☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ДЎСТЛАРИМ ☘️
Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бугунги кунингиз хайрли, файзли, ва барокатли бўлсин азизлар!
🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🌷Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
🌷 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
📿 Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.
🕊☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz
Амр ибн Муҳожир айтади: Умар Умар ибн Абдулазизнинг олма егиси келди. Яқинларидан бири унга олма ҳадя қилиб жўнатди.
– Бу олма нақадар ширин бўйли ва яхши, – деди Умар, – Эй ғулом, уни эгасига олиб бориб бер ва хожангга салом айт. Яна айтгинки, ҳадянгиз бизга жуда манзур бўлди.
– Эй амирал-мўъминин, олмани амакингизнинг ўғли – яқин кишингиз ҳадя қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам ҳам ҳадяни қабул қилганларини биласиз-ку?!
– Сени қара-ю! У вақтларда ҳадя чиндан ҳам ҳадя бўларди, бугун эса у бизга берилган порадир.
@mehrob_uz
🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
149. Омир ибн Саъд отасидан ушбу ҳадисни ривоят қилади:
"Саъд ибн Муоз Бани Қурайза устидан уларнинг соқол-мўйлови чиққанларини қатл этиш, моллари, аёллари ва бола-чақаларини қул қилиб тақсимлашни ҳукм қилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, (Саъд) бугун уларнинг устидан етти қават осмон узра ҳукм қилган Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ ҳукм қилди", дедилар".
Изоҳ: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларида бошқа яҳудийлар каби Бани Қурайза билан ҳам битим тузган, уларнинг моллари, жонлари ва ҳурриятини муҳофаза остига олган эдилар. Уҳуд жангидан кейин Расули акрам битимларни янгилашни лозим топдилар. Бани Назир битимнинг янгиланишини истамагани ва Исломга нисбатан душманлигини рўй-рост намоён этгани учун сургун қилинди. Аммо Бани Қурайза эски аҳдини янгилади, шу боис жойида қолдирилди.
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Абу Дардони масжидга келишини кечиктирган хурмо
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
76. Аллоҳ икки кишини зарбул масал келтирди. Бирлари соқов, ҳеч нарсага қодир бўлмас. У ўз хожасига юкдир. Қаерга юборса ҳам, яхшилик келтирмас. Ўша одам билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амр қиладиган киши баробар бўлурми?
Бу зарбул масалдаги биринчи киши ҳеч нарсага қодир бўлмаган соқов, ожиз ва нотавон кишидир. Хўжасига юк бўлишдан бошқа ишга ярамайди. Уни хожаси қаерга юборса ҳам, бирор яхшилик келтира олмайди. Бу одам буту санамга ўхшайди. У ҳам соқов-гапира билмайди. Ҳеч қандай яхшилик ҳам келтира олмайди. Бировларга юк бўлади, холос.
Зарбул масалдаги иккинчи одам эса, ўзи тўғри йўлда бўлиши билан бирга, бошқаларни адолатга чақиради. Бу Аллоҳ таоло мисолидир.
Кар-соқов ва нотавон билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амр қиладиган киши ҳеч қачон баробар бўлмайди. Шунга ўхшаб, Аллоҳ таоло билан бутлар ҳам баробар эмас.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
КИТОБ ВА СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИШ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга инсонларнинг энг ёмони учтадир: Ҳарамда гуноҳ иш қилгувчи, Исломда жоҳилият суннати (яъни одати)ни хоҳловчи ва бировни ўлдириш учун унинг қонини ноҳақ талаб қилгувчи» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, уч тоифа инсонлар Аллоҳ таоло учун инсонларнинг энг ёмони ҳисобланади. Улардан биринчиси, Ҳарами шарифда гуноҳ иш қилгувчи инсон, иккинчиси, жоҳилият давридаги ишларни Исломда хоҳловчи инсон, учинчиси эса, бирор мусулмоннинг қонини оқзишни ноҳақдан талаб қилгувчи инсондир.
Савол: Нима сабабдан булар инсонларнинг энг ёмонроғи бўлди?
Жавоб: Бу ишлар ўта қабиҳ ишлар бўлгани учун бу ишни қилган инсонлар ҳам инсонларнинг энг ёмони бўлишди. Гуноҳ аслида хунук ишдир. Аммо у ҳарами шарифда қилинса, янада хунуклашади. Жоҳилият ишлари ҳам нақадар хунук ишлардир. Аммо Исломда бўла туриб, жоҳилият ишининг ривожини исташ янада қабиҳ ва манфурдир. Уни амалга ошириш эса унданда ёмондир. Мусулмон кишининг қонини тўкиш қабиҳдир. Агар унинг қонини тўкиш ноҳақдан бўлса, янада қабиҳ бўлади.
Савол: Аслида инсонларнинг энг ёмони кофир кимса бўлиши керак эди. Нима учун гуноҳи кабирани қилган кимсани ҳадиси шарифда инсонларнинг энг ёмони дейилди?
Жавоб: Бу ерда инсонларнинг энг ёмони дейилиши мутлақ эътибордан бўлмаган. Балки осий мусулмонлар назарда тутилган. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорни энг ёмон жой деганлар. Бу сўздан у ерда тижорат қилмаслик керак, деган маъно келиб чиқадими? Бу саволга мавлоно Абдулазиз Деҳлавий шундай жавоб берган: «Бориш мубоҳ бўлган жойлар эътиборидан бозор энг ёмон жой саналади. Ушбу сўз бориш ножоиз бўлган жойлар ҳақида айтилмаган».
Ҳадисда келган «суннат» лафзи луғат жиҳатидан ёмон маъносини ҳам ўзига қамрайди. Шунга кўра, бу ерда жоҳилият суннати дейишдан мақсад, жоҳилият одати, йўли демакдир.
«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи»дан.
@mehrob_uz
#Тафсир
Эртанги кун учун нимамиз бор?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Ҳашр сураси, 18-оят).
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ояти каримадаги “...ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин!..” жумлани бундай таъвил қилади: «Баъзилар айтадилар: “Ким ояти каримада буюрилган ишни қилса, охират машаққатларидан омонда бўлади. Чунки у қалби билан охиратга нима захира қилаётганини англайди. Шу боис гуноҳлардан узоқда бўлиб, вақтини фақат хайрли ишларга сарфлайди. “Эртанги кунга ўзи учун нима тақдим қилганига қарасин” деганда гуноҳлардан тавба қилиш ёки яхшиликларга шукр қилиш тушунилади».
👉 БАТАФСИЛ
БАХТЛИ БЎЛАЙ ДEСАНГИЗ 5 ЎГИТ
● Агар тонг оттирсангиз, кечни кутманг, куннинг чегарасида яшанг, хотирангизни кунингизни тузатиш учун жамланг.
● Келажакни етиб келгунича ўйламанг, эртангизни синдириб қўйманг. Чунки агар бугунингизни ислоҳ қилсангиз, эртанги кунингиз яхши бўлади.
● Юрагингиздан ҳасадни ўчиринг, адоватни йўқотинг, нафратни чиқариб ташланг ва душманликни кетказинг.
● Яхшилик бўлмаган ишда одамлардан узоқлашманг, ишларингизни сарҳисоб қилинг, одамларга беҳуда аралашишни камайтиринг.
● Китоб инсоннинг энг яхши йўлдоши, шундай экан, китоблар билан суҳбатдош бўлинг, илмга ошно бўлинг, маърифатни дўст тутинг.
«Ўкинма» китобидан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✨ Жума учун ғусл қилиш.
✨ Хушбўй нарсалар суртиш.
✨ Чиройли кийимлар кийиш.
✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендан ушбу калималарни ёдлаб олади ва уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга ўргатади?» – деб сўрадилар. Шунда: – Мен шу ишни қиламан, эй Аллоҳнинг расули, – дедим, дейди Абу Ҳурайра. Пайғамбар алайҳиссалом қўлларимидан ушлаб, бешта амални санаб, дедилар: «Ҳаромлардан сақлан, инсонларнинг энг обиди бўласан; Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан; қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан; ўзингга яхши кўрганингни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради».
Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти.
@mehrob_uz
Бандаликка хилоф сифатлар
Ҳар қандай ҳолатда, ҳаттоки намозда ҳам, инсоннинг Аллоҳга яқинлашишига тўсқинлик қилувчи сифатлар мавжуд бўлиб, улар тўрт қисмга бўлинади: раббоний, шайтоний, хайвоний ва вахшоний.
Раббоний сифат – бу Аллоҳнинг сифатларига ўхшаш хусусиятлар бўлиб, улар билан сифатланишни Аллоҳ мутлақо маън этган. Бундай сифатлар: буюклик, устунликка интилиш, ғино (яъни, ҳеч ким ва ҳеч нимага муҳтож бўлмаслик сифати билан сифатланиш истаги), одамлар устидан ҳукмронлик қилиш хоҳиши, ўзини ҳар қандай мўминдан яхши деб гумон қилиш туйғуси.
Шайтоний сифатлар - ҳасад, макр, хиёнат, ёлғон, ваъдабозлик, мунофиқлик, шунингдек, бидъат ва фирқачиликка мойиллик хусусияти.
Ҳайвоний сифатлар - баднафслик, очкўзлик, ишқибозлик, жинсий ва шаҳвоний иштиёқларга муккасидан кетишга ўхшашлар. Бу хусусиятлар ўз эгасини зино ва ўғирлик каби қабиҳ жиноятларга ундайди.
Ваҳшоний (йиртқич ҳайвонларга хос) сифатлар - булар ноўрин ва бемаҳал ғазабланиш ва нафратланишга ўхшаш феъллардир. Бундай сифат эгалари одам ўлдириш, унга шикаст етказиш каби Аллоҳ тақиқлаган оғир гуноҳлардан ҳам тонмайдилар. Инсон кўнглини аввал бошидан ҳайвоний сифатлар эгаллай бошлайди. Вақт ўтиб, унда дунёни идрок этиш қобилияти шакллана бошлаши баробарида ваҳшоний хусусиятлар хам
секин-асталик билан ўзини намоён этади. Айнан шу маҳалда Аллоҳнинг мадади бўлмаса, инсон шайтоннинг ёрдамига таянган ҳолда ўзининг ақлу идрогини макру хиёнат учун ишлата бошлайди. Фурсатни ғанимат билган шайтон бор имкониятини ишга солиб йўлдан адашган инсонни тақиқланган, яъни Аллоҳдан бошқага муносиб бўлмаган сифатларни эгаллашга ундайди. Кимки бу пайтда шайтоннинг битта сифатини ўзига юқтириб олса, Аллоҳ уни яқинлашиш имкониятидан маҳрум этади. У зот Ўзига шайтон ва унинг лашкарига қарата шундай дейди: "Менга яқинлашганларга сиз таъсир ўтказишга қодир эмассиз, аммо Мендан ажраганларнинг ҳар бирининг устидан мутлақ ҳукмдорлик қила оласиз".
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, бахтсизлигу-балолар унинг кўзини очолмайди. Чунки ақли ноқис аёл, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради. Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қоласан, лекин озорланмайсан. Бу ҳолат қалбингнинг ўлиб қолганидан пайдо бўлади. Чунки тирикка тикон кирса озорланади, ўликни пичоқ билан қиймаласа ҳам сезмайди. Демак сенинг қалбинг ўлибди. Шундай бўлса, ҳикмат мажлисларида ўтиргин. Чунки уларда жаннат неъматларидан тортиқлар бор. Уларни йўлларингда, ҳовлингда ва уйингда топасан. Ушбу мажлислардан қолиб кетмагин. Агар маъсият устида бўлсанг ҳам: "Мажлисга ҳозир бўлишимдан не фойда? Гуноҳкор бўлсам, гуноҳни тарк этишга кучим етмаса", демагин. Балки камончи отиши керак. Нишонга бугун тегмаса, эртага тегади.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
Сен ва қабринг орасида бир неча қадам бор холос
Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш касалидан фориғ бўлиб қарайсанки, кўпчилик сендан ўзиб кетибди.
Улардан бири Қуръонни ёд олибди, яна бири тажвидини яхшилабди. Кимдир матнларни ёд олибди, яна кимдир фанларда ўзиб кетибди...
Сен эса телефонинг қаршисида ўтираверибсан, умринг ўтиб кетса ҳам сезмабсан.
Шуни билки, сен билан қабринг ўртасида бир ёки бир нечагина қадам қолган холос. Надомат чекиб қолмасдан олдин ўзингни бир тафтиш қилгин, чунки у вақтдаги афсус-надоматнинг фойдаси бўлмайди.
@mehrob_uz
#ЭСЛАТИНГ
📣 Эртага пайшанба!
19 сентябрь, 2024
16 Робиъул аввал, 1446
Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўзасини тутишни унутманг!
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар” (Термизий ривояти.)
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).
Ҳадиси шарифларда: «Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар» дейилган (Имом Ибн Сунний ривояти).
⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
19.09.2024 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 04:46
Ифторлик бошланиши: 18:30
Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).