mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

ҲАЁТИМИЗНИ БОШҚАРАДИГАН ЕТТИ ҚОИДА

1. Ҳар ишда Аллоҳ розилигига эришишни ният қилиш. Мусулмоннинг ҳаётида ҳамма нарсадан аввал Аллоҳ розилигига эришиш асосий мақсад бўлиши керак.

2. Инсонларни мазах қилмаслик ва ёмон гумонлардан чекиниш:
Инсон атроф-жамият билан боғлиқ бўлгани учун ҳар доим бир-бири билан чиройли муомала қилиши керак. Афсуски, бугунимизда ғийбат, бошқаларнинг нуқсонини мазах қилиш, лақаб қўйиш, гуноҳларни очиш каби хунук ишлар кўпайганидан жамиятнинг иймон-эътиқоди кай даражада эканини кўриш қийин эмас.

3. Яхшилик ва тақвода мусобақалашиш:
Жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш учун яхшилик ва тақвода ўзаро мусобақалашиш керак.

4. Қавм-қариндош ва йўқсилларни ҳимоя қилиш:
Аллоҳ розилигига эришишнинг йўллари кўп. Улар атрофимиздаги йўқсил-муҳтожлар ва қавм-қариндошларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлиш, Аллоҳ берган ризқ-насибадан уларга ошкора ёки махфий сарфлаш ва ёмонликка яхшилик билан жавоб қилиш, ўртадан адоват ва кинни ўчириш каби фазилатли амаллар.

5. Савдода ҳийла ишлатмаслик:
Ислом таълимотида ўзаро муносабатларда таъкидланган тамойиллардан бири – савдо-сотиқда одамларнинг хақига риоя қилиш. Айни пайтда ер юзида коррупция, порахўрлик кучайиб, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталаётгани, бузғунчиликлар авж олаётгани, йўқсиллар, қашшоқ-фақирлар кўпаяётгани бизни жиддий мулоҳаза қилишга ундаши керак эмасми? Бугун молиявий инқироз жаҳон миқиёсида кўп бехаловатликларга сабабчи бўлаётган экан, инсоният бу муаммога тўғри йўл орқали ечим топиши лозим.

6. Адолат:
Адолатли бўлиш, яхшилик қилиш яқинларга ёрдамлашишнинг биргаликда келиши буларнинг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ эканига ишора, адолатсизлик ва
ёмонлик қилиш эса беҳаёлик деганидир.

7. Ҳаётнинг ҳақиқий мазмунини билиш:
Яшашдан мақсад нималигини билиш ва шу ниятда иймоний умрда яшамоқ керак.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

КЎЗИМИЗ ҚАЧОН ТЎЯДИ?

