Ғурурланишнинг зарари
Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзлар:
1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.
2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.
3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир-оқибат куфр келтириб ҳалокат топган.)
4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.
«Ҳикматлар чашмаси»дан.
@mehrob_uz
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: "Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёйилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди".
Имом Аҳмад ривояти.
@mehrob_uz
Энг гўзал хулқ эгаси
Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди.
Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар.
У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди.
Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар.
Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди.
Саҳобалар:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
– Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар.
@mehrob_uz
ЙЎЛЧИНИНГ ЎЛИМИ ОЛДИДАН АЙТГАН СЎЗЛАРИ
Йўлчилардан (ҳақ йўлчиси, соликдан) жон чиқар вақтида дўстлари:
- Нечук ҳолдасан? - деб сўрадилар. Ҳақ йўлчиси жавоб берди:
- Умрим йўлида охират озиғини ғамламадим, мева ҳам, барг ҳам бермадим. Хижолатли феълим сабабли қўлимда фақат лой ва тупроқ қолди. Охирида топганим гўримга қўйиладиган бир ғишт бўлди. Тўплаб йиққан кийим-кечакларимдан шу жанда ва кафанлигим қолди. Аввало мени кўз ёшларим билан ювинглар. Охиримда бошим тагига бир ғишт қўйинглар. Кафаним кўз ёшларимга оғушта, пешанамга ёзилганини кўрмоқдаман. Пок танимни кафаним ёпиб турса, тезроқ тупроққа қўшиламан. Кичик бир чуқурда (гўрда) ётганимда бошимга тупроқдан ўзга ёғин ёғмайди. Афсус, бир дона (уруғ) эмасманки, тупроқдан униб, ўсиб яшасам. Соя қуёш висолини орзу қилади, лекин бу савдо жуда қийин, амримаҳолдир. Бу ишнинг қийинлиги сояга ошкор-маълум бўлса-да, у шу мушкул ишни сира хаёлидан чиқариб ташлолмайди. Менинг ҳам аҳволим офтоб ёруғини орзу қилган сояга ўхшайди. Мен бу мушкул ишни хаёлимдан
чиқаролмайман. Инсон ўлганидан сўнг ёлғиз қолади, дарё сувига ғарқ бўлса ҳам лаби қуруқшаб, бир томчи сувни томизадиган одам тополмайди. Менга энди ҳеч ким ҳамроз ва ҳамдам бўлолмайди, энди ҳеч ким ҳамдард ва маҳрам бўлолмайди. Менда энди ҳеч бир ҳиммат ва хирс каби майллар ҳам қолмайди. Энди руҳим ҳаловатида зулмат-ғашлик бўлмайди. Энди дилимни ҳеч ким ранжитмайди, мен ҳам ҳеч кимнинг дилини ранжитмайман. Энди мен султон дастурхонидан луқмани ҳавас қилмайман. Эшик оғасига ҳам шоҳ даргоҳига киритинг деб, ялиниб-ёлвормайман. Энди дилимда халқдан узоқлашиб, ёлғизланиб қолишдан ташвиш бўлмайди. Менинг аҳволимда ҳамма нарса остин-устин бўлган. Пир шундай деб, ўз ҳол-аҳволидан хабар берди.
"Мантиқ ут-тайр" дан.
@mehrob_uz
Ўлик туғилган болага жаноза
❓Савол: Ой-куни тўлмай, тушиб қолган болага жаноза намози ўқиладими?
📩 Жавоб: Агар бола тирик туғилса ёки унга далолат қилувчи аломат (масалан, қимирласа, йиғласа) бўлса, унга исм қўйилади, ювилиб кафанланади ва жаноза ўқиб кўмилади. Аммо ўлик туғилса, унга жаноза ўқилмайди, балки ювиб, матога ўраб дафн қилинади ("Ҳидоя"). Валлоҳу аълам.
@mehrob_uz
Расулуллоҳ пора берувчи ва пора олувчини лаънатладилар
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
77. Осмонлару ернинг ғайб(илм)и Аллоҳникидир. Соат–қиёмат иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.
Аллоҳ таолони инкор этиб, унга куфр келтириб, мушрик бўлиб юрган кимсалар билиб қўйсинларки:
«Осмонлару ернинг ғайб(илм)и Аллоҳникидир».
Бандалари учун ғайб бўлган оламни фақат Аллоҳ таологина билади. Ундан бошқа ҳеч қандай зот ғайбни била олмайди. Осмонлар ва ердаги барча ғайбларни фақат Аллоҳгина билур. Ана ўша ғайб нарсалардан энг кўп сўраладигани қиёмат куни бўлиб, унинг номларидан бири «Соат»дир. Ўша Соат қачон келиши ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзига аёндир.
«Соат-қиёмат иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир».
Яъни, қиёмат жуда яқин. Унинг келишидан ғофил қолманг, тайёргарлигингизни кўринг. У жуда ҳам тез бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло «Бўл!» деса, бас. Бир зумда, кўз-очиб юмгунча ёки ундан ҳам тезроқ бўлиши мумкин. Бунга ҳеч шубҳаланмай, тайёргарлигингизни кўринг.
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир».
Жумладан, қиёматни қоим қилишга ҳам.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️
🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ғийбат қилиб қўйганда гуноҳини қандай ювмоқ керак?
Ким ғийбат қилиб қўйса, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, савобини ғийбат қилинганга бағишласин. Бу зарурдир. Солиҳлардан бирининг тушида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги маънода насиҳат қилиб шундай деган эканлар: "Ҳақиқатда, Қиёмат куни кишининг қилган ғийбати ва тиловатининг савоби Аллоҳ таоло ҳузурида ёнма-ён тургай. Шу боис биз ўқилган тиловатнинг савоби гапирилган ғийбатнинг зарарига, шоядки, каффорат бўлса, деб умид қиламиз". Доно киши ғийбат қилингани учун хафа бўлмайди. Ахир Аллоҳ ғийбат туфайли озор кўрган кимсанинг тенг ярим гуноҳларини кечиришини айтган-ку! Аммо ўзларининг яхшиликларини гапириб, тариқат аҳлини қоралайдиганлар билан муриднинг дўстлашиши дуруст эмас. Бу унинг шаънига ярашмайдиган ишдир. Солиҳлар бу тоифа одамларнинг ботин оламлари одатда хароб бўлишини айтиб ўтганлар. Диндош биродарининг йўқлигида унинг ғийбат қилинишига гувоҳ бўла туриб бунга бепарволик қилиш мумкин эмас. Аксинча, қоралаётган одамлардан уни ҳимоя қилиб, ёнини олмоқ зарур. Бундай ҳолатда ҳатто сукут сақлаш ҳам розилик аломати бўлиб, бу ўша ўз биродарини камситиш билан баробар бўлиб қолади. Ахир мусулмоннинг асосий бурчларидан бири диндош дўстини ғийбат ва намиймадан ҳимоя қилиш эмасми? Яҳё ибн Муоз ар Розий қуддиса сирруҳу дейдиларки: "Сенда мусулмонга фойдаси етадиган уч хусусият бўлсин: агар унга фойда келтиролмасанг, лоақал зарар берма; агар уни хурсанд қилолмасанг, лоақал ранжитма ва агар уни мақтай олмасанг, лоақал қоралама". Нақл қиладиларки, бир кун Иброҳим ибн Адҳам қаергадир меҳмондорчиликка борган
эканлар, иттифоқо чақирилган меҳмонлардан
кимдир вақтида етиб кела олмабди. Ҳозир бўлганлардан бири иккинчисидан:
- Фалончи нимага ҳанузгача етиб келолмади? - деб сўраган экан, шериги:
- Семиз одамнинг юриши қийинроқ бўлади,
шунинг учун бўлса керак! - деб жавоб берибди.
Бу гапни эшитган Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу дарҳол бу уйни тарк этиб, уч кунгача ҳеч нарса емабдилар. Орадан бир қанча вақт ўтганидан кейин шундай деган эканлар:
- Бир мўмин ғийбат қилинган жойда ҳеч чидаб ўтиролмайман.
Яна бир дафъа Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу уйларига меҳмон таклиф қилган эканлар. Овқатланиш бошланганида таклиф этилганлардан баъзилари кимнидир ғийбатлай бошлашибди. Шунда Иброҳим Адҳам уларга қарата:
- Биздан илгари яшаганлар одатда аввал нон, сўнг гўшт ердилар. Сизлар эса, аксинча, аввал гўшт еб, кейин нонга қарайсизлар, шекилли, - деб, бирга таомланишдан бош тортибдилар. Барча солиҳларнинг эзгу одатларидан бири шу эдики, мабодо диндош бирдарларидан бирлари ғийбат нишонига айланиб қолгудай бўлса, албатта, уни ҳимоя қилишар, иложи борича унинг шаънига ўзларининг оқлов сўзларини аямас эдилар. Аллоҳ ризосини излаганлар озгина бўлса-да бирон важу сабаб топиб биродарларининг шаънига айтилган таъна-маломатни қайтаришга ҳаракат қилганлар. Масалан, кимдир бирор-бир дин олими ё аҳли тариқат ҳақида, айтайлик: "У ўзи қанақанги мағрур одам? Бирор бир маросимга қилинган таклифга эътибор бермаса, ҳатто одамларнинг тўйида ҳам қатнашишни ўзига муносиб кўрмаса!" деб маломат қилгудай бўлса, солиҳ кишилар дарҳол бу гапга ҳеч бўлмаганда: "Бизнингча, у бу ишни ё ўз нафсини жазолаб, тарбиялаш учун қиляпти, ё ўта тортинчоқлиги сабабидан бўлса керак", деб жавоб қайтарган бўлардилар. Аллоҳ, саодатли қилган кимсалар бирор-бир номаъқул хатти-ҳаракат қилгувчи кимсани кўрсалар, одатда унга нисбатан ҳеч иккиланмай ўзларининг зоҳирий норозиликларини изҳор этадилар, шунинг баробарида, кўнгилларида унинг гуноҳи кечирилишини тилаб унга Аллоҳдан тавфиқу ҳидоят сўрайдилар. Бахтсиз кимсалар эса бундай ҳолда кишининг қоқилиб-суринишидан қувониб, унинг муҳокамасига киришиб кетадилар ва бу билан дарҳол унинг шаънига доғ туширишга интиладилар. Чин мўмин кишининг феъли шундай бўладики, у ўз биродарининг камчилигини бошқалардан пинҳон тутиш мақсадида панду насиҳатини хам иложи борича холи, якка ҳолатда қилади. Холис ўйлайдиган бўлсак, бундан бошқача йўл тутиш мумкин ҳам эмас-ку ахир!..
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
Ҳаромдан тийилмаганларнинг аҳволи
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🪷 Хайрли тонг 🪷
Гўзал дуо: “Ё Аллоҳ! Сендан Сенга муҳаббат қўйишни, Сени яхши кўрганларни яхши кўришни ва Сенинг муҳаббатингга олиб борадиган амалларни қилишни истайман”.
Имом Термизий ривояти
Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ (эвазига) ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо «Алҳамдулиллаҳ», дейишни канда қилма!
@mehrob_uz
762. Абу Қилобадан ривоят қилинади:
«Абу Абдуллоҳ Абу Масъудга ёки Абу Масъуд Абу Абдуллоҳга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан заъама – тахмин асосида даъво қилиш ҳақида нима эшитгансан?» деди.
«У зот: «У (заъама) кишининг қандоқ ҳам ёмон улови», деганлар», деди».
Шарҳ: Арабларда «заъама» деган сўз бор. Бу сўзни кўпроқ гап ўйини қилиш учун, айтган гапининг масъулиятидан қочишга йўл ахтариш учун айтилади. Мисол учун, биров «фалончининг даъво қилишича», деб гапиради. Агар гапи тўғри чиқиб қолса, муродига етади. Аммо гапи нотўғри чиқса, «Мен «таъкидлашича ёки айтишича), деганим йўқ, «даъво қилишича», деганман», дея ўзини оқлашга ўтади. Шунга ўхшаш гапларни айтиш ёмон иш ҳисобланар экан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
78. Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз.
Инсоннинг онаси қорнидаги ҳолини фақат Аллоҳ билади. Инсон баъзи бир зоҳирий ҳолатларни билиши мумкин, холос. Асл ҳолни эса, Аллоҳ билади. Одам боласининг она қорнида пайдо бўлиши ва у ерда ривожланиш жараёни лаҳза-лаҳзаларигача фақат Аллоҳгагина маълум. Вақти-соати келиб, қачон ва қандоқ туғилиши ҳам ёлғиз Аллоҳ таологагина аён.
«Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди».
Дунёда фақат инсон боласигина жуда ожиз ҳолда туғилади. Бошқа ҳайвонларнинг болалари туғилгандан бир оз ўтиб, ҳаракатга тушади, ўзи юради, онасини эмади ва бошқа ҳожатларини чиқаради. Инсон боласи эса, йиғидан бошқа ҳеч нарсани билмай тураверади. Ҳар бир нарсани унга соат, кун, ҳафта, ой эмас, балки йил давомида ўргатиш керак. Ўша ўрганиш ҳам Аллоҳ берган хусусиятлар билан бўлади.
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
УСТОЗ ОТАДЕК УЛУҒ
Бани башарнинг жонига асло уч нарса тегмас, яъни одамзод уч нарсадан безор бўлмас экан: 1) оила; 2) ризқ-рўз; 3) китоб.
Табиийки, китоб ўқиш учун, аввало, устоз керак. Чунки устоз, мураббий ёшларни илм ва маърифат пиллапояларидан секин-аста юқорига олиб чиқади.
Ҳа, азизлар!
Англаб турганингиздек, биз 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан хайрия акциясини эълон қилдик. Чунки ўқитувчига вазирнинг маоши, императорнинг обрўси, депутатнинг дахлсизлиги қўлланмагунча тараққиёт ҳақида гапириш ноўриндир.
Шундай экан, азиз хайрсевар юртдошлар, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида “Меҳроб ҳиммати” сизларни бир-биридан гўзал ва ажри энг улуғ ишларга далолат қилишда давом этади.
Ушбу хайрли ишни шаҳримиз мадрасаларида амалга оширишни мақсад қилдик.
Зеро, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навооий ҳазратлари бежиз:
Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганч ила, дея таъкидламаган.
Биз билан, ҳақдорлар билан бирга бўлинг!
🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Барака фақат тиловатдами?
Улуғлардан бири: “Ризқ топиш (тирикчилик) учун уйқунгдан турасан-у, ўша ризқни ато этувчи Розиқинг учун (буюрган фарзини адо этишга) турмайсанми?” деган эди...
Деворларимизни Қуръон оятлари билан зийнатлаймизу, лекин ҳаётимизни Қуръонга амал қилиш билан безамаймиз. Уни ўликларимиз устида ўқиймизу, тирикларимизда унинг аҳкомларига кўра иш кўрмаймиз. Баракани уни фақат қироат қилиш ва ёдлашда деб биламиз. Албатта барака Қуръонга эргашиш ва унинг аҳкомларини маҳкам тутишдадир.
“Биз нозил қилган бу Китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар”, Анъом сураси, 155-оят.
Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.
@mehrob_uz
Ғофил билан дўстлашсанг
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: “Билгинки, ўзаро яқин, улфат бўлиш бирга ўтириш, мажлис билан юзага келади. Масрур билан ўтирсанг, шодланасан, ғофиллар билан дўстлашсанг, ғофил бўласан, зокирлар билан ўтирсанг, зикр қиласан, уйқучилар билан дўстлашсанг, сен ҳам (ғафлат уйқусига) ботасан, динсизлар билан ўтирсанг, қалбингда дининг, эътиқодинг ўлади. “Ўликлардир, тирик эмаслар...” (Наҳл сураси, 21-оят).
Шу сабаб Марямга: “Эй Марям, Роббингга итоаткор бўл, Унга сажда қил ва рукъ қилувчилар билан рукуъ қил”, дейилган (Оли Имрон сураси, 43-оят)”.
@mehrob_uz
Қилган гуноҳингдан кейинги ёмон оқибатдан амин бўлма. Ҳеч бир гунох йўқки, уни қилганингдан сўнг янада каттаси орқасидан келмасин. Зеро, гуноҳ қилаётганингда ўнг ва чап томондаги фаришталардан уялмаслигинг содир этган гуноҳингдан каттароқдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос.
@mehrob_uz
АЁЛЛАРГА ЭЗГУЛИКНИ ТАВСИЯ ҚИЛИНГЛАР
Икки белбоғ эгаси бўлмиш Асмо бинти Абу Бакр қашшоқлик ва маҳрумликка сабр қилишда эрнинг итоатига ҳарис бўлишда, эрнинг ризосини исташликда тирик мисол ва гўзал намунадир. Ҳаёт мўминлар учун гўзалдир. Охират тақводорлар учун севиклидир. Улар бахтиёрдирлар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни қанчалар яхши кўришинг ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Бундай муҳаббатнинг тасдиқи нима эканлигини биласанми? Бунинг тасдиқи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсаларни қилиб, қайтарганларидан қайтишингдир. Туйғуларинг ҳақида ўйла, энг аввало муҳаббат туйғуларини Оллоҳ таоло томонга, сўнгра Оллоҳ таоло у сабабли залолатдан қутқарган инсон – Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам томонга юзлантир. Агар жаннатдаги маконинг олий бўлишини истасанг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ёдга ол: “Киши Қиёмат куни яхши кўргани билан бирга бўлади”. Муҳаббатнинг белги ва кўринишларига эга бўлган инсон Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини бажаради. Ахир у зотнинг буйруқларини бажармай, у зотнинг суннатига, ҳидоятига эргашмаган кимсани Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни севади деб қандай айтиш мумкин? Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини ўқ, ўрган. У зиботнинг буюк ахлоқлари, гўзал ҳадислари, саховати, Оллоҳдан қўрқишлари, дунёдан зоҳидлик билан ўтганлари ҳақида ўйла. Сенинг ахлоқинг у зотнинг ахлоқига ўхшаши учун ўз ахлоқингни ўзгартир. Нуҳ ва Лутнинг аёли эрларига хиёнат қилдилар, хор бўлдилар. Осиё ва Марям иймон келтирдилар, азиз бўлдилар.
"Энг бахтли аёл" китобидан.
@mehrob_uz
151. Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръонни тағанний қилиб ўқимаган биздан эмас", дедилар".
Изоҳ: Қуръони каримни тағанний этиб ўқиш – овози билан зийнатлаб, оҳанг ва тажвид билан қироат қилиб ўқиш тушунилади.
@mehrob_uz
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отларининг номи:
1. Яъсуб
2. Луҳайф
3. Муртажиз
4. Сакб
5. Лизоз
6. Вард
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг номи:
Қасво.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳачирларининг номи:
Дулдул.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшакларинининг номи:
Яъфур.
Абдулқаюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz
Язид ибн Майсара айтади: Инсон еттита сабабга кўра йиғлайди:
1. Қувонганидан.
2. Маҳзунлигидан.
3. Қўрққанидан.
4. Қийналганидан.
5. Риё қилиб.
6. Шукур қилиб.
7. Аллоҳдан қўрққани учун.
Фақат Аллоҳдан қўрқиб тўкилган бир томчи кўз ёшгина тоғлардек жаҳаннам оловини ўчира олади.
@mehrob_uz
ҲАСАД, КЎРОЛМАСЛИК ВА ҲИҚД
Ҳасад - кимгадир Аллоҳ ато қилган неъмат ва ютуққа норози бўлиш, унинг шу неъматдан жудо бўлишини исташдир. Кўролмаслик (ҳиқд)нинг асосида эса адоват ва хусумат сақлаш, одамлар билан муносабатда орани узиш ётади. Ҳасадчи - ҳеч кимни аямайдиган, ҳеч кимга тинчлик бермайдиган, адолатсиз ва бешафқат одамдир. Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар: "Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг: Кибр-ҳаво (бошқалардан ўзини устун кўриш)дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади; Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак жаннатдаги тақиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади; Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди” (Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди шу мазмунда келган, 40/49).
Аллоҳнинг Ўз пайғамбарларидан бири Сулаймон ибн Довуд алайҳумоссаломга шундай ваҳий жўнатгани ривоят қилинади: "Ҳеч қачон солиҳ бандаларимни ғийбат қилма ва ҳеч қачон бандаларимдан бирортасига ҳасад қилма!" Шунингдек, бир тақводор, солиҳ кишининг қуйидаги сўзи машҳур: "Қачонки Яратган бирор бандасини бағритош душманга гирифтор этмоқни ирода этса, унга ҳасадчини йўлиқтириб қўяди". Ҳасад инсоннинг динини ўлдириб, унинг манфаатини қалбидан кетказади, чунки ундан қалбни чулғаб олувчи зулмат ва парда пайдо бўлади. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Сизларга ўтган қавмларда бўлган касаллик ёпишди. Бу ҳасад ва бировни нафрат билан кўролмасликдир. У юлиб олувчидир. Биласизми, юлиб олувчи деганда сочни юлиб олади демаяпман. У динни юлиб олади..." (Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Термизий ривояти, "Сифатул Қиёмат" 57, (2512)).
Орифлардан бири марҳамат қилган экан: "Уч тоифа кишининг дуоси Аллоҳ наздида мақбул эмас: ҳаромхўрнинг, ғийбатчининг ва мўъминларга нисбатан ҳиқду ҳасад қилгувчининг”. Бу тоифаларнинг дуолари мақбул бўлмаслигининг ҳикмати, эҳтимол, Аллоҳнинг ўз бандаларидан бирига марҳамат кўрсатиб берган неъматларини кўролмаганликлари сабабидандир.
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
• Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи:
1. Азб
2. Расуб
3. Михзам
4. Қалъий
5. Маъсур
6. Ҳатф
7. Баттор
8. Қузайб
• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қирқ ёшларида Пайғамбарлик берилди. Биринчи ваҳий душанба куни Рамазоннинг ўн еттинчи кунида Ҳиро ғорида нозил бўлди.
• Аввал бошда уч йилгача динни махфий даъват қилдилар. Кейин ҳукми илоҳий ила очиқ-ойдин даъватни бошладилар.
• Қирқдан эллик уч ёшгача яъни, ўн уч йил Маккаи Мукаррамада яшадилар.
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар ва вафотларигача ўша ерда турдилар.
Абдулқаюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz
ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ КАСРИ
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
«Сизларнинг энг ёмонингизни айтайми? – дедилар. – Айтинг, эй Аллоҳнинг расули, – дейишди. – Одамларга ғазабини сочган ва одамларнинг ғазабига учраган киши, – дедилар. – Ундан ҳам ёмонроғини айтайми? – дедилар. – Айтинг, эй Аллоҳнинг расули, – дейишди. – Хатони кечирмаган, узрни қабул қилмаган, гуноҳни афв этмаган киши, – дедилар.»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.
@mehrob_uz