mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Дафн пайтидаги одатлар

Савол: Ҳурматли устозлар, маййитни дафн қилиш чоғида одамлар тупроқ олиб, унга суфлаб, белбоққа йиғиб маййитнинг бошига қўйишади. Шу иш жоизми Кейин, дафн давомида белкуракни қўлга бермай ерга қўйинглар, дейишади. Бу қандай амал?

📩 Жавоб: Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда "Биз сизларни ундан (ердан) яратдик", иккинчи ҳовучни сочаётганда "унга қайтарурмиз", учинчи ҳовучни сочаётганда "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз" ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар", Сиз айтган одатлар шундан келиб чиққан бўлиши мумкин.
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дўстинг самимий ва насиҳат берувчи бўлсин

Дўстимиз насиҳат берувчи, хатоларимизни кўрса, улардан огохлантирувчи ва танқид қилувчи бўлиши керак. Одам хатосиз бўлмайди. Пайғамбаримиз айтганларидек: "Одам боласининг ҳаммаси ҳам хато қилади. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари тавба қилувчилардир". Боболаримиз ҳам: "Дўст куйдириб гапирар, душман кулдириб", - деганлар. Дўстлар қаттиқ гапирсалар ҳам, уларнинг сўзлари биз учун фойдалидир. Ҳақиқий дўстларнинг сўзи дорига ўхшайди. Касал одам аччиқ дори ичишни ҳамиша ҳам ёқтиравермайди, лекин у, киши саломатлиги учун фойдалидир. Дўстинг сирларингни ва айбларингни сақлагувчи бўлсин. Дўстлар билан суҳбатлашиш, қайғу ва шодликлари, сирларини уларга сўзлаш ҳар бир одамнинг эҳтиёжидир. Киши сирларини дўстларига айтиб ором олади. Дўстларимиз бизни тинглаб ёрдам қилувчи, ўзларига ишонилган сирларни сақловчи бўлишлари керак.

Абдураҳмон Қоя.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ...

«Сиздан ҳайз тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: “У (эр ва хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида хотинларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича, уларга яқинлашмангиз! Покланганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган равишда келаверингиз (қовушаверингиз). Албатта, Аллоҳ (шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади”» (Бақара, 222).
* * *
“(Эй Муҳаммад!) зинҳор (Сиз) унда (намоз ўқиш учун) турманг! Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар” (Тавба, 108).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ётганингда ўлимни ёстиғинг остида деб бил ва турганингда ҳамиша кўз олдингда тут. Гуноҳнинг кичиклигига қараб, бепарво бўлма, Ул Зотнинг буюклигига боқгилки, гуноҳ ила унга осий бўлурсен! Агар гуноҳни кичик кўриб, бепарво бўлсанг, Аллоҳ таъолони улуғ кўрмай, бепарво бўлган бўлурсен!

"Ҳикмат хазинаси" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?

Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).

🤲 Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан,

🤲 Ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан,

🤲 Ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан,

🤲 Саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан.

🤲 Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман,

🤲 Сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан!

🤲 Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман;

🤲 Қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан;

🤲 Таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан;

🤲 Сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан.

🤲 Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан;

🤲 Сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан.

🤲 Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан;

🤲 Узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан.

🤲 Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир.

🤲 Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан.

🤲 Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан.

🤲 Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан;

🤲 Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман.

“Баҳрул-маҳабба”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
02.10.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ustozlar doimo hurmat qilish kerak. Duoda ustozlarni unutmaslik zarur. Ustozlarni qadrlab, doimo ularga hurmat-ehtirom ko‘rsatishimiz lozim.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

“Ўқитувчилар ва мураббийлар“ байрами муборак бўлсин азиз устоз ва мураббийлар!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Табрик

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН,
АЗИЗ УСТОЗ!

Муҳтарам Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳи Термизий ҳазратлари!
Дунёдаги энг савобли, энг шарафли касбни масъулият билан адо этиб, кўплаб шогирларингизга ҳақни, ҳақиқатни топишларида юксак билим, ақлу заковат билан меҳнат қилиб келяпсиз.
Гўзал мавъизаларингиз, панду насиҳатларингиз орқали қанчадан-қанча мўмин-мусулмонлар Исломнинг соф таълимотидан баҳра олиб, илмларини юксалтириб, маърифатли бўлмоқдалар.

Азиз Устоз!
Муаллим Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳақни, ҳақиқатни инсонларга етказишларида жуда кўп машаққату азиятларга дуч келдилар. У Зот бу қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтдилар.
Сизга ҳам баъзан нодонлар томонидан таъна ва маломат тошларини отилганда, чинакам олим, ҳақиқий устоз сифатида парво қилмайсиз. Ҳаммасини Яратганга ҳавола қиласиз.

Ҳурматли Устоз!
Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўри сифатида Исломга садоқат билан хизмат қиляпсиз, кўплаб шогирдларга таълим-тарбия беряпсиз. Шу йўлда Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.
Аллоҳ таоло Сизни Ўз паноҳида асрасин!

Шогирдларингиз!

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
01.10.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

МАХСУС ҲАДЯЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Байрамингиз муборак азиз устозлар!

«MEHROB HIMMATI» хайрия жамоат фонди сиз азизлар учун бир-биридан гўзал тадбирларни ташкил этишда давом этади.

Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади! (Бақара, 195)
👍 Instagram 👍 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Наҳий мункардаги 1 фарз
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни ҳам қайтариш.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ростгўй савдогар - аршнинг соясида бўлади
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

81. Аллоҳ сизга Ўзи яратган нарсалардан соялар қилиб қўйди ва сизга тоғлардан бошпаналар, сизларни иссиқдан сақлайдиган кийимлар ва зарбадан сақлайдиган кийимлар қилиб қўйди. Шундай қилиб, У сизларга Ўз неъматини батамом қилиб берди. Шоядки, мусулмон бўлсангиз.
Бу ўринда инсон, айниқса, ушбу ояти карима тушган жой ва вақтнинг одами кундалик ҳаётида муҳтож бўлиб турадиган Аллоҳнинг неъматлари ҳақида гап кетмоқда.
«Аллоҳ сизга Ўзи яратган нарсалардан соялар қилиб қўйди».
Нарсаларнинг сояси, айниқса, Арабистон ярим оролига ўхшаш доимо қаттиқ иссиқ бўладиган жойларда инсонга катта неъмат ҳисобланади. Буни ҳам унга Аллоҳ берди.
«...сизга тоғлардан бошпаналар» қилиб қўйди.
Бу жумлада ғор ва унгурлар назарда тутилган бўлиб, улар ҳам турли вақтларда инсон учун бошпана вазифасини ўтаган.
«...сизларни иссиқдан сақлайдиган кийимлар ва зарбадан сақлайдиган кийимлар қилиб қўйди».
Турли, айниқса, пахтали кийимлар Арабистон чўлларида одамни иссиқдан сақлаган.
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🤲 Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Бўрон кемани бузиб юборишга қодир, лекин боғланган ипни ечишга қодир эмас. Ғазаб ҳам шундай. Дунёни бузиб ташлашга қодир, лекин ечим тақдим қила олмайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳнинг ер юзидаги таоми
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

82. Агар юз ўгириб кетсалар, бас, сенинг зиммангда очиқ-ойдин етказиб қўйиш, холос.
Эй Пайғамбар, одамлар мусулмон бўлмай юз ўгириб кетсалар, хафа бўлиб юрма. Зиммангдаги вазифангни бажаравер. Сенинг зиммангдаги вазифа Аллоҳнинг таълимотларини очиқ-ойдин етказиб қўйиш, холос. Юз ўгириб кетган кофирлар ўзлари жавоб берадилар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Тарих

Бугун «МИНОР» жоме масжиди очилганига 10 йил бўлди.

10 ёшинг муборак «МИНОР»!


@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳазратни соғиндим
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум байрамингиз муборак бўлсин устозим!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

☘️ Хайрли тонг! ☘️

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

АҲМАД ҚАССОР

Нақл қилишларича, Аҳмаднинг иши мўътабар ва сўзлари оламда машҳур бўлиб, ҳар томон ёйилди. Нишопур акобирлари келиб, унга дедилар:
— Сен минбарга чиқ, халққа ваъз айтгилки, сўзинг одамларга таъсир этар!
Аҳмад деди:
— Менга сўзламоқ раво эмас! Сўрадилар:
— Нима учун?
Айтди:
— Шунинг учунки, кўнглим дунё мансабига машғулдир, менинг сўзим фойда қилмайди. Сўз аввало одамнинг ўзига таъсир қилиши керак, шундан сўнг барча халойиққа таъсир қилади. Агар ўзига таъсир қилмаса, ўзгага ҳам таъсир қилмайди. Таъсирсиз сўзни айтиш илмни хор қилишдир, чунки шариатни масхара қилгандек бўлади. Сўз айтиш шундай кишига лойиқ ва сазовордирки, агар у сўзласа, дин салоҳга келади, агар сўзламаса, дин фасодга айланади! Воиз шундай кишики, сўзни исломнинг қуввати, Аллоҳ ризоси учун сўзлайди. Биз нафсимиз қуввати ва дунё маслаҳати учунгина сўзлаймиз!

«Тазкират ул-авлиё»дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

МАХСУС ҲАДЯЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Хабарингиз бор, «MEHROB HIMMATI» хайрия жамоат фонди томонидан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан пойтахтимиздаги диний таълим муассасаларида фаолият юритаётган мударрислар, ўқитувчи-мурабийларни рағбатлантириш мақсадида хайрия ташаббуси эълон қилинган эди.
Бугун, 30 сентябрь куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
«Минор» жоме масжидида ўтказилган тадбирда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” мадрасалари устоз ва устозалари иштирок этди.
Тадбир давомида умумий қиймати 41 миллион сўм маблағга сўнгги русумдаги битта ноутбук ва 3 та компьютер жамланмалари ўз эгаларига топширилди.
Мударрис ва мударрисаларнинг таълим соҳасида олиб бораётган савобли ишларини енгиллаштирадиган ушбу зарур техника воситалари садақаи жория бўлиб қолади, иншоаллоҳ.

Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилиниб, барча устоз ва мураббийларнинг шарафли ишига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тиланди.

«MEHROB HIMMATI» хайрия жамоат фонди сиз азизлар учун бир-биридан гўзал тадбирларни ташкил этишда давом этади.

Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади! (Бақара, 195)
👍 Instagram 👍 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЎЛИМ

Нафаслар тугайди. Вақт тугайди. Умр битади. Сен учун қиёмат қойим бўлади. Дунё учун кўзларинг мангуга ёпилади. Энг севганинг ҳам сени бир сонияга бўлсин олиб қолишга қодир эмас. Сен энди йўқсан. Ернинг юзида худди бўлмагандек ғойиб бўлдинг. Жасадингни мурда дея атаб ювадилар. Кафанлайдилар.
Тобутга соладилар. Кимлардир сен учун мотам қилади. Аммо ҳузунлар тезда арийди. Жанозангга келганлар кулиб гаплашаверадилар. Ачиниб қўядилар эҳтимол. Улар учун сенинг борлигинг қизиқ бўлмагани йўқлигинг ҳам зарра қадар ташвиш келтирмайди. Жонинг борлиги чоғида тириклигинг учун сени тинглардилар, сен билан учрашардилар, энди эса аҳамиятинг қолмайди. Чунки сен майит. Агар узоқроқ вақт кўмилмаса, сасиб қуртлайдиган танасан. Тупроққа ичига ташлайдилар. Сени севганлар эҳтиётлаб қўядилар. Қалбларини бир муддат қайғу қоплайди. Пешонангдан ўпадилар балки. Сен қоронғу қабрда ёлғиз қоласан. Ё Аллоҳ! Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни бир марта сиққан қабр сени кулиб қарши олармиди? Жисминг тупроқ ичида чирийди. Қурт ва қумурсқалар учун тўкин дастурхонга айланасан.
Роббинг билан юзланажагинг аниқдир. Сенга ўзга бирор нажот йўқ. Умрнинг сўнги шу. Ҳаётнинг интиҳоси шу. Дунёнинг эшиклари ёпилади. Охират эшиклари очилади. Бу йўлдан қайтиш йўқ. Келиш йўқ. Ўлим бу. Ажал бу... Дунёни чирик хазон қийматига ҳам олмайдиган Мавт бу.

Акром МАЛИК.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҒАЗАБ

Эй биродарлар, ғазаб аслида бу дунё ҳаётининг моҳиятини тўғри тушунмасликдан келиб чиқади. Яъни, ҳар қандай амал ким томонидан бажарилишидан қатъи назар, аслида унинг холиқи фақатгина Аллоҳнинг Ўзи эканлигини эсдан чиқаришимиз оқибатидир. Инсон нафси фитратан икки ажралмас сифатга эга:
биринчиси - ҳаво;
иккинчиси - ғазаб.
Ҳавойи нафсдан ҳирс, шаҳват, тама, очкўзлик, узундан-узун орзулар ва дунёга муҳаббат қўйиш каби салбий сифатлар келиб чиқади. Ғазабдан эса кибр, манманлик, гина-кудурат ва ҳикду ҳасад каби ёмон хислатлар вужудга келади. Шунга қарамасдан, айнан ҳавойи нафс ва ғазаб одамни қўриқлайди. Чунки агар ҳарислик унга фойда келтирувчи нарсалар сари интилишга мажбур этса, ғазаб уни атрофидаги хавф-хатарлардан иҳота этади. Шунинг учун ҳам нафснинг табиатига хос бундай хусусиятлардан бутунлай қутулиш инсонни камолотга етказмайди, аксинча, унинг нуқсонини оширади. Лекин бу икки сифатнинг қалбни эгаллаб олиши зеҳн ва имонни заифлаштириб, кўнгилга зиён етказади. Шунинг учун инсон нафсини тарбиялашда шу икки хусусият орасидаги мутаносибликка эришиши керак. Мана шу Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошланиб давом этиб келаётган чин тариқат йўлининг асосий усули ва моҳиятини ташкил этади. Бу йўлга юрган нафс ўзидаги қораланган хусусиятларни мақтовли хислатларга алмаштиради: ҳавойи нафс ўрнини Аллоҳга муҳаббат, шаҳват ўрнини шарму ҳаё эгаллайди, ғазаб эса ғайратга айланиб Аллоҳнинг амрларини
бажаришда жонбозлик кўрсатади. Бундай ўзгариш нафснинг барча қораланган сифатларида рўй бермоғи керак.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Абу Ҳасан Алий ибн Муҳаммад Воиз айтади: Абу Саид Хаззоз «Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир» (Раҳмон сураси, 60-оят.) оятини шарҳлаб шундай деди:

• Ҳавойи нафсидан воз кечган инсоннинг мукофоти Роббига боғланмоқ эмасми?!
• Одамларнинг муҳаббат-улфатидан узилган инсоннинг мукофоти Роббининг муҳаббати эмасми?!
• Бизнинг йўлимизда сабр билан турган инсоннинг мукофоти Бизга етишмоқ эмасми?!
• Бизга етишган инсон Биздан ўзгани ихтиёр этмоғи мумкинми?!
• Ҳаёти дунёда чекилган меҳнат-машаққатнинг мукофоти охиратда роҳат-фароғат эмасми?!
• Бало-мусибатларга собир бўлмоқнинг мукофоти Мавлога яқинлик эмасми?!
• Қалбини буткул Бизга бағишлаган инсонни наҳот Биз бировларга ташлаб қўйсак?!
• Бандалардан ўзини четга тортган инсоннинг мукофоти Ҳаққа қурбат ҳосил этмоқ эмасми?!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Имом Шофеий айтади: Риё нималигини фақат ихлосли кишигина билади.

Яъни риёнинг моҳиятини ва энг нозик жиҳатларини фақат ихлосга ташна инсонгина тушунади. Чунки у риё нималигини тўлиқ ёки қисман англаб етгунга қадар узоқ вақт изланади, фикр юритади, ўзини текширади. Шунинг учун ҳар ким ҳам риё нималигини тушунавермайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Азизлар улуғ ажрдан бебаҳра қолманг, акция 1 октябрьгача давом этади.

🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱

Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
👍 Instagram 👍 Telegram

Читать полностью…
Subscribe to a channel