mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Истиғфорнинг фойдалари

• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Солиҳлар фоний дунё ҳақида

Кўплаб илоҳиёт олимлари ва солиҳлар бу дунёнинг чин моҳиятини изоҳлаб, унинг васвасалари қай даражада хатарли эканлигини уқтиришга уриниб келганлар. Қуйида уларнинг ҳамма учун фойдали бўлган айрим тавсия ва огоҳлантиришларини келтириб ўтамиз.

1. Имом Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу дедилар: "Ким кунни ҳаётдан сиқилиб нолиган ҳолатда бошласа, у гўё ўз Яратганидан шикоят қилувчига ўхшайди. Ким дунё иши учун ғам чекса, гўёки Аллоҳга ғазаб қилган кабидир. Кимки бир бой олдида унинг бойлиги сабаб ўзини ерга уриб, хўрласа, батаҳқиқ, динининг учдан икки қисмидан айрилибди".
2. Машойихлардан бири айтган экан: "Аллоҳ бирор кимсани Ўзига дўст қилишни ирода айласа, унинг кўзига дунёни хунук қилиб кўрсатади”.
3. Шунингдек, муршиди комиллардан яна бири айтган экан: "Эй толиб! Ўткинчи дунё манфаатларининг бировга зориқиб қолмайдиган миқдори билан кифоялансанг бўлди, уни бутунлай тарк этаман, деб ҳам уриниб юрма!
4. Улуғлардан бири таъкидлабди: "Икки муҳим хислат бор, кимки уларни ўзлаштирса, ортидан одамларни эргаштирувчи пешво, имом бўлишига шак-шубҳа йўқ: Биринчиси, ўткинчи дунёдан кўнгил узиб, унга нисбатан бефарқ, бепарво бўлиш; иккинчиси, биродарлардан етгувчи зиёну заҳматларга сабр этиб, уларни ҳар нарсада ўзидан устун ва ҳақли деб билиш".
5. Имом Шозалий қуддиса сирруҳу дедилар: "Аллоҳ қулини нафақат бу дунё ва унинг аҳлининг баҳридан ўтмагунича, балки икки олам манфаатларидан тамомила кўнгил узмагунича севмайди".
6. Имом Шозалий қуддиса сирруҳу яна таъкидлайдилар: "Дунёни севгувчи ҳар қандай одам Аллоҳнинг назарида хунукдир. Уни қалбидан ва қўлидан бутунлай чиқариб ташлаш мурид учун вожибдир". Бу дунё - ўткинчи соя, у банда билан Аллоҳ орасидаги тўсиқдир. Қалбида унга нисбатан ҳаттоки бир чанг зарраси миқдорича муҳаббати бўлган одам Яратганининг чин қули бўлолмайди. Бундан ташқари, то унинг мағзию пўчоғидан ҳам кечмас экан, Яратганига мақбул бўлиши мумкин эмасдир.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дафндан кейин қабрни очиш

Савол: Динимизда маййит дафн қилингандан кейин қабрини очиб, бошқа жойга кўчириш мумкинми?

📩 Жавоб: Мусулмон киши ҳаётлик даврида қандай ҳурмат эҳтиромда бўлса, вафот этганидан кейин ҳам худди шундай эҳтиромда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган кишини эъзозлаш ҳақида бундай деганлар:
Ойша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Вафот этган кишининг суягини синдириш – тирик кишининг суягини синдириш билан баробардир", дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадисни шарҳлаган уламолар: "Тирик кишининг суягини синдириш қандай гуноҳ бўлса, вафот этган кишининг суягини синдириш ҳам ўшандай гуноҳдир", деганлар.
Маййит қабрга дафн қилингандан кейин қайта чиқаришга шариатимиз рухсат бермайди. Фақат дафн қилинган жой бировнинг ери бўлиб, эгаси рози бўлмаса ёки маййитнинг кафани бировдан тортиб олинган мато бўлса, маййитни қабрдан чиқаришга рухсат берилган ("Фатавои ҳиндия" китоби).
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўзинг яхши кўрган нарсани бировга раво кўрганмисан?
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Саховат

Қайс ибн Саъд ибн Убода бетоб бўлиб қолди. Биродарлари уни кўргани келмадилар. Қайс биродарлари ҳақида сўраб-суриштирди.

– Улар сиздан қарздор бўлганлари боис олдингизга келишдан уялмоқдалар, дейишди.

– Биродарларни зиёратдан тўсадиган бундай мол-давлатни Аллоҳ хор этсин!Чиқиб жар солинг: Ким мендан қарздор бўлса, унинг қарзидан кечдим!

Шундан сўнг уни кўргани жуда кўпчилик келди. Келувчиларнинг кўплигидан Қайснинг остонаси ўйилиб кетди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дунё иши - барчаси бекорчилик, яъни бефойда ташвиш чекишдир. Бекорчилик эса беҳуда гирифторлик, холос. Дунё ёниб турган олов, бу олов ҳар замон, ҳар лаҳзада янги-янги халқаларни ёндириб кул қилади. Агар бу ёндирувчи олов кучайса, ундан қочиб қутилишинг қийин. Шермардлар каби бу оловдан ўзингни сақла, бўлмаса парвонадай шу оловда ёниб кетасан. Кимки парвонадай оловга сиғинувчи бўлса, бундай масту мағрур кишини ёндириш лозим, албатта. Олов сени ўраб олгач, ёнмасликнинг иложи йўқ. Қараб боқ: шундай оловдан холи жой бўлса, ўша жойга бор, токи жонинг олов даҳшатидан қутулсин.

Фаридуддин Аттор
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Шайтонга ёрдамчи бўлманг!

Фузайл ибн Иёз айтади: Мўмин гуноҳлари билан Аллоҳнинг ҳузурига қочмоқни ўйлайди, эрта-ю кеч ғамгин юради.
Аслида, душманингдан келадиган яхшилик дўстларингдан келадиган яхшиликдан кўпроқ бўлади.
– Қандай қилиб?
– Сени дўстингнинг олдида зикр қилишса, дўстинг «Аллоҳ унга офият берсин!» деб дуо қилади. Ғаниминг олдида зикр қилсалар, у сени эрта-ю кеч ғийбат қилади. Бечора шундай қилиб бор яхшилигини сенга бериб қўяди. Агар сенинг олдингда душманинг ҳақида гап очилса, «Аллоҳим, уни ҳалок эт!» деб ёмон дуо қилма. Аксинча, «Аллоҳим, уни ислоҳ этгин, ёмонликдан қайтар», деб ҳаққига дуолар қил. Аллоҳ таоло қилган дуоларинг учун сенга ажр беради. Кимки «Аллоҳим, уни ҳалок эт», деб бировни дуойи бад қилса, шайтонга ёрдам берган бўлади. Чунки шайтон инсонларнинг ҳалокатини истайди. Аллоҳдан рози бўлмоқнинг мартабаси Унга яқин зотларнинг мартабасидир. Улар билан Аллоҳ таолонинг ўртасида фақат равҳу райҳонлар бўлади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дунёдаги энг гўзал нарса – Аллоҳнинг муҳаббати!
Жаннатдаги энг яхши нарса – Аллоҳни кўриш!
Китобларнинг энг манфаатлиси – Аллоҳнинг Китоби!
Халойиқнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Расулидир!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқ

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқдан қайтардилар». Бошқа бир ҳадисда «Албатта васвасанинг ҳаммаси шундан пайдо бўлади», деб бунинг сабаби баён қилинган. Чунки ўша замонларда, Мадинаи мунавварада ғусл қилиш учун махсус жойлар бўлмасди балки, бир ташландиқ шўрхок ерларда ғусл қилишар эди. Агар у ерга сув тушса, сингиб кетарди ва ўша жой лойхонага айланар эди. Энди ўша ерга киши бавл қилса ер уни ҳам тортиб олар ва бавл аввалги лой билан аралашиб кетар эди. Аммо агар ғуслхоналар бинода мустаҳкам қурилган бўлса, сийдик турмасдан оқиб кетадиган қилинса, бирон бир васваса сизнинг кўнглингизга йўл топиш эҳтимоли йўқ.

Турган сувга бавл қилмоқ

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Турган сувга бавл қилишдан қайтардилар». Турган сув деганда Мадина шаҳридаги кўлчалар ва сув тўпланадиган жойлар [ҳовузчалар] тушунилади. У ерларда сув оз бўлади. Кенглиги ҳам узунлиги ҳам деярли бўлмайди, жуда кам бўлади. Агар бир киши бундай сувга бавл қилса, бошқа бир одам келиб ундан таҳорат қилиши мумкин. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб қолган сувга бавл қилмоқдан, кейин эса ундан ғусл ёки таҳорат олмоқдан қайтардилар, дейилган. Бу ҳақда бизга ва ал-Жоруд ибн Муозга Умар ибн Ҳорундан, у Ҳаммод ибн Саламадан, у Абу-л-Маҳзамдан, у Абу Ҳурайрадан, шунингдек, аш-Шақиқий отасидан, у бобосидан «Абдуллоҳ ибн Бурайданинг оқар сувга бавл қилаётганини кўрдим», — деганини хабар қилган. Ҳасан ибн Мутиъни Халаф ибн Айюбдан, у Яҳё ибн Закариёдан, у Юнусдан, у Ҳасан (Басрий)дан Ҳасан ал-Басрий «Оқар сувга бавл қилмоқнинг зарари йўқ», — деганини хабар қилган. Турган сув энига ва бўйига кенгаймайдиган даражада кам сув бўлса,
унга бавл қилишдан қайтарилди. Чунки бундай оз миқдордаги сув бир идишдаги сув каби бўлиб қолади. Аммо агар оқар сувга ўхшаб атрофга тарқаб кетган бўлса, кўлмакчалар бир-бирига қўшилиб кетган бўлса, худди оқар сув кабидир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) денгиз тўғрисида бир ҳадисда: «Денгиз - суви пок, ўлимтиги ҳалолдир», деганлар. Ҳолбуки денгиз ҳам бир жойда туради.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам истиғфор айтилса умумий азоб тушмайди
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг ☘️

Муҳим ишларга кифоя

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла Ҳува, алайҳи таваккалту ва Ҳува роббул Аршил азийм» («Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ Аршнинг Раббисидир»), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар. Ибн Сунний ривояти

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
06.10.2024 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

РАСУЛУЛЛОҲ УМУМАН ЭСНАМАГАНЛАР

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта,
Аллоҳ акса уришни яхши кўради. Агар сизларнинг бирортангиз эснаса, “ҳоҳ” демасин. Чунки у шайтондан,
кулади”,
дедилар» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ва Имом
Термизий ривояти)
.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза
ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни
ёмон кўради”,
дедилар (Ибн Сунний ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида ҳеч қачон эснамаганлар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Sherzodxon Qudratxo'ja bilan..." loyihasining bu galgi mehmoni Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy!

Soat 14:00 da jonli efir. Savollaringizni @rtvaloqa_bot manziliga yuboring!

@renessanstv

Читать полностью…

Mehrob.uz

ОЛИМГА ШАФҚАТ ҚИЛИНГ

«Паҳлавонга раҳмингиз келсин, чунки у бир куни кучдан қолмоғи мумкин. Бойга ҳам раҳмингиз келсин, чунки унинг бойлиги ҳам мангу эмас. Лекин кўпроқ олимга шафқат қилинг, у бечоранинг умри нодонлар орасида хору зорликда ўтиб кетмасин».

Имом Раббоний
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌸 🌱 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌱 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
08.10.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Мўмин киши тақвони қандай касб қилади?

Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадамма-қадам эргашиш орқали. Жаноби ҳақ бизларга намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюради. Ҳар ракатда: “Бизни шундай тўғри йўлга йўллагин...” (Фотиҳа сураси, 6-оят), дея Раббимизга илтижо қиламиз.
Бошқа бир ояти каримада эса Раббимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: (Сиз) тўғри йўлдадирсиз” (Ёсин сураси, 4-оят), амр этади. Бундан англашиладики, энг тўғри йўл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлларидир. Шу сабабли инсон ўз ҳаётини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари билан таққосласа, қай даражада тўғри йўлда эканини англаб етади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўзинг яхши кўрган нарсани бировга раво кўрганмисан?
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

84. Ҳар бир умматдан гувоҳ келтирган кунимизда, сўнгра куфр келтирганларга (узр учун) изн ҳам берилмас ва улар итобга ҳам қайтарилмаслар.
Бу иш қиёмат куни бўлиб, унда Аллоҳ таоло ўтган умматлардан ҳар бирига ўзининг Пайғамбарини гувоҳ қилиб келтиради. Шунинг учун ҳам оятда қиёмат куни:
«Ҳар бир умматдан гувоҳ келтирган кунимизда», деб таърифланмоқда.
Ўша куни ҳар бир Пайғамбар ўз уммати учун гувоҳлик беради. Эй Роббим, мен уларга Сенинг таълимотларингни етказдим, улар ундай ёки бундай қилдилар, деб ҳаммасини очиқ айтади. Кўпчилик олдида ҳамма нарса аён бўлади. Шармандаси чиққан кофирлар, узр айтмоқчи бўладилар.
«...сўнгра куфр келтирганларга (узр учун) изн ҳам берилмас».
Чунки, энди вақт ўтган эди. Ҳамма нарсанинг вақти бор. Келтирган куфрлари, қилган гуноҳлари учун энди уларга узр айтишга изн эмас, итоб бўлур. Улар Аллоҳ таолони рози қилиш учун энди ҳар қанча ҳаракат қилсалар ҳам,
«улар итобга ҳам қайтарилмаслар».
👉 Давомини ўқинг!

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

✨ Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
07.10.2024 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

156. Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон банда сажда қилса, етти аъзоси билан сажда қилади: юзи, икки кафти, икки тиззаси, икки қадами билан сажда қилади. Шулардан (бу аъзолардан) нимани қўймаса, батаҳқиқ (намози) нуқсонли бўлади", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам истиғфор айтилса умумий азоб тушмайди
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қачон ҳақиқатлар кашф бўлади?

• Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.
• Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.
• Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.
• Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.
• Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.
• Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Тик турган ҳолатда пойабзал кийиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Киши тик турган ҳолатда ковушини кийишидан қайтардилар ва: «Мен ўшандай одамда давоси бўлмайдиган касаллик пайдо бўлишидан қўрқаман», - дедилар. Расулуллоҳнинг ўзлари бундаги сабабни баён қилиб бердилар. Демак, танангнинг сенда ҳаққи бор, агар сен танангга тоқатидан ташқари нарсани юкласанг, унда бир касаллик пайдо бўлиши мумкин, демак сен унга зулм қилган бўласан. Чунки тана иккита оёқ устида турадиган қилинди. Агар сен тик туриб ковуш кийсанг, иложсиз битта оёғингни (ковуш кийиш учун) кўтарасан. Бу ҳолда баданинг битта оёққа бор юкини ташлашига тўғри келади. Томирларинг изтиробга тушади. Томирлар изтиробга тушса бирон-бир касаллик пайдо бўлишидан қочиб бўлмайди, яъни томирлар изтиробга тушса касаллик пайдо бўлиш хавфи кучаяди. Чунки томирлар қон ва ҳаво юрадиган йўллардир. Агар изтироб вақтида, яъни қийналган вақтида томирлар торайса, қон босими кўтарилса ва томирлардаги ўша ҳаволар қўзғалиб қолса, бир умр қутулмайдиган касалликка чалиниш мумкин. Агар томирлар бўғилиб, уларда сиқилиш пайдо бўлса, баъзида қон томирдан чиқиб кетиши мумкин. Натижада қон қотиши кузатилади. Қон қотиб қолса оқмай қўяди ва қон бузилади. Баъзида томирлардаги бод-ҳаво қисилади. Натижада сокин турган танадаги ҳаволар қўзғалиб қолади. Бу ҳам катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Аллоҳ таоло нафс борасида бандаларига қуйидагиларни тавсия қилиб бундай деган: «Ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!» (Бақара сураси 195-оят). Бошқа оятда бундай марҳамат қилган: «Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллох сизларга раҳм-шафқатлидир» (Нисо сураси, 29-оят). Кейинги ояти каримада эса қаттиқ танбеҳ берилган: «Кимда-ким шу (қотиллик)ни адоват ва зулм юзасидан қилса, албатта, Биз уни дўзахда куйдирамиз. Бу (эса) Аллоҳга осондир» (Нисо сураси, 30-оят). Бу қандай хам ёмон қўрқитув, таҳдид эканлигига назар сол! Киши ўзига зулм қилмоғи худди бошқа бандаларга зулм қилиши кабидир. Санаб ўтилган ишлар майда-чуйдалар бўлиб, кўпчилик бундай енгил-елпи нарсалардан нафсга катта зарар келишидан бехабардир. Аллоҳ таоло буни махфий қилганлиги учун улар парда ортида туради; биз сенга уларнинг пардасини кўтариб равшан қилиб берамиз, сени (кўзингни) тўсмаймиз. Парда бошқа нарса, ўраниб олиш эса бошқа бир нарсадир. Бундан ташқари бошқа бир гап ҳам бор - жину шайтонлар инсоннинг авратига қараб масхара қилиб куладилар. Бишр ибн Холид ал-Басрийни Саъид ибн Маслама ибн Ҳишом ибн Абдулмаликдан, у ал-Аъмашдан, у Зайд ал -Аммийдан, у Анас ибн Моликдан (розияллоху анху), у зот Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан хабар қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Одам боласининг аврати билан жиннинг кўзлари ўртасида бир парда бор. Қачонки киши кийимини ечадиган бўлса, «бисмиллоҳ» десин». Шунингдек, таҳоратхонада тўсатдан жин инсонга бир нарса отиб қолиш (ёмон назар қилиш) эҳтимоли ҳам бор. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат ушатиладиган жойда инсон чизиқ чизиб ўзининг атрофини девор қилиб олмасдан ғусл қилишидан қайтарганлар. Чунки бу чизиқ инсон учун ҳимоя девори ўрнида бўлади. Жин шунда қўққисдан чизиқдан ўтиб кета олмайди ва унга зиён етказа олмайди. Бизга Кутайба Ибн Лаҳийъадан, у Уқайлдан, у Ибн Шиҳобдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар бирортангиз таҳорат қилинадиган ерда ғусл қиладиган бўлса ва ўзини ўраб оладиган бирор нарса топмаса, ўзининг атрофига бир чизиқ чизиб олсин-да ўша чизиқнинг ичида ғусл қилсин», - деганлари зикр қилинган.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аёл кишини қабрга ким қўяди?

Савол: Шариат бўйича аёл кишини қабрга ким қўйиши кepaк? Баъзилар эри қўйса бўлади, дейди. Баъзилар гўрковларга қўйдиради. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?

📩 Жавоб: Аёл кишини маҳрам қариндошлари: ўғли, отаси, ака-укаси, ака-уканинг ўғиллари, опа-сингилнинг ўғиллари, амаки ва тоғалари қабрга қўяди.
Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири "Фатавои ҳиндия" китобида аёл кишини қабрга қўйиш ҳақида бундай дейилган:
"Аёл кишини кабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, маҳрам бўлмаган қариндош бегонадан кўра афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйиши мумкин. Қабрга қўйиш учун (эркаклар бўлганда) аёлларга эҳтиёж йўқ.
Ушбу масалалар "Баҳрур роиқ "ва "Бадоиъус саноиъ" каби мўътабар фиқҳий манбаларимизда ҳам зикр қилинган.
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

14:10 da RTV da Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy bilan bo'lib o'tadigan suhbatni jonli efir orqali tomosha qiling!

Читать полностью…

Mehrob.uz

Савдода барака бўлишининг калити
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг! ☘️

💐 ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🍃
Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!

Читать полностью…
Subscribe to a channel