ЧИРОЙЛИ МУОМАЛА ҚИЛИНГ
Ривоятларда келишича, жаннатдаги аёлларнинг эри ўз қасрига кириб келганида аёлига: «Аллоҳга қасамки, сендан чиройли нарсани жаннатда кўрмаганман. Жаннатда мен учун сендан чиройлиси йўқ. Алҳамдулиллаҳ! Сени менга берди», дер экан. Эй аёллар! Бу дунёнинг ўзида жаннат аёли бўлинг! Эрингизга дунёда: «Сиздан чиройлисини кўрмаганман. Сиздан суюкли кишим йўқ» деб айтинг. Шунда Аллоҳ таоло жаннатда сизларни бирга қилади ва юқоридаги гапни эрингиз сизга айтади.
Изоҳ: Албатта, жаннат ҳурлари гўзал бўлишади. Лекин солиҳа аёл улардан ҳам чиройлироқ бўлади. Бу оламда солиҳ киши билан умр йўлдош бўлган бўлса, жаннатда ҳам улар бирга бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор.
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажийнинг
“Бахтли ҳаёт ҳақида 77 ҳикоя”китобидан.
@mehrob_uz
Телевизор ёки радио орқали имомга иқтидо қилиш
❓Cавол: Карантин сабабли масжидларга, жамоат намозларига чиқишнинг имкони бўлмади. Шундай ҳолатларда телевизор ёки радиодан имомга иқтидо қилиб жамоат ёки жума намозини ўқиш жоизми?
📩 Жавоб: Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилиб, жума ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки бу ҳолатда имомга иқтидо қилиш шартлари топилмайди. Ушбу шартлар ҳақида Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳнинг "Ал-Ашбоҳ ван-назоир" китобида бундай дейилган:
"Имомга иқтидо қилишга монелик қилувчи нарса: имом билан иқтидо қилувчининг ўртасида арава сиғадиган йўл бўлиши ёки қайиқ сузадиган катта анҳор бўлиши ёки (масжид бўлмаган) очиқ жойдаги имом билан муқтадий ўртасида икки саф сиғадиган бўшлиқ бўлишидир. Аммо масжид ичида икки сафдан ортиқ бўш жой қолишининг зарари йўқ, чунки масжиднинг ичи битта жой ҳисобланади". Давомини ўқинг
@mehrob_uz
#Дуо
Одам алайҳиссаломнинг ерга тушганда қилган дуоси
Арабча матни: اللَّهُمَّ إِنَّكَ تَعْلَمُ سَرِيرَتِي وَعَلَانِيَتِي، فَاقْبَلْ مَعْذِرَتِي، وَتَعْلَمُ حَاجَتِي فَأَعْطِنِي سُؤْلِي، وَتَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ إِيمَانًا يُبَاشِرُ قَلْبِي، وَيَقِينًا صَادِقًا حَتَّى أَعْلَمَ أَنَّهُ لَا يُصِيبُنِي إِلَّا مَا كَتَبْتَ لِي، وَرِضًا بِمَا قَسَمْتَ لِي
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Одам алайҳиссаломни ерга туширгач, у келиб, Каъбада икки ракъат намоз ўқиди. Шунда Аллоҳ унга қуйидаги дуони илҳом қилди: «Аллоҳумма, иннака таъламу сариротий ва ъалааниятий, фаақбал маъзиротий, ва таъламу ҳаажатий, фаатиний суаалий ва таъламу маа фии нафсий, фағфир лий занбий! Аллоҳумма, Инни асъалука ийманан йубашширу қолбий ва яқийнан содийқон ҳатта аълама аннаҳу лаа юсийбуний илаа маа катабта лий ва ридон би маа қосамта лий».
Маъноси: «Аллоҳим, менинг ичимни ҳам, ташимни ҳам биласан, узримни қабул қилгин. Эҳтиёжимни биласан, сўраганимни бергин. Ичимдагини биласан, гуноҳимни кечиргин. Аллоҳим, мен Сендан қалбимни бошқарадиган иймон ва чин ишонч сўрайман. Менга ёзганингдан бошқа нарса келмаслигини биламан. Менга тақсим қилганингга мени рози қилгин!».
Кейин Аллоҳ унга: «Эй Одам! Тавбангни қабул қилдим, гуноҳингни кечирдим. Бу дуони қилган ҳар қандай инсоннинг гуноҳини кечираман, муҳим ишларига кифоя қиламан, ундан шайтонни ҳайдаб юбораман. Ҳамма тижоратчилар ортидан унинг савдосини юргизиб қўяман. Мол-дунёни хоҳламаса ҳам дунё унга ўзи келаверади», деб ваҳий қилди» (Имом Табароний ривояти).
@mehrob_uz
БОЛАЛИКДАГИ ТАЪЛИМ
Фарзандингизга болалигида Қуръон ўқитинг. Унинг қалбини Қуръони Карим ила мунаввар қилинг. Ундан кейин уни ҳар қандай ишга қўйинг, иншааллоҳ ва яна иншааллоҳ, албатта, Қуръони Каримнинг анвору баракотлари уни тарк этмайди. Болангизга ҳамма нарсадан олдин Қуръонни ўргатиб қўйсангиз, иймон уруғини унинг қалбига мустаҳкам жойлаб қўйган бўласиз. Тажрибаларда кўрилган иш шуки, ёшлигида Қуръони Каримни ўқиб-ўрганган болалар кейинчалик қандай муҳитга тушсалар ҳам, иймон уруғи уларнинг қалбида тураверади.
Аммо сиз болага ёшлигида “бисмиллаҳ”, “субҳаналлоҳ”, “алҳамдулиллаҳ” калималарини, Қуръони Каримни ўргатиш ўрнига, ит-мушукни танитсангиз, ақлига ҳайвонларни жойлаб қўйсангиз, унинг қалбига иймон нури қаердан киради? Ислом муҳаббати қаердан келади? Охиратнинг ғам-ташвиши қандай пайдо бўлади?
Тарбиямиз шунақа бўлганидан кейин чор тарафимизда моддапараст одамларнинг изғиб юриши табиий ҳол. Ундайларда Аллоҳ таолонинг ҳузурида туриш ҳисси ҳам йўқ. Ундайлар ўзларига зулм қилади. Ўзгаларнинг эса, терисини шилиб олади.
“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.
@mehrob_uz
📹 Аллоҳдан сабр ва намоз билан ёрдам сўранг
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Аллома Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
"Мусибатлар бўлмаганида, банда талтайиб, зулм ва туғёнга кириб кетарди. Шунинг учун Аллоҳ таоло мўминни мусибатлар орқали ҳимоялаб, поклаб туради. Балоси орқали раҳм қилиб, неъмати орқали балолаб турувчи зот нақадар улуғ".
Шаръий одоблар, 2/191.
@mehrob_uz
“ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!”
Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.
Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).
• Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!
• Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!
• Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!
• Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.
• Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.
• Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...
• Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...
• Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...
• Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...
• Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.
• Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.
• Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.
• Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!
“Набавий тарбия” китобидан.
@mehrob_uz
📹 ТЕЗ ЮРМАНГ!
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Илм билан ёлғиз қолган кишини ёлғизлик қўрқитолмайди. Китоблардан юпанч топган кишини, юпанчи ташлаб кетмайди.
Изоҳ. «Илм» сўзининг таърифлари кўп. Луғавий маъноси – билиш. Яна қўшимча қилсак, бир нарсанинг ҳақиқатига – моҳиятига етиш. Билиш бир-бирини тақозо этувчи жараён сифатида давом этса, англаш ҳосил бўлади. Демак, бизнинг бу шартли таърифимизга кўра, англаш «билиш»дан кейинги босқич. Муайян фан, соҳадаги маълумотдан хабардор бўлиб, уни кейинги маълумотларга боғлай олиш ва тизим сифатида уларни мустақил ўзлаштириш малакасига эга бўлиш билан киши шу соҳанинг олимига айланиб боради. Тафаккур қилишга қобилияти бор инсонлар учун бу машғулот жуда жозибалидир. Илмнинг ўзига тортиш қуввати шу даражада кучлики, илм билан машғул инсонни на зимистон зиндон қўрқитади, на гуллаб яшнаган боғу бўстон чалғитади. Ҳатто теккан жойини куйдириб, юракни эзиб, бадбинликка қориб ташлайдиган ёлғизлик ҳам унга таъсирини ўтказолмайди. Чунки у суйган машғулоти билан банд. Айни дамда ҳеч ким ва ҳеч нарса уни бу оламдан узолмайди. Бу оламда минг йиллик тарих кезинади, пайғамбарлар, пайғамбарлар сардори Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва улардан сўнгги не-не улуғ азизлар ўз даврининг жонли манзаралари билан намоён бўлади. Олим ўқиётган китоблари, ҳосил қилаётган илми орқали шонли тарих оралаб, аждодларининг зиёратини топади, дўстлар орттириб, уларнинг сурури билан сурурга тўлади, ғами билан ғамга ботади. Илм оламидаги бу ҳаёт уни ҳеч қачон дунё ҳаётидек малоллантирмайди, китоблардан топган бу дўстлари уни ҳеч қачон ташлаб кетмайди, хиёнат қилмайди. Ушбу шеър ҳам шу мазмундадир:
Бизда жонга оро ҳамсуҳбатлар бор,
Сўзлари малол етказмас табиий.
Бор-йўғингда ишончни оқлайдиган
Оқилу доно улар ҳам самимий.
Наф берар илми билан бобомерос,
Илмки, фикр, қувват, ҳақ сўз жамланган.
Ёмонликдан йироқ беозор дўстлар
Хижолатга солмас тили, қўлидан.
“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
7 РАҚАМИНИНГ СИРИ
Аллоҳ таоло инсонни етти қават осмоннинг устида яратди. Таомини ҳам ўша ерда ҳозир қилди.
Устидан етти қават осмонни, остидан етти қават ерни яратди.
Инсон етти аъзоси билан сажда қилади. Ҳаж ва умрада етти марта Каъбаи муаззамани тавоф қилади. Ҳажда етти марта тош отади. Етти марта саъй қилади. Ҳафтанинг кунлари еттита қилиб белгиланди. Дўзахнинг эшиги ҳам еттита.
* * *
Ким "етти"нинг ҳикматини тафаккур ва тааммул қилса:
– етти ҳалол таомдан еса;
– етти аъзоси билан ҳафтанинг етти куни (намозларда) сажда қилса;
– агар ҳаж ва умрага муяссар бўлса, етти марта тавоф, етти марта саъй қилса ва етти марта шайтонга тош отса;
– унинг бу ишларига устидаги етти қават осмон ва остидаги етти қават ер гувоҳлик берса ЕТТИ ДАРВОЗАСИ БОР ЖАҲАННАМДАН НАЖОТ ТОПАДИ.
@mehrob_uz
🎙 АЛЛОҲ ТАОЛОДАН САБРЛИРОҚ ЗОТ ЙЎҚ!
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Ҳақиқий дўст
Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.
@mehrob_uz
COAT 03:30
Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:
– Эшитаман! Кимсиз?
– Менман, ўғлим. Онангман!
– Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.
– Ҳалиги... Ўғлим...
– Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?
Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:
– Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!
Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Сени яхши кўраман!
@mehrob_uz
"Зайд ибн Сувҳон ва Салмон ибн Рабиъа билан йўлга чиқдим. Йўлда қамчи топиб олдим. Иккови: "Ташла уни", деди. Мен: "Уни йиртқич ҳайвонларга ташлаб кетмайман, албатта, олиб кетиб, ундан фойдаланаман", дедим. Бу ҳақда Убай ибн Каъбдан сўрадим. У: "Яхши қилибсан: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ичида юз динори бор ҳамён топиб олдим ва уни олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни бир йил эълон қил", дедилар. Бир йил эълон қилдим, лекин биладиган кишини топмадим. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яна бир йил эълон қил", дедилар. Кейин яна бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни яна бир йил эълон қил", деб айтдилар. "Унинг қанчалигини, ипининг қанақалигини, идиши қанақалигини ҳисобла. Агар талаб қилувчиси келиб, қанчалигини, ипининг канақалигини, идиши қанақалигини (тўғри) айтса, кайтариб бер! Келмаса, (ёки нотўғри айтса) фойдаланавер" дедилар".
@mehrob_uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
“Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…”
«Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги Mehrob.uz жамоаси Бухоро вилояти «Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумани мағфират этсин. Барча солиҳ амалларини қабул айлаб, саҳву хатоларини ўчирсин.
Аллоҳ таоло Ўз фазли билан жаннат тўридан — Фирдавс боғидан жой берсин.
Барча яқинларига сабр тилаймиз!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Жаноза намози соат 17:00 да ўқилади.
📌 Локация
@Mehrob_uz
📹 ҲАМКОРЛАР
Билгилки, дунёдан қўлга киритган нарсанг, Охиратинг учун ҳозирлаб қўйган нарсангдир.
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларида: «Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳу дейди: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурига бордим, у зот «Ал-ҳакумут такосур» сурасини ўқиётган эдилар, ўқиб бўлгач, дедилар: «Одам фарзанди «молим, молим» дейди. Эй одам фарзанди, сенда дунёдан қўлга киритган нарсанг борми?! Қўлга киритганингни единг, йўқолди ё кийдинг, тўздириб адо қилдинг ёки садақа қилдинг, (Охиратга) ўтказдинг» дедилар.
Шеър:
Молинг ишлат, ўлим чангалин солур,
Бу фоний дунёда на сен, на молинг қолур.
Сиз ҳам илм йўлида сармоя киритинг. Зеро, сармояларнинг энг афзали, илм йўлидагисидир.
🌙 Эҳсон қилиш учун:
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Илк кўришдаёқ бировга баҳо берма, чунки туз ҳам, шакар ҳам оқдир. Уларнинг фарқини таъмини тотиб кўрсанггина биласан. Одамлар ҳам шундай!
@mehrob_uz
🎙 Аллоҳдан сабр ва намоз билан ёрдам сўранг
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
100. Унинг султони фақат уни дўст тутадиганларга ва у сабабли мушрик бўлганларга, холос.
Шайтонни ўзига валий ва дўст этиб олганлар бўлса, албатта, шайтон уларга эга бўлиб, султонини ўтказади. Шунингдек, шайтон ўзи сабабли мушрик бўлганлар бўлса, унга ибодат қилиб Аллоҳга ширк келтирган ёки шайтон васвасасига учраб бошқа нарсаларни Аллоҳга шерик қилганлар бўлса, уларга ҳам ўз султонини ўтказади.
Ана ўшандай мушриклар Қуръони Карим ҳақида ҳам турли бўлмағур гапларни чиқарадилар.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу
🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞
Юнус алайҳиссаломнинг дуоси
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лã илãҳа илла анта субҳãнака инний кунту минаӟ ӟолимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).
@mehrob_uz
Пешин суннатининг қазоси
❓Cавол: Агар пешин намозининг 4 ракатли суннатини ўқишга улгурмасдан жамоат фарзини ўқишга мажбур бўлсам, фарздан кейин 4 ракатли суннат ўқийманми ёки 2 ракатли суннатни.
📩 Жавоб: Бу масала уламоларимиз ўртасида ихтилофлидир. Лекин ихтилоф макруҳлик ё ҳаромлик ҳақида эмас, балки қайси бирини аввал ўқиш афзаллиги борасидадир.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимдан икки ракатли суннат аввал ўқилиши, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан эса тўрт ракатли суннат аввал ўқилиши ривоят қилинган.
Мазкур улуғ имомларимиздан кейин келган олимларнинг масалага ёндашуви ҳам турлича бўлган. Масалан, ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий матн китоблари "Табйинул Ҳақоиқ", "Сирожул ваҳҳож"да 4 ракатли суннатни аввал ўқишга фатво берилган бўлса, "Фатҳул қодир", "Фатавои аттобия", "Жомеъу Қозихон", "Фатҳу бобил иноя" китобларида икки ракатли суннатни аввал ўқиш саҳиҳ қавл дейилган. Ҳар икки тарафнинг ҳам ўз далил ва сабаблари бор.
Демак, бу масалада мазҳабимиз ҳукмни кенг олган.
Сабрга вафо қилиш машаққатдир, лекин бунинг ортидан гўзал шодлик келиши аниқ! Аллоҳга бардавом ва абадий ҳамд бўлсин!
@mehrob_uz
📹 АЛЛОҲ ТАОЛОДАН САБРЛИРОҚ ЗОТ ЙЎҚ!
❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
99. Албатта, иймон келтирганлар ва ўз Роббиларига таваккал қилганларга у(шайтон)нинг султони йўқ.
Шайтон қанча уринмасин, қанча васваса қилмасин, Аллоҳга иймони бор одамни йўлдан ура олмайди. Чунки мўмин одамнинг қалби Аллоҳга боғлиқ бўлади. Аллоҳга боғлиқ қалбга эса, на васваса таъсир қилади ва на ғулғула тушади. Аллоҳгагина таваккал қиладиган, фақат Унгагина суянадиган мўминлар бошқа томонга, умуман, қиё боқмайдилар. Шунинг учун ҳам шайтон мўминга ва Аллоҳга таваккал қилувчи шахсга султонини-ҳукмини ўтказа олмайди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🌷🌾🌷🎋🍃
Азиз диндошлар, бошланган янги ҳафта хайрларга, муваффақиятларга, хушхабарларга бой бўлсин.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЗИКР
Зикрнинг ҳақиқати - солик амр ва қайтариққа дуч келганда Аллоҳни эслаши, маъсият устида нафсининг талабидан воз кеча билиши, ибодат вақтида келганида уни тўкис адо этишидир. Агар зикр соликни манашу ҳусусларга жалб эттирмаса, унинг зикри ҳақиқий зикр бўлмаётганига ва ҳамон нафсининг асири эканига ишорадир.
Имом Ғаззолий
@mehrob_uz
Инс шайтон жин шайтондан хатарлироқдир!
Жин шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, югурганича қочиб кетади. Инсон шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, уни сенга шарҳлаб кетади.
@mehrob_uz