Етишмовчилик нима ўзи? Ҳирсми, пулми? Эътиқодми, тамами? Меҳрми, вақтми? Фикри ожизимча, бу гуруҳга кўп сўзлар сиғдириш мумкин. Кексаларнинг бу борада бир гапи бор: «Одам боласининг кўзини тупроқ тўйдиради!» Биз чиндан ҳам шунчалик, очкўз ва тўймас мавжудотмизми? Ортиқча вазн муаммоси соғлик билан боғлиқ таҳликага айланган дунёда бизни бу аҳволга солган нарса овқатга тўймасликми? Катта йўлларда бир у ёққа, бир бу ёққа типирчилаб машинасини сурган ҳайдовчилар, спидометрдаги тезлик лимитига қаноат қилмаётган ёшлар, вақти озлигидан шикоят қилиб, йўл қоидаларини бузаётган тижоратчи ҳайдовчилар, мотоциклда шошган курьерлардан «Нима учун?!» деган саволга оладиган жавобимиз: «Eтмаяпти-да!». Картамиздаги жамғарманинг охири кўриниб қолганида, пулимиз мажбурий ва завқли харидларга етмаётганидан нолиймиз. Ҳатто бу етишмовчиликни таҳлика деб биламиз. Ҳар доим пул озлигидан шикоят қиламиз. Аслида, етишмовчилик пулдами? Ё истакларимиздами? Севгилисини, хотинини хурсанд қилиш учун бировнинг ҳақига кўз олайтирганлар бор. Бу қандай севги-муҳаббат бўлди? Севганининг ҳолатини била туриб, уни жиноятга ундаса, бу нарса севги эмас. Хотин эрининг ойлик маошини била туриб ундан кўпини истаса, у оила эмас. Буларнинг биргина номи бор - манфаатпарастлик. Шу кунларда бошимиздан ўтказганимиз молиявий инқирозни қўллаб-қувватловчиси «шоппингмания» эмасми? Ҳашаматли уйлар, қимматбаҳо автомашиналар, тўлашга қурбимиз етмайдиган кредит, тўловлар, урфга кирган ҳар янги матоҳни харид қилиш ҳирси... «Кийгани ҳеч нарсам йўқ!» дея нолиëтган аёлнинг кийим жавонига қараганимизда, жуда кўп кераксиз нарсаларга кўзимиз тушади. Ташқарига чиқаётганда аввал кўринишимизга диққат қиламиз, а? Пойабзалимиз пайпоққа, пайпоғимиз кийимга, кийимимиз камарга, камар тақинчоқларимизга ва буларнинг барчасига мос тушадиган макияжга эҳтиёжимиз бор, шундайми? Буларнинг барчасини ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилганимизда, ўртага чиққан қиймат «етмайди»ни изоҳлашга етмайдими? Кексаларимиз кўчада кийиш учун бир сидра, уйда кийиш учун бир сидра, туй-маъракага кийиш учун бир сидра кийим-боши бўлганини айтишади. Бугун биз ҳафтанинг 5 иш кунида беш хил кийим кийиб, янги ҳафтада кийим жавонимиз олдида хўмрайиб ўтирамиз: «Кийгани кийимим қолмабди!» дугонамизнинг туғилган кунига кийган оқшом либосимизни укамизнинг никоҳ тўйида киймаймиз: «Вой, уни ҳамма кўрди-ку!».

Етишмовчилик ва «етмайди»ларнинг сони бору, саноғи йўқ. Биз бу савдоларни маромига етиштириш кўйида чопганимиз сари етишмовчилик кўпайиб боряпти. Охир-оқибат бири кам бу дунёда тўймай яшаяпмиз. Ечимдан гапир, дейсизми?
Қаноат!..

«Иймон ва ҳузун» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Юсуфни ўлдирмоқчи бўлдилар.
Ўлдиролмадилар...
Қул қилиб сотмоқчи бўлдилар.
У вазирга айланди.
Хотиржам бўлинг: Аллоҳнинг иродаси ҳамма нарсанинг устидадир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Отага эҳтиром

1. Ота уйга келганида фарзанд ўрнидан туриб, унга жой бўшатиши лозим.

2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга эҳтиёж йўқ.

5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

6. Ота уйда йўқ бўлмаганида истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

7. Мансабдор бўлсангиз ҳам, отангиз чақирганда дарҳол унинг буйруғига ҳозир туринг.

8. Отангизнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлинг. Агар отангиз вафот этса, ўшалар билан муомала-муносабатларингизни узманг!

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌙 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҲИКМАТИ

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан. Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб ўзига яраша ҳикматларга эга. Аввало, динимизда доимо нафл рўза тутиб юришга тарғиб бор. Қолаверса, Рамазонда бир ой рўза тутиб юриб, шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас.
Табиблар ҳам узоқ муддат очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтириб боришни тавсия қиладилар. Зеро, рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларнинг меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Халқимиз «Нафси ёмон ҳайитда ўлар», деб бежиз айтмаган. Мўмин банда ҳайитнинг эртасидан яна рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб, «Бу одамни йўлдан уриб бўлмас экан, бир ой рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди» деб, уни адаштиришдан ноумид бўлади.
Аллоҳ улуғдир!
Нақадар буюк Зотсан, Роббим!

