Кунингизни иккига бўлиб, бир қисмини охиратга тайёргарлик ишлари, қолганини ҳалол ризқ-насиба топиш билан ўтказинг. Учинчи бўлимнинг эса сизга фойдаси йўқ, зарари бор. Молингизни ҳам иккига бўлинг. Бир қисмини ахли оилангизга сарфлаб, қолганини охиратингиз учун озиқа қилинг. Учинчи қисмининг эса сизга фойдаси эмас, зарари борлиги учун унга эҳтиёжингиз йўқдир..
Абу Зар Ғифорий.
@mehrob_uz
Бировдан раҳмат кутмагин
Оллоҳ таоло мени зикр қилсин деб бандаларини яратди, шукр қилсин деб, уларга ризқ берди. Аммо кўплар Оллоҳдан бошқага қул бўлдилар, бошқаларга шукр қилдилар, нонкўрлик, жафокашлик табиати ундай тубан нафсларга ғолиб келди. Бас улар сенинг эҳсонингни кўра олмасалар, яхшиликларингдан тонсалар, балки сен уларга яхшилик қилганинг эвазига улар сенга душманлик қилсалар, яширин адоват ўқини отсалар ларзага тушма: «Улар (мунофиқлар) фақат Оллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларни Ўз фазлу карами билан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина (шукроналар айтиш ўрнига Оллоҳ ва Унинг Пайғамбарини) ёмон кўрдилар, холос». (Тавба сураси, 74-оят) Одамзот тарихига назар ташласанг, ибратли воқеаларни кўрасан: Ота фарзандини тарбиялади, едириб-ичирди, одоб, таълим берди, боласининг ороми учун, тунни бедор ўтказди, боласининг тўқлиги учун очликка рози бўлди, унинг роҳати учун машаққат чекди.. фарзанд улғайиб, мўйлаби сабза уриб, билаклари кучга тўлгач, ўз отасига қопоғон ит: каби ташланиб, унга илтифот кўрсатмай, беписанд бўлиб, падари бузрукворига оқ бўлди. Тубан табиатли, иродаси парчаланган кимсаларга қилган яхшиликлари ёниб кетган кишилар хотиржам бўлсинлар ва хазиналари туганмас Зот даргоҳида оладиган ажру савобларини хуш-хурсанд ҳолда кутсинлар. Ушбу ўтли нидо ҳаргиз сени яхшиликни тарк қилишга, бошқаларга эҳсон қилмасликка чорламас, балки ўша қилган яхшилик, эҳсонингга одамлар томонидан тониш, ношукрлик келиши мумкин экани хусусида огоҳлантирар. Бас сен уларнинг бундай нонкўрликларидан ғамга тушма!Яхшиликни Оллоҳнинг юзи учун қилгин, чунки сен ҳар ҳолатда зафар топурсан, бас сенга пасткашларнинг беписандликлари, нонкўрларнинг таъналари зарар қилмас, Оллоҳга ҳамд айтгин, чунки сен эҳсонкорсан, зеро, баланд қўл паст қўлдан яхшироқдир: «(Улар айтурлар): "Биз сизларни Ёлғиз Оллоҳнинг Юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз — кутмасмиз». Кўп онгли-ақлли кишилар ҳам оломоннинг нонкўрлик табиатидан ғофилдирлар. Гўё улар ушбу табақа хусусида келган Буюк Ваҳийни эшитишмагандек: «қачон инсон зотига бирон зиён-мусибат етса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга дуо-илтижо қилур. Энди қачонки Биз ундан зиён-мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга дуо-илтижо қилмагандек (þз ўгириб) кетур». (Юнус сураси, 12-оят) Бир аҳмоққа қалам совға қилсанг, у ўша қалам билан сен ҳақингда ҳажв ёзса, ёки муҳтож бўлганида суянсин, мол-ҳолга қарашда ишлатсин деб асо ҳадя қилсанг, у ўша асо билан бошингни ёрса ҳайрон бўлмагин, чунки нонкўрлик кафанига ўралиб олган кимсалар Яратган Буюк Парвардигорнинг сон-саноқсиз неъматларигаки ношукрлик қилганларидан кейин сен билан мен – гуноҳкор бандаларга нима қилишлари мумкин?!
«Маҳзун бўлма» китобидан.
@mehrob_uz
ТОШ БОСАДИГАН ТАСБЕҲ
Жувайрийя онамиз тасбеҳ айтишни яхши кўрарди. Бир куни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни нонушта пайти тасбеҳ айтаётган ҳолида кoрдилар. Куннинг ярмида келиб қарасалар, у ҳали ҳам зикр билан машғул бўлиб ўтирган экан. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «“Ҳали ҳам ўтирибсанми?” – деганларида, Жувайрийя розияллоҳу анҳо: “Ҳа”, – деб жавоб берди. Набиййи муҳтарам алайҳиссалом унга таълим бериб бундай дедилар: “Сенга ўзинг айтган барча тасбеҳларинг билан ўлчанса ҳам оғир келадиган калималарни ўргатайми? Уч марта “Махлуқотлар ададича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аршнинг вазнича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳни рози қиладиган Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳнинг калималари сиёҳича Субҳаналлоҳ”, – деб айтгин».
Имом Муслим ривояти.
@mehrob_uz
Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик
1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар.
2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради.
3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.
4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади.
5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди.
6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради.
7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади.
8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади.
9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади.
10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади.
11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади.
12. Закотлар берилмайди.
13. Тентаклар бойийди.
14. Тижоратчилар кўпаяди.
15. Садақа оладиган одам қолмайди.
16. Порага совға дейилади.
17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади.
18. Барака йўқолади.
19. Фақат танишларга салом берилади.
20. Чўри ўз хожасини туғади.
21. Чоллар қариликни тан олмайди.
22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди.
23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади.
24. Вақт етишмайди, қисқаради.
25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди.
26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди.
27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади.
28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади.
29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади.
30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди.
31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади.
32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди.
33. Фолбинлар кўпаяди.
34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради.
35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади.
36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди.
37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди.
38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди.
39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади.
40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди.
41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади.
42. Бедаво касалликлар кўпаяди.
43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди.
44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади.
45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади.
46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади.
47. Қабрлар безатилади
48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади.
49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур».
50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади.
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@mehrob_uz
Аллоҳдан офият сўранг
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
104. Албатта, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларни Аллоҳ ҳидоятга солмайди ва уларга аламли азоб бордир.
Ҳа, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кофирлар ҳидоятдан маҳрумдирлар. Улар доимо адашувда қоқилиб-суқилиб юрадилар. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди. Бу дунёдан гумроҳ бўлиб ўтадилар. У дунёда эса:
«уларга аламли азоб бордир».
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
#дуо Роббим! Холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, раҳматингдан умидворман!
@mehrob_uz
Ustozning Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjumandagi ma’ruzalaridan parcha…
@mehrob_uz
Кийимдаги нажосатни кетказишга имкон бўлмаса намоз қазо қилинадими?
❓Савол: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштириш имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб қолса), намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими?
📩 Жавоб: Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади. Лекин нажасни кетказиш учун сув топа олмаслик ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди. "Шарҳул виқоя" китобида мазкур масала юзасидан бундай дейилади: "Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир".
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
БАЛОЛАР ИНСОННИНГ ТИЛИГА БОҒЛАНГАН
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
103. Батаҳқиқ, биламизки, албатта» улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир.
Мушрикларнинг Қуръони Карим ҳақида тўқиган уйдирмаларидан яна бири шуки, улар: «Муҳаммадга Қуръонни одам ўргатяпти, у эса, менга Қуръонни Аллоҳнинг фариштаси келтирди», деб ёлғон гапиряпти», дерлар.
Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларидаги сийрат китобида ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом Марва тепалигидаги Субайда деган жойда Жабр исмли бир насроний ғулом билан ўтирар эдилар. У Бани Ҳазрамийлардан бирининг қули эди. Шундан сўнг Аллоҳ:
«Батаҳқиқ, биламизки, албатта улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир», оятини нозил қилди.
Давомини ўқинг
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг!
🌱 АЛЛОҲ 🍃 🕊
☘️ БУГУНГИ 🍃 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🍃 🕊
🌼 БАРОКАТЛИ, 🍃 🕊
🍁 ФАЙЗЛИ 🍃 🕊
❄️ ҚИЛСИН!🍃🕊
@mehrob_uz
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
- Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, деди шифокор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
- Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? - сўради шифокордан.
- Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲
💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ҳайздаги 1 фарз
Ҳайз ҳукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ.
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
@mehrob_uz
Аллоҳдан офият сўранг
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
ЯХШИ АМАЛ ҚИЛИШ ФИКРИ АЛЛОҲНИНГ “МЕҲМОНИ”ДИР
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дейдилар: “Қалбга, бирон яхши амални қилиб олайин, деган уй келиши сўфийлар истилоҳида “ворид” дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжудга турайин, садақа берайин, биродаримга ёрдам қилайин, дўстимнинг ғамини кетказайин, деган каби ўйлар келишини “ворид” дейдилар.
“Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сен бир мартта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузуринга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши, дегани, энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир.
Аллоҳ таоло сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Сирка баракадир
Нафақат Арабистон яриморолининг, айни пайтда бутун Ислом оламининг пойтахти, таъбир жоиз бўлса, бутун дунё қарздор бўлган Маккаи мукаррама фатҳ қилинганида, қаршисида ҳеч ким тура олмайдиган Ер юзининг биринчи рақамли инсони, буюк фотиҳ ўша куни ейиш учун бир неча томчи сирка ва нон бўлакларидан бошқа нарса топа олмаган эдилар. Бу егуликларни ҳам Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб у зотнинг очликдан қийналиб юрганларини кўрганида бериб, бошқа нарса йўқлиги учун узр сўраганди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом унга: “Сирка қандай ҳам яхши нонхуруш, эй Умму Ҳониъ! Сиркаси бор уй қашшоқлик кўрмайди”, – деганлар.
@mehrob_uz
Эртанги кун учун ҳеч нарса олиб қўймас эдилар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айниб қоладиган бирор егуликни эртанги кун учун олиб қўймас эдилар. Қушларнинг гўштидан у зотга ҳадя қилинди. Набий алайҳиссалом бир қушни ходимларига таом сифатида бердилар. Аниқроғи, у зот бир қушни едилар ва бир қуш қолди. Эртаси куни Анас розияллоҳу анҳу қолган қушни олиб келди. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни безовта қилди ва унга: “Сени эртанги кун учун бирон нарса олиб қўйишдан қайтармаганмидим?!” – дедилар.
@mehrob_uz
166. Убай иби Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тақво устида асос солинган масжид ҳақида сўралди. У зот: "У менинг масжидимдир", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Ким беморни йўқласа...
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон (бемор) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, кечгача етмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради. Кечқурун зиёрат қилса, эрталабгача етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, унинг учун жаннатда бир хурмо дарахти бўлади» (Имом Термизий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни зиёрат қилса, раҳматда сузиб юради. Беморнинг олдида ўтирса, раҳматга чўмади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу – беморни йўқлаган соғлом одам учун бўлса, беморга нима берилади?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморнинг гуноҳлари ўчирилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни кўришга борса, унинг олдига ўтиргунича раҳматда сузади, ўтиргач эса раҳматга кўмилади», дедилар (Имом Молик ривояти).
@mehrob_uz
БАЛОЛАР ИНСОННИНГ ТИЛИГА БОҒЛАНГАН
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
Онадан ҳам меҳрибонроқ
Аллоҳ таоло айтади: “Мени зикр қиладиганлар муҳаббатим аҳлидир. Менга шукр қилувчиларга неъматларимни зиёда қиламан. Менга маъсият қилганларни раҳматимдан ноумид қолдирмайман. Агар тавба қилсалар, уларни яхши кўраман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг табибиман, уларни гуноҳлари ва айбларидан тозалаш учун мусибатлар билан синайман. Яхшилик Менинг ҳузуримда ўн баравар ёки ундан кўпроқдир, ёмонлик эса ўз миқдорича ва уни (истасам) кечираман. Мен бандаларимга боласига меҳрибон онадан ортиқ меҳрибондирман” (Имом Байҳақий ва Ҳоким ривояти)
@mehrob_uz
ПУЛ АСЛИДА РОҲАТ ЭМАС
Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: “Эй Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер”, деб дуо қилганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти)
Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, “эй Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато қил”, дедилар.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Энг яхши уммат
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизнингча, кимнинг имони яхши?” деб сўрадилар.
– (Саҳобалар:) “Фаришталарники”, – дейишди.
– “Улар осмонда, сизлар кўрмаган нарсаларни кўришади, шундай бўлгач нега имон келтирмасинлар?” – дедилар.
– “Набийларники”, – дейишди.
– “Уларга ваҳий тушиб туриб ҳам имонга келмасалар, қандай бўлади? ” – дедилар.
– “Бизники”, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мен ораларингизда туриб ҳам имон келтирмасаларингиз, қандай бўлади?” дедилар-да, ўзлари жавоб қилдилар: “Мен учун халойиқнинг ичида имони яхшиси сизлардан кейин келадиган ва саҳифаларда китобни (Қуръонни) кўриб, ундагиларга имон келтирадиган қавмлардир”, дедилар»
(Имом Ҳоким ривояти)
@mehrob_uz
Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Нима сабабдан дўзахга кирдингиз?» деб сўраса, улар аввало «Намоз ўқимас эдик», дейишади. Намознинг шаъни нақадар улуғ эканини билайлик!
@mehrob_uz
165. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Сенга Тавротда ҳам, Забурда ҳам, Инжилда ҳам йўқ ва Қуръонда ҳам унга ўхшаши бўлмаган сурани ўргатайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, (ўргатинг) эй Аллоҳнинг Расули", дедим. У зот: "Эҳтимол, мана шу эшикдан чиқмасингдан сенга у ҳақда айтиб берарман", дедилар. У зот билан бирга турдим. Қўлимни қўлларида (тутган) ҳолда гапирар эдилар. Мен эса ўша суранинг хабарини бермасларидан олдин чиқиб кетишни хоҳламай, секин ҳаракат қилдим. Қачонки эшик олдига яқинлашгач: "Эй Аллоҳнинг Расули, менга ваъда қилинган сурани ўргатмайсизми?" дедим. Укиши: "Намозга турсанг, қандай қироат қиласан?" дедилар. Мен "Фотиҳатул китоб"ни ўқиб бердим. У киши: “Ўша, худди ўша! Такрорланиб келувчи етти оятли сура, у хақда Аллоҳ азза ва жалла: "Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли "Фотиҳа" сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик", (Ҳижр сураси, 87-оят) деган. Ўша сура менга берилди", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz