mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

✔ Жума учун ғусл қилиш.

✔ Хушбўй нарсалар суртиш.

✔ Чиройли кийимлар кийиш.

✔ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

✔ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

✔ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

✔ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

✔ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

✔ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

✔ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

✔ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

✔ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
13.09.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

ДУОНИНГ ҲАМ ҚАНОТИ БОР

«Дуонинг арконлари, қанотлари, сабаблари ва вақтлари бор. Агар у арконларига мувофиқ келса, кучли бўлади. Қанотларига мувофиқ келса, осмонда парвоз қилади. Вақтларига мувофиқ келса, муваффақиятли бўлади. Агар у сабабларига мувофиқ келса, ютуқ келтиради. Унинг арконлари – қалб ҳозирлиги, юмшоқлик, киши ўзини хор тутиши, кўнгилни Аллоҳга боғлаб, барча сабаблардан узилишдир. Қанотлари эса ростгўйликдир. Вақтлари саҳар чоғларидир. Сабаблари – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот йўллашдир».

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Китобларда ҳам учрамайдиган илмлар бор

Илмлар фақат китоблардагина эмас.
Китобларда ҳам учрамайдиган илмлар бор.
Масалан:
– улардан бирини фақат фақирликдан таълим олиш мумкин;
– яна бирини фақат бало-мусибатлар ичра таълим олиш мумкин;
– бошқа бирини фақат касалликда, хаста бўлибгина таълим олиш, ўрганиш мумкин;
– айримларини эса фақатгина ғаму ташвишлар ва мушкулотлардан ўрганилади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бор эди:

1. Ҳазрати Қосим розияллоҳу анҳу.

2. Ҳазрати Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. (Уни Тоййиб ва Тоҳир ҳам дейилар эди)

3. Ҳазрати Иброҳим розияллоҳу анҳу.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт қизлари бор эди:

1. Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо.

2. Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳо.

3. Ҳазрати Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.

4. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо.

Абдулқайюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида

«Дунё бугун Муҳаммад алайҳиссалом каби фикрлай оладиган инсонга муҳтождир. Агар унга ўхшаган бирор инсон бугунги дунёнинг бошқарувини қўлга олса, барча мушкулотларни ечишга муваффақ бўлган бўлар, бу эса ўз навбатида, ҳозирда етишмаётган хотиржамлик ва саодатни олиб келган бўлар эди».

Машҳур инглиз адиби Бернард Шоу.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚИЁМАТДА СОЯГА ОЛИНАДИГАН 7 ТОИФА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради:
1) одил имом;
2) Аллоҳ таолонинг ибодатида ўсган йигит;
3) қалбан доим масжид билан боғланган киши;
4) Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган киши;
5) мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганида (зинога чақирганида) мен бу ишни қилишда Аллоҳдан қўрқаман, деган киши;
6) яширинча садақа қиладиган кишики, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганини билмайди;
7) ёлғиз ҳолида ҳам Аллоҳни зикр этиб, кўзлари намланган киши».

Муттафақун алайҳ.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Камтарин ва камсуқум халифа

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: Абу Бакр розияллоҳу анҳу савдогар эди. Ҳар куни бозорга бориб савдо қиларди.

Абу Бакрнинг бир нечта қўйлари бўлиб, уларни ўзи боқарди, баъзан ўрнига бировлар боқиб берарди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу қавмнинг қўйларини ҳам соғиб берарди. У кишига байъат берилганидан сўнг бир жория шундай – деди:

– Энди қўйларимизни ҳеч ким соғиб бермайди.

Абу Бакр розияллоҳу унинг гапини эшитиб деди:

Аксинча, қўйларингизни ўзим соғиб беравераман. Умид қиламанки, мен киришган вазифа олдинги хулқимни ўзгартириб қўймайди.

Абу Бакр уларнинг қўйларини соғиб беришда давом этди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

САЛАВОТДА БАРАКА ВА ХАЙР БОР

Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

​​Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 11 тадир:

1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Кечаси тўйиб ухлаш;
5. Етарли сув ичиш;
7. Тоза, очиқ ҳаво;
8. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
9. Витаминларга бой таомларни ейиш;
10. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
11. Қаноат.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Беҳуда орзу-ҳавасларга боғланган кўнгил қандай қилиб Аллоҳнинг ҳузурига сафар қилсин?! Касофат ғафлатидан покланмай қандай қилиб вужуди илоҳийга муштоқ бўлсин?! Қилган гуноҳларига иқрор бўлмай қандай қилиб нозик сирларни тушунишга умид қилсин?!

Ибн Атоуллоҳ Искандарий.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АБУ АЛИ ТУСИЙ ҲИКОЯТИ

Абу Али Тусий аҳд пири эди. У талаб водийсининг жидду жаҳд қилувчи муршиди эди. У яшаб турган жойида энг азиз ва энг етук инсон эди. Айтар эдики: Эртага (тонг-ла қиёматда) дўзах аҳли зор-зор йиғлайди. Жаннат аҳли эса сўроқсиз яхшилиги ошкор бўлади. Булар жаннат васли завқидан хушдил, улар эса ўзларининг оғир ҳолидан ғамгин бўладилар. Ўша вақтда жаннат аҳли барчалари фирдавс хушбўйидан баҳраманд бўлиб, беҳишти бокамолда беқиёс офтоб жамолни кўрадилар. У соҳибжамолнинг тенги йўқ, унинг гўзаллиги олдида саккиз ҳулд-жаннат уялади. Бу жамол ёруғлиги ўлганларга жон бағишлайди. Унинг нури ёруғлиги олдида жаннатдан ҳам ному нишон қолмайди. Жаннат аҳли ўз ҳол-аҳволини шундай билдирдилар. Дўзах аҳли буларга жавобан бундай дедилар:
— Сизлар фирдавси жинонга (жаннат бағрига) кириб, ўз аҳволингиз ҳакида чунонам кўп сўзлар айтдингиз. Биз, нохуш жой - дўзах ашоблари ҳар қадамда оташ селига ғарқмиз, юзимиз қоралиги барчага ошкор. Бу етмагандай, ёр жамолидан бенасиблигимиз ҳасратидан қийналамиз. Сизлар ёр жамоли равшанлигидан бизни огоҳ қилиб, ҳолимизни баттар оғир қилдингиз. Ҳар доим оташ олдида ишлаётганлар оловга ўрганиб қолганидек, биз дўзах оташларига ҳам сабр қилаётган эдик. Лекин сизлар Ҳақ таоло жамоли ҳақида бизни огоҳ қилганингиздан кейин қайғу-ҳасратимиз кучайди. Кимнингки қайғу-ҳасрати кучайса, куч-ғайрати ҳам зиёда бўлади. Эй инсон, агар жароҳатинг охиратда завқу роҳат келтирса, жароҳатнинг қайғу-ҳасрати сен учун фойдалидир. Сен яшаб турган манзилинг мажруҳлик, жароҳатлар келтирса, руҳ ҳаловатидан маҳрумлик келтирса, бу дунё қонли жароҳатларга тўла эканлигини ўйлагин.

"Мантиқ ут-тайр"дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

146. Саъддан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Қандай инсонларга мусибат қаттиқроқ бўлади" деб савол берилди. У зот: "Пайғамбарларга, сўнгра уларга ўхшаганларга, сўнгра уларга ўхшаганларга. Киши динининг қай даражада эканига қараб, синов (мусибат)ларга мубтало қилинади. Агар динида салобат (мустаҳкамлик) бўлса, (унга келадиган синов-мусибат ҳам) янада оғирроқ этиб, зиёда қилинади. Агар у динида енгил бўлса, унга (келадиган синов-мусибатлар ҳам) енгилроқ бўлади. Банда ер юзида юриб турган ҳолида унинг хатоси бўлар экан, ундан мусибатлар аримайди", дедилар".

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн бир марта никоҳ қилдилар. У шарафли аёлларнинг номлари қуйдагилар. Уларни Азвожи-Мутоҳҳарот ёки Уммаҳотул Мўъминийн розияллоҳу анҳунна дейилади.

1. Ҳазрати Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Қирқ ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.

2. Ҳазрати Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Эллик ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 5 та.

3. Ҳазрати Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бокира.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Олти/Тўққиз ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 2210 та.

4. Ҳазрати Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма икки ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 60 та.

5. Ҳазрати Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.

6. Ҳазрати Умму Салама (Ҳинд) бинти Абу Умайя.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 378 та.

7. Ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Талоқ қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.

8. Ҳазрати Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Асирликдан озод қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 8 та.

9. Ҳазрати Сафийя бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Асирликдан озод қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўн етти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 10 та.

10. Ҳазрати Умму Ҳабиба (Рамла) бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 65 та.

11. Ҳазрати Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Талоқ қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 76 та.

❗️Муҳим ойдинлик: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу барча никоҳлари мусулмонлар учун аёлларнинг адади тўрттагача таъйин қилинган ояти каримадан олдин бўлган эди. Шунингдек, тўрттадан зиёда аёлларга бир вақтда никоҳда бўлишлик Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос хусусиятдир.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

НЕГА ДУОЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ?

Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳдан “Менга дуо қи­линглар, ижобат қиламан” ояти хусусида сўраб, биз дуо қила­миз–у, ижобат бўлмайди, дейишганида у киши: “Қалбларингиз ўн­та нарсадан ўлган”, деди:
1. Аллоҳни танийсизлар-у, ҳаққини адо қилмайсизлар.
2. Аллоҳнинг китобини ўқийсизлар-у, лекин унга амал қил­майсизлар.
3. Иблисни душман деб даъво қиласизлар, аммо уни дўст қи­либ оласизлар.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришни даъво қиласизлар, лекин у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва суннатларини тарк қиласизлар.
5. Жаннатни яхши кўришни даъво қиласизлар, аммо унга кириш учун амал қилмайсизлар.
6. Дўзахдан қўрқишни даъво қиласизлар, лекин гуноҳлардан тўхтамайсизлар.
7. Ўлим ҳақ деб даъво қиласизлар, бироқ унга тайёргарлик кўрмайсизлар.
8. Бошқаларнинг айби билан машғул бўласизлар, аммо ўз айбингизни сезмайсизлар.
9. Аллоҳнинг ризқини ейсизлар-да, унга шукр қилмайсизлар.
10. Ўликларингизни дафн қиласизлар-у, ундан ибрат олмай­сизлар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЖРИ УЛУҒ ИШГА ДАЛОЛАТ!

Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир.

"Меҳроб Ҳиммати" хайрия фонди Аллоҳ таолонинг мадади билан муҳтожлиги бор оилаларнинг олий ўқув юртларида таҳсил олаётган фарзандларига контракт тўловларини тўлашда ёрдам беришни давом эттиради. Зеро, юртнинг эртанги куни салоҳиятли, ҳар томонлама мукаммал билимга эга бўлган ёшлар қўлидадир. «Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ , ва ҳечқачон бўлмагай»
Азиз хайрсеварлар, янги ўқув мавсуми бошланиш муносабати билан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шундай экан, акциядан четда қолманг!

Биз билан, ҳақдорлар билан бирга бўлинг!

🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱

Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


"Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам минглаб камбағалларга қилинган миллионлардан афзалдир." Имом РАББОНИЙ

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_himmati

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳаёт ниҳоясида руҳнинг ёлғиз ўзи қолади. Унга солиҳ амаллардан бошқаси ҳамроҳ бўла олмайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Саловат айтиш бўлмаганда эди ҳадис ривоят қилмас эдим
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

72. Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфт(ҳалол)лар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?!
Ояти каримада жон, жуфти ҳалол, фарзанд ва набира каби неъматлар ҳақида сўз кетмоқда.
Бу орқали ўша улуғ неъматларни беришга ягона Аллоҳнинг Ўзи ҳақли экани таъкидланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло мазкур неъматлардан баҳраманд бўлган бандаларнинг ягона илоҳи-маъбуди бўлишга ҳам ҳақли эканига ишорат қилинади.
«Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфт(ҳалол)лар қилди».
Аллоҳ сизларни эр-хотин бўлиб жуфт яшайдиган қилди. Ўша жуфти ҳалолни ўзингиздан яратди. Эрни ҳам, хотинни ҳам бир жинсдан қилди. Бирини юқори, бошқасини паст жинсдан яратгани йўқ. Балки иккиси ҳам инсон, иккиси ҳам Аллоҳнинг бандаси ўлароқ яратилди. Бу улкан неъматдир. Эркаклар учун аёлларни ёки аёллар учун экакларни яратиб бермаганида нима бўлар эди?
👉 Давомини ўқин!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!

🎋Хайрли тонг🎋

Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Каналга аъзо бўлиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
12.09.2024 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

БИРОДАРИ БУРИЛИБ КЕТГАНДА ТИКИЛИБ НАЗАР СОЛМАСЛИК
771. Мужоҳиддан ривоят қилинади:
Бир киши биродарининг орқасидан узоқ тикилиши ва бурилиб кетганда орқасидан назарини эргаштириб қараб қолиши макруҳ. Шунингдек, «Қаердан келдинг, қаерга борасан?» деб сўраши ҳам макруҳ».

Шарҳ:
Агар бир киши бошқасининг ортидан узоқ тикилиб назар солиб турса, кетаётган кишининг кўнглига ҳар хил хаёллар келиши мумкин.
Агар бировдан қаердан келаётгани ёки қаерга кетаётгани сўралса, сўралган одам қаердан келгани ёки қаерга кетаётганини айтишни истамаслиги мумкин. Сўралса, ё ўзи истамаган нарсани айтиб, сирини очиши, ёки ёлғон гапириши керак бўлиб қолади. Айтишни истаса, сўралмаса ҳам ўзи айтади.
Бу ҳадис ҳам юксак одоб қоидаларидан сабоқдир.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Икки нарсани ҳеч қачон эслама
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

71. Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди. Бас, афзал қилинганлар ўз ризқларини, қўлларида мулк бўлганларга, ҳамма тенг бўлсин, деб берувчи эмаслар-ку. Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми?!
Суранинг аввалидан буён кўплаб оятларда Аллоҳ таоло одамларга ҳадсиз-ҳисобсиз, сонсиз-саноқсиз неъмат-ризқ бергани таъкидланиб келмоқда эди. Ушбу оятда ўша ризқ ҳаммага бир хил берилмагани айтиляпти.
«Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди».
Бу ҳақиқат шубҳасиз ва равшандир. Бандаларга ризқ берилиши ҳам Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоида асосида бўлади. Баъзи одамлар ўта ақлли, олим ва мутафаккир бўлади. Аммо ризқ масаласида ҳолларига ҳавас қилиб бўлмайди. Эҳтимол ўша олим барча қобилиятни илмга сарфлаб, ризқ-рўз топиш борасида ҳеч нарсага соҳиб бўлмагандир. Бунинг аксига, баъзи одамлар содда, унча закий ҳам бўлмайди. Аммо молу мулк топишда устаси фаранг бўлади. Гоҳида Аллоҳ оз ёки кўп ризқ бериб, бандаларини синаши ҳам мумкин.
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албаттa, Аллоҳ ёлвориб дуо қилганларга муҳаббат қилади», деганларини эшитдим.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
11.09.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жаноза намозини ўқиш тартиби

Савол: Ҳурматли устозлар, жаноза намози қандай ўқилaди? Иложи бўлса, батафсил маълумот берсангиз.

📩 Жавоб: Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб, бундан хабардор бўлган кишилардан бир қисми адо этиши билан бошқалардан бу фарз соқит бўлади. Агар ҳеч ким ўқимаса, ҳаммалари гуноҳкор бўладилар. Жаноза намозининг фарзи иккита: тўрт такбирни айтиш ва тик туриб ўқиш. Вожиби салом беришдир. Сано, салавот ва дуо ўқиш эса суннатдир.
Жаноза намози қуйидагича ўқилади:
Имом маййитнинг кўкраги тўғрисида туриб, бош бармоғини қулоғи юмшоғига теккизиб "Аллоҳу акбар" дейди. Иқтидо қилганлар ҳам бундай қиладилар. Сўнг сано ўқилади: "Эй Аллоҳ, Сени пок деб, ҳамд айтиб ёд қиламан, исминг муборак, мартабанг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқ.
Санодан сўнг иккинчи такбир айтилади ва бунда мазҳабимизга кўра қўл кўтарилмайди, қўл фақат биринчи такбирда кўтарилади, холос. Иккинчи такбирдан сўнг салавот ўқилади:
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳ ҳар қалбга кирмайдилар
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…
Subscribe to a channel