Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
💎 Жума учун ғусл қилиш.
💎 Хушбўй нарсалар суртиш.
💎 Чиройли кийимлар кийиш.
💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
💎 ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊
10. Умар ибн Хаттоб айтади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деяётганларини эшитган экан:
"Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда эди, худди эрта тонгда оч ҳолида кетиб, кечқурун қорни тўқ ҳолида қайтадиган қушларни ризқлантирганидек сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
#мавлид
📣 ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Бугун 05.10.2023й
ПАЙШАНБА 13:30 ДА ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ НАВБАТДАГИ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Суҳбатдан сўнг мухлислар билан савол-жавоблар бўлиб ўтади
🔴 Жонли эфир учун:👇
Instagram.com/mehrob.uz
@mehrob_uz
Пайғамбаримизнинг етим бўлиш ҳикматлари
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
51. Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига яраша жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилгувчидир.
Жиноятчилар бу дунёда куфр келтирдилар, макр қилдилар. Шунинг учун касбларига яраша у дунёда жазо олдилар. Аллоҳ ҳисоб-китобни жуда тез қилади.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо
Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.
Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
@mehrob_uz
Қиёмат аломатлари
❓Савол: Қиёмат аломатлари ҳакида маълумот берсангиз.
📩 Жавоб: Қиёмат куни қачон бўлиши Аллоҳ таоло яширган сирдир. Лекин унинг аломатлари ҳақида ояти карима ва ҳадиси шарифларда бизга бир қанча маълумотлар етиб келган.
Қиёмат аломатлари – қиёмат яқинлашганда содир бўладиган воқеа-ҳодисалардир.
Қиёмат аломатларининг ҳаммаси юзага чиқса, Аллоҳнинг иродаси билан бу дунё ниҳоясига етади ва қиёмат қоим бўлади. Ўшанда бутун борлиқда ҳаёт тугайди. Борлиқнинг ҳозирги низоми тамомила бузилади. Ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетади. Ана ўша қиёмат қоим бўлганидир.
Кўплаб ҳадиси шарифларда қиёматдан олдин содир бўладиган катта ва кичик ҳодисалар ҳақида сўз юритилган. Жумладан, Ҳузайфа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: “Бир куни суҳбатлашиб турсак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар ва: “Нима ҳақда суҳбатлашиб турибсиз?” дедилар. “Қиёматни эслаб турибмиз”, дейишди. У зот: “Ўнта аломатни кўрмагунингизча қиёмат бўлмайди”, деб:..
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 Ислом даврида аёллар Давоми...
Ислом динида аёл ва эркак ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, дейилди. Дин душманлари эса, аёлларни ўз ҳуқуқидан маҳрум қилувчи йўл бу диндир, деб кўрсатадилар. Бунинг билан уларга ёмонлик ва зулм қиладилар.
Ислом динида аёллар мавзуси ойдек равшан, уни ҳеч ким инкор қила олмайди.
"Ахир, улар (Макка мушриклари) ер юзида сайр қилмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун онгли диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлур". (Ҳаж сураси, 46-оят)
Аёлларимиз ва қизларимизни бундай тескари даъватлардан ҳимоя қилишимиз, уларга диндаги ҳуқуқ ва эрклари ҳақида тўғри ва тўлақонли тушунтириб беришимиз лозим.
Ушбу китоб мўмина аёллар ва қизлар учун, уларнинг жамиятда йўқотган мавқеларини, уларга бўлган севги ва ҳурматимизни янгидан тиклаш мақсадида ёзилди. Умидимиз: муслималар мавҳум ва ғаразли оқимларга эргашмасинлар.
