mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Ҳажарул асвад ҳақида

26. Ибн Умардан ривоят қилинади:
Умар Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўпиб: "Албатта, мен сени зарар ҳам, фойда ҳам бермайдиган бир тош эканингни яхши биламан. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпганларини кўрмаганимда, сени ўпмас эдим", деди".

Изоҳ: Ҳажарул асвад – Матоф майдонида (Каъбатуллоҳ жойлашган саҳн шундай аталади) 1 метру 10 см баландликда Каъбанинг жанубий бурчагига маҳкамлаб қўйилган тошдир. Узунлиги 25 см, энига 17 см. У Каъбанинг деворларига ўтқазилган. Аввал у тош яхлит бир бўлак бўлган. Қарматийлар замони ва ундан бошқа пайтлардаги ҳодисалар оқибатида зоҳирий кўриниши синиб, саккиз бўлакка бўлиниб кетган. Уларнинг энг каттаси битта хурмо миқдоричадир. У тошлар бошқа катта тошга ўтқазилиб, кумуш ҳалқа билан маҳкамлаб қўйилган. Ана шу тош ўпилиб, табаррукона ушланади, кумуш билан ўраб қўйилган нарса эмас!
👉 Давоимни ўқинг!

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Иблиснинг дўсти ва душмани"

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтадилар: «Аллоҳ таоло шайтонга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб, у кишининг саволларига жавоб беришни буюрди. Шайтон ҳассалик чол кўринишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Шунда ул зот: “Сен кимсан?” деб сўрадилар. “Шайтонман”, деди у. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Нима учун келдинг? дедилар. “Аллоҳ мени сизнинг саволларингизга жавоб бериш учун юборди, деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: “Эй иблис, умматимдан сенинг нечта душманинг бор?” Шайтон қуйидагича жавоб берди: “Ўн бешта. Сиз уларнинг энг аввалисиз. Сўнг одил бошлиқ, тавозели бой, ростгўй савдогар, намозларини хушуъ билан ўқийдиган олим, насиҳат қилувчи мўмин, раҳмдил мўмин, тавбасида собит турувчи, ҳаромдан тақво қилувчи, давомли таҳоратда бўлувчи мўмин, кўп садақа қилгувчи, хулқи чиройли мўмин, одамларга фойдаси тегувчи, Қуръонни ёдлаб, уни қироат қилувчи киши ва одамлар ухлаётганда кечалари туриб намоз ўқигувчи”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй иблис, умматимдан дўстларинг ким?” деб сўраган эдилар, у: “Золим бошлиқ, такаббур бой, хиёнаткор савдогар, маст қилувчи ичимлик ичувчи, чақимчи, риёкор, етимнинг молини егувчи, намозга бепарво кимса, молининг закотини бермайдиган бой, орзу­ҳавасни кўп қиладиган кимса. Буларнинг ҳаммаси менинг дўстларимдир”, деб жавоб берди.

Шайтон бизга бириктирилган ит кабидир. Биз Раббимизга уни биздан узоқ тутишини сўраб ёлворишимиз керак. У малъун акилловчи итга ўхшайди. Ҳар доим инсонни йўлдан оздириш пайида турли фитналарни ишга солади. Шу боис унинг ёмонлигидан паноҳ сўраш керак.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҒОЯТ АҲАМИЯТЛИ ВАҚТ

