mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Қазо намозида такбир қандай атилади?

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

ОХИРАТ САФАРИГА ОЗУҚА ТАЙЁРЛАНГ

🔻Бугун эҳсон қилдингизми?
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Instagram | Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

АБУ СУФЁН

Макка фатҳида Абу Суфён уч нафар жосус билан мусулмонлар лашкари ҳақида маълумот олиш учун Марруз-Заҳрон деган жойга борганида мусулмонлар томонидан қўлга олинди.
Аббос (розияллоҳу анҳу) уни ўз ҳимоясига олди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни Аббос (розияллоҳу анҳу) ҳимоясида ушлаб туриши учун тонггача муҳлат берди.
Абу Суфён Исломни қабул қилганидан кейин Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) уни етаклаб Ислом лашкарини кўрсатиб қўйиш учун айлантириб юрган эди, Салмон Форсий, Билол Ҳабаший ва Суҳайб Румийнинг олдиларидан ўтаётганларида уларнинг бири:
– Аллоҳ душманининг бўйнига қилич уришимизга Аллоҳ имкон бермади-да! – деб қўйди.
Бу сўзлардан Абу Суфён қайтиб диндан чиқиб кетмасин, деган хавфда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу):
– Ҳолингизга вой бўлгурлар, қурайшнинг шайхи ва саййидига шундай сўз қилурмисиз?! – деди.
Сўнг уларни чақириб танбеҳ бериб қўйиш мақсадида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига бориб, нима деганларини етказди. Бу сўзларни эшитиб Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га муомалалари бирдан ўзгарди ва:
– Эй Абу Бакр! Сен уларни ғазаблантириб қўйибсан! Аллоҳга қасамки, уларни ғазаблантирган бўлсанг, Аллоҳни ғазаблантирган бўласан!
Бу сўзлардан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг бошига чақмоқ ургандек бўлди. Ўзи сотиб олиб, Аллоҳ йўлида озод қилиб юборган қулларининг олдига бориб, ҳақиқий адолат ва инсонлараро тенгликни намоён қилиб, улардан кечирим сўради:
– Эй биродарларим, мен сизларни ғазаблантириб қўйдимми?
– Бугунги кунда сизни айблаш йўқ. Сизни Аллоҳ мағфират қилгай. У раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғидир (Юсуф сурасининг 92-оятига ишора), – дейишди улар ҳам илтифот ила.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Видеода шайхул-ҳадис Мавлоно Муфтий Холид Сайфуллоҳ Гангуҳий имом Абу Исо Термизийнинг қабрлари ёнида "Сунани Термизий"дан ҳадис матнларини ўғиллари Мавлоно Ҳузайфа билан биргаликда ўқимоқдалар.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳамиша беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – Она меҳри!
Ўткир Ҳошимов.

Читать полностью…

Mehrob.uz

САҲОБАНИНГ ҚАРҒИШИ

Жаннат билан муждаланган ўн кишидан бири бўлган ҳазрати Зубайрнинг ўғли Урва ҳикоя қилади:

Арва бинти Увайс жаннат билан муждаланган ўн кишидан бири бўлган Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳуни “Еримнинг бир қисмини олиб олиб қўйди”, дея Мадина волийси Марвонга шикоят қилди. Буни эшитган Саид волийга:
– Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ушбу мавзудаги амрларини ўз оғизларидан эшитган бўла туриб, унинг ерини қандай қилиб олиб қўйишим мумкин! - деди. Волий Марвон:
– Пайғамбар алайҳиссаломдан нимани эшитган эдинг? – деб сўради. Саид:
- Мен у зотнинг бундай деганларини эшитгандим: "Бир кимса ҳақи бўлмаган ҳолда бир қарич ерни ўзлаштириб олса, қиёмат куни ўша ернинг етти қавати унинг бўйнига илиб қўйилади”. Марвон Саидга:
– Сенинг бошқа далилга эҳтиёжинг йўқ, – деди. Саид ибн Зайд ўзига бўҳтон қилган аёлни бундай баддуо қилди:"Аллоҳим! Агар бу хотин ёлғон сўзлаётган бўлса, кўзини кўр қил ва ўзининг даласида жонини ол!” Ҳақиқатан, у хотин кўр бўлиб қолди ва бир куни даласида юрганида бир чуқурга йиқилиб ўлди. Шу ҳодисани Абдуллоҳ ибн Умарнинг невараси Муҳаммад ибн Зайд ҳам сўзлаб берган ва Арванинг бошига келганларни кўрган. Унинг айтишича, Арва: "Мен Саиднинг баддуосига учрадим", деган экан. Деворлардан тутиниб-тутиниб юраркан. Бир куни ҳовлисидаги бир қудуққа тушиб ўлибди. Ўша қудуқ унинг мозори бўлибди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Саҳиҳи Бухорий" дарсларидан фойдалар

Уламоларимиз зиёратчи Мадинаи мунавварага киришдан олдин, қалбидан ўтказиб бўлса ҳам, ҳазрати саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан изн сўрашини мустаҳаб деганлар. Чунки Мадинаи мунаввара Аллоҳ таоло ҳабибининг уйидир. Зеро, Ҳақ жалла жалолуҳу каломи шарифида рост сўзлайди:
يآ أيها الذين آمنوا لا تدخلوا بيوت النبي إلآ أن يؤذن لكم...
«Эй иймон келтирганлар! Пайғамбарнинг уйларига изнсиз кирманглар..»
(Аҳзоб сураси, 53-оят).

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

11. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мен сизларга ҳикмат билан гапирадиган, аммо жабру ситам кўрсатадиган жамики билимдон мунофиқлар (зарар етказиши)дан хавф қиламан", деб айтдилар".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Яхши ишларнинг афзали – ҳалокат юзланган одамга ёрдам бериш.

Изоҳ.
Ҳалокат юзланган одам ким? Боқий Охиратни арзимас дунё матоҳига алмаштираётган кимса! Агар шу ишини билмасдан қилаётган бўлса, ҳақиқий ёрдамга муҳтож киши ўшадир. Гўё у сувнинг жимирлаган мавжларига ошуфта бўлиб, кемадан тубсиз денгизга сакраган кишига ўхшайди. Сув юзидаги кўпикларга овора бўлиб, кемадан узоқлашаётганини сезмаяпти. Токи овозингиз етар экан, уни ҳалокатдан огоҳ этиш, унга ёрдам қўлини чўзиш – хайрли ишларнинг энг афзалидир.

"Унвонул баён" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Умму Айман онамдан кейинги онамдир

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
07.10.2023 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Абу Суфён исмини қўйиш жоизми?

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жаҳаннамда учта водий борми?

❓Савол: Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда ёзилишича, жаҳаннамда учта водий бор экан:
1. Ғой водийси. Унга намозни қазо қилишга одатланиб, ҳаммасини кечқурун бир қилиб ўқийдиганлар тушади.
2. Вайл водийси. Унга намозларни кечиктирадиганлар тушади.
3. Сақар водийси. Унга намозни тарк қилганлар тушади.
Ушбу маълумотлар қанчалик тўғри?

📩 Жавоб: Бу борада бирорта ҳадис борлигини билмаймиз. Лекин саволда зикр қилинган маълумотлар ояти карима ва уларнинг тафсирлари мазмунидан олинган.
1. Қуръони каримнинг Марям сураси, 59-оятда бундай
дейилган:
«Улардан кейин намозларни зое қилиб, шаҳватларга эргашганлар келдилар. Улар яқинда “ғой”га йўлиқадилар».
Имом Ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ: «“Ғой”дан мурод жаҳаннамдаги бир водий ёки жаҳаннамдаги дарёдир»,
деган.
👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#мавлид
📣 ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Бугун 08.10.2023 й.
ЯКШАНБА 18:30 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТАДИ


Суҳбатдан сўнг мухлислар билан савол-жавоблар бўлиб ўтади

🔴 Жонли эфир учун:👇
Instagram.com/mehrob.uz

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИЛМ ОДОБ БИЛАН ЮКСАЛАДИ

Шайхим, Шайхул ҳадис Мавлоно Муфтий Холид Сайфуллоҳ Гангуҳийдан сўрадим.:
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ( ҳижрий 209–279) "Шамоили Муҳаммадия" асарига шарҳ ёзган Шофеий фақиҳлардан, Азҳари шариф жомеасиниг шайхи Имом Иброҳим Ибн Муҳаммад Божурийнинг (ҳижрий 1198–1277) "ал-Маваҳиб ал-ладунийя ала Шамоили Муҳаммадия" деб номланган китоби муқаддимасида : «Имом Термизийнинг маноқибларидан – Имом Бухорий "Саҳиҳи Бухорий"дан ташқарида Имом Термизийдан  ҳадис ривоят қилган ва уни ўзига фахр санаган", деб ёзилган экан».
Бу ҳақда Устоздан сўрадим.
Мавлоно: "Бу мумкин", дедилар.
Имом Термизий "Сунани Термизий"нинг икки ўрнида "Муҳаммад Ибн Исмоил бу ҳадисни мендан эшитди", деб Имом Бухорийни назарда тутган.
Бу ҳақда Имом Заҳабий ҳам "Тарихи ислом" китобида келтирган. Яна Имом Заҳабий "Сияр"ларида Ибн Тоҳирнинг ушбу гапини ривоят қилган: «Ибн Тоҳир айтди: "Абу Исмоилнинг бундай деганини эшитдим: "Абу Исо Термизийнинг китоби менинг наздимда Бухорий ва Муслимнинг китобидан ҳам фойдалироқдир. Мен: "Нима учун?" деб сўрадим.
Имом: "Чунки Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг китобидан фақат ўша даражадаги илм аҳлигина фойда топа олади. Бу китоб эса ҳадисларини шарҳлаган, баён қилган ва ундан ҳар бир фақиҳ ҳамда ҳар бир муҳаддис истифода эта олади".
Суҳбатимиз сўнгида шайхим бундай дедилар: "Муҳаддис уламолардан биз юксак одоб ва самимият намуналарини ўрганамиз. Улар ҳадис устозларидан қандай ҳадис ривоят қилган бўлсалар, худди шундай шогирдлардан ҳам ривоят этишган. Илм одоб билан юксалади".
Аллоҳ таоло олимларимизни бошимизга соябон айласин.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дунёдан ўтган ота-онани қандай рози қилиш мумкин?

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

АЛЛОҲ БУГУНГИ КУНИНГИЗНИ БАРОКАТЛИ ҚИЛСИН!

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
08.10.2023 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Витр намози ҳақида

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қазо намози ҳақида

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🌼🍁🍂☘🍁🍂🌼

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲

💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Умму Айман онамдан кейинги онамдир

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аҳил дўстлар турли таналардаги битта жондир.

Изоҳ. «Ўзаро муҳаббат, раҳм-шафқат, рағбатда мўминлар мисоли битта жасад каби, агар жасаддан бир аъзо шикоят қилса, бошқа аъзолар бедорлик ва иситма билан бир-бирини ёрдамга чорлайди». Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу ҳадис дўст кимлигини ва улар ўртасидаги аҳилликнинг миқёсини кўрсатувчи аниқ далилдир. Мўминнинг дўсти мўмин бўлади. Агар улар ўртасидаги дўстлик рост бўлса, бири хурсанд бўлса, бошқасининг қувончдан боши осмонга етади. Агар бири ғам чекса, бошқасига аламдан дунё юзи тор бўлиб қолади. Агар акси бўлса, бу «дўстлик» ёлғон, балки Оллоҳнинг оятида эслатилганидек, мунофиқликдан бошқа нарса эмас: «Агар сизларга бирор яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга бирор ёмонлик етса, улар бундан хурсанд бўладилар». Ол-Имрон сураси, 120-оят.

На униси, на буниси ҳам бўлмасдан, ўртада учинчи бир ҳолат – бепарволик, лоқайдлик ҳукм сурса, буни ҳам «дўстлик» дейиш мушкул.

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Икки дўстнинг учрашуви бири-бирини ювиб поклаётган икки қўлга ўхшайди. Икки дўст учрашар экан, албатта Оллоҳ таоло улардан бирини дўстининг яхшилиги билан фойдалантиради».

"Унвонул баён" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

🌹Илоҳим умрингизга мазмун,

🌺 Ризқингизга барака,

💐Танингизга соғлик,

🌻Руҳингизга осойишталик,

🌸Қалбингизга хотиржамлик,

🌿Оилангизга файзу баракот,

🍁Яқинларингизга соғ-омонлик ато қилсин.

🌹Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,

🌷Охиратларимизни хайрли,

🌿Икки дунёмизни саодатли қилсин.

🌺Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ билан ўтсин.

⭐️🌹🌙 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙⭐️🌹

КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ! 👈

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…
Subscribe to a channel