Жаноза намозини қабристонда ўқиса ҳам бўладими?
❓Савол: Агар барча шароитлар яратилган бўлса, жаноза намозини қабристонда ўқиса бўладими Агар мумкин бўлса, маййитни уйда кафанлаб олиб борилса бўладими? Шароитлар тўлиқ мавжуд бўлса, қабристонда барча зарурий амалларни бажарса бўладими?
📩 Жавоб: Зарурат бўлганда қабристонда жаноза намозини ўқиш жоиз. Аммо бошқа намозларни қабристонда ўқишдан қайтарилган. Қабристонларда доимий равишда жамоа бўлиб жаноза ўқиш ёхуд маййитни ювиш, кафанлаш мусулмон умматида жорий бўлмаган.
Ҳар бир жойнинг ўзига хос шарт-шароитлари мавжуд. Масалан, масжидлар жамоат намозлари учун жорий қилинган. Мадрасалар дарс қилиш учун мўлжалланган. Мактабалар китоб ўқиш учун мувофиқлаштирилган. Қабристонлар маййитларни
дафн қилиш учун ажратилган жойлардир. У жойларни бошқа мақсадда ўзлаштириш мумкин эмас.
"Ал-мавсуъатул фиқҳия" китобида бу ҳақда бундай дейилади:
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Эҳтиромга лойиқ зотлар
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ...
“Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Бақара, 195).
“Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар” (Оли Имрон, 134).
“Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар” (Оли Имрон, 148).
“Албатта, Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севади” (Моида, 13).
“Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севади” (Моида, 93).
@mehrob_uz
СОЛИҲ АМАЛЛАРНИНГ СИФАТЛИ БЎЛИШИ
• Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: Сизлар амалнинг ўзидан кўра унинг қабул бўлишига кўпроқ эътибор қаратинглар. Ахир тақво билан қилинган амал кам саналмайди-ю, қандай қилиб қабул қилинган амал кам бўлиши мумкин?!
• Мутаваккил айтади: Абу Ҳурайра ва унинг асҳоблари рўза тутсалар, масжидда ўтиришарди. Улар «Ёмон ишларимиздан покланайлик!» дердилар.
• Иброҳим ибн Адҳам айтади: Сўзда хатога йўл қўймадик, жуда келиштириб сўзладик. Ишда кўп хато қилдик, тўғриликни билмадик.
• Салом ибн Абу Мутеъ айтади: Юнус ибн Язид ҳаммадан кўп намоз ўқиб, ҳаммадан ортиқ рўза тутмас эди. Бироқ у Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг қай бир ҳаққи ҳозир бўлса, унга шай турарди.
• Ҳасан Басрий айтади: Киши амалини нима бузишини билар экан хайр устида қолаверади.
• Юнус деди: Кимдир истакларига мағлуб бўлди, кимдир ўзини ҳақ деб билди.
• Авн ибн Абдуллоҳ айтади: Мискинга садақа қилсангиз ва у сизни «Аллоҳ сизга барака берсин!» деб дуо қилса, садақангиз тугал қолиши учун «Аллоҳ сизга ҳам барака берсин!» деб айтинг.
• Муовия ибн Қурра айтади: Мен учун кўзнинг йиғлашидан кўра амалнинг йиғиси суюклироқ.
• Шуфай айтади: Икки киши елкалари бир-бирига тегиб намоз ўқийди, лекин уларнинг намозлари бир-биридан осмон билан ерча фарқ қилади. Икки киши битта уйда бир хил рўзани тутади, лекин уларнинг рўзалари бир-биридан осмон билан ерча фарқ қилади.
• Вуҳайб ибн Вард айтади: Сизлар амалнинг сонига эмас, балки сифати ва комил адо этилишига эътибор беринглар. Чунки инсон намоз ўқиб туриб, рўза тутиб юриб, ана шу намози ва рўзасида Аллоҳга осий бўлиши мумкин.
@mehrob_uz
ЭЧКИЭМАРНИНГ КЎЗЛАРИ
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға килишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...
Кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...
@mehrob_uz
Тарозидан уриб қолманг
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
Саховатсиз киши улуғ бўлолмайди.
Изоҳ. Сўфи Оллоёр айтади:
Киши нондек қилур эҳсонда хўйин,
Олур танур ичинда обрўйин.
Қизил юзлук бўлиб чиққан замони,
Тушар халқ оғзига эҳсони они.
Қачонки, инсон саҳоват-у эҳсон йўлида хулқини нондек тутса, тандир ичида қизариб пишиб чиққан кулчадек обрў топади. Қизил юзли нон тандирдан узилганидан сўнг одамларнинг суюкли егулигига айланади. Ноннинг эҳсони – яхшилиги унинг ҳамма учун суюкли егулик эканидадир. Бу мажозни шундай изоҳлаш мумкин: сахийлик ўз-ўзидан юзага чиқадиган феъл эмас. Бойликнинг бир қўлда тўпланиши учун қанчалик риёзат чекилади. Шунча машаққат билан ўртага келган давлатни ўзидан ўзгага раво кўриш ундан-да машаққатлироқ иш. Шунинг учун ҳам бой кишининг «сахий» деган сифатни қозониши тандирга кирган кулчанинг пишиб, қизил юзли бўлиб чиқишига ташбеҳ қилиняпти. Ҳақиқатан ҳам инсоннинг саховат мақомига кўтарилиши чинакам ҳурматга муносиб фазилатдир.
“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
Нафсни поклашнинг уч усули
Нафсни уч усул билан итоат эттириш мумкин:
• Биринчи усул - нафсни барча хоҳиш ва истакларидан маҳрум этишдир. Қайсар ҳайвонга озуқа кам берилса, ювош тортгани каби нафс ҳам хоҳишларидан жудо этилсагина итоаткорга айланади.
• Иккинчи усул - бўйнига ибодат юкини қўйиш. Шунда худди қайсар ҳайвон емиши озайиб, юки ортганида кучини йўқотиб, ювош бўлиб қолганидек, нафс ҳам ўзини мулойим тута бошлайди.
• Учинчи усул - нафсга қарши курашда уни Яратган ва моҳиятини ҳаммадан яхши биладиган Буюк ва Қодир Аллоҳдан ёлвориб ёрдам, мадад сўраш. Шуни билишимиз лозимки, меҳрибон Парвардигоримиз бизга нафс билан кураш йўлини кўрсатди ва нафсни поклаш усулларини тушунтирди. Дейлик, агар бирон бир даҳрий табиб инсоннинг севимли таомлари зарарли эканини ватурли касалликларга олиб келишини тушунтирса, инсон ирода кучини намоён этган ҳолда ўз нафсига қарши боради ва бу таомларни тановул этишни тарк этади. Наҳотки пайғамбарларнинг мўъжизаларга тўла гапларини ва Буюк Аллоҳнинг амрларини банда ўша билим ва идроки чекланган бир даҳрий табибнинг маслаҳатичалик қадрлай олмаса?! Эҳ, кошки, инсон ўзининг бўлмағур одатларини тарк этиш аламлими ё сўнгсиз жаҳаннам олови даҳшатлими, озгина бўлсада англаганида эди!..
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ ҲАҚИДА
Муҳаммадким муҳаббат кони эрди,
Ҳабиби Ҳақ, расул султони эрди.
Кетар вақтида андоғ бўлди ҳоли,
Вузуъ айларга йўқ эрди мажоли.
Эшитти чун азоне бобашорат,
Деди: «Ё Оиша, қилдир таҳорат»
Таҳоратдин сўнг ул шоҳи улул азм,
Жамоатға борурға айлади жазм.
Қадам босмай туриб, кетти ўзидин
Арақ сайлон эди гулдек юзидин.
Ўзига келди, боз етди таҳорат,
Яна кўптики, то топқай жамоат.
Қадам босмай туриб, ул соҳиби роз,
Ўзидин кетти дармон йўқидин боз.
Анингдек Мустафо қўрқунчидин ул,
Вузуъ қилди, ўзидин кетди уч йўл.
Нафас чиққунча то қутлуғ танидин,
Ҳилоф этмади бир қил айғонидин.
Суюклик бандаси, то бўлса маҳрам,
Бўлур қўрқинчи ортиқ, ишрати кам.
Агарчи анбиё бешак омондур,
Муборак диллари хавф ила қондир.
Вале уммат агар ғавси замондур,
Эсон кетмоғи охир даргумондур.
Агар олам ёруғдир сан сабабдин,
Қуёшдек титра доим хавфи Рабдин.
Сўфи ОЛЛОҲЁР қоддасоллоҳу сирруҳу
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨💐 Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
@mehrob_uz
Робеъ айтди: "Басрада шу ерда ўлим талвасасида турган кишига, эй фалончи," Ла илаҳа иллаллоҳ" дегин деса, у эса: "Бугун баъзи зўр ювиниб оладиган ҳаммом қаерда деб излаётган аёлни излаш чарчатди", дея бошлади. Фақиҳ Абу Бакр Аҳмад бин Сулаймон бин Ҳасан Нажод айтди: "Бир аёл у кишидан яхшироқ ҳаммомга бориш йўлини кўрсатишни сўраган эди, у эса аёлга ўз уйини кўрсатади. Шу воқеани ўлими олдида гапириб қолди. Бу ҳикоянинг асли бундай эди: Бир киши уйининг рўпарасида ўтирган эди. Уйининг эшиги ҳаммомнинг эшигига ўхшар эди. Шу пайт унинг олдига кўриниши гўзал бир аёл келиб, яхши ҳаммомга йўл сўради. У киши аёлга мана яхши ҳаммом деб ўз ҳовлисини кўрсатди. У аёл ҳовлига кирганда, у ҳам унинг орқасидан ҳовлига кирди. Ҳовлида у киши билан ўзини ёлғиз турганини кўриб бу ҳаммом эмаслигини, уни алдаганини билди. Бу киши билан хилватда бирга бўлганлигидан хурсанд эканлигини очиқ юз билан билдириб, биз бирга ўтиришимизга айшу ишратингизга яхши кўнгил очадиган нарсалар керак, деди. У киши: "Ҳозироқ бирпасда барча кўнглинг хоҳлаган нарсаларни олиб келаман", деб уни ҳовлида қолдириб эшикни қулфламасдан чиқиб кетди. Икковлари кўнгил очадиган нарсаларни олиб ҳовлига қайтди. Қараса у аёл чиқиб кетиб қолибди, унинг изини ҳам топа олмабди. Шунда у ақлдан озай деди. У аёлни кўп гапирадиган бўлди ва унинг ғамини чекди. Йўлларда ва кўчаларда юрганда: "Баъзи кунда яхши ҳаммом қаерда деб излаб юрган аёл мени ҳолдан кетказди" - деб хиргойи қилиб юрадиган бўлиб қолган эди. У аёл эса унга жавобан: "У аёлга эришган пайтингда ҳовлингни қўриқласанг ёки қулф солсанг бўлмасмиди", - дерди. Ўшанда у кишини иштиёқи ва ҳаяжони ортиб кетарди. Бу ҳаяжонлар давом этиб-этиб шу даражага бордики, доим уни эслаб зикр қиладиган бўлиб қолди. Дунё ҳаётида шаҳватларга берилиш ва у билан машғул бўлиб қолиш одамлар ичида жуда кўп. Аллоҳ таоло барчамизни фитналар ва офатлардан Ўзи асрасин! Шайтонлар барчамизни ўлим олдида йўлдан оздиришидан асрасин!
«Қабр гапиради» китобидан.
@mehrob_uz
Эҳтиромга лойиқ зотлар
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!
🌱💐🌱💐 ☘️ 💐🌱💐🌱
✅Каналга аъзо бўлинг⤵️
T.me/mehrob_uz
153. Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен Мадинанинг икки лобати орасидаги (дарахтларни) кесиш ва у ерда ов қилишни ҳаром қиламан", дедилар. (Яна қўшимча қилиб бундай) дедилар: "Агар билсалар, Мадина улар учун яхшидир. Ундан ҳеч ким нафрат билан чиқиб кетмайди. Чиқиб кетса ҳам Аллоҳ ундан яхшироқ одамларни келтириб қўяди. Унда бўладиган бало-ю офатларига ва қийинчиликларига сабот билан туриб берганларга қиёмат куни гувоҳлик қиламан ёки шафоатчи бўламан".
@mehrob_uz
Фойда ва зарар
Ҳотам Асом айтади: Маҳзунлик икки турли бўлиб, бири сенинг фойдангга, иккинчиси эса зарарингга ишлайди. Қачон дунёнинг матоҳини қўлдан чиқарганинг учун ғам чексанг, бу ғам сенинг зарарингга хизмат қилади. Қачон охират ишини ўтказиб юборганинг учун маҳзун бўлсанг, бу ҳазинлик сенинг фойдангга бўлади. Масалан, сен икки дирҳамингни тушириб қўйганинг учун куюнсанг, бу ғам дунё учун бўлади. Агар ҳасад, хато, нуқсон каби бирон иш сен тарафдан содир бўлгани сабабли сиқилсанг, бу ғам сенинг фойдангга хизмат қилади.
@mehrob_uz
Ассалoму алайкум!
Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨💐 Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✨ Жума учун ғусл қилиш.
✨ Хушбўй нарсалар суртиш.
✨ Чиройли кийимлар кийиш.
✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube