mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

УСТОЗ ОТАДЕК УЛУҒ

Бани башарнинг жонига асло уч нарса тегмас, яъни одамзод уч нарсадан безор бўлмас экан: 1) оила; 2) ризқ-рўз; 3) китоб.
Табиийки, китоб ўқиш учун, аввало, устоз керак. Чунки устоз, мураббий ёшларни илм ва маърифат пиллапояларидан секин-аста юқорига олиб чиқади.

Ҳа, азизлар!
Англаб турганингиздек, биз 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан хайрия акциясини эълон қилдик. Чунки ўқитувчига вазирнинг маоши, императорнинг обрўси, депутатнинг дахлсизлиги қўлланмагунча тараққиёт ҳақида гапириш ноўриндир.

Шундай экан, азиз хайрсевар юртдошлар, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида “Меҳроб ҳиммати” сизларни бир-биридан гўзал ва ажри энг улуғ ишларга далолат қилишда давом этади.
Ушбу хайрли ишни шаҳримиз мадрасаларида амалга оширишни мақсад қилдик.

Зеро, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навооий ҳазратлари бежиз:
Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганч ила
, дея таъкидламаган.

Биз билан, ҳақдорлар билан бирга бўлинг!

🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷

Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
👍 Instagram 👍 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Оламларга раҳмат бўлиб келган зот
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳар бир фазилатга, ҳар бир қонунга восита одобдир.

Изоҳ. Одоб муваффақият калитидир. Бу калит билан яхшиликлар эшиги очилади, ёмонликлар эшиги қулфланади. Саодат асрида ростгўйлик ҳар бир мўминда учрайдиган оддий хислат эди. Бугун бу хислат фазилатга айланди. Замонлар ўтиб, ёлғончилар кўпайгани сайин одамлар орасидан битта ростгўйи чиқиб қолса, унинг рост сўзи зиммасидаги вазифани ортиғи билан бажарган, мисли кўрилмаган жасоратни содир этган олийжаноб, олийҳиммат кишининг фазилати сифатида қараладиган бўлди. Аслида, рост гапириш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг феълида бўлиши керак бўлган хусусият. Бу хусусиятни чин маънода фазилатга айлантирадиган восита одобдир. Рост гапириш мақсад эмас, балки гапирилган ўша рост гапнинг қабул қилиниши муҳим. Рост гапнинг мақбул бўлиши гапирувчининг одобига боғлиқ. Одоб бизга ҳақ гапни қачон, қаерда ва қандай шаклда тақдим этишни ўргатадиган илмдир. Демак бир нарсани билиш ҳали илмнинг ҳаммаси эмас. Қачонки, билинган нарсани қўллаш шартлари ҳам ўзлаштирилгандан кейин у нарса ҳақидаги илм тўла бўлади.

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қалбингда кечаётган нарсанинг қулисан

Убудия (бандалик) дегани қуллик ва асирликни билдиради. Инсон кўнглини нимаики забт этиб, ғолиб келган бўлса, банда ўшанинг қулига айланади. Агар инсон ўз нафсининг асири бўлса, нафсига қул бўлади, агар дунёнинг асири бўлса, демак, дунёнинг қули бўлади. Инсоф билан қаралганда, кўнглини тамомила дунё муҳаббати ва ташвишлари ишғол этган муриднинг ибодати тананинг озори ва чарчоғидан ўзга нарса эмас. Бундай ибодат, гарчи
у кўп бўлса-да, Аллоҳнинг олдида қиммати йўқ, жонсиз жасадга ўхшайди. Кўриб турибмизки,бугунги давримизда баъзи инсонлар дунё ортидан кун бўйи елиб-югуриб, тунлари эса кўп ибодат қилишга интиладилар. Аммо бу хилдаги
ибодатлар кўп бўлишига қарамасдан, дунё муҳаббати билан йўғрилгани сабаб эгасини Ҳаққа яқинлаштиролмайди. Бас, шундай бўлгач, энди фақат дунё деб елиб-югуриб, гуноҳ ишлардан ҳам тийила олмаётганларнинг онда-сонда қилган ибодатлари уларни Ҳаққа элтармикан?! Якка Худога сиғинувчи мўминлар ёлғиз Аллоҳга ҳамда Унинг амрларини тўла-тўкис қабул этувчи ва амалга оширувчи кимсаларгагина итоат этадилар, холос. Банданинг ҳақиқий қадру қиммати кимга ёки нимага сиғиниши ва эргашиши билан белгиланади. Билувчининг қадри унинг айнан нимани ўрганиши ва ўзлаштиришига боғлиқдир.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олтита аммалари бор эди:

1. Сафийя розияллоҳу анҳо
2. Умму Ҳаким
3. Отика
4. Барро
5. Арво
6. Умайма

Улардан фақат бир аммалари иймон келтирди: Ҳазрати Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг оналари Ҳазрати Сафийя розияллоҳу анҳо.

Абдулқаюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аббос ибн Жулайд Ҳажарий айтади: Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:
– Агар учта нарса бўлмаганида дунёда қолишни истамасдим.
– Улар нималар? – деб сўрадим.
– Кеча-кундузнинг алмашувида Холиқим учун саждага бош қўймоқ, жазирама кунларнинг ташналиги ва биз сархил меваларни танлаганимиздек, сўзларни танлаб гапирадиган инсонларнинг суҳбати.

Инсон Аллоҳдан тугал қўрқмоғи учун заррадек нарсада ҳам тақво қилмоғи лозим. Ўзи билан ҳаромнинг ўртасида тўсиқ бўлсин деб, ҳатто айрим ҳалолдан ҳам тақво қилмоғи керак. Аллоҳ таоло Қиёматда бандаларининг аҳволини баён этиб деди: «Бас, Ким (ҳаёти дунёда) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат куни) ўшани кўради. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўради». (Залзала сураси, 7-8-оятлар.)

Бинобарин, ҳар қандай ёмонликдан ҳазар қилгин, ҳар қандай яхшиликни ғанимат билгин! Уларнинг биронтасига беэътибор қарама!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда «Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку», деймиз. Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жамоат қанча кўп бўлса, Аллоҳ таоло уни шунча кўп яхши кўради

Қоббас ибн Ашям Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай
дедилар: «Икки киши жамоат бўлиб ўқиган намознинг савоби Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг наздида тўрт киши алоҳида-алоҳида ўқиган намознинг савобидан кўпроқдир. Тўрт киши жамоат бўлиб ўқиган намознинг савоби саккиз киши алоҳида-алоҳида ўқиган намознинг савобидан кўпроқдир. Саккиз киши жамоат бўлиб ўқиган намознинг савоби Аллоҳ таолонинг наздида юз киши алоҳида-алоҳида ўқиган намознинг савобидан кўпроқдир» (Баззор ва Табароний ривояти).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Раҳмоннинг муҳаббатидир олий мартаба

Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унутилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а:
«Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» (Тоҳо сураси, 84-оят.)
Савоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида

«Бутун тарих мобайнида дин ва дунёни баробар тутиб, унда юксак муваффақият қозона олган ягона инсон – Муҳаммад алайҳиссаломдир».

Майкл Харт.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

УЛУҒЛАР СУҲБАТИ ГЎЁ СЕРҲОСИЛ БОҒДИР

Султон Маҳмуднинг жуда гўзал боғи бор эди. Бир куни у ушбу боғда отаси Носируддавла Сабуктакин шарафига зиёфат берди. Зиёфатдан кейин ўғил отасидан сўради:
– Азиз отам, менинг бу боғим ҳақида нима дейсиз, сизга маъқул бўлдими?
Ота жавоб берди:
– Эй кўзимнинг нури ўғлим, боғинг бағоят зебо ва дилкушо боғдир, аммо бундай боғни давлати, бойлиги бор ҳар бир киши бунёдга келтира олади, лекин сен кўпларга муяссар бўлмаган бир боғни вужудга келтирки, унинг мевасидек мева ҳеч ерда топилмасин.
– Сизнинг таъриф қилганингизча, бунёдга келтириш ҳар кимга ҳам муяссар бўлмаган у боғ қандай боғ экан? – деб эди, ота жавоб берди:
– У боғ – олиму фозиллар, адибу шоирлар, донишмандлару ва бошқа ахлоқли, тарбияли улуғ зотлар суҳбатидир. Шу улуғ зотлардан тарбия топиб, яхши ишлар зуҳурга келтириш унинг дарахти бўлиб, меваси эса яхши номга эга бўлишдир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мавлиди шариф


@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

УСТОЗ ОТАДЕК УЛУҒ

Бани башарнинг жонига асло уч нарса тегмас, яъни одамзод уч нарсадан безор бўлмас экан: 1) оила; 2) ризқ-рўз; 3) китоб.
Табиийки, китоб ўқиш учун, аввало, устоз керак. Чунки устоз, мураббий ёшларни илм ва маърифат пиллапояларидан секин-аста юқорига олиб чиқади.

Ҳа, азизлар!
Англаб турганингиздек, биз 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан хайрия акциясини эълон қилдик. Чунки ўқитувчига вазирнинг маоши, императорнинг обрўси, депутатнинг дахлсизлиги қўлланмагунча тараққиёт ҳақида гапириш ноўриндир.

Шундай экан, азиз хайрсевар юртдошлар, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида “Меҳроб ҳиммати” сизларни бир-биридан гўзал ва ажри энг улуғ ишларга далолат қилишда давом этади.
Ушбу хайрли ишни шаҳримиз мадрасаларида амалга оширишни мақсад қилдик.

Зеро, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навооий ҳазратлари бежиз:
Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганч ила
, дея таъкидламаган.

Биз билан, ҳақдорлар билан бирга бўлинг!

🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷

Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
👍 Instagram 👍 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши иштирок этиши керак

Савол: Карантин пайтида жаноза намозларида кўпчилик иштирок эта олмади. Бунга шариатимизда нима дейилган Умуман олганда, жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?

📩 Жавоб: Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам, намоз дуруст бўлади.
Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади ("Мухтасар фил Фиқҳил Ҳанафий" китоби).
Бу мавзуда ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади: "Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, "Ниҳоя" китобида шундай келган" ("Китобус солаҳ ).
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн битта амакилари бор эди:

1. Ҳорис
2. Абу Толиб
3. Зубайр
4. Ҳамза розияллоҳу анҳу
5. Абу Лаҳаб
6. Қусам
7. Ғайдоқ
8. Муқаввим
9. Зирор
10. Аббос розияллоҳу анҳу
11. Муғийра

Улардан фақат икки амакилари иймон келтирди: Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу.

Абдулқаюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Оламларга раҳмат бўлиб келган зот
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жаноза намозида сафларнинг тоқ бўлиши

Савол: Жаноза намозида уч, беш саф бўлиб, тоқ бўлиб сафланинглар, деб айтганларини эшитиб қоламиз. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

📩 Жавоб: Ҳадиси шарифларда жаноза намозида сафлар учтага етиши маййитнинг кечирилишига сабаб бўлиши айтилган. Чунки жаноза намози маййитнинг ҳаққига дуо қилишдир. Унда қанча кўп одам иштирок этса, шунча фазилатли бўлади. Лекин сафларнинг тоқ бўлиши шарт қилинмаган, мабодо сафлар жуфт бўлиб қолса ҳам, зарари йўқ. Бу мавзуда аллома Муҳаммадамин ибн Обидин "Раддул муҳтор" номли китобида бундай дейди: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ва саллам: "Кимнинг жанозасини уч саф мусулмонлар ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади", деганлар. Бу ҳадисни Имом Абу Довуд ривоят қилган ва ҳасан ҳадис деган. Имом Ҳоким ҳам ривоят қилган ва Имом Муслимнинг шартига биноан саҳиҳ ҳадис деган. Шунинг учун ҳам "Муҳит" китобида айтилади:
👉 Давомини ўқинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚИРҚ КУН ҲАЛОЛ ЛУҚМА ЕСАНГИЗ
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

75. Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук-қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкоро инфоқ қиладиган кимсани зарбул масал қилади. Улар тенг бўлурларми? Ҳамду сано Аллоҳгадир. Лекин кўплари билмаслар.
Ушбу мисол ояти карима нозил бўлган жойдаги араб жоҳилий жамияти воқеълигидан олингандир.
«Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук-қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкоро инфоқ қиладиган кимсани зарбул масал қилур».
Исломни инкор этиб, Аллоҳга ширк келтираётганларнинг бошлиқлари Қурайшнинг зодагон-бойлари эди. У даврдаги бойларнинг мамлук-қуллари бор эди. Бу қуллар эгасига мулк, ўзлари ҳеч нарсага ҳақсиз бир жонзот эди. Уларнинг қиладиган иши хўжайинларининг буйруғини бажаришу улар берган нарсани олиб, раҳмат айтиш ва тирикчилик ўтказиш эди. Хўжайинлар Аллоҳ уларга берган молу дунё, ҳурлик ва турли имкониятлар туфайли истаган нарсаларини қилар, жумладан, Аллоҳ берган ризқдан хайру эҳсон этар эдилар.
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌸 Хайрли тонг! 🌸

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
18.09.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

148. Бинти Саъд отасидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай менинг умматим ҳам худди шундай бўлиниб кетади. Бу фирқаларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси жаҳаннамдадир. У (жаннатга кирадигани мусулмонлар энг кўп эргашган) жамоадир", дедилар".

