mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Ўлим аччиқ, қўрқинчли бир нарса, лекин бу нафс ўлим қўрқувидан бошқа нарса билан ислоҳ бўлмайди. Нафсни ислоҳ қилишнинг энг яхши чораси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия қилганларидек, ўлимни тафаккур қилиш билангина амалга ошади.

Шайх МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИЛМ ОЛИШГА ТАРҒИБ ҚИЛИНГАН 5 ҲАДИС

1. «Аллоҳ таоло кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (дин илмларини чуқур тушунадиган) қилиб қўяди» (Имом Бухорий ривояти).

2. «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир» (Имом Ибн Можа ривояти).

3. «Ким илм излаш учун йўлга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг йўлини осон қилиб қўяди» (Имом Аҳмад ривояти).

4. «Ким илм ўрганиш учун йўлга чиқса, у то (уйига) қайтгунича Аллоҳнинг йўлида бўлади» (Имом Табароний ривояти).

5. «Илм Чин (Хитой)да бўлса ҳам, уни талаб қилинг (излаб топиб эгалланг). Зеро, илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир» (Имом Байҳақий ривояти).

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

НЕГА ЁШ БОЛАЛАР ЧАРЧАМАЙДИ

👇👇👇
https://youtu.be/s_BtdAEmxIo?si=ILvpusiK5fHXz9nl

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАМДАРДЛИК

"Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…"

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги
Mehrob.uz жамоаси "Вақф" хайрия жамоат фондининг “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхоннинг оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Ҳақ таоло Сардор Раҳимхон ва марҳуманинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр берсин. Марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДИНИМИЗДА ЙЎЛДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚҚИ ВА ОДОБЛАРИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Аёлларга мактуб

Нима учун баъзи аёллар ўзларида иймон ҳаловати, ибодат лаззати ва ибодат асоратини топа олишмайди?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл эрининг ҳаққини адо этмагунича иймон ҳаловатини топа олмайди”, деганлар.
Табароний ва бошқалар ривояти
***
Саиъд ибн Мусаййибнинг аёли: “Биз эримизга сизлар амирларингизга гапирганингиздек (таъзим билан) гапирамиз”, деган экан.
“Ҳулятул авлиё” китобидан.
***
Ўрта асрларда Андалусиянинг Қуртуба шаҳрида 170 га яқин аёл куфий хатида Қуръон кўчирар эди. Ваҳоланки ўша пайтда Оврупадаги аёлларга христианларнинг муқаддас китоби Инжилни ҳатто ушлашга ҳам рухсат йўқ эди.
***
Бир зот шундай деган экан: “Тавба қилишимга шундай воқеа сабаб бўлган: мен Каъбада тавоф пайтида бир хотинга тегажоғлик қилдим. Аёл менга ўгирилиб қаради-да, “Бу ерга дунёнинг бир чеккасидан хатоларимизни ювгани келганмиз. Энди сен бу хатоингни яна қаерда ювасан?” деди”.
***
Солиҳа аёл капалакка ўхшайди. Уни ов тўрини иймон ва тақво билан тўқиган кишигина овлай олади. Солиҳ киши мазали мева дарахтига ўхшайди. Уни нафсини номаҳрамлардан сақлаган иффатли аёлгина тановул қила олади.

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳижр сураси, 23-оят
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!

🍃 🎋 🌷 🌾 🌷 🎋 🍃

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
20.11.2023 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Яҳудий билан Умар р.а суҳбати

30. Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
"Яҳудийлардан бир киши Умарнинг олдига келиб: "Эй мўминлар амири, китобингизда сиз ўқийдиган бир оят бор, агар у биз, яҳудийлар жамоасига нозил бўлганида, ўша кунни байрам қилиб олар эдик", деди. Умар "Қайси оят экан?" деди. У: "Бугун динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломнинг дин бўлишига рози бўлдим", ояти деди (Моида сураси, 3-оят).
Шунда Умар: "Албатта, мен бу оят нозил қилинган кун ва нозил қилинган маконни аниқ биламан. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арафот (тоғи)да жума куни нозил бўлган", деди".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Буюк савоб

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман),
деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
19.11.2023 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қабрга ялов осиб қўйиш жоизми?

❓Савол: Қабр зиёрати ҳақидаги маълумотлар ичида қабрга осиб қўйиладиган ялов (байроқ) ҳақида ҳеч қандай маълумот учратмадим. Шу иш шариатимизда жоизми?

📩 Жавоб: Динимизда қабристонларни зиёрат қилишдан асосий мақсад охиратни эслашдир. Инсон ўлимни эсласа, гуноҳлардан тийилади, гуноҳлардан тийилса, эзгу амалларини кўпайтиради.
“Муҳаммад Ходимий Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ “Барийқаи Маҳмудия” китобида: “Қабристонда еб-ичмоқ ва кулмоқ макруҳ бўлиб, бу насиҳатланиш ва охиратни эслашга хилофдир”. Дурдайр Моликий раҳимаҳуллоҳ “Ақробул Масалик” китобида: “Қабристон насиҳат оладиган ва қўрқувни изҳор қиладиган жойдир. Бу ерда ейиш, ичиш, кулиш, кўп гапириш макруҳ бўлади”, деганлар.
Маълум бўладики, сиз айтаётган ишлар, яъни қабристонда ялов алмаштириш, худойи қилиш каби ишлар зиёрат одобларига хилофдир. Инсонлар Қуръон тиловат қилиб савобини ўтганларга бағишласа, қабристондаги маййитларга фойдаси кўпроқ бўлади. Валлоҳу аълам.

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Зуннун сув ёқасида таҳорат олар экан, нариги тарафдаги бир кўшкнинг деразасидан қараб турган – ажиб либослар кийган гўзал бир аёлга кўзи тушди: «Далли бўлмаса эдинг, ерга таҳоратсиз оёқ босмас эдинг; олим бўлса эдинг, номаҳрам юзига боқмас эдинг; агар ориф бўлса эдинг, кўзинг бошқа ёқда бўлмас эди...» – деб кўздан ғойиб бўлди.

«Ҳикмат хазинаси» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг! ☘️

💐 ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🍃
Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
21.11.2023 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қабристонда таом пишириб ейиш жоизми?

❓Савол: Қабристонда таом пишириб ейиш мункинми?
Бизда маҳалла йиғилиб эрта баҳор ҳашар қилиб, жонлиқ сўйиб, таом пишириб ейилади. Шу жоизми?


📩 Жавоб: Қабристонга борган киши ўша жойда ётганлар ҳолидан ва ўзи ҳам бир кун келиб улар қаторига қўшилишидан ибратланиши лозим. Уларнинг ҳақларига дуойи хайрлар қилиши, истиғфор айтиши мақсадга мувофиқдир. Қабристон еб-ичадиган, ўйин-кулги қиладиган жойэмас. Ҳатто у ерда баланд овозда гапиришдан ҳам қайтарилган. Аммо фавқулодда қабристонда бирор нарса ейиш ёки ичиш зарурати туғилса, бу жоиздир. Аммо одамлар тўпланиб, жамоа бўлиб, зиёфат уюштиришлар мумкин эмас. Бурайда розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Албатта, мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Зеро, у сизларга охиратни эслатади!” Яна бир ривоятда: “Ботил гап гапирманглар!”, деганлар (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳанзала розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил олдимга келса, доимо ушбу икки нарсага амр қилади: Аллоҳим менга пок ризқ бергин ва мени салоҳиятли ишга солгин дегин», дейди».

Бошқалар ривоят қилгани топилмади.
Абу Абдуллох деди: нифоқ икки рангли бўлган нарсадир; яқийн ва шак, ихлос ва риё ва шунга ўхшаш. Унинг нифоқ деб номланишининг сабаби, унга иш икки эшикдан киради. Аллоҳ таолонинг эшигидан кирса ундан иймон йўли билан қабул қилинади. Нафснинг эшигидан кирса, шаҳват йўли билан қабул қилинади. Юмронқозиқнинг нафаклари — уялари ҳам шунга ўхшаш бўлади. Бир эшикдан кириб, бошқасидан чиқади. Нафақа ҳам худди шунга ўхшаш бўлади. Бир қўл билан олинади, бошқаси билан берилади.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Робби азза ва жалладан қалбларини нафс офатларидан поклашни сўрадилар. Сўровни улгуржи қилиб, қалбимни нифоқдан, амалимни риёдан поклагин дедилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДИНИМИЗДА ЙЎЛДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚҚИ ВА ОДОБЛАРИ

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий

Читать полностью…

Mehrob.uz

23. Албатта, Биз ўзимиз тирилтирурмиз ва Биз меросхўрмиз.
Яъни, ҳаёт ҳам, ўлим ҳам Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Ҳаммадан кейин бу дунёда қолувчи зот ҳам, яъни, меросхўр ҳам Аллоҳнинг Ўзидир.
Ҳаёт ва ўлим ҳақида инсоф ила тафаккур юритиш бу икки нарса ҳам улкан мўъжиза эканини тушиниб етишга олиб келади. Инсон ҳозиргача бирор нарсага ҳаёт ёки ўлим бериш у ёқда турсин, ҳаёт ва ўлим деган ҳодисаларнинг ҳақиқий моҳиятини ҳам тушуна олгани йўқ. Бу ожизлик эса, ақли бор инсонни ҳамма нарсага қудрати етувчи Аллоҳга иймон келтиришга чорламоғи лозим.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ ОҚИБАТИ

Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар
:

«Бир куни бир кишининг таклифига кўра унинг уйига таом ейиш учун бордим. Эндигина бир луқма оғзимга солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас деган ҳис келди. Суриштиргандан кейин маълум бўлдики, ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша ҳаром луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетди. Мен унга тавба ва истиғфор қилдим. Лекин, шунга қарамай икки ойгача ўша ҳаром луқманинг зулмати сезилиб тураверди ва икки ойгача қайта-қайта фалон гуноҳни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол деган хаёл ва васваса бўлаверди. Гуноҳ талаби қалбда пайдо бўлаверди».

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Аллоҳ таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бизга бу нарса сезилмайди».

«Ислахий хутбаат» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ғариб кишининг ёмонлигидан бир марта, яқин кишининг ёмонлигидан юз марта ўзингни сақла.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Арвоҳ капалак

❓Савол: Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса, унга тегиб бўлмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса, ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?

📩 Жавоб: Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса «Арвоҳ капалак» деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап–сўзлар юради. Аслида мусулмон бундай бузуқ ва хурофот эътиқодлардан сақланиши керак.
Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ”.

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР

1. Овқатланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтириш.
2. Овқат ейиш олдидан икки қўлни бўғимгача уч марта ювиш.
3. Овқат билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат бўлиши.
4. Одоб билан, камтарин ҳолда ўтириш.
5. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” дейиш.
6. Ўнг қўл билан ейиш.
7. Туз билан бошлаш.
8. Туз билан тугатиш.
9. Нонни икки қўл билан синдириш.
10. Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ билан, яъни бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.
11. Таомни ўз олдидан ейиш.
12. Таом юқини бармоғи билан олиб ялаш.
13. Таомланиб бўлгандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ”, дейиш.
14. Қўлни артишдан олдин ялаш.
15. Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш.
16. Таомдан сўнг тишларни тозалаб ювиш.
17. Овқатдан сўнг оғизни уч марта ғарғара қилиш.
18. Овқатланиш асносида ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан ва У зотнинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚАВМНИНГ УМАРГА МАСЛАҲАТИ

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) халифалик даврида мусулмонларга кўплаб фатҳ ва нусратлар ёр бўлди. Ислом кенг миқёсда ёйилиб, кучли давлат барпо бўлди. Атроф-жонибдан бойликлар оқиб кела бошлади. Бироқ халифа ўзи учун кенгчиликни асло истамас, камтарона рўзғордан ортиғига сира кўнмас эди. Ниҳоят, мусулмонлар ўзларича маслаҳатлашиб, мўминларнинг онаси Ҳафса (розияллоҳу анҳо)нинг ҳузурига киришди.
– Аллоҳ таоло мўминларга мўл-кўлчиликни бериб қўйди. Умар эса ўзи учун бўйраю, тирикчиликка аранг етгулик нарсадан ортиғига кўнмаяпти. Энди у ҳам байтулмолдан хоҳлаганича олсин, мўминлар жамоаси бунга рози бўляпти, – дейишди улар.
Ҳафса (розияллоҳу анҳо) таклифларини қабул қилгандек бўлди. Улар чиқиб кетишгач, Умар (розияллоҳу анҳу) кириб келди. Онамиз халифага одамларнинг таклифини етказди. Шунда халифа: – Эй Ҳафса! Эй Умарнинг қизи! Қавминг маслаҳатига қулоқ солиб, отангга фириб бермоқчи бўлдингми?! Аҳлимнинг ҳақи ўзимнинг зиммамда ва ўз молим ҳисобидан бўлади. Аммо диним ва омонатимга ҳеч кимни аралаштирмагайман! Эй Ҳафса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қанчалик машаққатда яшаганлари эсингдан чиқдими?..
Ота ва қиз ўтмишни эслашиб узоқ вақт йиғлашди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САДОҚАТ ДЎСТЛИК ВА ТЎҒРИЛИК МАЪНОСИДАДИР.

Имоми Қушайрий ҳазратлари айтадилар: "Садоқат - маъноси фақат "сўз" тўғрилигини билдирмайди, балки эътиқодда шубҳадан, амалда хатодан йироқ бўлишга ҳам садоқат дейилади".

Баъзи олимлар садоқатни етти қисмга ажратганлар: "Сўзда, ниятда, иродада, азмда, вафода, дин ва амалда тўғрилик".
✅Тўғрилик - қалбнинг баҳори ва одамзотнинг мевасидир.
✅Садоқатли кимсага атрофдагилар эргашади. Унинг гувоҳлиги билан ихтилофлар ҳал бўлади.
✅Тўғрилик ичи ташига, таши ичига мос бўлиш, комил инсонга хос хусусиятдир.

❌Сир сақлай олмаганга ишонилмаган.
❗️Сир айтиш кишига ишониш ва омонат беришдир.
❗️Сирни омонат сақлаш нарсани омонат сақлашдан ҳам муҳим.
❌Сир сақлай олмаган киши ишончли эмас.
❗️Ишончсиз киши жамиятда ёлғизликка маҳкумдир.

✅Тавфиқ Аллоҳнинг инсонга яхши ишларни бажара олиши учун берган ёрдамдир.

Аллоҳ таоло Муборак Каломида марҳамат қилади: "Тавфиқ фақатгина Аллоҳнинг ёрдами биландир. (Шунинг учун) Мен ёлгиз Унга таваккал қилдим. Ва ёлғиз Унга йўналаман".
(Ҳуд сураси, 88- ояти мазмуни).

✅Ким агар яхши амал қилса, Аллоҳ таоло уни муваффақ қилади, яхши амал юзага чиқади.
Яхши амални бажариш кишига осонлаштирилади. Тавба ҳам худди шундай. Аввал тавбанинг маъносини билиш, кейин азм ва ирода қилиш керак бўлади. Аллоҳ таоло ҳидоятини Ўзи хоҳлаганига, Унга интилган кишига беради.

✅Аллоҳ таолодан ҳаё қилган киши У ато этган мулкни Унинг розилиги йўлида сарфлайди.
Унинг розилигига тескари ҳаракат қилишдан уялади.
Аллоҳдан умид қилган, Унинг розилигига ишонган киши сахий бўлади.
Аллоҳни таниган киши Унинг амрларини бажаради, Аллоҳ розилиги учун эҳсон қилиш, Унинг амрларидан бири ҳисобланади.


📚"Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

29. Умардан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига кўра: "Жума намози, адҳо (Қурбон ҳайити) намози ва Рамазон ҳайити намози икки ракатдир. Сафар намози ҳам икки ракатдир, унинг савоби камайтирилмасдан, мукаммал қилиб берилади".

Изоҳ: Сафар намози-мусофирнинг сафарда ўқийдиган фарз намозлари назарда тутилмоқда. Мусофир тўрт ракатлик фарз намозларни қисқартириб, икки ракат қилиб ўқийди, аммо бунинг учун унинг савоби камайтирилмайди.

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дуонинг тез қабул бўлиши

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

Читать полностью…
Subscribe to a channel