Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
@mehrob_uz
🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!
🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Яхши намуна бўлайлик
Хайрли амаллар бобида фарзандларингизга йўлбошчи бўлинг. Зеро, ҳадисда келганидек: “Ким бир яхши ишни жорий қилса, у ўтгандан кейин ҳам унга амал қилишса, унга ўзининг ажри ва у ишни қилганларнинг ажрича савоб бўлади, уларнинг савобларидан бирор нарса камаймагани ҳолда. Ким бир ёмон одатни жорий қилса, у ўтгандан кейин ўша ишни қилишса, унга бошлаган ёмонлигининг гуноҳи ҳамда қилганларнинг гуноҳларидан камаймагани ҳолда уларнинг гуноҳичалик гуноҳ ҳам бўлади”, дейилади.
Аҳли оиламиз, фарзандларимиз, атрофимиздагилар ҳамда бизга эргашганларга нималарни ўргатаётганимизга эътиборли бўлайлик.
@mehrob_uz
#Xalqaro_konferensiya
#Termiz_live
Ayni paytda Termiz shahrida “Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjuman bo’lib o’tmoqda…
БИЗДАН ОЛДИНГИЛАР ДАРАХТ ЭКИШДИ – ЭНДИ НАВБАТ БИЗНИКИ
➖🔵➖⚫➖⚫➖⚫➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
Вақтимизни қадрлайлик
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шундай ҳадис келади: “Оқил киши бир кунини тўртга тақсимлаши лозим: бир қисмида Раббига мурожаат қилади, бир қисмида ўзини ҳисоб-китоб қилади, бир қисмида Аллоҳнинг санъати борасида фикр юритади, бир қисмида еб-ичиш каби (нафсоний) ҳожатларини бажаради” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
@mehrob_uz
ТЕРМИЗ ЯНА БИР ЙИРИК АНЖУМАНГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛЯПТИ
Тадбирда Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ўз маърузалари билан иштирок этадилар
Бугунги кунда бутун дунёнинг, бутун Ислом оламининг диққат-эътибори Ўзбекистонга қаратилган десак, муболаға бўлмайди. Чунки шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилган бўлса, 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Бу халқаро анжуман муҳтарам Президентимизнинг шу йил 15 августдаги «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида«ги қарорига биноан бўлиб ўтади.
Анжуманда юртимизда кўзга кўринган исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчиларимиз билан бирга дунёнинг ўнга яқин мамлакати, жумладан, Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар.
Улар сафида Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратлари ҳам бор. Устоз «Имом Термизий – буюк муҳаддис» мавзусида маъруза қиладилар.
Ҳақиқатан, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш Ўзбекистон олимлари олдида турган кечиктириб бўлмас вазифадир.
Бундай анжуманлар олимларга туртки ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади, иншоаллоҳ.
Биргина Имом Термизий ҳазратларининг шоҳ асари – “Сунани Термизий”да фиқҳ (ислом ҳуқуқи) масалаларига доир ҳукмларга оид ҳадислар жуда кўп келтирилган. Шу билан бир қаторда асарда иймон, Қуръон тафсири, Қуръон фазилатлари, сийратлар, дуолар, таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж, жаноза, никоҳ, савдо-сотиқ, қурбонлик, либос, таомлар, ичимликлар, хайр-эҳсон ва саховат, табобат, фарзлар, жаннат ва жаҳаннам сифатлари, илм, изн сўраш, панд-насиҳат, одоб-ахлоқ ва бошқа мавзуларда ҳам ҳадиси шарифлар мавжуд.
Шундай дурдона асарни ўрганиш, ёшларга, фарзандларимизга ўргатиш орқали уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қиламиз.
Аллоҳ таоло халқаро анжуманни манфаатли қилсин.
Mehrob.uz матбуот хизмати
Намозда суралар ўртасидаги тартиб
❓Савол: Фарз намозларда суралар ўртасидаги тартибга риоя қилиш керакми суннат ва нафлларда ҳолат қандай бўлади?
📩 Жавоб: Фарз намозларда сураларни Қуръони каримда келган тартибда ўқиш суннатдир. Фарз ва вожиб намозларда суралар ўртасидаги тартибга риоя қилмаслик макруҳ бўлади, лекин нафл намозларда макруҳ эмас.
Бу ҳақда "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади:
"Агар намозхон биринчи ракатга бир сурани қироат қилган бўлса, сўнг иккинчи ракатга ёки биринчи ракатнинг ўзида ана шу суранинг юқорисидаги сурани қироат қилса, макруҳ бўлади. Худди шунингдек, бир ракатда маълум бир оятни қироат қилиб, кейинги ракатда ёки шу ракатнинг ўзида юқорисидаги оятни қироат қилиш ҳам макруҳдир". Чунки қироатда суралар тартибига риоя қилмасликда саҳобалар ижмо қилган тартибни тарк қилиш бор. Яна бу мавзуда бундай дейилади:
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz
УМРИНГНИ НИМАЛАРГА САРФЛАГАНИНГ УЧУН ЖАВОБ БЕРАСАН
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
91. Агар аҳдлашсангиз Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз-а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.
Ояти каримадаги «Аллоҳнинг аҳди» бирикмаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинган байъатни ўз ичига олади. У Аллоҳ буюрган ҳар бир яхши амални қилиш учун берилган аҳдни ифода этади. Бу ҳақида ўтган суралардаги худди шу маънода келган оятлар тафсирида муфассал сўз юритилган эди. Аҳдга вафо қилиш айрим шахслар, турли жамоалар, давлатлар ва ниҳоят, инсоният билан жамият орасидаги ўзаро ишончни ушлаб туради. Бу орқали улар ўзаро бирлашиб туради. Агар, Худо кўрсатмасин, аҳдга вафо қилиш йўқолса, ишонч кетади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда бунга алоҳида аҳамият бериб: Давомини ўқинг!
@mehrob_uz
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
🌷Хайрли тонг! 🌷
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✨ Жума учун ғусл қилиш.
✨ Хушбўй нарсалар суртиш.
✨ Чиройли кийимлар кийиш.
✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ИЙСОР ШУНДАЙ БЎЛАДИ
Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Мадинада бир муҳтож оила яшарди. Уларнинг қўлида бир қўйнинг калласи бор эди. Ана шу оила озгина нарсага эга бўлганларида "Келинглар, мана шу қўйнинг бошини биздан-да муҳтожроқ кишига берайлик!" дедилар ва уни ўзлари муҳтож деб билган оилага бериб юбордилар. Муҳтож оила ҳам қўйнинг калласини бошқа муҳтожларга бериб юборди. Шу тариқа қўйнинг калласи Мадинани айланиб, охири яна биринчи эгаларига қайтиб келди».
Ийсор – бошқани ўзидан устун қўйиб, ўзи истаб турган нарсани унга беришдир.
@mehrob_uz
РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН
Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:
اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.
Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.
Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.
Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.
Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).
@mehrob_uz
159. Умар ибн Абу Салама отасидан ривоят қилади:
"Менга Фаластин аҳлидан бир киши Абдураҳмон ибн Авфдан (ушбу) ривоятни айтиб берди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Учта нарса бор. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, қасам ичадиган бўлсам, улар билан қасам ичаман. Садақа билан мол камаймайди, шундай экан, садақа қилинг! Банда Аллоҳнинг "юз"ини истаб, ўзига қилинган зулмни кечирса, Аллоҳ таоло қиёмат куни мана шу иши билан унинг иззат-шарафини кўтаради. Банда ўзига тиланчилик эшигини очдими, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очиб қўяди", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
#Xalqaro_konferensiya
#Termiz_live
Ayni paytda Termiz shahrida “Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjuman haqida ustozdan intervyu 👇👇👇
https://www.instagram.com/reel/DBOHdeGOy1w/?igsh=YWpuYmZxYmxlcWdw
БИЗДАН ОЛДИНГИЛАР ДАРАХТ ЭКИШДИ – ЭНДИ НАВБАТ БИЗНИКИ
➖🔵➖⚫➖⚫➖⚫➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
92. Тўқигани кучли бўлгандан сўнг уни сўкиб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан зиёдроқ бўлгани учун қасамларингизни орангизга алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан сизни Аллоҳ синамоқда, холос. Албатта, У қиёмат куни нима ҳақида ихтилоф қилганингизни баён қилиб берур.
Ушбу ояти каримада аввал аҳдлашиб, сўнгра аҳдини бузган одамлар ип билан бир нарсани мустаҳкам тўқиб бўлиб, кейин сўкиб-тарқатиб юборган эси паст хотинга ўхшатилмоқда. Дейлик, бир хотин куч-қувват, вақт ва ҳунар сарфлаб бир нарсани тўқийди. Оддий ипдан ўзига ҳам, бошқага ҳам фойда келтирадиган нарсани чиройли қилиб битиради. Аммо ундан ўзи ҳам, ўзгалар ҳам фойда олмасдан туриб, дарҳол сўкиб-тарқатиб юборади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиб, сўнгра уни бузган ёки аҳднома тузиб, унга амал қилмаган, қасам ичиб туриб, қасамилан тонган одамлар ҳам худди ўша ақли паст хотинга ўхшайдилар.
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!
🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz
ОЛИМЛАРНИНГ ОНАЛАРИ
Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг онаси Алия бинти Шарик ўқимишли, зукко аёллардан эди. Асосий вақти ва бор эътиборини ўғлининг таълим-тарбияси йўлида сарфлади. Ёш Молик илм олишни хоҳлаётганини айтганида, онаси: «Кел, сенга олимлар кийимини кийдириб қўяман», дея ўғлига солиҳларнинг кийимидек чўпон кийдириб, бошига салла ўрайди. Сўнг «Рабиъа (Робиа ибн Абдураҳмон, яъни Робиатур Рай)нинг ҳузурига бор. Илм олишдан аввал одоб ўрган», деб насихат қилади ва Рабиъа раҳимаҳуллоҳнинг дарсига мунтазам қатнашишини назорат қилиб боради. Кейинчалик ўғли Молик имомлик даражасига етади.
@mehrob_uz
АЖАБО!..
Шайх Аҳмад Ийсо Маъсуровий ҳафизаҳуллоҳ бундай дейдилар: «Мен доим жанжаллашиб, атрофидаги инсонлардан кўнгли тўлмай, уларни ёқтирмай юрадиган кишиларга ҳайрон қоламан. Ахир дунё жуда қисқа-ку: “Уларни (қиёматда) тўплайдиган кунда (ўзларини бу дунёда) гўё кундуз кунинг бир соатича тургандек сезишиб, бир-бирларини таний бошлайдилар” (Юнус сураси, 45-оят).
Шунингдек, мен вақтини дунёнинг майда-чуйда ишлари сабаб беҳуда кетказаётганларга ҳам ҳайрон қоламан. Ахир улар Қиёмат куни: “Ерда йиллар ҳисоби бўйича қанча турдинглар”, дейилса, улар “Бир кун ёки ярим кун. Санаб турувчи (фаришталар)дан сўрагин”, дейдилар” (Мўминун сураси, 113-оят)».
@mehrob_uz
ДИН НИМАНИНГ НОМИ?
Шайх, Доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар: “Дин фикр тарзини ўзгартиришдир. Борйўғи бироз фикр тарзингизни ўзгартиринг, шу билан дунёингиз динга айланади ва Аллоҳ таоло ҳам сиздан рози бўлади. Шарти – икки ишни қилиш. Бири, ниятингизни тўғрилаб олинг. Иккинчиси, ўша ишни суннатга мувофиқ қилиш. Шунда ҳар бир дунёвий ишингиз диний ишга айланади.
Улуғ зотларнинг олдига боришда айни шу фойда бор, улар инсоннинг ўйини, фикр тарзини ўзгартириб юборадилар. Бунинг натижасида, инсоннинг амал ва феъллари тўғри бўлади. Олдин дунёга тегишли бўлган ишларингиз олимларнинг ҳузуридан чиққанингиздан кейин дин ва ибодатга айланади”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
УМРИНГНИ НИМАЛАРГА САРФЛАГАНИНГ УЧУН ЖАВОБ БЕРАСАН
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
Энг яхши амаллар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолога энг суюкли амал қайси?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. Ибн Масъуд: «Ундан кейингиси-чи?» деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.
@mehrob_uz
КАТТА ЎҒИЛНИНГ МУКОФОТИ
Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. Ота касал бўлиб қолди. Катта ўғил:
«Отамизга ким қарайди? деди. Укалари: «Ўзингиз ғамхўрлик қилинг», дейишди.
Катта ўғил рози бўлди. Отасини даволатди, ғамхўрлик қилди, хизматида турди. Вақти етиб, отаси вафот этди. Фарзандлари меросини тақсимлаб олишди. Лекин катта ўғилга ҳеч нарса тегмади.
Бир куни катта ўғил туш кўрди. Тушида: «Фалон жойга борсанг пул бор. Ўшани ол» деган овоз эшитди. «Унда барака борми?» деб сўради «Ҳа», деган жавоб келди. Уйғонгач, айтилган жойга борди ва пулни топди. Бозорга бориб у пулга иккита балиқ сотиб олди. Балиқни уйига олиб келиб қорнини ёрган эди, ҳар бирининг ичидан биттадан ёқут чиқди. Бу каби ёқутни ҳеч ким кўрмаган эди. Подшоҳ ёқутларни жуда кўп олтин танга эвазига сотиб олди. Катта ўғил шаҳардаги бой одамга айланди. Буларнинг ҳаммаси отасига хизмат қилгани туфайли эди.
@mehrob_uz
Саховат
Нофеъ айтади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо вафотига қадар мингта ёки ундан кўпроқ жонни озод қилди.
Нофеъ айтади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога мол-давлатидан нимадир ёқиб қолса, айнан ўша нарсани Аллоҳ учун бериб юборарди. Унинг қуллари буни яхши билаганлари боис енг шимариб ибодатга киришар ва масжидни лозим тутар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо қайси қулини ана шу яхшилик устида кўрса, уни озод қилиб юборарди.
– Эй Абу Абдураҳмон, Аллоҳга қасамки, улар сизни алдашмоқчилар, холос! – дерди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога оғайнилари.
– Ким бизни Аллоҳ йўлида алдамоқчи бўлса, Аллоҳ учун алданаверамиз! – деб жавоб берарди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо.
@mehrob_uz