Изоҳ: Бу ҳадиснинг аввалида Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлингани айтилмоқда. Шунингдек, бошқа ҳадисларда Бани Исроилнинг етмиш бир, насронийларнинг етмиш икки фирқага бўлингани ва мусулмонлар етмиш уч фирқага бўлиниши айтилган. Афсуслар бўлсинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари рўёбга чиқди. Исломга эътиқод қилиб юрганлар орасида турли-туман фирқалар пайдо бўлди ва бу жараён давом этмоқда. Бу фирқалар орасида мусулмонлар энг кўпчиликни ташкил қилувчи жамоа аҳли сунна вал жамоадир.
Ушбу ҳадисда ва шу маънодаги бошқа ҳадисларда зикр қилинган фирқалардан мурод ақидавий фирқалардир. Баъзилар ўйлаганидек, фиқҳий мазҳаблар эмас.
👉 Давомини
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Инсон ризқини охиригача олмагунча ўлмайди
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

74. Аллоҳга зарбул масал келтирманглар! Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса, билмассизлар.
Мушриклар Аллоҳ берган ризқ ва неъматлардан баҳраманд бўла туриб ширк келтиришлари, Ундан ўзгага ибодат қилишлари уларнинг Аллоҳ ҳақидаги нотўғри тасаввур ва эътиқодларига боғлиқдир. Улар дунёда Аллоҳга ўхшаш нарсалар бор, буту санамлар Аллоҳга ўхшаш илоҳ, улар Аллоҳнинг тимсолидир, деб эътиқод қиладилар. Шунинг учун ҳам ушбу оятда:
«Аллоҳга зарбул масал келтирманглар!» , дейилмоқда.
Яъни, Аллоҳга мисол келтирманг. Фалон нарса ҳам Аллоҳ мисоли, деманг.
«Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса, билмассизлар».
Ҳамма нарсани Аллоҳ билади. Сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар. Шунингдек, зарбул масал қилишни ҳам Аллоҳ билади:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
17.09.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мавлиди шариф

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

60 ЙИЛ ҚОЗИЛИК ҚИЛДИ

Шурайҳ 60 йил мобайнида Куфада қозилик қилди. Ёши 107 етганда ҳам одамлар орасида адолат ва ҳикмат билан ҳукм қилишда давом этди. Ёш авлодга қозилик мантиғини таълим берди. Зайд ибн Муовия Куфага Ҳажжожни волий этганини эшитгач, вазифасини тарк этди ва: “Шаҳар волийси золим бўлган ҳолда, мен адолат билан ҳукм чиқаришга қодир бўлмайман. Ҳажжож кабилар ҳукм ишларига аралашади. Буни мен ҳеч қачон қабул қилмайман”, деди.
Қозилик ишидан кетганидан бир ой ўтиб Шурайҳ оламдан ўтди. Гўёки у дунёда қози бўлиш учун яшагандек эди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳ сизни зикр қилишини хоҳласангиз
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

73. Ва Аллоҳдан ўзга уларга осмонлару ердан ҳеч бир ризққа молик бўла олмайдиган ва ҳеч нарсага қодир бўла олмайдиган нарсаларга ибодат қилурларми?
Инсон шунчалик ҳам айниб, шунчалик ҳам нотўғри йўлларга кириб кетадими? Ўзини яратган зотни, унга ўз жинсидан жуфти ҳалол яратиб берган зотни, унга болалару набиралар ҳамда пок ризқлар ато этган зотни қўйиб, бошқага ибодат қиладими?
Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган ўша нарсаси нима эканини ўйлаб кўрмайдими? Нима учун унга сиғиняпти ўзи? Ахир, сиғинаётган нарсаси унга бирор ризқни бера олмайди-ку?! У нарса ризқ ҳам, неъмат ҳам беришга қодир эмас-ку! Хўш, ризқ беришга қодир бўлмаган, ҳеч бир ризқ бера олмайдиган нарсага нима учун ибодат қилади?!
Эй мушриклар!
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel