Олимнинг олдига келиб, у билан ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, кишига еттита яхшилик бор, улар:
1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.
2. Олим билан ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.
3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.
4. Олимнинг олдида ўтирганларга ҳам раҳмат нозил бўлади, у ҳам раҳматдан насибадор бўлади.
5. Модомики эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.
6. Фаришталар олимлардан рози бўлиб, уларга қанотларини ёзиб туради. У мажлисда ўтирган киши ҳам бундан насибадор бўлади.
7. Ҳар бир босган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади.
@mehrob_uz
Иззатталабликнинг давоси
Инсондаги нафси аммора ўзининг азалий табиатига кўра дунёни яхши кўради, ўзини юқори санаб, буйруқ ва фармон беришга ўч бўлади. Шунинг учун у барча одамларга ўз ҳукмини ўтказиб, унга муҳтож бўлишларини истайди. Лекин айни пайтда унинг ўзи ҳеч ҳам бировга муҳтож бўлишни хоҳламайди. Бу эса Яратган билан илоҳликни талашиш ва шерикликни даъво қилишдир. Шунинг учун ҳам нафснинг хоҳишлари тўхтатилмаса, йўлида дуч келганни тишловчи қутурган итга ўхшаб қолади. Биз доимо афтодаҳол ва камтарин бўлишимиз, бошқаларни ўзимиздан яхши деб билишимиз, Аллоҳнинг ҳомийлигига муҳтож ҳолда Ундан паноҳ исташимиз ва излашимиз, амрларига итоаткор бўлиб, бандалик бурчимизни бажаришимиз зарур. Шариат белгилаган ҳалолу ҳаромни фарқлашимиз, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишимиз, яхши амалларни адо этишда ниятни тўғрилаб, мўлжални аниқ олишимиз, ички дунёмизни поклашга қаттиқ интилишимиз, одоб-ахлоқимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз, ўз хато-камчиликларимизни пайқашимиз, ўзимизда гуноҳлар ҳукмрон эканлигини сезишимиз, шунингдек, шуҳрат, обрў, ном ва мақтовлардан қатъиян қочишимиз лозим. Зеро, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Диний ёки дунёвий ҳаёти туфайли одамларни бармоғи билан кўрсатиши ўша инсоннинг ёмонлигига кифоядир. Магарам Аллоҳ сақлаган киши бундан мустасно” (Анас ибн Моликдан ривоят қилинган, Термизий ривояти). Жанобимиз Имом ибн Машиш қуддиса сирруҳу дейдилар: “Кўнглингни дунёвий бойликка, аёлларга, иззатталабликка ва кучли нафсоний ҳис-туйғуларга ҳаддан ташқари муҳаббат қўйишидан сақла. Аллоҳнинг берганига рози бўл!" Нафсимизнинг "сенинг тўплаётган молу дунёнг аслида диннинг ривожига, мусулмонларга ёрдам бериш учундир" қабилидаги макру хийласи хам бизни алдаб қўймасин. Чунончи, дин иши - Аллоҳнинг ишидир. Унинг ўзигина дин ва шариатга ривож бериб, эътиборини оширади. Қолаверса, чексиз қудрат эгаси бўлган Аллоҳ мазкур динни ҳимоя қилиш ишини ҳам Ўз зиммасига олгандир. Аллоҳ марҳамат қилади: "Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас” (Тавба сураси 32-оят). Бу "золим ва адолатсиз кимсалар ўзларининг гап-сўзлари билан Аллоҳ қудратининг ифодаси бўлган шариатни йўқ қилмоқчилар", деганидир. Бироқ улар бунга ҳар қанча уринмасинлар, Аллоҳ таоло ҳикматлар хазинаси бўлган шариати нурини Ўзи ҳимоя қилади.
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️
💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
@mehrob_uz
Дини ҳақида энг гўзал савол сўраган аёл
Асмо бинти Зайд Ансорийя розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ортимдаги муслима аёллар жамоасининг элчисиман. Улар менинг сўзимни айтадилар ва менинг фикримга ўхшаш фикрдалар: Албатта, Аллоҳ сизни эркак ва аёлларга юборган. Биз сизга иймон келтирдик ва эргашдик. Биз – аёллар жамоаси тутилиб, ўралиб уйда ўтириб қолганмиз. Эркакларнинг шаҳват мавзеси, болаларингизнинг кўтарувчиларимиз. Эркаклар жамоат ва жанозага ҳозир бўлиш ила афзал қилиндилар. Қачон улар жиҳодга чиқсалар, уларнинг молларини муҳафаза қиламиз, болаларини тарбия қиламиз, уларга ажрда шерик бўламизми?!» деди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак юзларини ўз саҳобаларига ўгириб қарадилар-да:
«Ўз дини ҳақида ушбу аёлдан кўра яхшироқ савол берган аёлнинг гапини эшитганмисизлар?» дедилар.
«Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди улар.
«Эй Асмо, қайтиб бориб, ортингдаги аёлларга билдирки, албатта, сизнинг бирингизнинг яхши эр тутиши, унинг розилигини исташи, мувофиқ бўлганига эргашиши сен зикр қилган нарсаларга тенг келади», дедилар.
Асмо ўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсалардан севинганидан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб қайтиб кетди».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
@mehrob_uz
"Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам минглаб камбағалларга қилинган миллионлардан афзалдир." Имом РАББОНИЙ
Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир.
Закотлар орқали қилинган контракт ёрдамлар
"Илм учун" акция
Устозлар учун ўтказилган тадбир
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
МАЪҲАД ТАЛАБАЛАРИ УЧУН САЙЁР ДАРС
Бугун, 3 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида модуль таълим тизими асосида таҳсил олаётган 2-курс талабалари институтнинг Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир домла Эвадуллаев бошчилигида пойтахтимиздаги «Минор» жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Талабаларга Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Имом Бухорий ҳазратларининг бутун Ислом оламида катта эъзозу эҳтиром билан тилга олинишларини, ҳали-ҳануз у зотнинг муборак исм-шарифларини эшитган киши борки, ўрнидан туриб таъзим бажо келтиришини аниқ мисоллар асосида баён қилиб бердилар.
Шунингдек, Имом Бухорий ҳазратларининг "Саҳиҳул Бухорий" асарида ҳадисларнинг турлари, даражалари, матн ва санад, сиқа, яъни ишончлилиги ҳақида талабаларга атрофлича маълумотлар берилди.
Сайёр дарс сўнгида талабаларнинг саволларига Устоз жавоб бердилар.
Хайрли дуолар билан сайёр дарс якунланди.
Mehrob.uz матбуот хизмати
Пайғамбар совчиси бўлган саҳоба
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
«УСТОЗ ХИЗМАТИГА ҚУШДЕК УЧАРДИМ»
Марвлик қози Имом Фахриддин Арсобандий вилоятдаги барча олимларнинг раиси эди. У кишини Марв султони ҳам қаттиқ ҳурмат қилар эди. Шу киши айтганлар: «Устозимнинг дуолари баракотидан шундай мартабага эришдим. Ҳамиша устоз хизматларини ва ҳурматларини ўринлатишга интилдим. Устозим қози Имом Абу Язид Дабусий хизматларига қуш мисоли учар эдим. Кийимларини ювиб, пойабзалларини тозалаб, таомларини ҳозирлар, устоз овқатланиб бўлгунларича ўзим тановул қилмас эдим».
@mehrob_uz
Муҳаббат – бу ошиқнинг маъшуққа бутун вужуди ила мойил бўлиши, кейин уни ўзидан ҳам, молидан ҳам жонидан ҳам устун кўриши, кейин эса унга ички ва ташқи дунёси ила мувофақат қилиши, сўнгра эса унга муҳаббат қилишда камчиликка йўл қўяётганини англаб етишидир!
Ҳорис ибн Асад ал-Маҳосибий.
@mehrob_uz
“Она кийик илтижоси”
Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).
“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌼 Жума учун ғусл қилиш.
🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌼 Чиройли кийимлар кийиш.
🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz
155. Саъд ибн Молик, Усома ибн Зайд ва Хузайма ибн Собитдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Дарҳақиқат, мана шу вабо-ўлат (Аллоҳ томонидан юборилган) жазо бўлиб, аввалги ўтган бир қавмнинг азобланиши учун туширилган ва ўшандан қолган (касаллик туридир). Сиз турган юртда вабо тарқалса, ундан қочиб, у ердан чиқиб кетманг. Сиз бўлмаган жойда таркалса, у ерга борманг!".
Изоҳ: Ушбу ҳадисда оммавий пандемия – вабо тарқалган ҳудудни тарк этиш ва у жойда бўлмаганларни эса вабо тарқалган жойга кириши тақиқланмоқда.
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ
Абдуллоҳ ҳазратлари Каъбага борди. Зиёратни ва ҳаж шартларини бажо келтирди. Бемор бўлди. Жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турбати шарифига келди.
- Ё Расулаллоҳ! Сизга меҳмон бўлиб келдим, - деди. Мусофирхонада бир оз пинакка кетди. Тушида ҳазрати Пайғамбар жанобимизни кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан бошини силадилар. Ва унга бир нон бердилар. Абдуллоҳ ҳазратлари айтарки:
- Бу ноннинг ярмини едим, уйғонсам, қолган ярми қўлимда эди. Хасталигим буткул кетиб, вужудим сафо топди.
«Тазкират ул-авлиё»дан.
@mehrob_uz
Пайғамбар совчиси бўлган саҳоба
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
83. Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар, кейин эса, инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир.
Аллоҳнинг неъматини била туриб инкор қилган киши аниқ кофир бўлади.
Кейинги оятда кофирларнинг оқибати нима бўлиши айтилади:
@mehrob_uz
🪷 Хайрли тонг 🌱
Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
@mehrob_uz