Аллоҳ азза ва жалла Ўз каломи шарифида тонг вақтини улуғлаб зикр қилган. Шунингдек, тонг ва аср вақтларидан бошқа вақт билан қасам ичмаган. Аллоҳ таоло Фажр сурасида айтади: «Тонг билан қасам, ўн кеча билан қасам...» (1–2-оятлар). Тонг чоғи «машҳуд» «Гувоҳлик берилган» вақтдир, яъни Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг энг карамли махлуқотларидан бўлмиш жуда кўп фаришталар бу пайтда шоҳид бўлиб туришади. Осмондаги ҳамма фаришталар ушбу намозга гувоҳ бўлиш учун ер юзига тушишади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жамоат намозининг ёлғиз кишининг намозидан фазли йигирма беш даражадир. Тун фаришталари билан кун фаришталари бомдод намозида жам бўладилар», дедилар. Абу Ҳурайра: «Истасангиз, «Фажр Қуръони»ни ҳам. «Фажр Қуръони» шоҳид бўлинадигандир»ни ўқинг», дер эди (Имом Бухорий ривояти). Эй Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳ таоло бу намознинг кадрини шунчалар кўтариб, ҳаттоки тунги ва кундузги фаришталар учрашадиган вақт қилиб қўйганини бир ўйлаб кўр! Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиснинг давомида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги фаришталар борасида муҳим нарсани зиёда қиладилар. Бу фаришталар бомдод намозига шоҳид бўлиб, сўнг осмонга кўтарилиб кетадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сўнгра тунда ер юзида бўлган фаришталар кўтарилиб кетурлар. Роббилари билиб туриб, «Бандаларимни қандай ҳолда тарк қилиб келдингиз?» дея сўрайди. Улар айтурлар: «Намоз ўқиб турган ҳолларида тарк қилдик ва намоз ўқиб турган ҳолларида борган эдик». Энди Аллоҳ таолонинг фаришталари фалончини бомдод намозини жамоат билан ўқиётган ҳолда ва фалончини эса ухлаб, ғофил ва намозларни ўз вақтларида ўқимаётган ҳолда топдик, деган сўзлари орасидаги очиқ-ойдин фарққа қаранг ва чуқур мулоҳаза қилинг! Фарқ жуда катта! Сиз қайси тоифадан бўлишни хоҳлайсиз? Ўзингиз танланг!

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Читать полностью…

Mehrob.uz

19. Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик.
Ер ҳам ҳамманинг кўз ўнгида, оёқ остида турибди. Лекин ҳамма ҳам ерни Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи буюк мўъжиза деб тушунавермайди. Аслида эса, улкан мўъжизадир. Ердаги ҳозирги шаклни, улканлик ва турли хусусиятларни ким яратган? Уни юриб бораётган одам қаршисида худди ёйилган гиламдек тўшаб қўйган ким? Унинг устига баланд, улкан тоғларни «ташлаб» қўйган ким? Жавоб битта: Аллоҳ!
Ўша Аллоҳни инкор этаётган, илм чўққисига чиққанлигинию мўъжизалар яратаётганини даъво қилаётган инсонлар ҳаммаси тўпланиб туриб мазкур нарсалардан тирноқчасини ҳам ярата оладиларми? Ёки ер ва ундаги барча нарсаларни ўрганиб бўлдик, дея олдиларми? Мазкур оятнинг ўзи ақли бор одам учун улкан мўъжиза эмасми? Уни ўқиб, тафаккур қилиб, Аллоҳни таниб олсалар бўлмайдими?
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

☝️ Эрталаб айтиладиган зикр:


أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
13.11.2023 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Тадбир билан қўлга кирган оз нарса, исроф билан эгалланган кўп нарсадан яхшироқдир.

Изоҳ. Нимаики, ақл, мулоҳаза ва тажрибага суяниб бажарилса, у иш тадбир билан амалга ошган бўлади. Шариатимиз тадбир билан иш қилишга, исрофдан сақланишга буюради. Нимаики, ўрнига сарфланмаса, исроф қилинган бўлади.

Мисол учун, ўзганинг ҳаққидан оловдан қочган каби тийилишингиз, ўзингиз муҳтож бўлатуриб, ҳожатманд биродарингизга ёрдамга шошилишингиз, фойда нақд бўлиб турганида ҳаром бўлгани учун тамаъдан тийилишингиз, шубҳали нарсадан кеча олишингиз чиройли тадбирдир. Буларнинг акси исрофга олиб боради. Чунки ҳалол-ҳаром аралашиб кетган жойда ноўрин сарф-харажатлар кўпроқ кузатилади.

