mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Сукут баъзан бошқаларга сўзлашиш одобидан сабоқ беради…
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ОИЛА РАҲБАРИ КИМ?

Ислом дини оила шаънини қанчалик ҳимоя қилишини, оила Қуръони каримнинг ҳам бош мавзуларидан эканини англаш учун Нисо сурасидан икки оят ва уларнинг тафсири билан танишиш кифоядир:

«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзу-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир».

«Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, унинг (эрнинг) аҳлидан бир ҳакам ва бунинг (хотиннинг) аҳлидан бир ҳакам юборинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ уларнинг (эр-хотиннинг) орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир» (Нисо сураси, 34-35-оятлар).

Энди, оятларни батафсил таҳлил қилиб кўрайлик. Ҳа, жамият хайр-барака ила ривож топиб бориши учун унда тартиб-интизом, тинчлик-омонлик ҳукм суриши, раҳбар бўлиши лозим. Ислом таълимотига кўра, оила жамиятнинг асосидир. Шундай экан, оиланинг ҳам раҳбари бўлиши керак. Ана шу раҳбарлик эркакка берилди. Нима учун?

«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар».

Демак, эркак киши оилага раҳбар қилинганининг иккита сабаби бор.

Биринчиси – Аллоҳ таоло эркакни аёлдан афзал қилиб яратганидир. Дарҳақиқат, эркак киши жисмонан ҳам, ички ва ташқи қиёфаси, иродасининг мустаҳкамлиги, руҳий-нафсоний ва бошқа тарафлардан ҳам оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратилган.

Иккинчи сабаб, оила қуриш ва бу йўлдаги барча сарф-харажатлар эркак киши зиммасида эканидир. Бундай раҳбарлик улкан масъулиятдир. Ушбу масъулият эркак киши зиммасига оилага, жумладан, аёлга ҳомийлик қилиш, уни боқиш, муҳофаза қилиш вазифаларини юклайди.

Оятнинг мазмуни шуни кўрсатяптики, агар ушбу раҳбарликка эркаклар танланишидаги сабаблар бузилса, раҳбарлик уларнинг қўлидан кетади. Масалан, оила нафақаси эркак зиммасида эди, лекин эркак ҳеч бир сабабсиз уйда ўтириб, ўрнига аёлини ишлашга мажбур қилса, бечора хотин оиласини боқаман деб, бола-чақамни едириб-ичираман, эримга қарайман деб, бозорма-бозор, юртма-юрт сарсон-саргардон кезса, албатта, бундай оиладаги раҳбарлик ўз-ўзидан ўша аёл қўлига ўтган бўлади. Чунки молиявий бошқарув кимнинг қўлида бўлса, ҳал қилувчи қарор эгаси ҳам ўша бўлади. Бу, аввало, эркакни оила раҳбарлигига мос қилиб яратган Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқиш ўлароқ, жамият низомининг бузилишига ҳам олиб келади. Инсоф билан ўйлаб кўрайлик, бугун тўйгача, тўй ва ундан кейинги кўпгина сарф-харажатлар, асосан, қиз томондан қилинмаяптими? Худди мана шу нарса турмушнинг илк кунлариданоқ эрнинг тилини қисиқ қилиб, оиладаги раҳбарлик ва масъулият келин қўлига ўтиб кетишига сабаб бўлмаяптимикан?!

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

https://mehrob.uz/maqolalar

Читать полностью…

Mehrob.uz

Шайтонни ҳалок қилувчи калималар

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом айтадилар: (“Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини) ва истиғфор (яъни, “астағфируллоҳ”)ни кўп айтинг. Чунки шайтон айтади: “Мен инсонларни гуноҳлари билан ҳалок қилмоқчи бўлдим, улар мени “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва истиғфор билан ҳалок қилдилар, шундан сўнг уларни ҳавойи нафслари билан ҳалок қилдим, улар ўзларини тўғри йўлдамиз деб ўйлайдилар” (Имом Термизий ривояти).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

☘️ 🌷 💐 ☘️
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
21.11.2024 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ёлғиз намоз ўқиганда иқомат айтиш керакми

❓Савол: Уйда ёлғиз намоз ўқиётган киши фарз намозларидан аввал иқомат айтиши жоизми?


📩 Жавоб: Фарз намозларни уйда ёлғиз ўқиган киши учун иқомат айтиши мустаҳаб амал саналади. "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади:
"Мусофир ва ўз уйида яшаётган киши азон ва иқомат айтиб намоз ўқиши мандубдир (савобли ишдир)". Фуқаҳоларимиз бу мавзуда яна бундай дейдилар: "Иқоматнинг суннатлиги азондан кўра таъкидлироқдир. Шунинг учун ҳам мусофир киши азон айтмасдан намоз ўқиши макруҳ эмас, аммо иқомат айтмай намоз ўқиши макруҳдир, "Фатҳул қодир да шундай келган" ("Фатавои Лакнавий" китоби). Валлоҳу аълам.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қайнота ва қайнонага хизмат қилишда фазл бор!
➖➖➖➖➖➖➖➖

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қайнота ва қайнонага хизмат қилишда фазл бор!
➖➖➖➖➖➖➖➖

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Давомини ўқинг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

"Ақлингни ошир..."

Луқмон ибн Омир Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «"Эй Уваймир, ақлингни ошир, шунда Раббингга яқинлигинг ортади”. Мен: “Ота-онам сизга фидо бўлсин! Ақл борасида ким ҳам менга кафил бўла оларди?!” дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишлардан сақлан ва Аллоҳнинг фарзларини адо эт, шунда ақлли бўласан. Сўнг қўшимча солиҳ амалларни ҳам бажар, шунда дунёда ақлинг кўпаяди, Раббингга яқинлигинг ортади ва бу билан азизликка эришасан”, дедилар.

"Адабуд дунё вад дин".
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

170. Туфайл ибн Убай ибн Каъб отаси Убай ибн Каъбдан ривоят килади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туннинг тўртдан бири кетганда, ўринларидан туриб: "Эй инсонлар, Аллоҳни зикр қилинглар! Аллоҳни зикр қилинглар! "Рожифа" келади, унинг ортидан "Родифа" келади (Рожифа ва родифа Исрофил алайҳиссаломнинг биринчи ва иккинчи сур чалиши.)".
Ўзининг ҳасратлари билан ўлим келаяпти, ўзининг хасратлари билаи ўлим келаяпти", дер эдилар. Убай ибн Kaъб айтади: "Мен: "Эй Аллоҳнинг Расули, сизга саловат айтишни кўпайтираман. Савобининг қанчасини сиз учун бахшида қилай?" дедим. "Хоҳлаганингча", дедилар. "Тўртдан бири бўладими?" дедим. "Хоҳлаганингча, агар зиёда қилсанг яна яхши", дедидар. "Ярмини-чи?" дедим. “Ҳоҳлаганингча, зиёда қилсанг яна ҳам яхши", дедилар. "Учдан икки қисмини-чи?" дедим. "Хоҳлаганингча, зиёда қилсанг яхшироқдир", дедилар. "Савобининг ҳаммасини сизга бағишлайман", дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ундоқ бўлса, бу ҳаракатларинг сенга кифоя қилади, гуноҳларинг ҳам кечирилади", дедилар".

Читать полностью…

Mehrob.uz

VATANGA BEGONA YO’Q.

/channel/Imom_Termiziy

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОН

Ўтган ва келажак авлодларнинг борадиган манзиллари Аллоҳ ҳақида қанчалик даражада чиройли, яхши гумон қилишларига боғлиқ. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан ривоят қилган бир қудсий ҳадисда: "Мен - бандам гумон қилганидекман. Мен ҳақимда яхши гумонда бўлсин! " - дейилган (Абу Хурайрадан ривоят қилинган, Муслим ривояти). Бошқа ривоятга кўра шундай: "Мен ҳақимда бандам ўзи хоҳлаганидек ўйласин!" Оқил киши ҳар бир олган нафасида Яратгани хақидаги фикрини яхшилаб борадиган кишидир.
Агар сиз "Парвардигорим мени бу ҳаётда хор, ҳалок қилмайди ё бир дамга бўлса ҳам мени ўз холимга ташлаб қўймайди" деб ўйласангиз, Аллоҳ худди шундай йўл тутади. Агар сиз одамларнинг ҳуқуқини поймол қилган бўлсангиз-у, "мен учун уларнинг ҳаққини Аллоҳ тўлайди, аниқроғу, мен келтирган зарарни Аллоҳ қоплайди ва бу учун мени жазоламайди", деб ўйлаб юрган бўлсангиз, Яратган буни ҳам ҳақиқатга айлантиради. Агар сиз "менга Парвардигор тавҳид билан ўлиш бахтини ато этади" деб ўйласангиз, сизни Яратган шундай тақдирлайди. Агар сиз "Парвардигор Қиёмат кун даҳшатларидан, иншааллоҳ, мени асрайди" деб ўйласангиз, У ростдан ҳам айнан шундай йўл тутади. Агар сиз "Парвардигори Олам мени сўроққа тутмайди ва ҳеч нарса ҳақида сўрамайди" деб ўйласангиз, буни ҳам У ҳақиқатга айлантиради. Агар "У оёқларимни Сирот кўпригида мустаҳкамлайди" деб ўйласангиз, буни ҳам амалга оширади. Агар сиз "У мени жаннатга йўллайди" деб ўйласангиз, у сизни жаннат билан тақдирлайди.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
19.11.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўйлаб кўрдингизми:
• Мол-дунёмиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
• Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
• Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
• Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
• Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
• Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
• Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
• Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
• Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
• Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
• Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
• Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
• Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Хадича онамизга Аллоҳ таоло салом йўллаган
➖➖➖➖➖➖➖➖

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

113. Батаҳқиқ, уларга ўзларидан Пайғамбар келди. Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар. Кейин золим бўлганлари учун уларни азоб тутди.
Уларга ўзларининг ичларида туғилиб ўсган, насабини яхши билишадиган, ростгўйлигини, аминлигини ва ҳалол-поклигини тажрибадан ўтказишган бир шахс–Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлиб келди.
«Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар».
Аҳли Макка бу Пайғамбарга иймон келтириш, у билан фахрланиш ўрнига, уни ёлғончига чиқарди, унга турли бўҳтонлар қилди ва озорлар берди.
«Кейин золим бўлганлари учун уларни азоб тутди».
Иймонсиз, кофир бўлиб, гуноҳ ва исён қилганлари учун уларни азоб тутди.
Аслида, инсон Аллоҳ неъмат берганидан сўнг ўзини қуйидаги оят васфига мос тутиши лозим эди:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ШАЙТОН ВАСВАСА ҚИЛОЛМАЙДИ

«Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир» (Бақара, 153).

Аллоҳ таоло бизларга Ўз амрларига итоат этишимиз ва қайтарганларидан тийилишимиз учун сабр билан мадад олишимизни буюради. Чунки киши барча яхшиликларга сабри боис эришади.

Али розияллоҳу анҳудан қўшнининг ҳақи хусусида сўрашди. У зот: “Сизлар қўшнининг ҳақи унга озор бермаслик деб биласизларми?” дедилар. Ўтирганлар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот: “Озорларига сабр қилиш ҳам унинг ҳақи ҳисобланади”, дедилар. Демак, фақатгина унга озор бермаслик эмас, балки ундан етадиган озорларга сабр қилиш ҳам қўшнининг ҳақи экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни азон айтишга буюраётганларида: “Бизни намоз ила роҳатлантир, эй Билол”, дердилар. Намозда банда Раббисига мурожаат қилади. Банда Раббисига мурожаат қилар экан, ҳамма машаққатлар унга осон бўлади. Зеро, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳга бўйсунади, итоат этади. Аллоҳга мурожаат қилган кишига бирор нарса журъат этолмайди. Яна Раббисининг итоатида бўлган кишига шайтон яқинлашолмайди, йўлдан оздиришга қуввати етмайди. Чунки шайтон ханнос, яъни инсон Аллоҳни эслаганда чекиниб, эсламаганда васваса қилувчидир.

Инсон Аллоҳ зикридан ғофил бўлса, шайтон унга ҳамла қилади. Агар Аллоҳни зикр қилса, у чекинади, заифлашади. Аллоҳ таоло бундай дейди: «(Иблис) айтди: “Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Фақат уларнинг орасидаги (айрим) ихлосли бандаларинггина (озмай қолурлар)”» (Сод, 82–83).

Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дўст бўлсанг - содиқ бўл
➖➖➖➖➖➖➖➖

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ МУҲАББАТИ

Ҳиро ғорида эканлар, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом нубувват хабарини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутилмаган ҳодисадан қўрқиб кетиб, уйга қайтдилар ва аёли Хадича розияллоҳу анҳонинг олдига келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. Хадича розияллоҳу анҳо у зотни ўраб қўйди. Бироз вақт ўтиб, ўзларига келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга зарар етишидан қўрқдим», дедилар.
Шунда Хадича розияллоҳу анҳо онамиз у Зотнинг кўнглини кўтариш учун муҳаббат ила бундай деди: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Чунки сиз силаи раҳмни узмайсиз, эҳтиёжи тушганнинг ҳожатини раво қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга икром кўрсатасиз...»
Ҳазрати Хадича бу гап билан ҳам қаноатланмади. Хожаси билан бирга амакиваччаси бўлган Варақа ибн Навфалникига боришди. У олдинги диний китоблардан хабардор киши эди. Хадича унга: «Эй амакимнинг ўғли, хожамни бир эшитиб кўринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бергач, Варақа у зотга нубувватнинг хушхабарини берди ва дедики: «Бу Мусо алайҳиссаломга тушган номусдир». Шундагина Хадича розияллоҳу анҳонинг кўнгли хотиржам бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

«Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги Mehrob.uz жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари  бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига, шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни мағфират этсин. Барча солиҳ амалларини қабул айлаб, саҳву хатоларини ўчирсин.
Аллоҳ таоло Ўз фазли билан жаннат тўридан — Фирдавс боғидан жой берсин.
Барча яқинларига сабр тилаймиз!

🕌 Жаноза бугун аср намозидан сўнг Ромитан туманидаги  "Эшони Пир" жоме масжидида ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
@Mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Касаллик чақирувчи сўзлар: Немис психотерапевти (келиб чиқиши эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсоннинг ички руҳий аҳволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан. Физиологик органлар фаолиятига бевосита таъсир қилувчи сўзлар органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалар бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади. Баъзан маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жаҳл, нафрат билан айтган гапларимиз органларимизга буйруқ кўринишида янграб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.
1. Барчаси менинг бўйнимда - остеохондроз.
2. Барчаси жонимга тегди - ўсмалар.
3. Кўнглимга қаттиқ олдим - юрак инфаркти.
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди - мигрень.
5. Қонимни ичди - қон касалликлари.
6. Сабр косам тўлди - гипертония.
7. Эшитгим келмаяпти, ўчир - гаранглик.
8. Асабимни синама - депрессия.
9. Ҳаётимда қувонч йўқ - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларнинг ишини ҳазм қила олмаслик - яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим - урологик хасталиклар.

Ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга доим эҳтиёткор бўлайлик. Зеро, бутун борлиқни сўзлар бошқаради!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲


Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
20.11.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган («Қолаба» сўзи «ўзгартирди» деганидир). Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳеч ким ишонмаганда Хадича менга ишонди
➖➖➖➖➖➖➖➖

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

111. У кунда ҳар жон ўзи ҳақида тортишиш учун келур ва ҳар бир жонга амалига яраша вафо қилинур ҳамда уларга зулм этилмас.
Яъни, қиёмат кунида ҳар ким ўзини ўйлаб, ўзини азобдан қутқазиш пайидан бўлиб қолади. Бошқаларни тамоман унутади. У кунда ваъдага биноан ҳар бир жонга ўзига яраша мукофот ёки эваз тўлиғича берилади. Ҳамда ҳеч кимга зулм қилинмайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ИНСОННИНГ КИМЛИГИНИ КЎРСАТАДИГАН БЕЛГИ

Бир куни Умар розияллоҳу анҳу бир одамни кўрсатиб: “Ким шу киши ҳақида гувоҳлик беради?” деб сўрадилар. Бир саҳобий: “Мен гувоҳлик бераман”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Сен нимага асосланиб У ҳақда гувоҳлик бермоқчисан? Сен уни фақат намоз ўқиётганини кўрганмисан ёки у билан бирга сафар қилганмисан, ёки у билан бирор муомала қилганмисан?” дедилар.

Ҳазрати Умарнинг ушбу гапларидан маълум бўладики, инсоннинг кимлиги ўзаро муомалалардан билинади.

Бир муҳаддис олим ижара уйда яшарди. Уй лойдан қурилган эди. Бир куни у ҳадисни ёзаётиб, саҳифа тўлиб, бошқасига ўтиш фурсати келди, сиёҳ эса ҳали қуримаган эди. У замонлар сиёҳни шимиб оладиган босма қоғоз йўқ эди. Шу сабабли нам сиёҳ устига тупроқ сепиб қуритар эдилар. Шундай қилиб, муҳаддис олим уйнинг лойсувоқ деворидан тупроқ қириб олиб, нам сиёҳ устига сепмоқчи бўлди. Лекин дарҳол бу уйнинг ижарага олингани ёдига тушди. Шунинг учун, уй эгасидан сўрамасдан туриб, бу тупроқни сепиш мен учун жоиз эмас, деди. Кейин эса, озгина тупроқ билан нима ўзгарарди ва уй эгаси ҳам бунга йўқ дермиди, деган ўй келди хаёлига. Хуллас, девордан бироз тупроқ қириб олиб, сиёҳ устига сепди. Бироқ муҳаддис олим кечаси туш кўрди. Тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига борибди. У зот хафа бўлиб: “Эрта қиёмат куни сенга озгина тупроқ билан нима ўзгарарди, деганинг ошкор қилинса, аҳволинг нима кечади?” дебдилар. Шунда муҳаддис олим эрталаб турибоқ, уй эгасининг олдига борди ва унга тупроқ воқеасини сўзлаб бериб, узр сўради. Уй эгаси: “Мен кечирдим ва келгусида яна зарурат бўлса, тупроқ қириб олишингизга ижозат бераман”, деди.

Баъзи одамлар фақат тасбеҳ ўгириш ва чилла ўтиришнинг номини тасаввуф қўйиб олган. Ваҳоланки, бу нарсалар бир восита бўлиб, улардан мақсад биз динга чин қалбимиздан амал қилишимиздир. Қўлда тасбеҳ бўлса-ю, тарозидан урсак ёки ёлғон гапирсак, у ҳолда у тасбеҳдан нима фойда? Шунинг учун бир улуғ зот: “Одамлар инсон-ку бўлишмайди, лекин валий бўлиш учун зикр ҳалқаларида қатнашадилар. Агар сен ҳақиқий инсон бўлсанг, аллақачон валий ҳам бўлгансан”, дер эдилар.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Таровеҳ намози қандай адо этилади

❓Савол: Карантин пайтларида таровеҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклиги айтилади. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.


📩 Жавоб: Таровеҳ истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:
Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки иймон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади" (Имом Насоий ривояти).
👉 Давомини ўқинг
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel