Аллома Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «“Аллоҳ таоло банда яхши кўрган нарсасини инфоқ қилгани эвазига яхшилик – жаннатни беради. Инсон ҳақиқатда яхши кўрганини инфоқ қилгани ёки яроқсиз нарсани бергани Аллоҳ таолога маълум. Эй мўминлар, бу борада ўзингизни алдашга уринманг! Зеро, Аллоҳ қалбнинг тубида ҳаммадан яширин бўлган сирларни ҳам билур.
Шунинг учун Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг, 92-оятида: “Нимани инфоқ қилсансиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир”, деб огоҳ этмоқда!»
@mehrob_uz
Ассалому алайкум!
🎋Хайрли тонг🎋
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Родииту биллаҳи роббан ва бил ислами диинан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
(Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».)
Каналга аъзо бўлиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» («Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим») жумласини доим айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!
@mehrob_uz
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨💐 Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🔸 Жума учун ғусл қилиш.
🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.
🔸 Чиройли кийимлар кийиш.
🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊
🗣️ СУЙГАН НАРСАЛАРИНГИЗДАН ЭҲСОН ҚИЛИНГ
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг.
🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
ЗИЁФАТ УЧ КУН БЎЛАДИ
742. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зиёфат уч кун. Ундан кейингиси садақадир», дедилар».
Шарҳ: Демак, меҳмон келса, уни зиёфат қилишнинг ҳаққи уч кун экан, бундан кейинги зиёфатни еган меҳмон садақа еган ҳисобида бўлар экан. Мезбон уч кундан кейин бирор нарса бермаса ҳам, маломат қилинмайди.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz
АВФ ВА КЕЧИРИМ
Бандадан хато содир бўлмаслиги мумкин эмас, балки содир бўлган хатоларни тузатишга интилиш – ана шу бандалик хусусиятидир. Одам боласидан хато содир бўлиши оддий ҳол. Хатоларни афв этиш эса, ҳамма ҳам қила олмайдиган, охиратда шараф бўладиган хислатдир.
Европалик бир файласуф: “Оловни ҳаддан зиёд ёқиб юборма, душмандан олдин ўзингни куйдириб қўймасин”, дейди.
Бир одам Ҳазрати Абу Бакрга: “Мен сени шундай ҳақорат қиламанки, у сен билан бирга қабрингача боради”, деди.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Сенинг ҳақоратинг қабргача мен билан эмас, балки ўзинг билан бирга боради”, дедилар. Хуллас, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу унинг ахлоқсизлигига эътибор ҳам бермадилар.
Қуръони Карим жоҳил кишилардан юз ўгириб ўтиб кетишни ва беҳуда ишлардан батамом сақланишни таълим берган ва таъкидлаган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Хизматкоримнинг хатоларини неча маротаба афв қилайин?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қилмай жим турдилар. У яна қайта сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар куни етмиш маротаба” дедилар. (Имом Термизий ривояти)
Ҳадисдан тушуниладики, хатоларни афв қилишнинг ҳадди белгиланган эмас. Агар ходим ҳар куни етмиш маротаба хато қилса ҳам, уни кечириш гўзал хулқ ва раҳм-шафқатнинг талабидир.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Жаннат мевалари
Анжир ва зайтун мевалар орасида энг сараларидир. Табиблар анжирни озуқали мева, баданга фойдаси кўп, дейишган. Зайтундан эса турли таомлар тайёрланишида фойдаланилади. Ундан олинган ёғ даво учун ишлатилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир товоқ анжир ҳадя қилинганида, у зот анжирдан еб, саҳобаларга ҳам: “Енглар, агар жаннатдан битта мева келтирилиши айтилса, мен анжирни танлаган бўлардим. Чунки анжир жаннат мевасидир. Анжир енглар, анжир бавосир (бавосил, ўсимта, бўқоқ хасталиклари)ни кесади, нақрус (бўғим ва оёқ бармоқлари оғриғи)га фойда қилади”, деганлар.
Яна: “Муборак зайтун дарахтидан бўлган мисвок қандай ҳам яхшидир. У оғизни хушбўй қилади, ёқимсиз ҳидни кетказади”, дея марҳамат қилганлар (“Тафсири Насафий”).
@mehrob_uz
Аёл эрига беминнат хизмат қилиши керак
➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@mehrob_uz
ТАНЛОВ
Бир инсон бутун умри давомида бахтли яшабди. У ҳар доим жилмаяр, кулар, ҳеч ким ва ҳеч қачон уни хафа ҳолда кўрмас экан. Баъзан инсонлар бу борада унга турли саволлар берар эди.
- Нега сиз ҳеч қачон хафа бўлмайсиз? Қандай қилиб ҳар доим хурсанд ҳолда юрасиз? Бахтингизнинг сири нимада?
- Қачонлардир мен ҳам сен каби ғамгин эдим. Шунда тўсатдан англаб қолдим: ахир бу менинг танловим, менинг ҳаётим! Ахир бу танлов меники: ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада. Ўша ондан буён ҳар тонг, уйқудан туриб, мен ўзимга савол бераман: «Хўш, мен бугун нимани танлайман: қайғу ёки қувонч?» ва ҳар куни шундай бўладики, мен қувончни танлайман. Хуш, сиз-чи? Сиз нимани танлайсиз, қайғуними ёки қувончни?
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz
ҚАНОАТ
Қаноат - бу ўзида йўқ нарсага эга бўлиш истагидан воз кечиш, Аллоҳнинг тақсимига рози бўлишдир. "Борига барака” деб қаноат қилгувчи кимса, ҳатто оч ҳолда бўлса ҳам, барибир, бадавлат кишидир. Оқил – дунё ишларини сабру қаноат билан, охират ишларини завқу иштиёқ билан, дин ишларини илму ижтиҳод билан чора килгувчи кишидир. Қаноатли киши бир кеча-кундузда бир бор таомланади, икки марта овқатланувчини озга қаноат қилувчи деб бўлмайди. Аллоҳ беш нарсани беш ўринга жойлади: азизликни тоатга, хўрликни фисқу исёнга, салобатни тунги ибодатга, ҳикматни бўш меъдага, бойликни қаноатга. Каттоний қуддиса сирруҳу дейдиларки: "Бировлар қўлидаги нарсадан умид қилмай, қаноатни ихтиёр этган кимсанинг улуғлик топишига шубҳа йўқ". Солиҳ зотлардан бири айтиб берган экан: Ҳажда Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу
билан бирга эдим. Кимдир беш юз динорни у зотнинг олдиларига қўйиб: "Буни муридларингизга тарқатсангиз..." - деди. Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу: "Яна динорларинг борми?" – деб сўрадилар. "Ҳа, яна динорларим бор, кўп..." - деб жавоб берди у. Шайх яна ундан сўрадилар: "Бундан ҳам кўп бўлишини хоҳлайсанми?" У одам "ҳа" деб жавоб бергач, Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу: "Ундай бўлса динорларингни ол, биздан кўра уларга кўпроқ сен ўзинг муҳтожга ўхшайсан", - деб динорларни қайтариб бердилар.
«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
Камтарлик шарафнинг тузоқларидир.
Изоҳ. Арабий матнда келган «тавозуъ» ва «шараф» калималари луғавий жиҳатдан бир-бирига зид маъноли сўзлардир. Тавозуъ – ўзни паст тутиш; шараф – кўтарилиш, юксалиш. Инсон юксакларга кўтарилиши учун ўзни паст тутиши лозимлиги уқтириляпти. Бу – Оллоҳ таолонинг қонунияти. Нарса-ҳодисалар ўртасида ўзаро зидликлар яратилди. Ожиз ақлимиз мантиғидан келиб чиқсак, сув келса, олов ўчади, оғир тупроқни енгил ҳаво совуриб йўқ қилади. Лекин ҳар ишга қодир Зот бир-бирини инкор қилувчи зидликларни битта нарсада жамлайди, зид нарсалар бир-бирини тақозо қилувчига айланади. Сўфи Оллоёр айтганидек:
Агарчи ўт била сувда бўлур фарқ,
Чиқарди сув маконидин нечук барқ?
Агар чандики, шамъ ўтдин бўлур жамъ,
Қаро сувдин қилур кўз нуридек шамъ.
«Оллоҳнинг қудратини кўринг, табиатан бир-бирига зид ўт билан сувни битта ҳодисада жамлаб қўйибди: ичи сувга тўла булутлардан чақмоқлар чақнайди. Шамъ, чироқнинг ёруғлиги, нури одатда ёнаётган ўтдан таралади. Оллоҳнинг қудратига қарангки, кўз қорачиғидаги бир қатра сувдан нур таралади ва бу икки зид нарсанинг бир ерда жамлиги атрофни шамъ каби ёритади».
Демак камтарлик юксалишга сабаб бўлса, унинг зидди бўлган такаббурлик – ўзни катта тутиш инсонни кичрайтиради, хор қилади.
“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨💐 Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨ 💐 Жума муборак! 💐 ✨
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
@mehrob_uz
ЖУДА КEЧ ТУШУНДИМ!
Зилзиладан сўнг, бир аёл аччиқ кўзёшлари билан шундай деди: «Бир неча сония ичида уйим, эрим ва ҳамма фарзандларимдан айрилдим. Бир сония ичида... Бунгача, кўп йиллар мобайнида ўзимни нимадандир маҳрум ва етишмовчилик ичида, деб билардим. Уйимдаги эски нарсаларга қараб, ҳеч нарсам йўқ, деб ўйлардим, асабийлашардим...Энди тушундим, аммо жуда кеч... Билсам, Аллоҳ таолонинг раҳматига чўмилиб юрган эканман. Ҳаётни эъзозланг! Аллоҳ таоло ато қилган неъматларнинг қадрига етинг. Фарзандларингизни севинг. Доим шукур қилинг, миннатдор бўлинг... Бир лаҳза бўлсам ҳам уйимга қайтиш, фарзандларимни бағримга босишни истайман... Оиласиз қолиш нима эканини биласизларми ўзи? Уйингиз энди йўқ эканини тушунасизларми? Уйдаги фаровонлик ва оилага эга бўлиш билан тенг келадиган нарса йўқ. Барча неъматлар учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@mehrob_uz