Тадбир билан қўлга кирган оз нарсанинг исроф билан эгалланган кўп нарсадан яхшироқ эканини «барака» деган тушунча орқали изоҳлаш мумкин. Барака шундай илоҳий неъматки, бу неъмат қаршисида «оз ёки кўп» деган дунёвий ўлчовлар ўзининг аҳамиятини йўқотади. Бизга бир томчи бўлиб кўринган сувга барака ёғилса, мингта ташнани қондиради, қирғоқларини ўпириб оқаётган дарёдан барака кўтарилса, битта ташнани қондиролмасдан қуриб қақшайди, ҳалокатга юз тутади.

"Унвонул баён"дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Нажот калималари

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

#ДУО
ЁМОНЛИКЛАРДАН ПАНОҲ ТИЛАШ

Арабча матни: و أعوذ بك أن أظلم أو أظلم أو أعتدي أو يعتدي عليّ أو أكسب خطيئة أو ذنبا لا تغفره.

Ўқилиши:
Ва аъуузу бика ан азлима ав узлама ав аътадия ав юътада ъалайя ав актасиба хотий‘атан ав занбан ла тағфируҳ.

Маъноси: Зулм қилишимдан ёки менга зулм қилинишидан ё зўравонлик қилишимдан ё менга зўравонлик қилинишидан ё Сен кечирмайдиган хато ё гуноҳни касб қилиб қўйишимдан сендан паноҳ тилайман.

Аҳмад 20678 – рақам ривояти.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"АГАР БАНДАЛАРИМ СЕНДАН МЕНИ СЎРАСАЛАР..."

«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар»
(Бақара сураси, 186-оят).

Ибн Аби Ҳотим ривоят қилишларича, бир аъробий (саҳролик араб) келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Роббимиз яқинми муножот қилсак ёки узоқми нидо қилсак?!» деганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сукут сақлаб туриб қолганлар. Шунда Аллоҳ таоло: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар», оятини нозил қилган экан.

Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига яқин эканлигини баён қилмоқда. Ҳадис имомлари Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам шу маъно бор. У киши айтадиларки, «Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билан ғазотда эдик. Тепаликка чиқсак ҳам, пастликка тушсак ҳам, баланд овоз билан такбир айтиб борар эдик. У зот бизга яқинлашиб келдилар-да: «Эй одамлар, ўзингизга раҳм қилинг. Сиз карга ёки ғойибга дуо қилаётганингиз йўқ, балки эшитувчи, кўрувчи Зотга дуо қиляпсиз. Сиз дуо қилаётган зот сизга минган уловингизнинг бўйнидан ҳам яқин», дедилар».

Мулоҳаза қилинса, оятда бандалар Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломдан келиб, Аллоҳ таоло ҳақида сўраяптилар.

«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман».
Жавоб эса бевосита Аллоҳдан бандаларига бўлмоқда. Одатдагидек, уларга айт, деб Пайғамбар алайҳиссаломни восита қилинмаяпти. Шу нозик нуқта ҳам Аллоҳнинг Ўз бандаларига яқин турганлигини кўрсатади. Худди шу маъно кейинги жумлада ҳам бор:

«Дуо қилгувчи менга дуо қилганда ижобат қилурман».
Дуосини эшитаман, ҳисобга оламан, эмас, «ижобат қиламан». Бу ҳам бандаларни Аллоҳга кўпроқ дуо қилишга қизиқтиради. Аллоҳ таоло томонидан шундоқ яқинлик, ҳозиржавоблик бўлиб турганда, бандадан ҳам шунга яраша ҳаракат бўлиши керак. Улар ҳам Аллоҳнинг чақириғига «лаббай», деб жавоб бериб, унга иймон келтириб, итоат қилмоқликлари лозим:

«Бас, менга ҳам ижобат қилсинлар, иймон келтирсинлар».
Бандалар ижобат қилиб иймон келтирсалар, кимга фойда бўлади? Баъзи ҳолларда одамлар буни тўғри тушуна олмай қоладилар. Аллоҳ таоло ушбу оятда Аллоҳнинг даъватига истижобат қилиш, иймонга келиш банданинг ўзига фойда келтиришини таъкидлайди:

«Шоядки, тўғри йўлни топсалар».
Ҳожатларнинг барчасини Аллоҳ таолодан сўраш, Унга ҳамиша илтижода бўлиш мўмин банданинг доимий ишига айланиши керак. Дуо ибодатларнинг мағзи ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан дуо ҳақида кўплаб ҳадислар келган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Сайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот:

«Мусулмон одам гуноҳ ва қариндошларига ёмонлик қилмай туриб дуо қилса, унга Аллоҳ уч хислатдан бирини беради: Сўраган нарсасини тезда беради. Ёки охиратга сақлаб қўяди. Ёки сўралган нарса миқдоридаги ёмонликни ундан қайтаради», деганлар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан Имом Аҳмад ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди», дедилар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади, демасин», деганлар.

"Тафсири ҳилол" китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дўст - дунё ва охиратда суянчиқдир

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг аёлларга эрлари учун ясаниб безанмоқларини тавсия қилганлари

Жобир ибн Абдуллоҳ айтади:
Расулуллоҳ (с.а.в) марҳамат қиладилар: "Сафардан оилангга қайтсанг, кечаси беихтиёр кириб келма. Сабаби сени кутаётган аёлинг ювиниб тозалансин, сочларини тарасин. Сен бироз кут, ақлингни ишлат". (Бухорий. Никоҳ)

Жобир (р.а.)дан яна бир ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдиларки: Узоқ вақт оила даврасида бўлмаган киши уйига бехосдан кечаси кириб келмасин!
Пайғамбар (с.а.в.) сафардан қайтган кимсанинг уйига кечаси кириб келишини тақиқладилар. (Муслим. Имора)
Анас (р.а.)дан қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) сафардан қайтсалар, уйларига кечаси кирмас эдилар. Пешинга яқин ёки оқшом пайтида келар эдилар." (Бухорий. Умра)

ШАРҲ Ҳаттобий "Маолимус сунан" асарида шундай шарҳлайди:
Бу ҳадисга кўра, узоқ сафарга чиққан киши уйига айтмай тасодифан кириб келиши макруҳдир. Чунки аҳли оиласи эрининг келишига тайёргарлик кўрмаган, кир кийимда, ювинмаган, эрининг келишига тайёргарлик кўрмаган бўлиши мумкин. Бундай ҳол эрининг хотинидан кўнгли қолишига сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Саҳоба Абдуллоҳ ибн Равоҳа бир куни сафардан кеч қайтди. Келгани ҳақида оиласини огоҳлантирмади. Хотини бундан бехабар сочини тараётган эди. Эри дабдурустдан киргани учун хотинини танимади. Xoлатни Пайғамбар (с.а.в.)га айтганларида Жаноби Расули Акрам (с.а.в.) кечаси сафардан қайтган кимсанинг уйдагиларни огоҳлантирмай туриб, эшикдан киришини тақиқладилар.
Хуллас, кечаси онийдан уйга кириб келиш оила аъзолари учун уйғун эмас.
Аммо яқин ерга кетган бўлса, қайтишидан хотини хабардор бўлса, уйга қайтишининг ёмон тарафи йўқ. Жангдан, йигитлик бурчини бажариб кўпчилик билан бирга қайтаётган бўлса, уйига истаган маҳал кириши мумкин.

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Бас, агар ундан фойда олсак, рибо бўлур"

Нақлдирки, Абу Ҳанифанинг бир кишида оладиган қарзи бор эди. Ўша киши яшайдиган маҳаллада Имомнинг шогирдларидан бири вафот этди. Имом унинг жаноза намозига борди. Қуёш қаттиқ қиздирар, у ерда ўша қарздор кишининг девори соясидан бошқа соя йўқ эди. Одамлар: «Бул сояда бир оз ўтиринг», дедилар. «Бу девор эгасининг мендан қарзи бор, бас, бу девор соясидан фойдаланмоғим менга жоиз эмас. Чунки Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Куллу қарзин жарра манфаътан фа ҳува рибо», яъни: «Устама фойда келтирадиган ҳар қандай қарз рибодир», деб марҳамат қилганлар. Бас, агар ундан фойда олсак, рибо бўлур», деб жавоб берди.

"Тазкират ул-авлиё"дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

СИРНИ ФОШ ҚИЛИШ
886. Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
«Қадар чангалида туриб, қадардан қочадиган кишига ҳайронман. Биродарининг кўзидаги ҳасни кўриб, ўзининг кўзидаги шохни кўрмайди. Биродарининг кўнглидаги ҳасадни чиқаради, ўзининг кўнгли ҳасадга тўла бўлади.
Бировга сиримни айтсам, уни фош қилгани учун маломат қилмайман. Қандай ҳам уни маломат қилай? Ахир ўзим уни сиғдира олмадим-ку!»

Шарҳ:
Инсон қазои қадарга ишонмай, бир нарсадан ўзини олиб қочса ҳам, барибир яна пешонасидагини кўради. Бировнинг кичик бир айбини ҳам кўриб қолади, ўзининг катта айбларини кўрмайди.
Бир киши ўз сирининг ошкор бўлмаслигини истаса, аввало ўзи уни бировга айтмаслиги керак экан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐
Хайрли тонг! 💐

Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.

🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👈

Читать полностью…

Mehrob.uz

Исломнинг асоси уч нарсадур. Биринчиси, ҳар бир ибодатики адо этгайсиз, унинг илмидан воқиф бўлинг. Иккинчиси, ҳар бир илмники ўрганибсиз, унга амал қилинг. Учинчиси, ҳар бир амални адо этгайсиз, сидқу ихлос билан адо этинг.

Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳни қўриқлаган саҳоба

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳижр сураси, 19-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эшитдимки ғийбатимни қилибсан.
Юзимга сўзламоқдан қочибсан.
Мендек бир ожиздан қўрқиб,
Аллоҳдан қўрқмабсан
!

Мавлоно Жалолиддин Румий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЭРТАЛАБ УЙҒОНГАНДА...

  Ўз ҳаётига Қуръон ахлоқини татбиқ этган ҳар бир одам янги куннинг бошланишини — Aллоҳ борлиги ва боқий қолувчи Зот эканлигининг далили, унинг бир инъоми эканини яхши билади. Уйқудан уйгониб, атрофга ибрат назари билан қарайди. Унга ором олиш учун тун уйқусини берган ва руҳини жасадига қайта жойлаган ким? Aлбатга, бу саволда тафаккур қилувчилар учун жуда катта ибрат бор. Aйтайлик, биз чарчадик, аъзойи баданимиз ором олиши учун уйқуга кетамиз. Руҳимиз танамиздан айрилади. Узун уйқумизда кўрган тушларимиздан факат 3-4 дақиқаси эсда қолади, холос. Инсоннинг бу вақт орасида дунёвий ҳаёт билан алоқаси сусаяди. Жисм билан руҳнинг айрилиши — асли ўлимнинг кичик бир кўринишидир. Биз ўлган одам орамизга қайта тирилиб келса (бундай воқеалар жуда кам) ҳайратдан ёқа ушлаймиз, баъзилар, буни кўрса, ҳатто ҳушидан ҳам кетади. Лекин ҳар куни бизни ўлдириб, қайта тирилтирган Aллоҳнинг бу буюк қудратига орамизда қанча инсонлар эътиборсиз қарайди.
 
ٱللَّهُ يَتَوَفَّى ٱلۡأَنفُسَ حِينَ مَوۡتِهَا وَٱلَّتِي لَمۡ تَمُتۡ فِي مَنَامِهَاۖ فَيُمۡسِكُ ٱلَّتِي قَضَىٰ عَلَيۡهَا ٱلۡمَوۡتَ وَيُرۡسِلُ ٱلۡأُخۡرَىٰٓ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمًّىۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ ٤٢
 
"Aллоҳ жонларни ўлим вақтида, ўлмаганларини эса уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишга ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур. Aлбатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-ибратлар бордир"
(Зумар сураси, 42-оят).
Давоми: 👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1235

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚЎШНИГА ИКРОМ КЎРСАТИШ ИЙМОНДАНДИР!
➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

♻️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бидъат нима?

❓Савол: Бидъат ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Чунки билиб–билмай турли бидъат амаллар қилиб қўйишдан жуда қўрқаман.

📩 Жавоб: “Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, деган маънони билдиради. Истилоҳда эса уни Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом бундай таърифлаганлар:
“Бидъат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” («Қавоидул аҳком» китоби).
Демак, ибодатларда асри саодатда учрамаган, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланар экан.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат – залолатдир”.
Динга янгилик киритиш, гўёки Аллоҳ ва Унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим” дея даъво қилиш кабидир.
👉 Давоми

Читать полностью…

Mehrob.uz

Нажот калималари

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
12.11.2023 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дўст - дунё ва охиратда суянчиқдир

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳга қасамки, мен улар яшагандек яшаб ўтаман

25. Мусъаб ибн Саъддан ривоят қилинади:
"Ҳафса отасига: "Аллоҳ ризқингизни мўл-кўл қилиб қўйди. Таомингиздан яхшироқ таом есангиз, кийиб юрган кийимингиздан нафисроқ-чиройлироқ кийим кийсангиз (бўларди)", деди. Умар: "Шахсан ўзинг билан мана шу хусусда баҳслашаман", деди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қандай аҳволда яшаб ўтганлари, қандай қийинчиликларни бошдан кечирганларини эслатаверди, ҳатто Ҳафса онамизни йиғлатди. Умар: "Мен сенга айтиб ўтдим, менинг бир йўлдан юрган икки дўстим бор эди. Мен улар юрган йўлдан юрмай бошқа йўлдан юрсам, бошқа йўлдан кетган бўламан. Аллоҳга қасамки, мен улар яшагандек яшаб ўтаман, шояд улар билан бирга уларнинг жаннатий ҳаётларига эришсам", деди".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ислом - заковатга муҳтож

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мусулмонларни муросага келтириш, имкони борича яраштириш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай марҳамат қиладилар: “Намоз, рўза, садақа беришдан устунроқ нарса ҳақида сизларга хабар берайми?" Саҳобаи киромлар: “Нима экан у, эй Расулуллоҳ?” дейишди. “Мусулмонларни муросага келтириш, яраштириш, орадаги фитнани йўқ қилишдир!" дедилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам). Яна бундай марҳамат қилдилар: “Икки кишини яраштириш, муносабатларини яхшилаш мақсадида яхши сўзлар айтган киши ёлғончи ҳисобланмайди”.

«Ҳалол ва Ҳаром» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ТАҚДИР ҚИЛИБ БЎЛИНГАН БЕШ НАРСА

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзи халқ қилган ҳар банданинг беш нарсасидан фориғ бўлди; ажали, амали, ётадиган ўрни, асари ва ризқи», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, унда ҳар бир махлуқот учун беш нарса тақдир қилингани айтилмоқда. Улар қуйидагилар:

1. Ажал (муддат). Бу ерда ажалнинг иккита маъноси бор. Бири, инсоннинг ибтидосидан интиҳосигача бўлган умр муддати. Иккинчиси, ўлим вақти. Бу ўринда иккисини ҳам ирода қилиш жоиз бўлади.

2. Амал. Бу ерда унинг яхши ёки ёмон амал бўлиши баробардир.

3. Ётадиган ўрни.

4. Асари. Бу иккиси борасида ҳам икки хил қавл мавжуд. Бири, ётадиган ўрин деб, қарор топадиган жойига айтилади. Асар деб, юрадиган жойга айтилади. Яна бири шуки, ётадиган ўрин деб, қабрга айтилади. Асар деб, дунёда яшашига айтилади.

5. Банданинг ризқи. Унинг ҳалол ёки ҳаромдан келиши ҳам тақдир қилиб бўлинган.

"Мишкот ал-масобиҳ" шарҳидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel