mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Инсон ўқийди, тинглайди ва фикр юритади. Йўлларнинг хато эканлигини, қилаётган ишининг ҳаром эканлигини билиб туриб қайта ва қайта яна шу йўллардан юради. Эшитиш ва тушунишда гап катта. Асосийси қандайлигидадир. Тинглайдилар гўёки ҳаммасини тушунгандек, аммо барчасини қалб қулоқлари билан тинглаганларида эди....Шунча умр зое бўлмасмиди?!

Амр Насриддин Бухорий
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

«Дуонинг арконлари, қанотлари, сабаблари ва вақтлари бор. Агар у арконларига мувофиқ келса, кучли бўлади. Қанотларига мувофиқ келса, осмонда парвоз қилади. Вақтларига мувофиқ келса, муваффақиятли бўлади. Агар у сабабларига мувофиқ келса, ютуқ келтиради. Унинг арконлари – қалб ҳозирлиги, юмшоқлик, киши ўзини хор тутиши, кўнгилни Аллоҳга боғлаб, барча сабаблардан узилишдир. Қанотлари эса ростгўйликдир. Вақтлари саҳар чоғларидир. Сабаблари – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот йўллашдир».

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

63. У зот: «Боравер, улардан ким сенга эргашса, бас, албатта, жаҳаннам тўлиқ жазоингиз бўлур.
Аллоҳ таоло шайтонни қиёмат кунигача қўйиб қўйишни ирода этди. Лаънати шайтонга:
«Боравер», қўлингдан келганини қилавер.
Улардан, яъни, Одам болаларидан ким сенга эргашса, бас, албатта, жаҳаннам тўлиқ жазоингиз бўлур».
Яъни, сенга ҳам, сенга эргашган ўша Одам боласига ҳам, жаҳаннам тўлиқ жазо бўлур, деди.
Аллоҳ ўз сўзи давомида яна:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷

Тонг отганида

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

«Аллоҳумма иннии асʼалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман»).


Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
03.04.2025 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

МАШАҚҚАТЛАР ИНСОННИ ТОБЛАЙДИ

Айниқса, ёшлигида жиддий ташвишларни бошдан ўтказган ва барча машаққатларга қарамай, ҳаётга тик қараган, воз кечмай мужодала этишда давом этган инсонлар бошқалардан кўра кучлироқ бўладилар. Жисмоний машқлар мушакларни бақувват қилса, руҳий машаққатлар руҳни кучли қилади.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ички касаллик билан вафот этган киши шаҳидми?

Савол: Инсон ички касалликдан, масалан, саратон (рак) ёки шунга ўхшаш касалликдан вафот этса шаҳид бўладими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳадиси шарифда ички касалликлар билан вафот этган мўмин-мусулмонларга шаҳидлик даражаси ваъда қилинган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деб марҳамат қилдилар: “Аллоҳнинг йўлида ўлишдан ташқари шаҳидлик етти хилдир: вабодан ўлган шаҳид, чўкиб ўлган шаҳид, зотилжамдан ўлган шаҳид, қорин оғриғи (ички касалликлар) дан ўлган шаҳид, куйиб ўлган шаҳид, бирор нарса остида қолиб ўлган шаҳид, ҳомиласи (туғуруқ) сабаб ўлган шаҳиддир” (Имом Молик, Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

Яъни ҳақиқий шаҳидлик Аллоҳ йўлида душман билан жангда ўлдирилиш бўлса (уларни кийими билан ювмасдан жаноза ўқиб кўмилади), Пайғамбаримиз алайҳиссалом юқорида санаб ўтган етти тоифа инсонлар ҳукмий шаҳидлик даражасига эришади (уларни ювиб, кафанлаб, жаноза ўқиб дафн қилинади). Улар ўлими олдидан қаттиқ оғриқ ва аламни ҳис қилганлари сабаб, шу даража берилади.
Ҳадисларни шарҳ қилган зотлардан бири Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Қорин оғриғидан вафот этган киши ким?” деган саволга: “Қорнида касаллик бўлган киши”, деб жавоб берганлар. Баъзи олимлар “Қорнида шиш бўлган”, баъзилар “Мутлақо ички касалликлардан вафот этган кишилар”, деб жавоб берганлар. Мана шу охирги жавобга Имом Қуртубий ҳам қўшилганлар.
Демак, қорин соҳасидаги саратон касали билан вафот этганларга ҳам шаҳидлик даражаси умид қилинади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

62. У: «Менга хабар берчи, мендан устун қилганинг шуми? Агар мени қиёмат кунигача қўйиб қўйсанг, унинг зурриётининг озгинасидан бошқасини жиловлаб оламан», деди.
Иблис Одамга нисбатан ҳиқду ҳасадга тўлганидан, Аллоҳ таоло Одамни мукаррам қилиб қўйганига чидай олмаганидан ўзини юқори тутиб, одамни паст санашга уринди. Аллоҳ таолога беодоблик қилиб:
«Менга хабар берчи, мендан устун қилганинг шуми?» дейишга журъат этди.
У ўзича Одамни паст санади. Ўзининг лаънатга учрашига сабаб бўлган Одамдан ўч олишга қасд қилди. Нима қилиб бўлса ҳам, Одамнинг зурриётидан кўпроғини иғво ила йўлдан уриб-адаштириб, ўзига ўхшаган бадбахт этишга бел боғлади. У Аллоҳга:
«Агар мени қиёмат кунигача қўйиб қўйсанг, унинг зурриётининг озгинасидан бошқасини жиловлаб оламан», деди».
У катта кетган эди. Одам боласи фақат ёмонлик қилишга эмас, балки яхшилик қилишга ҳам тайёр эканини билмас эди. Шунинг учун ҳам уларнинг озгинасидан бошқасини жиловлаб ўз йўлига солиб олишни орзу қилар эди.
Иблиснинг бу гапига жавобан:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Тонг саҳар уйғонганлар учун ўлжалар бордир,
Улардан тонг чоғи ухловчилар мосуводир.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
02.04.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Фузайл айтади: Фақат гўзал хулқли инсонлар билан яқин бўлинг, чунки улардан фақат хайр кўрасиз. Ёмон хулқли кимсалардан йироқ юринг, чунки улардан фақат ёмонлик келади.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Шаввол ойи рўзасининг қазоси борми?

Cавол: Aйрим сабабларга кўра, шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тутолмадим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Яъни, шаввол рўзасининг қазоси борми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойининг рўзаси тутилмаган бўлса, унинг қазоси тутилмайди. Чунки у нафл – ихтиёрий рўза ҳисобланади.
Лекин шаввол ойининг ажрига бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда бундай ваъда қилинган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг “Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман”, деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатан ҳам шундай дедим”. У зот: “Сен буни қила олмайсан. Шу боис рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил – ўн икки ой рўза тутган кабидир”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

61. Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизда сажда қилганларини, магар иблис қилмаганини, «Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?» деганини эсла.
Ушбу оятдаги хитоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қаратилган. Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Одам алайҳиссалом ва лаънати иблис қиссасини эслатмоқда.
Аллоҳ таоло Ўз қўли ила Одамни яратиб, унга Ўз руҳидан жон киритиб, сўнгра фаришталарга:
«Одамга сажда қилинглар!» деганида, ҳаммаси сажда қилдилар. Фақат иблис бўйин эгмади. У такаббурлик этиб:
«Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?» деди.
Ўша вақтдаги ҳодисани Пайғамбаримизга эслатилишида: ҳозир сенга озор бериб, иймон келтирмаётганлар ҳам, ўша шайтоннинг ишини қилишмоқда, деган ҳикмат-ишора бордир. Макка мушриклари ҳам, ўзимиздан чиққан бир кишига эргашамизми, деб Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиришдан бош тортган эдилар.
Иблис Одам отани лойдан яралгани учун паст санаб, унга сажда қилишдан бош тортибгина қолмади, балки ҳаддан ошиб, бошқа таклифлар ҳам қилди:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷

Балони даф этиб офиятни жалб этувчи дуо

Ўқилиши:
Аллооҳумма инний ас‘алукал аафията фид-дуня вал аахироҳ. Аллооҳумма инний ас‘алукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня˜я ва аҳлий ва малий. Аллооҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаатий, аллооҳуммаҳфазний мин байни ядайя ва мин холфий ва ъан ямийний ва ъан шимаалий ва мин фавқий, ва аъуузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Менинг авратларимни (айбларимни) яширгин ва қўрқувимдан омонлик бергин. Эй Аллоҳ! Мени олдимдан, орқамдан, ўнг ва чап тарафимдан, устимдан алданиб қолишдан Сендан паноҳ тилайман. Ва Сенинг азаматинг ила остимдан ҳалок қилинишимдан (яъни, ер ютиб ҳалок бўлишимдан) паноҳ тилайман.


Абу Довуд 4412 – р, ибн Можа 3861 – р, Аҳмад 4554 – рақам ривояти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
01.04.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намозда хушу шундай бўлади

Ҳотами Асом раҳматуллоҳи алайҳдан “Намозни қандай ўқийсиз?” деб сўралганда, у зот бундай жавоб қилган: “Намоз вақти яқинлашганида яхшилаб таҳорат оламан, намоз ўқийдиган жойимга бориб ўтираман, ақлимни жамлаб, кейин намозга тураман. Каъбани икки қошим ўртасида, Сирот кўпригини оёғим остида, жаннатни ўнг томонимда, жаҳаннамни чап тарафимда, ўлим фариштасини тепамда тасаввур этиб, қўрқув ва умид билан оламлар Рабби ҳузурида тураман. Тафаккур қилиб такбир айтаман, оғир-оғир ва маъносини ўйлаб Қуръон ўқийман, тавозе билан руку қиламан, хушу билан саждага бораман. Ўнг оёғимни тик қилиб, чап оёғим устига ўтираман, намозимни ихлос ва самимият билан адо этишга ҳаракат қиламан”.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Савол: Сартарош, тикувчи ва гўрковнинг меҳнати савдолашилмайди, деб эшитдим. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?

Жавоб: Бу касб эгалари билан савдолашиш мумкин. Шариатимизда: “Сартарош, тикувчи ва гўрков билан меҳнат ҳақида савдолашилмайди”, деган гап йўқ. Аксинча, ҳар бир ҳалол меҳнат турига муносиб ҳақ тўланиши кераклиги белгилаб қўйилган. Сартарош, тикувчи ва бошқа касб эгалари ёллаб ишлатилганда улар билан келишув, битим тузилиши шарт. Чунки кимнидир бирор ишга ёллаб ишлатиш Исломда ижара битими ҳисобланади. Ижаранинг шариатга мувофиқ бўлишидаги муҳим шартлардан бири иш ҳақининг аниқ бўлишидир.
Бу борада “Мухтасарул виқоя”да бундай дейилган: “Ижара – бирор ҳақ муқобилига маълум манфаатлардан фойдаланиш учун тузилган савдо шартномаси. Манфаат маълум бўлиши учун эса фойдаланиш муддати ва хизмат турини айтиш зарур”.
Агар сартарошхонада кўрсатиладиган хизматлар нархи ёзиб қўйилган бўлса ёки ўша шаҳар ё қишлоқда хизмат нархи маълум бўлса, ҳар икки тараф рози бўлиб, хизмат тақдим этилса, шу билан ҳам келишув амалга ошган ҳисобланади.

"Фатволар тўплами"дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

«Мўмин киши беш вақт намозни канда қилмаса (ўз вақтида адо этса), шайтон ундан чўчиб туради. Агар мўмин намозларга бефарқ бўлса, уларни вақтида адо этмаса, шайтон журъат топиб, уни улкан гуноҳлар қилишга мажбур этади».

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

Читать полностью…

Mehrob.uz

Milliy mahsulot – xalqaro sifat.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ОЛТИ ЎГИТ

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ ўзига насиҳат қилишини сўраган бир кишига деди: «Шу олти ўгитга доим амал қилсанг, ҳеч зарар кўрмайсан ва саодатга эришасан:

1. Гуноҳ қилиш истаги уйғонганида Аллоҳ таолонинг ризқини ема.

2. Гуноҳ қилмоқчи бўлганингда У Зотнинг мулкидан чиқ.

3. Гуноҳ қилаётганингда шундай бир ер топгинки, Роббим сени кўрмасин.

4. Ўлим фариштаси келганида унга: "Тавба қилиб олишим учун менга муҳлат бер" - дегин.

5. Қабрда сўроқ қилгани фаришта келганида уларни ўзингдан узоқлаштир.

6. Қиёматда: "Гуноҳкорни дўзахга ташланг" - деган фармон келганида, қўлингдан келса, сен борма».

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ўзингга боғлиқ

Нуҳ алайҳиссалом ҳайвонларга бир марта нидо қилганларида ҳаммаси кемага чиққан эди. Одамларга 950 йил нидо қилдилар, озгинасигина имон келтирди. Кўпи ғарқ бўлишни танлади. Демак, соғлом ғариза касал бўлган ақлдан яхшидир. Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли энг катта даъватчининг уйида умр кечирган бўлса-да, ўзгармасликка қарор қилди. Фиръавннинг хотини Осиё энг катта золимнинг хонадонида яшаса-да, ўзгаришни ирода қилди. Демак, шароитни баҳона қилиш хато. Йўлингни 100 фоиз ўзинг танлайсан. Шунинг учун ҳам қиёматда сўраласан.

«Қалблардан сўранг» китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ақли оз кишининг ҳазили кўп.

Изоҳ. Ақл инсонга босиқлик, бағишлайдиган неъматдир. Ҳазил-ҳузулга берилган кишида вазминлик ўрнини енгиллик эгаллайди. Агар ҳазилкашлик табиатга айланса, бундай кимсанинг ақли босиқликни кўтара олмайдиган бўлиб қолади. Умар розияллоҳу анҳу бунинг хавфли оқибатидан огоҳ этиб айтган эди: «Кўп куладиган кишининг ҳайбати камаяди. Ҳазиллашаверадиган киши ҳазилни енгил санайдиган бўлади. Ким нимани кўп қилса, шу билан танилади. Ким кўп гапирса, нуқсони кўпаяди. Нуқсони кўпайган кишининг ҳаёси кетади. Ҳаё кетса, такво камаяди. Такво камайса, қалб ўлади».
Муҳаммад ибн Мункадир айтади: «Онам менга насиҳат қиларди: «Болам, ёш болалар билан кўп ҳазиллашма, қадринг кетади».
Саид ибн Ос ўғлига дерди: «Эй ўғлим! Ҳурматли кишилар билан ҳазиллашма, нафратига йўлиқасан. Пасткашлар билан ҳам ҳазиллашма, сенга қарши журъатли бўлиб қолишади».

“Унвонул баён”дан.

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷

Аллоҳга ҳамд айтиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ёки кечқурун:


«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) ёки «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.


(Имом Муслим ривоятлари).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ФИРОҚДАН ЙИҒЛАГАН УСТУН

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хурмодан бўлган устунлари бўлиб, у зот унга суяниб маъруза қилар эдилар. Кейин бир ансория аёл Расулуллоҳга минбар ясатиб берди. У зот янги минбарга чиққан эдилар, ҳалиги устун фироқларидан йиғлагандай товуш чиқарди. Бу товушни ҳамма саҳобалар эшитди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол унинг олдига бориб қучоқладилар. У товуш чиқаришдан тўхтади. Шунда у зот: «Агар мен уни ҳозир қучоқламаганимда Қиёматга қадар шундай мунгли овоз чиқариб йиғлаган бўларди», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жаннат кафолати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, сизларга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нималар?» деган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз, закот, омонат, фарж, қорин ва тил», дедилар (Имом Табароний ривояти).
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ЖОИЗ ВА МУБОҲ ИШЛАРНИ ТАРК ҚИЛИШ ҲАМ МУЖОҲАДАДИР

Аслида, мужоҳада (нафсга қарши курашиш) инсон ножоиз ва шариатга хилоф ишлардан ўзини сақлаши ва нафсини улардан тийишидир. Лекин бизнинг нафсимиз лаззатларга, орзу-ҳавас ва роҳатларга одатланиб бўлган. Шунчалик кучли одатланганки, агар уни Аллоҳнинг йўлига, шариат тарафга буришни хоҳласангиз, у осонлик ила бурилмайди. Катта машаққат ва қийинчилик бўлади. Шу сабабли нафсни бўйсундириш ва Аллоҳ таоло буюрган аҳкомларга эргаштириш учун уни баъзи мубоҳ ва жоиз ишлардан ҳам тийишга тўғри келади. Чунки нафсни жоиз ишлардан қайтарганингизда, у лаззатларни тарк қилишга одатланади, кейин ножоиз ишлардан сақланиш ҳам осон бўлади. Сўфийлар истилоҳида бу ишга ҳам “мужоҳада” дейилади.

Масалан, қорин тўйиб таом ейиш гуноҳ эмас. Лекин сўфийлар айтадиларки, асло қоринни тўйдириб овқат еманг, чунки бунинг оқибатида нафс ғофил бўлади ва лаззатларга одатланиб қолади; нафсни одатланиб қолмаслиги учун таомни бироз камайтиринг...

Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳдан бир киши: “Ҳазрат! Муҳтарам сўфийлар нима учун баъзи мубоҳ ва жоиз ишлардан ҳам қайтарадилар. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло уларга рухсат берган-ку?” деб сўради. Ҳазрат шунда у одамга бир китобни буклашни айтдилар. У буклади. Кейин тўғрилашни айтдилар. Тўғриламоқчи бўлди, аммо китоб текис-тўғри бўлмади. Шунда Ҳазрат уни тўғрилаш учун тескари тарафга букишни айтдилар. Кейин яна айтдиларки: “Нафс ҳам гуноҳлар тарафига букилиб қолса, уни тўғрилаш учун қарама-қарши букинг ва баъзи мубоҳ нарсаларни ҳам тарк қилинг. Шундагина у тўғри бўлади ва йўлга юради...”. Бу ҳам мужоҳададир.

Рўза ҳам ҳалол ва мубоҳ нарсалардан нафсни тийишни ўргатадиган ибодатдир. Унинг натижасида нафс ҳаром ва гуноҳлардан тийила олади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қуръондаги тарбия

Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• Аниқлаб, текшириб кўринглар.
• Ислоҳ қилинглар.
• Адолатли бўлинглар.
• Масхара қилманглар.
• Мазах қилманглар .
• Лақаб қўйманглар.
• Ғийбат қилманглар.
• Жосуслик қилманглар.
• Гумондан четда бўлинглар.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Дуонинг самараси

Аҳмад ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади: «Шурайҳ ибн Юнусни тушимда кўриб, «Эй Абул Хорис, Роббинг сенга қандай муносабатда бўлди?» дедим. У: «Роббим мени мағфират қилди, гуноҳларимни кечирди ва саройимни Муҳаммад ибн Башир ибн Ато Киндийнинг қасри ёнида қилди», деди. «Эй Абул Хорис, сен биз учун Муҳаммад ибн Баширдан улуғроқсан», дедим. У шундай деди: «Йўқ, ундай дема! Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Баширни барча мўмин ва мўминаларнинг савобларидан насибадор қилди, чунки у қачон Аллоҳ таолога дуо қилса, «Аллоҳим, барча мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни ва
улардан бўлганларнинг гуноҳларини кечиргин!» деб дуо қилар эди».

“Солиҳлар гулшани”дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

ОЛИМГА ШАФҚАТ ҚИЛИНГ

«Паҳлавонга раҳмингиз келсин, чунки у бир куни кучдан қолмоғи мумкин. Бойга ҳам раҳмингиз келсин, чунки унинг бойлиги ҳам мангу эмас. Лекин кўпроқ олимга шафқат қилинг, у бечоранинг умри нодонлар орасида хору зорликда ўтиб кетмасин».

Имом Раббоний
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel