Аҳнаф деди: «Ким сени яхшиликдан тўсса, сени ундан маҳрум қилибди, ким сенга ёмонлик йўлида ёрдам қилса, сенга зулм қилибди».
Изоҳ. Кўзи ожиз инсонга йўл кўрсатиш учун қўлингизни чўзган эдингиз, сўл томондаги шеригингиз «ҳозир бунинг ўрни эмас ёки бундан ҳам муҳимроқ ишлар бизни кутиб турибди» деган маънода қўлингизни силтаб ташлади. У сизни хайр бир ишдан тўсиб, савобидан маҳрум қилди. Ўнг томондаги шеригингиз эса фурсатни ғанимат билиб, кўзи ожиз инсонни йўлдан ўтказиб қўйди ва савобни илиб кетди. Хайр ишга берилган имконият гўё ўлжа. Сал вақтни бой бердингизми, тамом, ўлжа қўлдан кетди. Билмасдан яхшилик йўлини тўсиб қўйганларнинг узри бор. Кимки бу ишни атайин қилса, азоб устига азоб! Яхшиликка ғов бўлгани учун бир азоб бўлса, кимнидир унинг савобидан маҳрум қилгани учун яна бир азоб.
«Албатта одамлар ичида яхшиликка калит ва ёмонликка қулф бўлгувчилари ва ёмонликка калит ва яхшиликка қулф бўлгувчилари бор. Жаннат бўлсин, шундай кишигаки, Оллоҳ унинг қўлига яхшилик калитларини бериб қўйган. Дўзах бўлсин, шундай кимсагаки, Оллоҳ унинг қўлига ёмонлик калитларини бериб қўйган».
(Ибн Можа ривояти).
Шеър:
Мукофотимга энг муносиб инсон —
Душманимга душман, дўстга дўст инсон.
"Унвонул баён".
@mehrob_uz
🔑ХОНАДОН АКЦИЯМИЗНИНГ НАВБАТДАГИ ЭГАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Азиз хайрсеварлар!
Кичик танаффусдан кейин илм аҳллари, имом-домлалар орасидан навбатдаги муносиб номзодимиз «Раҳим ота» жоме масжиди имом ноиби Азимжон домла Каримов танланди.
Шу муносабат билан бугундан бошлаб сиз азиз серҳиммат кишилар фаоллигингизда хайрия ташаббусимизни давом эттирамиз.
Ажрдан бебаҳра қолманг!
Эҳсон қилиш учун:👇
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
@mehrob_himmati
❇️ ЖАННАТГАГИНА ҚИЙМАТ БЕРИНГ ❇️
Дунёнинг олтин-зарлари, кумушларию ҳашаматли қасрлари бир томчи кўз ёшига арзимайди. Имом Термизий ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Дунё ва ундаги нарсалар лаънатланган. Аллоҳнинг зикри шу кабилар, олим ва таълим олувчи бундан мустасно”
Дунё вақтинча омонатга берилган нарса холос.
Шеър:
Омонатдир барча дунё неъмати,
Эгасига қайтар етгач фурсати.
Миллиардлаб пул, саноқсиз кўчмас мулк, машина банданинг ажалини бир сония ҳам ортга сура олмайди. Ҳотам Тоий деган:
Қасамки, дунёни тарк этур чоқда,
Мол-дунё ҳеч кимга беролмас фойда.
Шуннинг учун ҳам донишмандлар: “Ҳар нарсани ақл ила баҳоланг. Дунё ва ундаги нарсалар мўминнинг нафсига тенг кела олмас”, дейишган.
“Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир” (Анкабут сураси, 64-оят).
Ҳасан Басрий айтади: “Ўзингиз учун жаннатдан ўзга нарсага қиймат берманг. Албатта, мўминнинг нархи юқоридир. Аммо баъзилар ўз нафсини арзон-гаровга сотиб юборадилар”.
Қўлдан кетган мол-дунёси, бузилиб кетган уйи, пачоқ бўлган машинаси учун дод-вой солиб имонини емираётганлар, хато ва гуноҳларга ботиб Роббининг тоатида камчиликка йўл қўяётганлар тез кунда ишлари тўғри эмаслигини билади. Сабаби, бу масала қадр-қиммат , шаън, ёндошув ва ниҳоят рисолат масаласидир.
“Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар”. (Инсон сураси, 27-оят.)
“Ўкинма” китобидан.
@mehrob_uz
Шайтоннинг ҳийлалари
❓Савол: Шайтон инсонни қандай қилиб йўлдан адаштиради?
📩 Жавоб: Инсониятнинг отаси Одам алайҳиссалом яратилгандан бери Шайтон одам зотига душманлик қилади. Уларни турли йўллар билан адаштириш ва ўзининг ортидан дўзахга олиб кетиш пайида бўлади. Бунинг учун турли-туман йўллардан фойдаланади. Шайтон ҳийлаларидан огоҳ бўлиш унинг тўрига тушиб қолмаслигимиз учун Қуръони карим ва ҳадиси шарифда етарлича кўрсатмалар мавжуд. Қуйида Қуръони каримда зикр қилинган шайтоннинг баъзи ҳийлаларини айтиб ўтамиз:
1. Шайтон инсонни камбағаллик билан қўрқитади, фаҳшга буюради.
Аллоҳ таоло бундай дейди:
“Шайтон сизларни (хайр–эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фаҳш ишларга ундайди. Аллоҳ (эса) сизларга Ўзидан мағфират ва фазл (бойлик) ваъда қилади. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон Зотдир” (Бақара сураси, 268-оят).
👉 Давомини ўқиш
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
Баъзан маъсумлигимизга фаришталар ҳавас қилади, баъзан жоҳиллигимиздан шайтон қочарга жой
тополмайди...
Дунёга келганимизнинг асосий ғояси Аллоҳни танимоқ, иймон келтирмоқдир.
Жалолиддин Румий.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ 💐
#Дуо Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
☘️☘️ Суннатни ўрганамиз!
☪️ МАЗЛУМНИНГ ДУОСИ
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо мастажобдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига қилган дуоси”, дедилар”.
Шарҳ: Демак, хайрли дуони мана шу уч тоифадан сўраш, мазкур уч тоифанинг ёмон дуосидан қўрқиш керак экан.
Бундан чиқадиган хулоса шуки, ушбу уч тоифага мансуб шахслар билан муомалаларда ниҳоятда ҳушёр бўлиш ва уларни ранжитмаслик ҳамда уларни хурсанд қилиб, дуосини олиш пайидан бўлиш зарур экан.
Албатта, мазлум, яъни зулмга учраган кишига меҳр кўрсатиш, унга тушган зулмни кўтариш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон учун муҳим ишдир. Ҳеч бўлмаса, унга ҳамдардлик кўрсатиш лозим. Аммо мазлумга ёмонлик қилиб, унинг дуоибадига учрашдан сақланмоқ керак.
Мусофир ҳам сафари давомида турли қийинчиликларга учраб, Аллоҳ таолога тўхтовсиз ёлвориб юриб, дуоси қабул бўладиган мақомга эришиб қолиши бор гап. У ҳам мазлумга ўхшаб ўзгаларнинг меҳрига ва ёрдамига муҳтож шахсдир. ↙️
📲 t.me/mehrob_uz
Аллоҳ таоло айтади:
«Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят- мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат – нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман)» (Аъроф сураси, 146). Яъни, такаббур кимсаларни оятларимни фаҳмлаш, у ҳақда фикр юритиб, тадаббур қилишдан маҳрум қиламан ва кибру ҳаво қилганларига жазо сифатида қалбларини муҳрлаб қўяман. “Мусо айтди: «Албатта мен, Парвардигорим ва Парвардигорингиз (бўлмиш Аллоҳ)дан ҳисоб-китоб Кунига иймон келтирмайдиган барча мутакаббир (кимсаларнинг ёмонлиги)дан паноҳ сўраганман» (Фофир сураси, 27).
«Албатта, У Зот мутакаббир кимсаларни севмас» (Наҳл сураси, 23). Яъни, ҳаққа қулоқ солиб, унга бўйсунишдан кибр қилган кимсаларни севмайди. «Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирма ва ерда кибру ҳаво билан юрма. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас» (Луқмон сураси, 18). Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди» (Бухорий, Насоий ва бошқалар ривояти). Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар киши суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тириладилар. Уларни ҳар томондан хорлик эгаллаб олади. Улар жаҳаннамдаги «Булис» деб номланадиган зиндонга ҳайдаладилар” (Насоий, Термизий ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида зарра мисқолича кибр бўлган киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир киши: «Бир одам кийими ва пойабзали бежирим бўлишини яхши кўради, шу нарса кибрми?» деб сўради. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни хуш кўради, у кибр эмас. Кибр ҳаққа унамаслик – рад этиш ва одамларни масхара қилиш – таҳқирлашдир», дедилар Набий” (Муслим, Термизий ривояти).
«Гуноҳи кабиралар» китобидан.
@mehrob_uz
Juma ayyomingiz muborak bo’lsin!Ey, imon keltirganlar, qachonki, jum'a kunidagi namozga (azon) chaqirilsa, darhol Allohning zikri sari harakatga tushingizlar va savdo-sotiqni tark qilingizlar! Agar biladigan bo'lsangizlar, mana shu (ish) o'zlaringiz uchun yaxshidir.
Juma surasi, 9-oyat.
@MEHROB_UZ
Instagram.com/mehrob.uzofficial
Қиёматда яқин қариндошлар бир бирини кўрадими?
❓Савол: Қиёматда опа-сингиллар бир-бирини кўрмайди деган гап эшитдим. Шу гап ростми? Буни ҳеч ким билмайди-ку, бунга ишонсак гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
📩 Жавоб: Охиратдаги ҳолатларни ҳеч ким ўзича билиб ололмайди, чунки у ғайб оламига тегишли илмдир. Лекин Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирган бўлса, унга иймон келтириб, айтилганидек бўлишига ишонамиз. Ҳақиқатан ҳам тўғрини қўйиб, нотўғри гапга ишониш гуноҳкорликка сабаб бўлади.
Қиёмат куни бир оила аъзолари, хусусан, опа–сингиллар бир-бирларини кўрмайдилар деган гап нотўғри. Чунки бир нечта ояти карима ва ҳадиси шарифларда улар ўзаро учрашишларига далил ва ишоралар бор.
Охиратда яқин қариндошларнинг кўришиши икки ҳолатда бўлади.
Биринчиси – ҳали одамларнинг жаннат ёки дўзахга кириши маълум бўлмасдан ва ҳисоб-китоб бошланмасдан аввал.
Иккинчиси – ҳисоб- китобдан кейинги, агар нажот топишса, жаннатдаги учрашув.
👉 Давомини ўқиш
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам боласи тонг оттирса, аъзолар тилга ялиниб: "Биз тўғримизда Аллоҳга тақво қил. Сен тўғри бўлсанг, биз тўғри бўламиз. Агар эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз", дейишади» (Ибн Сунний ривояти).
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАНДА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Юсуф ибн Асбат ҳусни хулкли одамни бундай таърифлайди:
1) хилофи оз бўлади;
2) инсофли бўлади;
3) беҳуда талабни тарк этади;
4) ëмонлик деб кўринган нарсаларни яхшилашга уринади; 5) узр талабида бўлади;
6) озор берувчи нарсаларни
бартараф килади;
7) ўз нафсини маломат қилишга ўтади;
8) бошқаларнинг айбини қидиришдан кўра ўз айбларини билишга ошиқади;
9) очиқ юзли бўлади;
10) мулойим сўзли бўлади.
@mehrob_uz
1820/13. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Мусулмонлар билан яхудийлар урушмагунча Қиёмат-қойим бўлмайди. Ўшанда яҳудийлар тош ва дарахтлар орқасига яшириниб олади. Тош ва дарахтлар тилга кириб: “Эй мусулмон, мана орқамда яҳудий турибди, келиб уни ўлдиргин”, дейди. Фақат “Ғарқад” номли дарахт чақирмайди. Чунки у яҳудийларнинг дарахтидир”.
(Муттафақун алайҳ.)
@mehrob_uz
🔴 LIVE
БОҚИМАНДАЛИК – ЖАМИЯТ ЗАВОЛИ!
____
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий
Instagram:👇
https://instagram.com/mehrob.uzofficial/live/18007666646011532?igshid=MzRlODBiNWFlZA==
Youtube:👇
https://www.youtube.com/watch?v=AKM09xvmkAg
Facebook: 👇
https://www.facebook.com/Mehrob.uz2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg