ҲИЖР СУРАСИ
Маккада нозил бўлган. 99 оятдан иборат.
Сураи каримага ном бўлиб қолган «Ҳижр» сўзи ундаги қиссаларнинг бирида Самуд қавми яшаган водийнинг исми сифатида зикр қилинган.
Сураи карима Маккаи Мукаррамада Юсуф сурасидан кейин нозил бўлган. Бу пайт Ислом даъвати оғир кунларни бошдан кечираётган эди. Бир йилнинг ичида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яхши ёрдамчи бўлмиш икки шахс–Абу Толиб ва Хадича онамиз вафот этган, ўша сана «хафачилик йили» деб эълон қилинган эди. Бундан фойдаланган мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, мусулмонларга ва Исломга қарши ҳамласини ниҳоятда кучайтирган пайт эди. Мусулмонлар бош кўтаролмай, қадам боса олмай қолганларидан, динлари ва диёнатларини сақлаш мақсадида она юртлари–азиз Маккани ташлаб ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Ҳа, Ҳижр сураси ана шундай шиддатли, шафқатсиз бир пайтда–хафагарчилик йили билан ҳижрат йили орасида нозил бўлди. Шунинг учун ҳам ўша қийин пайт бу сура оятлари ниҳоясида ўз аксини топди.
Мушрикларнинг озорлари авжга чиққан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар оғир кунларни бошларидан кечирар эдилар. Ислом даъвати деярли қотиб қолган, жойидан қимирламас эди. Шу сабабли бу сурада ўтган Пайғамбар ва умматлар тарихида юз берган худди шунга ўхшаш ҳолатларнинг қиссалари келтирилади. Бу, аввало, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларга тасалли бўлса, сониян, мушрикларга тахдид ва эслатма эди.
Ҳижр сурасида, асосан, Исломни инкор этувчиларнинг табиати ва уларнинг инкорлари сабаблари ҳақида сўз кетади. Оқибатлари нима бўлгани гапирилади.
Сураи карима аввалида куфр аҳлини огоҳлантирувчи оятлар келади. Улардан кейин, кофирлар томонидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор берилиши, у кишига туҳмат ва номаъқул таклиф қилишлари, Аллоҳнинг Қуръонни муҳофаза этиш ҳақидаги ваъдаси ва аввал ўтганларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганлигини эслатувчи тасаллиси келади. Борлиқдаги баъзи кўринишлар: осмон ва унинг буржлари, ер ва ундаги тоғлар, наботот, шамоллар, сув каби нарсалар эсга олинади. Ундан кейин Одам ато ва шайтон қиссаси келтирилади. Сўнгра Иброҳим, Лут, Шуайб ва Солиҳ алайҳиссаломларнинг қиссалари ўзига хос услуб ила баён этилади.
Ниҳояда эса, осмонлару ерни яратишдаги ҳақиқат, қиёматнинг албатта бўлиши, шунинг учун бошқа нарсаларга эътибор бермай, Аллоҳдан қолмаслик зарурлиги ҳақида сўз кетади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) "Тафсири ҳилол"дан.
@mehrob_uz
Денгиз маҳсулотларини ейиш мумкинми?
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Қазо ва қадарга иймон келтириш
❓Савол: Исломда тақдирга иймон келтириш кишининг мўмин бўлиш шартларидан бири эканини билдим. Бу дунё имтиҳон диёри эканини яхши биламиз. Саволим шуки, Aллоҳ ҳамма нарсани олдиндан билса, мени жаннатга ёки дўзахга киришимни олдиндан ёзиб қўйган бўлса, бу дунё қандай қилиб имтиҳон бўлади? Aллоҳ мени тақдиримни ёзиб қўйган бўлсаю, қилган ишимга мени жазолашини қандай тушунишим керак?
📩 Жавоб: Инсон ҳамма амалларини мажбурий бажарадиган “қўғирчоқ” эмас, лекин унинг хоҳиши Аллоҳ таолонинг хоҳишидан устун ҳам эмас. Инсонга жузъий ихтиёр берилган, ана шу ихтиёр билан у ё ҳидоят, ё залолат, ё савоб, ё гуноҳни танлайди. Мана шу танлови учун мукофот ё жазога сазовор бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
“Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов ила яратдик” (Қамар сураси, 49-оят).
👉 Давомини ўқинг!
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
12. Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аъзоларини бир мартадан (ювиб) таҳорат қилаётганларини кўрдим". (62-ҳадисга қаранг.)
Изоҳ: Таҳорат Аллоҳ таоло амр қилган ибодатдир. Аллоҳ таоло: "Эй имон келтирганлар, намозга турган вақтингизда юзингизни ва қўлларингизни чиғаноқларигача ювинг, бошингизга масҳ тортинг ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювинг)", (Моида сураси, 6-оят.) деб марҳамат қилган.
Ҳанафий мазҳаби уламолари таҳоратда тўртта фарз борлигини шу оятдан олган. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Юзни ювмоқ.
2. Қўлларни чиғаноқлари билан қўшиб ювмоқ.
3. Бошга масҳ тортмоқ.
4. Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювмоқ.
👉 Давомини ўқинг!
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Улкан Имконият
Уйқудан уйғоняпмизми, демак, Аллоҳ таоло Ўзини зикр қилишимиз, Унга истиғфор айтиб, тавба қилишимиз, зулм қилган кишиларимиздан узр сўраб, розиликларини олишимиз, қарзларимизни ҳақдорларга қайтаришимиз, қазо намозларимизни ўқишимиз, қазо рўзаларимизни тутишимиз, ўлимга чин маънода тайёргарлик кўришимиз учун бизга имконият беряпти. Биз бор куч-ғайратимизни ишга солиб, бу фурсатдан фойдаланишимиз керак!!!
Аллоҳ таоло барчамизга бу имкониятдан фойдаланишимизни ва ғафлатда қолмаслигимизни насиб этсин!🤲
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!👇
@mehrob_uz
АЛЛОҲ МЎМИНЛАРНИ ОХИРАТДА САҚЛАЙДИ
«Бас, Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди» (Инсон сураси, 11-оят).
“Ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди” жумласи ўша куннинг даҳшатидан сақланишлари ҳамда жаҳаннам ва унинг даҳшатларини кўрмасликлари маъносида эмас, балки ўша кунда ваъда қилинган уқубат ва жазодан сақланишлари маъносида бўлиши мумкин. Шунингдек, У Зот уларни ҳисоб-китоб вақтидаги сўроқ-саволдан сақлайди, маъносида бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло бундай деган:
«“Дарҳақиқат, мен ҳисоботимга рўбарў бўлишимни билар эдим”, – дер» (“Ал-Ҳаққо сураси, 20-оят).
Улар ўзларининг қаттиқ ҳисоб-китоб қилинишларидан қўрқиб турганларида гуноҳлари кечирилиб, яхшиликлари мақбул бўлганини кўрсалар, бундан жуда хурсанд бўлиб, у куннинг ёмонлигидан сақланган бўладилар.
Оятнинг яна бир маъноси “Улар қабрдан қайта тирилган вақтларида қиёмат кунининг даҳшат ва қўр- қинчларидан омонда бўладилар ва фаришталар уларга хушхабар етказадилар”, бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, Биздан уларга яхшилик раво кўрилганлар, ана ўшалар, ундан узоқлаштирилгандирлар» (Анбиё сураси, 101-оят).
«Уларга хушрўйлик ҳамда сурур ато қилади» оятидаги “сурур” уларда хафагарчилик бўлмаслигидир, “хушрўйлик эса, неъматлар асоратидир. Бир нақлда, хушрўйлик уларнинг юзларида, сурур эса қалбларида бўлиши айтилган.
«Ва сабр қилганлари учун уларни жаннат ва ипак билан мукофотлайди» (Инсон сураси, 12-оят).
Яъни тоат-ибодатларга ҳамда Аллоҳга осийлик бўладиган ишлардан сабр қилганлари учун улар жаннат билан ҳам, ипак билан ҳам мукофотлайди.
Жаннатлар асосан кийимлар эмас, балки егулик ва ичимликлар билан ҳам роҳатланиш ўрни бўлгани учун ипак ҳам (қўшиб) зикр қилинди. Яъни Аллоҳ таоло уларга жаннатни мукофот қилиб бериш билан бирга, ипак либосларни ҳам ваъда қилди.
"Таъвилот"дан дурдоналар.
http://t.me/Mehrob_uz
Тўлиқ
ОНЛАЙН СИЙРАТ ДАРСИ (4-дарс)
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Агар денгиздаги бир томчи сув сенинг ризқинг бўлса, билки Раззоқ шу томчини сен учун денгиздан чиқариб беради!
@mehrob_uz
52. Бу (Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир.
Яъни, Қуръон одамлар учун Аллоҳ томонидан юборилган бир баёнотдир. Уни нозил қилишдан мақсад одамларни огоҳлантиришдир. Яъни, икки дунё саодатига эришишлари ва икки дунё бадбахтлигидан қутулишлари учун нима ишлар қилишлари лозимлиги баён этилади.
Уни юборишдан мақсад одамларга Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлигини билдиришдир. Токи ҳамма ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб яшасин.
Уни нозил қилишдан мақсад ақл эгаларига эслатма беришдир. Токи улар ақлларини ишлатиб тўғри йўлни топиб олсинлар.
Қуръони Карим одамларга Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлигини англатиш ва башарият ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиб яшаши лозимлигини уқдириш мақсадида юборилган.
Бу муқаддас китоб ақл эгаларига эслатма бериш ва ўз ақллари ила тўғри йўлни топиб олишга йўллаш мақсадида нозил қилингандир
@mehrob_uz
Ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ ота-онанинг яхшиликларини қай тарзда қайтариш кераклиги ҳақида айтадилар:
“Ким беш вақт фарз намозларни ўқиса, ҳақиқатда Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларидан кейин ота-онасининг ҳақларига дуо қилса, ҳақиқатда уларга раҳмат айтибди”.
@mehrob_uz
ГУНОҲЛАРИМНИ КЎТАРА ОЛУРМИСАН?
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) одатига кўра улуснинг ҳолидан хабар олиш учун Аслам билан айланди. Бир аёл оловга қозонини ўрнатиб, атрофида болалари йиғлаб ўтирган эди. Халифа уларга яқин бориб салом берди. Аёл жавоб қайтарди.
– Сизларга яқинроқ борсам майлими? – сўради Умар (розияллоҳу анҳу).
– Яхшилик билан яқин келсанг кел, бўлмаса нари бўл, – жавоб берди аёл.
– Гўдаклар нега йиғлаяпти?
– Очликдан.
– Қозонда нима пиширмоқдасиз?
– Сувни қайнатяпман. Улар ухлагунларича овутиб туриш учун. Аллоҳ биз билан Умарнинг ўртасида.
– Аллоҳ раҳм қилсин, Умар сизларнинг ҳолингизни қайдан билсин?
– Бизнинг ишларимизни зиммасига оладию, ғафлатда юрадими?
Умар ва Аслам шошилиб ун омбори томон қайтишди. Ун ва ёғ олиб:
– Кўтаргизиб қўй, – деди.
– Эй мўминлар амири, келинг мен кўтараман, – деди Аслам.
– Қиёмат кунида гуноҳларимни кўтара олурмисан? – деди Умар (розияллоҳу анҳу).
Аслам халифага юкни ортиб қўйди. Халифа чодирнинг олдигача кўтариб борди. Ундан бир миқдор олди ва аёлга:
– Ўзимга қўйиб бер, ўзим сенга овқат тайёрлаб бераман, – деди. Оловни қалаб овқатни пишириб тайёрлади.
– Идишни ҳозирла, – деди аёлга. Идишни олиб келганидан кейин овқатни солиб берди.
– Болаларингга едириб ол. Мен қарашиб тураман.
Болалар овқатни еб, қоринлари тўйгунича ку- тиб турди. Сўнг уларга бироз озиқ-овқат бериб ортига қайтаётган эди, аёл:
– Сиз бу ишга мўминлар амиридан муносиброқ экансиз, – деди.
– Сен яхши сўзларни гапир, – деди Умар (розияллоҳу анҳу). – Мабодо мўминлар амирининг олдига борсанг, иншоаллоҳ, мени ҳам ўша жойдан топасан.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
1. Алиф. Лоом. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир.
Муқаттоа ҳарфлари ҳақида аввал ўтган сураларда гапирилди. Араб тилидаги мазкур ҳарфлардан тузилган ушбу оятлар китобнинг–равшан Қуръоннинг оятларидир. Бу ҳарфларни ҳамма ҳам ишлатиши мумкин. Аммо Қуръонинг мислини ҳеч ким келтира олмайди . Шу туфайли ҳамма Қуръоннинг илоҳий мўъжиза эканлигига тан бериб иймон келтирмоғи лозим. Аммо кўплар иймон калимасини айтиш ўрнига, Қуръонга куфр келтириб юрибди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Билгин! Кимки тилнинг жиловини бўш қўйиб юборса, шайтон уни миниб олади, жар ёқасига ҳайдаб, ҳалокатга судрайди. Одамлар тиллари «эккан ҳосил»лар туфайли жаҳаннамга юз тубан қулайди. Фақат шариат билан жиловланган тилгина бу офатдан нажот топади.
Абу Ҳомид Ғаззолий "Тил офатлари" китобидан.
Тилимизни зикр ила машғул қилайлик. Зеро, кераксиз ва ёмон сўзлар демоқликка вақт топилмасин.
@mehrob_uz
#Сабоқлар
«Саҳиҳи Бухорий»дан сабоқлар
Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида бундай марҳамат қилади :
ولا يزالون مختلفين إلا من رحم ربك ولذلك خلقهم ...
«Улар ихтилоф қилишда давом этурлар. Раббинг раҳм қилганларидан бошқалари. Уларни шунинг учун яратгандир».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо "ولذلك خلقهم" сўзининг маъносида للرحمة خلقهم – раҳмат учун яратди, деган.
Муфассирлар Қуръони каримда " الرحمة "ни саййидимиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам деб тафсир қилишган.
Бу эса жин ва инсонларнинг яратилиш сабаби Пайғамбаримиз эканликларидир.
Аллоҳ таоло Юнус сурасида
марҳамат қилади:
قل بفضل الله وبرحمته فبذلك فليفرحوا هو خير مما يجمعون
«Айтинг: "Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ана ўшалар билан хурсанд бўлсинлар. У тўплаган нарсаларидан яхшироқдир"».
Имом Суютий "Дуррул мансур" китобида айтадилар: "Абу Шайх Ибн Аббосдан ушбу оят ҳақида сўраганида, у киши: "Аллоҳнинг фазлидан мурод – илмдир. Унинг раҳматидан мурод – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Ахир Аллоҳ таоло:
وما أرسلناك إلا رحمة للعالمين
«Биз сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик», деган-ку, деган».
Хатиб Бағдодий ва Ибн Асокирлар Абдуллоҳ Ибн Аббосдан ривоят қилганлар: "قل بفضل الله " – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, "وبرحمته" – ҳазрат Али розияллоҳу анҳудир.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrob_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида усваи ҳасана ҳолини ифода қилиб шундай дедилар:
"Маърифат - сармоям, ақл динимнинг асли, муҳаббат - асосим, ирода ва азм - уловим, зикруллоҳ - яқин биродарим, эътимод - хазинам, ҳузун - йўлдошим, илм - қуролим, сабр - кўйлагим, ризо - ғаниматим, фақирлик – мадори ифтихорим, зуҳд – маслагим, яқийн – қувватим, тўғрилик –шафоатчим, Ҳаққа итоат – шарафим, жиҳод - йўл ва услубим, кўзимнинг нури эса - намоздир...
«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»
@mehrob_uz
ОНАМНИНГ НОМИДАН ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Бошқа дин вакилларига энагалик қилиш жоизми?
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
🌼Ассаламу алайкум!🌼
🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Каналга уланиш👇
@mehrob_uz
Тўлиқ
ОНЛАЙН СИЙРАТ ДАРСИ (4-дарс)
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
"Саҳиҳи Бухорий"дан сабоқлар
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 279-ояти аввалида бундай марҳамат қилади:
فإن لم تفعلوا فأذنوا بحرب من الله ورسوله...
«Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг...»
Ушбу ояти каримани XX асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод қилган ҳалаблик муҳаддис олим, шайхимиз Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг шайхлари, аллома саййидимиз Абдуллоҳ Сирожиддин алайҳирраҳма Ҳужурот сурасининг тафсирида бундай деганлар: "Ушбу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мудом ҳаёт эканликларига, У Зотга салом йўллаганларни яхши кўриб, салом йўллашига ва кимга Аллоҳ уруш очган бўлса, уни ёмон кўриб, унга қарши уруш очишларига далилдир».
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrob_uz
АЛЛОҲ АДЛГА ВА ЭҲСОНГА БУЮРАДИ
Усмон ибн Мазъун (розияллоҳу анҳу) айтади:
«Аввалига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ҳаё қилганимдан имон келтирган эдим. Аммо қалбимда Ислом қарор топмаган эди. Кунларнинг бирида у зот билан суҳбатлашиб ўтирсам, бирдан нигоҳлари самога қадалди. Кейин нигоҳини ўнг томонига қаратдилар. Сўнг яна шундай бўлди. Бунинг сабабини сўраган эдим, Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Мен сен билан сўзлашиб турганимда Жаброил (алайҳиссалом) ўнг томонимга тушди ва: “Эй Муҳаммад, албатта, Аллоҳ адлга ва эҳсонга буюради”, деди.
Мана шу пайтнинг ўзида қалбимда имон қарор топди, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни яхши кўрдим».
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
Ассалому алайкум!
🌸 🌾 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🌸 🌾 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌸 🌾 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌸 🌾 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🍀 Хайрли тонг! 🍀
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz