ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌱 Жума учун ғусл қилиш.
🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌱 Чиройли кийимлар кийиш.
🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Кунларнинг яхшиси - жума, ойларнинг яхшиси - Рамазон, амалларнинг яхшиси - вақтида ўқилган беш вақт намоз.
Ибн Аббос р.а.
@mehrob_uz
"ЗОЛИМ НАДОМАТ ҚИЛУВЧИДИР, ГАРЧИ ОЛИМ БЎЛСА ҲАМ!"
Аллоҳ таолонинг сўзи:
قَالَ قَآئِلٌ مَّنْهُمْ لاَ تَقْتُلُواْ يُوسُفَ
Улардан бир сўзловчи деди: «Юсуфни ўлдирманглар».
لاَ تَقْتُلُواْ
ўлдирманглар, яъни зулм қилманглар.
Албатта, ўлдириш катта зулмдир. Зулм қиёмат кунининг зулматидир. Золим надомат қилувчидир, гарчи у олим бўлса ҳам. Золимни Рабби «унутади», яъни раҳматини ундан буриб қўяди. Золим фақатгина муҳтожлик ҳолида ўлади, қиёмат куни хор бўлган ҳолида тирилади. Зулм қиёмат кунида ҳам, лаҳадда ҳам, ҳашрда ҳам зулматдир. Зулм дўзахга ва Жабборнинг ғазабига элтади. Золим киши раҳматдан ҳам, шафоатдан ҳам маҳрумдир. Қиёмат қоим бўлган соатда золимга вайл бўлгай. «Зулм»нинг маъноси бир нарсани ўз ўрнидан, ўз маҳалидан бошқа ерга қўймоқдир.
“Баҳрул-маҳабба”дан.
@mehrob_uz
10. Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига (Пайғамбар) юборганмиз.
Яъни, сен биринчи Пайғамбар эмассан. Сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юборганмиз. Бу иш эскитдан бўлиб келаётган иш.
@mehrob_uz
НАФС
Очлик ва нафс сабабли тузоқда, қафасда маҳбусликда бўлган қанча қушлар бор. Сув ичида эмин-эркин юрганида нафс дардида қармоққа илинган не-не балиқлар бор. Нафси-ю шаҳвати туфайли расво бўлган қанча номусли, ҳижобли аёллар бор. Нафс дардида пора олиб, уятдан юзи сарғайган, билимли ва яхши феълли не-не қозилар бор.
Ҳой одам! Сен бу дунё қудуғи тубида банди бўлган шерсан. Қуёндек нафсинг сени қандай куйга солди? Сенинг еб-тўймас нафсинг саҳрода еб-ичмоқда, кайф-сафо сурмоқда. Сен эса ғийбат, ғавғо қудуғининг тубидасан!
Жалолиддин Румий.
@mehrob_uz
БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН МАШҲУР ҲИКОЯ ёхуд ҲИДОЯТ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН
Ҳикоя бугунги кунимизда, Тошкент шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирида бўлиб ўтган. Иттифоқо, шифохонага даволаниш учун келган икки киши бир хонага жойлашибдилар. Улардан бири - ёши ўтиб қолган рус миллатига мансуб киши, иккинчиси - ўзбек миллатига мансуб ёшроқ инсон.
Икки бемор бир хонада даволана бошлаганлар. Орадан бир муддат ўтгандан сўнг рус киши ўзбек йигитдан:
"Нима учун сени кўргани жуда кўп одамлар келишяпти?" деб сўради.
"Биз мусулмонмиз. Динимиз беморларни зиёрат қилишга, улардан ҳол сўрашга чақирган ва бу иш учун савоб берилишини таъкидлаган", - дебди йигит.
"Менимча, бошқа мусулмон беморлардан кўра сенинг ҳузурингга зиёратчилар кўпроқ келишяпти", - дебди рус миллатига мансуб бемор.
"Менинг диний илмим бор, шогирдларим ҳам келишяпти", - дебди қори йигит.
Ушбу суҳбатдан кейин уларнинг орасида савол-жавоблар, сўраб-суриштиришлар бўлиб турибди. Рус миллатига мансуб бемор ўзини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоблар олишга сазовар бўлибди. Ўзбек миллатига мансуб бемор ўз дини ҳақида билганларини айтиб берибди.
Кўп ўтмай, рус миллатига мансуб бемор мусулмон бўлиш истагини билдирибди. Аллоҳ таоло унга шаҳодат калималарини нутқ қилиб, мўмин-мусулмон бандалардан бўлиш бахтини ато этибди. Фурсати етганда намоз ўқишга тайёргарлик кўрилибди.
Билимли мусулмон янги мусулмонга керакли маълумот ва таълимотларни тақдим қилибди. Таҳоратлар олиниб, жойнамозлар солинибди. Билимли мусулмон имом бўлиб, янги мусулмон иқтидо қилиб, намоз ўқиш бошланибди. Такбири таҳрима айтилиб, қулоқ қоқилибди. Қироат қилиниб, рукуъга, сўнгра саждага кетилибди. Имом саждадан кейинги ракъатга турибди. Аммо иқтидо қилган янги мусулмон турмабди. Имом шошилиб, салом бериб, қараса, янги мусулмон Ўз Роббига жон таслим қилган экан...
Бу ажойиб ҳикояни бизга айтиб бераётган ибодати, тақвоси билан танилган инсон "жон таслим қилган экан" деган иборани айтиши билан кўзидан дув-дув ёш тўкиб, йиғлаб юборди.
Бу йиғи оддий йиғи эмас эди. Бу йиғи йиғиларнинг ичида тенги йўқ йиғи эди. Бу йиғи ҳавас йиғиси эди. Ҳа, ота-бобосидан тортиб, мустаҳкам эътиқодли, бардавом ибодатли сулола фарзандининг янги мусулмон бўлган, Роббига биринчи сажда қилиш жараёнида жон таслим қилган саодатманд инсонга ҳавас қилиб йиғлаши эди. У ўша умридаги биринчи саждаси пайтида Роббига жон таслим қилган, абадий саодатга аниқ ишонган кекса ёшдаги янги дин қардошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди. Ўзининг оқибати нима бўлишини билмагани учун янги диндошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди.
Ҳа, Ислом ана шундай ажойиб дин. Инсонларга икки дунё саодатини тақдим қиладиган дин. Фақат инсонларнинг ўзлари бу диндан бехабар қолиб, бахтидан мосуво бўладилар, холос.
Юқорида келтирилган ҳикоя уни айтиб берган кишининг йиғиси билан қўшилиб, менда катта тассурот қолдирган биринчи ҳикоя эди.
«Мукаммал саодат йўли» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
@mehrob_uz
#Ҳисобот2023
ТАШАББУС САМАРАЛИ БЎЛДИ
Азиз хайрсеварлар!
Маълумки, «Меҳроб ҳиммати» хайрия жамоат фонди юртимиз диний таълиммуассасалаларида таҳсил олаётган талабалар учун тўлов-контракт пулини тўлиқ қоплаб бериш хайрия ташаббусини эълон қилган эди.
Ташаббус доирасида шу кунгача, янги 2023-2024 ўқув йили учун энг аълочи талаба ва муражаати ўрганилган илм аҳлларининг тўлов-контракти учун жами: 88 417 000 сўм миқдордаги хайрия ишлари амалга оширилди.
Жумладан, Тошкент ислом институти ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож илм аҳлларидан 5 нафар талаба жами: 24 337 000 сўм;
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртидан 6 нафар талаба: 36 000 000 сўм;
«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртидан 4 нафар толиба жами: 28 080 000 сўм миқдорида тўлов-контракт учун хайрия ишлари амалга оширилди.
Ушбу ташаббусимизда фаол иштирок этган барчадан миннатдормиз, Аллоҳ таоло қилган эҳсонингизга улкан ажру савоблар ато қилсин.
Ташаббусимиз давом этади☝️
🔻Қўллаб-қувватлаш учун:
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Instagram | Telegram
#Bildirishnoma
Assalomu alaykum Xurmatli muxlislar instagramdagi mehrob.uz akkauntimiz nomalum xorijiy hakkerlar tomonidan egallab olib qo’yildi va bloklandi. Muxlislarimiz tog’ri tushunishlarini va bizni qo’llab quvvatlashlaridan umidvormiz. Bugundan Mehrobni instagramdagi rasmiy sahifasi👇
https://www.instagram.com/mehrob.uzofficial da kuzatishingiz mumkin. Yangi sahifamizga obuna bo’ling👇
https://www.instagram.com/mehrob.uzofficial
#Ҳисобот2023
ТАШАББУС САМАРАЛИ БЎЛДИ
Азиз хайрсеварлар!
Маълумки, «Меҳроб ҳиммати» хайрия жамоат фонди юртимиз диний таълиммуассасалаларида таҳсил олаётган талабалар учун тўлов-контракт пулини тўлиқ қоплаб бериш хайрия ташаббусини эълон қилган эди.
Ташаббус доирасида шу кунгача, янги 2023-2024 ўқув йили учун энг аълочи талаба ва муражаати ўрганилган илм аҳлларининг тўлов-контракти учун жами: 88 417 000 сўм миқдордаги хайрия ишлари амалга оширилди.
Жумладан, Тошкент ислом институти ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож илм аҳлларидан 5 нафар талаба жами: 24 337 000 сўм;
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртидан 6 нафар талаба: 36 000 000 сўм;
«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртидан 4 нафар толиба жами: 28 080 000 сўм миқдорида тўлов-контракт учун хайрия ишлари амалга оширилди.
Ушбу ташаббусимизда фаол иштирок этган барчадан миннатдормиз, Аллоҳ таоло қилган эҳсонингизга улкан ажру савоблар ато қилсин.
Ташаббусимиз давом этади☝️
🔻Қўллаб-қувватлаш учун:
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Instagram | Telegram
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
@mehrob_uz
САЛОВАТ АЙТИНГ!
Саловот сўзининг луғавий маъноси – дуо қилиш демакдир. Биз уммати Муҳаммадийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишимиз зарурлиги ҳақида Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Қуръони каримнинг “Ахзоб” сурасида шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва унинг фаришталари пайғамбарга саловот айтурлар. Эй имон келтирганлар, сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”.
(Аҳзоб сураси 56 – оят. Тафсири ҳилол 21 ж. 97 –бет).
Каналга аъзо бўлинг!
@mehrob_uz
#Bildirishnoma
Assalomu alaykum Xurmatli muxlislar instagramdagi mehrob.uz akkauntimiz nomalum xorijiy hakkerlar tomonidan egallab olib qo’yildi va bloklandi. Muxlislarimiz tog’ri tushunishlarini va bizni qo’llab quvvatlashlaridan umidvormiz. Bugundan Mehrobni instagramdagi rasmiy sahifasi👇
https://www.instagram.com/mehrob.uzofficial da kuzatishingiz mumkin. Yangi sahifamizga obuna bo’ling va follow tugmasini bosing👇
https://www.instagram.com/mehrob.uzofficial
Ҳар доим бир кишини қарғайман...
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Тақдир қилиб битиб қўйилган бўлса
20. Умардан ривоят қилинади:
"Қачонки: "Улар орасида бахтсиз ҳам, бахтли (инсонлар) ҳам бўлур" (Ҳуд сураси, 105-оят.), ояти нозил бўлгач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим: "Эй Аллоҳнинг Расули, нимага (асосланиб) амал қиламиз, ёзишдан фориғ бўлинган (тақдир қилиб битиб қўйилган) нарсагами ёки ундан фориғ бўлинмаган нарсагами?" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аксинча, эй Умар, ундан фориғ булинган, унга битилган нарсага кўра тақдирлар жорий бўлади. Лекин ҳар бир инсон нима учун яратилган бўлса, ўша нарса учун амал қилади", дедилар".
Изоҳ: Бу маънодаги ҳадис бошқа ривоятда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу санади билан қуйидагича ривоят қилинади: Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: "Дунёга келган жон борки, албатта, жаннатда ёки дўзахда бўладиган жойини Аллоҳ таоло (тақдирда) битиб қўйган ва албатта, бахтли (жаннатий) ёки бахтсиз (дўзахий) эканини ҳам ёзиб қўйгандир".
👉Давомини ўқиш
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
МАКР ВА АЛДОВ
Аллоҳ таоло айтади:
«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» (Фотир сураси, 43). Яъни, ёмон макр-ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради. Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди: “Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир” (Нисо сураси, 142). Воҳидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қоладида, зулматда қолиб кетадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳли беш тоифа», дедиларда, улардан бирига «тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса», деб таъриф бердилар (Муслим ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади» (Термизий, Абу Довуд ривояти). Яъни, мўмин одам очиқ кўнгил, содда бўлади. Бировга макр қилмайди. Балки ўзи ишонувчан, очиқ кўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди», дедилар” (Термизий ривояти).
«Гуноҳи кабиралар» китобидан.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо
Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.
Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
@mehrob_uz
ЯҚИН ҚАРИНДОШГА УЙЛАНИШ МУМКИНМИ?
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР
1. Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.
2. Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.
3. Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.
4. Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.
5. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.
6. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириб қўйиш).
7. Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.
8. Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган кичик қайд (эслатма)ларни ёпиштириб чиқинг.
9. Учта уйғотиш воситаларидан фойдаланинг (будильник, телефон ва эшик қўнғироғи).
10. Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz
Мунофиқнинг жанозасини ўқимаслик
19. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Умар ибн Хаттобнинг бундай деганини эшитдим: "Абдуллоҳ ибн Убай вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза ўқиш учун чақирилдилар. Унинг рўпарасида жаноза намозини ўқиш учун турганларида, мен бориб кўкракларининг баробарида туриб олиб: "Эй Аллоҳнинг Расули: Бир вақтлар шундай-шундай деган Аллоҳнинг душмани — Абдуллоҳ ибн Убайга намоз ўкийсизми?" деб, унинг қайси куни нима деганларини санаб кетдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар, унгача мен жуда кўп нарсаларни айтиб юбордим. Расулуллоҳ: "Нари тур, эй Умар, менга танлаш ихтиёри берилган эди, танладим. Менга: "Улар учун (Сиз) хоҳ кечирим сўранг, хоҳ кечирим сўраманг – агар улар учун етмиш бор кечирим сўрасангиз ҳам – Аллоҳ сира уларни кечирмагай" (Тавба сураси, 80-оят.), дейилган. Агар етмишдан ортиқ истиғфор айтсам кечирилишини билганимда, албатта, (етмиштадан) зиёда қилган бўлар эдим", дедилар.
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz
«Агар қибла манови тарафда бўлганида, у ёққа қараб намоз ўқимасдим»
Инсонларнинг кўп сўзлари уламолар наздида куфрдир. Масалан, Аллоҳ исмларидан бирортасини, ё буйруғини, ё ваъдасини ёки таҳдидини масхара қилиш. «Агар Аллоҳ менга фалон ишни буюрганида, қилмасдим», «Агар қибла манови тарафда бўлганида, у ёққа қараб намоз ўқимасдим» каби, ёки «Намозни тарк этмагин, бўлмаса Аллоҳ жазолайди», дейилса, «Шунчалик қийин аҳволда ва касал бўлсам ҳам жазолайдиган бўлса, унда менга зулм қилибди», дейиш. «Агар менга фалон нарса ҳақида пайғамбарлару фаришталар гувоҳлик берганида ҳам тасдиқламасдим», «Фалончи назаримда яҳудийга ўхшайди», «Аллоҳ инсоф-адолат қилиш учун турди ёки ўтирди», «Агар пайғамбар айтгани рост бўлса, нажот топибмиз», каби сўзларни айтиш. Бошига мусибат тушганида: «Боламни ва молимни олдинг, ўзи нима қиляпсан?» деб дод солиш. Жаноза намозидан бошқа намозни мазах қилган ёки мумкин деб билган ҳолда бетаҳорат ўқиш. Икки киши тортишиб қолиб, улардан бири: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деганида иккинчиси: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деган билан қорин тўймайди”, дейиши. Муаззиннинг азонини эшитганда: «У ёлғон гапиряпти» дейиш. «Аллоҳ таоло одам ўлдириш, зино, зулм каби ҳеч бир замонда ҳалол бўлмаган ишни ҳаром қилмаганида эди», деб орзу қилиш. «Иймон нима» деб сўралганида «Билмадим», дейиш. Яна айрим сўзлар борки, улар аниқ куфр калимаси бўлмасада, ҳаром бўлиб, айтган киши кофир бўлиб қолиши эҳтимоли