mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

АЁЛ ЗОТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам шундай марҳамат қиладилар:
وخياركم خياركم لنسائهم.
яъни, «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир».

Ҳикоя. Бир киши йўлда кетаётиб бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди. Шунда эркак: «Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?» деди. Аёл бир оз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим» деди. Эркак: «Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!» деди. Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, «Булар ҳозир мени ўлдиришса керак» деб ўйлади. Аёл қишлоқ аҳлига: «Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди» деди. Одамлар бояги кишига ташаккур айта бошладилар. Барчалари унинг ишидан хурсанд бўлиб, унга кўп совға-саломлар инъом этдилар. Эркак аёлдан нега шундай қилганини сўради. Аёл: «Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени ҳалок этади. Агар у сендан РОЗИ бўлса, сени БАХТЛИ қилади» деб жавоб берди.

"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

15. Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар.
Демак, уларнинг иймон келтирмаётганларига сабаб далил-ҳужжат етишмаслиги эмас. Балки, ўзларидаги мавжуд касаллик, мутакаббирлик, саркашлик ва ғофиллик сабабидандир. Ҳозир улар фаришта тушса эди, у бўлса ёки бу бўлса эди, дейишади-ю, аммо айтганларидан ҳам каттароқ нарса бўлиб:
«Агар уларга осмондан бир эшик очсагу ундан чиқиб турсалар ҳам», иймон келтирмайдилар.
Битта фариштани тушириш тугул, осмондан эшик очиб, ўзларини осмонга чиқиб турадиган, фаришталарга аралашиб юрадиган қилиб қўйсак ҳам, иймон келтирмай, бошқа бир баҳона топадилар.
«Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар».
Яъни, мана, айтганимиздан ҳам зиёда бўлди. Биз бир дона фаришта тушишини сўраган эдик, осмондан эшик очиб, ўзимизни чиқариб қўйди. Энди ҳамма фаришталарни кўрмоқдамиз. Аллоҳнинг борлиги, ҳамма нарсага қодирлиги, Пайғамбар юбориши ҳам, китоб туширгани ҳам ҳақ экан, биз Муҳаммад алайҳиссаломга ва Қуръонга иймон келтиришимиз лозим экан, демайдилар. Бу кўраётганимиз ҳақиқат эмас, бизнинг кўзимиз боғланди, сеҳрланиб қолдик, шунинг учун кўзимизга бу нарсалар кўринмоқда, дерлар. Барча кофирларнинг одати шудир.
Уларнинг кўзига Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги очиқ-ойдин мўъжиза кўрсатилиб, қўлига ушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини мен тушунмаётгандирман, деб тураверадилар. Айниқса, ҳозирги замон кофирлари бундай гапларга устадирлар.
Бўлмаса, турли фавқулода мўъжизаларни кутиб ўтиришнинг ҳожати йўқ, атрофларига назар солсалар, мўъжиза тўлиб ётибди. Мана, келаси оятлардаги зикр қилинган нарсаларга бир назар солиб кўрсинлар:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
💐

🍃 Хайрли тонг! 🍃

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
06.11.2023 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚИЁМАТ КУНИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Пайғамбаримизнинг ота-оналари иймонда ўтишганми?

❓Савол: Пайғамбаримиз саллаллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари иймонда ўтишганми?

📩 Жавоб:
Аҳли сунна вал жамоанинг кўпчилик уламолари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари «фатрат замони» – икки пайғамбар келган пайт ўртасидаги узилиш даврида ўтганлар дейдилар.
Аллоҳ таоло “Исро” сурасида бундай марҳамат қилган:
“Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир. Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз” (Исро сураси, 15-оят).
Ушбу ояти карима расул юборилмаганлар азобланмаслигига қатъий далолат қилмоқда. Исо алайҳиссалом ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлик даврлари оралиғида яшаб ўтган инсонлар “фатрат аҳли”– узилиш даврида яшаганлар, деб номланади («Тафсири Олусий» китоби).
👉 Давомини ўқинг

