга сабаб бўладиган адреналин гормони миқдорини туширишга ёрдам беради”, дейди ва яна шуларни илова қилади доктор Карамий: “Бу гормон инсон танасида айнан соат 15–17 ларда, яъни аср пайти ортиши аниқланган”.

Доктор Карамий чиқарган хулоса бундай: “Аср намози руҳий озуқамиз бўлиши билан бир қаторда, бизни тиббий жиҳатдан ҳам муҳофаза қилувчи қалқондир”.

Т. НИЗОМ
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллар ҳақида васиятлари

Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бир ишга шоҳид бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин! Аёлларга яхши муомала қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдирасан, (шу ҳолича) ташлаб қўйсанг, эгрилигича қолаверади. Аёлларга яхши муомала қилинглар!» (Имом Муслим ривояти).

Шарх:
Ислом аёлни ғамхўрлик ва унинг ҳақига риоя қилиш йўли билан турли хатарлардан ҳимоя қилади. Унинг қадрини оширди. Уни ҳурматлаш ва яхши муомала қилишга чорлади. Ислом олдинги умматларнинг чиркин одатларини бартараф этди. Аёл, олдинги умматлардагидек, шайтон ҳам, жин хам эмас. Сотиладиган ва сотиб олинадиган матоҳ хам эмас. Балки у эркак каби бир аслданnяралган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!» (Нисо сураси, 1-оят). Пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва саллам «Аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар» деб нидо қилганларидек, уларни ҳимоя қилайлик ва улар билан яқин бўлайлик! Улардан ким камчилик ёки нуқсон топса, ғазабланмасин ва қаттиққўллик ҳам қилмасин. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, аëл қовурғадан яратилган. Қовурганинг энг қийшиқ жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан. Агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Бас, аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар!» деб марҳамат қилганлар. Киши аёл билан муроса-ю мадора қилиши керак, унинг ишларига сабр қилиши зарур. Чунки Аллоҳ таоло аёллар туфайли жонларни турли хилқат ва табиатда яратди. Худди Аллоҳ таоло Имроннинг аёли ҳақида хабар берганидек: «Ахир, (у кутган) ўғил бу қиздек (хислатли) бўлмасди» (Оли Имрон сураси, 36-оят). Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, албатта, аёллар билан афв сояси остида сиёсат қилиш ва уларнинг баъзи камчиликларига сабр этиш зарур. Ким уларнинг истакларига ва камчиликларига қарши курашса, уларнинг катта-ю кичик ишларидан камчилик ахтараверса, ўзи билмаган нарса билан шуғулланиб қолади ҳамда бошини тоқати етмайдиган ишга суқиб қўяди. Кошки у Набиййи муҳтарам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан. Агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Бас, аёлларга (яхши) муомалада бўлинглар!» деган сўзларини тушуниб етса! Ва шундан хулоса чиқариб, тоқати етмайдиган ишга киришмаса?! Аёлдаги яхшилик ва латофатни кўриб, у билан аҳил бўлиш, гарчи қийин бўлса-да, сабр ва бунинг ортидан ажрни жамлайди. Чунки ана шу қийшиқликни тўғрилашга киришиш мутлақо беҳуда ишдир. Бу ҳақда Имом Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадис бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «Аёл киши (эгри) қовурғадан яратилган. У ҳеч қачон тўғри бўлмайди. Ундан шундайлигича эгрилигича фойдалансанг, фойдаландинг. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб куясан. Уни синдиришинг эса, талоғини беришингдир». Эркак кишининг дунёда аёли билан тинч-тотув яшаши, унга қаноат қилиши зарур. Оила мустаҳкамлиги сабр билан бўлади. Бунинг учун эса «ҚИЙШИҚЛИК»ка кўз юмиш керак.

«Аёллар ҳақида муборак қирқ ҳадис шарҳи» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 45-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг! ☘️

💐 ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🍃
Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
26.09.2023 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ УЧИНЧИ ДАРСИГА МАРҲАБО!

Азиз мухлислар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар!

2023 йил 26 сентябрь сешанба шанба куни Қўқонда пешиндан кейин асргача бўлган вақтда Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Имом Ҳофиз Муҳаммад Абдулғани ибн Абдулваҳҳоб ал-Мақсидий раҳимаҳуллоҳнинг  «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда Ашараи мубашшара (Жаннат башоратини олган 10 саҳоба) сийрати» мухтасар китобини учинчи дарсини онлайн ўқиб, Мавлиди шариф ўтказадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга  чинакам  уммат бўлган,  у  зотга  меҳри  бир олам  барча  азизларимизни Мавлиди шарифга таклиф қилиб қоламиз.

Улуғ ажрлардан бебаҳра қолманг!

Онлайн манзил👇
https://instagram.com/mehrob.uz?igshid=NzZlODBkYWE4Ng==

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Гўзал гулни, осуда кечани, дуруст дўстни ҳамма хоҳлайди. Муҳими, гулни тикани билан, кечани асрори билан, дўстни дарди билан қабул қила олмоқликдир.

Шамс Табризий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Ислом дини келишидан олдинги даврда аёлларнинг ўрни (01)

Ислом динидан олдинги даврда аёллар синдирилган, фикри инобатга олинмайдиган, жамиятда ўрни бўлмаган қийматсиз мавжудод эди. Бу нафақат Арабистон яриморолида, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам айни эди. Америка қитъасида, хусусан, қабила бўлиб яшайдиган минтақаларда ёш-ёш қизлар қурбон қилинар эди...
Эски Юнонистонда эса, аёллар юрт бошига келган ҳар қандай бало ва йўқчиликнинг сабабчиси ҳисобланар, чиройли аёллар фалокат, мусибат ва бало ҳисобланар эди.
Айрим давлатларда эса, бу каби урф-одатлар расман қонун сифатида қабул қилинган эди. Эркак ўз аёлини уриши мумкин эди. Бу жазо унинг ўлгунига қадар давом этишида ҳеч қандай гуноҳ белгиланмаган эди.
Бани Исроил қавми эса, Момо Ҳаввони бало ва ёмонликлар манбаси деб ҳисоблар, Одам Атони жаннатдан қувилишига, ер юзида гуноҳ ишлар қилишига сабабчи бўлган шумқадам мавжудот сифатида қараганлар. Тақиқланган мевани ўзи қола қолиб, эрига ҳам едиргани учун итоатсиз махлуқот сифатида жазога мустаҳиқ деб ҳисоблар эдилар. Унга берилган барча заҳматлар, бола туғиш, оила боқиш, эрининг фикрига қарши чиқиш шундан деб билар эдилар. Аёлнинг биринчи вазифаси фарзандини дунёга келтириш, оиласини боқиш эди. Аёлга динда ҳеч қандай вазифа берилмаган, ибодат қилишлари шарт эмас, унинг жамиятда ҳеч қандай ўрни йўқ, каби қарашлари уларни ҳар қандай ҳуқуқдан маҳрум қилган эди. Улар жаноза маросимларига қатнаша олмас, эрларининг ибодат қилишини бир чеккадан томоша қилишар, ҳеч қандай мерос ололмас эдилар.
Тарихда айрим бошқа дин вакилларининг аёлларга бўлган муносабатлари жуда аянчли ҳолда эди. Уларнинг фикрига кўра, аёллар шайтон малайлари, йўлдан урувчи маккор мавжудод ҳисобланган. Эркакларнинг ахлоқини бузувчи, уларни йўлдан чиқарувчи, гуноҳ ва фитнанинг манбаси деб қаралган. Аёлларнинг мавжудлиги эркаклар учун ор деб қабул қилинган. Аёлга гуноҳ, бузуқлик, ахлоқсизлик, руҳий ва маънавий пасткашликнинг жонли ҳайкали деб баҳо берилган.

давоми бор Ислом даврида аёллар...

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖАННАТДАН БОҒ СОТИБ ОЛДИМ...

🔻Бугун эҳсон қилдингизми?
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Instagram | Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

44. Сен одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир. Ўшанда зулм қилганлар: «Эй Роббимиз, бизни озгина вақт қўйиб тургин, Сенинг даъватингни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз», дерлар. Бундан олдин сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ким шу тўрт хислатдан узоқ бўлса, омадсизликка учрамайди:
1. Шошма-шошарлик
2. Қайсарлик
3. Манманлик
4. Ландовурлик

Шошишнинг охири – пушаймонлик.
Қайсарликнинг охири – тентаклик.
Манманликнинг охири – нафрат Ландовурликнинг охири – залолатдир.

«ЎҒИЛ–ҚИЗЛАРИМИЗГА 1000 ЎГИТ» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР

ТИРИКЛАЙ КЎМИЛГАН ҚИЗЛАР УЧУН ЙИҒЛАШЛАРИ

Вазийн розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир одам Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва сўзлай бошлади: «Ё Расулуллоҳ! Биз жаҳолат аҳли эдик. Бутларга сиғинар эдик. Ва қизларимизни тириклай кўмар эдик. Менинг бир қизим бор эди. Гапга тушуниб, чақирса, жавоб берадиган бўлиб қолган эди. У менинг овозимдан жуда хурсанд бўларди. Бир куни ёнимга чақириб, орқамдан эргаштирдим. Оилам ва аҳлимдан узоқ бўлмаган бир қудуқ ёнига бошлаб бордим. Кейин севимли қизимнинг қўлидан тортиб, қудуқ ичига отиб юбордим. Унинг сўнгги сўзлари «Отажон, отажоним!» деб қолиши бўлди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлай бошладилар. Узоқ йиғладилар. Атрофларида ўтирганлардан бири ҳалиги одамга: «Сен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ғамгин қилдинг!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга тегманглар! У ўзи учун муҳим бир нарса ҳақида сўрамоқчи», - дедилар. Кейин бояги одамга қараб: - «Воқеани қайтадан айтиб бер!» дедилар. У одам яна бир бор сўзлаб берди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна йиғлай бошладилар. Ҳатто кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилиб юборди. Кейин бундай дедилар: «Аллоҳ таоло жоҳилият замонида қилинган барча гуноҳларни кечирди. Сен амалингни бошқатдан бошла!».


«ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аслида бу дунё машаққатли тор бир саройдир. Бундай тор ва қоронғи жойдан қутулиш учун илм чироғи сенга раҳнамо бўлсин. Илм жавҳари сенга жонфизой (жонбахш) бўлиб, йўл кўрсатади. Агар сен илмсиз бўлсанг, бошдан-оёқ қоронғиликда қоласан. Жаҳонгир Искандар (устози Арастудан узоқлашгани сабабли) раҳбарсиз қолди (ва фожеага учради). Агар сен илм жавҳари атрофида айланаверсанг, уни топмасанг ҳам, пушаймон бўлмайсан, хушнудлик топасан. Охиратда бахтсиз бўлгандан кўра бу дунёда ёмон ишлардан пушаймонлик топиш ҳам яхшидир...

"Мантиқ ут-тайр"дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Саховат бирор нарсага қараб ёки эвазига бирор нарса талаб бўлса, ҳатто талаб этилган нарса мақтов ва миннатдорлик бўлгани тақдирда ҳам, у саховат эмас.
Абдураҳмон Жомий ҳикматларидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Пайғамбаримизга БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Саловотлар
● Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
● Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.

● Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
● Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САБР САБАБЛАРГА БОҒЛАНГАН

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

45. Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларига жойлашмадингизми? Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми?
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзларининг асосий ишлари–одамларни огоҳлантириш, уларга азоб келадиган кун, қиёмат кунидан огоҳлантиришда бардавом бўлишни амр этмоқда.
«Сен одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир».
Бошқа нарса билан, яъни, кимга иқоб тез келяптию кимга келмай тургани билан ишинг бўлмасин. Қиёмат куни ҳамманинг кўзи мошдай очилиши турган гап.
«Ўшанда зулм қилганлар: «Эй Роббимиз, бизни озгина вақт қўйиб тургин, сенинг даъватингни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз», дерлар».
Бу дунёда энг улкан зулмни қилиб, мушрик бўлиб Аллоҳга иймон келтирмай юрган золимлар, қиёматда кўзлари мошдай очилиб, ақллари кириб, мулойим бўлиб: «Эй Роббимиз», деб қоладилар. Бу дунёда Роббга иймонлари йўқ эди. Унга бўйсунмас, эътиқод ҳам қилмас эдилар. Энди эса «Эй Роббимиз» деб қоптилар. Ҳаёти дунёда қанчадан-қанча огоҳлантиришларга қарамай, Аллоҳнинг даъватини қабул қилмаган, Пайғамбарларга эргашмаган эдилар. Энди эса қиёматнинг даҳшатларини кўриб, ўзларига нима бўлишини билиб озгина муҳлат сўрашмоқда. Фақат озгина вақт бўлса, бас, илоҳий даъватни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз, деб сўз бериб, ялиниб-ёлборишмоқда. Ажабо, уларнинг бу ёлборишларига қандай жавоб берилар экан? Жавоб қуйидагича бўлади:
«Бундан олдин сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?»
Яқиндагина, биз заволга юз тутмаймиз, қайта тирилиш, ҳисоб-китоб, қиёмат деган нарсалар бўлмаган гап, деб юрмаган эдингизми?
«Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларига жойлашмадингизми?»
Уларнинг жойларида яшаб туриб, уларга нималар бўлганини билиб туриб, ўзингизга ўрнак олмай юравердингиз-ку?
«Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими?»
Сиздан олдин ўтган золимларнинг ҳаммасини, жумладан, сиз масканларида яшаган золимларни охир-оқибат Биз нима қилганимиз ҳаммага маълум эди-ку! Сизларга ҳам маълум эмасмиди?! Қолаверса,
«Сизга мисоллар келтирмадикми?»
Албатта, келтирганмиз. Аммо у вақтда сиз, бунга эътибор бермадингиз. Энди бўлар иш бўлиб бўлганда эсингиз кирдими? Энди Аллоҳнинг даъватини қабул қилиш ва Пайғамбарларга эргашиш эсингизга тушиб қолдими?!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ охиратга олиб қўйиши билан бирга дунёда ҳам жазосини тезлатиб берадиган гуноҳ – зўравонлик ва қариндошчиликни узишдир”, деганлар» Имом Термизий ривояти.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН

- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
- Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
- Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
- Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
- Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#тўлиқ видео

ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ ИККИНЧИ ДАРСИ.

Эртага 26/09/2023 куни пешиндан кейин УЧИНЧИ дарси бўлади, ўтказиб юборманг! Онлайн Instagram.com/mehrob.uz да бўлади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим Адҳамнинг насиҳатлари
👇👇👇
https://youtu.be/ZhdF4spNRC0

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қуёшдан келган овоз

❓Cавол: Қуёшдан келган “Эртага жавоб берасизлар”, деган овоз ҳақида ижтимоий тармоқларда видеоролик тарқалиб кетди. Шунга мусулмон киши сифатида қандай муносабат билдириш керак?

📩 Жавоб: Биз мўмин–мусулмонлар охират куни ва ундаги ҳисоб–китобга иймон келтирганмиз. Аллоҳ таоло ўзига ва охират кунига иймон келтирган чин мўминлар ҳақида бундай дейди:
“Улар ғайб (пайғамбар келтирган хабарлар)га иймон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир” (Бақара сураси, 3-оят).
Демак, фаразан ўша келган овоз рост бўлса, у бизнинг иймонимизга қувват бўлади. Агар ёлғон бўлса ҳам, охиратга бўлган иймонимизга заррача зиён етказа олмайди. Чунки бизга Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримизнинг охират ҳақлиги ва унда ҳар ким қилган иши учун жавоб бериши тўғрисидаги гувоҳлиги етарлидир.
👉 Давомини ўқиш

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САБРИ ЙЎҚНИНГ ИЙМОНИ ЙЎҚ!

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Осмондагилар овозингизни йўқотиб қўйишмасин!
Шундай банда бўлингки,
дуо қилсангиз фаришталар: “Роббимиз, таниш бандадан таниш овоз келяпти!“, деб айтишсин.


Адҳам Шарқовий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Иброҳим сураси, 44-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалoму алайкум!
💐 Хайрли тонг 💐

#Дуо
Холис амал, ният ва тўғри йўлни талаби учун ўқиладиган дуо

اللهم وفقني لما تحبّ و ترضي من القول والعلم و الفعل و النيّة و الهدي إنّك على كلّ شيء قدير.

Ўқилиши: Аллооҳумма ваффиқний лимаа туҳиббу ва тардзо минал қовли вал ъамали вал фиъли ван нияти вал ҳудаа иннака ъалаа кулли шай’ин қодийр.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сўз, ё амал, ё феъл, ё ният, ё ҳидоят бўлсин, Ўзинг яхши кўрган ва рози бўладиганингга мени муваффақ эт. Албатта, Сен барча нарсага қодир зотсан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
25.09.2023 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Бу дори мени тузатади» дейиш ширкми?

❓Савол: Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келадиган кўпчилик мижозлар: “Мана бу дори яхши тузатадими?”, “Яхши тузатадиган доридан беринг” деган гапларни ишлатишади. Менимча, бу ширк бўлмоқда (Аллоҳ асрасин). Шу каби ҳолатларда қандай йўл тутайлик?

📩 Жавоб: “Бу дори мени тузатади” дейиш ширк ҳисобланмайди. Балки дори касалликни тузатишда восита бўлиши назарда тутилади. Аслида, касалликларни ёлғиз Аллоҳ таоло тузатишини ҳамма билади. Бу каби ҳолат Қуръони каримда ҳам келган. Масалан, Аллоҳ таолонинг Ўзи ўлим фариштасига жон олиш феълини нисбат бериб: «Айтинг: “Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур, сўнгра Раббингиз ҳузурига қайтарилурсиз”, деган (Сажда сураси, 11-оят).
Ваҳоланки, аслида ўлдириш ҳам, тирилтириш ҳам ёлиз Аллоҳ таолонинг феъли ҳисобланади. Ўлим фариштаси эса худди дардни тузалишида дори восита бўлгани каби бир воситачи, холос. Валлоҳу аълам!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel