ҲАРГИЗ АДАШМАЙСИЗ
Молик ибн Анас розияллоҳу анҳудан Мурсал ҳолда ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг ичингизда иккита ишни ташлаб кетмоқдаман, бу иккисини маҳкам ушлаган вақтингизда ҳаргиз адашмайсизлар. (Улар) Аллоҳнинг китоби (Қуръон) ва Расулининг суннати (ҳадис) дедилар.
@mehrob_uz
ИЛМ ВА ЗИКР
📌 “Ким тасбеҳ, такбир, таҳлил, таҳмид келтириб ухласа, қиёмат кунида шу ҳолида тирилади. Агар ғафлатда қолиб ухласа, қиёматда ҳам шу ҳолида тирилади. Уйқудан олдин зикр қилган ҳолда ухлашга ўзингизни кўниктиринг ва одатланинг”.
☘️ Тасбеҳ – “Субҳаналлоҳ”;
☘️ Такбир – “Аллоҳу акбар”;
☘️ Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️ Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ” дейишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳога ухлашдан олдин 33 марта Субҳаналлоҳ, 33 марта Алҳамдулиллаҳ, 33 марта Аллоҳу акбар деб ётишни тавсия қилганлар.
Бу бизга дарс бўлиши келак. Инсон ётганда табиий равишда уйқуга толади. Уйқунинг ўлимдан қанчалик фарқи бор? “Эрталаб турамиз-да”, деймиз. Туролмасак-чи? Уйқунинг ўлимдан фарқи уйғониш холос. Уйғотиб бўлмайдиган уйқу ўлим дейилади.
Шундай экан, ухлашдан олдин тайёргарлик қилиш керак. Қиёмат кунида кишининг тасбеҳ, такбир, таҳлил ва таҳмид қилган ҳолда тирилиши унинг саодатига эришишига аломат ва жаннат аҳлидан бўлишига ишоратдир.
“Жаннатга борар йўллар” китобидан.
@mehrob_uz
Payg’ambarimiz Muhammad sollalohu alayhim vasallamni uylariga izn so’rab kiring.
@MEHROB_UZ
ОҚПАДАР ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ҲИДЛАМАЙДИ
Ота-оналарга оқ бўлишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ота-онасига оқ бўлган ҳолда ўлса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди».
Оқпадарга айтингки: «Хоҳлаганингча тоат қилавер, барибир, сен ажр-савоб тегмайди. Аллоҳнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир ва Унинг ғазаби у икковларининг ғазабидадир. Ким ота-онасига оқ бўлса, муҳаққақ, Аллоҳга осий бўлибди. Қабр азобининг энг қаттиғи оқпадаргадир. Дўзахнинг энг чуқур жойи уч тоифагадир: мушрикка, қўшниси билан зино қилувчига ва ота-онасига оқ бўлган кишигадир. Оқпадар ва мунофиқ дафн қилинса, дўзахнинг энг паст, энг чуқур ерига дафн қилинибди!Агар оқпадар «Ё Раббим!» деса, сени эшитмайман, сенга ижобат қилиш ва (саъдайка) саодат йўқдир!» дейди. Оқпадар гуноҳда ва азобда мушрикка шерикдир.
“Баҳрул-маҳабба”дан.
@mehrob_uz
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 Аёлларни солиҳ амал ва динга ташвиқ қилиш
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:
"Аёлларни тўрт нарсасига қараб танланади:
Молига, чиройига, насл-насабига ҳамда динига кўра. Сен диндорини танла, барака топгур". Бухорий Никоҳ.
ШАРҲИ
Ибн Ҳожар ўзининг “Фатҳул борий" номли асарида ҳадисни шундай шарҳлайди:
"Моли ва насли" ифодаси аёлнинг улуғ мартабали ва насл-насабли авлоддан эканига ишора қилади. Саид ибн Мансур насл сўзига насаб сўзини ҳам илова қилган. Насл ва насаб сўзлари ўзаро маънодош сўзлардир. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, демак, уйланаётганда иззатли ва шарафли хонадондан қиз олиш мустаҳабдир. Агар насл-насаб жиҳатдан бир хил мавқега эга бўлган икки қиздан бирини танлаш керак бўлса, улардан диндорроғини танлаш мақсадга мувофиқдир. Бошқа хусусиятлар учун танлов худди шунинг каби бўлмоғи лозим. Иззатли ва обрў-мартабали хонадондан уйланиш инсонга ёқса-да, оила саломатлигини сақлаш учун етарли эмас. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, наслдан мурод қизнинг назокати ва етуклиги ҳам дейилади".
Одатда, эркаклар чиройли аёлларга уйланишни хоҳлайдилар. Аслида ҳам, чиройли ва кўркам аёллар ҳаммага бирдек манзур бўлади. Гўзаллик ҳамиша дилларга ёқимли хусусиятдир. Ўзининг чиройига ва ҳуснига ортиқча баҳо бермайдиган, кибрланмайдиган аёл қандай гўзал?! Оиладаги муносабатларнинг давомийлигини таъминлайдиган сифат ҳам аслида мана шу. Аммо эр-хотин ўртасидаги риштанинг мустаҳкам бўлиши фақат чиройгагина боғлиқ эмас. Эркаклар бутун умр мобайнида дуч келадиган муаммолар ва тўсиқларни енгиб ўтишларида улар ўз аҳли аёлларига таянадилар. Улардан маънавий далда оладилар. Аёлларнинг фидокор ва вафодор бўлишлари, табиийки, уларнинг иймон ва диндорлик даражаларига боғлиқ. Ҳаёт синовлари олдида дин ва иймончалик кучли таянч йўқдир. Мусулмон оилада энг катта эътибор динга қаратилган бўлиши нуқтаи назаридан оилада аёлларнинг диндорлиги муҳимдир. давоми бор...
@mehrob_uz
ҒОИБДАН ДУО ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
1495/2. Абу Дардо розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон кишининг ғоибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал бирордирига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта "Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин", дейди" деганлар.
Имом Муслим ривояти.
📚"Риёзус солиҳийн" китобидан.
@mehrob_uz
Ustoz Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy Payg’ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vassallamga barcha salom yo’llaganlarni va muxlislarni salomlarini yetkazdilar.
@mehrob_uz
БОМДОД НАМОЗИГА УЙҒОНИШ ИМКОНСИЗ!
Бомдод намозига кетаётганимда кўчада кўплаб америкалик аёл ва эркакларни кўрар эдим. Эътибор беринг, мен намоздан қайтаётганимда, демаяпман, намозга кетаётганимда, деяпман. Бу одамлар ҳаётларидаги муҳим мақсад сабабли бомдод вақтидан олдин уйғонишар эди. Хўш, америкаликларни соат бешда уйғониб, кийимларини кийиб, совуқ ҳавода шаҳар кўчаларига чиқишга ундаган муҳим сабаб нима эди? Ўша ғоят муҳим нарса хонаки итларини тоза ҳавода сайр қилдириш эди! Ҳа, америкаликлар тонг отмасдан, соат 4:30 да уйғонишади. Чунки кун бўйи уйда «маҳбус» бўлиб қолган итлари учун қалблари эзилади. Шу сабабдан, жуда ҳам барвақт уйғониб, тоза ҳаводан нафас олиши учун итларини кўчага олиб чиқиб сайр қилдиришади. Эй дўстим, мен билан бирга куйидаги чигал масалани ечишингизни истардим: насроний, яҳудий ёки атеист, ким бўлса хам бир америкалик, ити учун тонг пайти уйғоняпти. Бироқ баъзи мусулмонлар, истасангиз, мусулмонларнинг кўпчилиги дейишингиз ҳам мумкин, Аллоҳ азза ва жалла учун уйғона олмаяпти! Аллоҳ ҳақки, бу муаммонинг ечими нимада? Қандай қилиб итнинг муҳаббати унинг эгасини уйғота оляпти?
Қанакасига Аллоҳ таолонинг муҳаббати бандасини уйғота олмаяпти?
Тасаввур қилинг, бир бой киши ҳар куни эрталаб соат бешда унинг олдига борсангиз, сизга бир миллион сўм беришга ваъда берди. Борармидингиз? Ёки бўлмаса, уйқучи эканингизни ёки уйғонгандан кейин бошқа ишингиз борлигини баҳона қилармидингиз? Хаёл қилиб кўринг, бир йил давомида ҳар куни ўша одамнинг олдига бордингиз ва ҳар боришингизда бир миллион сўм ишлаб олдингиз. Йил сўнгида 365 миллион сўм пул ишладингиз. Яна хаёл қилингки, ўша бир йилнинг охирида сизга ўлим етди. Сизни қабрга олиб кетишяпти. Ўзингизни шу ҳолатда тасаввур қилинг ва куйидаги саволларга чин қалбдан жавоб бериб кўринг: Ёнингизда 365 миллион сўмингиз бўлиб, битта ҳам бомдод намозингиз бўлмаган ҳолда қабрга киришни хоҳлармидингиз? Ёки бир сўмингиз ҳам йўқ, аммо бунинг ўрнига 365 та бомдод намозингиз бўлишини истармидингиз? Тўғрисини айтиб, жавоб беринг! Қайси бири сиз билан қолиб, сизга фойда келтиради? Одамларнинг дунё матоҳи учун уйғонишларини, бироқ яхшилик тўплаш учун уйғонмасликларини қандай изоҳлай оласиз?
۞ وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَّحِيمٌ
"Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир», деди.." (Юсуф - 53)
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz
АЁЛЛАРНИНГ ЭРКАКЛАРГА, ЭРКАКЛАРНИНГ АЁЛЛАРГА ЎХШАШЛАРИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар» (Бухорий, Абу Довуд ривояти).
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлсифат эркакларни ва эркакшода аёлларни лаънатлаганлар” (Бухорий ривояти).
Кийиниш ва гапиришда эркакларга ўхшайдиган аёлларга эркакшода аёллар дейилади. Бир ривоятда: «Аллоҳ эркакшода аёлларни лаънатлади», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар кийимини киядиган эркакни ва эркаклар кийимини киядиган аёлни лаънатладилар» (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким).
Агар аёл киши эркакларга хос бўлган либосларни кийса, у ўзини эркакларга ўхшатган ҳисобланади ва Аллоҳ ва Расулининг лаънатига дучор бўлади. Эри ҳам агар унинг шундай юришига имкон берса (яъни, рози бўлса ва уни қайтармаса) малъундир (лаънатлангандир). Чунки у аёлини Аллоҳга итоат этишга ундаши ва гуноҳ ишлардан қайтариши лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтганки:
«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни дўзахдан сақлангизки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир» (Таҳрим сураси, 6).
Яъни, уларга одоб ва таълим беринг, Аллоҳга итоат этишга буюриб, гуноҳ ишлардан қайтаринг, ўзингизга ҳам худди шундай муносабатда бўлинг, дейилмоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар бирингиз нозир ва ўз раъиятига масъулдир. Эркак киши ўз аҳли оиласига нозир ва қўл остидагиларга масъулдир» (Муттафақун алайҳ). Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эркаклар аёлларга итоат этган вақтларида ҳалок бўлдилар» (Ҳоким ривояти). Ҳасан розияллоҳу анҳу айтганлар: «Аллоҳга қасамки, киши хотинига унинг ҳавойи нафси тилаган нарсаларда итоат этса, Аллоҳ таоло уни дўзахга улоқтиради». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мен кўрмаган икки тоифа борки, улар дўзах аҳлидандир: Сигир думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган тоифа ҳамда кийим кийган ялонғоч, йўлдан урувчи, йўлдан озган аёллар. Уларнинг бошлари туянинг ўркачи каби. Улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам топмайдилар. Ҳолбуки, унинг ҳиди мунча-мунча йўллик масофадан келиб туради» (Муслим ривояти).
Кийим кийган – Аллоҳнинг неъматларига мушарраф бўлган, лекин ялонғоч – Унга шукр қилмайдиган аёллар ёки баданининг шакли ва ранги билиниб турадиган даражада юпқа ва тор киядиган аёллар, деганидир. Нофеъ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Амрлар Зубайр ибн Абдулмутталибнинг ҳузурида эдилар. Бир вақт елкасига камон осган аёл қўйларини ҳайдаб ўтиб қолди. Абдуллоҳ ибн Умар ундан: «Сен эркакмисан ё аёл?» деб сўрадилар. «Аёлман», деди у. Ибн Умар Ибн Амрга ўгирилдиларда: «Аллоҳ таоло Пайғамбар тили орқали эркакларга тақлид қилувчи аёлларни ва аёлларга тақлид қилувчи эркакларни лаънатлаган», дедилар”. Кўчага чиққанда номаҳрамларга зеб-зийнат ва тақинчоқларини кўрсатиб юрадиган, мушк-анбар ва ҳар хил хушбўйликлар билан ўзига оро берадиган ҳамда калта ва тор либослар киядиган аёллар ҳам малъундирлар. Бу ишларнинг барчасини, яъни, ўзини бозорга солиб, жамолини кўз-кўз қилиб юришни Аллоҳ таоло ёмон кўради. Лекин минг афсуслар бўлсинки, кўп аёллар шайтоннинг тузоғига илингандирлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида: «Дўзахга боқиб, унинг кўпчилик аҳли аёллар эканлигини кўрдим», деганлар (Муслим ривояти).
«Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: Ўзимдан кейин эркаклар учун аёллардан кўра зарарлироқ фитна қолдирмадим» (Муслим ривояти). Аллоҳ таолодан бизни аёллар фитнасидан сақлашини ва Ўз фазлу марҳамати ила уларни ҳам, бизни ҳам ислоҳ этишини сўраймиз.
«Гуноҳи кабиралар» китобидан.
@mehrob_uz
УШБУ ШИОРНИ МАҲКАМ ТУТИНГ!
Эҳсон қилиш учун:👇
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666
Instagram | Telegram
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🎋🌷🌾🌷🎋🍃
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Фарзандлик бўлиш учун қандай суралар ўқиш керак?
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
16. Ибн Аббос Умар ибн Хаттобдан ривоят қилади:
"Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб бердилар:
"Бугун кечаси Ақийқдалигимда" олдимга Раббим азза ва жалла томонидан бир фаришта(Бошқа ривоятларда ушбу фаришта Жаброил алайҳиссалом бўлгани айтилади) келиб: "Бу муборак водийда намоз(Эҳромга киришдан олдин ўқиладиган икки ракат намоз назарда тутилмоқда) ўқинг ва "Ҳаж билан бирга умра (ни ҳам ният қилдим), деб айтинг", деди".
Ақийқ водийси – Мадинадаги Масжидул қиблатайнга яқин водий.
Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилиш учун чиққанларида, фақат ҳажни ният қилиб эҳром боғлаган эдилар. Кейин Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтириб, ҳаж билан умрага ният қилиб эҳром боғлаш амрини етказди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ҳукм билан жоҳилият давридаги "ҳаж вақтида умра қилиш ҳаром" деган ботил ақида мансух (бекор) бўлди.
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
4. Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ.
Яъни, қайси шаҳарни ҳалок этган бўлсак, фақат белгиланган битик ва вақтга кўра ҳалок этдик, холос. Ўтмишда кўплаб шаҳарлар аҳолиси ҳалокатга учраган. Улар тартибсиз, бекордан-бекорга, ҳушига тушган вақтида ҳалок этилган эмас. Балки ҳаммаси Аллоҳнинг ҳузуридаги белгилаб қўйилган, ёзиб қўйилган китоб-битикка асосан бўлган. Аллоҳ таоло ҳар бир шаҳар-қишлоқ аҳолисига ҳаётни ва унинг неъматларини бериб қўйиб, қараб туради. Агар улар иймон келтириб, ибодатда собитқадам бўлиб, шукр этсалар, Аллоҳ уларга барча неъматларини зиёда қилади. Аммо ўзидан кетиб, ношукрлик қилсалар, фақат еб-ичиш, лаззатланиш ва орзу-умидлар ила ҳаёт кечиришга ўтиб қолсалар, ҳалокатга учрайдилар. Баъзи бир умматларда мазкур шартлар мавжуд бўлади. Аммо ҳалокатга учрамай турадилар. Чунки уларда ҳалокатдан вақтинча тўсадиган баъзи сифатлар бўлади. Мисол учун, ўша жамиятда адолат, ер юзини обод қилишга кучли уриниш ёки шунга ўхшаш яхшилик сифатлари бўлиши мумкин. Модомики ўша сифатлар бор экан, у умматнинг ҳалокати ортга сурилиб тураверади. Улар ниҳоясига етганида ҳалокат келади.
@mehrob_uz
САФАР ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛЯПТИ
Бугун бомдод намозидан кейин Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Масжиди набавий устозлари, қорилар, Қуръони карим дарс ҳалқалари соҳиблари билан учрашдилар.
Ҳарам шайхлари Шайх Одил Барновий ва Шайх Абдуллоҳ Қўқандийлар устозни кўриб хурсанд бўлдилар, дилдан суҳбатлашдилар.
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz
Илмни амал учун ўрганинглар. Аксар одамлар илмлари тоғдек, амаллари заррадек бўлиб қолиб, янглишишади.
Иброҳим Адҳам.
@mehrob_uz
❓Савол: Ҳозирда Имом Мотуридий ҳақида кўп гапириляпти. У киши ким бўлган? Ҳаёти, илмий салоҳияти қандай бўлган, шуни баён қилиб берсангиз?
📩 Жавоб: Фақиҳ, мутакаллим, муфассир, усулул фиқҳ олими, аҳли сунна вал жамоанинг шайхи Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий раҳматуллоҳ алайҳ тахминан ҳижрий 248 йилларда Самарқандда туғилиб, 333 ҳижрий йилда вафот этган. Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн қилинганлар. Ислом динининг олтин асрларида яшаган (яъни III–IV ҳижрий асрлар, Аббосийлар халифалиги даври, Мовароуннаҳрда Сомонийлар ҳукмронлиги йиллари). У киши ҳанафий мазҳабида бўлиб, араб тилида ижод қилган. Камолиддин Қози Байзовий Имом Мотуридийнинг насаби машҳур саҳобий Абу Айюб Ансорий розийаллоҳу анҳуга бориб тақалишини айтиб ўтган. Имом Мотуридий “Ҳидоят имоми”, “Ҳидоят байроғи”, “Мусулмонлар ақидасини тўғриловчи” каби бир қанча номлар билан машҳур бўлган. У зот бир қанча китоблар таълиф қилган, бизгача асосан учта китоби етиб келган:
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
❄️ Агар қалбинг оппоқ қор мисоли бўлганда эди, албатта гиналар, кинлар, алам-у ғурбатлар эриб битган бўлар эди...
❄️ Агар қалбинг оппоқ қор мисоли бўлганда эди, унда фақат яхши амалларинг зарралари нурланар эди...
❄️Агар қалбинг оппоқ қор мисоли бўлганда эди,
сен дунё эрмакларига асир бўлмасдан муҳаббат ёлқинларида эриб битар эдинг...
❄️ Агар қалбинг оппоқ қор мисоли бўлганда эди, ўзингнинг эмас ўзгаларнинг изларини кўмар эдинг бу йўллар узра...
❄️ Агар қалбинг оппоқ қор мисоли бўлганда эди, айб-у қусурларинг ҳам зорларингдан эриб битса эди зора...
Агар қалбинг оппоқ қор мисоли бўлганда эди...
"Насафийядан".
@mehrob_uz