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

🥳 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳайит намозигача улгуриб қолинг!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини (садақасини) рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб фарз қилдилар. Ким уни (ҳайит) намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур (фитр закоти эмас, одатий садақалардан бўлиб қолади)».
Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ, деган.

“MEHROB HIMMATI” хайрия фонди Закот, фитр ва фидя молларини ўз ўрнига етиб боришида ишончли вакил.

Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇

💳 Закот, фитр ва фидя учун:
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Хайрия қилиш учун устига босинг👇
Clic | Payme | Paynet

Закот, фитр ва фидялар учун ушбу рақамга мурожаат қилинг: 903243373

Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@mehrob_himmati

Читать полностью…

Mehrob.uz

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Mehrob.uz

Муъалло ибн Фазл айтадилар:
«Саҳобалар Аллоҳ таолога Рамазонга соғ-омон етказишини сўраб, олти ой дуо қилишар эди. Кейин Ундан рўзаларини қабул қилишини сўраб, яна олти ой дуо қилишар эди».

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Муборак Рамазон ҳайитининг суннат ва одоблари

1. Ҳайит куни ҳайит намозидан аввал ёки ҳайитдан бир ёки икки кун аввал фақирларга фитр закотини чиқариш.
2. Ғусл қилиш ва хушбўйланиш ҳамда яхши кийимларни кийиш.
3. Оиласи ва фарзандлари ҳамроҳлигида ҳайит намозига пиёда чиқиш .
4. Силаи раҳм ва мусулмонларни табриклаш, ҳамда ўзи ва улар учун ибодатларни қабул бўлишини сўраб дуо қилиш.
5. Ҳайит кечаси (яъни Рамазон ойининг охирги куни) қуёш ботганидан то имом хутбага чиққунига қадар такбир (Аллоҳу акбар) айтиш.
6. Ҳайит намозига чиқишдан аввал тоқ сонда хурмо ейиш.
7. Ҳайит намози ва хутбасида иштирок этиш ва имомнинг хутбасини жим, қулоқ солиб тинглаш.
8. Хурсандчиликни кўрсатиш ва оила аъзоларига қувонч, шодлик улашиш.

Рамазон ҳайити муборак!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳар нарсанинг ўхшаши бор

Жаннатдаги ҳар нарсанинг дунёда бир ўхшаши бор. Масалан, жаннат аҳлининг еб-ичса-да, ҳожат чиқармаслиги она қор­нидаги боланинг ҳолига қиёсдир.

Жаннат аҳлининг хизматчилари бўлиб, улар нимани истаса, амр қилмасларидан аввал нима истаётганини билиб, муҳайё қиладилар. Бунинг дунёдаги ўхшаши эса инсоннинг кўнгли нимани тусаса, тана аъзолари, сезгилари ҳали буйруқ бўлмасдан туриб сезиши ва бажаришга киришишидир.

Жаннатда Тубо номли дарахт бўлиб, илдизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига туташган, шохлари эса жаннатнинг ҳар жойига етган бўлади. Унинг дунёдаги ўхшаши қуёшдир. Унинг нури ҳар уйга, ҳар жойга етиб боради. Ҳар чўққига чиқиб, ҳар тешикка киради. Дунёнинг ҳар томонига ёйилиб кетади.

Жаннатда егуликлар бордир. Улар қанча еб-ичилса ҳам, камаймайди. Унинг дунёдаги қиёси Қуръондир. Кишилар уни ўрганиб, ўргатади. У эса қандай бўлса, шундай қолади. Ҳеч бир шаклда камайиб қолмайди.

Жаннатда узун бир соя бор. Унинг қиёси бу дунёдаги қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги ҳолатга ўхшайди (яъни, ёруғлик бор, кўз қамашиши йўқ). Жаннатнинг ҳар томони шундайдир. Аллоҳ таолонинг: «Раббингиз сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни сокин қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра Қуёшни унга (соянинг борлигига) далил қилдик» (Фурқон сураси, 45-) ояти ҳам бу ҳақда фикрлашга ундайди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлари ривоят қилинади: “Сизларга жаннат аҳлининг соати (вақти)га энг кўп ўхшайдиган соат (вақт) хабарини берайми? Билингки, у қуёш чиқишидан олдинги соатдир. Сояси ва раҳмати ёйи­либ кетган, баракоти мўлдир. Жаннат ғазначиси (тақсимловчиси)нинг оти Ризвон бўлиб, унга мар­ҳамат ва шафқат либоси кийдирилгандир”.

“Бўстонул орифин” асаридан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАНИНГ САВОБИ

Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг фойдаларидан бири шуки, ҳар йили ушбу ҳадиси шарифга амал қилган одам умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган:

“Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).


Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, у Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва салламнинг бундай деганларини гапириб берган: “Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра Шавволдан олти (кун)ни эргаштирса, тўлик бир йил рўза тутгандек бўлади”. Муслим ривоят қилган.

☝️Ушбу олти кун рўзани кетма-кет тутиш ҳам ёки бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз хисобланади.

🔗 ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИ

Яқинларингизга ҳам улашинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸

Гўзал тасбеҳ


«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
31.03.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙
💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз ватандошлар, сизларни ва сизлар орқали бутун аҳли оилангизни, қариндошларингизни улуғ байрам Рамазон ҳайити билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.
Аллоҳ таоло барчамизга бир ой Рамазон рўзасини тутиб, кундузлари соим, кечалари эса қоим бўлиб, садақотлар, закотлар чиқарилиб, ифторлик ва саҳарликлар берилиб, бир ойлик тоат-ибодатнинг сўнгида Рамазон ҳайитини катта байрам қиламиз.
Бу фурсатнинг киришига эса саноқли соатлар қолди. Табрик қилишдан олдин азбаройи фойда учун, динимизни ўрганишдан манфаат қозониш учун уламоларимизнинг бу улуғ байрам ҳақидаги фикрларини сизга ҳавола қиламан.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур “ал-Умм” китобларида айтадилар: “Бизга етиб келишича, беш кечада дуолар ижобат қилинар экан:
1) жума кечасида (яъни пайшанбадан жумага ўтар кечаси);
2) Қурбон ҳайити кечаси;
3) Ражабнинг аввалги кечаси;
4) Шаъбон ойининг ярмидаги кеча;
5) Рамазон ҳайити кечаси.
Имом Нававий ўзларининг “ал-Азкор” китобларида айтадилар: “Икки ҳайит кечаларини иҳё қилиш, яъни зикр, нафл намозлар ва бошқа тоат-ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳабдир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ким икки ҳайит кечасини иҳё қилса, қалблар ўладиган кунда у одамнинг қалби ўлмайди”.
Иккинчи бир матнда келади: “Ким савоб умид қилиб, ҳайит кечасини иҳё қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди”, дейилган. Уламолар бу ҳадисларни заиф дейишган. Лекин биз биламизки заиф ҳадислар фазилатли амалларда қўлланилади. Заифлигига унинг ровийларида муҳаддиснинг иккиланиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Уламолар ҳайит кечасини бедор ўтказиш миқдори бўйича кўплаб баҳслар қилишган. Яъни ҳайит кечасининг қанча қисмини бедор ўтказиш керак. Айтадилар: “Бу кечани улуғ санаб, кўпроқ қисмини тоат-ибодат билан ўтказибгина ҳайит кечасини бедор ўтказганлик даражасини топиш мумкин”. Яна уламоларимиз айтадилар: “Такбир мустаҳабдир. Қуёш ботганидан кейин Рамазон ҳайити учун такбир айтиш бошланади то имом ҳайит намозига хутба айтишга чиққунига қадар. Ушбу вақт оралиғида такбир айтиш мустаҳаб бўлади”.
Аллоҳни улуғлаш орқали бу кунларни улуғлаймиз.
Азиз дўстлар, шундай улуғ кун ўзининг файзини, баракотини ёғдириб кириб келди. Рамазон ойи ҳаммамиз учун жуда фойдали тарзда ўтди. Хайрсевар бандалар яхши амаллар бўйича мусобақа қилишди. Кимдир эҳсон, кимдир ифтор, кимдир эса саҳарлик қилиб бериб яхши амалларда бардавом бўлди. Юртимизда кўплаб ўзгаришлар бўлди. Хусусан, диний соҳада жуда катта ўзгаришлар юз берди. Юртдошларимизнинг ўз динларини мукаммал ўрганишлари учун шароитлар яратиб берилди. Бугун биз учун байрам биродарлар! “Ҳар бир кунки, Аллоҳ таолога осий бўлмаган, гуноҳ қилмаган кунимиз биз учун байрамдир”, деб қанчалар ҳақ гапни айтганлар Имом Али каррамуллоҳи важҳа.
Шундай улуғ байрам билан сиз азизларни “Минор” жоме масжиди ҳайъати ҳамда сизга соф Исломни етказиб бериш борасида фидокорлик билан хизмат қилиб келаётган Mehrob.uz ходимлари номидан, “Меҳроб ҳиммати” хайрия фонди номидан барчангизни Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Бу самимий табригимизни қабул қиласиз деган умиддамиз. Аллоҳ таоло бу байрамни бутун мусулмон оламига қувончли байрам қилиб берсин. Уруш кечаётган ўлкаларда тез орада урушлар якунланиб, тинчлик бўлсин. Халқимиз, динимиз гуллаб-яшнасин. Мухлис халқимиз илмли, амалли, бой ва сахий бўлсин. Аллоҳ таоло халқимиз томонидан қилинган жумла тоат-ибодатларни қабул қилсин. Умрада юрган ватандошларимизнинг умраларини қабул айласин ва соғ-саломат ўз уйларига қайтишни насиб қилсин. Аллоҳ таоло оилаларимизга тинчлик-хотиржамлик берсин. Яна бир бор барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин.

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌜Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳ розилигини қозонинг

Рамазон рўзасини тутган, ҳайит намозига чиқишдан аввал фитр садақасини берган бандалари ҳақида Аллоҳ таоло фаришталарига: «"Эй фаришталарим, Рамазон рўзасини тутган ҳар бир амал қилувчи бандам амалининг ажрини сўрамоқда. Гувоҳ бўлинглар, Мен уларни афв этдим”, дейди.
Бир нидо қилувчи: “Эй Муҳаммад алайҳиссалом уммати, уйларингизга қайтинг, сизларнинг ёмонликларингиз яхшиликларга ўзгартирилди”, дейди.
Аллоҳ таоло: “Бу жамланиш (ҳайит)да ҳар кимга сўраганини бердим. Мағфират қилинган ҳолда айрилинглар. Сизлар мендан рози бўлдингиз, Мен ҳам сиздан розиман”, дейди».

Имом Байҳақий, "Шуъабул ийман".
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌜Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕊

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг охирги куни

🤲Ҳайит куни яқинларни учратганда:
Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини: «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни «Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам амалларни қабул айласин», деб табриклашар эди.
Ҳофиз ибн Ҳажар: «Бунинг санади ҳасан», дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтириб берсин.

🤲 Яратган барчамизни кейинги Рамазонларга ҳам соғ-омон етказсин.

🤲 Рамазондан кейин ҳам нафл рўзаларни кўп-кўп тутишимизни насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

#Ҳайит_намози
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel