Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади.
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
"Мусулмон учун 30 ваъз".
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
АЛЛОҲ БУГУНГИ КУНИНГИЗНИ БАРОКАТЛИ ҚИЛСИН!
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
#Аёлларга_50_насиҳат
ИБОДАТЛАР
🧕🏻Аёлларни уйларида намоз ўқишга ташвиқ
Абу Ҳумайд ас-Саидийнинг аёли Умму Ҳумайд (р.а.) Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳузурларига келди ва айтдики: "Ё Расулуллоҳ! Мен сиз билан намоз ўқимоқчиман", "Шунда Пайғамбар (с.а.в.) марҳамат қилдиларки: Мен билан намоз ўқишни яхши кўришингни биламан. Лекин уйингда, ўз хонангда ўқиган намозинг мен билан ўқиган намозингдан кўра хайрлироқдир. Ўз қишлоғингда ўқиган намозинг масжидда ўқиган намозингдан яхшироқдир. Ўз масжидингда ўқиган намозинг менинг масжидимда ўқилган намоздан афзалроқдир". Шундан сўнг аёл умрининг сўнгги кунига қадар уйининг энг ичкари ва қоронғи хонасида намоз ўқиди. (Аҳмад ибн Ҳанбал)
Ибн Масъуд (р.а.) ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдиларки: Аёлнинг уйдаги ўқиган намози ҳовлида ўқилган намозидан хайрлироқдир. Бурчакда ўқиган намози уйнинг ўртасида ўқиган намозидан хайрлироқдир". (Абу Довуд, “Солат”.)
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.
@mehrob_uz
Шайтон етти жиҳатдан инсонни тоат-ибодатдан чалғитади, унга душманлик қилади.
1. Малъун инсонга: «Аллоҳ сенинг ибодатларингдан беҳожат. Аллоҳ таоло: “Кимки яхши амал қилса, ўзи учундир”, (Фуссилат сураси, 46-)оятини айтади ва Аллоҳ таоло карамли зот, ибодат қилмасанг ҳам сени кечиради», дейди. Банда: “Дунё – фоний, охират эса мангудир. Шу боис мен бу дунёда охиратим учун кўп эзгу амаллар қилиб олишим керак”, деб Аллоҳга боғланиб, шайтонни рад этиши керак.
2. Шайтон хайрли ишларни ортга суриб, инсонга бугун қилмай қўя қол, эртага қиласан, дейди. Шунда инсон Аллоҳга боғланиб, малъунни рад этади ва: “Ажалим қўлимда эмас, бугунги ишни эртага қўйсам, эртанги ишни қачон қиламан. Ҳар куннинг ўз иши бор”, дейди.
3. Шайтонни инсонни шоширади ва тез бўл, шуни-шуни қилиб қол, дейди. Банда Аллоҳ таолога боғланиб айтади: “Бир амални оз бўлса-да, оҳиста охирига етказиш чала-чулпа, шошиб кўп амал қилишдан яхшироқ”, деб рад этади.
4. Шайтон амални охирига етказиш учун риё қилишга ундайди. Инсон инсонлар зарар етказишга ҳам, фойда беришга ҳам қодир эмас. Зарар берувчи ҳам, фойда келтирувчи ҳам, шубҳасиз, Аллоҳ таолодир, дея малъунни рад этади.
5. Шайтон сени огоҳлантирмаяпман, сенга ақл ҳам ўргатмаяпман, балки ҳеч танбеҳ бермаган танбеҳни беряпман: “Сен ўз-ўзингдан ғурурлан”, дейди. Шунда инсон: “Миннат фақат Аллоҳ таолога хосдир. У зот мени тавфиқ этди, амалимнинг қийматини Ўз фазли билан оширди, агар У зотнинг фазли бўлмаса, бизнинг амалимизда қиймат ҳам бўлмайди. Бу Аллоҳнинг неъматидир”, деб малъунни рад этади ва Аллоҳга йўналади.
6. “Махфий ҳолда бўлса ҳам жидду жаҳд қил, тириш. Бу ишингни Аллоҳ таоло ошкор қилади ва сени одамлар орасида шарафли қилиб қўяди”, дейди ва бу билан инсонни енгил риёга чорлайди. Агар инсон Аллоҳ таолога йўналиб: “Мен Аллоҳнинг қулиман, у менинг Хожам. Агар у Зот хоҳласа, менинг амалларимни ошкор қилади, хоҳласа, махфий қилади. Мени шарафли қилувчи ҳам, ҳақир қилувчи ҳам Ўзидир”, деса, малъунни рад этган бўлади.
7. Шайтон: “Сенинг бу амалга ҳожатинг йўқ. Сен бахтли қилиб яратилгансан, бу амални қилмасанг ҳам сенга зарар етмайди. Агар бадбахт қилиб яратилган бўлсанг, бу амал фойда ҳам бермайди. Шундай экан, нега тинмайсан, роҳатни тарк этасан, ўзингга зарар келтирасан”, дейди.
Инсон Аллоҳга йўналиб, малъунни: “Мен бандаман, қул Хожасининг амрларига бўйсуниши керак, Раб Ўзининг тарбияловчи эканини яхши билади ва хоҳлаганидек ҳукм қилади, истагани амалга оширади. Менга, қандай ҳолатда бўлишимдан қатъи назар, қилган амалларим фойда беради. Агар бахтли бўлсам, амалларимни янада кўпайтириб, савобларга эришишим керак. Агар бадбахт бўлсам, нафсимни кўпроқ маломат қилиб, Аллоҳ таолодан мени ҳар бир ҳолатимда тоат-ибодатга йўналтиришини сўрашим керак. Чунки Аллоҳ таолонинг ваъдаси ҳақ, сўзи рост. Ким Аллоҳ таолога имон ва тоат билан йўлиқса, уни асло дўзахга киритмайди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Айтурлар: “Бизларга рост ваъда қилган ва бизларни (бу) ерга ворис қилган Аллоҳга ҳамдки, жаннатдан ўзимиз хоҳлаган ердан ўрин оляпмиз”, – дерлар. Бас, (шу дунёда солиҳ) амал қилувчиларнинг (жаннатдаги) мукофоти нақадар яхшидир!» (Зумар сураси, 74-оят).
Шайтон васвасасини даф этиш учун кўпроқ у малъуннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш лозим.
"Мусулмон учун 30 ваъз".
@mehrob_uz
Ҳижр сураси, 12-оят
Шунга ўхшаш Биз уни жиноятчилар қалбига соламиз.
Яъни, ўтган умматлар қалбига Пайғамбарларни истеҳзо-масхара қилишни солганимизга ўхшаб, доимо жиноятчи қавмлар қалбига Пайғамбарларни масхара қилишни соламиз.
@mehrob_uz
ҚИММАТБАҲО ТАҚИНЧОҚЛАР
Абдумалик ибн Марвонинг қизи, Умар ибн Абдулазизнинг хотини Фотиманинг қимматбаҳо тақинчоқлари бор эди. Буни тақиб юришни унга отаси тайинлаган эди. Умар ибн Абдулазиз халифа бўлгач, Фотимага айтди:
– Ўзинг танла – ё тақинчоқларни байтулмолга топширасан, ё мен билан ажрашишингга тўғри келади. Чунки тақинчоқ, сен ва мен бир уйда яшашимизни хоҳламайман.
– Майли. Мен ҳали қимматбаҳо тақинчоқ экан, ундан ортиғини ҳам сизга алмашмайман, – жавоб берди Фотима.
Шундай қилиб, қимматбаҳо тақинчоқни мусулмонларнинг байтулмолига топширишди. Вақти-соати келиб, Умар ибн Абдулазиз вафот этиб Язид халифаликни олганида Фотимага ўша тақинчоқни қайтариб бермоқчи бўлди. Бироқ Фотима кўнмади ва:
– Йўқ. Аллоҳга қасамки, унга ҳаётлик чоғида ёқмаган нарсасини вафотидан кейин ҳам қилмагайман, – деди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
Аҳли сунна вал жамоа кимлар?
❓Савол: Мусулмонлар орасида аҳли сунна вал жамоа деган сўз тез–тез ишлатилади. Бугунги кундаги ҳар хил тоифалар ҳам ўзларини аҳли суннамиз, деб бошқаларни бидъатчига, адашганга чиқармоқдалар. Аслида, аҳли сунна вал жамоа деганда айнан кимлар тушунилади? Мана шу ҳақда бироз тушунча берсангиз?
📩 Жавоб: “Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафои рошидин – Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розийаллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Аҳли сунна вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма–оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.
👉 Давомини ўқинг
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
#Шарҳ
Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг Бани Исроилга нисбатан хитоби давом этмоқда.
«Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз».
Ҳар ким яхшилик қилса, ўзи учун қилади. Шу жумладан, Бани Исроил ҳам. Буни ҳамма, жумладан, Бани Исроил ҳам яхши тушуниб олмоғи лозим. Шунингдек:
«Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир».
Бу қоида умумий, ҳамма учун баробар, охират учун ҳам, бу дунё учун ҳам жорий қоидадир. Шунга биноан, инсоннинг ҳар бир иши ўзига қайтади. Ҳамма қилганига яраша мукофот ёки жазо олади. Яхшилик қилса ҳам, ёмонлик қилса ҳам, ўзига. Ҳар ким ўзидан кўраверади. Ушбу қоидага биноан, эй Бани Исроил, сиз яна туғёнга кетиб бузғунчилик қилсангиз:
«Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда...»
Сиз ўзингизнинг қилмишингиз, бузғунчилигингиз ила ўша ваъданинг юзага чиқишига сабаб бўлганингизда...
👉 Давомини ўқинг
11. Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар.
Яъни, ўтган умматлар, албатта, ўзларига келган Пайғамбарни масхара қилиб устидан кулар эдилар. Шунинг учун қавминг сени масхара қилиб, «мажнун» деяётганларидан ўкинма. Булар ўзларидан олдин ўтган кофирларнинг ишини такрорламоқдалар.
@mehrob_uz
Қанча ҳазиллар бор, сўнгида жиддий бўлиб қайтади.
Изоҳ. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтди: «Оллоҳдан қўрқинглар, ҳазил-ҳузулдан сақланинглар! Чунки, ҳазилнинг таги зил, ундан кек ва гина пайдо бўлади. Қуръондан гапиринглар, Қуръон билан мажлисларингизни безанглар. Агар оғирлик қилса, ҳадис билан машғул бўлинглар».
@mehrob_uz
13. У(Қуръон)га иймон кетирмаслар. Батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати-одати шундоқ ўтгандир.
Аввалдан кофирларга бу нарса одат бўлиб келмоқда. Ҳар бир Пайғамбар келганида, уни масхара қиладилар ва у келтирган нарсага иймон келтирмайдилар. Кофирларнинг одати қадимда ҳам шу эди, ҳозирда ҳам шундоқ бўлиб қоляпти.
@mehrob_uz
Бас! Дунё ва дунё ҳаётидан баҳслашиб, уни ёмонламанг! Агар қалбингизда дунё севгиси бўлмасайди, уни ёдга олмасдингиз. Зеро, ким бир нарсани севса, ўшани кўп зикр этади.
Робиъа ал-Адавийя.
@mehrob_uz
ОҚИБАТ ТАҚВОДОРЛАРНИКИ
Умар ибн Абдулазизнинг яқинларидан бири уни кўргани келди. Қараса, уйининг қоронғу бурчагида изорига бурканиб ётган экан. Тоби қочиб қолмадимикин, деган фикрда сўради:
– Эй мўминлар амири, нима кўз тегди?
– Тинчлик, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Кийимларимни ювдирган эдим, ҳали қуримабди, – жавоб берди халифа. Бу жавобдан меҳмон қотиб қолди. Бироз ўзига келгач, сўрашда давом этди:
– Қанақа кийим, эй мўминлар амири?
– Кўйлак, ридо ва изор.
– Ювдиришга берган бўлсангиз, бошқасини кийиб турсангиз бўлмайдими?
– Бошқаси анча эскирганидан кийишга яроқлилиги қолмабди.
– Ундай бўлса, бошқа янги кийим олсангиз-чи?
Халифа жим туриб қолди. Сўнг нигоҳларини ерган қадаган кўйи Аллоҳ азза ва жалланинг каломини тиловат қилди, яъни:
“Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир” (Қасас сураси, 83-оят).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз
— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.
Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.
Манба
@MEHROB_Uz
Тийилгани яхши
21. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Умар ибн Хаттоб деди: "Бир куни жуда хурсанд бўлдим, рўзадор ҳолимда (хотинимни) ўпдим. Дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Бугун жуда катта (гуноҳ) иш қилиб қўйдим", дедим. "Нима экан у?" дедилар. "Рўзадор бўла туриб (хотинимни) ўпиб қўйдим", дедим. Расулуллоҳ: "Нима дейсан, сув билан оғзингни чайганингда нима бўлар эди" дедилар. Мен: "Бундай қилишнинг ҳеч зарари йўқ", дедим. "Ундай бўлса, нега ташвишга тушяпсан?" дедилар".
Изоҳ: Мазҳабимиз уламолари сўзларига кўра, рўза вақтида инсон шаҳвати қўзғалишига сабаб бўладиган ҳар қандай амал макруҳдир. Рўза тутаётган киши оғиз ёпганидан бошлаб то оғиз очгунга қадар узлуксиз ибодатда деб ҳисобланади. Шунинг учун рўзадор эр хотинини ўпишдан тийилгани яхши.
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
ҚОРИННИ ТЎЙДИРСАНГ - ФИКР УХЛАЙДИ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
🔑 ДИНГА ХИЗМАТ ҚИЛМАСАНГ РОЗИ ЭМАСМАН
👤«Раҳим ота» масжиди имом ноиби Азимжон домла Каримов
Ажрдан бебаҳра қолманг!
Эҳсон қилиш учун: 💳
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
@mehrob_himmati
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.
🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌞
Эрталаб айтиладиган зикр:
(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ نَبِيًّا) ثَلاَثاً.
Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.
Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти.
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
#Дуо
Барча яхшиликни сўраш ва барча ёмонликдан паноҳ сўраш учун ўқиладиган дуо
Арабча матни: أسألك اللهم بخيرك من خيرك الذي لا يعطيه غيرك عزّ جارك و جلّ ثناؤك و لا إله إلا أنت اجعلني في عياذك و جوارك من كلّ سوء و من الشّيطان الرّجيم.
Ўқилиши: Ас’алукаллооҳумма бихойрика мин хойрикал-лазий лаа юътийҳи ғойрук, ъазза жаарук ва жалла санааук, ва лаа илааҳа иллаа антажъалний фий ъия˜зика ва живаарика мин кулли сууин ва минаш шайтоонир рожийм.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан бошқа ҳеч ким бермайдиган Сенинг яхшилигинг билан (васила қилиб) сўрайман, Сенинг паноҳинг ҳамиша ғолиб ва ҳамдинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Ҳар бир ёмонлик ва тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан мени Ўз паноҳинг ва қарамоғинга олгин.
Ат-Тадвийн фи ахбари Қозвийн 1 ж. 124 – бет.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
🌷Хайрли тонг! 🌷
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg