Фойда ва зарар
Ҳотам Асом айтади: Маҳзунлик икки турли бўлиб, бири сенинг фойдангга, иккинчиси эса зарарингга ишлайди. Қачон дунёнинг матоҳини қўлдан чиқарганинг учун ғам чексанг, бу ғам сенинг зарарингга хизмат қилади. Қачон охират ишини ўтказиб юборганинг учун маҳзун бўлсанг, бу ҳазинлик сенинг фойдангга бўлади. Масалан, сен икки дирҳамингни тушириб қўйганинг учун куюнсанг, бу ғам дунё учун бўлади. Агар ҳасад, хато, нуқсон каби бирон иш сен тарафдан содир бўлгани сабабли сиқилсанг, бу ғам сенинг фойдангга хизмат қилади.
@mehrob_uz
Уч нарсани ҳаргиз унутма:
• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.
@mehrob_uz
Жаноза намозини таҳоратсиз ўқиш
❓Савол: Баъзилар жаноза намозини таҳоратсиз ўқиса ҳам жоиз дейишади. Шу гап тўғрими?
📩 Жавоб: Жаноза намозини таҳоратсиз ўқиб бўлмайди. Чунки жаноза намозини ўқувчининг бадани, кийими ва жойи таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши шарт. Жаноза намозига улгуриш учун вақт жуда кам бўлганида таяммум қилиб, жаноза намозига қўшилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
@mehrob_uz
Аллоҳ инсонга тоқатидан ортиқ мусибат бермайди
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
80. Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўнадиган кунингизда енгил кўтариладиган уйлар қилди. Уларнинг жунлари, юнглари ва қилларидан маълум вақтгача жиҳоз ва мато бўладиган қилди.
Инсоннинг уйи энг қулай оромгоҳи ҳисобланади. Уйдан бошқа жойда одам оромини йўқотади. Ўз уйидагича тинчлана билмайди инсон. Буни ҳар бир инсон, хусусан, уйи йўқ кишилар жуда яхши ҳис этадилар. Шунинг учун ҳам Ислом динида уйга ва унинг осойишта, хотиржамлик макони бўлишига катта эътибор берилган.
«Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди».
Ҳар бир уй–оромгоҳ. Мусулмон инсон учун емакхона, омонлик жойи, хотиржамлик маскани ва тинчлик-осойишталик марказидир.
«У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўнадиган кунингизда енгил кўтариладиган уйлар қилди».
Бу ҳам Аллоҳнинг неъматидир. Агар шундай қилмаганида кўчиб юрувчи, саҳро, чўлу биёбонларда яшовчи қабилалар оромгоҳ топа олмай қийналар эдилар.
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албаттa, Аллоҳ ёлвориб дуо қилганларга муҳаббат қилади», деганларини эшитдим.
@mehrob_uz
152. Саъд ибн Молик отасидан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир коса овқат келтирилди. Ундан едилар, бир қисми ортиб қолди.
У зот: "Мана шу томондан аҳли жаннатдан бўлган бир киши келади ва мана шу ортиб қолган овқатни ейди", дедилар. Саъд айтади: "Укам Умайрни таҳорат қилаётганда қолдириб келган эдим. Ўзимча, ўша Умайр бўлса керак", дедим. (Шу пайт) Абдуллоҳ ибн Салом келди ва овқатни еди.
@mehrob_uz
Энг сахий саҳоба Абдуллоҳ ибни Жафар
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
Зино, фаҳшга яқинлашма, авратларингни сақла!
"Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир". (Исро, 32). Айтинг: «Келингиз, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни ўқиб берай: Унга бирор нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз, болаларингизни қашшоқликдан (қўрқиб), ўлдирмангиз - Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз - фаҳш ишларнинг ошкорасига ҳам, пинҳонасига ҳам яқинлашмангиз, Аллоҳ тақиқлаган жонни ноҳақ қатл қилмангиз! Ақл юритишингиз учун (Аллоҳнинг) ҳукм қилгани шу(лар)дир». (Анъом 151). (Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Mўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклар) дан куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек одатда кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар! ... Яна, яширган зийнатларини билдириб, оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз. (Нур: 30-31).
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан
@mehrob_uz
Заҳҳок айтади: Кимда қуйидаги икки хислат бўлса, унга дини ҳам, дунёси ҳам татийди:
1. Дин ишларида ўзидан юқоридагиларга қараган киши Аллоҳнинг тоат-ибодатида ўсишдан тўхтамайди.
2. Дунё ишларида ўзидан қуйидагиларга қараган инсоннинг нафси туғёнга кетмайди.
@mehrob_uz
Аллоҳ айтган салавот
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: «Кўп нафл рўза тута олмаган ва нафл намозларни ўқий олмаган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши лозим. Сабаби, сиз умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сиз учун бир маротаба салавот айтганини тенглаштирилса, сиз умр бўйи қилган ибодатингиздан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир бор айтган салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизда намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига лойиқ салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтса, қандай бўлади-а!
Пайғамбаримиз: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар.
@mehrob_uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
“Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…”
«Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги Mehrob.uz жамоаси Устознинг азиз ва қадрдон дўстлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимовнинг волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумани мағфират этсин. Барча солиҳ амалларини қабул айлаб, саҳву хатоларини ўчирсин.
Аллоҳ таоло Ўз фазли билан жаннат тўридан — Фирдавс боғидан жой берсин.
Барча яқинларига сабр тилаймиз!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Али ибн Абу Толиб: «Халос қилувчи нажот бўла туриб, ҳалок бўлган кишига ҳайронман», дедилар. «Қандай нажот?» деб сўрашди. «Истиғфор», дедилар.
@mehrob_uz
ҚИМОР
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
АЖРИ УЛУҒ ТАДБИРЛАРИМИЗ ДАВОМ ЭТМОҚДА!
Азизлар бебаҳра қолманг, акция 1 октябрьгача давом этади.
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Кибрни даволаш
Кибр - мағрурлик кишининг ўзини ҳаддан ташқари севиши (ужб)дан бошланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг қалбидаги кибрни эслатар экан, уни даволовчи дори-дармонни ҳам маълум қилади. Яъни инсоннинг заиф ва кучсиз эканлигини ҳар доим ўзига эслатиб туриш уни ўзини-ўзи яхши кўриб қолиш касалидан қутқарувчи энг таъсирчан доридир. Аллоҳ Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!” (Исро сураси, 37-оят). Ушбу оят инсоннинг кибр-ҳаво билан юришини тақиқламоқда. "Ерни тешиб кетолмайсан" сўзида "инсон ўз кучи билан ерни бўлакларга бўлиб ташлай олмайди”, деган маъно бор. "Бўй-бастда тоғларга етолмайсан" каломида эса кибру ҳавога берилган инсонга истеҳзо қилинади. Шунинг учун ҳам манманлик бу - мутлақо аҳмоқликдир. Инсон кибр-ҳавоси, манманлиги билан ҳеч қачон яхши иш қила олмайди. Ахир кибр Аллоҳ ўз китобида тақиқ этган ўнта сифатдан биридир. Унда кеккайиб юриш кибрдан келиб чиқиши айтилган. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва салламнинг ҳадиси мубораклари ҳам огоҳ этади: "Кимки ўзини мағрур тутса, кўнглида кибр пайдо этса ва кеккайиб юрса, қиёмат кунида Аллоҳнинг ғазабига дуч келади” (Ибн Умардан ривоят қилинган. Имом Аҳмад ривояти, "Муснад").
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
Оёғи асалга ботиб қолган пашша
Дарё тарафдан келган пашша бир чеккада асал тўла косани кўриб қолди. У завқланиб, жон-дили билан асалга ўзини урди. Бундай лаззатли таомни шоҳ ҳам, гадо ҳам емаган деб, пашша асални еяверди. Пашша асални ўртасидан еган эди, тўйиб қолиб, четга чиқмоқчи эди, оёғи оғирлашди. Чиқишга ҳаракат қилган сари баттар аҳволи оғирлашар эди. Биз ҳам баъзан очкўзлик қилиб, чуқурга, чоҳга тушиб қоламиз. Бақириб-чақирсак бизни эгамнинг қаҳри ўлдиради. Агар ҳаддимизни билмасак, бизни асалнинг заҳри ўлдиради. Агар бировга бир жав~ арпа берсак, иккита қилиб қайтаришни истаймиз. Ширин бўй-ҳидни мол, дунё ичидан эмас, мол-дунёнинг ташқарисидан излайлик. Бу водийда инсон бир нафас ҳам ғамдан фориғ бўлмайди. Бу водийда мард ўзидан ўзгага суянмайди. Эй, дунё молига ошуфта, маҳлиё бўлган одам, булар орасида сенинг қўл-оёғинг асалга ботгандай, ҳолинг оғирлашади. Бас, бу ёзада-чўлда оғир юкларингни камайтир. Жону дилингни мол-дунё занги-ташвишларидан озод қил. Агар мол-дунёга сажда қилсанг мушрик бўласан, мушриклардай энг ғофил бандалардан бўласан. Фақр йўлига жонингни соч ва дилингни бағишла. Ана шунда Истиғно водийсига етиб, ҳар қандай муҳтожликдан қутуласан.
"Мантиқ ут-тайр"дан.
@mehrob_uz
Убайдуллоҳ ибн Шумайт айтади: Отам дерди: Аллоҳ таоло мўминнинг қувватини аъзоларига эмас, балки қалбига жойлаган. Кўрмайсизми, кексайган заифлар жазирама кунларда рўза тутадилар, тунлари туриб таҳажжуд ўқийдилар. Мана шу ишларни қилишга қанча ёшларнинг кучлари етмайди.
@mehrob_uz
Бизга фақат ҳалол едиринг
Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.
– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.
– Худди шундай! – деди баззоз.
– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!
– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.
“Солиҳлар суҳбати”дан.
@mehrob_uz
Мол-дунёни қаердан топаётганингга эътибор бер!
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
ЎЛИМ
Нафаслар тугайди. Вақт тугайди. Умр битади. Сен учун қиёмат қойим бўлади. Дунё учун кўзларинг мангуга ёпилади. Энг севганинг ҳам сени бир сонияга бўлсин олиб қолишга қодир эмас. Сен энди йўқсан. Ернинг юзида худди бўлмагандек ғойиб бўлдинг. Жасадингни мурда дея атаб ювадилар. Кафанлайдилар.
Тобутга соладилар. Кимлардир сен учун мотам қилади. Аммо ҳузунлар тезда арийди. Жанозангга келганлар кулиб гаплашаверадилар. Ачиниб қўядилар эҳтимол. Улар учун сенинг борлигинг қизиқ бўлмагани йўқлигинг ҳам зарра қадар ташвиш келтирмайди. Жонинг борлиги чоғида тириклигинг учун сени тинглардилар, сен билан учрашардилар, энди эса аҳамиятинг қолмайди. Чунки сен майит. Агар узоқроқ вақт кўмилмаса, сасиб қуртлайдиган танасан. Тупроққа ичига ташлайдилар. Сени севганлар эҳтиётлаб қўядилар. Қалбларини бир муддат қайғу қоплайди. Пешонангдан ўпадилар балки. Сен қоронғу қабрда ёлғиз қоласан. Ё Аллоҳ! Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни бир марта сиққан қабр сени кулиб қарши олармиди? Жисминг тупроқ ичида чирийди. Қурт ва қумурсқалар учун тўкин дастурхонга айланасан.
Роббинг билан юзланажагинг аниқдир. Сенга ўзга бирор нажот йўқ. Умрнинг сўнги шу. Ҳаётнинг интиҳоси шу. Дунёнинг эшиклари ёпилади. Охират эшиклари очилади. Бу йўлдан қайтиш йўқ. Келиш йўқ. Ўлим бу. Ажал бу... Дунёни чирик хазон қийматига ҳам олмайдиган Мавт бу.
Акром МАЛИК.
@MEHROB_UZ
Энг сахий саҳоба Абдуллоҳ ибни Жафар
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
79. Осмон ҳавосидаги беминнат бўйсундирилган қушларга қарамайдиларми? Уларни фақатгина Аллоҳ ушлаб турадир, холос. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.
Само бўшлиғида қанот қоқиб турган қушни кўрамиз-у, бироқ унга эътибор бермаймиз. Чунки уларни доимо шу ҳолатда кўриб ўрганиб қолганмиз. Бизга ўзи шундай бўлиши шартга ўхшаб туюлади. Даҳрийлар тили билан айтганда, «Табиат қонуни» бўлиб кўринади. Лекин ўзимизга, ўша қонунни ким жорий қилди, деган саволни бериб кўрмаймиз. Қалби уйғоқ инсонгина ўзини ўзи саволга тутади ва жавоб излаш жараёнида ҳақиқатга эришади. Қушни яратиб, унга қанот берган ким? Нима учун ҳамма қанотлилар учавермайди? Осмонни қушлар учиши учун мослаб қўйган ким? Бу ва бунга ўхшаш саволларнинг жавоби битта– қодир Аллоҳдир. Ҳа, уларни осмонда:
«...фақатгина Аллоҳ ушлаб турадир, холос».
Уларни ҳавода ушлаб турадиган бошқа зот йўқ.
«Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир».
Ҳа, бундай оят-белгиларни англаб етиш учун иймон керак.
👉 Давоми!
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
✨ 💐 ✨ 💐 ✨ 💐
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Мушкулликдан қутулиш дуоси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳил ъалиййил аъзийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
@mehrob_uz
БИР ЭРКАКНИНГ МАЪШУҚАСИДАН АЙБ ТОПГАНИ
Бир шерюрак, душманлар додини берадиган эр киши бор эди, бир неча йил бир аёлга ошиқ бўлиб юрди. Ул аёлнинг бир кўзида тирноқ учидай кичкина оқ нуқтаси бор эди. Аёлга кўп марта диққат билан қараган бўлса ҳам бу оқликдан эркак бехабар эди. Ошиқ боши ишқ шавқи қиёмида ёр кўзининг айбини илғармиди? Бир вақт эркакнинг аёлга нисбатан ишқи камайди, ошиқлик дардига дармон топилгандай, аёлга бўлган муҳаббатида нуқсон пайдо бўлди. Аёлга бошқача қўз билан қарайдиган бўлди шекилли, унинг кўзидаги оқ доғни илғаб қолди. У аёлга деди:
- Кўзингдаги оқ доғ қачон пайдо бўлди? Аёл деди:
- Сенинг муҳаббатинг камайган кундан бери шунақа бўлди. Сенда ишқаро нуқсон пайдо бўлгач, менинг кўзимда ҳам шу сабаб нуқсон пайдо бўлди. Кўнглингда васвасадан минг ғавғо бор. Аввал ўз айбингни кўр, эй кўнгил кўзи басир одам! Қачонгача бошқалардан айб қидирасан, ўз ёқангни ҳидлаб, ўз айбингни қидирсангчи. Ўз айбинг ўзингга аён бўлиб, оғирлигини сезсанг, бошқалар айбига парво қилмайдиган бўласан.
"Мантиқ ут-тайр"дан.
@mehrob_uz
ҚИМОР
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