бор. Масалан, «Тирноқларингни олиб юр. Бу суннат» дейилганда, «Суннат бўлсаям олмайман», дейиш. Мусулмонга: «Аллоҳ оқибатингни хайрлик қилмасин» ёки «Иймонингдан жудо қилсин», дейиш. Бир кишидан қасам ичишни талаб этсаю, у Аллоҳ номига қасам ичмоқчи бўлганида, «Хотиним талоқ бўлсин», деб қасам ичишини талаб этиш. Бир кишига: «Сени кўрсам, ўлимни кўргандай бўламан», дейиш. Бир жойга матосини қўйиб: «Уни Аллоҳга топширдим», деган кишини «Матоингни ўғрига эргашиб юрмайдиган (яъни, ўғрини тутиб бермайдиган) зотга топширдингми?» дейиш. Бир киши тепароқ жойга имом-хатибга ўхшаб ўтириб олсаю, бошқалар ундан турли масалаларни сўрашса, (бу билан уламоларни масхара қилмоқчи бўлса) ёки биронтаси «Бир коса шўрва илмдан яхшироқ», деса. Бир кишининг белига арқон орқалаб олганини кўриб «Бу нима?» деб сўрашганида, «Зуннор», дейиши. Муаллимнинг: «Яҳудийлар мусулмонлардан яхшироқ, чунки улар фарзандларимизнинг устозларига эҳсон қилиб турадилар», дейиши. «Насронийлик мажусийликдан яхшироқ» дейиш. Мусулмонга қарата: «Динсиз, иймонсиз, эътиқодсиз. Сен фожирсан, фосиқсан, мунофиқсан», дейиш. Аллоҳ таолодан бизни Китоб ва суннатга амал қилган ҳолимизда вафот эттиришини сўраймиз. Албатта, у раҳмлиларнинг раҳмлироғидир!
«Гуноҳи кабиралар» китобидан.
@mehrob_uz
9. Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.
Ушбу зикр-Қуръон, кофир-мушриклар мажнун деб номлаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълифи эмас. Уни айнан Биз нозил қилдик. Уни одамлар инкор қилсалар ҳам, тан олмасалар ҳам, йўқ қилиб юбормоқчи бўлсалар ҳам, барибир,
«албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз».
Ислом даъвати ўз бошидан энг оғир кунларни кечираётган бир пайтда, яъни, мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ оз сонли мусулмонларни бутунлай йўқотишга, Қуръонни, умуман, номини ҳам қолдирмасликка қасд қилишиб қолган бир пайтда нозил бўлган бу ояти карима ҳақиқий илоҳий мўъжизадир. Агар мазкур китоб ҳақиқий илоҳий мўжиза бўлмаганида, шундай қийин пайтда ишонч ва таъкид билан бу гапларни айтмас эди. Бу бир мўъжиза бўлса, оятдаги ваъданинг юзага чиқиши минг мўъжизадир. Қуръон туша бошлаганидан ҳозирги кунга қадар уни йўқ қилиб юбориш, унга зарар етказиш ва ўзгартириш киритиш учун қанчадан-қанча уринишлар бўлди. Аммо Аллоҳ таоло ваъдаси устидан чиқди. Ўз китобини муҳофаза қилиб қолди. Бу китобнинг бирор ҳарфи ҳам ўзгаргани йўқ. Дунёдаги ҳамма китобларга, ҳатто Инжил ва Тавротга ҳам ўзгартириш киритилди. Аммо Қуръони Карим софлигича қолди. Ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига ҳам ғаразгўйлар ҳамла қилишди. Оқибатда кўплаб ҳадис илми соҳиблари, улуғ уламоларимиз ҳадисларни бу ҳамладан ҳимоя қилиш учун бир талай ишларни амалга оширишга мажбур бўлдилар. Аммо Қуръони Каримнинг бир ҳарфига ҳам биров тил тегиза олмади. Аллоҳ таоло ваъдасига биноан китобини Ўз ҳимоясига олди.
Мусулмонлар бошларидан оғир замонларни ўтказдилар. Улар тамоман бошқаларга қарам бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлди. Кўп урф-одатлари ўзгариб ҳам кетди. Аммо Қуръони Карим ўзгармади. Ҳолбуки, Ислом душманларининг, мусулмонлар душманларининг асосий мақсади Қуръонга зарар етказиш эди. Улар мақсадларига ета олмадилар. Аллоҳ Ўз китобини ваъдасига биноан муҳофаза қилиб қолди.
Бундан кейин ҳам муҳофаза қилинажаги муқаррардир.
Кейинги оятларда Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга тасалли бериб, мушрикларнинг озорларидан хафа бўлмасликка чақиради ва бу одатдаги ҳол эканини баён қилади:
@mehrob_uz