Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
@mehrob_uz
🎙 САЛАФИЙЛАРНИНГ МАҚСАДИ — ИСЛОМНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ!
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uzк
161. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
"Мадиналик мен биладиган, қиблага қараб намоз ўкийдиган ва уйи масжиддан жуда узоқда бўлган бир киши бор эди. У келиб, барча намозларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқирди. Унга: "Бир эшак сотиб олганингда, ёзнинг жазирама иссиқ кунларида, зулматли кечаларда миниб юрар эдинг", дейилди. У бўлса: "Аллоҳга қасамки, уй-жойим масжидга ёнма-ён туриши мени хурсанд қилмайди", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақда хабар берилганда, ундан шу ҳақда сўрадилар. У: "Эй Аллоҳнинг Расули, токи босган қадамларим ва одимларимга ажр ёзилсин. Аҳлимга қайтиб борганим учун ҳам, келган-кетганим учун ҳам савоб бисёр бўлсин деб шундай қилаяпман", деди ёки шунга ўхшаш гап айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ сўраганларингнинг ҳаммасини берсин ва ихлос билан савоб умидида қилаётган амалларингни тўлиқ бажаришингни насиб этсин", дедилар ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар".
@mehrob_uz
Аллоҳим! Бизни Набийингнинг ҳавзаларидан шундай баҳраманд қилгинки, ундан кейин мутлақо чанқамайлик!
@mehrob_uz
🎙 КИБР БОРЛИГИНИ ҚАНДАЙ БИЛСА БЎЛАДИ?
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Уч нарсани ҳаргиз унутма:
• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
ДУНЁГА МУҲАББАТНИ ҚАЛБДАН ЧИҚАРИШ ЙЎЛИ
Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг. Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан? деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.
Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншааллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан менга ва барчангизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, амийн.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Бир қўлингизда ўчирғич бўлсин
Ўғлини уйлантирган ота бир куни ўғлига қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил аввалига отасининг бу талабидан ҳайрон бўлди, ота қистайвергач, ўғил айтилган нарсаларни олиб келди. Ота ўғилга: ёз!-деди.
Ўғил: нимани ёзай?-деди.
Ота: ҳохлаган нарсангни ёз, деди. Ўғил бир жумла ёзди.
Ота: энди ёзганингни ўчир, деди. Ўғил ўчирғич билан ёзган нарсасини ўчирди.
Ота: яна ёз!-деди.
Ўғил: нимани, нега ёзай?-деди.
Ота: Сен ёзавер, деди. Ўғил ёзди.
Ота: энди ўчир, деди. Ўғил ўчирди.
Ота: Ёз!-деди.
Ўғил: Сиз мендан нима истайсиз, нега ёзай?-деди.
Ота: Айтганни қил, деди. Ўғил яна ёзди.
Ота: Энди ўчир!-деди. Ўғил ўчирди. Шундан кейин ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб: Эй ўғлим, турмуш қургандан кейин оилада битта ўчирғич бўлиши керак. Сен аёлингдан кўрган баъзи бир ёқмайдиган нарсаларни ўчириб туришинг, аёлинг сендан кўрган баъзи бир ёқтирмайдиган нарсаларини ўчириб туриши керак бўлади. Акс ҳолда турмушнинг оппоқ варағи кўп ўтмай ёқимсиз хотиралар билан тўлиб қолади. Натижада, турмуш жаҳаннамга айланади. Эй ўғлим, эр-хотинлик алоқаси меҳр-муҳаббат ва ўзаро бағрикенгликка, бир-бирига нисбатан кечиримли бўлишга асосланади. Агар бирор камчилик ўтса уни такрорламаслик учун муносиб услуб билан тушунтириш лозим бўлади. Мана шу эр-хотинлик алоқасини мустаҳкамлайдиган асосий қоидалардан ҳисобланади, деди.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
@mehrob_uz
🎙 ҚАЛБИНГДА ЗАРРА КИБР БЎЛСА...
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Ибн Мукаффаъ айтди: «Одобнинг яхшиси мева бергани ва сенда унинг асари зоҳир бўлганидир».
Изоҳ. Динимизда одобга алоҳида эътибор қаратилган. Иброҳим Нахаъийнинг ушбу сўзларига қулоқ тутинг: «Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага назарларини қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди...»
Ҳақиқатан ҳам «биз кўп илмдан кўра камроқ одобга муҳтожмиз» дер экан, Ибн Муборакнинг бу сўзлари бугун учун нақадар аҳамиятли! Нега «бугун учун» деб таъкидлаяпмиз. Сабаби, бугун кўпчилик «илм» деганда маълумотлар йиғиндисини тушунишади. Ҳа, бугуннинг илмий мезони шундай: кимда қанча кўп маълумот бўлса, шу киши олим саналади, «олим» сифатида танилади. Лекин аждодларимизда олимлик бошқачароқ ўлчанган. Тахминан шундай: ким билганига кўпроқ амал қилса, олимлик шудир. Яъни, олимлик даражасини истаган саволга жавоб бериб, ҳамма нарсани билавериш эмас, балки амал қилиш белгилаган. Шунинг учун уларнинг мезонида билгани кўп киши эмас, амали кўп киши олим саналган. Аслида илмдан кўзланган мақсад шу, айни пайт одобнинг мева бергани, асари зоҳир бўлгани ҳам шудир. Алишер Навоий «Маҳбубул қулуб» асарида келтирган бир рубоийсида одоби бўлатуриб, мақсадига кеч етаётган кишидан ажабланиб дейди:
Иймонга эрур нишон ҳаё бирла адаб,
Ҳурмат била таъзим саодатқа сабаб.
Ҳаёву муаддаб ангаким, бўлса лақаб,
Мақсудиға кеч етса ажаб, англа ажаб.
🎙 АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАСУЛУЛЛОҲГА БЕРГАН ТАНБЕҲИ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Қарз беришнинг, қийналганга муҳлат беришнинг фазилати
Динимизда қарз бериш қул озод қилиш билан тенг қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ун(инг қарзи)дан кечиб юборса, Аллоҳ Қиёмат кунида – Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уни Аршнинг соясига олади» (Имом Термизий ривояти).
Яна бир ривоятда «Ким камбағалга муҳлат берса ёки бир қисмини ўтиб юборса, Аллоҳ уни Аршнинг соясига олади», дейилган (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг соясида сояланадиганларнинг биринчиси – қарз олган камбағал бирон нарса топгунича унга муҳлат берган ёки талаб қилиб турган нарсасини унга садақа қилиб, «(Қарзга берган) молим Аллоҳ розилиги учун сенга садақа» деб, аҳдномасини йиртиб ташлаган кишидир» (Имом Табароний ривояти).
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Жума муборак! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✨ Жума учун ғусл қилиш.
✨ Хушбўй нарсалар суртиш.
✨ Чиройли кийимлар кийиш.
✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
179-мўъжиза
Қуриган Қубо қудуғи тўлди
Яҳё ибн Моликдан ривоят қилинади. Анас ибн Молик Қубода уларнинг олдига келиб шу ердаги қудуқ ҳақида сўради. Яҳё айтади: “Мен Анасни қудуқнинг олдига бошладим. Анас: “Ҳа, шу қудуқ, одамлар бунда эшакларини суғорар ва сувини қуритар, биз яна чиқариб турар эдик”, деди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу қудуққа келиб, челак ташлашни буюрдилар. Сув тортилганда ё шу сувга таҳорат қилдилар ёки сувга туфладилар ва челакни қудуққа ташлашни буюрдилар. Анас айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу ердан кетмасларидан, мен қудуқнинг намланганини кўрдим. Кейин у зот келиб, таҳорат олдилар, оёқларига масҳ қилиб, намоз ўқидилар, қудуқ шундан кейин ҳеч қуриб қолмади”.
@mehrob_uz
📹 САЛАФИЙЛАРНИНГ МАҚСАДИ — ИСЛОМНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ!
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uzк
Мол-давлатингни ғанимат бил!
🌙➖🌙➖🌙➖🌙➖🌙
Эҳсон қилиш учун: 💳
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
ОНА – БУЮК МУРАББИЙ
Лампочкани ихтиро қилган Томас Эдисон болалик пайтида мактабдан уйига келгач, онасига конвертга солинган хатни беради ва: “Буни ўқитувчимиз сизга бериб юборди”, дейди.
Она хатни ўқир экан, кўзларида ёш ҳалқаланади. Бундан хижолат бўлган ёш Томас хавотирга тушиб йиғининг сабабини сўрайди. Онаси анча хотиржамлик ила жавоб беради: “Сенинг кучли қобилиятинг бор экан. Мана эшит: “Ўғлингиз ўта иқтидорли, мактаб унга ва унинг қобилиятига торлик қилади. Шунинг учун ўғлингиз уйида таълим ола қолсин!”.
Шундай қилиб Эдисон ўз уйида онасидан тарбия ола бошлайди. Орадан бир қанча йиллар ўтиб у лампочкани ихтиро қилади.
Вақти-соати етиб унинг онаси вафот этади. Шундан сўнг олим шкафдан бир конвертни топиб олади. Анча йил ўтган бўлса-да, хатни танийди. Бу – ўша болалигида мактабдан келган хат эди. Бир зум тарих оғушига шўнғиган Эдисон хатни ўқий бошлади. Унда шундай сўзлар бор эди: “Ўғлингиз ўта беақл ва қобилиятсиз бола. Эртадан мактабга келмасин!”
Эдисон анча вақтгача йиғисини тўхтата олмайди. Сўнг хотиралар дафтарига қуйидаги сўзларни битиб қўяди: “Эдисон, ҳақиқатан ҳам, нўноқ, иқтидорсиз, лаёқатсиз бола эди. Бироқ онасининг гўзал тарбияси сабабли истеъдод соҳибига айланди”.
@mehrob_uz
📹 КИБР БОРЛИГИНИ ҚАНДАЙ БИЛСА БЎЛАДИ?
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
97. Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирурмиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.
Исломда инсоннинг жинсига қараб мукофотланмайди. Насабига, мансаби ёки терисининг рангига қараб ҳам мукофотланмайди. Балки мукофотлашнинг бирдан-бир ўлчови–иймон ва яхши амалдир.
«Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса...»
Бир хил ишни эркак киши қилса, алоҳида мукофот, худди ўша ишни аёл киши қилса, унга эркакнинг мукофотидан озроқ мукофот бериш Исломда йўқ. Аллоҳнинг ҳузурида бандалар ҳаммаси баробардир.
Мўмин одам яхши амални, Исломни яхши тушунмайдиган баъзи кишилар ўйлаганидек, фақат охират учун қилмайди. Балки, иймонли кишининг яхши амали ўз фойдасини дастлаб бу дунёда кўрсатади.
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️
🤲 Эй Аллоҳим! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга амал қилдир.
@mehrob_uz
📹 ҚАЛБИНГДА ЗАРРА КИБР БЎЛСА...
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Намоз ўғрилари кимлар?
Жавоб: Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир хатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбеҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи кишини эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом "намоз ўғриси" деганлар. У зот алайҳиссалом бундай дейдилар: "Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуси, саждаси ва хушусини тўлиқ қилмайди", деганлар Имом Аҳмад ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини "намоз ўғриси" деб номламоқдалар.
Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: "Ўғри икки турли бўлади: бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб, сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутулиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади".
📹 АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАСУЛУЛЛОҲГА БЕРГАН ТАНБЕҲИ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
96. Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.
Бу дунёнинг матоҳи, мансаби, молу мулки ёки сиз қизиқиб унга эришиш учун аҳдингизни бузиб, қасамхўр бўлаётган нарсаларнинг ҳаммаси бебақо нарсалардир. Улар қанча кўп бўлмасин, тезда тугайди, Ҳа,:
«Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир».
Агарки дунёдаги ҳамма нарса бир кишига мулк қилиб берилса ҳам, тугайди.
«Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир».
У ҳеч қачон тугамайди ҳам, камаймайди ҳам.
«Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз».
Яъни, аҳдига вафо қилиб қасамига риоя этиш йўлидаги машаққатларга чидаб, сабр қилган одамларни энг яхши ажрлар билан мукофотлаймиз. Энг яхши амалига тегишли ажру савобимизни умумлаштириб, ҳамма ишларига берамиз.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
Хайрли тонг!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 T.me/Mehrob_uz