Ўтган асрларда аёллар диний таълимотлардан узилиб қолдилар, ҳақсизлик ва зулмга дуч келдилар. Масалан, Фотимийлар ва Мамлуклар даврида аёлларга ҳақсизлик қилинди. Бу ноҳақликлар аёллар психологиясига ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Аёлларнинг илм мажлисларига қатнашишлари, масжидларга келиб илм таҳсил олишлари қатъиян тақиқланган эди. Шайхимиз Имом Ғаззолий (роҳматуллоҳи алайҳ) ўша давр аёлларини шундай таърифлаган эдилар: "Гаровда сақлангандек бечора маҳбус аёллар. Мана оқибат: илмсизлик ва фақирлик". Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.
Ислом дини аёлларга катта эътибор қаратди. Аёл қиз фарзанд, жуфти ҳалол, волидаи муҳтарамадир. Жамиятнинг энг муҳим бўлаги, азиз инсондир. Эркак ҳам, аёл ҳам қилган ишлари учун бирдек жавобгардир. Аллоҳ Азза ва Жалланинг буйруқ ва амрлари аёлларга ҳам тегишлидир. Асри саодат замонида аёллар эркаклар билан бир қаторда диний илмларни мукаммал эгалладилар. Исломий ҳақ-ҳуқуқларни ўргандилар, ҳадис ривоят қилдилар.
Асмо (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг ёнларидан қайтар – қайтмас отаси Абу Бакр (р.а.) билан мусулмонлар фаолияти ҳақида савол – жавоб қилар эди. У нозил бўлган оятлар ҳақида қизиқиб сўрар, янги ҳадисларнинг мазмунини ўрганиб олишга ошиқар эди. Баъзан саволларига отасининг берган жавобларидан қониқмай, бевосита Расули Акрам (с.а.в.)нинг ўз оғизларидан эшитиш учун Дорул Арқамга борар эди. Илмга бўлган рағбат уни ажойиб она, илмли аёл қилиб етиштирди. Асмо (р.а.)нинг фарзандлари Абдуллоҳ ибн Зубайр ва Урва ибн Зубайр Мадинанинг энг буюк фиқҳшуносларидан бўлиб танилдилар. (Онгли ва ўқимишли оиланинг тарбияси ривожланиш ва тараққиёт омилидир. Оила таълимнинг бошланғич мактабидир.)
давоми бор Ислом даврида аёллар...
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Аллоҳнинг ризоси бўлмаган ҳар қандай ишдан қайтиш ўша аҳдда тургандан афзалроқдир!
Ҳазрати Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтдилар:
Акалари Юсуф алайҳиссаломни олиб кетдилар, Яъқуб алайҳиссалом уларнинг орқаларидан қараб қолдилар. Юсуф алайҳиссалом ҳам то оталарининг кўзларидан ғойиб бўлгунларича ортларига қараб-қараб бордилар. Улар Юсуф алайҳиссаломни оталарининг кўзларидан ғойиб бўлгунларича елкаларида кўтариб, ҳурмат кўрсатиб бордилар. Оталарининг кўзларидан ғойиб бўлгач, у зотни ерга ташладилар, юзларига урдилар, ялангоёқ қилиб қўйдилар ва худди итга ташлаган нондек отиб юбордилар. Худди идишдан сувни сочиб юборгандек қилдилар.
Шамъун Юсуф алайҳиссаломни ўлдириш учун найзани тайёрлади. Юсуф алайҳиссалом Руилнинг этагига ёпишдилар, Руил у зотни уриб ҳайдади, ҳамма акалари ҳам шундай қилдилар. Шу аснода Юсуф алайҳиссалом кулдилар. Яҳузо унга: «Во ажаб! Ҳозир сенинг ҳолинга вой-ку, кулгининг ўрни эмас-ку!» – деди. Шунда Юсуф алайҳиссалом: «Аллоҳ билан менинг орамда бир сир бор», – дедилар. «Бу сир нима экан», – деди Яҳузо. Юсуф алайҳиссалом дедилар: «Бир кун сизларнинг ҳақингизда, куч ва қувватингиз ҳақида фикр қилдим ва кўнглимда: «Душман менга нима ҳам қила олар эди, менга зарар беришга ким ҳам қодир бўлар эди, менинг шундай акаларим бор-ку!» дер эдим.
Энди эса Аллоҳ таоло ўйлаган ўйимнинг ёмонлигидан сизларни менинг устимга зўравон қилиб қўйди. Банда бандага эмас, Мавлосига суянмоғи лозимлигини билдириш учун шундай қилди». Бу сўзларни эшитиб Яҳузонинг қалбига раҳм-шафқат тушди ва: «Эй Юсуф! Кел, менинг қўйнимга кир, албатта сени муҳофаза қиламан!» деди. Бошқалари Яҳузога: «Сен қилган аҳдимиздан қайтганга ўхшайсан?» – дейишди. Шунда у уларга: «Аллоҳнинг ризоси бўлмаган ҳар қандай ишдан қайтиш ўша аҳдда тургандан афзалроқдир. Агар уни ўлдирмоқчи бўлсангизлар, аввал мени ўлдиринглар», – деди.
“Баҳрул-маҳабба”дан.
@mehrob_uz
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 Ислом даврида аёллар Давоми...
Аёл ақл ва туйғу борасида уқувсиз бўлса, мактаблардаги маданий ҳаёт ва ўсиш, масжидларда ибодатлар тўхтаб қолади. Шундай экан, таълим ва тарбияда сифатга қандай эришиш мумкин?! (Ғаззолий “Ҳумумун доиратун”).
Аёлга фақат чиройли ва мазали таом тайёрлайдиган хизматкор сифатида қаралса, жамиятни тарбиялаб бўлмайди. Юксак таълим ва гўзал хулқ-атворни йўқотиш учун катта эшик очувчи хато бу аёлларнинг жоҳиллигидир. Аёл ўз фитратидан узоқлашса, алал-оқибат, оила осонгина завол топади, бундай оиланинг келажаги бўлмайди.
Аёллар бугунги кунда фарзандларимизни қандай тарбиялашлари мумкин?
Расулуллоҳ (с.а.в.) аҳли аёлларига ҳар нарсани ўрганишларини ташвиқ қилдилар. Муслима аёлларга махсус кўрсатмалар бердилар ва буларга диққат қилишларини буюрдилар:
"Уч кишининг иккитадан ажри бор: булардан бири аҳли китоб бўла туриб, ҳам ўз пайғамбарига, ҳамда Муҳаммадга иймон келтирган кимсалар. Кейингиси ўзи қул бўла туриб, ҳам ўз хўжайинига, ҳамда Роббисига итоат қилган кимсалар. Учинчи тоифадаги кимсалар қўл остидаги жориясини яхши тарбиялаган ва ўқитган, илмли қилган кимсалардир. Кейин уни озод қилиб, унга уйланган кимсалардир. Бундай кимсаларнинг ҳам икки баробар ажр-мукофоти бўлади". (Бухорий . Илм.)
Ансорий аёллар динни мукаммал ўрганмоқ учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига тез-тез келар эдилар. Ҳазрати Оиша (р.а.): "Ансориялар ажойиб аёллар-да, динни ўрганиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайдилар, уялиб ўтирмайдилар", – деган эди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) Мадинада масжидда ўтириб, саҳобаларга бир нарсалар ҳақида гапириб ўтиришга одатланган эдилар. Аёллар Расулуллоҳ (с.а.в.)га айтдиларки:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Биз эркаклар олдида сиздан баъзи масалалар бўйича саволлар бера олмаяпмиз. Шунга бизга алоҳида бир кунни ажратсангиз", – дедилар. Шунда Расули Акрам (с.а.в.) уларга алоҳида бир кунни тайинладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) аёлларга турли насиҳатлар, амр-у маъруфлар қилар эдилар: "Сизлардан кимда-ким уч фарзандини ерга қўйса, шубҳасиз, дўзахдан омон қолибди". Шунда бир аёл сўрадики: "Ё Расулуллоҳ Агар икки фарзанди ўлган бўлса-чи?" "Иккитаси ўлса ҳам", – дея марҳамат қилдилар."
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.
@mehrob_uz
🟢 Жонли эфир:👇
https://instagram.com/mehrob.uz/live/17995544519272573?igshid=MzRlODBiNWFlZA==
Пайғамбаримизнинг етим бўлиш ҳикматлари
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИДА ВАФО
Умматига ҳар жиҳатдан намуна бўлган Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйида баён этилган ҳаётий
дастурлари билан юксак ахлоқнинг зуҳуротидир. Муҳаддислар ул зотнинг улуғ ахлоқини шу шаклда тасниф этганлар:
1. Ошкор ҳам, маҳфий ҳам Аллоҳ жалла жалолуҳудан қўрқмоқ;
2. Ризо ва ғазаб ҳолларида адолатдан айрилмаслик;
3. Бойликда ва камбағалликда иқтисод ва мўътадил бўлиш;
4. Қариндошлар алоқани узса ҳам, улар билан узилмаслик;
5. Ўзини бирор нарсадан маҳрум қилганга ҳам эҳсон қилиш;
6. Ўзига зулм қилганга ҳам афв билан муомала қилиш;
7. Сукутли тафаккур;
8. Суҳбатда ҳам Аллоҳни зикр қилиб, ёд этиш;
9. Назарнинг ибрат олиши...
Аллоҳ расулининг қиличларида шу ибора ёзилган эди: "Сенга зулм қилганни афв эт, сен билан
иши бўлмаган қариндошингга ёрдам қил, сенга ёмонлик қилганга яхшилик билан жавоб бер, зарарингга бўлса ҳам ростини айт"...
«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»
@mehrob_uz
#мавлид
📣 ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
ЭРТАГА 05.10.2023й
ПАЙШАНБА 13:30 ДА ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ НАВБАТДАГИ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Дарс асносида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг фикр-мулоҳазалари, ажойиб нутқларидан баҳраманд бўламиз ҳамда суҳбатдан сўнг мухлислар билан савол-жавоблар бўлиб ўтади
🔴 Жонли эфир учун:👇
📷 Instagram
@mehrob_uz
Аёлингиз билан енгилроқ муомала қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи юқорисидир. Уни тўғирлашга уринманг, синдириб қўясиз, фойдаланаман десангиз, эгри холича фойдаланасиз».
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
@mehrob_uz
9. Умардан ривоят қилинади:
"Отамнинг номи билан қасам ичаётганимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитиб қолдилар ва: "Албатта, Аллоҳ азза ва жалла оталарингиз номи билан қасам ичишдан қайтаради", дедилар". Умар: "Аллоҳга қасамки, шундан сўнг ўз оғзимдан ҳам, бошқадан нақл қилиб ҳам бундай қасам ичмадим", дейди.
Изоҳ: Одатда муҳим саналган ишлар ва муҳим саналган ҳолатларда улуғ деб эътиқод қилинган кимса ё нарса билан қасам ичилади. Бутун борлиқда Аллоҳ таолодан улуғ зот йўқ. Шу сабабли Аллоҳ номидан бошқа билан қасам ичишдан қайтарилган.
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
#мавлид
📣 ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
ЭРТАГА 05.10.2023й
ПАЙШАНБА 13:30 ДА ОНЛАЙН МАВЛИДИ ШАРИФНИНГ НАВБАТДАГИ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Дарс асносида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг фикр-мулоҳазалари, ажойиб нутқларидан баҳраманд бўламиз иншоаллоҳ
🔴 Жонли эфир учун:👇
📷 Instagram
@mehrob_uz
50. Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қоплагандир.
Кишанлар ила бир-бирига қўшиб ҳайдаб кетилаётган жиноятчилар ҳоли ҳам ниҳоятда ачинарли бўлади. Кийимлари сассиқ, қора мойга ботади. Салгина олов тегса, ёниб кетади. Олов эса, юзларини қоплаб турибди. Уларнинг бу дунёдаги қилмишлари учун шундай жазо берилади.
Бу иш:
@mehrob_uz