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳнинг суйган дўстлари

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

МАНГУЛИККА РАҒБАТ

Сувайд ибн Ҳорис ривоят қилади:
“Биз етти киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига қавмимиз номидан вакил бўлиб келдик. Биз кириб борганимизда биздан Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўрадилар:
– Сизлар кимларсиз?
– Бизлар мўминлармиз, – жавоб бердик.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилиб яна савол бердилар:
– Ҳар нарсанинг ҳақиқати бўлгай. Сизларнинг мўминлигингиз ҳақиқати недур?
– Ўн беш хислатдур. Бештасини барча пайғамбарлар имон келтиришимизга буюрганларидур. Бештаси – сиз буюрган амаллар. Бештаси эса, бизга жоҳилиятда ёмон кўрган ишларимиздур.
– Пайғамбарлар буюрган беш хислат қайсидур?
– Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтириш.
– Мен буюрган беш амал қайси?
– “Ла илаҳа иллаллоҳ” демоғимиз, беш маҳал намоз ўқимоғимиз, закотни адо қилишимиз, рамазон ойи рўзасини тутмоғимиз ва имкон бўлганда Байтуллоҳни тавоф қилиб ҳаж қилмоғимиздур.
– Жоҳилиятда ҳамроҳ бўлиб, тарк қилганингиз қайсидур?
– Кенгчиликка шукр, қийинчиликка сабр, тақдирга розилик, ҳар қандай ожизлик ҳолида рост гапириш ва адоватни тарк қилиш.
– Сизлар олимлар ва донолардурсиз. Бу фаҳмларингиз билан пайғамбарлар каби бўлишга яқинсизлар. Агар шу айтганларингиздек бўлсаларингиз, сизларга яна беш хислатни зиёда қилгайман, шу билан йигирма бўлур: ўзларингиз емайдиган молни жамламанг. Ўзингиз яшамайдиган бинони қурманг. Эртагаёқ сизларга насиб бўлмайдиган нарсаларни деб хусуматлашманг. Аллоҳга тақво қилингки, Унга қайтурсиз ва Унинг ҳузурида тўпланурсиз. Шундай нарсаларга рағбат қилингки, сизлар оқибатда етишурсиз ва ўша неъматлар билан мангу қолурсиз”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

СОЛИҲ АМАЛ - НАЖОТИМИЗ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Kameralardan qo’rqamiz. Ammo…

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
136-мўъжиза
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сочларининг баракаси

Абдулҳамид ибн Жаъфар отасидан ривоят қилади:
«Холид ибн Валид Ярмук жангида бош кийимини йўқотиб қўйди. Одамларга: “Уни қидиринглар”, деб буюрди. Бироқ ҳеч ким тополмади. Кейин яна қидириб, топишди. Қарашса, йиртилган экан. Шунда Холид:
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умра қилганларидан кейин сочларини қисқартирдилар. Шунда одамлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сочларини олишга шошилишди. Мен эса улардан олдин пешона сочларини олишга улгурдим. Кейин ўша пешона сочларини мана бу бош кийимга жойлаштирдим. Қанча жангда иштирок этган бўлсам, бу бош кийим мен билан бўлди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сочларининг баракасидан ҳар сафар ғалаба қозонганман”, деди».

Ҳоким, Байҳақий “ад-Далоил” (6-жилдда), Табароний ва Абу Яъло ривоят қилган.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳозирлан, эй навқирон инсон!
Сўра, бу оламда, ҳатто, сабабсиз япроқ ҳам қимирламайди. Ғафлат ўриндиғи роҳатдир, ортга қарамай чиқиб кетиш эса жуда ҳам осон. Сен эса уйғон! Дардингни саждада пичирла, йиғла! «Одамлар нима дейди?» дея қанча нурафшон кунларни беҳуда ўтказдик... Амр қилинган вазифангни қувонч-ла бажар. Эшитдик ва иймон келтирдик де!


@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДУНЁГА ҲОЖАТИМ ЙЎҚ

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузур ларига кирди. Қараса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўйрада ёнбошлаб ётганларидан муборак жасадларида бўйранинг изи тушиб қолган эди.
– Эй Аллоҳнинг Расули, тўшак сотиб олсангиз бўлмайдими? – сўради Умар (розияллоҳу анҳу).
– Эй Умар! Кисро кабими?! Пайғамбарлик подшоҳлик эмас! Менга дунёнинг нима ҳожати бор? Мен билан дунёнинг мисоли ёз кунида от миниб кетаётиб, бир дарахт тагида бирор соат салқинлаб, кейин у жойдан кетган киши кабидир.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАР ҚАДАМДА БАРАКА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари ва улар орқали биз умматларнинг эътиборини тонгда барака бўлишига қаратдилар. Бомдод намозидан кейинги илк соатлар куннинг энг баракали соатларидир. Бу баракаларни фақатгина уйқудан барвақт уйғониб, бомдод намозини ўқиганларгина қўлга кирита олади. Улар бу куннинг илк дақиқаларидан фойда ишлашни бошлайдилар. Сохр Фомидий айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳим, умматимнинг тонггига барака ато эт». Бу барака тонгда қилинадиган барча нарса, барча (хайрли) амалларга тегишлидир... Тижорат дейсизми, деҳқончиликми, китоб мутолааси, сафар ёки бошқа жидду жаҳд қилинадиган ишларнинг барчасига оид. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сария ёки қўшин жўнатсалар ҳам доимо эрта тонгда жўнатар эдилар. Юқоридаги ҳадис ровийси Сохр Ғомидий тижоратчи бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу насиҳатларига амал қилар эди. У киши бирор жойга тижорий карвон жўнатса, эрта тонгда жўнатар, натижада савдоси баракали бўлиб, молида зиёдалик бўлар эди. Имом Аҳмаднинг ривоятида Сохр шунчалик бойиб кетганидан ҳатто пулларини қаерга қўйишни ҳам билмай қолар эди, дейилади. Имом Термизийдан ривоят қилинишича, Нўъмон ибн Мукрин розияллоху ану шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фажр вақти кирса, то қуёш чиққунига қадар кутиб турар, қуёш чиққач, жангга кирар эдилар». Бу хақда айтиладики: «Мана шунда ғалаба шамоли эсади. Мўминлар намозларида қўшин Ҳаққига дуо қиладилар...» Яна бунга мисол қилиб «Сунани Насоий»да Анас ибн Молик розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни бомдод намозини аввалги вақтида ўқидилар. Хайбар уларга яқин қолган эди. У зот ҳужумни бошлаб шундай дедилар: «Хароб бўлсин Хайбар! Биз бирор қавмнинг ерига тушсак, огоҳлантирилганларнинг тонгги нақадар ёмон бўлур!» дедилар. Демак, санаб ўтилган барака, фазл ва ғалабаларнинг барчаси тонгнинг илк дақиқаларида кўрилган... Лекин инсон ушбу баракали лаҳзаларида уйғоқ бўлмаса, нима бўлади? Инсон куннинг бундай қимматли лаҳзаларини ғафлатда, уйқуда, суюклигимиз ва Аллоҳнинг суюкли бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насиҳатларидан бепарво ҳолда ўтказса, нима бўлади? Инсон кунини ушбу яхшиликлардан маҳрум ҳолатда бошласа, нима бўлади?

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 💐


ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳижр сураси, 15-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

«УМРИНГИЗНИ БОЙ БЕРМАНГ!»

#Ҳикоят

Бир муҳтарам зотдан сўрашибди:

- «Умрни бой бериш нима?»

- «Умидворликдан мосуво бўлиш» дея жавоб берди у.

- «Буни тўлиқроқ англатсангиз» сўрашибди, яна.

- «Инсон зоти борки, умид билан яшайди. Ишлайди, тер тўкади, ҳаракат қилади. Масалан, ота-она келгусида халққа керакли одам бўлсин, деган ниятда ҳали тили чиқмаган гўдак тарбияси билан машғул бўлади. Ёки бўлмаса, эртага зурриётларим ҳосилини кўрсин, деган умидда саксон ёшли бободеҳқон кўчат ўтказди. Ушбуларнинг барчаси, эзгуликдан нишона, келажакка қаттиқ ишончдир. Зотан, ҳар қандай самарали меҳнат замирида буюк умидворликка асосланган ғайрат-шижоат ётади», дея суҳбатга якун ясабди ул зот.

«Фарзанднома» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

МУСУЛМОНЛАРГА ОЗОР БEРИШ ВА ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58). Яъни, иймон аҳлига ҳеч бир гуноҳ-жиноят қилмасаларда озор берадиган кимсалар ўз устларига ёлғон, бўҳтон ва улкан гуноҳни юклаб олган бўладилар. «Эй иймон келтирганлар, (сизлардан бўлган) бир қавм, бошқа бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин, эҳтимол (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бирбирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар. Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни, мўмин кишининг юқорида ман қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир» (Ҳужурот сураси, 11).
Яъни, кимки масхаралаб кулиш, мазах қилиш ва лақаб қўйишдан тавба қилмас экан, ана ўша кимсалар ўзларини азобга гирифтор қилганлари сабабли ҳақиқий золимлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида Аллоҳ наздида энг ёмон даражали кимса – беодоблиги-уятсизлигидан сақланиш мақсадида одамлар тарк қилган ёки одамлар ўз ҳолига ташлаб қўйган кишидир» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмонга мусулмоннинг номуси, моли ва қони ҳаромдир. Тақво шудир. Мусулмон биродарини ҳақорат қилиши кишининг ёмонлигига етарли далилдир» (Термизий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни таҳқирламайди, ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Сўнг: «Тақво мана бу ердадир», дея кўксларига уч марта ишора қилдилар ва: «Мусулмон биродарини ҳақорат қилиши кишининг ёмонлигига етарли далилдир», дедилар (Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир» (Муттафақун алайҳ). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Фалончи аёл кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутади. Бироқ тили ёмон, қўшниларига беҳаёлик билан озор беради», дейишган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда яхшилик йўқ, у дўзахда», дедилар (Ҳоким ривояти, саҳиҳ ҳадис). Бошқа бир саҳиҳ ҳадисда: «Маййитларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар, ёмонликларидан тилингизни тийинглар», дейилган (Ҳоким ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимда-ким бир кишини «кофир» ёки «Аллоҳнинг душмани» деса ва у бундай бўлмаса, айтгани ўзига қайтиб тушади” (Муттафақун алайҳ). Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мени юқорига олиб чиқишгач, бир қавм ёнидан ўтдим. Уларнинг тирноқлари мисдан бўлиб, ўз юзлари ва кўкракларини тимдалар эдилар. «Эй Жаброил, улар ким?» деб сўраган эдим, «Улар одамларнинг гўштларини ейдиган ва номусларига тажовуз қиладиган кимсалардир», дея жавоб берди” (Абу Довуд ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚИЁМАТ КУНИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

📌  Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди.
📌 Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди.
📌  Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшлари унутмайди.
📌  Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни унутмайди.
📌  Умр эса жуда тез ўтмоқда. Ҳою-ҳаваслардан, тилингнинг тойилишидан эҳтиёт бўл. Ҳамма туғилиб, боқий ҳаётга риҳлат қилади. Аллоҳ эса тирикдир, ўлмайди.

        Бу ҳаётда ўрганган нарсам шуки, ипак кийган ҳар кас ҳам амир бўлавермас экан. Пар тўшак эмас, оддий ерда ётган ҳар киши ҳам камбағал бўлавермас экан. Қанчадан-қанча ипак ёпинганлар ҳақирдир. Қанчадан-қанча ерда ётган камбағаллар амирдир.

“Ҳикматлар саодатга етаклар” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Эри ёнида бўлатуриб, унинг изнисиз нафл рўза тутиш аёлларга ҳаромдир

Абу Ҳурайра (р.а.) Пайғамбаримиз Муҳамад (с.а.в.) дан ривоят қилади:
"Эри ёнида бўлатуриб, унинг изнисиз нафл рўза тутиш аёлларга ҳалол эмас. Аёл эрининг рухсатисиз ҳеч кимсани уйига киритмасин".
Бошқа бир ривоятда: "Аёл рамазон рўзасидан ташқари эри олдидалигида нафл рўза тутиши яхши эмас", – дейилади.
Абу Саидал Худрий (р.а.)дан ривоят қилинади: Биз Расули Акрам (с.а.в.) билан бирга эдик, бир аёл ёнимизга келди. Айтдики: Эй Расулуллоҳ! Эрим Сафвон ибн ал-Муаттал намоз ўқисам мени уради, рўза тутсам, рўзамни очириб юборади, бомдодни қуёш чиққунча ўқимайди", – деди. Ўшанда унинг эри Сафвон Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнида эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ундан бу ҳақда сўрадилар. Сафвон шундай жавоб берди: "Эй Расулуллоҳ! Мен ўқима, десам, икки зам сура ўқийди, шунга ураман", – деди. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдиларки: Агар Қуръонда битта сура келтирилганда эди, инсонларга етарди", – дедилар. "Рўзамни очириб юборади, деган гапига келсак, тўхтамай нафл рўза тутаверади. Ҳолбуки, мен сабр қилаолмайман, ёшман", – деб давом этди Сафвон. "Аёл эрининг изнисиз нафл рўза тута олмайди", – деб марҳамат қилдилар Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.). Намозни кеч ўқишимга келсак, омламизда ҳамма уйқучи. Қуёш чиққунча уйғона олмаймиз", деди Сафвон. Расули Акрам марҳамат қилдиларки: "Уйғонганингдан сўнг намозингни ўқи". (Абу Довуд. Савм.)
ШАРҲ
Ҳадисда зикр қилинган Сафвон исмли саҳоба аёлини намозни жуда узайтириб юборгани учун урган. Кўп нафл рўза тутгани учун рўзасини очириб юборган. Аёл Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га шикоят қилганида Сафвонни ҳақ деб эътироф қилганлар.
Сафвон "Намозда икки сура ўқийди", – деганда Набий (с.а.в.): Қуръонда битта сура бўлса, инсонларга етарди", – деб, намозда зам сура учун биргина сура кифоядир, демоқчи бўлганлар. Яъни, аёл киши намозини қисқа ўқийверсин, деган маънода.

Абу Довуднинг айрим нусхаларида Сафвон "Менинг икки сурамни ўқийди", деган манба ҳам бор. Яъни, аёлим намозида мен ўқийдиган икки сурани у бир мартада ўқийди, демоқчи бўлган.
Ҳадиснинг рўзага алоқадор ерида эркакнинг аёли устида ҳаққи бор. Унинг вақти белгиланмаган. Аёл нафл рўза тутганда унинг ҳаққини адо қила олмайди. Ёки рўзаси очилиб, эрини гуноҳга қўяди. Шунинг учун эри ёнидалигида нафл рўза тута олмайди.
Эридан шикоят қилиб келган аёл кечиктирилган бомдод намози ҳақида ҳам гапирди. Сафвон ўзини оилавий уйқучи эканлигини айтиб, эрта уйғона олмаслигини тан олди. Пайғамбар (с.а.в) унинг жавобидан ғалати бўлмадилар, аксинча, қуёш чиққандан кейин ўқи, деб марҳамат қилдилар. Уларнинг оилавий касалликка йўлиққанини тўғри тушуниб, имкониятини қилишни тавсия қилдилар.
Бомдод намозига тура олмаса-да, Сафвонга дашном бермаганликлари Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мусулмонларга қилган лутф-у иноятларидандир. Негаки, Сафвонни узрли деб билдилар. Уйғотадиган одам йўқлиги учун, бу ҳол доим ҳам бўлавермаслигини билиб унга юмшоқ муомалада бўлдилар. Унинг намозга тура олмаслиги дангасалигидан эмаслигини билган эдилар.
Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Намозни турганингдан кейин ўқи", дейишлари уйқудан туришга эринадиган уйқучиларга тегишли эмас. Атайин ўрнидан турмай, намозни кечиктириш, қуёш чиққандан кейин ўқишга одатланиш яхши эмас. Намозга тураман, деб қатъий қарор қилиб, лекин тура олмаганлар учун тегишли. Эрта саҳар туришга одат қилмаганлар ҳам эрта туришни одат қилишлари лозим. 👉 Давомини ўқинг

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
05.11.2023 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

СОЛИҲ АМАЛ - НАЖОТИМИЗ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

22. Симок ибн Ҳарбдан ривоят қилинади:

"Нўъмон ибн Баширнинг бундай деганини эшитдим: "Умарнинг хутба қилаётганини эшитдим. Хутба орасида одамларнинг дунё ишларида нималарга эришгани ҳақида айтиб ўтди ва: "Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман, қоринларини тўйғазиш учун ҳатто энг сифати паст хурмо ҳам топа олмаганларидан букчайиб қолар эдилар", деди".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДЎСТГА МУҲТОЖМИЗ!

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалoму алайкум!

💐 Хайрли тонг! 💐

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
04.11.2023 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Juma mav'izasi onlayn uzatilmoqda👇

https://instagram.com/mehrob.uz/live/18019549279728979?igshid=MXUxa2J0am4wY2Z2cA==

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…
Subscribe to a channel